Маккада нозил бўлғондур ва ул 45 оятдур
Ибтадо қилинур беҳад мехрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллох номи ила
1. Ҳар бир сано Аллоҳға хосдурки, осмонларни ва ерни яратгувчидур. Фаришталарни элчи қилиб юборгувчидур, аларнинг иккитадан, учтадан, тўрттадан қанотлари бордур. Зиёда қилур яратишда ниманики хоҳласа. Таҳқиқ, Худо ҳар бир нарсаға қодирдур.
Яъни, Аллоҳ таоло хоҳласа баъзи хлуларнинг баъзи аъзоларини одатдан зиёда қилур. Чунончи, ҳадисда бордурки, ҳазрати Жаброил алайҳиссаломда 600 ҳанот бор эмиш.
2. Худо қайси бир рахматин дарвозасин инсонлар учун очса, — ани банд қилгувчи бир кимса йўқдур, — ва қайси бир рахматин банд қилса, Андин кейин ани юборгувчи бир кимса бўлмас. Ва Улдур ғолиб, ҳикматлик зот.
3. Эй инсонлар, Худонинг сизларға бўлғон эҳсонин ёд қилинглар! Оё, Худодин бошқа бир яратгувчи борми? Ул сизларға осмондин ва ердин ризқ етказур, Ундан бошқа маъбуд йўқдур! Бас, қайси тарафға тескари кетурсизлар?
4. Агар булар сизни ёлғончи десалар, сиздин илгари бир мунча пайғамбарлар ёлғончи қилингандур ва ҳамма ишлар Худоғагина қайтарилур.
5. Эй инсонлар, Худонинг ваъдаси албатга хаодур, бас, мағрур қилмасин сизларни дунё хаёли ва алдамасин сизларни шайтон.
6. Тахқиқ, шайтон сизларға душмандур, сизлар хам ани душман тутинглар! Ҳақиқат шулдурки, ул ўз жамоасини дўзахилардин бўлмаклари учун чақирур.
7. Одамларики кофир бўлдилар, алар учун қаттиқ азоб бордур. Ва ул зотларики иймон келтирдилар ва яхши ишларни қилдилар, алар учун
бордур мағфират ва буюк савоб.
8. Оё, ул кишики, анинг ёмон амалин анга яхши кўрсатилибдур, кейин ул ани яхши билибдур (баробар бўлурми солих мўминлар ила?) Албатта Худо кимни хохла са гумрох қилур ва кимни хохласа хидоят қилур. Бас, халос бўлмасин жонингиз алар учун хасратлар қилиб, албатга Худо аларнинг хамма ишларин билур. Бу оят Абу Жаҳл ва бошқалар ҳақида нозил бўлғондурки, аларнинг иймонларидин умид йўҳдур.
9. Худо ул зотидурки юборибдур шамолларни, бас, алар қўзғатурлар булутни; кейин Биз ани ҳайдармиз бир ўлик шаҳар тарафиға, кейин тиргизурмиз анинг ила ерни ўлганидин сўнг. Мана шундоқдур тирилиб турмак.
10. Кимики толиб эрур иззатға Худо учундур ҳамма иззат. Анга чиқур яхши сўз ва яхши амал, ани (Худо) кўтарур.
Яъни, иззат ва обрўт толиб бўлюнлар Худодин талаб қилсинларки, иззат Худо қўлидадур, фосиқлар ва кофирларға алоқа қилиб иззат ортдирурмиз дегувчилар ниҳоятда хато қилурлар. Лозимдурки, алар яхши сўзларға, яъни, Худонинг зикриға ва дуоға, Қуръон тилова — тиға, ваъзу насиҳатға машғул бўлсинлар ва буларни юқорига кўтаргувчи яхши амалларни қилсинлар. Мана бу нарсалар инсоннингХудо қошида азиз ва мукаррам бўлишиға сабаб бўлур. Ва ул одамларики ёмон ишларнинг тадбирида бўлурлар, бордур алар учун қатгақ азоб ва аларнинг ёмон тадбирларигина нобуд бўлур. Чунончи, Қурайш катталари пайғамбаримизш ҳибс қилмак ва ўлдирмак ва ватандин сурмак каби ёмон тадбирлар ҳилдилар ва охир ўзлари номурод қолдилар.
