Ҳуд сураси 123 оятдан иборат бўлиб, 12, 17 ва 114-оятлари Мадинада, қолганлари Маккада нозил бўлган. 50-60 оятларида Арабистон халқига юборилган пайғамбарлардан бири бўлган Ҳуд (а.с) нинг ҳаёти ҳақида сўз борганлиги учун бу исм берилган. Юнус сурасидан кейин нозил бўлиб, унинг давоми сифатидадир. Шунингдек, бу сура эътиқодга оид масалаларни, Қуръоннинг мўъжиза эканлигини, охират билан таалуқли оятларни, савобу жазони ҳамда Ҳуд (а.с)дан бошқа яна Нуҳ, Солиҳ, Иброҳим, Лут, Шуайб ва Мусо (а.с) каби пайғамбарларнинг қиссаларини ҳам ўз ичига олган.
Бандаларга дунё ва охиратда меҳрибон бўлган Аллоҳ таоло номи билан бошлайман.
1-5. Бу ҳарфлардан Аллоҳ муродини ўзи билади. Бу Қуръон бир китобдирки, Оятларини ҳужжат ва далиллар билан мустаҳкам қилинган. Ҳуч қандай шак ва шубҳа қилишга ўрин йўқ. Ҳукм қилувчи ва доно Парвардигор тарафидан Муҳаммад (а.с) га нозил қилинган. Унда :“ Бир Аллоҳдан бошқага ибодат қилманглар”- деб баён қилинган.Айтгилки:“ Мен сизларни Аллоҳнинг азобидан қўрқитувчи ва раҳматидан хабар берувчиман.ва сизларга айтаманки, Парвардигорга истиғфор айтинглар ва тавба қилинглар. Агар шундай қилсаларинг, Парвардигор сизларга бу дунёда яхши ҳаёт кечиришларинг учун то ажалларинг етгунча кенглик беради. ва охиратда ҳар яхши амал эгасига Жаннат ато қилади. Ва агар менинг насиҳатимдан юз ўгирсаларинг, қиёмат куни қаттиқ азобга мубтало бўлишларингдан қўрқаман,чунки қиёмат куни ҳаммангиз Парвардигорнинг ҳузурига борасизлар.Алоҳ таолонинг қудрати ҳамма нарсага етади.” Огоҳ бўлгин эй Муҳаммад, бу кофирлар ўз аҳволларини Худодан яширмоқчи бўлиб, сендан юз ўгириб, кўкракларини бурадилар.Огоҳ бўлгинки, бу кофирлар жомаларини бошларига тортиб ётмоқчи бўлганда кўп нарсаларни ўйлайдилар.Булар билмайдиларки, Аллоҳ таоло буларнинг ўйлаган сирларини ва ошкораларини ҳам билади. Албатта Аллоҳ таоло кўкраклардаги сирларга донодир.
6. Ер юзида ҳар бир ҳаракат қилувчи ҳайвоннинг ризқи Аллоҳ таоло тарафидандир. Аллоҳ таоло бу ҳайвонларнинг ҳаётида қаерда ором олган, ҳаётидан илгари қаерда вадият қўйилган билади. Буларнинг ҳаммаси баён қилувчи Лавҳул Маҳфузда ёзилгандир.
7. Парвардигор шундай зотдирки осмонни ва ерни олти кунда халқ қилди. Парвардигорнинг арши сувнинг устида эди. Қайси бирларинг яхши амал ва қйси бирларинг ёмон амал қилишларингни ўзларингга маълум қилиш учун сизларни ер юзига халқ қилди.Сўнгра сизлар ҳаётларингизни тамом қилиб ўласизлар, кейин яна тириласизлар. Эй Муҳаммад агар сен қавмларингга:“ Сизлар ўлганларингдан кейин тириласизлар.”-деб айтсанг, бу кофирлар айтадиларки:“ Бу муомала ошкора жодугарликдан бошқа нарса эмасдир.”
8. Ва агар биз кофирлардан муайян муддатгача азобни таъхир қилиб қўйсак, улар:“ Бу ваъда қилган азобни нима нарса тўхтатиб турибди?”-деб масхара қиладилар. Эй Муҳаммад (с.а.в) , огоҳ бўлгинки, буларга азоб келган вақтда тепасидан ҳеч вақт қайтарилмайди. Ўзлари масхара қилган азоб буларни ўраб олади.
9-12. Агар бу нозу наимларимизни инсонга берсак, кейин ундан яна қайтариб олсак, у инсон сабрсизлик билан бизнинг эҳсонимизга такя қилмасдан ноумид бўлади. Ва агар қаттиқлик ва очарчилик кўргандан кейин инсонга неъматларимизни берсак: “ Мендан бу қаттиқликлар ва ёмонликлар кетди .”-деб шукр қилиш ўрнига ғурурланиб, фахр қилади. Лекин шундай одамлар ҳам борки, балоларга сабр ва шукр қилиб яхши амаллар қиладилар. Қиёмат куни Алоҳнинг мағфиратива улуғ ажри шу зотларга етади.Бас, эй Муҳаммад (с.а.в) шоядки сен камоли дилтангликдан ва ғамгинликдан бизнинг тарафимиздан сенга ваҳий қилнган баъзи нарсаларни бандаларга етказмасдан тарк қиласан. сабаб шуки булар айтадиларки:“ Муҳаммад пайғамбар бўлса, нима учун унга Худо тарафидан хазина берилмайди. Ҳолонки у фақир бўлиб яшайди. Ёки бирор фаришта келиб, бу пайғамбар деб гувоҳлик бермайди.” Кофирларнинг бу сўзига юрагинг си-илмасин. Чунки сен Худо тарафидан окфирларни қўрқитувчисан. Буларнинг амалларига жавобгар эмассан. Чунки Аллоҳ таолонинг ўзи ҳар бир нарсага вакилдир.
