Юнус сураси 109 оятдан иборат бўлиб, 40, 94, 95 ва 96-оятлар Мадинада, бошқалари Маккада нозил бўлган. Суранинг 98-оятида Юнус (а.с) қавми ҳақида сўз кетганлиги учун шундай номланган. Макка халқи ўз ичларидан бир одамнинг пайғамбар бўлишига ишонмайдилар ва : «Аллоҳ Абу Толибнинг етими Муҳаммаддан бошқа бир пайғамбар тополмадими?»,- деб айтадилар. Ҳеч бўлмаса, обрў эътиборли, бой ва мақом соҳиби пайғамбар бўлишини мувофиқ кўрардилар. Шунда бу сура нозил бўлган.
Бандаларга дунё ва охиратда меҳрибон бўлган Аллоҳ таъолонинг номи билан бошлайман.
1-2. Бу суранинг оятлари ҳикматли Қуръоннинг оятларидир. Оё халққа улар орасидан бир одамга : “Кофирларни Худонинг азобидан қўрқит, мўъминларга хушхабар бергинки буларнинг нажотлари учун Парвардигор наздида содиқ ваъда бор ва яхши амаллар эвазига яхши ажр бор деб айтишни ваҳий қилсак ажаб кўринадими?”. Кофирлар айтадиларки: “ Бу Муҳаммад ошкора жодугардир”.
3-4. Албатта Парвардигоринг шундай зотдирки, осмон билан ерни олти кунда яратди, сўнгра Аршга мутаважжиҳ бўлди. Аллоҳ таъоло ҳар бир ишнинг тадбирини кўради.Қиёмат куни унинг изнисиз бирор киши шафоат қилолмас. Фақат Худо рўхсат бергандан сўнг шафоат қилур. Мана шу таъриф қилинган Аллоҳ сизларнинг Парвардигорингиздир. Шунга ибодат қилинглар. Оё бу оятлардан панд насиҳат олмайсизларми?! Ҳаммангизнинг борадиган жойларингиз Аллоҳнинг ҳузуригадир. Бу борадаги Хдонинг ваъдалари ҳақдир. Албатта, аввал бошда барча гарсани Унинг ўзи яратган. Сўнга мусулмон бўлган яхши амаллар қилган зотларга адолат билан ажр бериш учун яна қайта яратур. Кофирларга куфрлари сабаб қайноқ сувдан шароб ва ҳам аламли азоб мауҳайёдир.
5-6. Парварлдигор шундай зотдирки, офтобни равшан (зиё таратувчи) қилди, ойни нурли яратди. Буларнинг ҳаракатига баржлар ва манзиллар муқаддар(тақдир) қилди.ТОки сизлар шундан йўлнинг ададларини, рўзаларингиз ва иддаларингиз ҳисобини биласизлар. Аллоҳ таъоло буларни оламнинг тадбири ва интизоми учунгина яратди. Аллоҳ таъоло оятни доно кишилар учун ба“ қилиб беради. Албатта, кеча ва кундузнинг бирин-кнтин келишларида осмон ва ердаги ажойиботларнинг яратилишида Худодан қурқувчилар(тақводор, муттақийлар) учун Худонинг қудратига далолат қилувчи нишоналар бор.
7-8. Албатта, кофирлар мункирдирлар. Қиёматда биз билан мулоқий- рўбарў бўлишни хаёлларига ҳам келтирмайдилар. Шу дунёдаги ҳаётга рози бўлиб, диллари таскин топгандир ва бизнинг оятларимиздан ғофилдирлар.Буларнинг қилган касблари туфайли жойлари дўзахдир.
9-10. Албатта, иймон келтирган ва яхши амаллар қилган жамоаларнинг иймонлари барокатидан Парвардигор жаннатда тагидан анҳорлар оқиб тўрадиган шундай мақомларга йўл кўрсатади. Жаннатда дуолари шуки : “Эй бор Худоё, поклик Сенгадир”, Яна жаннатда дуолари бир-бирларига салом беришдир ва Охир сўзлари шуки : “Парвардигори оламга шукр қиламиз”.
11. Агар Аллоҳ таъоло одамларнинг дуои баъдини ижобат қилишга хайр дуоларини мустажоб бўлишига шошилганидек шошилса эди, албатта , ажаллари етиб ҳаммалари ҳалок бўлган бўлар эдилар. Бас, биз қиёматда Бизга мулоқий бўлишга умид қилмайдиган, кофирларни ташлаб қўямиз. Ўзларининг гумроҳликларида, саргардонликларида юраверсинилар. Яъни биз уларни тезлик билан ҳалок қиламиз.
12. Қачонки инсонга бирор кулфат етса, бу кулфатдан нажот сўраб, ётганда ҳам ва турганда ҳам дуо қилади. Вақтики биз дуосини мустажоб қилиб кулфатни ундан кўтарсак, бизни эсдан шундан чиқариб юборадики гуё унга кулфат ҳам етмагандай. Ҳадан тажовуз қилувчиларнинг амаллари шу каби ўзларига яхши чиройли қилиб кўрсатиб қўйилди.
