Наҳл сураси 128 оят бўлиб, охирги уч ояти Мадинада, қолганлари Маккада нозил бўлган. Суранинг 68-оятида асал ариси ҳақида сўз юритилганлиги учун шундай номланган.
Бандаларга шу дунёда ва охиратда меҳрибон бўлган Аллоҳ номи билан бошлайман.
1-4. қиёматнинг бўлмишига Аллоҳ Таоллонинг ҳукми келди. Бас, эй кофирлар, уни талаб қилиб шошилманглар . аллоҳ таоло кофирларнинг муқаррар қилган шерикларидан покдир. Ва қудрат мартабаси улуғдир. Бандалардан ҳар кимни ҳоҳласа ваҳий юборади, ўзини иродаси билан пайғамбар қилади. Пайғамбарларга буюрадики: “бандаларни менинг қўрқитинглар. Ва яна бандаларга хабар берингларки, мендан бошқа ҳеч илоҳ йўқдир, мендан қўрқинглар”. Аллоҳ Таоло ер ва осмонни ўз тадбир-ҳикмати билан халқ қилди. Албатта кофирларнинг Худога шерик қилган бутларидан Аллоҳнинг қадри баланддир. Аллоҳ Таоло инсонни нутфадан яратди. Бас, у инсон ўз аслига назар қимай, очиқдан-очиқ Худога душманлик қилди.
5-11. Аллоҳ Таоло сизларнинг манфаатларингиз учун тўрт оёқли ҳайвонларни яратди. Улардан баъзиларида мулойим жунлар бердики, ўзларингни совуқдан сақлаш учун иссиқ тунлар тайёрлаб киясизлар. Ва бошқа манфаатлари ҳам бордир. Баъзиларидан ризқ-рўзларингизни ҳосил қилиб ейсизлар, яъни сутидан, ёғидан, гўштидан еб, ҳаёт кечирасизлар. Ва яна сизларга ва хонадонларингизга бу ҳайвонларнинг вужудида зеболик бордир. Хусусан вақтики бу ҳайвонлар ўтлагандан қайтиб келар экан, ва ҳам эрта билан ўтлоқларига кетар эканлар шу вақтда буларнинг овозларидан хонадаоларингга ажойиб хурсандчилик ҳосил бўлади. Ва яъни бу баъзилари юкларингни кўтариб, узоқ шаҳарларга олиб боради. Агар ўзларинга қолса, у шаҳарларга юкларингизни олиб боролмайсизлар. Агар шундай бўлар экан, албатта Парвардигорнинг сизларга меҳрибондир. Ҳамиша сизларга осонликни истайди. Аллоҳ Таоло сизларга миниш учун ва ҳам хонадонларингга зийнат учун отни, хачирни ва эшакни яратди. Аллоҳ таоло сизлар билмайдиган фойдали ҳайвонларни яратади. Аллоҳ Таоло ўзининг фазл ва марҳамати билан сизларга тўғри йўлни ва гумроҳлик йўлни кўрсатади. Агар ҳоҳласа эди, ҳидоят қилар эид. Лекин бундай қилмади. Токи мўминлар гумроҳлардан ажралиши учун. Аллоҳ Таоло шундай қудратли улуғ зотдирки, сизларни сероб қилиш учун булутлардан ёмғир ёғдирди. Ва шу ёмғирлардан ер юзига гиёҳлар кўкартирди. Токи ҳайвонларингизни шу гиёҳларда боқасизлар. Ва яна сизларнинг мафаатларингиз учун ғалла донларини кўкартирди ва Яна зайтун, хурмо ва узум дарахтларидан ва бошқа ҳар хил мевалардан боғлар яратди. Албатта Худонинг бу қудратларида фикр қилувчи оқил одамлар учун Парвардигорга далолат қилувчи равшан аломатлар бордир.
12-14. Аллоҳ Таоло сизларнинг фойдаларингиз учун кеча ва кундузни мусаххар қилди. Кеча роҳат олишларинг учун, кундузга ризқ рўзларингни талаб қилиш учун керак бўлади. Офтоб, ой ва бошқа юлдузлпҳар ҳаммалари Худонинг амрига фармонбардорлигидирлар. Ҳаммалари инсоннинг фойдасига ҳаракат қиладилар. Ажойибот оламида оқиллар учун Худонинг ваҳдониятига қиладиган нишоналар бордир. Ҳам ер юзида инсоннинг фойдаси учун рангоранг, нозу неҳматларни пайдо қилди. Албатта Парваригорнинг бу маҳлуқларида инсоннинг ибрат олиши учун нишоналар бордир. Парвардигор қанқандай Зотдирки, сизларга даёни мусаххар қилди. Сизларга у дарёдан покиза балиқларни олиб, ундан ризқў рўз тайёрлайсизлар. Ва яна у дарёдан марваридлар олиб, ундан зеваралр тайёрлаб киясизлар. Сизлар кемаларнинг дарёда сузиб юришини кўрасизлар. Юкларингизни шу кемалар орқали бир жойга олиб боради. Унинг фойдасидан кенг ризқ ва рўзи топасизлар. Албатта сизлар Худонинг бу марҳаматларига шукур қилишларинг керак.
15-18. Аллоҳ Таоло ер юзида баланд тоғларни яратди ва мустаҳкам қилди. Токи сизлар ором оладиган жой бўлсин. Сизларнинг ҳаётингиз учун анҳорлар ва дарёларни яратди. Ва яна сизлар қиладиган йўлларни яратди. Токи адашмасдан мақсадларингизни ҳосил қиласизлар. У йўлларда нишоналар пайдо қилди. Ва агар қоронғу кечаларда юлдузларга қараб сафар қилсаларингиз йўлдан адашмайсизлар. Оё ҳар нарсани халқ қилувчи зот билан халқ қилишга қодир ўлмаган зот баробар бўладими? Агар Парвардигорнинг сизларга берган неъматини санамоқчи бўлсаларинг охирига ета олмайсизлар. Сизлар бу неъматларга қўлларингдан келганча шукр қилинглар.
