loader

Бугундан кейин баданим сенга тегса талоқсан

Кечаси эр-хотин сен-менга бориб қолдилар. Шунда эр ғазаб билан аёлга: "Бугундан кейин баданимни ушласанг уч талоқсан" деса, аёл қўрққанидан эрнинг қўлини ушлаб: "Мени кечиринг" деб кечирим сўраса ва эр: "Мен кундизида қўлимни ушласанг талоқсан" деган ниятда уларни айтгандим деса, бас унинг гапига эътибор берилмайди. Аёл эрни қўлини ушлаши билан уч талоқ воқе бўлади. Чунки, сариҳ лафзда ниятга эътибор берилмайди ва яна эрнинг бу ердаги "кун" деб айтган сўзидан "вақт" эътиборга олинади. Демак, эрнинг юқоридаги сўзидан шу вақтдан бошлаб мени қўлимни ушласанг уч талоқсан деган маъно тушунилади ва аёл эрни қўлини ушлаши билан шарт топилиб, унга уч талоқ воқе бўлади ҳамда шаръий ҳалоласиз эр-хотин бир-бирига ҳалол бўлмайдилар.
فَإِنْ طَلَّقَهَا فَلَا تَحِلُّ لَهُ مِنْ بَعْدُ حَتَّى تَنْكِحَ زَوْجًا غَيْرَهُ.
"Бас, агар яна талоқ қилса, бундан кейин у аёл токи бошқа эрга тегиб чиқмагунча унга ҳалол бўлмайди" (Бақара 230 -оят).
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: "قَالَ رَسُولُ اللَّهِ: "ثَلاثٌ جِدُّهُنَّ جِدٌّ، وَهَزْلُهُنَّ جِدٌّ: النِّكَاحُ، وَالطَّلاقُ، وَالرَّجْعَةُ".
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Уч нарсани жиддийси ҳам жиддий, ҳазили ҳам жиддийдир: никоҳ, талоқ ва ражъат" дедилар .
لَوْ قَالَ يَوْمَ أُكَلِّمُ فُلَانًا فَأَنْتِ طَالِقٌ فَهُوَ عَلَى اللَّيْلِ وَالنَّهَارِ.
"Агар (эр аёлига) фалончига капирган куним талоқсан деса, кундизини ҳам кечасини ҳам ўз ичига олади" (Раддул муҳтор).

Орқага Олдинга