loader

018. Каҳф сураси

Каҳф сураси 110 оятдир. Маккада нозил бўлган. Фақат 28-оятнинг Мадинада нозил бўлганлиги ҳақида ривоят ҳам мавжуд. Суранинг  номи ичида келган «/ор ўртоқлари» маъносидаги «Ал-Каҳф» дан олинган.

Бандаларга дунёда ва охиратда меҳрибон бўлган Аллоҳ таоло номи билан бошлайман.

1-5. Сано ва шукрлар у Аллоҳга бўлсинки. Ўз бандаси Муҳаммадга (а.с.) улуғ неъмат бўлмиш Қуръонни нозил қилди. У Қуръоннинг оятларини бир-бирига номувофиқ, ихтилофли этиб яратмади. У Қуръон ҳукмларини бандаларнинг саодати учун ҳақ нозил қилди. Токи кофирларга Худо тарафидан келадиган қаттиқ азобдан хабар бериб, қўрқитсин ва яхши амал қилувчи мўминларга жаннатдан башорат  берсин. Бу мўминлар жаннатда ҳамиша роҳатда бўлиб, яшайдилар ва яна бу Қуръон Худонинг азобидан шундай бандаларни қўрқитадики, Худонинг шаънига туҳмат қилиб, “боласи бор”, дейдилар. Бу ҳақда илмсизлик ва жаҳолат билан ҳукм қиладилар. Агар жаҳолат билан ота-оналарига эргашсалар, ота-боболари ҳам жоҳил эдилар, оғизларидан чиққан калима Аллоҳ таоло наздида улуғ гуноҳдир. Буларнинг сўзлари бўҳтон ва ёлғондан бошқа нарса эмас.

6-8. Қурайш кофирлари Қуръонни инкор қилиб, сенинг нубувват ингни тасдиқ қилмаганлари учун сен буларнинг орқасидан ғамгин бўлиб, магар ўзингни ҳалок қилувчимисан? Бу тўғрида ғамгин бўлма! Сенинг вазифанг Худонинг ҳукмини бандаларга етказмоқдир, холос! Хоҳ қабул қилсинлар, хоҳ қилмасинлар. Биз ер юзини инсонни халқ қилиш билан зийнатлантирдик. Инсонни ер юзига молик (эга, хўжайин) қилдик. Токи синаб кўрайликки, қайси бирлари яхши амал қиладилар. Албатта биз охири ер юзидаги жами ашёларни йўқ қилиб, ер юзини холи қилиб, дашту биёбонга айлантирамиз.

9-12. Эй, Муҳаммад, асҳоби Қаҳфнинг ва асҳоби Рақимнинг (битик) аҳволларини бизнинг ажиб оятларимиз гумон қиласанми? Асҳоби Қаҳф шу навжавонлар эдики, Дақёнус (номли золим шоҳ) кофирдан қочиб. ғорга яширинган эдилар. Асҳоби Рақим уч киши эдиларки, ўтинга борганда ёмғирдан қочиб, ғорга кириб, қамалиб қолган эдилар. Охир Парвардигор нажот бериб, халос бўлдилар. Яъни буларнинг аҳволлари ер ва осмондаги қудратларимизга қараганда ҳеч ажиб эмас. Фикр қил, эй, Муҳаммад, қачонки, бу навжавонлар ғорга қочиб кириб эмин бўлганларида Парвардигорга дуо қилдилар: “Эй Парвардигоро, бизга ўз тарафингдан меҳрибонликни ато эт! Ва бизларни ҳар ишимизда ростликни муҳайё қил!” Бас. Биз бу навжавонларни ўша ғорда кўп йиллар қолишларига уйқу пардасини тортиб, ором олдирдик. Кўп йиллар ётгандан сўнг буларни турғиздик. Токи буларнинг қанча муддат ётганликлари ихтилоф қилганлар ўртасида маълум бўлсин.

13-14. Эй, Муҳаммад, биз сенга буларнинг хабарларини ростлик билан баён қиламиз ва ҳақиқатни айтамиз. Албатта, булар Парвардигорга иймон келтирган ёш навжавон эдилар. Ва биз буларнинг дилларига сабот ва яқинни (ишончни) зиёда қилдик. Ва яна уларнинг дилларини иймон билан маҳкам боғладик ва қувват бердик. Вақтики подшоҳлари бутпарастликка даъват қилганда, булар жавоб бериб айтдиларки: “Бизнинг Парвардигоримиз ер ва осмонни яратган зотдир. Биз шу Парвардигорга иймон келтиганмиз. Биз ягона Худодан бошқага ибодат қилмаймиз ва ишонмаймиз. Агар бошқа Худога бир ишосак ва ибодат қилсак, беҳуда ва ботил ишларни қилган ва айтган бўламиз.

15. Бу гуруҳлар бизнинг қавмимиздир. Кофирларнинг зулмидан қўрқиб бир худодан бошқа худони ихтиёр қилдилар. Бу кофирлар бизнинг қавмимизни зўрлик билан ўз динларига киргизадилар. Нима учун динларнинг ҳақлигига ҳужжат олиб келмайдилар? Яъни, халқни қатл билан қўрқитиб, бутпараст қиладилар? Бундан бошқа ҳеч ҳужжат ва бурхонлари йўқдир. Бас, Худога ёлғондан терик исбот қилувчилардан золимроқ одам борми?”.