Албатта, Аллоҳ таоло шукр қилмишларингда камчиликларингизни назарга олиб кечирувчи ва сизларга меҳрибондир.
19-23. Аллоҳ Тало сизларни яширган сирларингизни ҳам ва ошкора қилган амалларингизни билади. Кофирларнинг Худодан бошқа ибодат қилган бутлари ҳеч бир нарсани яратишга қодир эмас. Ваҳоланки уларнинг ўзлари махлуқдирлар. Ва бу бутлар тирик эмаслар, балки ўликдирлар. қачон тирлишларини билмайдилар. Ҳақиқатда Парвардигорларинг якка ва ягонадир. Охиратда иймон келтирмаган зотларнинг диллари мункирадир. Бу кофирлар пайғамбарларга итоат қилишдан сергаклик қиладилар. Албатта ҳеч шубҳа йўқки, аллоҳ таоло бу кофирларнинг яширган ҳийла ва найрангларини ҳам билади. Адбатта Аллоҳ Таоло ҳақдан бўйин товлаганларни дўст тутмайди.
24-26. Ваҳоланки кофирлар бир-бирларидан истеҳзо билан “Худо Муҳаммадга нима нозил қилибди“ деб сўрар эдилар. Авобига баъзилар айтадики: “Илгари ўтган халқнинг афсоналарини нозил қилибди”. Шу хилдаги гапларни тарқатиб, илмсиз жоҳилларни гумроҳ қилар эдилар. Худо Таоло қиёмат куни буларнинг қилган амаллари учун ва бошқаларни гумроҳ қилганлари учун жазо беради. Гап қиёмат куни бўлганда ўзларининг қилган гуноҳларининг юкини тамомам кўтарадилар. Уларнинг иғвоси билан кофир бўлганларнинг гуноҳлари юкини ҳам кўтарадилар. Огоҳ бўлингларки, гуноҳнинг юки қаттиқ ёмон юкдир. Булардан муқаддам ўтгак кофирлар ботил ҳийлаларни Ҳақнинг муқобилига ишлатган эдилар. Бас, Худонинг ҳукми билан қаср ва имолратлари тепаларига йиқилиб ҳаммалари ҳалок бўлдилар. Худо таоло буларга билмаган ерларидан азобни келтирди.
27-29. Яна қиёмат куни бўлганда Худо буларни расво қилади. Кофирларга айтадики: Қани Худоликда менга шерик қилган маъбудангиз? Улар учун сизлар пайғамбарларгамухолифатчилик қилар эдингиз. Бу кун келиб сизларни шафоат қилсин. Соҳиби илм бўлган зотлар буларнинг ҳолини биладилар. Яъни, малоикалар айтадиларки: Бу кунда расовлик азоби илоҳий кофирларга бўлидки, (улар) ўз нафсларига зулм қилганлар. Малоикалар руҳлари қабз қилиб, Бу жойга ҳозир қилганлар. Бас, бу кофирлар азобдан қутилиши учун Худонинг ваҳдониятига иқрор қиладилар. Айтадиларки: “Биз ҳеч ёмон амал қилганимиз йўқ?” Аллоҳ таоло буларга жавоб бериб айтадики: “ Бало йўқ, йўқ. Сизлар кофир бўлгансизлар. Маъсуятлар қилгансизлар”. Албатта Аллоҳ таоло сизларнинг қилган амалларингизга доно эди. Ҳаммасини билган эди. Бас энди сизларга жаҳаннамнинг дарвозаси очиқдир, киринглар Сизлар жаҳаннамда ҳамиша турасизлар. Бас, жаҳаннам мутакаббирлар учун ёмон жойдир.
30-32. Кофирлар муттақийларга савол бериб айтадиларки: “Худо сизларга нима нарсаларни нозил қилди. Сизларга қандай гаплар буюрди?”. Муттақийлар жавоб бериб айтадиларки: “Худо бизга Қуръонни нозил қилди. Унда бу дунёда яхши амал қилувчилар учун ваъдалар бор. Дунёни ва охиратнинг саодитини ато қилиш учун ва ажрлар бериш учун ваъда қилган яхши хабарлар бор. Албатта, охират саройи бу дунёдан яхшидур. Муттақийларни иқомат қиладиган, дохил бўладиган жаннатлари яхши саройдир. Жаннатнинг боғларидан анҳорлар жорий бўлади. Шундай яхши мукофотлар беради. Малоикалар буларнинг пок руҳларини қабз қилади. Малоикалар буларга айтадиларки: Сизларга Худонинг саломи бўлсин. Сизларга бу жаннат у дунёда қилган яхши амаллари нг учундир. Бу жаннатга киринглар, роҳат олинглар”.
