Маккада нозил бўлғондур ва ул 88 оятдур
Ибтадо қилинур беҳад мезҳибон, ниҳоятда рахмлик Аллоҳ номи ила
1. Сод. Қасамдур наси^ат қилгувчи Қуръонға.
Бусурани сураи Довудҳамдейилур, чунки, бундаулжанобнингвоқеалари берилур. "Зикр" сўзи насиҳат, баён ва шараф маъносида келгандур. Бумақомда ҳар бири ҳам муносибдур. Қасам жавоби маҳзуфдур, Яъни, ҳақиқат алар дегандек эмасдур.
2. Балки одамларики кофирдурлар, алар ғурур ва қаршиликдадурлар.
Яъни, Макка кофирлари.
3. Нақадар умматнй Биз булардин илгари ҳалок қилдук! Ва алар фарёдлар қилдилар ва лекин нажот вақти эмас эрди.
4. Ва булар таажжуб қилдилар ул нарсағаки, аларға ўзларидин пайғамбар келди ва дедилар кофирлар: "Бу одам ёлғончи, бир жодугардур!
Яъни, ҳазрати Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам.
5. Оё, ул киши бу қадар маъбудлар ўрниға биргина маъбуд қарор бердими? Бу ниҳоятда ажиб бир сўздур".
6. Аларнинг бир мукча сардорлари равона бўлдилар деган ҳолларида: "Юринглар ва ўз маъбудларингиз ибодатиға қоим туринглар! Бу нарса мақсуддур.
Яъни, Абу Толиб ҳошидин туриб кетдилар. Чунки, ул мажлисда саййиди олам аларға тавҳид калимасин арз қилиб эрдилар.
7. Биз бу сўзни сўнгги миллатда х,ам эшитмадук. Эмасдур бу нарса магар бир ясама сўздур.
Яъни, насроният (христианлик) динида.
8. Оё, бизнинг орамизда шул одамғагина Қуръон тушурилибдурми?" Балки алар шакдадурлар Манинг насиҳатим ҳақинда! Балки х.аануз тотмабдурлар Манинг азобимни!
9. Оё, алар қўлларидадурми Парвардигорингиз раҳматин хазиналарики, ғолибдур, буюк карамликдур?
10. Ё алардадурми осмонларнинг ва ернинг ва ораларида бор нарсаларнинг ихтиёри? Чиқсинлар юқориға камандларға осилиб!
11. Ҳақир бир лашкардур бу мақомдаки, бошқа жамоалар каби шикастға учрагандур.
12. Ёлғончи дедилар булардин аввал Нуҳ қавми ва Од қабиласи ва михлар соҳиби Фиръавн.
Яъни, мужримларни тўрт михю боғлаб азоб бергувчи Фиръавн.
13. Ва Самуд (қабиласи) ва Лут қавми ва айкаликлар — шулардур буюк жамоалар. Тўқай ва чангал аҳли бўлғон Шуайб алайҳиссалом ҳавмлари,
14. Булар ҳаммалари фақат пайғамбарларни ёлғончилар дедилар, кейин тушди аларға Манинг азобим!
15. Мунтазир эмасдурлар булар биргина қатғиқ овоздин бошқа нарсағаки, йўқдур анда тўхташ!
Яъни, Макка кофирлари қиёматғагина мунтазирдурлар ва қиёмат аларнинг ишларин барпюрафнрлур
16. Ва дедилар алар: "Эй Парвардигоримиз, бизнинг насибамизни бизға ҳисоб кунидин аввал бергил!" Кофирлар бу тариқа сўзларни масхара юзасидин қилурлар.
17. Сиз сабр қилпнг буларнинг сўзлариға ва ёд қилинг Бизнинг бандамиз Довудники қувватлик эрди. Албатта ул Худоға қайтган зот эрди.
18. Таҳқиқ, Биз бўйсундириб бердук тоғларни анинг илаки, тасбеҳ айтурлар шому субҳда,
19. қушларни ҳамки, жам бўлишар эрди ҳаммалари анга, итоаткор эрдилар.
