Маккада нозил бўлган. Фақат 26, 32, 33, 57, 73 ва 80-оятларининг Мадинада тушганлиги ҳақида ривоят қилинади. 111 оятдан иборатдир. «Исро» сўзи «кечаси юрмоқ» маъносидадир. Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг Меърож мўъжизасининг Маккадан Қуддусгача бўлган қисми бу сурада келганлиги учун «Исро» номини олган.
Бандаларга дунё ва охиратда раҳмдил бўлган Аллоҳ таъоло номи билан бошлайман.
1. Ҳамма айблардан покдир узоти Парвардигорки, бандаси Муҳаммад (а.с)ни кечаси Масжидул Ҳаром Байтулоҳдан масжидул Ақсо Байтул Мақдисга олиб борди. У Бай тул Мақдисда Масжидул ақсо мавжуд бўлиб, у жойнинг атрофини боғу бўстонлар билан баракотлик қилнгамиз. Ҳамда у мақомда анбиёлар ўтиб, муборак бўлгандир. Токи панд ва ибрат олиш учун, Муҳаммад (а.с)га қудратларимизни кўрсатайлик. Албатта Парвардигор бандаларнинг дуосини эшитувчи ва аҳволларини кўрувчидир.
2. Мусо (а.с)га бани Исроилни ҳидоят қилиш учун Таврот китобини бердик. Биз бани Исроилга : “Эй бани Исроил, ҳар бир ишларингдан мендан бошқани вакил қилманглар. Ҳар бир амалларингни (ишларингни) менга топширинглар ”- деб буюрдик.
3. Эй бандалар, сиз ҳазрат Нуҳ (а.с) билан кемада нажот топганларнинг фарзандларисизлар. Менинг шукримни бажо келтиринглар. (Мен) Ота-боболарингизни туфон азобидан Нуҳ (а.с)билан нажот бердим. Бобонгиз Нуҳ (а.с) Худонинг шокир (шукр қилувчи) бандаларидан эди.
4-8. Биз яҳудийларга Таврот китобида шу воқеани баён қилдик : “Эй яҳудийлар, сизлар ер юзида икки марта фасод қиласизлар. Кибр ва бўйинтовлаш билан ҳадларингдан ошиб туғён қиласизлар. Вақтики, сизлардан биринчи фасод содир бўлгандан кейин, сизларга жазо бериш учун энг қувватли бандаларимни юбораман. Улар зўрлик билан сизларнинг шаҳарларингизга ва уйларингизга бостириб киради. Молларингизни ғорат қилиб, ўзларингни қатл қиладилар. Бу Худо тарфидан берилган ваъда муқаррар бўлди. Яна сизларга мулк ва давлатларингни иккинчи маротаба қайтариб бердик. Душманлар устидан ғалаба қилиш учун сизларга моллар ва фарзандлар билан, қувват бердик. Сизларнинг ададларингиз ва лашкарларингизни кўп қилдик. Агар яхши амал қилсаларинг, фрйдаси ўз нафсларингга бўлади. Агар ёмон амал қилсаларинг, унинг зарари ўз нафсларингга етади. Вақтики иккинчи фасодни қилганларинг учун Худонинг берадиган азобининг вақти келганда сизларга золимларни мусаллат қиламиз. Бу қавм сизларга ҳужум қилиб, аҳволларингизни ёмон ҳолга айлантиради. Худди илгариги мусаллат бўлганлар кирганидек, бўлар ҳам Байтул Мақдисга дохил бўладилар. Бу золимлар сизлара ғолиб бўлиб, ҳаммаларингни ҳалок қилади ва мол-мулкларингни ғорат қилади. Бу яҳудийларнинг фойдалари шунда иборатки,Тафротнинг ҳукмини қабул қилишдаг бош тортдилар. Бу ёмон амаллари учун душманларни мусаллат қилди, Байтул Мақдисни хароб қилган эди. Энди тавба қилинглар. Албатта Парвардигорларинг сизларга раҳм қилади. Агар сизлар илгариги фасодларингга қайтсаларинг, бизлар ҳам жазо беришга қайтамиз. Биз қиёмат куни кофирлар учун Жаҳаннамни зиндон қилдик”
9-10. Албатта бу Қуръон бандаларни шундай тарафга ҳидоят қиладики, у йўлдан бандалар учун кўп фойдалидир ва ҳам саодатларига сабаб бўлади. Қуръон яхши амал қиладиган басалаҳ (салоҳиятли) мўминларга хушхабар беради. Ҳақ таъоло Қиёмат куни улар учун улуғ ажрлар ва улуғ савоблар муҳаё қилибқўйгандир. Ва яна бу Қуръон охиратга иймони йўқ бандаларга улуғ азобимиздан хабар беради.
