Маккада нозил бўлғондур ва ул 85 оятдур
Ибтидо қилинур бехад мехрибон, нихоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила
1. Ҳо, мим.
2. Бу Китоб тушурилгандур Худо тарафидинки, У ғолиб, билгувчидур,
3. гунохни мағфират қилгувчидур, қатгиқ азоб бергувчидур, карам сохибидур. Ундан бошқа хеч бир маъбуд йўқдур, Анинг ҳузуриға қайтилур.
4. Нохақ жанжал қилурлар Худонинг оятлари хақида фақат ул жамоаки, мункирдурлар. Бас, фириб бермасин сизға аларнинг шахарларда бориб-келиб юришлари.
Яъни, агарчи ҳозирча дунёнинг бир шарафиға бориб-келиб, ҳар ҳанча ором ва роҳатда бўлсалар ҳам, оқибат алар жаҳаннамға дохил бўлурлар.
5. Ёлғончи деди (алардин аввал) Нухнинг қавми ва ул жамоаларки, алардин кейин келдилар; ва қасд қилди хар бир уммат ўз пайғамбарлариға, токи ани гирифтор этсинлар ва жанжал қилдилар бехуда сўзлари ила, токи анинг ила ҳақни ботил қилсинлар. Кейин Ман
аларни тутдим, бас, нечук бўлибдур Манинг азобим!
Яъни, Макка аҳлидин аввал.
6. Мана шундоқ собйт бўлди Парвардигорингизнинг сўзи тамоми кофирларғаки, албатга алар дўзахи эрдилар.
7. Ул жамоаки кўтариб турурлар аршни ва ул тоифаки анинг атрофидадурлар, тасбех айтиб турурлар Парвардигорларин хамди ила ва иймон Йелтарурлар Анга ва мағфират талаб қилурлар мусулмонлар учун. Аршни кўтариб гпурган фаришталар тўрт ададдур. Аларнинг атрофиларида бўлғон фаришталар ҳамиша тасбеҳга машғул турурлар. Яъни, тиллари ила тасбеҳ айтгач, Парвардигорларин якка-ягоналигиға иймонлари бўлур. Чунки Одам боласи ҳақида эътироз каби сўз қилган эрдилар.
"Эй Парвардигоримиз, Санинг ом (кенг) рахматинг ва илминг хар нарсани ичига олгандур! Бас, мағфират қил ул бандалар учунки, тавба қилибдурлар ва юрибдурлар Санинг йўлингга ва нажот бер аларға жаханнам азобидин!
Яъни, шарардин (ёмон ишдин) тавба қилибдурлар ва Исломда ҳаёт кечирибдурлар.
8. Эй Парвардигоримиз, киргизгил аларни доимий туриладиган шундоқ жамнат- ларгаки,
Сан аларға ваъда қилдинг ва хам ул кишиники, лойиқдур ота-оналаридин ва хотинларидин ва
авлодларидин. Албатта Сан ғолиб, хикматлик зотдурсан!
Имом Саъид ибн Жубайр — Тангри андин рози бўлсин — дебдурлар: "Мўмин банда қачон жаннатға дохил бўлса, манинг отам, онам, ўғлим, биродарим ва хотиним қани? — деб савол ҳилур. Жавоб берилурки, алар амалда санинг мақомингга етмадилар. Кейин ул дерки, ман ҳам ўзим, ҳам алар учун амал қилган эрдим. Кейин ҳукм бўлурки, аларни ҳам дохил ҳилинглар!"
9. Ва сақлагил аларни ёмон азоблардин ва кимники Сан сақлабдурсан ул кун ёмон азоблардин, албатта анга раҳм қилибдурсан. Ва шулдур муродға еташ!"