13-14. Биз сизлардан олдин ўтган авлодаларни (ҳам) ўз замонларида жабру жавфолар қилганликлари учун ҳалок қилдик. Пайғамбари мўъжизалар кўрсатган бўлса ҳам иймон келтирмадилар. Бизлар гуноҳкор қавмга шундай жазо берамиз.У даврлар ўтгандан сўнг уларнинг ўрнига сизларни ер юзига халифа қилдик. Сизлар қандай амал қилишларингизни кўрамиз. Агар сизлар ҳам уларга ўхшаш золим бўлсаларинг, сизларни ҳам йўқ қилиб, бошқаларни сизларнинг ўринларигизга олиб келамиз.
15-17. Вақтики, кофирларга равшан –аниқ оятларимиз тиловат қилинса, қиёматга мункирлар:“Бизга бу Қуръондан бошқа Қуръон олиб кел ёки бу Қуръонни ўзгартир” дейишади. Эй Муҳаммад, уларга айтгилки: “Қуръонни ўз тарафимдан ўзгартириш жоиз эмас. Худойи таъоло кенга нимани бкюрса, ўшанга тобеъдурман. Агар мен Парвардигорга нофармонлик қилишга қиёмат кунидаги улуғ азобдан қўрқаман”. Кофирларга айтгинки : “Худо менинг сизларга Қуръонни тиловат қилмаслигмини хоҳласа эди, мен сизларга тиловат ҳам қилмаган бўлар эдим ва сизларни бу Қуръондан огоҳ ҳам қилмаган бўлар эдим. Мен сизларнинг ичингизда бундан илгари қирқ йил умр кечирдим. У даврда Қуръон ҳам йўқ эди ва мен ҳам ҳеч нарса демаган эдим. Худонинг бу ҳикматларига нима учун ақилларингизни ишлатмайсизлар?! Худога ёлғон туҳмат қилган ёки оятларига мункир бўлган одамдан золимроқ одам борми?! Бу хилда гуноҳ қилувчилар нажот таопмайдилар”.
18-20. Кофирлар Худо қолиб қўлларидан манфаат ва зарар келмайдиган бутларга ибодат қиладилар ва айтадиларки : “ Мана шулар бутлар Худонинг ҳузурида бизни шафоат қилувчиларимиздир”. Айтгил, эй Муҳаммад:“Худога ерда ҳам осмонда ҳам унинг илми тааллуқ топмаган гуё У билмайдиган шафоатчи бутлардан Худони огоҳлантирасизларми?” Аллоҳ таъоло кофирларнинг муқаррар қилган шерикларидан пок ва улуғдир. У инсони халқ(яратгандир) қилгандир. Ҳамма бир миллатда (динда) эдилар, ҳамма Худони якка ва ягона бира эди. Кейин ботил эътиқодлар пайдо бўлиб, ихтилоф қилдилар. Аҳли куфр ва аҳли Ислом ажралдилар. Агар Лавҳул Маҳфузда кофирларнинг азоблари охиртга қолдиришга ҳукм бўлмаганда эди, ўрталаридаг ихтилоф Парвардигор томонидан шу дунёда ҳал қилинган бўлар эди. Яъни аҳли куфр ни ҳалок қилиб, аҳли ҳақни қолдирган бўлар эди. Кофирлар Муҳаммадга айтадиларки :“Нима учун биз талаб қилган мўжизамиз Худо тарафидан нозил бўлмайди?” бас, буларга айтгинки: “ Мўжзианинг ноозил бўлишлиги ё бўлмаслиги ғайб ишларидандир. Бунинг илми Парвардигорга хосдир. Қачон нозил қилишни ўзи билади. Бас мунтазир бўлиб турганлар Мен ҳам сизлар билан бирга мунтазир бўлгаувчиларданман”.
21. Вақтики, биз Макка аҳлига қаттиқ қаҳатчиликдан кейин марҳамат қилиб осойишталик фаровонлик берсак, бизнинг бу оятларимизга ёмон гумон ва ёмон андиша қиладилар. Айтинг, эй Муҳаммад: “Аллоҳ таъоло сзларнинг қилган макрларингизга тезлик билан жазо беради”. Албатта бизнинг малоикаларимиз сизларнинг қилган макрларингизни ёзиб туради.