11-14. Иносн яхшиликни талаб қилиб дуо қилганидек, аччиғи келган вақтда ўзига жаҳолат билан азоб талаб қилиб дуо қилади. Чунончи баъзи кофирлар ўзларига : “Худоё бошимизга осмонда тош ёғдиргил”-деб дуо қилдилар. Инсон одатда ҳар ишда шошилувчидир. Бошига бало келгунча шошилади. Биз кундуз билан кечани инсон учун икки нишона қарор бердик. Биз кечанинг нишонасини маҳв қилиб, унинг ўрнига равшан кундузни олиб келамиз. Токи банндалар, сизлар кундузи бўлганда Худодан ризқ-рўз талаб қилиб меҳнат қиласизлар ва ҳам кеча кеча кундузнинг ҳаракатидан йилнинг ҳисобини оласизлар. Биз ҳар бир нарсани бандаларга осон бўлсин деб, Қуръонда баён қилдик Ҳар инсоннни хоҳ мўъмин бўлсин, хоҳ кофр бўлсин шум амалларини бўйинларига юклаб, маҳшаргоҳга ҳозир қиламиз. ҳар инсонинг ёзилган номаи аъмолини қўлларига берамиз. Уни очиб ўқийдилар. Ҳар бир инсонга “ўз номангни ўқи”-деб таклиф бераиз. Айтамизки : “ Бугунги кунда ўз қилган амалларингдан ҳисоб олиш учун, бу номанг сенга етарлидир” .
15-17. Ҳар кимки Худонинг йўлида ҳидоят топса, бу ҳидоятнинг фойдаси ўз нафсига бўлади. Ва ҳар кимки гумроҳ бўлиб йўлдан адашса, у гумроҳликнинг зарари ўз нафсига бўлади. Қиёмат куни ҳеч бир нафснинг гуноҳининг юки бошқа одамнинг бўйнига юкланмайди. Биз ҳеч бир қавмни азоб қилувчи эмасмиз. ТОки у қавмга пайғамбар юбориб огоҳлантирамиз. Пайғамбар у қавмни ҳидоят йўлига даъват қилади. Бас, у қавм саркашлик қилиб, пайғамбарни такзиб қилса, сўнга азоб берамиз. Вақтики, бир аҳли қорияни ҳалок қилишга ирода қилсак, у қориянинг саркашларига Расулларингга итоат қил, деб амр қиламиз. Бас, у саркашлар нофармонлик қилади. Бас, буларнинг тепасига Худонинг азоби вожиб бўлади. Сўнгра биз у қорияни аҳли билан ҳалок қиламиз. Шаҳраларини барбод қиламиз. Нуҳ (а.с)дан сўнг бу табақаларни ҳалок қилдик. Ҳаммалари нофармоишларикларидан Худонинг азобига гирифтор бўлдилар. Бандаларнинг гуноҳларидан огоҳ бўлиш учун Худонинг лмни етарлидир, аҳволларига Худо донодир.
18-21. Ҳар кимки, шу дунёнинг нозу неъматини истар экан, шу дунёда яхши ҳаёт кечиришни хоҳлар экан, уни маҳрум қилмасдан иродамизга мувофиқ шу дунёда нақд берамиз. Лекин бундай одамни охиратнинг роҳатидан маҳрум қиламиз. Жаҳаннамни унга тайёр қиламиз. У банда хор ва ронда (қувиб ҳайдалган ҳолда) бўлиб жаҳаннамга киради. Ҳар ким охиратнинг роҳатини ирода қилса, бас, бундай одамнинг қилган амаллари Аллоҳнинг наздида мақбул бўлиб, Худонинг раҳматига сазовор бўлади. Бизлар бу икки фирқанинг талабларига биноан, Худо тарафидан буларга талаб қилган нарсаларини ато қилиб, мадад бераверамиз. Парвардигорингнинг эҳсони ҳеч кимдан маъ қилинмайди. Эй Муҳаммад, ибрат билан назар қил, бу дунёда одамларнинг баъзиларига қандай фазилат бердик. Баъзиларининг давлатлари кўп бўлиб, ризқ-рўзлари ва кенгдир. Баъзилари фақир бўлиб, ҳоллар тангдир. Лекин бу дунёнинг зиёда кам бўлмоқлигининг эътибори йўқдир. Охиратнинг даражотлари ва фазилатлари улуғдир.
22-24. Эй одам фарзанди, Аллоҳ таъолога ибодат қилишда (бутларни унга) шерик қилманглар. Агар шундай қилар экансизлар, дўзахда ёмон ҳолда, ҳар бир яхшиликдан маҳрум бўлиб ўтирасизлар, Эй Муҳаммад, Парвардигорнинг ҳукмини, умматларингга етказ : “Бир Аллоҳдан бошқага ибодат қилманг, ота-оналарингга яхшилик қилинглар, сизларнинг қарамоғингиздага агар битталари ёки икковлари пир бўлиб қолсалар, сизлар буларнинг хизматидан малолланиб “уф” деманглар. Буларнниг ҳузурида ҳамиша тавозеъ билан, мулойим ва меҳрибон бўлинглар. Бу зотларнинг ҳақларига дуо қилиб айтингларки : “Худоё, бу икковлариним раҳмат қил ! Чунончи, икковлари мени ёшлинимда тарбия қилдилар” .
25-28. Эй Муҳаммад, сизларнинг дилларингиздаги ота-оналарга итоат қилиш ёки нофрмонлик тўғрисидаги ҳолларингизга Парвардигор донодир. Агар сизлар солиҳ бандалар бўлсаларингиз, Парвардигорнинг ҳукмига итоат қисангиз, бас, Аллоҳ таъоло Худога тавба қилиб, ружу қилувчи бандаларнинг гуноҳларини кечирувчидир. Эй Муҳаммад, хеш ва ақраболарга эҳсон қилиб, ҳақларини адо қил. Ва яна мискинларга, йўлда қолганларга садақа қил. Молни бефойда сарф қилиб, исроф қилма. Албатта исроф қилувчилар шайтонинг дўстларидир. Шайтон Парвардигорнинг неъматларига мункир эди. Агар сен мискинлардан, муҳтожлардан Парвардигор менга фазл ва марҳамат қилиб мол берса, шунда ҳожатларини чиқараман деган умидда юз ўгрисанг, бас, у ҳолд у ғарибларга мулойим сўзлаб, дилларини хурсанд қил !