10. Таҳқиқ, одамларики кофир бўлдилар, аларға овоз берилур: "Ллбатта Худонинг сизлардин безорлиги, вақтики чақирилур эрдингизлар иймонға ва инкор қилур эрдингизлар, каттароқдур ўзларннгшға бўлғон безорликларингиздин! "
11. Алар дерлар: "Эй Парвардигоримиз, Сан бизнн икки бор бежон ва икки бор жонлик қилдинг. Биз ўз гуноҳларимизга иқрор бўлдук; оё, чиқмакка йўл бордурми?"
12. Бу жазо шунинг учундурки, қачон ёлғиз Худо номин олинса инкор қилур эрдингиз ва Анга шерик қилинса ишонур эрдингиз. Эмди хукм улуғ ва олийшон Худо ихтиёридадур.
Яъни, Ул сизларға иккинчи дунёга қайтмак учун ижозат бермас.
13. Улдур зотики, сизларға ўз нишонларин кўрсатур ва тушурур сизларға осмондин ризқ; ва насиҳат олур фақат ул кишики, Худоға қайтур!
Яъни, ризқарингизға сабаб бўлғон ёмғирни.
14. Бас, чақиринглар Худони, холис қилган ҳолда Анинг учун ибодатни, агарчи кофирлар ёмон кўрсалар ҳам.
15. Улдур даражаларни кўтаргувчи, арш соҳиби; ва тушурур руҳни ўз ҳукми ила бандаларидин кимға хоҳласа, токи ул қўрқитсин халқни мулоқот кунидин.
Яъни, мўмин бандаларин даражаларин кўтаргувчи бемисол улуғ зот. Ваҳйни руҳ деб ном қўйилибдур, чунки ул анбиёлар диллариға жон каби тарқар. Ул кун осмон аҳли ила ер аҳли ва обид ила маъбуд ва золим ила мазлум бир-бирлари ила мулоқот қилурлар.
16. Ул куники алар юзаға чиқурлар, махфий қолмас Худоға аларнинг ҳеч бир нарсалари. Бу кун ҳукумат кимнинг ихтиёридадур? Ёлғиз, ғолиб Худо ихтиёридадур!
Яъни, қабрларидин ташқариға чиқурлар. Савол ҳам, жавоб ҳам Аллоҳ таолонинг ўзидин бўлур.
17. Бу кун ҳар кишиға қилган амалин мукофотан берилур; бу кун зулм йўқдур. Таҳқиқ, Худо тез ҳисоб олгувчидур!
18. Сиз қўрқитинг аларни қиёмат кунидин, вақтики диллар халқумларға яқин келур ғамга тўлган холда. Бўлмас золимлар учун ҳеч бир дўст ва на шафоат қилгувчики, сўзи қабул қилинур.
Яъни, ул дилларнинг эгалари ва йиғлаган ҳолларида.
19. Ул билиб турур кўзлар хиёнатин ва сийналар махфий сақлаган сирларни.
20. Ва Худо ҳақ ила ҳукм қилур ва ул нарсаларики, булар Худони қўйиб аларға дуо қилурлар, ҳеч бир нарсаға ҳукм қила олмаслар. Албатта Худогина эшитгувчи, кўргувчидур!
21. Оё, алар ер юзида сайр қилмадиларми ва кўрмадилармики, нечук бўлибдур булардин аввал келиб кетганглар оқибатлари? Алар кўп зиёда эрдилар тоқатда ва ер юзиға қолдириб кетган ни- шонлар юзасидин. Бас, тутди Худо аларни гуноҳларин сабабидин. Ва бўлмади алар учун Худонинг азобидин қутқаргувчи (бир киши).
Чунончи, Од ва Самуд ва уларға ўхшашларики, алар тоқатда Макка кофирларидин кўп зиёда эрдилар ва алардин корхоналар ва қасрлар вужудға келган эрди. Лекин ҳеч бир нарсалари аларға фойда бермади.
22. Бу шунинг учундурки, алар қошлариға пайғамбарлари равшан далиллар келтирур эрдилар, лекин алар мункир бўлдилар; кейин Худо аларни тутди; албатта Ул қувватлик, азоби қаттиқ зотдур!
