Эр қайнотасига: "Аёлимни тезда уйга жўнатмасанглар талоқ" деса ва улар бир ой ёки ундан камроқ муддатда аёлни ўз уйига жўнатсалар, аёлга талоқ воқе бўлади. Чунки бир ой яқин муддат эмас, узоқ муддат ҳисобланади. Бу ерда эса, эр: "Тезда жўнатмасаларинг талоқ" деб таъкидламоқда.
الشَّهْرُ وَمَا فَوْقَهُ وَلَوْ إلَى الْمَوْتِ بَعِيدٌ وَمَا دُونَهُ قَرِيبٌ فَيُعْتَبَرُ ذَلِكَ فِي لَيَقْضِيَنَّ دَيْنَهُ أَوْ لَا يُكَلِّمُهُ إلَى بَعِيدٍ أَوْ إلَى قَرِيبٍ وَ لَفْظُ الْعَاجِلِ وَالسَّرِيعِ كَالْقَرِيبِ وَالْآجِلُ كَالْبَعِيدِ.
"Бир ой ва ундан тепаси гарчи вафот этишигача бўлса ҳам узоқ муддат ҳисобланади. Ундан ози эса яқин муддат ҳисобланади. Қарзини узоқ ёки яқин муддатда адо қиламан ёки узоқ ёки яқин муддатгача сўзлашмайман деса, ўшанга эътибор қилинади. Нақд, тездан сўзлари "яқинда" сўзи кабидир. Кейинчалик лафзи эса, "узоқда" сўзи кабидир" (Раддул муҳтор).