33-35. Албатта, кофир малоикалар келиб, буларнинг жонларини олишига ёки атрофидан азоб нозил бўлиб, йўқ қилишига мунтазирдирлар. Мана шунга ўхшаш булардан илгари ўтган кофирлар ҳам Худога ширк келтирган эдилар. Худонинг азоби нозил бўлиб, ҳаммалари ҳалок бўлдилар. Худо таоло ҳар бир миллатни ҳалок қилса, зулм билан ҳалок қилмайди. Бу миллатлар ширк ва куфр қилиб ўз нафсларига ўзлари зулм қиладилар. Парврдигор адолат қилиб қилган амалларининг жазосини беради. Динга қилган масхараликларини азобини тортадилар. Мушриклар айтадиларки: “Агар Худо таоло бизни ҳидоятимизни истаганда, бизлар ва ато-аждодларимиз Худодан бошқага ибодат қилмаган бўлар эдик. Ҳамда Худонинг ҳукмисиз ҳеч нарсани ҳаром қилмаган бўлар эдик. Шунга ўхшаш булардан муқаддам ўтган кофирлар шундай дер эдилар. Лекин, буларни бу йўллари сидқидилдан бўлмай, балки масхарабозликдан иборат эди. Булар ҳар бир феълни ўз хоҳиши нафсониятларига мувофиқ қиладилар. Ҳар бир даврда ҳар бир миллатга пайғамбар келиб насиҳат қилдилар. Ҳалол-ҳаромни ажратиб бердилар. Булар сархашлик қилиб, итоат қилмадилар. Албатта, пайғамбарларнинг вазифалари Худони ҳукмини бандаларга етказмоқда. Холос. Буларнинг қилмишларига жавобгар эмаслар”.
36-37. Бизлар ҳар бир умматга ўзларидан пайғамбар қилиб юбордик. Биз уларга буюрдикки, умматларингга айтинглар: “Бир Худога ибодат қилинглар. Бутларга ҳаргиз ибодат қилишданпарҳез қилинглар”. Бас, пайғамбарлар насиҳат қилгандан сўнг сўнг баъзиларига Худо тавфиқ бериб иймон келтирдилар, баъзилари-Худонинг иродаси гумроҳларига тааллуқ толганлар, гумроҳликларича қолдилар. Кофирларни оқибат аҳволлари нима бўлди? Эй, Муҳаммад, агар сен кофирларнинг ҳидоятига кўп ҳарис бўлсанг ҳам Аллоҳ таоло гумроҳ қилганларини ҳидоят қилмайди. Уларга Худони азобидан қутқариш учун ҳеч қандай мададкор йўқдир.
38-40. Кофирлар Худонинг номига: “Худо ўлган одамларни тирилтирмайди”, -деб қаттиқ қасам ичадилар. Худо албатта тирилтиради. Бунга ваъда қилгандир ваъдаси ҳақдир. Лекин,аксар мардум илмсиз жоҳилдир. Ҳақ таоло ҳамма ўликларни токи буларнинг ҳар бирлари қиёмат учун тирилтиради, ҳақ зоҳир бўлади. Ва кофирлар ҳажр тўғрисида қилган эътиқодларининг ботил эканлигини ва ўзлари ёлғончи эканликларини биладилар. Ҳар бир нарсани ирода қилсак, у нарсанинг бўлишига фармонимиз шундайдир. У нарсага “мавжуд бўл”, деб айтамиз. Бас, у мавжуд бўлади. Яъни, иродамиз тааллуқ топган ҳолатда у нарса мавжуд бўлади.
41-44. У мўъминларни кофирлар тарафидан кўп зулм кўрганларидан сўнг Худонинг ризоси учун мулкларини жамлаб, ҳижрат қилиб кетдилар. Биз уларни бу дунёда яхши жойларга жойлаймиз. Уларнинг рисқларига барокот ато қиламиз. Агар билсалар, охиратдаги ажрлари улуғдир. Чунки, улар кофирларнинг зулмига сабр қилдилар ва Худога таваккал қилдилар. Эй, Муҳаммад, сендан илгари ҳар бир миллатга ўз жинсларидан пайғамбар қилиб юборган эдим. У пайғамбарлар малоикалар воситасида ваҳий юборган эдик. Бу пайғамбарғарлар башар эдилар, малоика эмас эди. Эй, аҳли, китоблар, агар билмасаларинг олимларингдан сўранглар. Бу пайғамбарларга мўъжизаларни ато қилдик ҳамда китоблар юбордик. Эй, Муҳаммад, сенга Қуръонни нозил қилдик. Токи Қуръондаги нозил бўлган аҳкомларни халққа баён қиласан, шоядки Қуръондаги аҳкомдаги халқ тафаккур қиладилар.
45-47. Оё, пайғамбарларига хилоф қилиб, ўлдириш учун ёмон ҳийла қиладиган кофирлар Худонинг азобидан эмин бўладиларми? Булар ўзини ер ютишдан эмин деб биладиларми? Ёки гумон қилмаган жойларидан азоб келишидан қўрқмайдиларми? Булар Аллоҳ таолонинг азобини қайтаришдан ожиздирлар. Ёки Аллоҳ таоло ҳамиша буларга хавфни мусаллат қилса, шу онда азоби илоҳий нозил бўлса, улар эминдирларми? Аллоҳ таоло бандаларга иноятли меҳрибондир. Уқубат қилишда таъжил қилмайди.
48-50. Кофирлар Худо яратган ашёларга ибрат билан қарамайдиларми? Буларнинг соялари ўнг тарафдан ва чап тарафдан ҳаракат қиладилар. Буларнинг ҳамаси Худога ожизлик билан сажда қиладилар. Ҳамда осмондаги махлуқотлар ва ердаги ҳаракат қилувчи жондорлар ва малоикалар ўз Холиқлари Парвардигорга сажда қиладилар. Унинг ибодатидан бош тортмайдилар,Малоикалар Парвардигордан қўрқадилар. Буларнинг тепасидан парвардигорнинг қудрати мусаллатдир. Аллоҳ буюрган нарсани бажо келтирадилар.