20. Ва мустаҳкам қилиб юрдук анинг подшоҳлигин ва бериб эрдук анга ҳикмат ва тайёрлик сўз. Саййидимиз Довуд алайҳиссалом ибодатда қувватли бир зот эрдиларки, бир кун рўза тутар эрдилар ва бир кун ер эрдилар, кечанинг ярмида қиём қилур эрдилар ва учдан бирида ором қилиб ва яна олтидан бирида қиём қилур эрдилар. Қачон Забурни тиловат қилсалар, тоғлар т паррандалар баробар тасбеҳ айтур эрдилар. Бу ҳол эртаю-кеч давом этур эрди. Аллоҳ таоло ул жанобға ниҳоятда буюк ва мустаҳкам бир салтанат бериб эрдики, ҳар кеча ибодатхоналарт ўттиз уч минг киши пойлаб чиқур эрди ва келажак санагача аларға навбат келмас эрди. Ул жанобға Аллоҳ таолопайғамбарлик, ҳикмат ва етарлик баён ато қилган эрди.
21. Етдими сизға даъвочилар хабари, вақтаки алар деворлардин ибодаххонаға тушдилар.
22. Вақтики кирдилар Довуд қошиға, бас, ул қўреди алардин. Алар дедилар: "қўрқманг, биз икки даъвочидурмизки, биримиз иккинчимизға ортиқлик қилибдур. Эмди сиз х.укм қилинг ўртамизға ҳақ ила ва ноинсофлик қилманг ва ҳидоят қилинг бизни тўғри йўлға.
23. Таэдиқ, бу манинг биродаримдур, бунинг 99 урғочи қўйи бор ва манинг биргина урғочи қўйим бор. Бу дерки: "Шу биргина қўйни ҳам манга топшир!" Ва сўзда манга ғолиб келур".
24. (Довуд) деди: "Ул санға зулм қилибдур биргина қўйингни ўз қўйлариға қўшмак талабида. Албатга шерикларнинг кўплари бир -бирлариға ортақлик қилурлар.
Бу икки нафар фаришта эрдилар. Дарвозадин киришға ижозат берилмагач, ибодатхона деворидин кардилар. Анингучун ҳазратДовуд қўрқдилар. Бумақомда ажиб ривоятлар тафсирларда мавжуддур. Ибн Касир таҳҳиқларича, аксари Исроилиётдин олингандур ва авлоси шулдурки, бу қиссани тиловат ҳилинганда, илмин Аллоҳ теолоға ҳавола ҳилинсин.
Ул зотларидин бошқаларики, иймон келтирибдурлар ва яхши амаллар қилибдурлар ва булар эса оздурлар". Довуд гумон қилдики, Биз ани имтиҳон қилдук, кейин мағфират талаб қилди Парвардигоридин ва саждаға кетди ва Худоға қайтди.
Яъни, қирқ кеча-кундуз бошларит саждадин кўтармадилар, магар фарз намоз вақтида, ё бир ҳожат воқе бўлғон соатда кўтардилар.
25. Кейин Биз анинг учун кечдук ул нарсани ва албатта анинг учун бордур Бизға яқинлик ва яхши оқибат.
Бу мақомдаги нарса туноҳ эмасдур, чунки пайғамбарлар гуноҳдин холий бўлурлар, летн улуғлардин оз бир бўлса ҳам ҳасанот ул-аброр, саййиот ул-муқаррибин мафожиз қобили итоб
26. Эй Довуд, Биз сани ер юзиға подшоҳ қилдук: эмди сан одамлар ўрталарида инсоф ила ҳукм қилиб тур ва эргашма нафсинг хоҳишиғаки, сани Худо йўлидин оздирур! Ул одамларики Худо йўлидин озурлар, албатта, бордур алар учун қаттиқ азоб шунинг учунки, алар ҳисоб кунии унутдилар!
27. Ва Биз хукмдин холий яратмадук осмонни ва ерни ва аларнинг ораларида бор нарсаларни. Бу гумон кофирлар гумонларидур. Бас, войдур кофирлар учун ўтдин.
