Маккада нозил бўлғондур ва ул 182 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад меҳрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила
1. Қасамдур саф тортгувчиларға қатор туриб,
Яъни, Худонинг ҳукмиға ўз даражаларида саф-саф тургувчи фаришталардурлар, ё намозда ё жиҳодда саф-саф тургувчи жамоадурлар.
2. ва қувгувчиларға ҳайдаб,
Яъни, осмондин шайтонларни ҳувгувчи ёт булутларни ҳайдагувчи фаришталардур.
3. ва ўқигувчиларға зикрни,
Яъни, Қуръони каримни тиловат қилгувчи зотлар.
4. ки, албатта Худойингиз биргинадур.
5. Осмонларнинг ва ернинг ораларида бор нарсаларнинг Парвардигоридур ва машрикларнинг Парвардигоридур!
6. Таҳқиқ, Биз зийнат бердук биринчи осмонға биринчи зийнат илаки, ул юлдуздур,
7. ва сақладук ани ҳар бир саркаш шайтондин.
8. Шайтонлар қулоқ сололмаслар мажлис аҳлининг сўзлариға ва отилур аларға (шуъла) хар тарафдин
9. қувмак учун ва бордур алар учун доимий азоб.
10. Магар ул шайтоники, бир оз хабар олса ва қочса, бас, кетиға тушур куйдиргувчи бир шуъла.
11. Эмди сиз булардин сўранг: оё, буларни яратмак зиёда мушкулми ё бу халқники, Биз яратдук? Таҳқиқ, Биз буларни ёпишқоқ лойдин яратгандурмиз.
Яъни, Бизнинг яратган бошқа махлуқларимизға боққанда, инсонларни яратмак ниҳоятда осондурт, буларни ҳўлга ёпишадурган лойдин яратилгандур.
12. Балки, сиз ажабланурсиз ва булар масхара қилурлар.
13. Ва қачон буларға насихат қилинса, қабул этмаслар.
14. Ва қачон бир нишон кўрсалар, масхара этурлар.
15. Улар дерлар: "Бу равшан жодугарликнинг ўзидур!
16. Оё, биз қачон ўлсак ва тупроқ бўлиб кетсак ва суяк бўлиб кетсак, яна бизлар иккинчи марта тирилурмизми?
17. Оё, ота-боболаримиз хамми?"
18. Сиз денг: "Орий, ва сизлар хам хор бўлурсизлар!"
Яъни, бу қадар ожиз инсоннинг қудратға инкориға пайғамбар алайҳиссалом таажжуб қилсалар, алар таажжублариға кулиб масхара қилурлар, насиҳатни олмаслар, шаққул ҳамар (ойнинг ёрилиши) каби муъжизаларни кўриб масхара қилурлар ва ани жодугарлик дерлар. Ўлгандин сўнг иккинчи тирилишларин ак^дин узоқ билурлар. Ани номумкин билиб савол қилурлар. Эй ҳабиб, сиз жавоб бериб денгки, албатта тиргизилурсизлар вауҳолда ниҳоятда расво бўлиб, инкорларингиз жазосин тортурсизлар.
19. Ҳахиқат шулдурки, қиёмат биргина қаттиқ овоз эрур, кейин бирдан алар боқурлар
20. ва дерлар: "Вой бизға! Будур жазо куни".
21. Будур ажратиш куники, сизлар ани ёлғон дер эрдингизлар!
22. (Ва дейилур): жам қилинглар золимларни ва маслакдошларини ва ул нарсаларники, булар аларға ибодат қилур эрдилар
23. Худони қуйиб, бошланглар аларни дўзах йўлиға
24. ва аларни тўхтатингларки, аларға савол берилур:
25. "На бўлди сизларғаки, бир-бирларингизға мадад бермассиз?"
26. Балки аларнинг бугун бошлари тубандур
27. Ва алар бир-бирлариға боқишиб саволлар қилишурлар.
