Эр машиятга маънодош сўзлар билан аёлга талоқ ихтиёрини топширса, бас фақиҳлар бундай сўзлар билан ҳам талоқ ихтиёрини топшириш собит бўлади деганлар. Масалан, бир киши аёлига: "Хоҳласанг ўзингни талоқ қил" дейиш ўрнига "Истасанг ўзингни талоқ қил" ёки "Рози бўлсанг ўзингни талоқ қил" ёки "Яхши кўрсанг ўзингни талоқ қил" деса, бас машият каби мажлис охиригача аёлда ўзини-ўзи талоқ қилиш ихтиёри собит бўлади.
وَالْإِرَادَةُ وَالرِّضَا وَالْمَحَبَّةُ كَالْمَشِيئَةِ.
"Ирода қилиш, рози бўлиш, яхши кўриш хоҳлаш кабидир" (Раддул муҳтор).