11. Ва Худо яратди сизларни тупроқдин, кейин бир қатра сувдин, кейин сизларни жуфтлар қилди. Ва хомиладор бўлмас хеч бир хотин ва туғмас, магар Анинг илми ила. Ва узун қилинмас хеч бир узун яшарувчи умрин ва кам қилинмас хеч кимнинг умри, магар ёзилгандур Китобда бу нарсанинг (қанча бўлиши). Худоға албатта бу осондур.
Ҳазрати Одамни тупроқдин ва бошқаларни шнийдин яратгандур, кейин эр-хотин силсиласин пайдо қилди, токи одам боласин насли тарқасин. Буўртада ҳомиладорлик замонидт бола туғулгунгача нақадар ўзгаришлар бўлди, ҳар биридин Худованд хабардордур.
12. Ва баробар эмаодур икки денгиз: бу бири ширин чанқоқ қолдиргувчидурки, ичмаги осондур ва буниси тузлик аччиқдур ва сизлар ҳар иккисидин янги гўшт ерсизлар ва чиқариб олурсизлар зийнатники, ани кийурсизлар. Ва кўрурсан кемаларники, анда юрурлар сувларни
ёриб, токи талаб қилинглар Худонинг фазлин, — токи шукр қилинглар!
Яъни, инсонлар учун ҳам ширин, ҳам шўр дарёлардин ҳар ҳисм манфашплар ҳосил бўлғони каби давлати Исломия ҳукумати учун ҳам кофирлардин фойда ҳосил бўлур. Мусул — моилирдил динга қувват ва ёрдам ҳосил бўлса, кофирлардин жузъя ва хирож ҳосил бўлур ва бутун денгижр юзларида юриб турган тижорат ва бошқа манфаат кемалари Худонинг фазли карами ила юриб турур, токи халҳ фойдалансин ва Анинг шукрин бажо қилсин.
13. Ул Худо .кечани кундузға дохил қилур ва кундузни кечаға дохил қилур ва бўйсундирибдур қуёшни ва ойни — ҳар бири муқаррар бир вақтгача юриб турур. Манашул худо Парвардигорларингиздурки, подшохлик Уникидур ва ул нарсаларки, Ани қўйиб аларга дуо қилурсизлар, хурмо данаги пўстаға хам молик эмасдурлар.
14. Агар сиз аларни чақирсангиз, чақиршушрингизни эшитмаслар ва агар эшитсалар хам деганларингизни қилмаслар ва қиёмат куни мункир бўлурлар шерикларингизга. Хабар бермас санга хеч ким Хабардор каби.
15. Эй инсонлар, сизлар Худоға мухтождурсизлар ва Худогина бой, мақталган зотдур.
16. Агар Уд хохласа фано (йўқ) қилур сизларни ва янги бир халқни келтирур.
17. Бу нарса Худоға мушкул эмасдур.
18. Кўтармас ҳеч бир кўтаргувчи бошқанинг юкин; ва агар чақирса юки оғир киши ўз юкин кўтармак учун, кўтаролмас андин ҳеч бир нарсани ва агарчи қариндош бўлса ҳам. Сиз шундоқ одамларнигина қўрқита олурсизки, алар Раббиларин кўрмай Андин қўрқурлар ва намоз ўқирлар. Ва кимики тоза бўлса, ҳақиқатда ўзи учун тоза бўлур ва Худо тарафиғадур қайтиш.
19. Ва баробар эмасдур кўр ва кўзлик.
20. ва на зулматлар ва равшанлик.
21. ва на соя ва иссиқ шамол.
22. Ва баробар бўлмас тириклар ва ўликлар: таҳқиқ, Худо хоҳлаган кишиға эшитдирур ва сиз ул одамларға эшитдира олмассизки, алар қабрлардадур: Яъни, кофирларт, ўликлар кабадурлар.
23. сиз фақат қўрқиттувчидурсиз.
24. Биз сизни ҳақ дин ила башорат бергувчи ва қўрқитгувчи қилиб юбордук. Ва ҳеч бир уммат йўқдурки, анда қўрқиттувчи ўтмаган бўлса!
