loader

112. Ихлос сураси

Маккада тушган, 4 оятдан иборат
Ушбу суранинг номлари жуда кўп: у Тафрид, Нажот, Тавҳид, Маърифа, Асос деб ҳам аталади, аммо буларнинг энг машҳури Ихлосдир. Бу буюк сура мўминларга Аллоҳ таолони қандай танишни ва У зотга қандай ихлос-эътиқод қилишни ўргатади. У ҳар қандай камчилик ва ширкдан пок Аллоҳ азза ва жалланинг мутлоқ ягоналиги ҳақида сўзлайди. Мазкур сура бир гуруҳ Макка мушриклари Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига келиб, Аллоҳнинг тариф-тавсифини қилиб беришни сўраганида ўшаларга жавобан нозил бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу сура ҳақида: «Ихлос сураси Қуръони каримнинг учдан биридир», деганлар.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман.

1. (Эй Муҳаммад), айтинг: «У Аллоҳ бирдир;
Эй Пайғамбарим, мушрикларга: «Аллоҳ бирдир, ягонадир», денг. Ислом динининг, умуман тавҳид динининг асоси мана шу оят мазмунига жо бўлган. Муборак бир калима борки, инсонлар уни дил билан тасдиқлаб, тил билан иқрор бўлгачгина имонга келишади. Ушбу калимани айтибгина Исломда эканларини изҳор этишади. Бу "Ла илаҳа иллаллоҳ" калимасидир. Унинг маъноси: сиғиниш ва ибодат қилиш учун Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У яккаю ягонадир, деганидир.
Ибн Исҳоқдан ривоят қилинади: «Менга Бани Тамимнинг обрўли кишиси Утба ибн Муслим Абу Салама ибн Абдураҳмондан, у Абу Ҳурайрадан ривоят қилиб деди: «Расулуллоҳдан (солллаллоҳу алайҳи ва саллам) буларни эшитдим: «Яқинда инсонлар бир-бирларига савол бера бошлашади, ҳатто уларнинг баъзилари: «Бу Аллоҳ Коинотни яратди, Аллоҳнинг Ўзини ким яратди?» дейишгача боришади. Агар шундай десалар, уларга: «(Эй Муҳаммад), айтинг: «У Аллоҳ бирдир, Аллоҳ Сомаддир, У туғмаган ва туғилмаган, Унга ҳеч ким тенг эмасдир», денглар, сўнг киши чап тарафига уч марта туфлаб, тошбўрон қилиб қувилган шайтондан паноҳ беришини Аллоҳдан сўрасин», дедилар» (Ибн Ҳишом, «Сийратун-Набавийя», 454-бет).
Қуръони каримнинг бир неча сураларида «Ла илаҳа иллаллоҳ» калимаси  аҳамияти ва муҳимлиги зикр этилган. Аллоҳ таоло айтади:  "Илоҳингиз ягона илоҳдир, Ундан ўзга илоҳ йўқдир, У меҳрибон ва раҳмлидир" (Бақара, 163);  "Албатта, Аллоҳ ягона илоҳдир. У фарзандли бўлишдан покдир. Осмонлардагию Ердаги нарсалар Уникидир. Аллоҳ вакилликка кифоядир" (Нисо, 171);  "Сиздан илгари Биз юборган ҳар бир пайғамбарга ҳам: "Мендан ўзга илоҳ йўқ, фақат Менга ибодат қилинглар!" деб ваҳий юборганмиз" (Анбиё, 25).