28. Дерлар: "Сизлар бизға келур эрдингизлар ўнг тарафдин?" Чунки, ўнгҳўлда қувват зиёда бўлур, ёки қасамдин, яъни, қасам ичиб бизларш ҳақ йўлдин оздирур эрдингиз. Бу сўзлашувлар сардорлар ва тобеларин ўрталарида бўлур.
29. Бошқалар дерлар: "Балки ўзларингиз мўмии эмас эрдингизлар
30. ва йўқ эрди сизларға биздин зўрлик, балки сизлар саркаш қавм эрдингизлар.
31. Бас, собит бўлди бизға Парвардигоримиз сўзи — албатта биз мазасин тотурмиз!
32. Оздирдук сизларни ва ўзимиз йўлдин озганлар эрдук".
33. Эмди бугун алар азобда ҳаммалари шерикдурлар.
34. Биз мужримларға шундоқ муомала қилурмиз!
35. Таҳқиқ, қачон аларға дейилса: "Худодин бошқа бир маъбуд йўқдур!" — алар такаббурлик қилур эрдилар.
36. Ва дер эрдилар: "Оё, бизлар ўз маъбудларимизни бир шоир жинни учун қўйиб юборурмизми?"
37. Балки бу жаноб ҳақ (бир дин) келтирдилар ва бошқа пайғамбарларни тасдиқ этдилар.
38. Сизлар албатта дардлик азобин тотурсизлар!
39. Ва жазо берилур сизларға фақат қнлган амалларингизға мувофиқ.
Бу сўз Парвардигор тарафидин дейилурш, мушриклар қачон тавҳиддин баён бўлса кибр ва инод қилур эрдилар ва ҳазрати саййиди олам пайғамбарни бир мажнун шоир дер эрдилар, ҳолбуки, ул жаноб ниҳоятда ҳақ бўлғон динни келтирган биринчи пайғамбардурлар ва ўтган тйғамбарларни тасдиқ ва таъйид этурлар. Сизлар бу жаноб ҳсирарида қилган адабсизликларингиз учун ғоятда дардлик бир азобға дучор бўлурсизлар.
40. Магар Худонинг хос бандаларики,
41. алар учун бордур маълум бир ризқ,
42. Яъни, мевалар ва аларға иззат берилур
43. неъматлар боғларида,
44. тахтлар устида бир-бирлариға муқобил
45. (ўлтиришурлар), айлаятирилур аларға латиф шароб косаларин
46. ки, оҳ ва ичгувчилар учун лаззатлик бўлур.
47. На анда бош оғриғи бўлур ва на алар андин маст бўлурлар.
48. Ва бўлур қошларида кўзларин тубан қилгувчи шаҳло кўзлик ҳурлар
49. ки, алар маҳфуз сақланган тухумлар кабидурлар.
50. Кейин баъзилари баъзилариға боқишиб саволлар қилишурлар,
51. алардин бири дерки, манинг бир дўстим бор эрди.
52. Ул дер эрдики: "Оё, сан ишонгувчилардинсанми?
53. Оё, биз қачон ўлсак ва тупроқ ва суяклар бўлиб кетсак, яна бизларға жазо ва сазо берилурми?"
54. Дер у: "Оё, сизлар боқурсизларми?"
55. Кейин ўзи боқур ва кўрур ул дўстин жаханнамшшг ўртасида.
56. Дер: "Худоға қасамки, яқин мани хдлок қилиб эрдинг.
57. Ва агар манинг Парвардигорим карами бўлмаса эрди, ман ҳам албатга азобға ҳозир қилинганлардин бўлур эрдим.
58. "Оё, биз биринчи ўлишимиздин бошқа
59. яна ўлмасмизми ва биз азоб қилинмасмизми?
60. Бу нарса буюк муродга етишдур.
61. Шундоқ мағфират учун ишласин ишлагувчилар Бу жаннат аҳлининг сўзларидурки, камоли хурсандликдин ўзаро сўзлашурлар.
62. Оё, бу ёмонлик яхшироқдурми ёки заққум дарахти?