22-26. Парвардигор шундай зотдирки, сизларни қуруқликда ва дарёда сайру саёҳат қилдиради. Ҳатто сизлар кемаларга тушиб, саёҳат қиласизлар. Кема уларни (сизларни) олиб мувофиқ шамолда (воситасида) ҳаракат қилади. Кеманинг ичида хурсанд бўлиб турганларида, буларга қаттиқ шамол келади, дарёда ҳар тарафдан мавж кўтарилади. Мавжлар тарафидан ўраниб олганликларини кемалар ғарқ бўлиш ҳолатида қолганини кўргач Худога дуо қилиб холис Унга ибодат қилмоқчи бўлиб аҳд қиладилар. Айтадиларки : “Эй Парвардигоро, агар бизларга бу балодан нажот берсанг, шукр қилувчилардан бўлар эдик”. Вақтики, Худойи таъоло дуоларини мустажоб қилиб, бу балодан нажот берса, булар ҳамма нарсари Аллоҳнинг лутфини эсидан чиқариб яна ноҳақ зулм қила бошлайдилар. Эй кофирлар, бу зулмларингизнинг зарари ўз нафсларингизга етади.Энди тирикликларингизда дунёнинг озгина манфаатидан баҳра олинглар. Сўнгра қайтишингиз бизнинг ҳузуримизга бўлади. Биз сизларнинг қилган амалларингиздан огоҳлантирамиз ва жазо берамиз. Дунё тириклигининг ҳаётининг сифати шунга ўхшайдики,гўё осмондан ёмғир ёғдирдик. Унга одам ва ҳайвон ейдиган гиёҳлар аралашди. Ҳатто ер ўзининг зийнатини ҳосил қилди,яъни гиёҳлар кўкарди. Ер аҳли: “Энди биз ердан фойда олишга ва ҳосилларини кўтаришга қодирмиз”-деб гумон қилдилар. Ногаҳ хоҳ кечаси,хоҳ кундузи хароб қилишга бизнинг ҳукмимиз содир(жорий) бўлади. Бас бу ерни шундай ҳолга йлантирамизки, унда на дарахт ва на гиёҳ ҳеч нарса йўқ ,гўё илгари ҳеч нарса экилмагандек бўлиб қолади. Инсоннинг дунёдаги ҳаёти шунга ўхшайди. Ўз ҳаётининг нашъу намосидан ва жавонлигидан фойдаланаман деб турган ҳолда, ўлим келиб бу орзуларидан маҳрум қилади. Ақлли, фикр қилувчи қавмга худратларимизни мана шундай баён қилиб берамиз. Аллоҳу таоло бандаларни Дорус- салом тарафига ,яъни шундай амалларга тарғиб –иладики, Беҳиштга дохил бўлишга сабаб бўлади. Аллоҳ таоло хоҳлаганини ҳидоят йўлига солади.Аллоҳ таоло яхши амаллар қилган зотларга бу дунёда яхшиликлар ато қилади, охиратда савобини ўн баравар қилиб беради.ВА юзларини қоралик ва хорлик ўраб олмайди.Ана шулар Жаннат эгаларидирлар. Унда ҳамиша қоладилар.
27-30. Ҳаётларида гуноҳни касб қилган кофирлар жамоасига гуноҳларига мувофиқ жазо берилади, зиёда берилмайди. Юзларида хорлик ғубори пайдо бўлади.Асло Худонинг азобидан паноҳ берувчи бўлмайди. Юзлари шу қадар қоронғу бўладики, гўё бир бўлак қоронғу кеча ўраб олгандек. Булар дўзах аҳлидирлар ва унда ҳамиша қоладилар. Қиёмат куни барчр мушрикларни бир жойга жам қиламиз. Кейин мушрикларга айтамизки: “Сизлар бизга шерик қилган бутларингиз билан бир жойда туринглар.” Бас, ўрталарини жудо қилиб туриб, мушриклардан сўраймизки:“Нима учун бутларга ибодат қилдиларинг?” Мушриклар айтадиларки:“ Бу бутлар бизни ўз ибодатларига тарғиб қилдилар.” Бутлардан сўраладики:“Нима учун тарғиб қилдиларинг? Бутлар гўё билиб айтадиларки: “Сизлар бизга ибодат қилганингиз йўқ. Бизсизларни кўрганимиз ҳам йўқ.Бизнинг тилимиз ҳам йўқ, сизларни қандай тарғиб қилар эдик? Сизлар билан бизнинг ўртамизда Худо гувоҳдир.Биз албатта сизларнинг ибодатларингиздан ғофил эдик.”У жойда ҳар бир жон, нафс қилган амалларининг жазосини тортади.Буларнинг ҳукми барча ишларни тасарруф қилувчи Парвардигорга топширилади. “Қиёматда бизга шафеъ бўлади” деган бутларибулардан жудо бўлиб, йўқ бўлади.