13-14. Кофирлар:“ Бу Қуръонни Муҳаммаднинг ўзи ичидан тўқиб чиқарган .”-деб айтадилар. Бу кофирларга айтгинки:“ Сизлар ҳам Қуръонга ўхшаган ўнта сурани ичингиздан ичқариб олиб келинглар. Агар шу сўзларингда содиқ бўлсаларинг, бу тўғрида қудратларинг етгунча ёрдамчи чақиринглар.Бас агар кофирлар сенинг жавоб бермаслар. Билгинки, Худо таоло бардалариннинг шолини билиб ҳунга мувофиқ Қуръонни нозил қилгандир.Худодан бошқа бу ишга қудрати етадиган ҳеч маъбуд йўқдир. Бас, сизлар Парвардигорга инқиёд қилувчи бўласизларми ё йўқми?
15-16. Ҳар кимки дунёда тириклигини истаса ва охиратни истамаса ва ҳам дунёнинг зийнатини хоҳласа, буларнинг қилган амалларининг жазосини шу дунёда кенг тамом адо этамиз. Лекин буларнинг шу дунёда оладиган ҳиссаларида нуқсон қилинмайд, лекин охиратда бу жамоанинг насибалари дўзахдан бошқа нарса бўлмайдиВа ҳам дунёда қилган амаллари бу ерда бефойда ва ботилдир.
17. Оё ҳар шахскиХудо тарафидан ҳидоят бўлса, у Муҳаммад (а.с)дир, унинг Худотарафидан гувоҳи бўлса, у Қуръондир.Қуръонда илгари Мусо (а.с) га нозил бўлган Таврот халққа йўл кўрсатувчи эди. Бу мўъминлар бунга ишонадилар.Шу Таврот ҳам буларнинг ҳидоятига гувоҳлик берса, шу сифатга лойиқбўлган зотлар мункир бўлагн кофирлар билан баробар бўладиларми? Албатта баробар бўлмайдилар. Макка аҳли жамоаларидан кимкиҚуръонга кофир бўлса, буларнингборадиган жойлари дўзахдир. Бас, Қуръонга шак қилувчи бўлма! Албатта бу Қуръон Худо тарафидан ҳақдир, лекин аксар халқ ишонмайдилар.”
18-22. “ Худонинг шериги бор ”-деб ёлғон гапларни нисбат берадиган одамдан золимроқ ким бор? Қиёмат куни бу жамоа Худонинг ҳузурида ҳозир қилинади ва гувоҳлар айтадиларки:“ Мана шу жамоалар Худога ёлғонни нисбат берганлар.” Худонинг лаънати бошқаларни Худонинг динидан қайтарадиган ва Худонинг йўлига эгриликни хоҳлайдиганларгадир. Булар охиратга мункирдирлар. Бу жамоа ер юзида Худони ожиз қилиб азобини даф қилолмайдилар ва ғиёмат куни буларга Худодан бошқа ҳеч қандай ёрдамчи ва мададкор йўқдир. Азобларини неча баробар қилинади. Булар бу дунёда панд ва насиҳатни эшитишга қодир эмас эдилар ва ҳақни кўрмайдилар. Булар бу муомалаларида ўз нафсларига зиён қилдилар. Худога шерик қилган:“Бизни шафоат қилади.”-деган бутлари булардан йўқ бўлди. Шунинг учун булар охиратда оғир зиёнга учрадилар.
23-27. Албатта, ихлос билан иймон келтириб, яхши амаллар қилган, дунёдан юз ўгириб, Аллоҳ таоло тарафига мойил бўлган жамоалар-булар аҳли Жаннатдирлар. Жаннатда ҳамиша бўладилар. Бу икки фирқа: мўъминлар ва кофирларнинг мисоллари шунга ўхшайдики, кўр ва кар билан эшитувчи ва кўрувчи ўрталаридаги фарқ қандай бўлса, булар ҳам шундайдирлар. Бу фирқаларнинг аҳволидан панд ва ибрат олмайдиларми? Биз Нуҳ (а.с) ни ўз қавмига пайғамбар қилиб юбордик. Нуҳ (а.с) қавмига айтдики:“ Мен сизларни Худонинг азобидан қўрқитувчиман ва Худонинг ҳукмларини зоҳир қилувчиман. Худонинг ҳукми шуки, Худодан бошқага ибодат қилмайсизлар. Агар Худонинг ҳукмини қабул қилмасаларинг, Худо тарафидан сизларга азоб келади деб қўрқаман. Бас, Ҳазрат Нуҳ (а.с)га Қавмларидан бир гуруҳ кофирлар айтдиларки:“ Эй Нуҳ, сен ҳам бизга ўхшаш одамсан. Биздан ҳеч ортиқ фазилатинг йўқдир. Биз зоҳирда кўриб турибмизки, сенга ҳеч ким тобеъ бўлмайди. Магар бизнинг ичимиздан энг паст одамлар тобеъ бўляпти. биздан сени ортиқлик жойинг йўқ. Балки бизлар сенинг бу сўзларингда ёлғончи деб гумон қиламиз.