63. Биз ани золимлар учун имтиҳонға сабаб қилдук.
64. Албатта ул бир дарахтдурки, жаҳаннамнинг устида унур
Заққум дарахти жаҳаннамда бўлур, ани золимларға едирилур, дунёда ҳам алар учун озмойишдурт, алар дерлар: ўт дарахтни куйдурур, ундурмас. Буларнинг ҳамоқатларидур, Парвардигор қодирдур. Мумкиндурт, ул дарахт мизожи норий бўлурки, ўтдин тарбият топур.
65. ки, боши (меваси) гўё шайтонларнинг бошлари кабидур.
Яъни, шайтонларнинг бошлариға ўхшар ё шайтонлардин мурод илонлар бўлур.
66. Бас, дўзахилар андин ерлар ва андин қоринларин тўлдирурлар.
67. Кейин аларға яна қайноқ сувға аралаштириб берилур.
Яъни, устиға қайноқ сув ичирилур. Аларға бу нарсаларни оч крлган вақтларида ўтдин чиқариб едирилур ва ичирилур. Сўнгра яна жаҳаннамға солинурлар. Бу ҳамма сазолар аларға шунинг учун берилурт, алар гумроҳ ота-боболарин йўллариға тақлид қилдилар, ҳаҳ йўлни кўриб туриб анга кирмадилар. Алардин аввал ҳам кўп халҳ йўлдин озиб эрди. Худо аларға пайғамбарлар юбориб огоҳ этди, кр.бул қилмадилар, ўз оқибатларин барбод этдилар.
68. Кейин аларнннг қайтишлари, албатта, жаханнам тарафиға бўлур.
69. Алар албатга ота -боболарин гумроҳ топдилар.
70. Кейин ўзлари хам аларнинг изларидин югурур эрдилар.
71. Ва тахқиқ, йўлдин озур алардин аввалгиларнинг кўплари.
72. Ва тахқиқ, Биз юбордук аларға қўрқитгувчиларни.
73. Боқинг, нечук бўлибдур қўрқитилганлар холатлари.
74. Худонинг хос бандаларидин ташқарилари!
75. Ва таҳқиқ, нидо қилди Бизға Нух, бас, нақадар Биз яхши қабул қилгувчидурмиз!
76. Ва нажот бердук анга (Нухга) ва аҳлиға буюк ғамдин.
77. Ва Биз анинг наслингина боқий қолдирдук.
78. Ва боқий қолдирдук анинг учун кейингиларға (бу сўзни дерлар):
79. "Салом бўлсин Нуҳға (ахли) олам ичинда!"
80. Албатта Биз шундоқ жазо (мукофот) берурмиз яхши иш қилгувчиларға!
81. Таҳқиқ, ул Бизнинг мўмин бандаларимиздин эрди!
82. Кейин Биз бош^аларни ғарқ этдук.
Яъни, бушун жаҳон аҳли ул жанобнинг уч фарзандлари — Сом, Ҳом, Ёфасдин пайдо бўлғондур. Тамом аҳли олам тилида бужанобға салом юборилур.
83. Ва анинг пайравларидиндур Иброхим.
84. Вақтики ул Парвардигори ҳузуриға соф бир дил ила келди.
Яъни, ул жаноб йўлларидадурлар Иброҳим алайҳиссалом, дер эрдилар: "Аллоҳ таоло ҳахдур, қиёмат албатта келур ва ҳамма ҳабрдашлар ҳисоб учун тиргизилурлар".
85. Вақтики деди отасиға ва қавмиға: "Сизлар нима нарсаға ибодат қилурсизлар?
86, Оё, Худодин бошқа ёлғои маъбудларни талаб қилурсизларми?
87. Бас, надур гумонларингиз бутун олам Парвардигориға?"
88. Кейин (Иброҳим) юлдузларға бир боқиб
89. деди: "Ман хастадурман!"
Яъни, осмонға боқиб туриб дедиларки, ман сизлар ила боришдин ожиздурман.