31-33. Эй Муҳаммад (с.а.в), кофирлардан сўрагин:“Сизларга ким осмондан ва ердан ризқ беради?Оё кўзларингга ва қўлоқларингга ким моликдир, яъни ким халқ қилган? Ким тирикни ўликдан пайдо қилади ва ўликни тирикдан чиқаради? Ким оламнинг интизомини қилади?” Бас кофирлар сенинг жавобингга айтадиларки:“Шу нарсаларни Худо тасарруф қилади.” Бас сен айтгинки:“Шундай бўлса нима учун Худодан қўрқмайсизлар ва амрини бажо келтирмайсизлар? Бас сизларга мана шу Аллоҳдирки, ҳақиқатан Парвардигорингиздир. Мана шу ҳақ йўлдир, бундан бошқаси гумроҳликдир. Бас энди юзларингизни қайси тарафга ўгирасизлар, чунки худолик бир Аллоҳга хосдир. Аллоҳнинг ҳукми фосиқларнинг устига собитдир. Чунки булар ҳаргиз иймон келтирмайдилар.
34-36. Эй Муҳаммад (с.а.в) , мушрикларга айтгилки:“Худога шерик қилган бутларингиздан биронтаси бир махлуқни аввал яратиб, ўлгандан кейин яна қайтадан иъода қилса, бундан қудратли бут йўқдир.” Сен айтгинки:“Бир Худо махлуқларни аввал бошлаб халқ қилади, кейин улар ўлиб йўғ бўлиб кетса, қайтадан халқ қилади.Энди қайси тарафга буриласизлар? Сизларга лозим шуки, Худо тарафига бурилинглар.” Айтгин ,эй Муҳаммад (с.а.в) :“ Худога шерик қилган бутларингиздан қайси бири халқни ҳақ тарафига ҳидоят қилади? Ҳеч қайсиси ҳидоят қила олмайди, балки ожиздирлар” Сен мушрикларга айтгинки: “Бир Аллоҳнинг ўзи ҳақ тарафга ҳидоят қилади” Сен мушриклардан сўрагинки:“ Табъият (итоат) қилишга ҳақ тарафга ҳидоят қилувчи Зот лрйиқми ё ўзи ҳам йўл топа олмайдиган ва бошқаларни ҳам ҳидоят қила олмайдиганбут лойиқми? Сизларга нима бўлди? Ақлларингиз борми?Қандай ҳукм қиласизлар?” Кофирларнинг кўплари хаёлларига нима келса, шунга эргашадилар, лекин гумон ҳичнарсани Худонинг маърифати хусусида ифода этмайди. Албатта Аллоҳ таоло кофирларнинг ҳолига донодир.
37-41. Бу Қуръон Худодан бирор инсон тарафидан тўқиб чиқарилган эмас, балки Худо тарафидан ўтган китобларни тасдиқ қилиш учун нозил бўлган.Ҳамда бандаларга шариат аҳкомини баён қилиш учун келгандир.Бу Қуръоннинг Парвардигори олам тарафидан нозил бўлганлигига ҳеч шак ва шубҳа йўқдир. Балки кофирлар айтадиларки:“Бу Қуръон инсон тарафидан тўқиб ёзилгандир.”Сен айтгилки :“Агар бу даъволарингда содиқ бўлсаларинг,фасоҳат ва балоғатда Қуръонга ўхшаш бирон сура тўқиб, олиб келинглар.Худодан бошқа кимни олиб келишга қодир бўлсаларинг, ёрдамга чақиринглар.” Балки шундай нарсани такзиб ёлғончи қиладиларки, унинг фаҳмига етмайдилар.Ҳануз буларга Қуръоннинг таъвилиетиб келгани йўқ, яъни буларга Қуръон ҳақиқати зоҳир бўлгани йўқ.Шунга ўхшаш илгари ўтган умматлар ҳам пайғамбарларини такзиб ёлғончи қилган эдилар. Ўша золимларнинг оқибатлари бўлганлигини фикр қил. Кофирлардан шундай шахслар борки, Қуръонни тасдиқ қилади ва шундай одамлар ҳам борки, тасдиқ қилмайди. Ваҳоланки , Парвардигоринг муфсидларнинг ҳолига донодир.Агар кофилар сени ёлғончи десалар, уларга айтгинки:“Менинг амалим менга сизларнинг амалларингиз ўзларингга.Нима фойда ва зиён бўлса, менинг қилган амалимга сизларнинг қилган алоқаларинг йўқ ва сизларнинг қилган амалларингизга менинг дахлим йўқ. Муфассирларларнинг фикрича, бу оят қитол (жиҳод) ояти билан мансуҳ бўлгандир.
42-44. Кофирлардан шундай зотлар борки,сен Қуръон ўқиганда қулоқ соладилар,лекин ҳақиқатни фаҳмламайдилар. Қулоқлари ҳақ сўзни эшитишдан кардир. Оё сен сўзингни агарчи ақллариолмасаҳам карларга эшиттира оласанми? Баъзилари сен тарафга назар соладилар , лекин ҳақиқатингни кўрмайдилар. Сен кўрларни агар улар кўрмасалар ҳам йўлга сола оласанми?Албатта Аллоҳ таоло халққа ҳеч қандай зулм қилмайди, лекин одамларнинг ўзлари ўз нафсларига зулм қиладилар.