28-30. Нуҳ (а.с) айтдиларки:“ Эй қавмим, менга айтингларчи Худо тарафидан пайғамбарлигимга ҳужжат бўлса, ўз тарафидан менга раҳматини ато қилган бўлса, сизлар бу ҳақиқатни кўрмасаларинг, энди менинг қўлимдан ҳечбир нарса келмайди. Оё сизлар ёмон кўрган нарсаларни қабул қилдиришга мен сизларни қабул қиламанми? Мен бунга қодир эмасман. Эй қавм, мен сизлардан бу панд ва насиҳатларим учун ужрат сўрамайман. Менинг ажрим Аллоҳга ҳаволадир. Ҳузуримдаги иймон келтирган фақирларни ўз ҳузуримдан ҳайдовчиэмасман. Чунки будар Худонинг яхши бандаларидир. Қиёмат куни Худога мулоқий бўладилар, лекин мен кўриб турибманки, сизлар жоҳил қавмдирсизлар. Эй қавм агар мен бу жамоани олдимдан ҳайдаб юборсам, бу қимишим учун Худо менга азоб юборса, ким менга ёрдам бериб, Худонинг азобини даф қилади. Сизлар буни фикр қилмайсизлар.
31. Эй қавм, мен сизларга Худонинг хазиналари наздида ва мен ғайб нарсаларни биламан деб айтмайман. Мен сизларга “ мен фариштаман ва сизларнинг кўзларингизга фақир бўлиб кўринган ғариб мўминларга Худо ҳаргиз неклик, яхшилик бермайди”-деб айтмайман. Худо уларнинг дилларига донодир. Агар мен буларнинг ҳақига шундай десам у ҳолда золимлардан бўламан.
32-35. Кофирлар айтдиларки: “Эй, Нуҳ биз билан кўп жанжал қилдинг агар сен ўз даъволарингга содиқ бўлсанг бизга ваъда қилган азобларингни келтир ”. Нуҳ (а.с) жавобига айтди: “Агар Худо хоҳласа сизларга азобни келтиради Худони ожиз қила олмайсизлар. Агар Худо сизларни гумроҳ қилишни хоҳлаган бўлса мен сизларга насиҳат қилишни хоҳласам ҳам манфаат келтирмайди. Чунки Аллоҳ таъоло сизни халқ қилган Парвардигордир. Қандай хоҳласа шундай тасарруф қилади. Қиёмат куни Худонинг ҳузурига келтириласизлар”. Балки кофирлар айтадиларки : “Агар Нуҳ Худодан ваҳий келди” деб гапирса ёлғон айтади. Эй, Нуҳ айтгинки : “Агар мен ўзимдан тўқиб ёлғон гапирсам бу гуноҳим ўз бўйнимгадир ва жазосини ўзим тортаман. Мен сизларнинг қилган гуноҳларигиздан безорман”.
36-39. Нуҳ (а.с)га ваҳий юбориб хабар берилдики “сенга қавмингдан ҳеч ким имон келтимайди магар озгина одам. Энди сен буларнинг қилмишларига ғамгин бўлма. Бизнинг ёрдамимиз ва амримиз билан кема тайёрла. Бу золимларнинг ҳаммасини сувга ғарқ қилиб ҳалок қиламиз. Сен мендан бу золимларнинг нажотини тилама”. Вақтики Нуҳ (а.с) кема тайёрлашга машғул бўлдилар, ҳар вақт қавмларидан бир жамоа катталари бу ердан ўтсалар, Нуҳ (а.с)ни масхара қилар эдилар. “Дарё йўқ бўлса, кема нима учун керак бўлади” деб ҳайрон бўлар эдилар. Нуҳ (а.с) айтдиларки, “Агар сизлар бу кун бизни масхара қилсаларинг, яқинда ўзлариг ҳам расво бўлиб масхара бўлсасизлар”. Яқинда кимларгадир расво қилувчи азоб ва охиратда кимга азоби абадий нозил бўлишини биласизлар.
40-43. Вақтики бизнинг ҳукмимиз кофирларнинг азобига содир бўлди, тандирдан сув қайнаб чиқди. Биз Нуҳга : “Ҳар бир ҳайвондан бир жуфтини кемага ол ва аҳли аёлларингни кеманинг ичига киритгин. Ҳалокатига бизнинг ҳукмимиз жорий бўлган кофирларни кемага киришига йўл берма. Сен имон келтирган шахсларни ҳам кемага кирит”. Нуҳга озгина одам имон келтирган эди. Нуҳ (а.с) қавмларига айтдиларки, “Бисмиллоҳир роҳманир роҳим” деб кемага киринглар ва кема ҳаракат ва тўхтаганда “Бисмиллоҳир роҳманир роҳим” денглар. Албатта, Парвардигорим бандаларнинг гуноҳини кечирувчи ва меҳрибондир. Кема буларни олиб дарёнинг мавжида ҳаракат қилар эди. Сувнинг ҳар бир мавжи мисли тоғдек эди. Ҳамма кемага кирганидан сўнг, Нуҳ (а.с)нинг ўғиллари Канон кемадан ўзоқ турган эди. Чақириб айтдиларки : “Эй ўғлим, биз билан бирга кемага киргин. Кофирлар билан бирга бўлма”. Канон айтдики: “тоғнинг теппасига чиқиб нажот топаман. Мени сувдан сақлайди”. Нуҳ (а.с) айтдиларки : “Бу кун Худонинг азобидан ҳеч бир сақлай олмайди, маган Аллоҳ таъоло раҳм қилган бандалар саломат қолади”. Шу онда дарё мавжи ўрталарига тўсиқ бўлди.Бас, ғарқ бўлганларга қўшилиб кетди.
44. Кофирлар ҳалок бўлгандан сўнг, ерга Худо тарафидан: “Сувларингни ют”-деб амр қилинди.Осмонга:“ Ёмғирингни тўхтат”-деб амр қилинди. Бас, сув ернинг юзидан йўқ бўлди. Худонинг ҳукмибажарилди. Кема Жудий тоғининг устига қарор топди. Малоикалар тарафидан золимларнинг ҳақига : “Золим қавмлар Худонинг раҳматидан ўзоқ бўлсин” - деб айтилди.
