وَأُدْخِلَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ وَعَمِلُوا۟ ٱلصَّٰلِحَٰتِ جَنَّٰتٍۢ تَجْرِى مِن تَحْتِهَا ٱلْأَنْهَٰرُ خَٰلِدِينَ فِيهَا بِإِذْنِ رَبِّهِمْ ۖ تَحِيَّتُهُمْ فِيهَا سَلَٰمٌ
Ва иймон келтириб, амали солиҳ қилганлар остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритилурлар. Унда Роббилари изни ила абадий қолурлар. Уларнинг ундаги сўрашишлари «Салом»дир. (Демак, ҳар бир нарса ўз жойини топди. Мантиқий ва адолатли ниҳояга етди. Шайтон ва унга эргашганлар дўзахнинг даҳшатли азобига маҳкум бўлдилар. Пайғамбарлар ва уларнинг мўмин умматлари жаннат ва унинг моддий-маънавий неъматларига эришдилар.)