45-46. Аллоҳ таоло барча халойиқни маҳшаргоҳга жам қиладиган ўша кунни ёд қилгин. Булар қабрдан бош кўтариб, бир оз вақт ётганликларини хаёл қиладилар. Ўрталарида баъзилар баъзиларини танийдилар.Чунки хаёлларида қавму қариндошларидан жудо бўлганларига кўп вақт ўтмагандир. Худога мулоқи (рўбарў) бўлишни ёлғон дейдиганлар ҳидоят топмай, залолатга дучор бўлиб, зиён тортадилар. Эй Муҳаммад, сенга шу дунёда кофирларга ваъда қилган азобнинг баъзиларини кўрсатсак кўрасан ва бундан ибрат оласан Ёки сенинг ҳаёт муддатинг тугаб вафот эттирсак, буларга етган азобни охиратда кўрасан.Чунки буларнинг келадиган жойлари бизнинг ҳузуримизгадир. Буларнинг қилмишларига Аллоҳнинг ўзи гувоҳдир.
47-49. Ҳар бир уммат учун пайғамбар муқаррардир. Вақтики пайғамбарлари келса, бу умматларга икки ҳол бор: ё тасдиқ қилиб мўъмин бўладилар,ё хилоф қилиб кофир бўладилар. Агар хилоф қилсалар пайғамбар билан булар ўрталарида адолат билан ҳукм қилинади, ҳеч қандай зулм қилинмайди.Кофирлар пайғамбарларга айтадиларки: “Агар сизлар ростгўй бўлсаларинг, ваъда қилган азобларинг қачон бўлади.” Буларнинг жавобига айтгинки:“ Мен ўз нафсим зарарига ва фойдасига молик эмасман. Магар Худонинг хоҳлагани бўлади.” Ҳар бир умматнинг ҳалок бўлиши учун вақт муқаррардир. Вақтики муддатлари тамом бўлса, ҳалокат вақти андак замон ҳам кеч қолмайди ва андак замон ҳам илгари бўлмайдилар.
50-52. Кофирларга айтгинки:“ Менга айтингларчи, агар талаб қилган гуноҳкорлар у азобнинг хилда талаб қилиб шошиларэдилар? Талабларига мувофиқ келади.Сўнгра азоб даф бўлса, кейин иймон келтирасизларми? Энди ҳозирги иймонларинг фойда бермайди.Бундан илгари иймон келтирмадиларинг, балки азобнинг келишига шошилдиларинг.” Сўнгра золимларга айтиладики:“ Давом этадиган азобнинг мазасини тотинглар.Сизларга бу жазони касб қилган куфрларингиз учунгина юбордик.”
53-56. Кофирлар сендан сўрайдилар:“ Айтчи бизни Худонинг азоб қиламан деган ваъдаси ҳақми?” Сен айтганки:“Ҳа, Парвардигоримга
қасамёд қиламанки, албатта ҳақдир. Лекин сизлар Худони ожиз қилиб бу азобдан қайтаролмайсизлар.” Агар Қиёмат куни ҳар бир зулм қилган нафс ер юзидаги барча бойлик эгаси бўлса, ўзини азобдан қутилиш учун бу бойликнинг ҳаммасини беришга тайёр бўлади. Лекин у вақтда эваз қабул қилинмайди. Азобни кўрган ҳолларида қаттиқ пушаймон бўладилар. Ўрталарида адолат билан ҳукм қилинади. Буларга жазо беришда зулм қилинмайди. Огоҳ бўлингларки, осмон ва ердаги ашёлар ҳаммаси Худонинг мулкидир. Огоҳ бўлингларки Худонинг ваъдалари ҳаммаси ҳақдир.Лекин кофирлар жоҳилдир,билмрайдилар. Парвардигор ўзи ҳаёт беради ,ўзи ўлим беради. Ҳаммангиз ўласизлар.Аллоҳ таоло тарафига борасизлар.
57-60. Эй инсонлар, сизларга сизларга Худо тарафидан Қуръон нозил бўлди. У Қуръонда сизлар учун панд ва насиҳатлар бор.Дилларингиздаги ахлоқи маразларингизга шифо бордир.Гумроҳларни ҳидоят қилувчи, мўъминларга раҳматдир.Айтинг ,эй Муҳаммад, бу Қуръон Парвардигорнинг фазл ва марҳаматидир. Мўъминлар бунинг нузулига шукр қилсинлар ва бунга хурсанд бўлсинлар. Буларнинг жам қилган молларидан яхшироқдир. Худонинг сизларга юборган покиза ризқининг баъзиларини ҳаром қтласизлар ва баъзисини ҳалол қиласизлар. Худо сизларга рухсат бердимиё удога туҳмат қиласизларми? Бу Худога туҳмат қилувчиларни ва ёлғон нисбат берувчиларнинг гумонлари қандай? Қиёмат куни Худо булар билан қандай муомала қилиши ҳақида нима хаёл қиладилар? Албатта Аллоҳ таоло бандаларга марҳаматлидир.Буларни фавран азоб қилмайди. Лекин кўплари Худонинг бу неъматига шукр қилмайдилар.