45-48. Нуҳ (а.с) Худога муножот қилиб айтдиларки: “Эй Парвардигорим, ўғлим Канъон менинг аҳлимдан эди. Сен менинг аҳлимга нажот берман деб ваъда қилган эдинг. Албатта Сенинг ваъданг ҳақдир. Сен энг яхши ҳукм қилувчисан”. Парвардигор айтдики : “ Эй Нуҳ, ўғлинг Канъон сенинг аҳлингдан эмас эди. Чунки у ёмон амаллар эгаси эди. Илминг етмаган нарсани мендан савол қилма”. Нуҳ (а.с) Канъоннинг кофирлигин билмас эдилар. “Мен сенга насиҳат қиламнки, жоҳиллардан бўлмагин”. Нуҳ (а.с) айтдиларки: “Эй Парвардигор, илмим етмаган нарсани савол қилишдан сендан паноҳ тилайман”. Нуҳга бизнинг тарафимиздан айтилдики: “Эй Нуҳ, сенга биз тарафдан ҳосил бўлган саломатлик ва баракотлар билан ва ҳам сен билан бирга бўлган аҳилларингга берилган саломатлик ва баракотлар билан кемадан ерга туш! Сенинг авлодларингдан пайдо бўладиган умматларингни дунёда яхши маишат билан ва кенг ризқ билан фойдалантирамиз. Сўнгра ғурур қилиб, кофир бўлганлари эса охиратда бизнинг тарафимиздан қаттиқ азобга мубтало бўладилар”.
49. Эй муҳаммад, бу қисса сенга махфий хабарлардан эди. Ваҳий орқали сенга хабар қиламиз. Бундан илгари бу қиссани сен ҳам билмас эдинг ва қавминг ҳам билмас эди. Бас кофирларнинг азиятига сабр қил! Охир зафар ва ғалба муттақийларгадир.
50-52. Биз Од қавмига ўз қариндошларидан Ҳуд (а.с)ни пайғамбар қилиб юбордик. Ҳуд (а.с) айтдиларки: “Эй қавмим, ёлғиз Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга ибодат қилиш учун ёлғиз Аллоҳдан бошқа маъбуд йўқ. Сизлар Аллоҳга шерик иснод қилиб, туҳмат қиласизлар. Эй қавмим, мен сизлардан панд ва насиҳатларим учун ужрат сўрамайман. Менинг ужратим мени халқ қилган Парвардигоримнинг зиммасидадир. Нима учун ақилларингин ишлатиб ўйламайсизлар. Эй қавмим, гуноҳларинг учун Парвардигордан кечирим сўранглар, кейин Худо тарафига ружуъ қилинглар. Агар шундай қилсаларинг, Аллоҳ сизларга осмондан ёмғир ёғдириб, ризқу рўзларингни кенг қилади. Ва яна қувваиларингни зиёда қилади, яъни фарзандларинг ва давлатларингни зиёда қилади. Сизлар гуноҳкор бўлиб, Худонинг ҳукмидан юз ўгирманглар ”.
53-56. Ҳуд (а.с)нинг қавмлари айтдиларки : “Эй Ҳуд, сен бизга ўз даъвоинг учун биз хоҳлаган ҳужжатни келтирмадинг. Биз сенинг гапинг билан Худоларимизни тарк этамймиз ва сенга имон келтирмаймиз. Биз сенга шуни айтамизки, бутларимизни таҳқир қилганинг учун, сени баъзи бутларимиз жунун (телбалик) дардига мубтало қилди. Ҳуд (а.с) айдиларки : “Мен Худони гувоҳ қилиб айтаман, ўзларинг ҳам шунга гувоҳ бўлинглар, Мен сизларнинг Худога шерик қилган бутларингиздан безорман. Сизлар менинг ҳалокатим учун қўлларингдан келган ҳийларини ишлатинглар, менга муҳлат берманглар. Мен сизларни ва мени хал (яратган) Парвардигорга тавакул қилдим. Ер юзида ҳаракат қилувчи ҳе ҳайвон йўқдирки, магар унинг тасарруфи Парвардигорнинг қудрат қўлидадир. Албатта менинг Парвардигорим ҳақ ва адолат йўлидадир”.
57. “Мен сизларга Худо топширган ҳукмларни етказдим. Бас, агар сизлар бу аҳкомлардан юз ўгирсаларинг, Парвардигорим сизларни ҳалок қилиб жойларингга бошқа қавмни олиб келади. Сизлар бу инкорларинг билан Худога ҳеч зарар етказолмайсизлар. Албатта Парвардигорим ҳар бир нарсани сақловчидир”.
58-60. Вақтики азобга ҳукмимиз келди, ўз марҳаматимиз билан Ҳудга ва мўъминларга қаттиқ азобдан нажот бердик. Мана шу Од қавми Худонинг оятларини инкор ва расулларг нофармонлик қилдилар. Ҳар золим ва осийнинг амрига тобеъ бўлдилар. Бу дунёда Худонинг лаънатига гирифтор бўлдилар ва Қиёмат куни ҳам Худонинг раҳматидан узоқ бўладилар. Огоҳ бўлингларки, Ҳуд (а.с)нинг қавмлари – Од қавми Худонинг раҳматидан маҳрум бўлдилар.
61. Биз Самуд қавмига ўзларининг хешлари Солиҳ (а.с)ни пайғамбар қилиб юбордик. Солиҳ (а.с) айтдиларки: “Эй қавмим, бир Аллоҳнинг ўзига ибот қилинглар. Сизларга бир Аллоҳдан бошқа маъбуд йўқдир. Парвардигор шундай зотдирки, Ҳазрат Одам бобомизни тупроқдан яратди ва сизларга ер юзида ҳаёт бериб жой берди. Бас, Худодан гуноҳларингизга кечирим сўранглар. Худо тарафига ружуъ қилинглар. Албатта Парвардигоримнинг раҳмати бандаларга яқиндир, дуоларини мустажоб қилувчидир”.