29-31. Эй муҳаммад, сен эҳсон қилишда ўртача йўлни ихтиёр эт ! Қўлингни бўйнигга боғлаб шу мискинликни ҳам ихтиёр қилма ! Ва яна қўлингни очиб, ҳамма нарсанги бероиб юборма ! Агар шундай қилсанг ўзингни муҳтожликка қўйиб, ғамгин бўлиб ўтирасан. Албатта ПАрвардигоринг хоҳлаган бандасига ризқни кенг беради. Баъзиларига андоза билан беради. Албатта Парвардигоро бандаларнинг ҳолатига илм ва донодир. Эй Мўъминлар фақирликлан қўрқиб болаларингизни ўлдирмангалар. Биз сизларга ҳам, болаларингизга ҳам ризқ берамиз. Албатта болаларингни ўлдиришларинг улуғ гуноҳдир.
32-34. Эй мўъминлар, зинога яқин бўлманг, бу шармандалик иш ва ёмон йўлдир. Эй мўъминлар, ҳеч бир нафсни ноҳақ қатл қилманг ! Унинг қонини тўқишни Аллоҳ таъоло ҳаром қилган. Магар қотилдан қасос олинса жоиздир. Ҳар кимки зулм билан қатл қилинган бўлса, унинг меросхўрларига қотилдан қасос олиш учун қудрат берамиз. Валийларга шу лозимки, қасос олишда ҳаддан тажовуз қилмасинлар, яъни қотилнинг биродарини ё хешу-ақроболарини ўлдирмасин. Албатта валиларга қасос олишда ҳокимлар тарафидан ёрдам берилади. Эй Мўъминлар, етимларнинг молига яқин бўлманглар, магар шариат йўли билан. Агар восий бўлсаларинг, шариатга мувофиқ етимларнинг молидан ҳақ олсаларинг бўлади. Етимлар балоғатга етгунча молларини сақлайсизлар. Балоғатга етгандан сўнг, молларини топширасизлар. Эй мўъминлар, агар Худога аҳд қилган бўлсаларинг ёки бир-бирларингга аҳд қилган бўлсаларин, албатта вафо қилинглар. Чунки аҳд қилувчилар аҳдларига вафо қилмасалар, қиёматда масъул бўладилар.
35-39. Эй мўъминлар, бирон биродарингиз ҳақини ўлчаб бермоқчи бўлсангиз, ўлчовни тўлдириб беринг. Ва агар тарозуга тартиб бермоқчи бўлсангиз , тўғри тарозуда ўлчаб беринг. Агар шундай қилсангиз, бу феълингизнинг (ишингизнинг) оқибати яхши бўлади. Эй Муҳаммад, илминг етмаган нарсага эргашма. Яъни кўрмаган насани кўрдим, эшитмаган нарсани эшитдим деб, билмаган нарсани билдим деб даъво қилма. Чунки, қиёмат куни қулоқдан, кўздан ва дилдан сўраларид. Ернинг юзида юрганингда кибр ва ғурур билан қадам босма. Чунки сен бу қадам қўйишинг билан ерни ёриб юборолмайсан. Бўйнигни осмонга кўтаришинг билан тоққа баробар бўлолмайсан. Бу ёмон феълларингни барчаси Худонинг наздида мақбул эиасдир. Бу Худо сенга ваҳий қилган насиҳатлар-ҳикматлардандир. Худонинг ибодатига бошқа илоҳни ешрик қилма. Агар шундай қилсанг мардуд қилиниб ва маломат қилинган ҳолда жаҳаннамга ташланасан.
40-44. Эй мушриклар, сизларнинг ақидаларингизга биноан ўғил фарзандлар учун сизларни хос қилиб, ўзи учун малоикалардан қизларни ихтиёр қиладими ? Албатта сизларниг бу айтган сўзларингиз ниҳоятда улуғ гуноҳдир. Чунки ўзларинг хоҳламайдиган қизларни Худога нисбата бердиларинг. Биз бу Қръонда ҳар хил ҳикматли сўзларни баён қилдик. Токи, бандалар бу сўзлардаги насиҳатлардан фойда олсин. Лекин бу сўзларимиз бу кофирларга нафратдан бошқани зиёда қилмади. Эй Муҳаммад, бу мушрикларга айтгилки, агар бу Худо билан бошқа Худо бўлганда эди, чунончи мушриклар шундай эътиқод –илар эдилар, бас, у ҳолда Аршнинг эгаси Парвардигори ҳақиқий билан ботил худолар жанжал йўлини очган бўлар эдилар. Аллоҳ таъоло бу шериклардан покдир. Буларнинг айтган сўзларидан муназзаҳ ва олийдир. Етии қават осмон, ер ва ердаги ашёлар, Худонинг поклигини ёд этур ва таъзим қиладилар. Коинотда ҳеч бир ашё йўқдурки, магар Худони поклик билан ёд қилади ва сано айтади. Лекин сизлар уларнинг тасбеҳларини фаҳмламайсизлар. Албатта Парвардигор бандаларга тезлик билан азоб бермайди. Аллоҳ ҳалим ва гуноҳларни кечирувчидир.