28. Оё, Биз ул одамлариники, иймон келтирдилар ва яхши амаллар қилдилар, баробар қилурмизми ул жамоағаки, мамлакатда фасод қилиб юрурлар ёки тақволикларни нофармонлар ила баробар қилурмизми?
29. Бу муборак Китобни Биз сизға шунинг учун тушурдукки, одамлар анинг оятларин яхши тушунсинлар ва оқиллар насихат олсинлар.
Имом Ҳасан Басрий дебдурлар: "Қуръони карим тадабуррий ҳарфларин сақламак ҳикматларин зое қилмак ила бўлмас. Чунончи, баъзи инсон дерки, ман Қуръоннинг ҳаммаст ўҳидим, ҳолбуки, анинг хулҳида ва амалида Қуръон кўринмас.
30. Ва ато қилдук Биз Довудға Сулаймонники, яхши банда эрди ва ул Худоға ёнгувчи эрди.
31. Вақтики, шом вақтида тўғри қилинди анга яхши югургувчи отларни.
32. Бас, деди: "Афсус, ман мол-дунё муҳаббатин маҳбуб билдим Парвардигорим ёдидин, шунгачаки (кун) парда ила бекилди.
33. Қайтаринглар буларни манга!" Кейин суркай бошлади қўлларин отларнинг соқлариға ва бўйинлариға.
Бу отлар адади минг эрди, аларшнг намойишиға машғул бўлиб, аср намозин унутиб қўйдилар, қасддин тарк этнадилар, кейин хафа бўлиб, аларни сўйдириб, гўштларин садаҳа қилдилар.
34. Ва тахқиқ, Биз имтихон қилдук Сулаймонни ва ташладук анинг тахтиға бир танни,кейин ул Худоға қайтди. Саййидимиз Сулаймон алайҳиссаломни Аллоҳ таоло мулк ва салтанатларин қирқ кунгача қўлларидин олиб қуйди. Чунки, ул жаноб бир хотинт никоҳлариға олиб эрдилар ва ул хотт ҳазрати Сулаймон уйларида туриб бутға чўҳинур эрди ва бул воқеа ул жанобға маълум эмас эрди. Шул нарса сабаб бўлибҳирқ кун давлат ва салтанатдин жудо бўлдилар. Сўнгра яна авваш ҳоллариға қайтарилдилар. Тахтлариға ташланган тан бир жин эрди.
35. Ул деди: "Эй Раббим, манинг учун мағфират қил ва ато қил манга бир подшохликки, муносиб бўлмасин мандин кейин ҳеч кимға; албатта Сан кўп билгувчи зотдурсан".
36. Кейин Биз бўйсундирдук анга шамолники, юрур эрди хукми ила оҳиста қаерға хоҳласа; ва шайтонларни хам, хар бир иморат қилгувчи ва шўнғувчини, Иморатқилгувчилари ҳарғрсм ажойибуйларни биноқилурэрдилар, шўнғувчилари дентздш марварид олиб чиқиб берур эрдилар.
38. ва бошқа бир мунча девлар хам боғлиқ турур эрдилар.
Яъни, саркашларин занжирларға боғлатиб қўюр эрдилар.
39. (Дедук): бу Бизнинг атойимиздур, бас, бергил ё сақлагил, ҳисоб йўқдур.
Яъни, берсанг маъжур (ижараға берувчи) бўлурсан, бермасанг санга итоб йўқдур.
40. Ва бордур албатга Бизнинг қошимизда анинг учун яқинлик ва яхши оқибат!
41. Ва ёд қилинг Бизнинг бандамиз Айюбни. Вақтики ул Парвардигориға нидо қилди: "Манга шайтон
кулфат ва озор берди".
42. (Биз дедук): 'Теп оёғинг ила! Будур чўмиладиган совуқ сув ва ичадиган сув".
43. Ва ато қилдук ахлу авлодни ва алар баробарларин алар ила рахм қилиб ўз тарафимиздин ва ёдгор қолсин деб ақлликлар учун.
