loader

039. Зумар (Гуруҳлар) сураси

Маккада нозил бўлғондур ва ул 75 оятдур
Ибтидо қилинур бенихоя меҳрибон, нихоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила

1. Бу ҳикматлик ғолиб Худонинг тушурган Китобидур. Яъни, Қуръони карим Аллоҳ таоло нозил қилган Китобдур.
2. Тахқиқ, Биз тушурдук бу Китобни сизға хақ ила; бас, сиз ибодат қилинг Худоға, холис қилиб Анга бандаликни!
3. Хушёр бўлинсинки, Худо учундур холис ибодат. Ва одамларики, Худодин бошқа химоячилар тутибдурлар, Яъни, Макка кофирлари.
дерлар: "Буларға ибодат қилурмиз фақат шунинг учунки, бизни булар Худоға яқин қилсинлар". Худо аларнинг ўрталариға хукм қилур ул хусусдаки, анда ихтилоф қилур эр-дилар. Худо хидоят қилмас ул кишиники, ёлғончи, ношукрдур? Яъни, кофирлар ила мусулмонлар ўртасиға фасила (ажратиш) қилур, ҳаҳиқатни ажратур; мусулмонларни жаннатға ва кофирларни жаҳаннамға юборур.
4. Худо агар фарзанд тутишни хохласа эрди, албатта ўз махлуқларидин нимани хоҳласа, сайлаб олур эрди. Ул покдур! УлдУР ғолиб, қахҳор!
5. Яратди осмонларни ва ерни хикмат ила, урур кечани кундузға ва урур кундузни кечаға; ва бўйсундирди қуёшни ва ойни. Ҳаммаси юриб турур муайян бир муддатға қадар; огох бўлинсин. Улдур мағфиратлик, ғолиб зот!
6. Яратди сизларни бир кишидин, кейин пайдо қилди андин анинг хотинин ва тушурди сизлар учун ҳайвонлардин саккиз эркак ва урғочини.
Яъни, яратди сизлар учун қўйдин иккитасини, туядин иккитасини, эчкидин иккитасини ва сигирдин иккитасини, бириэркак ва иккинчиси урғочидур. Яратур сизларни оналарингаэ қоринларида бир тарзда яратишдин сўнг яна бир тарзда уч қоронгулик ичинда. Шулдур Худоки, Парвардигорларингиздур; подшоҳлик Уникидур, йўқдур хеч бир маъбуд Ундан бошқа; эмди қаёнға бурилурсизлар?!
Яъни, аввалда маний бўлурсизлар, кейин қон, кейин гўшғп пора, кейин инсон. Бу билан уч қисм қоронғулик ичида тарбия топурсизлар, Яъни, бачадон, йўлдош пардаси ва она қорни ичида.
7. Агар сизлар кофир бўлсангизлар, албатта Худо сизлардин бениёздур ва Ул ўз бандасин куфрин яхши кўрмас ва агар сйзлар Анга шукр қилсангизлар, сизларни яхши кўрур ва ҳеч бир кўтаргувчи бошқанинг юкин кўтармас.
Яъни, бир киши иккинчи бир кишининг куфрин, гуноҳин кўтармас.
Кейин Парвардигорларингиз тарафиға бўлур қайтишларингиз. Бас, Ул хабар берур сизларға тамоми амалларингизни. Албатта Ул дилларда бор нарсаларни яхши билиб турур.
8. Ва қачон инсонға бир зарар етса чақирур Парвардигорин, Анга ёлборган ҳолда, кейин вақтики Ул ўз тарафидин бирор неъмат ато қилса. Унутиб қўюр ул ҳолатники, анинг учун илгари Ани чақирур эрди ва Худоға шериклар исбот қилур, токи гумрох қилсин ани йўлдин. Сиз денг: "Фойдалангил куфринг ила бироз кунки, сан албатта дўзахилардиндурсан!"