62-63. Кофирлар айтдиларки : “Эй Солиҳ, сени пайғамбарман деб даъво қилишингдан илгари, Солиҳ яхши одам бўлади деб умид қилгар эдик. Эни умидимиз узилди. Сен бизни ота-боболаримиз ибодат қилган нарсага ибодат қилишдан манъ қиласанми? Биз сен даъват қилган нарсанг тўғрисида шак-шубҳага тушиб қолдик”. Солиҳ (а.с) айтидларки : “Эй қавмим менга хабар берингларчи, мен Парвардигорим тарафидан пайғамбарлигимга равшан далилларга етганимдан кейин, Парвардигор ўз тарафидан менга меҳрибонликлар ато қилгандан сунг сизларнинг сўзларингга кириб Худога осий бўлсам, Худо мени азобга мубтало қилса, менга ким ёрдам беради ?! Бас, сизлар мени иғво қилиб, менга зиёндан бошқа нарсани зиёда қилмайсизлар”
64-65. Вақтики кофирлар Ҳазрат Солиҳ (а.с)дан мўъжиза талаб қилиб айтдиларки :“ Агар сен пайғамбар бўлсанг, дуо қилгилки, ушбу катта тошдан буғоз туя чиқсин, ерга тушиб туғсин. Шундан кейин сенгга имон келтирамиз”. Солиҳ (а.с) дуо қилдилар. Тош ёрилди туя ундан зоҳир бўлди. Қавмлари у мўъжизани кўриб туриб ҳам имон келтирмадилар. Солиҳ (а.с) айтдиларки : “Эй қавмим бу туя Худонинг махлуқидир. Бизга мўъжиза тариқасида юборди. Бунга тегманглар Худонинг ерида ўтдаб юрсин. Ва бу туяга озор бермангалар, агар озор берсаларинг, Худонинг азоби сизларга муҳлат бермасдан келади”. Бас, кофирлар бу насиҳатни эшитмадилар. Туяни ҳалок қилдила. Солиҳ (а.с) айтдиларки : “Энди сизлар уйларингизда уч кун ҳаёт кечиринглар. Сўнгра ҳаммаларинг ҳалок бўласизлар. Бу Худонинг ваъдасидир, ҳаргиз ёлғон бўлмайди”.
66-68. Вақтики кофирларнинг ҳалокатига ҳукмимиз содир бўлганда, фазл ва марҳаматимиз билан Солиҳга ва мўминларга ўша кунинг расволигидан нажот бердик. Эй Муҳаммад, билгилки, албатта Парвардигоринг ўз қудратида ҳамма нарсадан қувватлидир ва ҳама нарсадан ғолибдир. Ўша кун золимларни бир ҳайбатли овоз ўраб олди. Бас, кофирларнинг ўз уйлари қабрга айланди. Гўёки ҳаргиз дунёга келмаганлар. Огоҳ бўлгил, Самуд қавми Парврдигорга кофир бўлдилар. Ва огоҳ бўлингларки, Худонинг раҳматидан Самуд қавми маҳрумдир.
69-70. Бизнинг элчиларимиз Иброҳим (а.с)га хушхабар олиб келдилар. Айтдиларки: “Сенга Худонинг саломи бўлсин”. Ҳазрат Иброҳим (а.с) жавоб бериб айтдиларки : “Сизларга ҳам Худонинг саломи бўлсин”. Иброҳим (а.с) зудлик билан ўринларидан туриб, меҳмонларга кабоб қилинган бузоқ гўштини олиб келдилар. Вақтики Иброҳим (а.с) меҳмонлар қўлларининг таомга етмаганини кўрганларида, буларнинг тарафидан малол олдилар. Дилларига қурқув тушди, чунки буларнинг фаришта эканликларини билмадилар. Бемаҳалда келган ўғри деб гумон қилдилар. У фаришталар уч кишидан иборат бўлиб, Жаброил, Микоил ва Исрофил (а.с) эдилар. Ҳануз соқоллари чиқмаган нажувон йигит сўратида эдилар. Фаришталар айтдиларки:“ Биздан қўрқма! Биз Лут қавмини ҳалок қилиш учун Худо тарафидан юборилганмиз”.
71-73. Иброҳим (а.с)нинг аёллари Биби Сора парданинг орқасида тургандилар, Лут (а.с) бу бадбахт қавмлардан нажот топишини эшитиб хурсанд бўлиб кулардилар. Бас, биз малоикалар тилидан биби Сорага Исҳоқ (а.с)га ҳомила бўлишидан башорат бердик. Ундан кейин Исҳоқ (а.с)дан Ёъқуб (а.с) вужудга келишини башорат бердик. Биби Сора айтдиларки : “Вой, ажаб ! , мен тўғаманми? Ваҳоланки мен пир-кекса бўлганман ва эрим ҳам мўйсафид бўлса. Бу иш ажабланарли ишдир. Малоикалар айтдиларки: “Эй аҳли хонадонлар, Худонинг қудратидан таажуб қиласанми? Худонинг раҳмати ва баракоти сизларгадир. Худои таъол улуғдир. Ҳамд ва санога лойиқдир”.