"Ла илаҳа иллаллоҳ" тавҳиднинг шиоридир. Бу калима инсонларга Аллоҳ таолонинг ягоналигини, У ҳамма нарсанинг танҳо яратувчиси эканини, У бутун коинот ва жамиятдаги ҳамма нарсани кузатиб-бошқариб туришини, фақат Унинг Ўзигагина сиғинилиши, шукр ва ибодат қилиниши, амр-фармонларига итоатда бўлиниши лозимлигини англатади. Барча пайғамбарлар каби Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам умматни тавҳидга, фақат Аллоҳга қуллик қилишга чақирганлар. У зот тавҳид Аллоҳ таолонинг бандалардаги ҳаққи эканини таъкидлаб, ундан айрилмасликка, ғафлатда қолмасликка чақирганлар. Демак, мусулмон киши ҳаётини тавҳид билан бошлаб, тавҳид билан тугатар экан, у бешик ва тобут орасидаги ҳаётида "Ла илаҳа иллаллоҳ"ни ўзига бош шиор қилиб олиши, бунинг учун у қуйидаги унсурларга алоҳида эътибор бериши лозим:
1. Ихлос билан ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилиш. Бунинг маъноси шуки, бутун таъзимни, муҳаббат ва ихлосни, тавозеъ ва улуҳиётни Аллоҳга йўналтиришдир. Бунинг учун инсон Аллоҳдан бошқа бирон нарсани ўз Раббиси сифатида тан олмаслиги; Аллоҳдан ўзгани Аллоҳни севганчалик севмаслиги ва дўст тутмаслиги; Аллоҳдан бошқани ҳакам сифатида қабул қилмаслиги; ҳар бир ишда, ҳар бир ҳолатда Аллоҳга таваккул қилиши талаб этилади. Қуръони каримда бундай дейилган: "Ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилайлик, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайлик ва Аллоҳни қўйиб бир-бирларимизни илоҳ қилиб олмайлик" (Оли-Имрон, 64).
2. Маъбудларни инкор қилиш, уларга сиғинган, уларни дўст тутганлардан узоқлашиш. «Маъбуд» туғён калимасидан туғилади ва ҳаддан ошишни англатади. Бу ҳақда уламолар фикри турлича: Ҳазрати Умар "Маъбуд шайтондир", деганлар. Ҳазрати Жобир эса "Шайтон қилиғидаги коҳинлардир", деганлар. Яна бир олим "Маъбуд қулнинг ҳаддидан ошиб, тобеъ бўладиган, итоат этадиган ҳар нарсасидир", деб ёзган. Маъбудни инкор этиш шунчалик аҳамиятлики, бу Қуръони каримда Аллоҳга имон келтиришдан олдин зикр этилган: "Бас, ким шайтонни инкор этиб, Аллоҳга имон келтирса, демак, у бузилмас, ишончли ҳалқани ушлабди" (Бақара, 256).
3. Ширкнинг барча турлари ва даражаларидан сақланиш ҳамда унга олиб борадиган йўллардан эҳтиёт бўлиш. Аллоµ таолога оид хусусларда жонли-жонсиз нарсаларни Унга шерик іилиш «ширк» дейилади. Яъни, Аллоµдан бошіага ибодат іилиш, Ундан ґзгалардан µожатларни раво іилишни сґраш, яхшилик ва ёмонликни Аллоµдан бошіадан кґриш ширк µисобланади, бундай іилганлар «мушрик» дейилади. Аллоҳ таоло айтади: "Ким Аллоҳга ширк келтирса, демак, у улкан гуноҳни тўқиб чиқарибди" (Нисо, 48); "Уларнинг аксарияти Аллоҳга фақат мушрик ҳолларидагина "имон" келтирадилар" (Юсуф, 106).
2. Аллоҳ Сомаддир;
«Сомад» сифати луғатда «кўзлангувчи, шонли, улуғ, беҳожат-тўқ, нуқсонсиз» маъноларини билдиради. Яъни, барча ҳожатлар, ўтинчларда фақат Аллоҳ кўзланади, буларни Аллоҳдан сўралади. Банданинг ҳар қандай ҳожатини  раво қилишга, эҳтиёжини қондиришга, сўраганини беришга, ризқини кўп ё оз қилишга фақат Унинг Ўзи қодир. Ҳар бир махлуқ ҳожатлари раво бўлиши учун фақат Аллоҳга талпинади. Унга ҳамма муҳтож, У эса ҳеч кимга, ҳеч нарсага муҳтож эмас. «Ақидатут-Таҳовия»да келтирилишича, «Аллоµ бирдир, Унинг шериги йґідир. Унинг тенги ва тимсоли йґі. Уни енгадиган ва ожиз іолдирадиган бирор куч йґі. Ундан ґзга илоµ йґі. У іадимдир – аввали йґі ва доимдир – охири йґі. У асло йґі бґлмайди. Фаіат Унинг хоµлагани бґлур. Унга ґй етмас, Уни аіл билмас. У одамларга ґхшамайди. Тирикдир, ґлмайди, іойюмдир, ухламайди. У яратувчидир, муµтож эмас. Ризі берувчидир, іийналмас. У ґлдирувчидир, лекин іґрімас. У