90. Кейин алар андйн орқа ўгириб кетдилар.
91. Бас, юзланди аларнинг маъбудларнн тарафиға ва деди: "На учун сизлар емассизлар? 92. На бўлди сизларғаки, сўзламассизлар?"
93. Кейин аларни ўнг қўли ила ура бошлади.
94. Кейин одамлар югуришиб анинг қошиға келдилар.
95. У деди: "Оё, ибодат қилурсизларми ўзларингиз тарошлаган нарсаларға?
96. Ҳолбуки, сизларни ва ясаган нарсаларингизни Худо яратгандур".
97. Алар дедилар: "Бунинг (Иброҳим) учун бир бино ясанглар, кейин ани ўтға ташланглар!"
98. Алар анга бир ёмонликни хохладилар ва Биз аларни зиёда паст қилдук.
99. Ва (Иброхим) деди: "Ман Парвардигорим қошиға кетурман, Ул мани тўғри йўлға солур.
100. Эй Раббим, карам қил манга бир яхши фарзанд!"
101. Кейин Биз анга бир халим бола башоратин бердук.
Яъни, Аллоҳ таоло ул зотға мадад бериб душманларнинг ёмонликларидин паноҳ бергандин сўнг, алар ўрталарида турмай ҳижрат қилдилар ва Парвардигорю дуо қилиб фарзанд талаб этдилар. Кейин Аллоҳ таоло ул жанобға Исмоил алайҳиссаломни карам қилди. Бужаноб Исҳоқ алайҳиссаломдин тпитдурлар. Иброҳим алайҳиссалоюшнг аввалги фарзандаларидурлар.
102. Бас, вақтики, ул анинг ила юрмакка яраб қолди, деди: "Ўғилчам, ман тушимда сани сўйибдурман, бор, санинг раъйинг вадур?" Ул деди: "Эй отажон, сизға нима ҳукм бўлғон бўлса ани қилинг: иншоаллох, мани сабр қилувчилардин топурсиз".
103. Кейин вақтики ҳар иккилари ҳукмға итоат қилдилар, отаси болани пешонаси ила ётқизди
104. ва Биз нидо қилдукки: "Эй Иброҳим?
105. Ростқилиб кўрсатдинг тушнгаи". Биз шундоқ жазо (мукофот) берурмиэ яхши иш қилгувчиларға! Албатта бу нарса равшан бир имтиҳондур.
107. Ва бердук Биз анинг ўрниға буюк бир сўйиладирган жонвор.
Яъни, жаннатдин бир оқ чиройли қўчқор ул жаноб ўринлариға юборилди.
108. Ва қолдирдук анинг учун кейингиларда (бу сўзни):
109. "Салом бўлсин Иброҳимға
110. Биз шундоқ жазо (мукофот) берурмиз мухлисларға!
111. Албатта ул Бизнинг мўмин бандаларимиздиндур.
112. Ва башорат бердук анга Исҳоқ илаки, пайғамбар бўлур ва яхши бандалардин бўлур.
113. Ва баракот бердук Биз анга ва Исҳоқға; ва ҳар иккиларин авлодларидин баъзилари яхши иш қилур, баъзилари ўз жонлариға золим бўлур.
114. Ва таҳқиқ, эхсон қилдук Биз Мусоға ва Ҳорунга.
115. Ва нажот бердук аларға ва қавмлариға буюк ғамдин.
Яъни, Фиръавн асоратидин.
116. Ва мадад бердук аларға, кейин аларгина ғолиб бўлдилар.
117. Ва бердук Биз иккилариға равшан бир Китоб.
118. Ва ҳидоят қилдук аларни тўғри йўлға.
119. Ва қолдирдук алар учун кейингиларда (бу сўзники дерлар):
120. "Салом бўлсин Мусо ва Ҳорунға!"
121. Таҳқиқ, Биз шундоқ жазо (мукофот) берурмиз мухлис бандаларға!