16. Ораларидаги катталари буларга айтдики: “Сизлар кофирлардан ва уларнинг ибодат қилиб турган бутларидан алоҳида бўлдиларинг. Бас, ғорга кириб ором олинглар. Аллоҳ таоло сизларга ўз раматини восе кенг қилади. Сизларнинг ишларингда осонликлар муҳайё қилади.

17-18. Эй назар қилувчи, сен офтобнинг тулуъ қилган ҳолда кўрасанки, буларнинг ғоридан ўнг тарафга майл қилади. Вақтики ғуруб қилса, буларнинг чап тарафига тажавуз қилади. Булар ғорнинг кенг ва ҳаволи жойида ётибдилар. Буларнинг ҳоллари Худонинг қудратига далолат қилувчи оятлардандир. Худои таоло кимни ҳидоят қилса, бас, у ҳидоят топади. Ва ҳар кимни гумроҳ қилса, бас, унга ҳидоят қилувчи дўст топмайсан. Эй, буарнинг ҳолига назар қилувчи, буларни кўрганингда уйғоқ деб гумон қиласан, чунки, кўзлари очиқдир. Ваҳоланки булар ўнг тарафга ва чап тарафга айлантириб турадилар. Ваҳоланки итлари ғорнинг оғзида қўлларини узатган ҳолда ғорнинг оғзида ётибдилар. Эй назар қилувчи, буларни шу ҳолда кўрсанг камоли қўрқувдан орқани ўгириб улардан қочар эдинг.

19-21. Бас, биз бу жавобларни қандай ухлатган бўлсак, шундайбедор қилдик. Ҳеч бир аъзоларига нуқсон етмаган эди. Токи бир-бирларидан савол қилиб аҳволларини билсинлар. Бизнинг камоли қудратимизга яқинлари имонлари зиёда бўлсин. Булардан битталари савол қилиб айтдиларки; “Эй биродарлар ғорда қанча муддат ётдик?”. Баъзилари жавоб бериб айтдиларки: “Ётганимиздан сўнг бир кеча ва кундуз ўтди ёки ярим кун ўтди”. Чунки булар офтоб чиқмасдан туруб бомдод вақтида ғорга кирган эдилар, чошгоҳ вақтида уйғондилар. Шунинг учун баъзи кун ётдик деб ўйладилар. Сўнгра баъзи аломатларни кўриб, иттифоқ қилиб айтдиларки: “Қанча муддат ётганларингни Парвардигорларинг билади” чунки қарасалар тирноқлари ўсиб кетган ва сочлари ўсиб кетган эди. Битталарингни шаҳарга юборинглар бу топгаларни бериб, бас назар қилсин, кимнинг таоми покиза бўлса, олиб келсин. Аммо муомала қилишда мулойим бўлсин. Сизларнинг ҳолларингдан бирортани хабардор қилмасин. Чунки бу кофирлар сизларни тошбўрон қиладилар ёки ўз динларига сизларни қайтарадилар. У ҳолда ҳаргиз нажот топмайсизлар. Бас, бу шахс бозорга борди. Таомга ҳаридор бўлиб тангаларни берди. Таом эгаси бу тангаларга қараб, тангаларда Дуқёнус подшоҳнинг нақшини кўрди. Бу одамни маҳкам ушлаб хазинанинг боқийсини топиб бер деди. Бу одам ҳайрон бўлиб қолди. Айтдики: “Мен хазина топганим йўқ, кеча уйимдан олиб келдим”. Хулосаи калом, бу биродарларнинг ҳоли ҳаммага маълум бўлди.Бу одамнинг орқасидан оломон ғорга қараб равона бўлдилар. Биродарлар бу аҳволни мушоҳада қилгандан сўнг, бир ривоятда дебдурларки, парвардигордан дуо қилиб тиладилар “Эй парвардигоро, бу халққа бизнинг сирларимизни ошкора қилма!”. Парвардигор дуоларини мустажоб қилиб, буларнинг кўзларидан ғорни ғойиб қилди. /орни тополмадилар. Яна уларга Парвардигор уйқуни мусаллат қилди. Шуларни уйқудан бедор қилганга ўхшаш бир қавмни буларнинг ҳолларидан огоҳ қилдик. То ҳашр ва нашр тўғрисида билсинлар. Аллоҳ таолонинг берган ваъдаси ҳақдир. Ўлмак, тирилмоқ мана шуларнинг ҳолига ўхшашдир. Қиёматнинг воқеъ бўлишида ҳеч шак ва шубҳа йўқдир. Бас, Ҳақ таоло буларни асҳоби каҳорнинг ҳолларидан ҳашр ва нашр тўғрисида жанжал қилар эдилар. Баъзиларни руҳ маҳшир бўлади дер эдилар ва баъзилари жасад руҳ билан машҳур бўлади дер эдилар. Бас буларнинг ҳолидан маълум бўлдики руҳ жасад билан машҳур бўлар экан. Бир фирқалари айтдиларки: “буларнинг устларига бино қилиб девор билан беркитиб ташланглар. Парвардигор буларнинг ҳолига бошқалардан донодир. У жамоатки, ҳашри жасадга койил эдилар, буларнинг ҳолларини яхши билар эдилар”. Айтдиларки: “биз буларнинг таналарига масжид бино қиламиз, бу масжидда ибодат қиладилар”.