51-55. Аллоҳ таоло кофирларга айтадики: “Ўзларингга ибодат учун икки Худо муқаррар қилманглар! Ҳақиқатда якка ва ягона Худо бордир. У ҳар бир ашёни халқ қилгандир. Бас, эй кофирлар, мендан қўрқинглар.” Тоат-ибодатни бир Худонинг ўзига қилиш вожибдур. Бас, эй кофирлар Сизлар Худоданқўрқмай бошқа бутлардан қўрқасизларми? Улар ҳеч қандай зарар ва манфаатга қодир эмаслар. Сизларга ҳар бир неъмат келган бўлса, бир Худонинг ўзидандир. Кейин Сизларга бир кулфат етса, Худо тарафига ёлбориб, нола-ю зор қиласизлар. Ақтики Худо сизлардан бу балони даф қилса, сизлардан баъзиларинг Худога шерик муқаррар қиладилар. Токи Худо берган неъматларидан инкор қилсинлар. Бас, эй кофирлар, Худонинг неъматларидан бу дунёда хоҳлаганларингча фойдаланинглар. Яқинда бу қилмишларинг оқибатини биласизлар ва ҳисоб берасизлар.
56-60. Кофирлар ҳеч бир нарсани билмайдиган бутларига менинг буларга берган рисқларимдан насиба муқаррар қиладилар. Айтадиларки: “Бу мол бутлар учундир. Бу қурбонлик бутлар учун. Худога қасамки, булар Худонинг шаънига қилган бўҳтонлари учун савол қилинадилар. Кофирлар аҳмоқликларидан малоикаларни “Худонинг қизлари”, -дедилар. Бу хилдаги туҳматдан Худо покдир. Ҳолбуки булар учун яхши кўргани ўғиллар бўлар эмиш. Вақтики кофирларга биров, яъни : “Хотинингиз қиз туғибди”,-деб башорат берилса, ўша онда камоли ғамдан тўлиб юзлари қора бўларди. У ёмон хубардан қавмдан ва халқдан юзини беркитади ва ҳам бу хабарни халқдан яширади. Фикр қиладки, буни сақлаб шармандалик билан тарбия қилайми ёки ерга кўмиш керакми?” Огоҳ бўлингларки, бу кофирларнинг қизларини ёмон ҳукм ҳилишлари ниҳоятда ёмондир. Шунга ўхшаш охиратга иймон келтирмайдиган ёмон сифатлари ва эътиқодлари бордир. Аллоҳ таоло учун аъло сифатлар бордир, яъни аллоҳ таоло хотиш олишдан ва бола пайдо қилишдан муназзаҳдир. Ҳар бир нарсага қодирдир. Ҳар феъли ҳикматлидир.
61-62. Агар Парвардигор халқнинг зулмларига яраша азоб бермоқчи бўлса, бас, у ҳолда ер юзида ҳеч бир ҳаракат қилувчи жон қолмайди. Инсоннинг зулмини касофатидан ҳамма баробар ҳалок бўлади. Лекин, Аллоҳ таоло кофирларни азоб қилишга шошилмайди. Буларнинг азобини бир муайян вақтгача таҳқир қилади. Бас, агар азоб вақти келганда, булар бир соат ҳам кейин қолмайди ва илгари ҳам бўлмайди. Қазо келган вақтда ҳалок бўладилар. Бу кофирлар ўзлари ёмон кўрган нарсаларини Худога нисбат терадилар ва тиллари ёлғон сўзларга жорий бўлади. Айтадиларки: “Қиёмат куни ҳамма роҳат бизга бўлади. Беҳишт бизникидир”. Аллоҳ таоло айтадики: "Йўқ, буларнинг ўйлаган нарсалари ҳаргиз бўлмайди. Қиёмат куни буларга беҳишт эмас, балки дўзах бўлади. Булар хорлик билан дўзахга ташланади”.
63-65. Худога қасам! Бизлар сендан муқаддам ўтган умматлар учун пайғамбарлар юбордик. Бу пайғамбарларнинг умматлари имон келтириб, танзиб қилдилар. Шайтон буларнинг ботил амалларини кўзларига яхши қилиб кўрсатди. Охиратда шайтон билан бирга Худонинг қаттиқ азобига гирифтор бўладилар. Эй, муҳаммад, сенга Қуръонни шунинг учун нозил қилдикки, халқни қилган ихтилофларини баён қилиб берсан ва ҳақни изҳор қиласан ва яна Қуръонни халқнинг ҳидояти учун нозил қилдик. Ҳамда мўъминларга раҳмат сабаби бўлади. Аллоҳ таоло осмондан ёмғирни нозил қилди. У ёмғир сабаби билан қуриб қолган ерга ҳаёт бағишлади. Яъни, парвардигорнинг бу марҳаматида насиҳатларни эшитувчи қавмлар учун ибратли ҳикматлар бордир.
66-67. Албатта, сизларнинг манфаатларингиз учун тўрт оёқли жонворларда ҳикматли пандлар бордир. Бу шундан иборатки, у ҳайвонларнинг қорнида ифлосликлар ва қонлар орасидан жорий бўлиб чиққан холис сут бор. Сизларни биз сутлар билан сероб ъхиламиз. Бу сут ичувчилар учун ниҳоятда ёқимли ва фойдалидир. Худонинг ҳакимона қудрати шундай улуғдирки, ифлосликлар ичидан бандаларнинг роҳати учун сут яратиб беради. Ва яна хурмолар ва узумлар мевасидан фойдали шарбатлар, маст қилувчи шароблар ва бошқа фойдали ризқлар тайёрлайсизлар. Албатта, Худои таолонинг бу қудратларида оқил одамлар учун пандлар ва худонинг ваҳдониятига далолат қилувчи далиллар бордир.