Ҳазрати Айюб алайҳиссалом ул чашмаю чўмшдилар ва андин ичдилар, кейин ич ва ташқаридаги хасталиклари кўтарилди ва ўлган ўғил ва юаз фарзандларин ҳаммасин Худо тиршзиб берди. Алар баробарларида яна авлод берди.
44."Олгил қўлингга бир боғлам шохни ва ур анинг ила ва қасамни бузма!" Тахқиқ, Биз топдук ани сабрлик. Ул яхши банда эрди! Ва Худоға қайтгувчи эрди!
Бир кун ҳазрати Айюб алайҳиссаломни хотинлари хизматлариға кеч келди ва ул жаноб яхши бўлсам юз қамчи урай деб қасам ичдилар. Яхши бўлғонларида Аллоҳ таоло иршоди ила юз адад навдани тутиб туриб бир бор урдилар ва қасамларидин нажот бўлдилар.
45. Ва ёд қилинг Бизнинг бавдаларимиз Иброхим ва Исхоқ ва Яъқубники, қўллар ва кўзлар соҳиблари эрдилар.
Яъни, алар ибодат хусусида баҳодир ва дип ҳақида фикрликжамоа эрдилар.
46. Хос қилиб эрдук аларни бир яхши сифат илаки, ул охират ёдидур
47. ва албатта алар Бизнинг қошимизда танланган яхши кишилардиндурлар.
48. Ва ёд қилинг Исмоилни ва ал—Ясаъни ва Зулкифлни — хаммалари яхшилардиндур.
49. Мана бу насихатдур ва албатга
бордур мупақийлар учун яхши оқибат,
50. хамиша турадиган боғларки, алар учун дарвозалари очиадур;
51. суянган ҳолларида чақирурлар анда кўп мева ва ичимликни.
52. Ва бор бўлур қошларида кўзларин тубан қилгувчи ёшлари баробар (хотинлар).
53. Будур ул неъматки, сизларға ваъда қилинур эрди хисоб кунида!
54. Бу албатта Бизнинг атойимиздурки, харгиз анинг учун тугалиш йўқдур.
55. Будур (сўз)! Ва бордур саркашлар учун ёмон жой
56. ки, жаханнамдур, кирурлар алар анга ва кўп ёмон жойдур ул!
57. Будур қайноқ сув ва йирингки, ани булар тотсинлар.
58. ва бордур бошқа хам шул қисм азобдин ҳар нави.
59. Бу бир жамоадурки, сизлар ила жаханнамға киргувчилардур: "Хушлик йўқдур алар учунки, алар дўзахга киргувчилардур". „
Бу сўзни жаҳаннамийлардин бўлғон улуғлар ўз тобелари орқаларидин кирган соатларида дерлар хазинаи жаҳаннамға хитобэтиб.
60. Алар дерлар: "Сизлар учун хушлик йўқдур, сизлар бу балони аввал бизға келтирдингиз, бу нечук ёмон жойдур!"
61. Алар дерлар: "Эй Парвардигоримиз, кимики бу балони аввал бизға келтирибдур, анга икки баробар азоб бер!"
Бу сўз юқоридагиларнинг сўзлариға жавоб ўрнида айтилур.
62. Алар дерлар: "Нима бўлди бизларға, кўрмасмиз ул одамларники, аларни биз ёмонлардин санар эрдук.
63. Оё, биз аларни масхара қилиб эрдукми ё кўзлар алардин тонибдурми?"
Букаби сўзни АбуЖаҳл каби бадбахтлар мусулмонларт ўзлари билан жаҳатамда кўрматч айтурлар. Чунки алар ўзларин жоннати, мусулмонларт жаҳаннамий дер эрдилар. Жаҳайнамға ўзлари тушиб, мусулмонларни на учун бул махрмда кўрмасмиз, оё, алар кирмагандурларми, ё бор бўлсалар ҳам. биз кўрмай турибмизми, дерлар.
64. Бу нарса албатга хақдур, яъни, дўзахийлар жанжалларидур.