9. Оё, яхшироқдурми бу одам ё ул кишики, ибодат қилур кеч соатларида сажда ва қиём қилган холдаки, охиратдин қўрқур ва Парвардигорин раҳматидин умид тутур. Яъни, албатта бу каби инсон аввалги кабилардин яхшироқдур. Сиз денг: "Баробар бўлурми одамларики билурлар ва одамларики билмаслар?" Ҳақиқат шулдурки, насиҳатни ақлли жамоагина қабул этур.
10. Сиз денг (Манинг тарафимдин): "Эй мўмин бандаларим, Парвардигорингиздин қўрқинглар! Одамларики бу дунёда яхшилик қилибдурлар,
Яъни, тоат ва ибодат ила.
алар учун бордур яхшилик ва Худонинг ери кенгдур. Сабрлик бандаларға аларнинг  ажрлари беҳисоб берилур".
11. Сиз денг: "Ман бу нарсара бутоғилдимки, Худоғагина танҳо  ибодат қилай, холис қилган ҳолда ибодатни Анга
12. ва буюрилдим, токи мусулмонларнинг аввали ман бўлдим".
13. Сиз денг: "Агар ман Раббимға осий бўлсам, буюк бир куннинг азобидин қўрқурман".
14. Сиз денг: "Ман Худоғагана ибодат қилурман, холис қилган ҳолимда  ибодатимни Анга.
15. Эмди сизлар Худодин бошқа нима нарсаға хоҳласангизлар ибодат қилинглар!" Сиз денг: "Зиёнга йўлиққанлар ул жамоадурки, зиён қилибдур ўз жонлариға ва аҳллариға қиёмат кунида. (Билинсинки), шулдур равшан зиён!
Яъни, бир-бирларидин жудо бўлдилар. ҳартз кўришолмаслар. Хоҳ аҳллари жаннатға ва ўзлари дўзахға борсинлар ёки ҳаммалари дўзахға дохил бўлсинлар.
16.    Алар учун бордур тепаларида х,ам ўтдин соябонлар ва остларида ҳам соябонлар.
Ул ўшал азобдурки, қўрқитур андин Худо ўз бандаларин: эй бандаларим, Мандин қўрқинглар!
Остларидаги соябонлар алардин тубандагилар соябоилари эрур.
17.    Одамларики сақландилар шайтонлардин (Тоғутдин), аларға ибодат қилишдин ва
қайтдилар Худо тарафиға, бордур аларға башорат, хушхабар беринг ул бандаларимға,
18. ки, сўзни эшитурлар ва анинг яхшироғиға тобе бўлурлар! Шулардур ул жамоаки, аларни Худо ҳидоят қилибдур ва аларгинадур ақлли жамоа. Бу ояти шарифалар саййидимиз Ушон ва Абдураҳмон ибн Афв ва Саъд ва Саъид ва Талха ва Зубайр — Тангри алардин рози бўлсин — ҳақларида нозил бўлғондур. Алар сайй — идимиз Абу Бакрдин йймон келтирганликларин эшитиб мусулмон бўлдилар. Бу мақомдаги Тоғут бутлар ё шайтон ё ҳар бир ботил маъбуддур.
19. Эмди ул кишики, собит бўлибдур анга азоб ваъдаси, оё, сиз қутқара олурсизми ул кишиники дўзахдадур?
20. Лекин одамларики, қўрқиб турдилар Раббиларидин, бордур алар учун болохоналарики, устларида бошқа бино қилинган болохоналар, остларидин ариқлар оқиб турур, бу Худонинг ваъдасидур, Худо ваъдасиға хилоф қилмас!
21. Оё, кўрмадингмики, Худо осмондин сув тушурибдур ва юргизибдур ани ер чашмаларида, кейин анинг ила экинлар пайдо қилурки, ранглари турличадур. Кейин қурУР ул экин ва кўрурсан ани сарғайган ҳолда, кейин ани майда-майда қилур. Албатта, бордур бунда ибрат ақллилар учун.
Бу нарса мисолдур лунё ҳаётин фонийлигиға ва бебақолигиға.