68-69. Эй, Муҳаммад, Парвардигорнинг асалариларнинг дилларига шу мазмунда илҳом қилдики: “Эй арилар, ўзларингни сукунатларинг учун тоғлардан ва дарахтлардан, инсонлар сизлар учун бино қилган уйлардан уйлар қилиб олинглар. Сўнгра ҳар бир мевадан озуқаланинглар. Ўз подшоҳларигга итоаат қилинглар. Орқасидан эргашиб, қаерга борса боринглар. Парвардигорнинг қудрати шуки, буларнинг қоринларингдан асал шарбати жорий бўлиб чиқади. Ҳар хил рангда асаллар пайдо бўлади. Бу асалда халқ учун шифо бўладиган моддалар бордир. Албатта, бу асаларининг пайдо бўлишида фикр қилувчи оқил одам учун Худонинг қудратига далиллар бордир.”
70-71. Аллоҳ, таоло сизларни халқ қилди. Сўнгра умрларинг тамом бўлганда, сизларни ўлдиради. Сизлардан баъзиларингизнинг умри хор бўладиган мақомга қайтарилади. Токи ҳосил қилган илмларини унутиб, ҳеч бир нарсага идроклари етмайдиган бўлади. Яъни, тифиллик ҳолатига қайтадилар.
Албатта, Аллоҳ таоло бандаларнинг ҳалига дахлдир. Ҳар бир нарсага қодирдир. Аллоҳ таоло ризқ-рўзларингда баъзиларингни баъзиларингдан фазилатли қилди, яъни ризқ-рўзини зиёда қилди. Бас, энди ризқлари улуғ бўлган зотлар ризқларини ортиғини ғуломларига ва ходимларига беришни истамайдилар. Токи ҳаммалари бу ризқдан фойдаланишда баробар бўлсалар. Оё Худонинг берган неъматига инкор қилдиларми?
72-74. Аллоҳ таоло сизларга ўз жинсларингиздан хотинлар яратиб берди. Сизларга бу хотинларингиздан фарзандлар ва набиралар яратди. Нозу-неъматлардан покиза ризқлар ато қилди. Энди Сизлар ботил нарсаларга эътиқод қиласизларми? Худонинг неъматларини инкор қиласизларми? Бу кофирлар Худодан бошқа осмондан ва ердан ризқ теришга қудрати етмайдиган бутларга ибодат қиладилар. Эй кофирлар. Худо учун ёлғон достонлар тўқиманглар. Аллоҳ таоло ҳар бир нарсанинг фойда ва зиёнини билади ва сизлар билмайсизлар.
75-76. Ҳақ таоло азза исмуҳут ўзининг ҳали ва бутларининг ҳоли учун мисол баён қилиб, айтадики: “Бир ғуломи мамлук бордирки, у ҳеч бир нарсага қодир эмасдир, Ўзининг нафъ-зарарини билмайди. Бунинг муқобилига бир саодатлик банда бордирки, биз унинг учун яхши ризқлар берганмиз. Бу саодатлик банда Худо берган ризқдан ошкора ва махфий эҳсон қилади. У ғуломнинг ҳам ризқ-рўзини беради. Энди у ғулом билан бу саодатлик банда баробар бўлурми? Ҳаргиз баробар бўлмас”. Парвардигорнинг ҳоли бутлар билан шунга ўхшашдир. Ҳамма санолар ва яхшиликлар Худога хосдир. Чунки, у ҳаммага ризқ беручидир. Аксар мушриклар бу ҳолни билмайдилар, қудрати йўқ нарсаларни Худога шерик қилдилар. Бу ҳақда Аллоҳ таоло яна бир мисолни баён қилади: “Икки киши борки туғма соқовдир. Ҳеч бир нарсага қодир эмас. Ҳеч гапни эшитмайди. Бу шох ўзининг тарбия қилувчисига оғир юкдир”. Мураббийси қаерга юборса, яхшилик олиб келмайди. Мураббий ҳамиша унинг саодатини истайди. Энди ўйлаб кўрингларчи, бу соқов билан яхшиликка амр қиладиган мураббийи баробар бўладими? Ваҳоланки, у тарбия қилувчи тўғри йўлда. Ҳар бир феъли ва қавли дурустдир. Энди хулоса шуки яхшиликларга амр қилувчи Парвардигор билан ҳеч бир нарсани билмайдиган соқовга ўхшаш бутлар баробар бўладими ?
77-79. Осмондваги яширн нарсларни ердаги яширин нарсаларнинг илми Худога хосдир. Қиёматнинг аҳволи, унинг вужудга келиши Парвардигорнинг наздида кўз юмиб очгунча ёки ундан кўра осондир. Аллоҳ таъоло ҳар нарсага қодирди. Аллоҳ таъолонинг қудратларидан бири шуки, уизларни оналаринг қорнидан чиқариб, дунёга келтирди. У вақта сизлар ҳеч нарсани билмас эдиларинг. Сизларга эшитадиган қулоқ, кўрадиган кўз ва биладиган (сезгир) дил яратди. Шояд сизлар бу неъматларга шукр қиларсизлар. Осмондаги учуб юрган қушларга қарамайсизларми ? Худонинг фармонига мусаххардирлар. Учиб турган ҳолда Худодан бошқа зот ушлашга қодир эмас. Албатта Парвардигорнинг бу махлуқларида мўъминлар учун Худонинг азаматига далолат қилувчи далиллар борди.