61-64. Эй Муҳаммад, сен бирон ишга машғул бўлсанг,ё Қуръондан итловат қилсанг, ёки бирор амалларни қилсаларинг , Биз сизларнинг ўҳа ишга қасд ва ният қилган вақтларингизда шу амалларингизни биламиз.Яъни сизларнинг ҳар бир қилган ишларингиз , хоҳ ошкора бўлсин ва хоҳ махфий бизга маълумдир.Ерда ё осмонда катта ёки кичик бир зарра бўлса, Парвардигорингдан махфий эмас. У нарса Лавҳул маҳфузда ёзилгандир. Огоҳ бўлингларки, Қиёмат куни Худонинг дўстларига ҳеч қандай хавф йўқ.Булар ғамгин ҳам бўлмайдилар. Бу зотлар ҳамиша иймонларида давом этиб, ҳамиша ўзларини ёмон ишлардан сақлайдилар.Буларгша бу дунёда ва охиратда Худонинг марҳаматидан башорат бор.Худонинг сўзларида ва ваъдаларида.ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди. Бу энг улуғ муродга етмоқдир.
65-67. Эй Муҳаммад, кофирлар шаънингга айтган сўзлари сени ғамгин қилмасин. Аллоҳ таоло охири сени кофирлар устидан ғалаба қилдиради. Чунки ҳамма ғалаба Худоникидир. Аллоҳ таоло буларнинг сўзларини эшитувчи ва ҳолларига донодир. Огоҳ бўлингларки осмондаги малоикалар ва ердаги инсонлар Худонинг бандаси ва махлуқидир. Бу кофирлар нима учун Худодан бошқа бутларга мутобаат қиладилар, Худога уларни шерик қиладилар? Бу кофирлар ўз гумонларидан бошқага эргашмайдилар. У зоти Парвардигор ётиб дам олишларинг учун кечани халқ қилди. Ва тириклик қилишларинг учун кундузни халқ қилди. Албатта кеча ва кундузни халқ қилишда Қуръонни эшитиб унга амал қиладиган қавм учун Худониг якка ва ягоналигига далолат қиладиган далиллар бордир.
68-70. Баъзи кофирлар “Худо Таолонинг боласи бордир. ” деб айтадилар. Худо таоло ўзига бола муқаррар қилишдан покдир. Парвардигор ҳамма нарсадан мустағнийдир(беҳожатдир). Осмондаги ва ердаги ашёлар Худонинг мулки ва махлуқидир. Сизларда бу даъволарингизга ҳеч қандай ҳужжат йўқдир. Нима учун Худо ҳақида билмаган нарсангизни гапирасизлар? Эй Муҳаммад, у ёлғонларни Худога нисбат берадиган гуруҳларга айтгинки, ҳаргиз нажот топмайдилар. Кофирлар бу дунёда озгина фойдаланадилар, кейин бизнинг олдимизга ружуъ қиладилар Сўнгра қилган куфрларининг бадалига қаттиқ азобнинг маззасинитотдирамиз.
71-73. Эй Муҳаммад, Нуҳ (а.с) нинг ҳикоясини мушрикларга ўқиб эшиттигин.
Вақтики Нуҳ (а.с) ўз қавмига :“Эй қавмим, агар сизларга менинг вужудим (борлигим) ва сизларга Худонинг оятлари билан насиҳат қилишим оғир келса, мен Худога таваккул қилдим. Қўлларингдан келса менинг хилофимга ёрдамчиларингни жам қилинглар, тадбирларингизни мустаҳкам қилинглар. Мен тўғримда бирор тадбирларинг махфий қолмасин. Ҳаммасини менинг тарафимга мутаважжиҳ қилинглар(қаратинглар).Қўлларингдан келса менга муҳлат берманглар. Агар менинг насиҳатимларимдан юз ўгирсаларинг.Нима сабабдан юз ўгирасизлар? Мен сизлардан пайғамбарлигим учун ужрат сўраганим йўқку. Менинг ажрим Парвардигорга ҳаволадир. Мен Худонинг амрига инқиёд қиламан ва шунга маъмурман Бас Нуҳ (а.с) қавми уни такзиб қилдилар. Буларга туфон балоси келди.Нуҳ ва у билан бирга бўлган мусулмонларга кемада нажот бердик. Кофирларни ҳалок қилиб, мусулмонларни уларнинг ўрнига қолдирдик. Эй Муҳаммад, фикрлаб назар қилгинки, охир кофирларнинг оқибатларни нима бўлди?