74-76. Вақтики Иброҳим (а.сдан хавф кетди, бунга Лут қавмининг ҳалокати тўғрисида хурсандлик хабари келганда, биз билан жанжал қилгани турди. Яъни фаришталарга дедиларки : “Бу қавмни има учун ҳалок қиласизлар? Ваҳоланки буларнинг иичда Лут ва мўминлар бор эди”. Фаришталар айтдиларки: “буларни алоҳида қилиб, қолганларни ҳалок қиламиз”. Иброҳим (а.с) шунинг учун жанжал қилар эдиларки, диллари юмшлқ ва кўп нола қилувчи ҳалим эдилар. Худодан кўп қўрқувчи эдилар. Фаришталар айтдиларки: “Эй Иброҳим биз билан жанжал қилишни қўй! Буларнинг ҳалокатига Худонинг ҳукми содир бўлгандир. Буларга келадиган азоб рад қилинмайди”.
77-78. Вақтки бизнинг элчиларимиз Лут (а.с)нинг уйларига келдилар, Лут (а.с) кўрдиларки чиройли навжавонлар уйларига меҳмон бўлиб келдилар. Лут (а.с) буларнинг келганларидан ғамгин бўлдилар ва юраклари сиқилди. Айтдиларки : “Бу кун менга қаттиқ кун бўлди”, Қавмлари бу меҳмонларни эшитиб Лут (а.с)нинг уйларига тезлик билан югуриб етиб келдилар. Бу қавм бундан илгари ёмон амаллар қилишга одатларган эдилар. Лут (а.с) айтдилар: “Эй қавм, мана булар қизларим, никоҳ қилиб олинглар. Сизларга шу покизадир. Ёмон иш қилишдан Худодан қўрқинглар. Меҳмонларим тўғрисида мени расво қилмангалар. Оё сизларнинг ичларингизда бирорта ақилли одам йўқми ?”.
79-81. Лут (а.с)нинг қавмлари айтдиларки: “Эй Лут, сен биласанки бизни қизларингга ҳожатимиз йўқ. Албатта сен хоҳлайдиган нарсамизни биласан, яъни бизларга болалар керак, қизлар керак эмас”. Лут (а.с) айтдиларки : “Кошки менда сизларни даф қилишга қувват бўлса эди, даф қилар эдим. Ё мусташкам мададкор бўлса эди, унга паноҳ тортиб, ёрдам олар эдим”. Вақтики малоикалар бу можарони эшитдилар, айтдиларки : “Эй Лут (а.с) бизлар Парвардигорингдан бу қавмни ҳалок қилиш учун юборилган элчиларимиз. Сенга кофирларнинг қўллари етмайди, ҳеч қандай зарар етказа олмайдилар. Сен булардан хавф (қўрқма) қилма. Кечанинг бир ҳиссаси ўтгандан кейин ўзингни, аҳилларингни олиб, шаҳардан чиқиб кета, ҳеч бир киши орқасига қарамасин. Магар хотинингни қолдириб кет, чунки кофирларга етадиган азоб унга ҳам етади. Кофирлар азобининг вақти субҳ вақтидир”. Лут (а.с) айтдиларки: “Субҳ вақти узоқдир”. Жаброил (а.с) айтдиларки : “Субҳ қарийиб (яқин) эмасми? Албатта қарибдир”.
82-83. Вақтики кофирларнинг азобига ҳукмимиз содир бўлганда , Жаброил (а.с) га амр қилдик. Токи кофирларнинг шаҳарларини таги билан кўтариб оғдариб ташлади. Устларига Дузахнинг Сижжил деган водийсидан нишонлаик тошларни пайдар-пай ёғдирдик. Бу тошлар бу қавмнинг азоби учун Парвардигорнинг наздида тайёрлаб қўйилган эди.Бу тошлар золимларна узоқ эмас эди.
84-86. Биз Мадяна қавмига биродарлари Шуайб (а.с)ни пайғамбар қилиб юбордик. Шуайб (а.с) қавмларига айтдиларки: “Ёлғиз Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга бундан бошқа маъбуд йўқдир. Сизлар бозордаги тарозуларингда халққа кам тортиб берманглар. Ўлчовларингизда кам ўлчаманглар. Сизларни давлатманд (бой) кўраман, муомалаларингда хиёнат қилмангла. Мен сизларга Худонинг азобини келишидан қўрқаман. Эй қавм, муомалада адолат билан ўлчовни ва тарозини кам қилмасдан, ҳақни тамом адо этинглар. Халқнинг олрдиган ҳақларини ноқис қилманглар. Ер юзида фасод қилиб, хароб бўлманглар. Агар Худога имонларинг бўлса, хиёнат қилиб топганларингдан (кўра) Аллоҳнинг сизларга қолдирган ҳалол моли яхшидир. Агар сизларга азоб келса, мен сизларни сақлаб қололмайман”.
87. Кофирлар айтдиларки: “ Эй Шуайб, сен қилган ибодатларинг сени шу ишларга амр қиладими ? Токи биз ота-боболаримиз ибодат қилган маъбудларимизни тарк қилайлик ва сенинг йўлингга юрайлик, чунки сен ўз гумонингда гўё яхши, ҳалим, доно одам экансан ”.
88. Шуайб (а.с) айтдиларки : “Эй қавм, менга хабар берингларчи, агар мен Худо тарафидан сизларга келган барҳақ пайғамбар бўлсам, Худо тарафидан пайғамбарлигимга мўжиза келган бўлса, Худо менга ҳалол ризқ берган бўлса, сизларга тобеъ бўлиб Худога осий бўлайми? Сизларни манъ қилган нарсаларда, мен сизларга мухолиф бўлмайман, балки ўзим ҳам қудратим етгунча амал қиламан. Фақат сизларни ислоҳ қилишни истайман, бошқа нарсани истмайман. Мен Худодан тавфиқни сўрайман, холос. Мен Худонинг ўзига таваккул қилгайман ва Аллоҳ тарафига ружуъ қиламан.”