45-46. Эй Муҳаммад, вақтики Қуръонни тиловат қилсанг, сен билан охиратга иймони йўқ кофирлар ўртасини беркитиб турадиган парда яратурман. Улар сени кўрмайдилар. Аксар вақтларда росулуллоҳ Қуръонни тиловат қислара кофирлар азият бериш учун келиб, Росулуллоҳни кўрмас эдилар. Буларнинг дилларига ғилоф яратдим. Ҳақиқатн тушунмайдилар. ва қулоқлари ҳам ҳақ сўзни эшитмайдиган кардир. Агар сен Қуръонда Парвардигоринг ваҳдониятига келган0 оятни тиловат қисанг, мушриклар юзларини ўгириб қочадилар.
47-48. Биз шунга дономизки, вақтики сен Қуръонни тиловат қилганингда кофирлар қандай мақсад билан эшитадилар ? Булар Қуръон эшитганларида масхара қилиш учун эшитадилар. Вақтик, бир-бирлари билан махфий сўзлашсалар, сени жодугар, шои, коҳин дейдилар. Шуни фикр қилгинки, бу золимлар мусулмонларга айтадилар : “Сизлар сеҳр қилинган девона одамнинг орқасидан эргашасизлар”. Кўргил, эй Муҳаммад, мушриклар сен ҳақингда қандай мисоллар келтирадилар. Булар ҳақиқатда йўлдан адашган гумроҳдирлар.
49-52. Қиёматга мункирлар айтадики : “Биз гўрда чириб майда бўлиб, тупроққа айланиб кетсак, яна биз махлуқ бўлиб тириламизми ?” Эй Муҳамад, буларнинг жавобни айтгинки : “Сизлар чириб, тупроқ бўлиб хоҳ тошга айланинглар ёки темир бўлинглар, ё дилларингда маҳол бўлган ҳолга айланинглар, албатта, тирилиб маҳшаргоҳга ҳозир бўласизлар”. Мушриклар айтадиларки : “Ким бизга қиёматда ҳаёт бағишлайди ?”. Айтгил эй муҳамад : “Сизларга шу зот ҳаёт берадики, аввалги мартаба сизларни халқ қилган эди ”. Бу сўзни эшитгандан сўнг сенинг тарафингга бошларини қимирлатиб, инкор қилиб айтадиларки : “ Бу айтган сўзинг қачон бўлади ?”. “Яқинда бўлади” -деб айт. У кун Парвардигор сизларни маҳшаргоҳга чақиради. Сизлар ижобат қилиб, Алоҳнинг ҳамдини айтиб ҳозир бўласизлар, гўрда озгина вақт ётганларингни хаёл қиласизлар.
53-55. Эй Муҳаммад, мўъмин бандаларимга айтгинки : “Кофирларнинг қаттиқ сўзларига жавобан яхши, мулойим сўзлар айтсинлар. Шоядки кофирларнинг дилларига таъсир қилар. Чунки шайтон бандалар ўртасига низо солади. Албатта шайтон инсонга ошкора душмандир. Албатта Парвардигоринг сизларнинг ҳолларингизга донодир. Хоҳлса раҳм, хоҳлса ғазаб қилади”. Эй Муҳаммад, Мен сени кофирларнинг амалларига зомин қилиб юбормадим. Сен буларнинг молларига жавобгар эмассан. Парвардигоринг осмондаги малоикалар ҳолига ва ҳам ердаги одамлар ҳолига донодир. Ҳар кишининг ҳолига яраша мартаба беради. Биз баъзи анбиёдлани баъзиларидан афзал қилдик ва зиёда мартабалар ато қилдик. Довуд (а.с)га Забур китобини ато қилдик.
56-57. Эй Муҳаммад, кофирларга айтгинки : “ Эй кофирлар, бир Худодан бошқа ибодат қиладиган ботил худоларингизни ёрдамга чақиринглар. Сизларга ризқу-рўз берсин, сизлардан балоларни дафъ қилсин. Бу ботил худолар сизларга ҳеч қачон ёрдам беролмайди. Бас, булар сизлардан кулфатларни дафъ қилишга қодир эмасдирлар. Ҳеч қандай аҳволни ўзгартираолмайдилар”. Бу кофирлар Худодан бошқага ибодат қиладилар ва эътиқод қилиб : “ Бу бутлар Худога восита бўлиб, бизни шафоат қилади, дейдилар. Айтсинларчи, бу маъбудларининг қайси бири Худога яқинки, Худонинг раҳматидан умидвор бўладилар ва азобидан қўрқадилар. Ҳолбуки, буларнинг қўлидан ҳеч бир нарса келмайди. Бас, шундай экан албатта кофирларга шу лойиқки, Худонинг ғазабидан ҳазар қилишлари керак эди.