74-78. Биз Нуҳ (а.с)дан кейин унинг қавмларига пайғамбарлар юбордик. Бу пайғамбарлар қавмларига ҳужжатлар ва мўъжизалар келтирдилар, лекин булар илгари қилган куфру инкорларини эттирдилар. Шунга ўхшаш ҳаддан тажовуз қилганларнинг дилларига муҳр босамиз. Бу пайғамбарлардан сўнг Мусо (а.с) билан Ҳорун (а.с) ни Фиръавн қавмига ҳужжат ва мўъжизалар билан юбордик. Бас, саркашлик қилдилар. Булар гуноҳкор қавм эдилар. Вақтики бизнинг тарафимиздан ҳақ далил мўъжизалар келганда, фйтдиларки:“ Бу очиқ жодугарликдир.” Мусо (а.с) қавмларига айтдиларки:“ Худо тарафидан ҳақ дин ва мўъжизалар келса, жодугарлик дейсизларми?Бу жодугарлар Худонинг азобидан ҳаргиз нажот топмайдилар.” Кофирлар айтдиларки:“ Сен бизнинг ота-бобомиздан қолган диндан ман қилгани келдингми? Сенинг мақсадинг шуки, бизни йўқ қилиб, икковинг ер юзига ҳукмрон бўлишдир.Биз сизларга ишонмаймиз ва сўзингни тасдиқ қилмаймиз.”
79-86. Фиръавн қавмига айтдики:“ Менинг олдимга барча илмли жодугарларни олиб келинглар.” Вақтики жодугарлар Мусо (а.с)га муқобала қилиш учун келганларида, Мусо (а.с) жодугарларга айтдиларки:“ Ўртага ташлайдиган сеҳрларингни ташланглар.” Вақтикижодугарлар жодуларини ташладилар,ҳазрат Мусо айтдиларки:“ Нима қилсаларинг у сеҳрдир.Албатта Аллоҳ таоло сеҳрларингни ботил қилади. Аллоҳ таоло муфсидларнинг ишини дуруст қилмайди.Агарчи кофирлар хоҳламасалар ҳам Аллоҳ таоло ўз фармони билан Ҳақни собит қилади.” Мусо (а.с)га ҳеч ким иймон келтирмади, магар Фиръавн қавминиг азоб беришидан қўрқсалар ҳам бани Исроилдан озгиналари иймон келтирдилар. Чунки Фиръавн ер юзига ҳукмрон ва ғолиб эди. Ва у ҳаддан ошувчилардан эди.Мусо (а.с) ўз қавмига айтдики:“ Агар Худога ишонган бўлсаларинг ва иймон кеитирган бўлсаларинг, Худога таваккул қилинглар.” Бас, мўъминлар айтдиларки:“ Худога таваккул қилдик. Эй Парвардигоро, бизни золим қавмнинг қўлига топширмагин, чунки улар азоб берадилар.Бизга ўз фазл марҳаматинг билан бу кофир қавмдан нажот бергин.”
87-89. Мусо ва униг биродарига ваҳий юбориб амр қилдикки:“ Қавмингни Мисрда яшаши учун уйлар қур. Ибодат қилиш учун уйларингни қибла тарафига муқобил қилиб бино қилинглар. Намозни адо этинглар.Мўъминларга :“ Энди золимлардан нажот топдинглар.”- деб башорат бергин.” Мусо (а.с) дуо қилиб айтдики:“ Эй Парвардигор Фиръавн ва униг қавмига дунё зийнатини бердинг.Токи аҳли оламни Сенинг йўлингдан гумроҳ қилиш учун ҳаётларида моллар бердинг. Эй парвардигор, Буларниг амволларини йўқ қилгин ва диллирига муҳр босгин. Булар Сенинг азобингни кўрмагунча иймон келтирмайдилар.” Аллоҳ таоло айтдики:“ Икковингизнинг дуоларингиз мустажоб бўлди. Икковингиз ўзвазифаларингизда мустаҳкам туринглар. Ҳаргиз бу жоҳилларнинг йўлига юрманглар.
90-92. Бани Исроилга нажот бериб, дарёдан ўтказдик. Фиръавн лашкарлари билан бани Исроилга азоб бериш ва ўлдириш учун орқрларидан қувлаб келди. Лашкари билан дарёга кирди. Вақтики дарё буларни ғарқ қилди, Фиръавн ғарқ бўлиш ҳолида: “Энди бир Худдан бошқа маъбуд йўқдир.Мен бани Исроил иймон келтирган Худони тасдиқ қилдим. Мен Худога инқиёд қилувчиларданман.”-деб айтди. Ҳазрат Жаброил (а.с) зоҳир бўлиб, Фиръавннинг жавобига айтдиларки:“ Энди иймон келтирасанми?Илгари саркашлик қилган эдинг. Энди ҳаётингдан умидинг узилгандаги келтирган иймонинг фойда бермайди. Бу кун сенинг баданигга нажот берамиз. Жасадингни зоҳир қиламиз токи сендан сендан кейин қолганларга ибрат бўлсин. Чункикўп одамлар бизнинг қудратимиз нишоналаридан ғофилдирлар.