80-83. Аллоҳ таъоло сизларга ором олишларинг учун қасрлар яратди ва яна ҳайвонларнинг терисидан сизларга (чодир) ҳаймалар яратиб берди. Сафар қилган ҳолда енгил кўчириб олиб кетасизлар. Иқомат қилган кунларингда ерга тикиб, ором оласизлар. Ва яна сизга жунли ҳайвон яратди. Унинг жунларидан уйларингизга палос тайёрлайсизлар. Юмшоқ жунлардан либослар тўқийсизлар. /удур (бўлган) жунлардан кигизлар тайёрлайсизлар. Бу ашёлардан то ўлим вақтигача фойдаланасизлар. Аллоҳ таъоло сизларнинг фойдаларинг учун дарахтлар ва иоғларни яратди. Унинг соясида ором оласизлар. Ва яна сизларга сукунат (яшайдиган) қиладиган жойлар, ғорлар ва тошлардан иморат қилиш учун осонликлар берди. Аллоҳ таъоло сизларнинг роҳатларинг учун ва либосларинг учун каноплар, пахталар ва шунга ўхшаш ипларни беридиган гиёҳлар яратди. Бу либослар билан ўзларингни иссиқдан ва совуқдан сақлайсизлар. Шунга ўхшаш урушда ўзларингни сақлаш учун темирдан ясалган кўйлаклар яратиб берди. Шу неъматларга ўхшаш Аллоҳ таъоло сизларга ўз неъматини крмил ато қилид. Шоядки сизлар иймон келтириб Худонинг ҳукмига инқиёд (бўйин эгасизлар) қиласизлар. Бас, эй Муҳаммад, агар бу кофирлар ислом келтиришдан юз ўгирсалар, сенга ҳеч қандай зарар йўқ. Хоҳ иймон келтирсинлар, хоҳ иймон келтирмасинлар, сенинг вазифанг Худонинг ҳукмини ошкора етказмоқдир. Бу мушриклар Худонинг неъматини билиб туриб, иқрор бўла туриб, кейин мункир бўладилар. ва шукрини бажо келтирмайдилар. Бошқа бутларга ибодат қиладилар. Аксариятлари кофир бўладилар.
84-88. Эй Муҳаммад, кофирларни шундай кундан қўрқитгинки, ҳар бир гуруҳга ўзларидан гувоҳ қоим қиламиз, уларнинг куфри ва иймони тўғрисида гувоҳлик берадилар. Кейин бу кофирларга ўзларининг қилмишларига узр айтишларига рўхсат берилмайди. Бирор амал қилиб, Худони рози қилишга ҳам йўл қўйилмайди. Вақтики, мушриклар Худонинг азобини кўрганларида, Худодан енгил азоб беришини талаб қилсалар, буларна азобни енгил қилинмайди. Муҳлат талаб қилсалар муҳлат ҳам берилмайди. Вақ-тики мушриклар Худога шерик қилган бутларини кўрсалар айтадиларки :“Эй Парвардигоро, биз мана шу бутларга ибодат қилиб, сенга шерик қилган эдик. Бизни гумроҳ қилган мана шулардир ”. Бас, бутлар буларга жавоб бериб айтадиларки : “ Сизлар ўзларингиз ёлғончидирсизлар. Биз ҳеч вақт сизларни гумроҳ қилганимиз йўқ. Бизга ибодат қил демадик ”. Сўнгра ўша вақтда бу мушриклар Худога ёлвориб сулҳ қилишни истайдилар. Бас, буларга ёрдам берувчи ва шафоат қилувчи бутлар йўқ бўладилар, қўлларидан ҳеч қандай ёрдам келмайди. У гуруҳларки куфрни ихтиёр қилдилар, бошқаларни ҳам Худонинг йўлидан қайтардилар, у фитна ва фасоднинг сабабидан азобларининг устига яна азобни зиёда қиламиз.
89. Эй Муҳаммад, Қиёмат кунини ёд қилгинки, ўша кунда ҳар бир умматга гувоҳлик бериш учун ўз қабилаларидан гувоҳлар чиқарамиз. Вақтики кофирлар инкор қилсалар, сени буларга гувоҳлик бериш учун олиб келамиз. Биз сенга Қуръонни нозил қилдики, мўъминларга ҳар илоҳий ҳукмларни баён қилиб беради, буларна тўғри йўлга ҳидоят қилади, мўъминларга Худонинг раҳматидан ва жаннатидан башорат беради.
90. Албатта, Аллоҳ таъоло бандаларни адолатга, яхши ишларга, хеш-ақроболарга эҳсон қилишга (силаи-раҳмга) амр қилади. Бандаларни беҳаёликдан, ёмон ишлар қилишдан ва яна зулм қилишдан манъ қилади (қайтаради). Худо сизларга панд беради, шояд, ўйлаб кўриб амал қиларсизлар.
91-92. Эй мўъминлар, Худога қилган аҳдларингизга вафо қилинглар. У аҳдларингни қасамлар билан мустаҳкам қилганигиздан кейин, у қасамларни бузманглар. Аллоҳ таъоло нимани қилсаларинг билади. Балки ҳар бир феълингизни (ишингизни) қасам билан мустаҳкам қилганингиздан сўнг, у феълини (ишни) бажо келтиринглар. У хотинга ўхшаган бўлмангларки, ип йигириб матони тўқиб мустаҳкам қилгандан сўнг, яна ипларини сўкиб, поралаб ташлайди. Шўнга ўхшаш сизлар ёд қилган қасамларингизни макр ва ҳийла билан ўрталарингда бузиб бекор қиласизлар. Чунки бир гуруҳни кўрасизларки, бошқа бир гуруҳдан мол-давлатлари зиёдадир. Шундан сўнг ададлари кам бўлган гуруҳ билан қилган аҳд ва паймонларингизни ва қасамларингизни бузиб, ададлари кўп бўлган гуруҳлар билан аҳду паймон қиласизлар.Шу гуруҳлардан бирон дунёвий манфаат ҳиосил қилиш учун макр билан қасамёд қиласизлар. Лекин уни синдирасизлар. Аллоҳ таъоло сизларни аҳдга вафо қиласизларми ё “ўқми синайди. Албатта Худои таъло сизларга ўрталарингдаги ихтилофларингни зоҳир қилади.