58-60. Ҳеч бир қишлоқ ва шаҳар йўқки, магар унинг аҳлини қиёматдан илгари қилган амалларига биноан ҳалок қилувчимиз ёки қаҳатчилик, очарчилик билан қаттиқ азобберувчимиз. Албатта бу ваъда Лавҳул маҳфузда ёзилгандир. Эй Муҳаммад, сендан кофирларнинг талаб қилган мўжизаларини юборишдан бизни ҳеч нарса манъ қилолмайди. Магар шу нарса манъ бўладики, агар бу оятларни такзиб қилсалар, илгариги умматлар ҳалок бўлганидек ҳалок бўладилар. Чунончи, Самуд қавми ҳазрат Солиҳ (а.с)дан тошдан туя чиқишни талаб қилдилар. Талабларига биноан тошдан туя чиқди. Бу мўжиза Худонинг қудратига равшан далил эди. Бу кофирлар Солиҳ (а.с)ни жодугар деб ёлғончи қилдилар. Бу туяни ўлдирдилар. Худои таъоло ҳаммларини ҳалок қилди. Биз оятлар мўжизаларин Худонинг азобидан қўрқитмоқ учун юборамиз. Ёд қил, эй Муҳаммад,биз сенг айтикки : “ Кофирларнинг инкорида ғам ема, чунки Парвардигорингнинг азоби ҳамма инсонни ўраб олгандир. Агар хоҳласа, ҳар вақт ҳалок қилишга қодирдир. Эй Муҳаммад, сенга бизнинг тарафимиздан кўрсатилган туш ҳақ эди. Бу тушни сенга кўрсатдик. У одамлар учун синов ва имтиҳон эди ва мунофиқларни мўъминлардан ажратиш учун эди. Чунончи, Худайбияда Росулуллоҳга Байтуллоҳни тавоф қилиш муяссар бўлмади. Мунофиқлар : “ Муҳаммад (сав)нинг берган ваъдаси ёлғонбўлди ” - деб таъна қилдилар. Шунга ўхшаш Қуръонда мазкур бўлган Заққум дарахти Жаҳаннамда ўсади. Ва аҳли дўзахлар унинг мевасидан ейди-днган сўз мунофиқлар учун фитнага сабаб бўлди. Биз кофирларни Қуръонда мазкур бўлган азоблар билан қўрқитамиз. Лекин бу кофирларга бу оятлар куфр ва саркашликдан бошқа нарсани зиёда қилмайди.
61-65. Фикр қил, эй Муҳаммад, вақтики биз малоикаларга :“ Ҳаммаларинг ҳазрати одамга сажда қилинглар” - деб айтдик. КЕйин ҳамма малоикалар сажда қилдилар, магарам иблис сажда қилмади. Шайтой айтдики : “ Лойдан қилинган насага сажда қилайми? Айтдики : “Буни кўргилки, бу Одамни менинг тепамга азиз қилдинг. Мендан юқори мартабабердинг. Агар то Қиёматтача менга муҳлат берсанг, бу одамнинг зурриётини иғво қилиб йўлдан адаштириб ҳалок қиламан. Магар озроғи қутилади ”. Худо айтдики :“ Қаёққа борсанг бор, майли, сенга муҳлат бердим. Бу Одам авлодидан кимки сенга эргашар экан, Қиёмат куни ҳаммаларингнинг жазоларинг жазои комил бўлиб, Жаҳаннам бўлади. Энди агар сенинг қудратинг етса, халқни қайси йўлга бошласанг бошла. Овозинг билан залолат йўлига чақирасанми, ёки ёрдамчи лашкарларинг билан уларнинг тепасига ҳужум қилиб ҳалок қилсанми, ё қўлингдан келса, уларнинг молларига шерик бўл ! Токи ҳаромдан касб қилсинлар ва авлодини зинодан топсинлар. Буларни иғво қилиш учун қандай ваъдалар қилсанг қил.!”. Лекин эй бандалар, огоҳ бўлингларки шайтонинг қилган ваъдалари макр ва фирибдан бошқа нарса эмас. Эй мардуд шайтон билгилки, менинг хос бандаларим бордирки, уларни йўлдан оздиришга сенда ҳеч қандай қудрат йўқдир. Уларни сақлашга Парвардигорнинг марҳамати етарлидир.
66-70. Сизларни яратувчи арвардигор шундай зотдирки, сизнинг фойдаларингиз учун дарёда кемалар жорий қилиб қўйибди. Токи Парвардигорнинг фазлу марҳаматидан ризқу рўзларингни талаб қилиб, ҳар тарафга сафар қиласизлар. Албатта Аллоҳ таъоло сизларга ниҳоятда меҳрибондир. Вақтик дарёда кетиб турган ҳолатда сизларга қаттиқ кулфат етиб, ғарқ бўлиш хавфи келса, у ҳолда сизлар ҳар кимни ёки ибодат қилган бутларингизни ёрдамга чақирсаларинг, ҳеч фарёдларингга етмайди. Магарам, Худонинг бир ўзи сизларга кифоя қилади. Вақтик, Парвардигор сизларга нажот бериб, дарёдан қуруқликка чиқарса, Худодан юз ўгирасизлар, яна бутларингга ибодат қиласизлар. Ҳақиқатдан инсон Худонинг неъматларининг қадрини билмайди. Худодан юз ўгириб ноинсофлик қилади. Оё сизлар хавфсиз, эминмисизлар ? “Сизларни Парвардигор қуруқликда ерга юттирса ёки тошбўрон қилса, ёки дарёга қайтадан сафар қилдирса эмин бўласизларми ? Сўнга қаттиқ шамолни юборса, кемаларингни синдириб шу куфронларингнинг касофатига ҳаммаларингни ғарқ қилса, у ҳолда бизнинг қудратимизни дафъ қилишлик учун, биздан интиқом олиш учун ўзларингга ҳеч қандай мададкор топмайсизлар. Рлбатта биз бани Одамни қуруқликда мукаррам қилдик. Буларни кўтариб юриш учун туя ва отлар яратдик. Драёда кўтариб юришлик учун кемалар яратдик. Покиза таомлардан ризқу-рўз муқаррар қилдик. Блурга кўп махлуқлардан фазилат бериб, азиз қидик. Албатта бизнинг шукримизни бажо келтиришлари керак.