122. Албатга алар иккилари Бизнинг мўмин бандаларимиздиндурлар.
123. Ва таҳқиқ, Илёс хам пайғамбарлардиндур.
Илёс алайҳиссалом Ҳорун алайҳиссалом авлодларидин эрурлар. Баалбак аҳлиға тшйғамбар бўлиб келгандурлар.
124. Вақтики ул ўзқавмиға деди: "Оё, қўрқмассизларми (Худодин)?
125. Оё, ибодат қилурсизларми Баалға ва ташлаб қўюрсизларми ҳаммадин яхши яратгувчи
Баал аларнинг бутларин номидурки, тиллодин ясалгандур ва шаҳарға ҳам ул бут ношн қўйган эрдшар.
126. Аллоҳники, У сизларнинг ва ўтган ота-боболарингизнинг Раббидур.
127. Алар ани ёлғончи дедилар. Эмди алар албатта гирифтор қилинурлар,
128. Худонинг хос бандаларидин бошқалари!
Яъни, Илёс алаҳиссаломға иймон келтирган мусулмонлар.
129. Ва қолдирдук алар учун кейингиларда бу сўзники, (дерлар):
130. "Салом бўлсии Илёсинға!" Илёсин шу Илёс алайҳссаломнингўзларидур. Баъзилар дебдурларки, ўзлари ва ҳам тамом тобеларидурлар, яъни, аҳллари ваушшиюэргашганлар.
131. Тахқиқ, Биз шундоқ жазо (мукофот) берурмиз мухлис бандаларға!
132. Албатта ул Бизнингмўмин бандаларимиздиндур.
133. Ватаҳқиқ, Лутҳам пайғамбарлардиндур.
134. Вақтики Биз нажрт бердук анга ва ахлиға — ҳаммалариға,
135. қолганлар ичиндаги бир кампирдин бошқа.
136. Кейин Биз ҳалок қилдук бошқаларни.
137. Ва албатта сизлар алар усгидин субҳ вақтида ўтурсизлар
138. ва кечқурун ҳам; оё, ақлларингиз йўқдурми?
139. Ва албатта Юнус ҳам ,пайғамбарлардиндур,
Юнус алайҳиссалом Мавсилда Нанайво аҳлиға пайғамбар бўлиб келгандурлар.
140. Вақтики ул қочиб, тўлган бир кемаға етди.
141. Ва қуръа ташлашди кемадагилар ила, бас, мағлуб бўлди.
142. Кейин ани балиқ ютди ва ул маломатға мустахиқ эрди. Яъни, мамлаттдин чиқиб кетдилар ва бир кемаға миндилар, кема дарёнинг ўртасида тўхтаб ҳолди. Кемачилар дедиларт, бу кемада хожасидин қочган бир қул бордур. Қуръи татласак шчлум бўлур. Кейин қуръада ҳазрати Юнус номлари чикди, сўнгра ул зотни дарёға ташладилар.
143. Агар ул тасбех айтгувчилардин бўлмаса эрди,
144. албатта туриб қолур эрди балиқ қорнида то (халқ) турғизиладирган кунгача.
145. Кейин Биз ани бир майдоиға хасталик ҳолда ташлаб қўйдук.
146. Ва ундурдук Биз анинг устида қабоғ (яқтин) дарахтин.
147. Ва ! (пайғамбар) қилиб юбордук ани юз минг ва анднн зиёда кишиға.
Яъни, бир неча кундин кейин беморлик ҳолда қирғоққа ташландилар ва Аллоҳ таоло изми ила тепаларида қабоғ унди, анинг соясида ётдилар. Бир кийик ҳар кун ҳошлариға келур эрди, Эрталаб ва кечҳурун анинг сутидин ичиб қувватға кирдилар. Кейин Аллоҳ таоло ул зотни авволги қавмлариға ё ўшал иқлимдаги бошқа бир жамоаға пайғамбар қилиб юборди.
148. Бас, алар иймон келтирдилар ва фойдалантирдук аларни бир муддатгача.