93-96. Агар парвардигор хоҳласа сизларни илом динида бир гуруҳга айлантирган бўлар эди. Худои таъоло баъзиларни хоҳласа гумроҳ қилади. Баъзи гумроҳлик сабабларини яратиб беради ва баъзиларни хоҳласа, тавфиқ бериб, ҳидоят қилади. Албатта сизлар қилган касбларингиздан (амалларингиздан) жавоб берасизлар. Эй мўъминлар Худонинг номи билан ёд қилган қасамларингизни ўз оаргизда макр-фириб учун ишлатмаглар! Бас, бу ҳолда гуноҳор бўлиб, қадамларинг ҳидоят йўлида собит бўлгандан сўнг тийилади. Бас, ҳидоят йўлидан озгарларинг учун бу дунёда кулфат тортасизлар. Эй мўъминлар, Аллоҳга берган аҳд-паймонни озгина қийматга алмаштириб юбормангалар! Агар биласаларинг, албатта Аллоҳ таъоло даргоҳидаги нарса (яъни ажр -савоб) сизлар учун (дунё матоларидан) яхшироқдир. Сизлардаги мол ва дунё йўқ бўлиб кетади, аммо Парвардигор наздида қилган савоб амалларингиз боқий қолади. Албатта, биз машаққат ва кулфатларга сабр қилган бандаларга қиёмат куни, ихлос билан қилган амаллари учун ажрларини яхшироқ ва зиёдароқ қилиб берамиз.
97. Хоҳ эркак, хоҳ аёл бўлган ҳар бир шахс мўмин бўлган ҳолда яхши амаллар қилсалар, бас, бизлар шундай шахсларга бу дунёда яхши ҳаёт кечирмоқлари учун асбоблар муҳайё қилиб берамиз, қиёматда энг яхши ихлос билан қилган амаллар учун ажри комил ато қиламиз.
98-100. Эй Муҳаммад, агар сен Қуръон ўқимоқни ирода қисанг шайтони мардудни шарридан қутулмоқ учун Худодан паноҳ тилагин. Чунки агар мўминлар Худодан паноҳ тиласар ва Худога тавакул қилсалар, шайтон бўлардан ғалаба қила олмайди. Чунки шайтонинг ғалабаси уни дўст тутган бандаларга ва шайтонни Худога шерик қилган бандаларга бўлади.
101-102. Вақтики бизлар бир оятни мансух қилиб унинг ўрнига бир оятни бадал қисак, кофирлар айтадиларки : “Эй Муҳаммад, сен ёлғон айтасан”. Ваҳоланки, Аллоҳ таъоло ўзининг нозил қилган оятининг бандалар учун қайси бири фойдали эканлигини билади. Кофирларнинг аксарияти бунинг ҳикматини ва фойдасини билмайдилар. Эй Муҳаммад буларга айт : “То мўминларнинг иймонлари зиёда бўлиши, гумроҳларга ҳидоят бўлиши ва мусулмонларга башорат бўлиши учун Жаброи (а.с) Парвардигор тарафидан Қуръонни ростлик билан олиб келади”.
103. Албатта биламизки, айтадилар : “Муҳаммадга бу Қуръонни одам таълим беради. Яъни бир ажамлик одам кечаси келиб Муҳаммадга таълим беради”. Ҳақиқатда ажамий одам келиб, Росуллулоҳдан Қуръонни таълим олар эди. Худои таъоло бу кофирларнинг сўзларини рад этиб айтадики: “Сизларнинг Муҳаммад Қуръонни бир ажамийдан таълим олди”-деб айтгаларинг мардуддир. У ажамийнинг тили ажамий бўлиб, бу Қурон фасиҳ араб тилидир(тилидадир).
104-105. У гурҳларки, Худонинг оятларига иймон келтирмайдилар, Худодан деб тасдиқ қилмайдилар Аллоҳ таъоло буларни нажот йўлига ҳидоят қилмайди. Бларга охир азоб беради. Ҳақиқатда ёлғонларни Муҳаммад (а.с) эмас, балки Худонинг оятларига иймон келтирмаганлар тўқийдилар. Аслида ёлғончилар мана шулардир.
106-109. Ҳар кимки иймон келтиргандан сўнг муртад бўлар экан, Худонинг азобига учрайди, магар шундай одамки, уни кофирлар қайтадан кофир бўлишга мажбур қилсалар, куфр лафзини оғзига олса, лекин дилида иймон барқарор бўлса, шундай одам нажот топади. Лекин дили куфр билан очилган бўлса, лафзидан ва дилидан куфр зоҳир бўлса у кофирдир. Худонинг азоби шундай одамга бўлади, Қиёмат куни улуғ азобга мубтало бўлади. Бу азоблар охиратни тарк этиб, дунё ҳайтини яхши кўргани учундир. Аллоҳ таъоло шундай кофирларни ҳидоят этмайди. Худои таъоло бу кофирларнинг дилларига, қулоқларига ва кўзларига муҳр босгандир. Ҳақиқатдан мана шу қавм Худодан ғофилдирлар. Албатта шак йўқ мана шу қавм охиратда нафсларига зиён қилувчилардир.
110-111. Бас, Парвардигоринг шундай одамларни кечирувчидирки, у зодғтлар ислом учун кофирлар қўлида кўп азоб торганларидан сўнг, Мадинага ҳижрат қилиб келдилар. Сўнг Худонинг йўлида кофирлар билан жиҳод қилдилар, оғир кулфатларга сабр қилдилар. Албатта, Парвардигоринг бу зотларнинг жиҳодларидан сўнг, қиёмат куни кечирувчи ва меҳрибондир. Эй Муҳаммад, ҳар бир нафс ўзини қутқариш учун жанжал қиладиган ўша кунни ёд қил !. У кунда ҳар бир нафснинг қилган амалига яраша жазо берилади. Уларнинг ҳақига ҳеч қандай зулм қилинмайди.