22. Яқинда яхудийлар айтдиларки: “Асҳоби каҳф уч кишидан иборат бўлиб тўртинчилари итлари эди”. Насоролар айтадиларки: “асҳоби каҳф беш киши эдилар, олтинчилари итлари эди”. Буларнинг ҳаммалари ҳужжатсиз ғайбдан сўзлайдилар. Мусулмонлар айтадиларки: “асҳоби каҳф етти киши бўлиб саккизинчиларни итлари эди”. Сен буларга айтгилки, буларнинг ададини Парвардигорим билади, буларнинг ададаларини ҳеч ким билмайди. Магар озгина одамлар биладилар, яъни Худо билдирган зотларгина билади. Эй Муҳаммад(с.а.в), буларнинг шанларида аҳли китоб билан мужоҳадала қилма, магар заҳирий сўзлар билан. Ва асҳаби Каҳф тўғрисида аҳли китобларнинг биронтасидан сўрама!.

23-24. Эй Муҳаммад (с.а.в), эртага фалон ишни қилувчиман деб айтмагил магар Худо ҳоҳласа дегил. Ва яна бирор нарсани фаромуш қилсанг Парвардигорнинг зикрини қилгин ва яна айтгилки Парвардигоримдан мени Асҳоби Каҳф тўғрисида ҳидоят қилади деб умид қиламан яқинироқ савоб йўлига.

25-27. Асҳоби Каҳф ўз ғорларида уч юз тўққиз йил ётдилар, Камарий ва шамсий ҳисоби билан уч юз йил. Аҳли китобларга айтгилки қанча ётганларини Аллоҳ таоло билади. Чунки осмондаги ғойиб аҳволлар ва ердаги аҳволларнинг илми Аллоҳ Таолога хосдир. Аллоҳ таоло ҳар бир нарсани зиёда кўрувчи ва эшиттувчидир. Осмон ва ер аҳлига Парвардигордан бошқа ҳеч муъин ва мададкор йўқдир. Аллоҳ таоло ўзининг ҳукмида якка ва танҳодир. Ҳеч кимни шерик қилмайди. Эй Муҳаммад (с.а.в), Қуръонда нима нарса сенга ваҳий қилинган бўлса умматларингга шуни ўқи! Худонинг ҳукмига ҳеч ким табдйл қила олмайди. Худодан бошқа ҳеч поноҳгоҳ топмайдурсан.

28. Эй Муҳаммад(с.а.в), сен ўз нафсингни шул зотларнинг суҳбатига банд қилгинки, бу зотлар кеча ва кундуз Худога ибодат қиладилар ва ҳам худонинг дуосини истайдилар. Марҳамад назарингни булардан кўтарма! Сен буларни узоқ қилиб, дунёнинг зийнатига мубтало бўлган зотларни яқин қилишни ҳоҳлайсан. Булар менга иймон келтирсинлар деб.

29-31. Эй Муҳаммад(с.а.в), кофирларга айтки, Қуръоннинг сўзи ҳақдур. Худо тарафидан келгандир. Бас, ҳар ким ҳоҳласа иймон келтиради., саодати ухровийга етишади ва ҳар ким ҳоҳласа инкор қилади, шақовати абадийга гирифтор бўлади. Булар мункирлар учун дўзахни муҳаё қилиб қўйганмиз. У дўзахнинг алангаси хаймага ўхшаш кофирларни ўраб олади. Агар ташналикдан шикоят қилсалар, шундай сувни берадиларки, эритилган мисга ўхшайди. Оғизларига яқин олиб келганда юзларини кабоб қилади. Бу кўп ёмон ичимликдир. Дўзах кўп ёмон ётадиган жойдир. Аммо мўъминлар ва яхши амал қилганларнинг бизлар савобларини зое қилмаймиз. Бизлар уларга ҳамиша турадиган жаннат ато қиламиз, дарахтларнинг тагидан анҳорлар жорий бўлади. Бу жаннат аҳлларининг билакларига тилла халқалар билан нозик матолардан тайёрланган кўк жомалардан кийдирилиб зийнатлантирилади. Бу нозу-неъматлар аҳли жаннат учун Худои таоло ато қилган ажойиб марҳаматдир. Ором оладиган жойлари ниҳоятда яхшидур.