25. Агар алар сизни ёлғончи десалар, таҳқиқ, ёлғончи дедилар булардин аввалгиларни ҳам. Келиб эрдилар аларға пайғамбарлари муъ.жизалар ва сахифалар ва равшан Китоб олиб.
26. Кейин гирифтор этдим Ман кофирларни. Бас, нечук бўлибдур Манинг азобим!
27. Оё, кўрмадингмики, тахқиқ, Худо осмондин сувни тушурди: кейин чичардук Биз анинг ила ранглари ҳар қисм меваларни. Ва тоғлардин хам мухталиф ҳиссалар бордур; оқлар ва қизилларки, ранглари хар қисмдур ва бир қисм, ниҳоятда қоралар ҳам бордур.
28. Ва одамлар ва ҳайвонлар ва тўрт оёқлик жонворларда хам баъзиларининг ранглари хар қисмдур. Мана шундоқ! Ҳақиқатда Худодин бандаларин олимларигана қўрқурлар: тахқиқ, Худо ғолиб, мағфиратлик зотдур.
Яъни, ул олимларки, Худонинг жалол ва азматин ва охиратнинг бақо ва давомин ва дунёнинг бевафолигин билурлар. Ҳар лаҳза Худонинг аҳком ва бадоёт илмин ҳосил қилиб, келажакларин фикрида бўлурлар. Одамларики, аларда Худо хафви йўқдур, алар олимлик номит мустаҳиҳ эмаслар.
29. Тахқиқ, ул зотларики тиловат қилурлар Худонинг Китобин ва адо қилурлар намозни ва харж қилурлар Биз аларға ато этган давлатдин махфий ва ошкора, умид қилурлар шундоқ савдоники, ҳаргиз нуқсон қилмас,
30. токи бутун берсин аларға савобларин ва зиёда берсин аларға Ўз фазлидин. Албатта, Ул мағфиратлик, шукрлик зотдур.
31. Ва бу Китобики, Биз ани вахй ила юбордук сизға — шулдур хақ, тасдиқ этур ул ўзидин аввалги китобларни. Албатта Аллох ўз бандаларидин хабардор, кўргувчидур.
Парвардигор бандаларин аҳволин яхши билган, аларға ғоятда меҳрибонлиги сабабидин Қуръонни ҳаммадин улуғ ва маҳбуб пайғамбарға нозил қилди, тот жанобнинг маҳбуб умматлари ани ҳидоятлариға амал қилиб ҳар икки дунё саодатини ҳосил қилсинлар.
32. Кейин Биз мерос бердук бу Китобни ул жамоағаки, сийлаб олдук бандаларимиздин; бас, алардин баъзилари ўз жонлариға золимдур ва баъзилари ўрта ҳолдадурлар ва баъзилари Худонинг ҳукми ила яхши ишларда илгаридурлар; будур буюк ортиқлик!
Яъни, набиййи муҳтарам пайғамбаримидин сўнг бу Китобға уммати марҳумани ворис қилиндики, тамоми умматлардин афзалдур. Лекин умматнинг тамоми афроди даражада баробар эмасдурлар, алардин баъзилари, агарчи иймонлари тўғри бўлса ҳам гуноҳларға мубтало бўлиб турурлар, булар золими нафсидурлар, баъзилари на зиёда гуноҳ қилурлар ва на зиёда тоатға берилиб валий бўлурлар, булар муқтасиддурлар. Баъзилари Худонинг фазлу карами ила кўп илгари кетурлар, таҳсили камолда муқтасидлардин олдин эрурлар, ҳапипо мустаҳифларни ҳам қўймаслар ва макруҳи. танзиҳий (ҳаромдин тозаланиш)дин ҳам эҳтиёт қилурлар. Булар собиқи билҳайротдурлар, анжомда, иншоаллоҳ, ҳаммалари ҳам жаннатға борурлар.
33. (Бордур аларға) ҳамиша турмак учун боғларки, анга кирурлар, анда ясанилурлар тилло билакузуклар ила ва марваридлар ила; ва кийимлари анда ипак бўлур.
34. Ва дерлар: "Ҳар бир сано (мақтов) ул Худоғаки кеткизди биздин ғамни!" Албатга Раббимиз мағфиратлик, қадрдондур.