149. Ллардин сўранг: "Оё, Парвардигорингиз учун қизлар ва алар учун ўғилларми?"
150. Ёки Биз фаришталарни урғочи қилиб яратдукми ва алар кўриб туриб эрдиларми?
151. Хушёр бўлсин алар, ўз ёлғонларидин тўқиб дерлар:
152. "Худонинг авлоди бордур!" Ва алар албагга ёлғончидурлар.
153. Оё, Худо ўғиллардин қизларни ортиқ билурми?
154. Сизларға нима бўлди, нечук хукм қилурсизлар?
155. Оё, фикр қилмассизларми?
156. Ёки сизларда равшан хужжат борми?
157. Келтиринглар китобларингизни, агар рост сўз бўлсангизлар!
158. (Одамлар) Худо ила жинлар ўрталарига қариндошлик қарор бердилар ва жинларға маълумдурки, алар гарифтор қилинурлар.
159. Худо покдур аларнинг қилиб турган баёнларидин, Яъни, Худо ила Иблис ака-укадур дерлар. Бу аларнинг ёлғон хаёлларидур. Аллоҳ таоло бундоқ беҳуда нисбатлардин покдур. Жинлар яхши билурларки, бу сўзни дегувчилар албатлш азобучун жаҳаннамға ҳозир ҳилинурлар.
160. фақат Худонинг хос бандаларидии (бошқа)!
161. Эмди сизлар ва тамом маъбудлариигиз
162. Худонинг хилофиға ҳеч кимни йўлдин оздиролмассиз,
163. магар ул кишииики, жаҳаннамға киргувчидур.
164. Ва бизлардин (фаришталардии) ҳар киши учун муайяи бир даража бордур.
165. Ва бизларгина саф тортиб тургувчилармиз,
166. ва бизларгина тасбеҳ айтгувчилардурмиз. Бу Жаброил алайҳиссалом сўзларидурки, фаришталар тарафидин расулуллоҳ дегаилар.
167. Ва булар албатта дер эрдилар: Яъни, Макт мугириклари.
168. "Агар бизларда аввалгилар каби бир китоб бўлса эрди,
169. албатта биз Худонинг хос бандалари бўлур эрдук".
170. Эмди булар анга мункир бўлдилар, оз кунда хақиқатни билурлар.
Яъии, Қуръони каримға.
171. Ва таҳқиқ, аввал бўлиб ўтгандур Бизнинг бу сўзимиз пайғамбар бандаларимиз учунки,
172. албатта аларгииа ёрдам олурлар.
173. Ва албатта Бизнинг лашкаримизгина ғолнбдур.
Яъни, яхши оқибат, зафар ва нусрат албатта пайғамбарлар ва аларға эргашган жамоаға бўлур, деган сўзимиз бўлиб ўтган. Бу ваъда албатта вужудға келур.
174. Сиз алардин юз ўгиринг бир муддаттача
175. ва аларни кўриб турингки, алар ҳам оз кунда кўрурлар!
176. Оё, булар азобимизнинг тез келишини хохлайдиларми?
177. Қачон ул аларнинг майдонлариға тушса, ёмон бўлур қўрқитилганлар субҳлари (тонглари)!
178. Ва юз ўгиринг алардин бир дамгача,
179. ва кўриб туринг, алар хам оз кунда кўрурлар.
180. Покдур сизнинг иззат соҳиби бўлғон Парвардигорингаз аларнинг қилиб турган баёнларидин.
181. Ва салом бўлсин пайғамбарларға!
182. Ва хар бир сано бутун жаҳон Парвардигори Аллохға хосдур! Саййидимиз Алидин ривоят қилинурки, дебдурлар: "Кимики қиёмат куни паймонаш тўлдириб савоб олмакни истаса, мажлисдин турар вақтида анинг охирги сўзи субҳона раббука рабб ул-иззати оммо ясифун ва саломун алал мурсалин валҳамау лиллоху раббул-оламин бўлсин.
Орқага Олдинга