32-37. Эй Муҳаммад(с.а.в), мисол тариқасида икки кишининг ҳиссасини буларга байн қилиб бергин. Уларнинг бировига икки боғ берган эдик. У боғлар узумзорлардан иборат бўлиб, атрофлари хурмазорлар билан ўралган эди. Икки боғ ўртасида зироат қиладиган ерлар ато қилган эдик. Бу боғлар ҳосилларини мукаммал қилар эдилар. Ва мева қилмоғида бирон камчилик йўқ эди. Бу боғлар ўрталарида анҳорлар жорий қилган эдик. Бу одамга боғнинг мевалари тайёр бўлган эди. Бу боғ эгаси ўзининг рафиқи билан сўзлашиб ўтириб: “Сендан молим ҳам кўп, ёрдамчиларим ҳам кўп”, деб айтиб фахрланар эди. Шу билан боғига кирди. Бу одам кибр қилиб, ўз нафсига зулм қилган эди. Айтдики: “Мен ўйлайманки, шу нозу-неъматлар қўлимдан кетмайди. Ва яна ўйлайманки, қиёмат қоим бўлмайди. Агар бил фарз қиёмат қоим бўлса ҳам Парвардигорнинг ҳузурига ҳозир қилинсам албатта у жойда ўзимнинг шу ҳолатимдан яхшироқ ҳолларга эришаман ва яхшироқ нозу-неъматга етаман”. Рафиқи бунинг жавобига сўзлашиб турган ҳолда айтди: “Нима бўлди сенга? Сени халқ қилган шундай зотга кофир бўлдингми? У туфроқдан, кейин сони нуторадан, сўнгра онанинг раҳмида аъзоларинингни одамга айлантирди”.

38-44. Лекин мен сенга ўхшаш Худога мункир бўлмайман. Балки, иқрор бўламанки, Аллоҳ таоло мени халқ қилган Парвардигоримдир. Парвардигоримга ҳеч бир кимсани шерик қилмайман. Нима учун боғингга кирган ҳолингда Худонинг ҳоҳлаган нарсаси бўлсади деб айтмадинг. Бандада ҳеч қувват ва қудрат йўқдир, магар Худонинг ёрдами билан сен мени молимни ва фарзандимни кам кўрсанг, бас, мен Парвардигоримдан умид қиламанки, Худо менга сенинг боғиндан яхшироқ боғни ато қилади. Осмондан сенинг боғингга бало юборади. Бас, сенинг боғинг гиёҳи йўқ биёбонга айланади, ёки сувларни ер ютиб сувсизликдан қуриб қолади. Бас, сен у ҳолда сувни талаб қилиб олиб келишга қодир бўлмайсан” Бас, Аллоҳ таоло бу муъминларнинг орзуларини рост қилди. Бу кишини мевалик боғларини бало ўраб олди, осмондан соиқа яхши тушаб ҳаммасини куйдирди, боғи вайрон бўлди. Бас, эрта билан бағнинг эгаси бу ҳолни кўриб, боғга сафар қилган пулларини эслаб, қўлларини бир-бирига ишқар эди.
Ваҳоланки боғнинг иморатлари бирин устун йиғилиб ётган эди. Боғнинг эгаси надомат қилиб айтар эдики: “Кошки мен Худога ҳеч кимни шерик қилмасам бўлар эди”. Бас, бу шахсга Худодан бошқа ҳеч ёрдам берувчи гувоҳлари қолмади. Ҳаммаси ожиз бўлдилар. Бу одам ҳеч кимдан интиқом олишга ҳам қодир эмас эди. Бу мақомда қудрати собит бўлдики, тассарруф Парвардигорнинг ўзида экан. У Парвардигор амалига яхши жазо берувчидир ва ҳам мўъминларнинг оқибатини яхши қилишликка Парвардигорнинг ўзи сазовор ва лойиқдир.

45.Эй Муҳаммад(с.а.в), одамларга дунёда ҳаёт кечирмоқларини мисолини байн қилиб бер: дунёда одамларнинг қаёти ва оқибати шунга ўхшайдики, гўё бизлар осмондан ёмғир ёғдирамиз. Сўнгра сув билан ердан гиёҳлар кўкўради. Бир мунча вақт гиёҳлар нашъу-намо топиб, сўнгра охирида қуриб, майда бўлиб самонга айланади. Сўнгра қаттиқ шамол келиб, ҳар тарафга учириб сочиб паришон қилиб юборади. Шунга ўхшаш, ҳамма нарса охир оқибат фано бўлиб кетади. Аллоҳ Таолонинг ҳар бир нарсага қудрати етади.

46. Инсонинг мол-мулкларию фарзандлари дунё ҳаётининг зийнатларидан иборат. Андак замонда талаф бўлиб кетади. Унга эътимод қилиб бўлмайди. Аммо охиратда инсонга фойда берадиган нарса яхши амалларни, қиёматга қадар боқий қолади, фоний бўлмайди. Бу амаллар шунинг учун Парвардигорнинг наздида аълодир. Бу амалларни қиёмат кунида фойдасидан ажрвор бўлиши соҳиблари учун яхшидир.