22.    Оё, ул кишики, Худо анинг сийнасин Ислом учун кенг қилибдур ва ул Парвардигорин тарафидин бир нур устидадур (бошқа ила баробарми)? Ҳадиси шарифда келибдурки, қачон нур маърифатли ва ҳидоятли бир инсоннинг дилит дохил бўлса, ул дил кенгаюр. Савол берилибдурт, бу ҳолнинг аломати недур? Саййидимиз пайғамбар алайҳиссалом жавоб берибдиларт, алаомати қиёматга мойил бўлмак ва дунёга кўнгилсиз бўлмт ва ўлим келишидин илгари анингучун тайёргарлик қилмакдур. Бас, войдур дилларики, Худо зикридин қотиб қолганларға, алар равшан гумрохликдадурлар! Яъни, Қуръони каримни қабул қилишдин.
23.    Худо тушурди сўзларнинг яхшироғин, яъни, Қуръонники, оятлари бир-бириға ўхшар, қайта-қайта ўқилур, тикка бўлур андин ўз Парвардигоридин қўрқгувчи бандаларин туклари, кейин мулойим бўлур аларнинг баданлари ва диллари Худонинг ёди учун. Бу (Қуръон)
Худонинг ҳидоятидурки, анинг ила хоҳлаган бандасин ҳидоят қилур ва Худо кимни (йўлдин) оздирса, ул киши учун иккинчи бир рахнамо йўқдур. Яъни, андаги даҳшатларни ўқиб кўрқурлар ва ваъдаларш ўқибхуш бўлурлар.
24.    Оё, ул кишики ўз чеҳраси ила қиёмат куни ёмон азобидин сақланур, (хотири жам киши ила баробар бўлурми)? Ва дейилур олимларға: "Тотинглар амалларингиз мазасин!"
Яъни, юзи ила жаҳаннам азобиға йўлиқур ва икки ғўл занжирлар ила бўйниға боғланш ҳолда анга ташланур, бундоқ одам иймонға баробар бўлурми? Албатта бўлмас.
25.    Булардин аввалгилар ҳам ёлғон дедилар, кейин келди аларға азоб ўзлариға маълум
бўлмаган тарафдин.
26. Бас, тотдирди Худо аларға дунёда ҳам расволик мазасин ва охират азоби яна каттароқдур, кошки билсалар эрди!
27. Ва таҳқиқ, баён қилдук Биз иисонлар учун бу Қуръонда ҳар қисм яхши мазмунларни, токи алар насиҳат қабул қилсинлар.
28. Араб тилидаги Қуръон биланки, анда эгрилик йўқдур, токи алар куфрдин сақлансинлар.
29. Аллоҳ баён қилур мисол қилиб бир ғуломники, анда бир неча бир-бириға мухолиф кишилар шерикдурлар ва бошқа бир ғуломники, тамом биргина кишиға хосдур. Оё, булар иккилари баробар бўлурларми ҳолда? Алҳамду лиллоҳи! Балки аларнинг кўплари билмаслар!
Яъни, бир жамоатға ходим бўлюн қул ила танҳо кишиға ходим бўлюн қул баробар бўлмас. Жамоатға ходим бўлғон ҳул кимға хизмат қилишни билолмай ҳайратда ҳолур.
30.    Албагга, (эй ҳабиб), бордур сиз учун ўлим ва алар ҳам ўлурлар.
Кофирлар саййиди олам пайғамбарнингўлишлариға мунтазир эрдилар, аларға жавобан бу ояти шарифа нозил бўлибдур.
31.    Кейин сизлар албагга қиёматкуни Парвардигорингиз хузурида даъволашурсизлар.
32.    Бас, ким золимроқ ул кишидинки ёлғон сўзлабдур Худо хақинда ва ёлғон дебдур
ростни, вақтики ул анга келганда. Оё, дўзахда эмасми кофирлар жойлари?
33. Ул зотики олиб келибдур ростни Яъни, расули акрам. саллаллоҳу алайҳи ва саллам. Ва рост билибдурлар ани, ана шулардур тақволиклар. Яъни, мусулмонлар.