93-97. Бани исроилни яхши баракотли жойларга жойладик. Покиза ризқлардан муқаррар қилдик. Булар то Тавротнинг илми буларга ҳосил блмагунча ўрталарида ихтилоф қилмадилар. Ёки Қуръон келгандан сўнг ўрталарида ихтилоф пайдо бўлди. Албатта Парвардигоринг Қиёмат куни ўрталаридаги ихтилоф тўғрисида ҳукм қилади. Бас, агар сенга нозил қилган пайғамбарлар ҳикоясида шак қилган бўлсанг, ўзингдан илгариги китобларни ўқиган аҳли китоблардан сўра. Сенга ҳақни баён қилувчи Қуръон Худо тарафидан келгандир. Бизнинг оятимизга шак қилувчилардан, такзиб қилувчилардан бўлма. Агар шундай бўлсанг, зиёнкорлардан бўласан Шаънларига Худонинг азоб қилиш ҳукми собит бўлган у гуруҳлар иймон келтирмайдилар. Агарчи буларга ҳамма нишоналар ва мўъжизалар келса ҳам, то аламли азобни кўрмагунча иймон келтирмасликларини Худо ўзининг илми қадимий билан билгандир.
98-106. Қайсибир аҳли қорялардан иймон келтирган бўлса, азобни муояна кўрган вақтида, бас,иймони манфаат етказган бўлса. Йўқдир, магар Юнус (а.с)нинг қавмлари азобни муояна кўрдилар, келтирдилар ваиймонлари манфаат етказди. Вақтики Юнус (а.с)нинг қавмлари иймон келтирганларида биз улардан бу дуёда хор қилувчи азобни кўтардик. Ва тоажаллари етгунча дунёдан фойда олишга муҳлат бердик. Агар Парвардигоринг хоҳласа эди, Ер юзидаги ҳамма инсон иймон келтирган бўлар эди. Лекин Худонинг иродаси бунга тааллуқ топгани йўқ. Иймон келтириш сенинг иродангга боғлиқ эмас.Оё сен халқни иймон келтишга мажбур қиласанми? Чунки ҳеч бир нафс иймон келтирмайди, Худонинг амри (изни) биланиймон келтиради.Аллоҳ оятларига фикр қилмаган одамларга азобни муқаррар қилди. Эй Муҳаммад, мушрикларгаийтгин:“ Эй мушриклар, осмонларга ва ерларга назар қилинглар.То ер билан осмонда нима аломатлар борлигини кўрасизлар.”Лекин иймон келтирмаган гуруҳларга Парвардигорнинг бу оятлари ҳеч манфаат етказмайди,пайғамбарларнинг панду насиҳатлари ҳам фойда бермайди. Бу муширклар ўтган қавмларнинг ҳалок бўлган кунлари бошларига келишини кутадилар. Айт, эй Муҳаммад ,:“Ўтган қавмнинг азобига интизор бўлибтуринглар. Мен ҳам сизлар билан мунтазир бўлиб турувчиларданман.” У қавмлар ҳалок бўлгандан сўнг,пайғамбарларга ва мўъминларга нажот берган эдик. Шу каби сизларга ҳам нажот беришимиз ҳақдир.Фйт,эй Муҳаммад :“Эй Макка аҳли, агар сизлар менинг динимга шак қилган бўлсаларинг,мен сизлар ибодат қилитурган бутларга ибодат қилмайман. Лекин мен сизларни ўлдирадиган Парвардигор зотига ибодат қиламан. Мен Худога иймон келтиришга У тарафидан маъмурдирман. Ва Худо менга амр қилдики:“Ботил динларга мойил бўлмасдан Ислом динини барпо қил ва муширклардан бўлма.” Ва яна менга (шундай) амр қилдики:“ Сеншга манфаат ва зарар етказишга қодир бўлмаган бутларга ибодат қилма! Агар билфарз ибодат қилсанг,у ҳолда золимлардан бўласан!”
107. Агар Худо таоло сенга бирорранж ва машаққат берса, Худодан бошқа ҳеч ким даф қилолмайди. Аган Худои таоло сенга бирор неъмат ато қилишни ирода қилса, бу Худонинг фазлини ҳеч ким рад қила олмайди,ва хоҳлаган бандасига беради. Аллоҳ таоло кечирувчи ва меҳрибондир.
108-109. Эй Муҳаммад, халқларга айтгинки:“ Эй инсонлар Парвардигонингиз тарафидан ҳақ дин ва Қуръон келди. Бас, кимки иймон келтириб ҳидоят топса, ўз нафсининг фойдасигадир. ва ҳар кимкигумроҳ бўлса, залолатининг зарари ҳам ўзнафсигадир.Мен сизларга вакил эмасман. Сизнинг ишларингиз менинг қўлимда эмас.” Эй Муҳаммад, сен биз юборган ваҳийга тобеъ бўл! То Худо таоло ҳукм қилгунча кофирларнинг азиятига сабр қил! Аллоҳ таоло ҳукм қилувчиларнинг афзалидир.