loader

فَٱسْتَجَابَ لَهُمْ رَبُّهُمْ أَنِّى لَآ أُضِيعُ عَمَلَ عَٰمِلٍۢ مِّنكُم مِّن ذَكَرٍ أَوْ أُنثَىٰ ۖ بَعْضُكُم مِّنۢ بَعْضٍۢ ۖ فَٱلَّذِينَ هَاجَرُوا۟ وَأُخْرِجُوا۟ مِن دِيَٰرِهِمْ وَأُوذُوا۟ فِى سَبِيلِى وَقَٰتَلُوا۟ وَقُتِلُوا۟ لَأُكَفِّرَنَّ عَنْهُمْ سَيِّـَٔاتِهِمْ وَلَأُدْخِلَنَّهُمْ جَنَّٰتٍۢ تَجْرِى مِن تَحْتِهَا ٱلْأَنْهَٰرُ ثَوَابًۭا مِّنْ عِندِ ٱللَّهِ ۗ وَٱللَّهُ عِندَهُۥ حُسْنُ ٱلثَّوَابِ

Роббилари уларнинг (дуоларини) истижобат қилиб: «Мен сизлардан эркагу аёл амал қилувчининг амалини зое қилмайман. Баъзингиз баъзингиздансиз. Ҳижрат қилганлар, диёрларидан чиқарилганлар, Менинг йўлимда азият чекканлар, жанг қилганлар ва қатл бўлганларнинг ёмонликларини ўчираман ҳамда уларни, албатта, остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритаман, бу Аллоҳнинг ҳузуридан савобдир. Ва Аллоҳ–ҳузурида гўзал савоб бор зотдир», деди. (Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло тафаккурингизни, хаёлингизни, ниятингизни ёки гапу сўзингизни зое қилмайман, дегани йўқ. Балки, амалингизни зое қилмайман, демоқда. Демак, Аллоҳнинг ўлчовида энг эътиборга сазовор нарса амалдир. Яхшилик йўлида қилинган амал, Ислом дини назарида, ибодат даражасига кўтарилади. Амал қилувчи иймонли бўлса бўлди. Унинг кимлигидан қатъий назар, амали зое бўлмайди.)