тирилтирувчидир, лекин машаііат чекмас. Барча сифатлари нарсаларни яратишидан олдин µам бґлган. Яратганидан кейин Унга бирор сифат іґшилиб іолган эмас. Сифатлари билан Азалий бґлганидек абадий бґлади. Яратувчилик сифатини оламни яратганидан кейин олгани йґі. У парваришланувчи йґі бґлганида µам Парвардигор эди, яратиш йґілигида µам Яратувчи эди. У ґликларни іайта тирилтирувчидир. Бу исми уларни іайта тирилтиришдан олдан Унда бордир. Махлуіотларни яратишдан олдин µам Ґолиі эди. У µамма нарсага іодир, µамма нарса Унга муµтож. Ґамма иш Унга осон. Бирор нарсага муµтож эмас. Унинг ґхшаши йґі.У эшитувчи ва кґрувчидир. Барча махлуіотни билиб яратган ва уларга таідир ва ажал белгилаб іґйган. Уларни яратмасидан олдин µам µеч нарса Унга махфий эмасди. Уларни яратмасидан олдин улар нима іилишини билган. Уларни ¤зига итоат іилишга буюрган, ¤зига итоатсизликдан іайтарган. Ґамма нарса Унинг таідири ва хоµиши билан бґлур. Унинг хоµиши бґлади. Бандаларнинг хоµишидан фаіат У хоµлагани бґлади. У уларга нимани хоµласа, бґлади, хоµламагани бґлмайди. У хоµлаган бандасини тґІри йґлга солиб іґяди, гуноµ-маъсиятлардан саілайди. Адли билан хоµлаган бандасини нотґІри йґлга солиб іґяди, ёрдамсиз іолдиради. Ґамма Унинг хоµишида, фазли ё адлида бґлади. Унинг на зидди бор ва на тенги. Унинг іазо ва таідирини µеч ким тґса олмайди. Унинг µукмини µеч ким ортга суролмайди ва амри µамиша Іолибдир. Буларнинг µаммасига имон келтирдик ва Унинг µузуридан эканлигига ишондик». («Аіоид матнлари», нашрга тайёрловчи ва таржимон шайх Абдулазиз Мансур. Т., «Тошкент ислом университети», 2006, 31–32-бетлар).
Машҳур онколог олим Холуқ Нурбоқий «Сомад» сўзи таърифида бундай ёзади: «Биз бир сонияда миллиард карра (Х) миллиард Х миллиард Х миллиард марта Сомад сирига муҳтож бўламиз. Сомад бизга лутф этмаса, бир бомбадай портлаймиз. Атомдан молекулагача, у ердаги роппа-роса икки минг биохимия фабрикаси ҳужайраларигача Сомад сирига шунчалик муҳтожки, ҳар бир инсоннинг вужуди, бутун борлиғи, ҳеч шубҳасиз, бир сонияда чексизга яқин миқдорда Сомад сирига сиғинишга мажбурдир» («Қуръони каримнинг илмий мўъжизалари», Т., «Адолат», 2002, 101-бет).
3. У туғмаган ва туғилмаган;
Ягона Аллоҳ туғмаган ва туғилмагандир. Агар У шундай қилганида Унинг ягоналиги мазмунини йўқотган, Ўзига шерик пайдо қилган бўлур эди. Баъзилар даъво қилаётгандай, Унинг фарзанди йўқ, чунки У  бирор нарсага ўхшамайди. У қадимдир, яратилган эмасдир, борлигининг авали йўқдир, жинс эмасдир. Қуръони каримда бундай зикр этилади:  «Яҳудийлар: "Узайр Аллоҳнинг ўғли", насронийлар эса: "Масиҳ Аллоҳнинг ўғли", дейишади. Бу уларнинг оғзаки гаплари, худди аввал ўтган кофирларнинг гапига ўхшайди. Уларни Аллоҳ жазоласин, қаёққа ҳам қочишарди?!» (Тавба, 30). "Узайр алайҳиссалом Аллоҳнинг ўғли" деган сафсата Саодат асрида яшаган баъзи яҳудийларнинг ақидаси бўлса ҳам яҳудийларнинг кўпида бундай ақида бўлмаган. Кейинги асрларда баъзи мўътабар мусулмон манбаларига кўра, Фаластин атрофида яшайдиган баъзи яҳудийлар бор эканки, ушбу ақидада бўлишгани учун уларни "азизлар" деган ном билан аташар экан. Насронийларда эса ҳозиргача Исо Масиҳни Аллоҳнинг фарзанди, деган нотўғри гапга ишониб юрувчилар кўпчиликни ташкил этади. Баъзи жамиятларда ёйилган ширк турларидан бири Аллоҳдан бошқа илоҳга ёки Аллоҳ таолонинг ўғил-қизлари бор, деб уларга ибодат қилишдир. Эски ҳиндлар Кришна ва Будда ҳақида шундай тасаввурда эдилар. Арабларнинг айримлари фаришталарни Аллоҳнинг қизлари, деб ҳисоблашар эди. Ушбу ояти карима ана шу ботил ақидаларнинг ҳаммасини йўққа чиқарди ва ширкка қарши ақида кучи билан мужодала қилди.