47-49. Ёд қилгин Эй Муҳаммад(с.а.в), ўша кунники бизлар ер юзидан тоғларни йўқ қилиб юборамиз. Кўрасан ернинг ҳаммаси зоҳир ва очиқ экан, тагидаги ўликларнинг ҳаммаси тирилиб юзага чиққан. Биз ҳаммасини биронта қолдирмасдан машҳаргоҳга жам қиламиз. Уларнинг ҳаммаси саф-саф қилиниб Парвардигор ҳузурига рўбарў қилинади. Шу ҳолда биз айтамизки “Эй бандалар, бизнинг ҳузуримизга саф тортиб келдиларинг, мислики у рўза мийсоҳда, халқ қилган вақтимизда шундай саф тортиб турган эдиларинг. Биз сизларни маҳшаргоҳда жам қилолмаслигимиз бу хилда тўпланиш мақоми бўлмаслигини гумон қилган эдиларинг. Сўнгра номаи аъмоллар қўлларига қўйилади. Бас, у ҳолда гуноҳкорларни кўрасанки, номаи аъмолларини ўқиб ниҳоятда қўриқган ҳолда айтадиларки: “Эй вой, бизнинг ҳаммамизга! Бу қандай номадирки бизларнинг катта ва кичик гуноҳларимизни ҳеч бирини қолдирмай ичига тўплабди. Бу бандалар нима қилган бўлсалар олдиларида ҳозир топадилар Парвардигоринг ҳеч кимга зулм қилмайди”.

50. Эй Муҳаммад(с.а.в), у вақтни ёд қил “биз малоикаларга амир қилдикки, Ҳазрати Одамга сажда қилинглар”. Ҳаммалари сажда қилдилар, магар иблис саркашлик қилиб сажда қилмади. Бу маълун жинлардан эди. Бас, Худонинг амрини бажо келтирмади. Бас, шундай экан “Эй бандалар энди сизлар Парвардигорнинг ўрнига шайтонни ва унинг тобеларини ўзларингга дўст деб билмассизларми?! Ваҳоланки, шайтон сизларга душмандир. Золимларнинг Парвардигорнинг ўрнига шайтонни дўст қилиб олганлари кўп ёмондир.

51. Мен осмон ва ерни халқ қилган вақтимда бу шайтонларни ёрдам бериш учун ҳозир қилган эмас эдим. Мен гумроҳлардан мадад олувчи эмасман.

52-53. Қиёмат куни Парвардигор мушрикларга айтадики: “Эй мушриклар, сизлар бутларни Худонинг шериги деб гумон қилган эдингиз. Энди ўша менинг шерикларимни чақиринг, сизларга ёрдам берсин” Сўнгра мушриклар чақирадилар ҳарчанд нидо қилсалар ҳам, будлар жавоб бермайдилар. Бас, биз уларни ҳалок бўладиган водий-жаҳаннам бўлларинг ўрталарига пайдо қиламиз. Вақтини гуноҳкорлар дўзах оташини кўрганларида, яқин қиладиларки, албатта дўзахга тушадилар. Ҳар тарафга қараб дўзахдан нажот топадиган жойни топмайдилар.

54. Бизлар инсон учун Қуръонда ҳар қисм қиссалар, мисоллар ва ибратли ҳикоялар байн қилдик. Лекин одамлар бу мисоллардан ибрат олмасдан кўп инкор ва жанжал қиладилар.

55-56. Ақли Маккани иймон келтирмоқдан ва гуноҳларига тавба қилмоқдан ҳеч нарса ман қилгани йўқ. Магар булар адашган умматларига жорий бўлган муамалага мунтазир бўлдилар, яъни ўтган умматларга келган бало бизлар ҳам келса, ёки рўбарўмизга ваъда қилган азобинг келса, сўнгра иймон келтирамиз дейдилар. Бизлар пайғамбарларни шунинг учун юборамизки, токи бандаларга Худонинг раҳматидан башорат берсинлар ва азобидан қўриқсинлар. Кофирлар ботил динлари билан Ҳақнинг муқобиллигига мужодала қиладилар, токи Ҳақни мағлуб қилсалар ва оятларимизни ва пайғамбарларнинг мавъизаларини масхара қиладилар.

57-59. Ким золимироқ шундай одамданки, Парвардигорнинг оятлари билан панд ва насиҳатлар қилинса, у шахс бу пандлардан инкор қилиб юз ўгиради ва ўзининг насб қилган гуноҳларини фаромуш қилади. Шунинг учун бизлар ўзининг иродасига биноан дилларига парда тортдик, энди Ҳақ сўзини фаҳмламайдилар. Қулоқларини нар қилдик, ҳақ сўзни эшитмайдилар. Эй Муҳаммад(с.а.в), агар сен мушрикларни ҳидоят йўлига даъват қилсанг шам, ҳаргиз йўл топмайдилар. Гуноҳларни кечиргувчи Парвардигорнг меҳрибондир. Агар буларнинг гуноҳларига муохаза қилса, тезлик билан азоб қилган бўлар эди. Балки буларнинг азобига бир муайян вақт муқаррар қилгандир. Бу азобдан қутулмоқ учун ҳеч қандай паноҳгоҳ топмайдилар. Бу аҳли қарялар, вақтики, зулм қилдилар, ҳаммаларини ҳалок қилдик. Буларнинг ҳалокларига вақт муайян қилган эдик.

