loader

113. Фалақ (Тонг) сураси

Маккада тушган, 5 оятдан иборат
Сура номи унинг биринчи оятидаги «фалақ» (тонг) сўзидан олинган. Луғатда «фалақ» сўзи асли «ёриш, бўлиш» маъноларини англатади. Ҳар бир ёриб чиқувчи нарса – у хоҳ ерни ёриб чиқувчи уруғ, дон, ўсимлик бўлсин, хоҳ тоғни ёриб чиқувчи булоқ бўлсин, хоҳ она қорнини «ёриб» чиқадиган бола бўлсин, ҳаммасига нисбатан фалақ дейилади. Урфда «зулматни ёриб чиқувчи тонг» маъносида қўллангани учун муфассирлар уни «тонг» деб тафсир қилишган. Ушбу сура бундан кейинги «Ан-нос» сураси билан бирга «Ал-муаввазатони», яъни «икки паноҳ сўралувчи сура» деб аталади. Чунки ҳар икки сурада Аллоҳ таоло Пайғамбар алайҳиссаломга ва барча мўминларга Еру осмондаги барча ёмон нарса ва ҳодисалардан ёлғиз Ўзига илтижо қилиб паноҳ сўрашни таълим беради. Суранинг илк оятидаги «Тонг Парвардигори» сўзидан унинг номи келиб чиққан.  

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман.