89-92. Шуайб (а.с) айтдиларки: “ Эй қавмларим, сизларнинг менга қилган душманликларинг Нуҳ қавмига ё Ҳуд қавмига ё Солиҳ қавмига келган азобга ўхшаш азобларга мубтало қилмасин. Сизлар бу қавмларни ҳолларидан ибрат олинглар, хусусан Лут қавми сизлардан кўра ўзоқда ўтмади. Шундан ибрат олсаларинг бўларди. Парвардигордан гуноҳларинг учун кечирим сўранглар. Сўнгра Худо тарафига ружуъ қилинглар, чунки Парвардигорим бандаларига меҳрибон ва дўстдир.” Кофирлар айтдиларки: “ Эй Шуайб, сенинг кўп сўзларингга тушунмаймиз. Сени ўз ичимизда ожиз ва нотавон кўрамиз. Агар сенинг қавминг ва қабиланг бўлмаганда эди, сени тошбурон қилиб ўлдирар эдик. Қавмингни риоя қиламиз, Сен бизнинг наздимизда обрўлик эмассан ”. Шуайб (а.с) айтдиларки : “ Эй қавмим, менинг қабилам сизларнинг назларингизда Худодан ҳам азизроқми ? Сизлар Худонинг ҳукмига парво қилмай орқаларингга ташладинглар. Албатта, Парвардигоримнинг илми сизларнинг қилган амалларингизни иҳота қилгандир(қамраб, эгаллаб олгандир)”.
93-95. “Эй қавмим, сизлар ҳам ўз куфраингизга машқул бўлиб турган жойингида амал қилаверинглар. Мен ҳам Парвардигорнинг ибодатига машғул бўлиб, амал қилавераман. Яқинда расво қилувчи азоб келган одам ва ёлғончини биласизлар. Мунтазир бўлиб туринглар, мен ҳам сизлар билан мунтазир бўлиб турман”. Вақтики бу кофирларнинг азобига ҳукмимиз содир бўлганда, ўз фазл ва марҳаматимиз билан Шуайб (а.с)га ва у билан бирга бўлган мўминларга нажот бердик. золимларни бир қаттиқ овоз ўраб олди. Бас, ҳаммалари ўз уйларида ҳалок бўлдилар. Уйлари қабрга айланди. Ер юзидан шундай йўқ бўлдиларки, гўё дунёга келмагандай. Билингларки, Мадян аҳлига менинг раҳматимда узоқлик , маҳрумлик келди. Қайсики Самуд қавми ҳалок бўлиб, маҳрум бўлганга ўхшаш.
96-99. Албатта, биз Мусо (а.с) ни мўжзилар ва равшан далиллар билан Фиръавн ва қавмларига пайғамбар қилиб юбордик. Бас, қавмлари Фиръавнинг ҳукмига тобеъ бўлдилар. Ваҳоланки Фиръавнинг йўли тўғри эмас эди. Қавмлари шу йўлга эргашдилар. Энди Фиръавн Қиёмат куни бу қавмга пешво бўлиб Дўзахга олиб боради. Фиръавнинг олиб борадиган макони кўп ёмон жойдир. Бу дунёда бу қавмнинг орқасидан лаънат юборилган бўлса, Қиёматда ҳам орқаларидан шундай лаънат юборилади. Худо тарафидан берилган бу итоб кўп ёмондир.
100-102. Менинг сенга қисс қилиб турган бу хабарлар аҳллари ҳалок бўлиб кетган қишлоқ аҳлларининг қиссаси эди. Бу қишлоқларнинг баъзи асарлари (қолдиқлари, нишоналари) ҳалокатдан кейин ўрнида боқий турибди ва баъзилари ўриб, йиғиштириб олинган хашакдек йўқ бўли кетган. Бу қавмни ҳалок қилишда биз зулм қилганимиз йўқ. Уларнинг ўзлари ўз нафсларига зулм қилдилар. Вақтики, бизнинг азоб қилиш учун ҳукмимиз содир бўлганда, буларнинг ибодат қилган илоҳлари (бутлари) Худонинг азобларини қайтаролмади. Буларга ҳеч қандай ёрдам беролмадилар. Буларга барбод бўлишдан бошқа нарсани зиёда қилмади. Мана шу хилда Парвардигор бир қавмни ҳалок қилса, аҳли қорияни ҳалок қилгандек ҳалок қилади. Ваҳоланки бу қишлоқларнинг аҳиллари золим эдилар. Албатта Худонинг азоби қаттиқдир.
103-104. Сенга баён қилган бу қиссаларимизда охират азобидан қурқувчилар учун ибратлар бор. Бу Қиёмат куни бир кундирки, тамом халойиқ бу кунда жамъ қилинади. Бу кун шундай бир кундирки, осмондагилар ва ердагилар ҳозир қилинади. Биз бу кунни майян муддатга тахир қиламиз (кечиктирганмиз), то вақти келмагунича қиёмат қойим бўлмайди
105-108. Уша Қиёмат куни келганда, ҳеч бир нафс ўз фойдаси учун гапира олмайди, магар Худо изн берса гапиради. У вақтда халойиқ икки фирқа бўладилар. Баъзилари шақоватлик (бахтсиз) ва баъзилари саодатлик бўладилар. Аммо бу дунёда шақоват ва бадбахтлик билан ҳаёт кечирган гуруҳлар Дўзахга дохил қилинадилар. Дўзахда азобни кўргандан сўнг қаттиқ овоз билан нола ва фиғон қиладилар. Модомики ер билан осмон барқарордир, Дўзахда қоладилар. Магар Парвардигор бировнинг азобини енгил қилишни истаса, енгил қилади. Чнки Парвардигоринг қандай хоҳласа шундай қилади. Аммо бахтли, саодатли , дунёда яхши амаллар қилган гуруҳлар Жаннатга дохил қилинадилар. Модокики ер ва осмон боқийдир, булар жаннатда қоладилар. Магар Парвардигор буларнинг мартабаларини зиёда қилишини истаса, зиёда қилади. Парвардигорининг берган эҳсонлари мунқотеъ (узилмайдиган) бўлмайдиган, тугалланмас эҳсондир.