60-65. Эй Муҳаммад(с.а.в), ўша вақтни ёд қил! Мусо(а.с) ўзининг навжавон ходимига айтдики: “Мен ҳамиша мақсадимни талаб қилиб сафар қиламан, токи икки дарё қўшилган мавзеъгача бораман. Агар у мақомда тополмасам ҳамиша бу сафарни давом этдираман. Юшаъ икковлари икки ларё қўшилган мақомга етдилар. Зоди роҳила қилиб олган балиқларини эсларидан чиқариб, қолдириб кетдилар. Аҳвол шундан иборат эдики, дарё қўшилган мақомда барча чашма бор эди. Номини “Айнун ҳаёт” дер эдилар. Унинг суви ҳар бир жони йўқ нарсага тегса, тирилар эди. Чашма лабида бир катта тош бор эди. Икковлари бир мақомда дам олдилар. Ҳазрат Мусо тошнинг устида уйқуга бордилар. Ҳазрат Юшаъ чашмада таҳоратга машғул бўлдилар. Шу онда бир қатра сув зарфдаги балиққа тушди. Балиқ тирилиб дарёга қараб йўл олди. Дарёнинг суви иккига бўлиниб балиққа йўл очиб берар эди. Юшаъ бу ҳолни кўриб ҳайратда қолди. Бу ҳолни Ҳазрат Мусога ҳикоя қиламан деган эди, фаромуш қилди. Ҳазрат Мусо ҳам зоди Роҳилани фаромуш қилдилар. Вақтики икковлари дарёнинг қўшилган жойидан ўтиб кетдилар. Эртасига Ҳазрат Мусо Юшаъга айтдиларки: Нонуштамизни олиб кел. Биз бу сафаримизда кўп машаққатлар тортдик. Юшаъ(а.с) Ҳарати Мусога айтдиларки: “Хабарингиз йўқми? Вақтки биз тошнинг олдида ором олдик, мен сизга балиқ қиссасини зикр қиламан деб фаромуш қилди. Бу қиссанинг зикрини менинг дилимдан шайтон фаромуш қолдирди. Балиқ дарёга қараб лодамни ажаблантирадиган тариқада йўл олди”. Ҳазрати Мусо айтдиларки: “Ҳақ Таоло менга ваҳий юбориб айтган эди, сен талаб қилган мақсадингга етиш учун балиқнинг кетган йўли нишонадир. Бизнинг истагимиз мана шудир. Юшаъ иккови изларига қайтдилар. Балиқ дарёга қараб кетган шу мавзеъга келдилар. Сўнгра бизнинг хос бандаларимиздан Хизр(а.с)ни топдилар. У бандага ўзимизнинг марҳаматимизни иноят қилган эдик. Ўз тарафимиздан унга хос илмимизни берган эдик.

66-70. Мусо (с.а) Хизр (с.а)га айтдиларки: “Мен сен билан бирга юрсам қабул қиласанми? Шу шарт биланки, сенга таълим берилган, инсонга ибрат бўлиб, камолотга етказадиган илмлардан менга таълим берсанг. Хизр (с.а) Мусо (с.а)га айтдиларки: “Сен мен билан юриб сабр қила олмайсан, чунки ҳақиқатига илмнинг етмаса, сўрамай қандай тоқат қила олурсан?”. Мусо (с.а) айтдилар: “Иншоолоҳ, бу тўғрида мени собир топасан. Ҳеч бир нарсада сенга ҳилоф қилмайман”. Хизр (с.а) айтдилар: “Ундай бўлса, мен билан юрганингда кўзингга бирон нарса нотўғри кўринса, то ўзим сабабини баён қилгунимча, сабр қилиб сен сабабини сўрамагин”.

71-73. Ва икковлари йўлга равона бўлдилар. То дарё бўйига келиб, кемага миндилар. Ҳазрати Хизр (с.а) кеманинг тагини тешиб қўйдилар. Кемага сув кира бошлади. Мусо (с.а) таажжуб қилиб айтдиларки: “Аҳли кемани ғарқ қилиш учун тешдингми? Сен бир амри қабиҳни ёмон иш қилиб қўйдинг”. Хизр (с.а) айтди: “Мен сенга айтмадиммики, сен мен билан юриб сабр қилолмайсан”. Мусо (с.а) айтдилар: “Мен фаромуш қилиб қўйибман. Мени кечиргин. Муохиза қилма, менинг эсимдан чиқиб қолган ишга қаттиқлик қилма!”.

74. Яна икковлари йўлган равона бўлдилар. Токи йўлда бир ёш болага мулоқий бўлдилар. Бу болани Хизр (с.а) ўлдирдилар. Мусо (с.а) айтдилар: “Сен бир бегона покиза нафсни беқасос ўлдирдинг. Бир ношаръий ишга муртаниб бўлдинг”.

75–76. Хизр алайҳиссалом айтдилар: «Мен сенга айтмадиммики, сабр қилолмайсан», - деб. Мусо алайҳиссалом Хизр (а.с.)га айтдилар: «Агар мен энди бирор савол қилсам, мен билан ҳамроҳ бўлмагил, чунки сен менинг тарафимдан маъзур (узри меъёрига етган) бўлдинг, мен ваъдамга вафо қилмадим».

