loader

036. Ёсин сураси

Маккада нозил бўлғондур ва ул 83 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад меҳрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила

1. Ё, син.
2. Қасамёд қилурман ҳикматлик Қуръонға!
3. Албатта сиз пайғамбарлардандурсиз.
4. Тўғри йўлдадурсиз.
5. Бу (Қуръон) ғолиб меҳрибон тарафидин  тушурилгандур,
6. токи сиз қўрқитинг шул қавмники қўрқитилмагандур ота-боболари, бас,  алар ғофилдурлар.
7. Таҳқиқ, собит бўлғондур азоб сўзи аларнинг кўплариға, бас, алар иймон келтирмаслар.
8. Таҳқиқ, Биз солиб қўйгандурмиз аларнинг бўйинлариға ғулларни бас, ғуллар то иякларигачадур ва алар бошлари юқоригача бўлғон ҳолда.
9. Ва бино қилдук  Биз аларнинг олди тарафлариға бир девор ва орқа тарафлариға бир девор, бас, уриб қўйдук  аларни, анинг учун кўрмаслар.
Ёсин калимаси икки ҳарфдин иборатдур. Аксар тафсирчилар бу калимаға таржима ва тафсир ёзтганлар. Баъзилари маъниси ё Муҳаммад, ё инсон, ё саййиддур дебдурлар. Мурпд саййиди олам пайғамбаримиз бўлурлар. Азиз Парвардигор Қуръони ҳакимға қасамёд этиб дерт, ҳазрати Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам Худонинг пайғамбарларидиндурлар. Бошлиган йўллари тўғри йўлдур. Қуръони ҳаким расулуллоҳ сўзлари эмасдур, балки Парвар— дигор тушурш муқаддас бир Китобдўрки, анинг ила аввал арабларни, сўнгра тамоми аҳли жаҳонни огоҳ қилурлар. Арабларға онҳазрат пайғамбаримиздин аввал ўзларидин пайғамбар келган эмасдур, анинг учун ҳақиқатдин ғофил эрдилар, летн кўплари азоби Илоҳийға мустаҳиқ эрдилар, аларға таблиғ асар қилмай, иймон саодатидин маҳрум қолдилар. Аллоҳ таоло аларнинг бўйнилариға шақоват ғул (занжир)ларин солгандур, ўшал ғуллар аларни эгилмакка қўймас. Шул сабабдин ҳаққа бўйин беролмай осмонға боққан ҳолларида қолгандурлар. Ҳазрати расулуллоҳға иймон келтирмаган душманлар гўё ҳамма тарафларидин шақоват деворлари ила ўраб қўйилгандурлар ва залолат пардалари ила урилгандурлар, кўзлари ҳақни кўрмакдин ожиздур. Анинг учун ҳидоят нури бўлғон бир меҳрибон пайғамбарни яхши танимадилар.
10. Ва баробардур аларға қўрқитдингизми аларни ё қўрқитмадингизми; алар иймон келтирмаслар.
11. Ҳақиқат шулдурки, сиз қўрқитурсиз насиҳатда юрган ва Худони кўрмай Андин қўрққан кишини. Шундоқ кишиға башорат беринг мағфират ва яхши савоб ила.
12. Таҳқиқ, Биз ўликларии тиргизурмиз ва ёзурмиз ўзларидин аввал юборган ва кейин қолдирган  амалларини ва ҳар бир нарсани санаб қўйгандурмиз равшан Китобда.
13. Ва баён қилинг  аларға бир мисол, яъни, қишлоқ аҳли воқеасии, вақтики келди анга пайғамбарлар.
Баъзи муфассирлар қишлоқни Антокийя дебдурлар. Лекин Ибн Касир — Тангри андш рози бўлсин — таҳқшушрин кўрилсин.
14. Вақтики, юбордук Биз аларға икки кишини, бас, ёлғончи дедилар аларни, тайин қилдук учинчи ила, бас, дедилар: "Бизлар сизларға юборилгандурмиз".
15. Алар дедилар: "Сизлар фақат биз каби инсондурсизлар. Раҳмон ҳеч бир нарса тушурмабдур ва сизлар фақат ёлғончидурсизлар!"
16. (Расуллар) дедилар: "Парвардигоримиз билурки, биз албатга  сизларға юборилгандурмиз.
17. Ва лозимдур бизға фақат равшан таблиғ (еткизиш)".
18. Алар дедилар: "Биз сизларни номуборак топдук! Агар сизлар бас қилмасангизлар, албатга биз сизларни тошбўрон қилурмиз, албатта етур сизларға биздин дардлик азоб".