35. Ул зотики тушурди бизни Ўз фазли ила доим турадирган мақомға; ешас энди бизға ҳеч бир кулфат ва на етур бизға анда чарчашлик".
Бу ҳолат ва тавсифларнинг ҳолот ва тавсифлари шудур: Аллоҳумма ажъално минҳум бифазлика ва карамиқа ва арзаҳно шафоати ҳабиби саййидино Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам, (Эй Худо, ўз фазлинг ва караминг ила бизни ўшалардин қилгил ва ризқлантир бизни ҳабибинг саййидимиз Муҳаммад саллаллоҳуалайҳи ва салламнинг шафоатлари ила).
36. Одамларики кофир бўлдилар, бордур алар учун жаҳаннам ўти; на аларға ҳукм бўлурки ўлсинлар ва на алардин аиинг азобин енгил қилинур. Мана шундоқ жазо берурмиз ҳар бир ношукр инсонға!
37. Алар анда фарёд қилурлар: "Эй Парвардигоримиз, чиқар бизники яхши амал қилайлук ул амалдин бошқаки қилган эрдук!" Оё, Биз сизларға ул қадар умр бермадукмики насиҳат олур эрди анда ул кишики, насиҳат қабул этур? Ва келди сизларға қўрқитгувчи. Эмди тотинглар, йўқдур золимларға мададкор!
38. Албатта Худо осмонларнинг ва ернинг ғайбин билгувчи зотдур; албатта Ул диллардаги сирларни билур.
39. Улдур ул зотики, қилди сизларни халифалар ер юзиға; кимики кофир бўлур, куфрин зарари ўзиғадур; ва зиёда қилур кофирларға уларнинг куфрлари фақат ғазабнигина Раббиларин қошинда; ва зиёда қилур кофирларға аларнинг куфрлари фақат зиённигана.
Яъни, авволги умматлар жойлариға сизларни ҳойилмаҳом қилди, токи шукрин бажо қилинглар.
40. Сиз денг: "Кўрдингизларми ул шерикларингиз ҳолларинки, сизлар Худони қўйиб аларға ибодат қилур эрдингизлар? Кўрсатанг мангаки, алар нима нарсани яратдилар ерда?" аларнинг осмонда шериклари бордурми? Ё Биз аларға бир китоб бердукмики, аларнинг андин бирор ҳужжатлари бордур? Балки бу золимлар баъзилари баъзилариға ваъда қилурлар фақат фирибнигина.
41. Таҳқиқ, Аллоҳ сақлаб турур осмонларни ва ерни жойларидин қўзғалишидин. Ва гар алар қўзғалсалар, сақлёлмас аларни ҳеч ким Худодин кейин; таҳқиқ, Ул ҳалим, мағфиратлик зотдур!
42. Ва булар қасам ичиб эрдилар Худоға, ўткир қасамларники, агар аларға бир қўрқи-ггувчи келса, албатта ҳар бир умматдин ҳидоятда зиёда бўлурлар. Эмди вақтики аларға бир пайғамбар кёлиб эрди зиёда қилмади аларға фақат нафратнигина
43. такаббурликлари учун дунёда ва ёмон иш тадбиринигина. Ва ёмон тадбир зарари фақат ўз аҳлинигина тутар. Эмди булар мунтазирдурлар фақат аввалгиларға бўлғон азобға ва сиз Худонинг одати учун ўзгариш топмассиз! Ва сиз Худонинг одати учун қўзғалиш топмассиз!
44. Оё, алар ер юзида юрмадилармики, кўрсалар нечук бўлибдур ул жамоа оқибатлари булардин аввал ўтибдурлар? Ҳолбуки, алар қувватда булардин зиёда эрдилар. Ва Худо бундоқ эмаски, Ани бир нарса ожиз қила олсин на осмонларда ва на ерда. Таҳқиқ, ул илмлик, қудратликдур.
45. Агар Худо одамларни қилган амаллари учун гирифтор қилур бўлса, ер юзида ҳеч бир жонворни қўймас эрди ва лекин аларни муайян вақтигача кечиктирур. Бас, қачон аларнинг ваъда вақтлари келса, Худо ўз бандаларин кўриб турур!