77-78. Бас, икковлари йўлга равона бўлдилар. То бир қишлоққа етиб келиб, бу қишлоқ аҳлидан таом сўрадилар. Аммо, хонадон аҳллари буларни меҳмон қилишдан бош тортдилар. (Ул манзилда), икковлари Кўрдиларки, бир хонадоннинг девори йиқилмоққа майл қилган. Хизр алайҳиссалом деворни тикка қилиб қўйдилар. Мусо алайҳиссалом айтдилар: Агар хоҳласанг бу қилган ишинг учун ужрат (хизмат ҳақи) олардинг. Хизр алайҳиссалом Мусо алайҳиссаломга айтдилар: Иккаламиз ўртамизда жудолик (ажрашадиган) вақт келди. Энди сени сабр қилолмаган муомалаларнинг (ишларнинг) таъвилидан (шарҳидан, моҳиятидан) огоҳ қиламан.

79-82. Кема (хусусига келсак, у) мискин ва муҳтож биродарларники эди. Дарёда ишлар эдилар. Бас, Парвардигорнинг ҳукми бирла кемани айбдор (нуқсонли) қилиб қўймоқни хоҳладим. Чунки буларнинг атрофида бир золим подшоҳ бор эди, беайб, дуруст (соз) кемаларни зўрлик қилиб олар эди, шунинг учун бу бечораларнинг кемасини нуқсонли қилиб қўйдим. Қатл бўлган боланинг ҳикояси шуки, унинг ота – онаси художўй ва мўмин одамлар эди. Вақтики (бу бола) катта бўлса ота ва оналарига итоат қилмай, саркашлик қилур, уларни куфру туғён ила қийнаб қўюр эди. Бас, бизлар хоҳладик, Парвардигор ота ва оналарига бу фарзанд бадалига (ўрнига) покиза ва меҳрибонроқ фарзандни ато қилар. Девор эса икки етим боланинг мулки бўлиб, оталари бир художўй, солиҳ одам ўтган ва болалари учун бу девор тагига хазина жойлаб кетган эди. Бас, Парвардигоринг хоҳладики, бу етим болалар балоғатга етиб, ўзлари тиклаб олгунча, девор йиқилмай турсин. Парвардигор етимларга марҳамат қилиб, ушбу деворни йиқилмай туришини ирода қилди. Мен ўз ихтиёрим бирла бу ишни қилганим йўқ. Эй Мусо, сен сабр қилолмай, бетоқатлик билан савол қилган нарсаларнинг таъвили мана шулардан иборатдур.

83-85. Эй Муҳаммад, сендан (яҳудийлар ва мушриклар) Искандар Зулқарнайн ҳақида савол қиладилар. Мушрикларга айтгин «Ҳозир мен сизларга Қуръондан унинг зикрини ўқиб бераман». Парвардигор айтадики: Биз Искандарга қувват бердик, токи ер юзига подшоҳ бўлди ва ҳар бир нарсага муҳтож бўлса, биз унга йўл очиб бердик. Бас, Искандар у йўлга кирди.

86-89. Вақтики, Искандар офтоб ботадиган жойга етди, гўё офтобни шундоқ ҳолда кўрдики, офтоб бир балчиқ аралашган (лойқа) чашмага ботар экан. У чашма атрофида бир жамоа қавмни топди (учратди). Биз Искандарга илҳом қилдикки, бу қавмнинг ихтиёрини сенга топширдик. Хоҳласанг бу қавмга азоб берасан, хоҳласанг буларга яхши муомала қилурсан. Искандар айтди: «Мен халққа зулм қилувчиларга шу дунёда азоб бераман. Ўлгандан сўнг эса Аллоҳ таоло ҳузурига боради. Кейин қаттиқ азобни Парвардигор беради. Аммо Парвардигорга имон келтириб, яхши амал қилувчиларга, бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам яхши жазо (ажр–мукофот) лар берилади». Яна Искандар йўлга равона бўлди.

90-91. Вақтики, Искандар йўл юриб, офтоб тулуъ қиладурган (чиқадиган) мавзеъга етди. Офтобни шундоқ кўрдики, гўё бир қавм тепасига тулуъ қилар экан. Бу қавм устида Офтобнинг ҳароратидан сақланиш учун ҳеч қандай парда ё либос йўқ эди. Бу қавм кундуз куни ер остига кириб офтоб иссиғидан ўзларини сақлар эдилар. Қиссаи Искандар шундан иборат эди. Бизнинг Искандарни тамом аҳволидан хабаримиз бор.