23. Ва таҳқиқ, Биз юбордук Мусони ўз нишонларимиз ва равшан далил ила
24. Фиръавн ва Ҳомон ва Қорун қошлариға. Алар дедилар: "Бу ёлғончи жодугардур!"
25. Кейин вақтики ул келди алар қошлариға ҳақ ила Бизнинг тарафимиздин, дедилар; "Ўлдиринглар бунинг ила иймон келтирган ўғлонларин ва тирик қолдиринглар хо- тинларин!" Кофирлар тадбирлари фақат йўлдин тойишдур!
Саийидимиз Мусо алайҳиссалом таваллуўларидин сўнг фиръавн Баний Исроил авлодларин ўлдиришдин тўхттпган эрди. Бу иккинчи мартаба аларни ўлдиришға ҳукми эрди.
26. Ва Фиръавн деди: "Қўйиб беринглар мани, Мусони ўлдирай ва ул Худосин чақирсин; ман қўрқурманки, ул сизларнинг динларингизни ўзгартирур ё мамлакатға фасод солур"
27. Ва деди Мусо "Тахқиқ, Ман паноҳ олурман ўзимнинг Парвардигорим ва сиз- ларнинг Парвардигорларингиздин хар бир мутакаббирдинки, ишонмас ҳисоб куниға".
28. Ва деди бир мўмин эр Фиръавн хонадонидиики, махфий тутур эрди иймонини: "Оё, бир инсонни шунинг учун ўлдирурсизлармики, "манинг Раббим Худодур", дер, ҳолбуки, келтирибдур Раббиларингиз тарафидин далиллар? Агар ул ёлғончи бўлса, ёлғони ўзига бўлур; ва агар рост сўзлик бўлса, анинг ваъда қилган азобларидин баъзиси сизларға етур. Албатта Худо ҳидоят қилмас ул кишиники, ҳаддидин ошгувчи, ёлғончидур. Буодам қибтий эрди ва Фиръавн ҳариндошларидин эрди. Ҳазрати Мусо алайҳиссаломға иймон келтиргаилар шул одам ила Фиръавпнинг хотини эрди.
Яъни, Фиръавнки, зулмда ҳаддин ошгувчи ва худолик даъвосида ниҳоятда ёлғончи эрди.
29. Эй қавмим, букун салтанат сизларникидур ғолиб бўлғон ҳолларингазда ер юзида, эмди ким бизға мадад берур Худонинг азобидин?"
Агар сизлар Анинг пайғамбари Мусони ўлдирсангизлар. "Агар ул келиб қолса, деди Фиръавн, ман кўрсатурман сизларға уч нарсаники, ўзим кўриб турибман ва бошларман сизларни тўғри йўлғагина".
Яъни, ўзим Мусони ўлдиришни хоҳларман, сизларға шуии маслаҳат берурман.
30. Ва деди ул зотики иймон келтариб эрди: "Эй қавмим! Ман қўрқурман сизлар учун ўтган жамоалар кунлари каби бу кундин.
31. Нух, қавмин ва Однинг ва Самуднинг ва алардин сўнггилар холлари каби бир ҳолдин. Эмасдур Худо зулм қилгувчи ўз бандалариға!
32. Эй қўшмим! Ман қўрқурман сизлардин нидо қилишмак кунидин.
Яъни, маҳшар кунидинки, анда ҳар қисмнидолар ва чақирншлар бўлур.
33. Ул куники юз ўгурурсизлар орқа бериб; бўлмас сизларға Худодин қутқаргувчи ва кимики ани Худо оздирур (йўлдин), анинг учун рахнамо йўқдур.