1. (Эй Муҳаммад), айтинг: «Паноҳ излайман тонг Парвардигоридан:
Яъни, эй Муҳаммад (алайҳиссалом), «Паноҳ излайман тонг Парвардигоридан», дея айтинг. Бу сура бошида Аллоҳ таоло суюкли Пайғамбарига Ўзининг бир сифати – «Роббил фалақ»ни (тонг Парвардигори) зикр этиб, тонг Парвардигоридан қуйидаги уч офатдан: тун зулматидан, жодугар аёллардан ва ҳасадчидан паноҳ сўрашни буюради.
2. У яратган нарсаларнинг ёмонлигидан;
Аллоҳ таоло Ўз  махлуқотлари ёмонлигидан паноҳ сўрашни Ислом умматига буюриб, булардан учтасини алоҳида таъкидлаган. Биринчиси:
3. зулматли тун ёмонлигидан;
Инсонлар зулматга чўмган тундаги турли ёмонликлардан паноҳида асрашни Парвардигорларидан ҳамиша сўраб юришлари керак. Имом Розий айтганларидек, қоронғилик тушиши билан йиртқич, ваҳший ҳайвонлар инидан, турли зарарли ҳашаротлар уясидан чиқади. Талончи-босқинчилар кўпроқ тунда ҳужум қилади. Ёнғинлар ҳам тунда кўпроқ чиқади ва бу пайтда ёрдамга келувчилар ҳам кам бўлади. Бузуқ, жиноятчи кимсалар кирдикорларини асосан кечаси қилади.
4. тугунларга дам солувчи аёллар ёмонлигидан;
Аллоҳ таолодан паноҳ сўраш зарур бўлган офатлардан яна бири тугунга дам солувчи аёллар ёмонлигидир. Ислом келгунига қадар нафақат араблар юртида, балки бутун дунёда коҳинлик, фолбинлик, сеҳргарлик, жоду, ирим қилишлар ниҳоятда авж олган эди. Бундайлар ҳатто Пайғамбаримизга (алайҳиссалом) ҳам зарар етказмоқчи бўлган эди. Муфассирлар айтишади: «Бир яҳудий ғулом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хизматларини қиларди. Яҳудийлар унинг олдига келиб қисталанг қилавергач, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таранганларида тўкиладиган сочларини, тароқларининг бир неча тишини уларга берди. Улар ана шу нарсалар билан Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сеҳр қилишди. Бунга Лубайд ибн Аъсом бошчилик қилди. Соч ва тароқ тишларини Бани Зурайқдаги Зарвон деган қудуққа ташлашди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бетобланиб қолдилар, сочлари ҳам тўкилиб кетди. Бир куни ухлаб ётганларида икки фаришта келиб, бири бош томонларига, иккинчиси оёқлари тарафга ўтирди-да, у зотга нима бўлгани, буни даволаш учун нима қилиш кераклиги ҳақида суҳбатлашди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйғониб, «Эй Оиша, сезмадингми, Аллоҳ дардим давосини менга билдирди», дедилар. Кейин Али, Зубайр ва Аммор ибн Ёсирни ўша қудуққа юбордилар. Улар қудуқ сувини чиқариб ташлаб, уни қуритишди. Сув худди хина ивитилган каби бўлиб кетганди. Қудуқ тубидаги тошни кўтариб, пўстлоқни олишди, унинг ичида соч толалари ва тароқ тишларини кўришди. Ундаги тугунлар чиқариб кўрилса, ўн битта игна билан ўтказилган тугун бор экан. Шунда Аллоҳ таоло шу икки паноҳ сўраш сураси – «Қул аъузу бироббил фалақ» ва «Қулаъузу бироббин-нас»ни туширди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар оятни ўқиганларида биттадан тугун ечилаверди. Охирги тугун ечилгач, ҳолатлари яхшиланиб, сўнг батамом енгил тортдилар. Жаброил алайҳиссалом: «Аллоҳнинг номи билан сизга дам соламан. Ҳар бир азият берадиган нарсадан, ҳар бир ҳасадчидан, ҳар бир кўздан Аллоҳ сизга шифо беради», деди. Шунда одамлар: «Эй Расулуллоҳ, ўша яҳудийни тутиб ўлдирайликми?» дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ менга шифо берди, мен одамларга ёмонлик қилишни истамайман», дедилар. («Асбабун-нузул», 404-406-бетлар).
Ҳазрати Оиша (розийаллоҳу анҳо) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сеҳрландилар. Ҳатто хаёлларида бир ишни қилгандек бўлардилару аммо аслида қилмаган бўлардилар. Бир куни ҳузуримда Аллоҳга кўп дуо қилдилар. Кейин: «Эй Оиша, сезмадингми, сўраган нарсам бўйича Аллоҳ менга йўл кўрсатди», дедилар. «Эй Расулуллоҳ, бу қандай содир бўлди?» десам, «Олдимга икки фаришта келди», дея бошдан кечирганларининг барини сўзлаб бердилар».
5. ҳасад қилаётган ҳасадчи ёмонлигидан».
Аллоҳ таолодан яна ҳасадчиларнинг ёмонлигидан ҳам паноҳ сўраш лозим. Чунки ҳасад инсонлар хулқидаги энг ёмон иллатлардан, динимиз ҳасад қилишдан қайтаради. Ҳасад ўзи нима? Бировга етган хоµ диний, хоµ дунёвий неъматга рашк билан іараш, ґша неъмат ундан кетиб, ґзига етиб келишини исташ, орзу іилиш ҳасаддир. Ґасаднинг µаромлиги Јуръони карим ояти ва кґплаб µадиси шарифлар билан собитдир. Аллоҳ таоло айтади: «Ёки Аллоҳ фазли билан одамларга берган нарсаларга ҳасад қилишяптими?» (Нисо, 54). Расулуллоҳ (соллаллоµу алайµи ва саллам): «Ґасаддан четланинглар, чунки олов ґтин ёки хашакни ёндирганидек, µасад µам яхши амалларни йўқ қилади»; «Бир банда қалбида имон билан µасад жам бґлмайди»; «Ґасадчи мендан (менинг умматим) эмас», деганлар.
Мґмин-мусулмон бандалар бир-бирларига µасад іилишдан бутунлай йироіда бґлишлари лозим. Чунки µасад Аллоµ таолонинг µукмига іарши туришдир.  Ґатто энг катта бадбахтлик µисобланган куфрга µам сабаб бґлиши мумкин. Абу Лайс Самаріандий (раµматуллоµи алайµ) айтадилар: «Ґасаддан зарарлироі нарса йґі. Ґасад µасад іилувчи кишига бешта азобни олиб келади. Бу бешта азоб µасад іилинган кишига етмасдан, µасад іилувчи кишига етади: Іам узилмайди; мусибат етади, унга ажр келмайди; ±монликни олиб келади, у билан маітанилмайди; Аллоµ таоло унга Іазаб іилади; унга тавфиі эшиклари ёпилади».
Одам бошіа кишига етган неъматдан севиниб, ґша неъматни ґз эгасида баріарор бґлишини хоµлагани µолда ґзига µам берилишини хоµласа, µавас іилган бґлади. Ґавас гуноµ саналмайди.  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мўмин ҳавас қилади, мунофиқ ҳасад қилади», деганлар. Ґасан Басрий (раµматуллоµи алайµ) дедилар: «Эй одам фарзанди! Нега биродарингизга µасад іиласан. Агар уни µурматлаш учун Аллоµ таоло ґз фазлидан берган бґлса, нима учун Аллоµ µурмат іилган кишига µасад іиласан? Энди бунга гуноҳ йўл билан эришган бўлса, унинг боражак жойи дґзах бґлганидан µасад іилишинг µам яхши эмас».

Орқага Олдинга