92-96. Сўнгра Искандар яна йўлга тушди. То икки тоғнинг ўртасига етди. Ушбу тоғ атрофида бир гуруҳ қавмни топди. Ҳеч гапни фаҳмламас эдилар. Уларнинг сўзларини Искандар ҳам тушунмади. Улар таржимон орқали Искандарга айтдилар: Эй Зулқарнайн, бу тоғлар орқасида Яъжуж-Маъжуж қавми истиқомат қилади. Ҳар доим бизга ҳужум қилиб, зироатларимизни фосид, жойларимизни хароб қилиб кетадурлар. Сенга харж қилмоқ учун ҳамма давлат ва молимизни берсак, башартики, Яъжуж ва Маъжуж билан ўртамизга бир мустаҳкам тўсиқ бино қилиб берсанг, токи, биз буларнинг шарридан нажот топсак. Искандар айтди: «Менга сизларнинг нафақаларингизнинг кераги йўқ, Парвардигоримнинг менга ато қилган қуввати сизларни мол ва мулкларингиздан яхшироқдир. Сизлар менга одам билан ёрдам беринглар, токи мен сизларнинг ўрталарингизга маҳкам тўсиқ бино қилайин. Менинг олдимга темир бўлакларини олиб келинглар. Бул гуруҳ темирни майдаларини олиб келиб, икки тоғни ўртасида тоғ билан баробар қилдилар. Сўнгра Искандар амр қилдики, ҳар тарафдан ўт ёқиб дам беринглар. Вақтики, темир бўлаклари ўтга айланди, Искандар айтди: «энди мени олдимга эритилган мис олиб келинглар. Токи темирлар устидан қуйиб юборамиз». Сўнгра ул гуруҳ шундоқ қилдилар. Натижада темирдан икки тоғ ўртасига тўсиқ пайдо бўлди.

97-98. Бас, Яъжуж ва Маъжуж тоғнинг тепасига чиқишга ҳам ва тўсиқни тешиб чиқмоққа ҳам қодир бўлмадилар. Искандар айтди: «Бу иш Парвардигорим тарафидан катта марҳамат бўлди. Вақтики замон охир бўлса, Яъжуж ва Маъжуж хуружининг вақти етса, у вақтда Парвардигор у тўсиқни ер билан баробар қилади. Парвардигорнинг ваъдаси ҳақ, албатта, бўлади».

99-101. Қиёмат куни бўлганда, Исрофил сур тортганда тамом махлуқот камоли даҳшат ва қўрқувдан бир-бирлари билан аралашиб кетадилар. Биз ҳаммани маҳшаргоҳга жамлаб, жаҳаннамни кофирларга рўбарў қилурмиз. Кофирлар жаҳаннамни кўргандан сўнг, қўрқувдан кўзларини парда босади, бу кофирлар у дунёда Бизни ёд қилишдан диллари кўр эди. Ва ҳам ҳақ сўзни эшитмоққа қулоқлари кар эди, эшитмоққа қодир эмас эдилар.

102-106. Кофирлар менинг ўрнимга бандаларимни ўзларига маъбуд қилиб олсалар; насоролар ҳазрати Исони менга шерик қилсалар, яҳудийлар ҳазрати Узайрни шерик қилсалар, қиёмат куни бизларни азоб-уқубатдан сақлайди, деб гумон қиладиларми? (ўйлайдиларми?) (Йўқ) ҳаргиз сақламайди ва фойда бермайди. Биз кофирлар учун жаҳаннамни борадурган манзил қилиб қўйганмиз. Эй Муҳаммад, кофирларга айтгин «Мен сизларни қиёмат куни одамларнинг яхши амаллари қандай зое бўлиб кетиши ҳақида огоҳлантирайми? Булар шундоқ одамларки, қилган яхши амаллари шу дунёдаёқ бекор бўлиб кетади, Холбуки, булар бу яхши амалларимиз фойда беради, деб гумон қиладилар. Йўқ, ундай эмас, чунки булар Парвардигорнинг оятини инкор қилганлар, қиёматнинг бўлишидан, Парвардигор ҳузурида ҳисоб беришдан мункир бўлганлар. Ана шу куфрлари сабабидан тамоми амаллари ҳабата (бекор) бўлгандир. Бас, Биз қиёмат куни амалларни ўлчаш учун ҳеч қандай тарози қоим қилмаймиз. Булар, Бизнинг оятимизга куфрлари ва пайғамбарларимизни масхара қилганликлари сабабидан жазолари жаҳаннамдир.

107-110. Албатта, ул гуруҳларки, Худога имон келтирганлар ва яхши амал қилганлар, Ҳақ таоло бу мўминларга жаннатул Фирдавсни турадиган жойлар қилиб беради. Бу жаннатда (улар) абадий қолурлар. Бу зотлар жаннатул Фирдавсдан чиқишни истамайдилар. Айтгил, эй Муҳаммад, агар Парвардигорнинг сўзларини ёзиш учун дунёдаги дарё (уммон) ларнинг ҳаммаси сиёҳ бўлса, Худонинг сўзлари тамом бўлмасидан сиёҳ бўлган дарёлар тамом бўлиб кетур. Агар, Биз ул дарёларга қўшимча дарёлар халқ қилиб берсак ҳам. Айтгил, кофирларга «Мен ҳам сизларга ўхшаш инсонман, қўлимдан ҳеч бир иш келмайди. Нима қилсам Парвардигорнинг буйруғи билан қиламан. Худо тарафидан менга ваҳий қиланурки, бир Худодан бошқа ҳеч бир маъбуд йўқдир». Ҳар ким Худонинг марҳамати ва иноятидан умид қилар экан, бас, у одамга айтгин, бу дунёда яхши амаллар қилсин, Худога ибодат қилишда ҳеч кимни шерик қилмасин.

Орқага Олдинга