109. Эй Муҳаммад, бу кофирларнинг гумроҳлик билан ибодат қилган бутларидан шубҳа қилмагин. Буларнинг ибодатлари ҳам ота-боболари қилган ибодатларга ўхшашдир. Биз азобдан насибаларини мукаммал бенуқсон адо қиламиз.
110-112. Албатта биз Мусога Тавротни бердик. Бас, Таврот хусусида Бани Исроилда ихтилоф қилинди. Баъзилари тасдиқ қилдилар ва баъзилари инкор қилдилар. Агар илоҳий ҳукм буларнинг азобини таъхири учун содир бўлмаганда эди, буларнинг ўрталаридваги ихтилофларига ҳукм чиқарилган бўлар эди. Инкор қилувчиларни ҳалок қилиб, иқрор қилувчиларга нажот берилган бўлар эди. Албатта инкор қилувчилар оғир шакка тушиб қолган эдилар. Сенинг қавминг ҳам Қуръон хусусида гумонлар қилдилар. Албатта Аллоҳ таъоло хоҳ сенинг қавмингдан бўлсин, хоҳ бани исроил қавмидан бўлсин, ҳар бир ихтилоф қилувчиларга Қиёматда амалларининг жазосини мукаммал беради. Албатта Аллоҳ таъоло кофирларнинг қилган амалларидан хабардор. Эй Муҳаммад, сен Худо тарафидан сўзингга қадай маъмур бўлган бўлсанг, мустақим ва собит бўл ва сенинг билан мўминлар ҳам қандай маъмур бўлган бўлсалар собит ва мустақим бўлсинлар. Ҳаддларидан тажовуз қилманглар. Аллоҳ таъоло амалларингдан хабардордир.
113-115. Эй мўъминлар, золимлар тарафига муҳаббат билан мойил бўлмангалар. Агар мойил бўлсаларинг, Қиёмат куни буларга етган азоб сизларга ҳам етади. Сизларга Худодан бошқа дўст ва мададкор бўлмайди. Сўнгра сизларга ҳеч тарафдан мадад бўлмайди. Эй Муҳаммад, куннинг икки тарафида, яъни тулуъ ва ғуруб вақтида намозни барпо эт (намоз ўқи). Ва ҳам кечадан бир ҳисса ўтганда намоз ўқигин. Албатта яхши амалларинг хатоларингни маҳв қилади. Бу зикр қилинган ваъдалар Худога ибодат қилувчиларга панд ва насиҳатдир. Эй Муҳаммад, кулфатларга сабр қил. Аллоҳ таъоло яхши амал қилувчиларнинг ажрини зоеъ қилмайди.
116-117. Нима учун сизлардан илгари ўтган аҳли замонлардан соҳиби ақл ва идрок бўлган шахслар, бошқаларни ер юзида фасод қилишдан манъ қилувчи бўлмадилар? Токи илоҳий азобдан халос бўлар эдилар. Магар озгина халққа иймонлари сабабидан нажот бердик. Шулар панд ва насиҳат қилар эдилар холос. Золимлар ўз нафслари хоҳиш қилган лаззатларга эргашадилар. Буларнинг ўзлари гуноҳкор эдилар. Сенинг Парвардигоринг ҳеч бир аҳли қоряники, улар солиҳ бўлсалар зулм билан ҳалок қилган эмас, минбаъд ҳам ҳалок қилмайди.
118-123. Парвардигоринг агар хоҳласа, ҳамма инсонларни бир миллат қилган бўлар эди. Лекин бундай қилмади. Инсонлар ҳақ ва ботил тўғрисида ҳамиша бир – бирлари билан ихтилоф қилдилар. Магар Парвардигоринг раҳм қилган одам бўлса, у ҳидоят топадир. Ҳақни ботилдан ажратади ва ихтилоф қилмайди. Мана шу ихтилоф учун инсонни халқ қилди, чунки бу дунё синовнинг жойидир. Ким ботилда ва ким ҳақ динда ажралади.Кофирлар учун Парвардигорнинг ҳукми собит бўлган. У ҳукм шундан иборатки, Жаҳаннамни кофир жинлар ва кофир инсонлар билан тўлдираман. Шундай хабарлар билан сенга пайғамбарларнинг, ҳолларини қисса қиламизки, сенинг дилингни шу билан собит ва сабрли қиламиз. Токи пайғамбарларнинг ҳолидан ибрат оласан, бу вазифада собит қадам бўласан, Токи мўъминларга панд ва насиҳат бўлиши учун бу сурада сенга ва мўъминларга ҳақ ва рост хабарлар ва пандлар келди. Эй Муҳаммад, иймон келтирмаган кофирларга айтгинки : “Сизлар ҳам ўз ҳолларингизча амал қилаверинглар ва мен ҳам ўз йўлимда амал қилувчидирман. Сизлар ҳам бизнинг ҳолимизни ўзгартиришга мунтазир бўлаверинглар. Биз ҳам сизларга азоб нозил бўлишига мунтазир бўлаверамиз. Лекин бу иш ғайб амридир, Аллоҳ билади. Осмондаги ва ердаги ғайбларнинг илми Парвардигорга хосдир. Қиёмат куни тамоми ишлар Худо тарафига қайтарилади ”. Бас, ёлғиз Аллоҳга ибодат қил ва унга тавакул эт! Аллоҳ таъоло сизларнинг амалларингиздан ғофил эмас.