34. Бордур алар учун хохлаган нарсалари Парвардигорларин қошида. Шулдур яхши амал кидгувчилар мукофотлари,
35. токи узоқ қилсин Худо алардин қилган амалларинки, ёмондур ва берсин аларға қилган яхши амалларин ажрин.
36. Оё, Худо эмасдурми кифоя қилгувчи ўз банда- сиға? Ва алар қўрқитурлар сизни Андии бошқалар ила. Кимни Худо оздирса, анинг учун хидоят қилгувчи йўқдур?
Яъни, ботил (сохта) маъбудлар ила.
37. Ва кимни Худо хидоят қилса, ани (йўлдин) оздиргувчи хеч ким йўқдур. Оё, Худо ғолиб, интиқом олгувчи эмасми?
38. Ва агар сиз алардин сўрсангаз: "Осмонларни ва ерни ким яратибдур?" Албатта жавоб берурлар: "Худодур!" Сиз денг: "Кўрдингизларми ул нарсаники, Худони қўйиб сизлар анга ибодат қилурсизлар, агар Худо манга бир зарарни хохласа, алар Анинг зарарин даф қила олурларми; ё манга рахматин муносиб кўрса, алар Анинг раҳматин тўса олурларми?" Сиз денг: "Манга Худо кифоя қилур, таваккал қилувчилар Анга таваккал қилурлар?"
39. Сиз денг: "Эй қавмим, ишлаб туринглар ўз ерларингизда! Ман ҳам ишлаб турурман, бас, оз фурсатда билурсизларки,
40. кимдур ул кишики, анга ани расво қилгувчи азоб келур ва анга доимий азоб нозил бўлур".
41. Таҳқиқ, Биз тушурдук сизларға бу Китобни ҳақ ила, одамлар манфаатлари учун; эмди кимики хидоят топибдур — ўз нафъи учундур ва кимики (йўлдин) озибдур — ўз зарари учундур. Сиз алар устлариға вакил эмасдурсиз.
42. Худо тортиб олур жонларин алар ўлур вақтларида, ул жоники ўлмабдур, ани уйқусида олур; кейин сақлаб қолур ул жонларники, анга ўлишни хукм қилибдур ва қўйиб юборур бошқаларни маълум муддатгача. Таҳқиқ, бордур бу нарсада нишонлар фикр қилувчи қавмлар учун.
43. Оё, алар Худодин бошқа шафоатчилар тутдиларми? Сиз денг: "Оё, алар хеч бир нарсаға эга бўлмасалар хамми ва ҳеч бир марсани тушунмасалар хамми?"
44. Сиз денг: 'Тамом шафоат Худо ихтиёридадур, Анинг ихтиёридадур осмонларнинг ва ернинг хукумати, кейин Анинг тарафиға қайтарилурсизлар".
45. Ва қачон Худонинг ўзин танхо ёд қилинса, нафрат қилурлар ул одамларнинг дилларики, қиёматға иймон келтирмаслар. Ва қачон Худодин бошқаларни ёд қилинса, алар хуш бўлурлар.
46. Сиз денг: "Эй Аллох, эй осмонларни ва ерни пайдо қилгувчи зот, махфий ва ошкорани билгувчи Худо! Сангана хукм қилурсан бандаларинг ўрталариға ул нарса хусусидаки, алар анда ихтилоф қилур эрдилар".
Жаноби расули акрам саллаллоҳу алайҳи ва саллам дуоларида бу оят сўнггида Ихлини лимо ахталифу фиҳи минал ҳахҳи би изника. Иннат тухди ман тошоа ило сиротим мустаҳим. (Тўғри йўлға сол мани ман ҳах/шгида ихтилЬфда бўлғоним нарсада ўз изнинг билан. Сан кимни хоҳласанг, тўғри йўлға солувчидурсан) жумлалари иўшиб кетилгандур.