Саркашлик сабаб бўлиб, қаҳат балоси аларға нозил бўлди, лекин пайғамбарлар қадамларидин кўриб шундоқ дедилар.
19. (Расуллар) дедилар: "Шумликларингиз ўзларингиз иладур. Насиҳат  қилинганликларингиз учунми? Балки сизлар ҳаддин ошган жамоадурсизлар!"
20. Ва келди шаҳарнинг узоқ еридин бир киши югуриб ва деди: "Эй қавмим, эргашинглар пайғамбарларга! Ул тшининг номи Ҳабиб Нажжор бўлиб, ўзи мусулмон вакарамли инсон эрди.
21. Эргашинглар ул жамоағаки, сизлардин хақ тиламаслар ва аларгина тўғри йўлдадурлар.
22. Ва нима бўлди манга бандалик қилмай Ул зотиғаки, мани яратибдур ва ҳаммаларингиз Анинг тарафиға қайтурсизлар.
23. Оё, ман Худони қўйиб шундоқ нарсаларни маъбуд тутайми? Агар Рахмон манга бир зарарни хохласа, аларнинг шафоатлари мандин ҳеч нарсани даф қила олмас ва на алар мани қутқара олурлар. Ул ҳолда ман равшан гумроҳликда бўлурман.
25. Таҳқиқ, ман сизларнинг Раббиларингизға иймон келтиргандурман, сизлар хам манинг сўзимни эшитинглар".
26. 6а дейилди анга: "Кир жаннатға.'" У деди: "Эй кошки, қавмим билса эрди
27. ки, Парвардигорим мани мағфират қилди ва мани муаззизлардин этди!"
28. Ва тушурмадук Биз анинг қавмиға осмондин хеч бир қисм лашкарни ва тушурмакчи хам эмас эрдук.
29. Бу биргина овоз эрдики, ногахон алар ўчиб қолдилар. Бу сўзни бутун жамоатю ҳараб туриб деди. Бу сўзни эшитган мункирлар бир бечораға баробар ҳамла қилиб, бир лаҳзада шаҳид этдилар. Ўлган замон Аллоҳтаоло: "Эй бандам, жаннатт кар!" деб навозиш этди. Ул ҳолни кўргач, яна қавмиға шафҳат қилиб, Ислоша киришларин орзу этди. Сўнгра Парвардигор алартнг ҳалоклари учун фаришталар лашшрларин тушурмади, балки танҳо Жаброил алайҳиссалом ила оламдин маҳв этдики, бир овоз қилишлари ила муомала тамом бўлди.
30. Афсус баидалар ҳоллариға! Ки, аларға хеч бир пайғамбар келмас, магар алар ани масхара қилмасалар.
31. Оё, алар кўрмадилармики, нақадарларини халок қилдук алардин аввал ўтган жамоалардинки, алар булар тарафлариға қайтмаслар.
32. Ва эмасдурлар хаммалари (абадий қолгувчи), магар Бизнинг хузуримизға хозир қилинурлар.
33. Ва нишондур алар учун ўлик ерки, Биз ани тиргиздук ва чиқардук андин донни, алар андин ерлар.
34. Ва пайдо қилдук ер юзида хурмо ва "узум боғларии ва жорий қилдук ул боғларға чашмаларни,
35. токи есинлар меваларидин ва аларнинг қўллари пайдо қилган нарсалардин. Оё, шукр қилмасларми?
36. Покдур ул зотики, яратди жуфтларни хаммасини ердин унадирган нарсалардин ва
инсонларнинг ўзларидин ва алар билмайдирган нарсалардин.
37. Ва нишондур алар учун кечасики, чиқариб олурмиз андин кундузни. Бас, алар ногахон қоронғуда қолурлар.
38. Ва (нишондур) қуёшки, юриб турур анга муқаррар бўлғон махалға. Будур ғолиб илмлик Зот белгилаб берган нарсаси!
39. Ва ойни ҳамки, муқаррар қилдук анинг учун манзиллар, токи бўлиб қолур охирда хурмонинг эски шохи каби.
40. Қуёш учун мумкин эмасдурки, тута олсин ойни ва яна кеча ўтиб кета олсин кундуздин ва хар қайсиси алоҳида доирада сузиб турур.
41. Нишондур алар учун шул иарсаки, кўтардук Биз аларнинг ота-боболарини тўлдирилган кемада.
42. Ва пайдо қилдук алар учун кема кабн нарсаларники, анга минурлар.
43. Ва Биз хоҳласак аларни ғарқ қилурмиз, кейин бўлмас алар учун қутқаргувчи ва на алар нажот топурлар,
44. магар бу Бизнинг мехрибонлигимиздур ва аларни бир муддатгача фойдалантирмакдур.
