loader
Тур ва огоҳлантир!
Ва Роббингни улуғла!
Ва кийимингни покла!
Ва азоб(сабабчиси)дан четлан!
Ва кўп (иш)қилган бўлсанг ҳам, миннат қилма!
Ва Роббинг учун сабр қил!
Ва қачонки дудга пуфланса.
У кофирларга осон эмасдир.
Мени, Ўзим якка яратган кимса бидан қўйиб қўй.
Ва ҳозиру нозир фарзандлар бериб қўйдим.
Ва унга (ҳамма нарсани) осонлаштириб қўйдим.
Сўнгра, яна зиёда қилишимни тамаъ қиладир.
Йўқ! Чунки, у Бизнинг оятларимизга саркаш эди.
Тезда уни машаққатли чиқишла ҳоритарман.
Албатта, у тафаккур қилди ва чамалаб кўрди.
Лаънат бўлсин унга, қандоқ ҳам чамалаб кўрди!
Сўнгра яна лаънат бўлсин унга, қандоқ ҳам чамалаб кўрди.
Сўнгра назар солди.
Сўнгра юзини буриштирди ва қавоғини солди.
Сўнгра юз ўгирди ва такаббурлик қилди.
Бас, бу асар қолган сеҳрдан ўзга ҳеч нарса эмас.
Бу башар сўзидан ўзга ҳеч нарса эмас, деди.
Тезда уни сақар (дўзахи)га киритаман.
Ва сақар нималигини сенга нима билдирди?
У (сақар) боқий қолдирмас ва тарк ҳам қилмас.
У терини кўп куйдирувчидир.
Унинг устида ўн тўққизта (фаришта) бордир.
Дўзах соҳибларини фаришталардан қилганимиз ва уларнинг адади ҳам фақат кофирларни санаш учундир. Китоб берилганлар ишонч ҳосил қилишлари учундир. Ва иймонлиларнинг иймони зиёда бўлиши учундир. Китоб берилганлар ва мўминлар шак-шубҳа қилмасликлари учундир ва қалбларида касали бор(мунофиқ)лар ва кофирлар, Аллоҳ бу билан нима мисолни ирода қилмоқчи, дейишлари учундир. Шундоқ қилиб Аллоҳ хоҳлаган кимсани адаштирадир ва хоҳлаган кимсани ҳидоятга соладир. Роббингнинг аскарларини Ўзидан бошқа ҳеч ким билмайдир. Ва у (дўзах) башарият учун эслатмадан ўзга ҳеч нарса эмасдир.
Йўқ! Ой билан қасам.
Ва чекинаётган тун билан қасам.
Ва ёришаётган тонг билан қасам.
Албатта у(дўзах) улкан(азоб) ларнинг биридир.
Башарият учун огоҳлантирувчидир.
Сизлардан пешқадам бўлишни ёки ортда қолишни хоҳлаётган кимсалар учун ҳамдир.
Ҳар бир шахс ўз касбининг гаровидир.
Магар ўнг тараф соҳиблари мустаснодир.
Улар жаннатларда сўрарлар.
Гуноҳкорлардан.
Сизларни дўзахга нима киритди?
Улар: «Намоз ўқийдиганлардан бўлмаган эдик.
Ва мискинларга таом бермаган эдик.
Ва ботилга шунғувчилар билан бирга шўнғир эдик.
Ва қиёмат куни ёлғонга чиқарган эдик.
Токи бизга ўлим келгунича», дерлар.
Бас, уларга шафоатчиларнинг шафоати манфаат бермас.
Уларга не бўлдики, эслатмадан юз ўрирурлар?!
Худди қаттиқ қўрққан эшаклар.