47. Агар золимлар қўлларида ер юзида бор нарса ҳаммаси бўлса ва анинг баробари хам бўлса, албатта алар ани қиёматнинг ёмон азобин муқобилиға фидъя берурлар ва зохир бўлур аларға Худо тарафидин ул нарсаки, гумон қилмас эрдилар.
48. Ва зохир бўлур аларға қилган ёмон амаллари ва ўраб олур аларни ул нарсаки, ани масхара қилур эрдилар.
49. Бас, қачон инсонға агар бир мусибат етса, Бизни чақирур. Кейин Биз қачон ўз тарафимиздин бир неъмат берсак, дерки: "Манга бу нарса ўз илмимдин хосил бўлди". Балки ул фитнадур ва кўплари билмаслар!
50. Бу сўзни алардин аввал ўтганлар хам деган эрдилар, кейин даф қилмади алардин ул нарсаки, касб қилур эрдилар.
51. Кейин етди аларға ёмон амалларин жазоси ва ул зотларики золимдурлар, алардин оз кунда етур аларға ёмон амалларин жазоси ва эмасдур алар ожиз қолдиргувчилар.
"Алардин" мурод Қурайш қабиласидир. Яъни, аларға очарчилик келди, етти йиллик қаҳатчиликка мубтало бўлдилар.
52. Оё, алар билмаслармики, таҳқиқ, Худо кенг қилур ризқини кимға хохласа ва танг қилур ани кимға хохлар. Албатта бордур бунда нишонлар иймонлик қавм учун!
53. Сиз денг:"Эй Манинг ул бандаларимки, ўз жонлариға душманлик (таадди) қилдилар, ноумид бўлманглар Ҳудонинг рахматидин!
Яъни, яхши амалларни ниҳоятда кам қилдилар ва ёмон амалларни баҳисоб қилдилар.
Таҳқиқ, Худо мағфират қиладур гуноҳларнинг ҳаммасин. Чунки, Ул мағфиратлик,  меҳрибондур!
54. Ва қайтинглар Парвардигорингиз тарафиға, итоат қилинглар Анга Анинг азоби сизларға келмай туриб, кейин сизларға мадад келмас.
55. Ва тобе бўлинглар ул яхши  ҳукмларғаки, тушурибдур сизларға Раббиларингаз тарафидин Анинг азоби сизларға но- гаҳон   келиб қолмасдин аввал, холбуки, сизлар ани билмассизлар,
56. мабодо дер қайси бир жон:  афсус манинг Худо ҳақида қилган камчилигимға. Ва ман эрдим (Анинг ҳақида) масхара  қилгувчилардин.
57. Ё дер: агар. Худо мани ҳидоят қилса эрди, албатта тақволиклардин  бўлур эрдим.
58. Ё дер, вақтики ул азобни кўрур: кошки манинг учун бирор марта дунёға  қайтишим бўлса ва ман яхши амал қилгувчилардин бўлсам эрди!
59. Орий! Албатта санга Манинг оятларим келиб эрди ва сан аларни ёлғон дединг ва кибрлик қилдинг ва кофирлардин бўлдинг.
60. Ва қиёмат куни сиз кўрурсиз ул одамларники, Худо ҳақинда ёлғон сўзлабдур, юзлари қорайган бўлур. Оё, такаббурлар жойлари жаҳаннамда эмасми?
61. Ва нажот берур Худо ул одамларғаки сақланибдурлар муродларин ҳосил бўлишин ила; етмас аларға кулфат ва на алар ғамда қолурлар.
62. Худодур хар нарсани яратгувчи ва Улдур ҳар нарсаға нигоҳбон,
63. Анинг ихтиёридадур осмонларнинг ва ернинг калитлари. Ва ул одамларики, кофир бўлдилар Бизнинг оятларимизға, алардурлар зиёнға йўлиқгувчилар.
64. Сиз денг: "(Эй жоҳиллар), сизлар мани Худодин бошқага ибодат қилишим учун буюрур— сизларми?"