45. Вақтики дейилса аларға: "Қўрқинглар ул азобдинки оддиларингиздадур ва ул (азобдинки) орқаларингиздадур — шояд рахм қилинсангизлар
46. Ва келмас аларға ҳеч бир нишон Раббиларин нишонларидин, магар алар Андин юз ўгирурлар.
47. Ва қачон дейилса аларға: беринглар Худо йўлида ўзи берган нарсалардин, дерлар кофирлар мусулмонларға: "Биз таом берайлукми ул кишиғаки, агар Худо хохласа анга таом берур эрди!" Сизлар фақат адашганларгинадурсиз.
48. Ва алар дерлар: "Бу ваъда қачондур, агар рост бўлсангизлар сўзлагувчи?"
49. Алар мунтазирдурлар фақат бир овозгагина, келиб тутар аларни шул холдаки, алар жанжал қилиб турган бўлурлар.
50. Бас, алар қодир бўлмаслар васият (қолдириш)ға ва на ахлларин қошлариға қайта олурлар.
51. Ва дам урилур сурға, кейин ногахон алар қабрларидин туриб Раббиларин тарафиға югурурлар.
52. Алар дерлар: "Вой бизларға! Ким турғизди бизни ухлаб ётган еримиздин? Будур Рахмоннинг ваъда берган куни ва пайғамбарларнинг рост баёнлари". Қабрларида нақадар кулфатда ётган бўлсалар ҳам, маҳшар даҳшатлик ҳолларин кўргач, кабрларин оромюҳ билурлар ва жавобни ўзлари берурлар ё Худо тарафидин фаришталар берурлар.
53. Ул (иккинчи дам) биргина овоз бўлурки, ўшал он алар жам бўлиб, қошимизға хозир қилинурлар.
54. Бас, бутун зулм қилинмас хеч бир жонға зарра қадар ва жазо берилур сизларға фақат амалларингизға мувофиқ.
55. Албатта жаннат ахли бутун ўз машғулотларида хушнуд бўлурлар.
56. Алар ва аларнинг хотинлари сояларда тахтлар устида суянган бўлурлар.
57. Алар учун анда бордур мевалар ва бордур (алар учун) хар нарсаки, диллари хохлар.
58. Аларға меҳрибон Парвардигорларин тарафидин "Салом!" дейилур.
59. "Алохида бўлинглар бугун, эй гунохкорлар.
60. Оё, хукм бермадимми сизларға, эй Одам авлодларики, шайтонға ибодат қилманглар? Албатта ул сизларға очиқ душмандур.
61. Ва ибодат қилинглар Мангаки, будур тўғри йўл.
62. Ва тахқиқ, йўлдин оздирди ул сизлардин кўп халқни. Оё, ақлларингиз йўқ эрдими?
Дунёда ҳаммадин тўғри йўл тавҳиддур: якка ва ягонанинг Ўзиға бандалик қилмак ва Анинг ҳукмиға итоат этмакдур. Лекин шайтон кўп халҳни йўлдин оздириб, ширклариға сабабчи бўлди. Тушуниб шуриб йўлдин оздилар.
63. Будур ул жаҳаннамки, сизларға ваъда қилинур эрди.
64. Дохил бўлинглар бунға бугун куфрларингиз сабабидин!"
65. Бугун Биз муҳр босурмиз аларнинг оғизлариға ва сўз қилур Биз ила қўллари ва гувохлик берур оёқлари ул ишлариғаки, қилур эрдилар. Қиёмат куни мушрикларға: "На учун ширк қилдингиз?" дейилганда, "Қасам Худоғат, бизлар мушрик эмас эрдук", дебжавоб берурлар. Ул вақтда аларшнг оғизлариға муҳр урилур ва тамом аъзолари анинг ила қилган гуноҳлариға гувоҳлик берур.
66. Ва агар Биз хоҳласак эрди кўзларин нобуд қилур эрдук, кейин югурур эрдилар йўл тарафиға, бас, қайси ердин кўрур эрдилар?
67. Ва агар Биз хоҳласак эрди, албатта суратларин ўзгартирар эрдук турган ерларида, кейин алар на олдилариға кета олур эрдилар ва на орқаларйға қайта олур эрдилар.
