Бир киши қарзини сўраб келган одамга қараб: "Жумъа куни қарзни бермасам аёлим талоқ бўлсин" деб, биринчи жумъа қарзни бермай, иккинчи ёки учинчи жумъа қарзни адо қилса, аёлга талоқ воқе бўлмайди. Чунки, жумъа сўзи мутлоқ айтилди. Фиқҳ китобларида ушбу мавзуга доир қуйидаги қоидалар келтирилган:
الْمُطْلَقَ يَجْرِي عَلَى إطْلَاقِهِ
"Мутлоқ мутлоқлигича қолади".
الْأَيْمَانُ مَبْنِيَّةٌ عَلَى الْأَلْفَاظِ لَا عَلَى الْأَغْرَاضِ
"Қасам ниятга эмас лафзга асосандир".