Ибн Аббос — Тангри андин рози бўлсин ривоят крлурки, мушриклар ўз жамоатларидш саййиди олам пайғамбарни ўз ботил маъбудлариға ибодат учун чақирдилар ва аларға жавоб ! тариқасида бу ояти шарифа нозил қилинди.
65. Ва таҳқиқ, вахй тушурилди сизға ва сиздин аввалгиларғаки: "Эй инсон, агар сан мушрик бўлсанг, албатта қилган амалинг бекор бўлур ва зиёнға йўлиққанлардин бўлурсан".
66. Балки ёлғиз Худоғагина ибодат қил ва шукр қилгувчилардин бўл!
67. Ва қадр қилмадилар ; Худони Анга муносиб бўлғон қадрда, балки тамом ер қиёмат куни Анинг кафтида бўлур ва осмонлар Анинг ўнг қўлида ўралган турур. Покдур Ул ва юқоридур аларнинг ширкларидин.
68. Ва дам урилур сурға, бас, бехуш бўлур кимики осмонлардадур ва кимики ердадур, ул зотлардин ташқарики Аллоҳ хоҳлабдур.
Чунончи, ҳурлар ва покдомонларки, алар бехуш бўлмаслар. Саййидимиз Мусо алаҳиссалом ҳам бехуш бўлмаслар, чунки ул жачоб дунёда бехуш бўлғонлар. Тўрш буюк фа- ришталар бехуш бўлмаслар, улар икки нафҳа (дам) ўртасида ўлурлар.
Кейин иккинчи дам урилур анга, бас, алар бирдан турурлар ва боқа бошларлар.
69. Ва равшан бўлур ер Парвардигорни нури ила, қўйиб қўюлур номаи аъмолни ва келтирурлар пайғамбарларни ва гувоҳларни ва хукм қилинур алар ўрталариға инсоф ила ва аларға зулм қилинмас.
70. Ва ҳар кишиға амалин жазосин мукаммал берилур ва Ул ҳаммаларин қилмишларин яхши билур.
71. Ва хайдарлар кофирларни жаханнам тарафиға жамоа-жамоа қилиниб шунга қадарки, вақтики алар анинг қошиға келсалар, дарвозалари очилур ва дерлар сақловчилари: "Оё, сизларға ўзларингиздин пайғамбарлар келмадилармики, ўқиб эрдилар сизларға Раббиларингаз оятларин ва қўрқитур эрдилар сизларни бу кунларингиз мулоқотидин?" Алар дерлар: "Орий!" Ва лекин азоб калимаси собит бўлғондур кофирларға!
72. Дейилур аларға: "Киринглар жаҳаннам дарвозалариға хамиша анда қолган ҳолларин- гизда!" Бас, нақадар ёмондур мутакаббирлар жойлари!
73. Ва жўнатилур Парвардигорла- ридин қўрққанларни жаннат тарафиға жамоа-жамоа қилиб. То вақтики алар анинг қошиға етурлар, дарвозалари очилур ва дерлар сақловчилари аларға: "Салом сизларға! Яхши ту- рингизлар эмди! Киринглар жаннатға ҳамиша турмак учун андағ
74. Алар дерлар: "Ҳамд ул Худоғаки, бизға ваъдасин рост қилди ва ворис қилди бизни бу ерға. Жой олурмиз жан- натдин хохлаган еримизда!" Бас, нақадар яхшидур савоб топмоқ,
Яъни, ул ваъдасинт, ўз сўзи: Тилкал жаннашу аллати нуврису мин ибоаино ман кот тақиян (ўшал жаннатки, Биз ани мерос қиламиз бандаларимиздин муттақийларға) оятида иноят қилиб эрди.
75. Ва кўрурсан фаришталарни халқа қилган ҳолларида аршнинг атрофидаки, тасбеҳ айтурлар Парвардигорларин хамди ила ва хукм қилинур аларға ўрталарида инсоф ила ва дейилур: "Бутун жахон молики Худоға санодур!"
Яъни, жами халойиқ ўрталариға.

Орқага Олдинга