65. Сиз денг: "Ман фақат қўрқитувчидурман ва йўқдур ҳеч Бир маъбуд биргина ғолиб Худодин бошқа.
66. Осмонларнинг ва ернинг ва ораларида бор нарсаларнинг Парвардигоридур, ғолибдур, мағфиратликдур "
67. Сиз денг: "Бу буюк хабардур.Яъни, манинг Худо тарафидин пайғамбар бўлиб келишим ё Қуръони карим буюк бир хабардур. -
68. Андин сизлар юз ўгаргандурсизлар.
69. Йўқ эрди манинг хабарим юқори мажлисдин — вақтики, алар савол ва жавоб қилишур эрдилар.
Яъни, фаришталар мажлисларики, андаги жанжал етмиш биринчи оятдин бошланур.
70. Вахй тушурилур манга фақат шунинг учунки, ман ҳақиқатда равшан бир қўрқитувчидурман".
71. Вақтики, деди Парвардигорингиз фаришталарға: "Ман яратгувчидурман лойдин бир инсонни.Яъни, Одам алайҳиссаломни.
72. Қачон Ман ани мукаммал этсам ва анга ўз тарафимдин жон пуркасам, сизлар анинг ҳузурида саждаға боринглар!"
73. Кейин фаришталар ҳаммалари бирга сажда қилдилар. Бу сажда агарчи Худодин бошқаға бўлса ҳам, Худонинг ўз амри ила бўлғонлиги эвазиға бўлиб, ҳазрати Одам алаҳиссалом кр.бла маҳомида бўлғондурлар.
74. ФақатИблис (сажда қилмадики), ул бош тортди ва бўлди кофирлардин.
Иблис бу саждадин бош тортгач, номи Иблис қўйилди, бечора Каъбани ўн тўрт йил тавоф қилган эрди.
75. (Худо) деди: "Эй Иблис, нима нарса санга моне бўлди, Ман ўз қўлим ила яратган
нарсаға сажда қилишингдин? Оё, кибрлик қилдингми, ё баланд мартабаликлардинсаими?"
76. (Иблис) деди: "Ман Одамдин яхшироқдурман, чунки мани ўтдин яратдинг ва ани эса лойдин
яратдинг".
77. Худо деди: "Сан энди бу ердин чиқгилки, сан энди мардуддурсан. Яъни, жаннатдин ё осмонлардин.
78. Ва санга Манинг даънатим бўлур қиёмат кунигача".
79. (Иблис) деди: "Эй Раббим, бундоқ бўлса, мухлат бер халқ турғизиладиган кунгача!"
80. Худо деди: "Сан муҳлат берилганлардиндурсан
81. маълум бир вақт кунигача!" Яъни, биринчи сурнай чалиниши кунигача.
82. (Иблис) деди: "Энди ман, Санинг иззатингга қасамки, буларнинг ҳаммаларин оздирурман,
83. фақатСанинг хос бандаларингдин бошқа!" Яъни, мусулмонлар.
84. (Худо) деди: "Ҳақ шулдур. Ман ҳақнигина сўзларман,
85. ки, албатта Ман жаханнамни тўлдирурман сан билан ва алардин санга эргашганларнинг ҳаммалари ила!"
Яъни, инсонлардин санинг сўзингға кирганларни ҳам сан билан баробар дўзахт солурман.
86. Сиз денп "Ман талаб қилмасман таблиғим учун сизлардин хақ ва ман эмасман таклиф йлувчилардин".
87. Бу Қуръон фақат жахон ахли учун насиҳатгинадур
88. ва албатта билурсизлар бунинг афҳатин бир оз муддатдии кейин!
Яъни, Қуръони каримни ё рисолатни (пайғамбарликни) сизларға еткизиш учун ман сизлардин ҳар талаб қилмасман. Бу Қуръон тамоми олам учун умумий насиҳатдур, ман ани ўзим тўқиб келган эмасман. Инкор этгувчилар анинг ростлиган ва фойдалигин оз фурсатдин кейин ё ўлганларидин кейин равшан билурлар.