71-73. Эй Муҳаммад, Қиёмат куни ёд қил! “Ўша кунда ҳар бир қавмни ўз пайғамбари билан чиқарамиз. Ҳар кимгаки номаи аъмоли ўнг қўлига берилса, улар ўз номаи аъмолларини ўқиб хурсанд бўладилар. Ҳеч кимнинг ҳақига ўша вақтда бир ипча ҳам зулм қилинмайди. Ҳар ким ўз аъмолига яраша жазо кўради. Бу дунёда ҳақ йўлни кўришдан кўр бўлса, бас, у шахс охиратда ҳам кўр бўлиб, нажот йўлини топмайди. Қарийибдирки, бу кофирлар сени фириб бериб, бизларни ваҳий орқали юборган ҳукмларимиздан қайтариб, йўлдан адаштирса, токи сен бизга ёлғон ваҳийдан бошқа нарсани нисбат берсанг, у ҳолда сен буларга итоат қилсанг, сени яхши кўргайлар”.
74-76. Эй, Муҳаммад, агар биз сени ҳидоят йўлида собит ва мустаҳкам қилмаганимизда эди ва гумроҳликдан сени сақламаганимизда эди, у ҳолда сен кофирларнинг фирибларига берилиб, буларнинг тарафига озгина майл қилар эдинг. Агар сен билфарз ват тақдир кофирларга майл қилсанг. У ҳолда тирикликнинг азобини ва ўлимнинг азобини сенга икки баробар қилиб берган бўлар эдик. Кейин сен ўзингга бизнинг азобимизни даф қилиш учун ҳеч қандай ёрдамчи топмас эдинг. Албатта Макка кофирлари ўз ватанингдан чиқаришга ҳад қилдилар. Булар ҳам сен кетганингдан сўнг узоқ вақт тирик қолмайди.
77-81. Эй, Муҳаммад, сендан илгари ўтган пайғамбарлар умматлари ўртасида бир тариқа муқаррар қилдик. Бу тариқа шундан иборатки, пайғамбарлар бизнинг амримизни умматларига етказадилар. Агар умматлари такзиб қилсалар (пайғамбарлар умматларига етказган бизнинг сўзларимизни ёлғонга чиқарсалар), биз уларни ҳалок қиламиз. Худонинг тузган тариқасида ўзгариш топмайсан. Эй, Муҳаммад, офтоб завол бўлган пайтда то қоронғу тушгунча Худонинг намозини – пешин, аср, шом ва хуфтон намозларини адо этган. Ва субҳ намозини адо эт! Чунки бомдод намози малоикалар ҳозир бўладилар. Ва яна кечанинг икки ҳиссаси ўтгандан сўнг, таҳажжуд намозини адо этиш учун ўрнингда тур! Бу намоз фарзларинг устига Худо томонидан фазилат ва ғаниматдир. Албатта яқинда Худо таоло сени ўзига мақбул бўлган мақомда турғизади. Яъни қиёмат куни сени тамоми пайғамбарлар мақомларидан юқори мақомда турғизади. Эй, Муҳаммад, сен Худодан сўраб, дуо қилгилки, :Эй, Парвардигор, мени гўрга киргизган вақтингда ўзингга мақбул бўлган тариқада киргизгин ва яна гўрдан чиқарган вақтингда ўзингга мақбул тариқада чиқар! Ўз тарафингдан менга қувват ато эт! “ Эй, Муҳаммад, кофирларга айтки: “Худо тарафидан ҳақ дин келди ва ботил дин нобуд бўлди. Албатта, ботил дин ҳамиша нобуд бўлувчидир.
82-84. Биз Қуръондан шундай суралар ва оятлар нозил қилдикки, масалан, Фотиҳа сураси ва бошқа шифо оятлари. Бу суралар ва оятлар инсоннинг зоҳирий ва ботиний касалликларига шифо бўлади. Ва яна мўминлар учун раҳмат сабаби бўлиб, кофирларга зиён ва ҳалокатдан бошқани зиёда қилмайди. Биз инсонга тандурустлик ва бойлик берсак, шукр қилмасдан юз ўгириб, биздан узоқ бўлади. Бу инсмонга фақирлик келса, Худонинг раҳматидан умидвор бўлиб. Худога тазарру ва дуо қилмайди. Эй, Муҳаммад, бу кофирларга айтгилки: “Ҳар ким ўз тариқасига ва одатига мувофиқ амал қилади. Яъни мўминлар Худонинг амрини бажо келтириб, неъматларига шукргузор бўладилар. Кофирлар аксинча Худонинг амрига исён қилиб, неъматларига куфрон қиладилар. Бас, албатта, Парвардигоринг сиротул мустақимда ҳидоят топганларнинг ҳолига донодир.