112-113. Эй мўминлар, Аллоҳ таъол сизларга ибрат учун бир қишлоқнинг аҳлини мисол тариқасида баён қилиб беради. Бир қишлоқ бор эди. У қишлоқнинг аҳли хавф-хатарсиз, омонда, роҳат билан тирикчилик қилар эди. Уларга Худо ҳар тарафдан муқаррар қилган ризқ-руз келиб турар эди. Бас, бу қавм ғурурланиб, Худога осий бўлдилар. Худонинг неъматларига шукр қилмадилар. Бас, Аллоҳ таъоло буларнинг амалларига яраша очарчилика, душман хавфига мубтало қилди. Булрга ўзларидан пайғамбар қилиб юбордик. Бас, улар ёлғонга нисбат беридлар. Насиҳатларни қабул қилмадилар. Ваҳоланки, бу қавм бир-бирига зулм қилувчи эдилар. Бас, Худо тарафидан азоб келиб ҳаммасини ҳалок қилди.
114-117. Эй мўминлар, Парвардигорнинг ҳалол ва покиза ризқларини енглар. Берган неъматларига шукр қилинглар, агар сизлар ҳақиқатда Худога ибодат қилувчи бўлсаларинг албатта Аллоҳ таъоло сизларга ўзи ўлиб қолган мурдорни ҳамда қонни ва тўнғизнинг гўштини ҳаром қилди. Ҳамда Худодан бошқа бутларнинг номи билан сўйилган ҳайвонни ҳаром қилди. Ҳар шахски очарчиликда мажбур бўлиб бу ҳаромдан ер экан Аллоҳ таъоло уни кечиради ва меҳрибондир. У ҳаромлар бунга башартики, бо қадри заруратўзини ҳалокатдан сақлаш учун ейиш мубоҳ бўлади. Эй мўминлар, тилларинг билан ҳужжатсиз Худо буни ҳалол қилган ва буни ҳаром қилган деб Худога ёлғон туҳмат қилманглар. Ҳар қавмки Худога туҳмат қилса, нажот топмайди. Бу нафсларингизнинг роҳати озгинадир. Тезлик билан фоний бўлиб кетади. Қиёмат куни нафсга тобеъ бўлганлар учун улуғ азоб муқаррардир.
118-119. Яҳудларга тирноқли ҳайвонларнинг гўштини ҳаром қилдик. Чунки илгари сенга (уларнинг) баёнини қилиб ўтдик. Бу нарсаларни ҳаром қилишда биз яҳудларга зулм қилмадик. Балки ўз нафсларига зулм қилдилар, яъни гуноҳларининг шумлигидан шундай жазо берилди. Албатта сенинг Правардигоринг жаҳолат билан бир гуноҳни қилганларидан кейин тавба қилган, ўз амалларини ислоҳ қилган мўъминларнинг тавба қилгандан сўнг гуноҳларини кечирувчи ва меҳрибондир.
120-123. Албатта Иброҳим (ас) яхши фазилатларга эга, жомеъ камолот, ўз умматларига пешво, Худонинг амрига фармонбардор эдилар. Ботил диндан узоқ ва мушриклардан эмас эдилар. Худонинг неъматига шукр қилувчи эдилар. Аллоҳ таъоло бу зотни пайғамбарликаа лойиқ кўрди ва тўғри йўлга ҳидоят қилди. Биз бу дунёда узотга яхшилик ато қилдик. Яъни фарзандларидан пайғамбарлар юбордик. Албатта охиратда ҳам солиҳлар жамоасидандир. Сўнга мен сенга миллати Иброҳимга тобеъ бўлгин деб амр қилдим. Чунки Иброҳим миллати ва дини ботил динлардан узоқдир. У мушриклардан ҳам эмас эди.
124. Аллоҳ таъоло тарафидан қайси куни ибодат қилиш тўғрисида ихтилоф қилган яҳудийларга шанба куни ибодат қилиш фарз қилинди. Яъни дунёга машғул бўлмасдан, шанба куни Худога ибодат қилишга машғул бўлсинлар. Албатта Парвардигор қиёмат куни қилган ихтилофларига ҳукм қилади. Ҳақ ва ноҳақни бир-биридан жудо қилади.
125-128. Эй Муҳаммад, халқни яхши сўзлар ва насиҳатлар билан Худонинг йўлига даъват қил, қаттиқ сўз бўлма. Агар кофирлар билан мунозара қилсанг, муросаи мадора билан мунозара қил. Шундай йўлни ихтиёр қилгинки, у тариқа яхши бўлсин. Албатта Парвардигорининг йўлидан адашганлар ва ҳидоят топмаганларнинг ҳолига донодир. Эй мўъминлар, кофирларга азоб бермоқчи бўлсаларинг, улар сизларга азоб берган миқдорда азоб беринглар. Зиёда қилманглар. У ҳолда зулм қилган бўласизлар. Агар интиқом олмасдан сабр қилсаларингиз, бу сизлар учун яхшидир. Албатта собирлар шундай қилишлари керак. Эй Муҳаммад, кофирлардан ҳар қанча азият кўрсанг, сабр қил. Сабр қилмоқлигинг албатта Худо учун бўлсин. Буларнинг ҳолини кўриб ғамгин, макр-ҳийлаларидан дилтанг бўлма (сиқилма). Албатта Аллоҳ таъоло тақво қилувчи ва яхши амал қилувчилар билан ҳамроҳдир (биргадир).