4. Ва ҳеч ким Унга тенг эмасдир».
Бирор жонзот Аллоҳ таолога тенг бўлолмайди, Аллоҳга вужудда ўхшаш, тенг ёки жуфт йўқдир. Ҳеч ким ҳеч бир ишда Унга тенг, шерик эмасдир. Қатода, Заҳҳок ва Муқотил бундай дейишган: «Яҳудийларнинг бир жамоаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб: «Бизга Парвардигорингни таърифлаб-сифатлаб бер, чунки Аллоҳ Ўзининг сифатларини Тавротда баён қилган, бизларга Унинг нимадан бўлгани, қайси жинсдан экани хабарини бер: У тилладанми, кумушданми ё мисдан, У еб-ичадими, дунёни кимдан мерос олган ва кимга мерос қолдиради – шулар ҳақида айтиб бер», дейишганида Аллоҳ таоло Ихлос сурасини нозил қилди». Мазкур сурада «Аҳад» (бир) дейилиш билан Тангри иккита дейдиган санавия каби фирқасининг; «Аллоҳ кўзлангувчидир» жумласи билан Аллоҳдан бошқа яна яратувчи бор, дейдиган мажусий фирқасининг; «У туғмаган ва туғилмаган» ояти ила яҳудийлар ва насронийлар иддаоси ва ақидасининг; «Ва ҳеч ким Унга тенг эмасдир» жумласи билан бут ва санамларга топинувчи мушриклар ақидасининг ботиллиги баён этилмоқда.
СУРАНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ
Бу суранинг фазли, жумладан, уни қироат қилиш савоби Қуръоннинг учдан бирини қироат қилиш савоби билан тенг экани ҳақида кўплаб ҳадислар бор. Мазкур сурада қисқа тарзда зикр қилинган уч нарса: тавҳид; ҳадлар ва ҳукмлар; амаллар шариатнинг асосидир ва булар бошқа сураларда кенг баён этилган. Абу Саид Худрийдан (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилинади: «Бир кишининг «Қул ҳуваллоҳу аҳад» сурасини қайта-қайта ўқиётганини эшитган биродари тонг отгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига бориб, унинг Ихлос сурасини такрор-такрор ўқийверганини айтди. Бу билан унинг амали кам, демоқчи бўлди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Аллоҳга қасам, Ихлос сураси Қуръоннинг учдан бирига тенг келади», дедилар» (Имом Бухорий, Абу Довуд, Насоий ривояти).  
Имом Муслим Жобир ибн Абдуллоҳдан (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилган саҳиҳ (ишончли) ҳадисда Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Кафирун ва Ихлос сураларини икки ракатли тавоф намозида зам қилганлари айтилади.
Абу Ҳурайрадан (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Кафирун ва Ихлос сураларини бомдоднинг икки ракат суннатида ўқиганлар» (Имом Аҳмад, Термизий, Насоий, Ибн Можа ривояти).
Ҳазрати Оишадан (розийаллоҳу анҳо) ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳар кеча тўшакларига ётишда икки кафтларини очиб, «Қул ҳуваллоҳу аҳад», «Қул аъузу бироббил фалақ», «Қул аъузу бироббин-нас» сураларини ўқиб, дам солар, сўнг баданларига қўллари етганича сурардилар. Олдин бошлари, юзлари, олд томонларига сурардилар, буни уч марта қилардилар» (Имом Бухорий, Абу Довуд, Термизий ривояти).
Имом Муслим Жобир ибн Абдуллоҳдан (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилган саҳиҳ (ишончли) ҳадисда Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Кафирун ва Ихлос сураларини икки ракатли тавоф намозида зам қилганлари айтилади.
Абу Ҳурайрадан (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Кафирун ва Ихлос сураларини бомдоднинг икки ракат суннатида ўқиганлар» (Имом Аҳмад, Термизий, Насоий, Ибн Можа ривояти).

Орқага Олдинга