85-88. Эй, Муҳаммад, сендан руҳнинг ҳақиқати ва кайфият тўғрисида савол қиладилар. Сен буларга жавобан айтгилки: “Руҳ Парвардигорнинг махлуқларидан бир махлуқдир. Унинг ҳақиқатини Худодан бошқа зот билмайди. Сизларда буни билиш учун қобилият ва истеъдодларинг йўқ. Чунки сизларга Худо тарафидан озгина илм берилган, холос. Агар биз хоҳласак сенга ваҳий орқали юборган Қуръонни нг саҳифаларидан ва диллардан маҳв (?) қилиб юборамиз. Кейин сен буни қайтариб ўзингга келтириш учун ҳеч қандай вакил топмайсан. Лекин сенга Парвардигоринг тарафидан фазлу марҳамат бор. У Қуръонни қалбингдан маҳв этмайди. Албатта, сенга Парвардигорингнинг фазлу марҳамати улуғдир. Эй, Муҳаммад, кофирларга айтгилки: “Худога қасамки, агар инсон ва жинлар фасоҳат ва балоғатда Қуръонга ўхшаш қуръон тайёр қилиш истагида иттифоқ бўлиб жам бўлсалар ва ҳаргиз баъзиларига (?балки “баъзуҳумул баъз-яъни бир-бирларига” бўлса керак) ёрдамчи мададкор бўлсалар ҳам ҳаргиз қилолмайдилар ва қўлларидан ҳам келмайди.
89-93. Албатта, биз ушбу қуръонда халқлар учун ҳар қисм мисолларни ва ҳикояларни бот-бот баён қилдик. Лекин кўп халқлар бундан панд-насиҳат олмасдан, инкор қилиб юз ўгирадилар. қурайш саркашлари инъод қилиб, айтишдики: “Эй, Муҳаммад, биз ҳаргиз сенга иймон келтирмаймиз, то у вақтгачаки бизларнинг сув йўқ еримизда чашмалар жорий қиласан, бу қуруқ ерлар сувдан тўйиб, боғларга айланади. У боғ ичида анҳорларни жорий қиласан. Ё ўзинг айтганингдек осмонни пора-пора қилиб бизнинг устимизга туширасан. Ё ўзинг гувоҳ қилиб Худонинг малоикаларини олиб келасан. Токи сенинг пайғамбарлигингга гувоҳлик берсинлар. Ёки сен шундай давлатга соҳиб бўлгилки, уйларинг тиллодан бўлсин, ёки сен тараққий қилиб, осмонга кўтариласан. Лекин биз осмонга чиққанингни тасдиқ қилмаймиз. Магар у вақтда ишонамизки, биз учун ҳар биримизга китоб олиб келасан. У китобда сенинг пайғамбарлигингни тасдиқлаб ёзилган бўлсин.” Эй, Муҳаммад, бу кофирларга жавобан айтгилки: “Менинг Парвардигорим бу хилда масхарабозлик билан қилинган талабларни рўёбга чиқаришдан покдир. Мен фаришта эмасман, магар сизларга ўхшаш одамман ва Худонинг пайғамбариман. Мен Худо тарафидан бу хилдаги бемаъни талабларни қилишлари учун келмадим.”
94(?). Вақтики пайғамбар уларни ҳидоят қилиш учун келганида инсонларни иймон келтиришдан маън қилмади. Магар дедиларки: “Наҳот Худо инсонни расул қилиб юборди?”
95-96. Вақтики Муҳаммаднинг воситалари билан ҳақ зоҳир бўлгандан сўнг, ҳидоят йўли равшандан кейин, кофирларнинг иймон келтиришига монеъ бўлиб турган нарса мана шу эътиқодларидир. Булар айтадиларки: “Худо ўзимизга ўхшаган одамни пайғамбар қилиб юборардими? Нима учун малоикани юбормайди?” Эй, Муҳаммад, жавобан айтгилки: “Агар билфарз ват тақдир ер юзига малоикалар тушсаларда, сизларга ўхшаган инсон бўлиб юрар эдилар. Жойларда ором олар эдилар. Агар бу ҳолат мумкин бўлса, сизларга осмондан малоика пайғамбар бўлиб келган бўлар эди. Сизлар уларни ҳам инкор қилар эдингизлар. Агар малоикалар ўз суратларида келсалар, ҳаммангиз ҳалок бўлар эдингизлар. Таълим ва фойда олиш учун жинсият шартдир. Айтгил, эй, Муҳаммад: “Сизлар билан менинг ўртамдаги муомалага Худонинг гувоҳлиги кифоя қилади. Чунки, Аллоҳ таоло бандаларнинг ҳолига доно ва бинодир.