68. Ва Биз кимға узун умр берсак, тескари қилурмиз табиий ҳолатин. Оё, тушунмасларми? Парвардигор раҳмат қилурки, чунончи, кофирлар Бизнинг оятларимиздин кўз юмурлар, Биз агар хоҳласак лаҳзада аларға жазо ўрнида кўзларин кўр қилиб, кўриш неъматидин маҳрум қилур эрдук. Ё агар хоҳласак, тамом суратларин ўзгартириб, ҳеч бир нарсаға ярамайдиган, бсши жойларидин ҳаракат қила олмайдиган бир ҳолга солиб қўюр эрдик. Лекин Биз бундоқ қилмадук, ҳаётларида айшларини аччиқ зтмадук Токи ўзлари хушлариға келсинлар, Бизнинг лутфу марҳаматимизни қабул қилсинлар. Кўрмаслармит, кимға Биз умр берсак, қоматин ҳам, кўзларин бенур, оёғин қувват ва ўзин бир кимға муҳтож ва нотавонлик ҳолға тушуриб куюрмиз. Агар хоҳласак ёшларни ёшлик ҳолида ҳам бу ҳолға келтира олурмиз, лекин камоли бандаға меҳрибонлигимиздин бундоқ қилмаймиз. Аларға ҳам лозимдурки, бу карамлилик шукрин бажо келтирсинлар.
69. Ва Биз (набийға) шеърни таълим бермадук ва у муносиб ҳам эмасдур жанобға. Бу Китоб фақат насиҳатдур ва равшан Қуръондур,
70. токи қўрқитсин (хабибим ё Қуръон) ул кишиники, тирикдур ва собит бўлсин азоб ҳужжати кофирларға.
Яъни, пайғамбар таблиғ қилиб турган нарса бутун жаҳон учун умумий насиҳат ва Қуръони каримдур, шоирона хаёлот эмасдур. Бу Қуръондин дили тирик инсонлар баҳра олурлар, кофирларға ҳужжат собит бўлур.
71. Оё, алар кўрмадилармики, Биз пайдо қилдук алар учун қўлимиз ишлаб чиқарган нарсалардин ҳайвонларни? Бас, алар буларға моликдурлар.
72. Ва ром қилиб бердук (ҳайвонларни) аларға; бас, баъзисин минарлар ва баъзисин ерлар.
73. Ва бордур алар учун (хайвонларда) манфаатлар ва ичимликлар. Оё, алар шукр қилмасларми?
74. Ва маъбуд тутдилар Худодин бошқа бир мунча ботил нарсани — токи аларға ёрдам етсин!
75. Алар буларға ёрдам бера ололмаслар ва алар булар учун ҳозир қилинган мухолиф лашкардурлар.
Яъни, бутларнинг шафоатлари умидида. Лекин алар мададдин ожиздурлар, баш. хилофлариға баён бериб, буларни азобға гирифтор этилишлариға сабабчи бўлурлар.
76.    Бас, хафа қилмасин сизларни аларнинг сўзлари: Биз албатта билурмиз ул нарсаники, алар махфий тутурлар, ул нарсаники ошкор қилурлар.
Яъни, сизнинг ҳақнгизда қилган маломатларидин хотирингиз малул бўлмасин. Алартнг ҳар бир сўзлари ва ишлари Бизға маълумдур. Муносибжазоларин ваҳтида берурмиз.
77.    Кўрмайдими инсонки, Биз ани бир қатра манийдин яратдук? Эмди ул очиқ хусумаии бўлиб қолди!
Яъни, Осий ибн Воил.
78.    Ва баён қилди Биз учун бир мисол ва унутди ўз аслин. У дер: "Ким тиргизур сўнгакларни чириган ҳолида?"
79. Сиз денг: "Ани Ул зот тиргизурки, аввал марра пайдо қилибдур ва Ул зар қисм яратишни билгувчи зотдур.
Яъни, ул қувватики, бу суякларға жон ато қилибдур, ани ўлдиргач, иккинчи тиртзишдии
ожиздурми?   
80.    Ул яратувчики, пайдо қилди сизлар учун яшил дарахтдин оловни, кейин сизлар андин бошқа ўтларни ёндирурсизлар".
Ҳазрати Ибн Аббос қавлларича, мурф ва уфор номли икки дарахт бордурки, ҳар иккисия шохин бир-бириға суйкаса ўт ёнур.
81.    Оё, Ул зотики осмонларни ва ерни яратибдур, қодир эмасми алар каби инсонлари яратишга ҳам? Орий, албатта қодирдур ва Улдур буюк яратгувчи, билгувчи!
82. Қачон бир нарсани хохласа, одати шулдурки, анга: "Бўл!" — дер ва ул бўлиб қолур.
83. Бас, Улдур зотики, Анинг ҳукмидадур ҳар нарсанинг ихтиёри ва Анинг тарафиға қайтарилурсизлар!

Орқага Олдинга