97-100. Ҳар кимники, Худо ҳидоят қилса, бас, у банда ҳақиқатан ҳидоят топган ва ҳар кимники Худо гумроҳ қилса, ҳақиқатан у гумроҳдир. Бас, у бандаларга Худодан бошқа йўлга солувчи мададкор топмайсан. Қиёматкуни Худойи таоло бу бандаларнинг бошларини катта қилиб оёқларини юқори қилиб сарнигун бўлган ҳолатда кўр, соқов ва кар қилиб, жаҳаннам тарафга юборади. Вақтики жаҳаннамнинг ўти паст бўлса, яна иссиқлигини зиёда қиламиз. Буларга Алоҳнинг бу тариқа жазо шунинг учунки, булар Худонинг оятларини инкор қилдилар ва айтдиларки, “қиёмат куни суякларимиз чириб, тупроқ бўлиб кетсак, яна янгидан тирилтириламизми?”. Бу жоҳиллар билмайдиларки, ер ва осмонни яратган Аллоҳ таоло буларга ўхшашларни яна қайтадан яратишга қодирдир. Буларнинг ҳар бирларига ҳаётнинг муддатини муқаррар қилди. Сўнгра ўлимни муқаддар қилди. Бунга ҳеч гина, шан ва шубҳа йўқдир. Яна буларни қайтадан тирилтиришга вақт муайян қилди. Бас, энди золимлар иқрор қилишдан бош тортадилар. Эй, Муҳаммад, уларга айтки: “Сизлар дунёга ҳирс қўйган шу қадар бахилдирсизларки, агар Худонинг ризқини ҳамма хазиналарига молик бўлсаларинг, уни сарф бўлишидан қўрқиб, маҳкам ушлайсизлар. Бирон кишига ҳеч қандай фойда етказмайдилар. Ҳақиқатда инсон ўзининг мулкига бохилдир.
101-104. Албатта биз Мусога (а.с) тўққизта равшан мўъжизаларни бердик. У мўъжизалар шундан иборат эдики, Ҳазрат Мусонинг асолари, яди байзо лари, тўфон суви, чигиртка балоси, бит балоси, бақалар балоси, сувнинг қонга айланиши, қаҳат балоси, тилларидан ақдани кўтариш ва шунга ўхшаш мўъжизалар. Бас, Эй, Муҳаммад, Бани Исроилдан Фиръавн ва Мусонинг (а.с.) воқеаларини савол қилгил. Вақтики Мусо (а.с.) Фиръавн қавмига пайғамбар бўлиб келдилар. Фиръавн Ҳазрат Мусога айтдики :” Эй, Мусо, мен сени жоду қилинган мажнун, деб гумон қиламан. Ҳазрат Мусо (а.с.) Фиръавнга айтдиларки: “Албатта сен билиб турибсанки, ер билан осмонни яратган Парвардигор бу мўъжизаларни менинг пайғамбарлигимга далил қилиб юборган. Сен бу ҳақиқатни билиб туриб, инкор қиляпсан. Эй, Фиръавн, мен албатта аминманки, сен ҳалок бўласан.” Бас, Фиръавн Бани Исроилни Миср ерларидан йўқ қилишни хоҳлади. Бас, биз Фиръавнни ўз лашкари билан ғарқ қилдик. Сўнгра Бани Исроилга “Энди сизлар бу ерларга эга бўлиб, шу ерда яшанглар” -деб айтдик. Вақтики Қиёмат қоим бўлса, сизлар билан душманларингизни аралаш қилиб, ҳашр қиламиз.
105-109. Биз Муҳаммадга (а.с.) Қуръонни ҳақ билан нозил қилдик. Қуръон ҳақ билан нозил бўлди. Эй, Муҳаммад, сени бандаларга Худонинг раҳматидан башорат берувчи ва азобидан қўрқитувчи пайғамбар қилиб юбордик. Биз Қуръоннинг оятларини бўлиб-бўлиб нозил қилдик токи сен халққа муҳлат билан қироат қилиб бергин, токи ҳифз қилишлари ва амал қилишлари осон бўлсин. Халқнинг эҳтиёжларига мувофиқ мутафарриқ равишда нозил қилдик. Эй, Муҳаммад, мушрикларга айтгилки: “Сизлар Қуръонга ишонинглар ёошонманглар, Худо тарафидан осмоний китобларга илм берилган зотлар жамоаси Қуръон нозил бўлмасдан илгари унинг ҳақлигини билган эдилар. Қуръон тиловат қилинса, камоли тавозуъларидан юзлари бирга билан ерга йиқилиб, сажда қилар эдилар ва айтардиларки : “Парвардигоримизнинг ваъдаси бўлади”. Ва яна ерга йиқилиб Парвардигорга йиғлар эдилар. Қуръон буларнинг тавозуъларини яна ҳам зиёда қилар эди.
110-111. Вақтики Муҳаммад бу оятда сажда қилган ҳолларида “Ё Аллоҳ, ё Раҳмон” деганларини мушриклар эшитиб айтдиларки: “Муҳаммад бизни икки Худога ибодат қилишдан ман қилади. Ўзи икки Худога нидо қилиб турибди”. Буларнинг дафига бу оят нозил бўлди. Эй, Муҳаммад, мушрикларга айтгилки: “Сизлар Худони Аллоҳ деб ёд қилинглар, ё Раҳмон деб ёд қилинглар, ҳар иккови ҳам бир зотнинг номидир. Қайси исм билан дуо қилсаларинг жоиздир. Аллоҳ таолонинг яхши исмдлари бордир. Эй, Муҳаммад, намозда қироатингни ўта баланд овоз, жаҳрия билан ўқимагил, токи мушриклар масхара қилмасинлар. Ҳаддан зиёда махфий ҳам ўқимагилки, токи намозда иқтидо қилганлар эшитмай қолмасинлар. Ўртамиёна ўқишни ихтиёр қил! Айтгил, эй, Муҳаммад, Худога ҳамду сано бўлсинки, ўзи учун бола пайдо қилмади. Унга подшоҳликда ҳеч ким шерик эмас. Ожизликдан ўзига бирон ёрдамчи ҳам олмаган. Аллоҳ таолони улуғлаб ёд қил - “Аллоҳу акбар” –дегин!