34. Тахқиқ, келди сизларға Юсуф бумдин аввал далиллар ила, бас, хамиша ширкда бўлдиннгазлар ул сизларға келтирган нарса ҳақида; то вақтики ул вафот қилди, сизлар дедингазлар: "Эмди Худо бунинг орқасидин хеч бир пайғамбар юбормас!" Мана шундоқ оздирур Худо ул кишиники, хаддидин ошган ва шак-шубхаға тушгувчидур!
35. Ул одамларики, жанжал қилурлар Худонинг оятлари устида, аларға келган бир султонлик бўлмаса ҳам — бу нарса буюк иафратға сабабдур Худо қошида ва мусулмонлар қошларида ҳам? Мана шундоқ муҳр урур Худо ҳар бир саркаш, мутакаббир кўнглида?
36. Ва деди Фиръавн: "Эй Ҳомон, бино қилдир манинг учун баланд бир иморат, шояд ман аиинг ила йўлларға етурман,
37. Яъни, осмонлар йўллариға ва кўрурман Мусонинг Худосин; ва ман ани ёлғончи гумон қилурман". Ва шундоқ яхши кўрсаталган эрди Фиръазнға анннг ёмон амалин ва тўсилиб эрди тўғри йўлдин; ва бўлмади Фиръавннинг тадбирлари ҳалокатднн бошқа нарса!
Фиръавн бутариқа тадбири ила бечора халқни алдамакчи бўлди, лекин анинг бу тадбири ҳеч бир фойда бермади, балки ўзи шармисор бўлди.
38. Ва деди ул мўмин: "Эй қавмим! Манга тобе бўлингларки, бошларман сизни тўғри йўлға!
39. Эй қавмим! Ҳақиқатда бу дунё ҳаёти бир неча кун фойдаланмакдур ва албатта турадиган жой охиратдур.
40. Кимики ёмон иш қилибдур, жазоланур фақат ёмон бир жазо ила ва кимики яхши иш қилибдур, эркак бўлсин ё урғочи, башартики мўмин бўлса, ана шулар жаннатға кирурлар — анда аларға хисобсиз ризқ берилур.
41. Эй қавмим! Нима бўлди мангаки, ман сизларни нажотға чақирурман ва сизлар мани дўзах тарафиға чақирурсизлар.
42. Сизлар мани чақирурсизларки, ман Худоға мункир бўлай ва шерик қилай Анга шундоқ нарсаларники, андин ман бехабардурман ва ман сизларни чақирурман ғолиб, мағфиратлик Худо тарафиға.
43. Шулдурки ул нарса, сизлар мани ани ибодатиға чақирурсизлар на ул дунёда чақирилишға лойиқдур ва на охиратда ва таҳқиқ, хаммамизнинг қайтишимиз Худо тарафиғадур ва албатта ҳаддиларидин ошгувчиларгина дўзахилардур!
44. Эмди оз кунда манинг сизларға қилган сўзимни ёд қилурсизлар ва ман ўз муомаламни Худоға топширурман; Худо албатта бандаларни кўриб турур!"
45. Бас, сақлади Худо ани аларнинг тадбирларин ёмон асарларидин ва нозил бўлди Фиръавн хонадониға азобнинг ёмони, Фиръавнийлар вақтики ул мўмин бандани ўлдирмакчи бўлдилар, ул ҳолда юқоридаги бу сўзни деб, ўзи бир тоғ тарафиға қочиб кетди. Кейин Фиръавн анинг орқасидин минг дона аскарни ани тутиб ўлдирмак учун юборди. Алар етибборган вақтларида ул одам намозға машғул эрди ва атрофида неча саф дарранда вахший ҳайвоилар бор эрди. Алар ани тутгали борган одамлардин бир қанчасин ҳалок этди, қолгаилари қочиб Фиръавн қошиға борган эрдилар, аларни Фиръавн ўлдирди.
46. алар эртаю-кеч ўт қошиға келтирилурлар ва ул куники қиёмат қоим бўлур, (ҳукм бўлурки), "Фиръавн хонадонин ва (ўзин) нихоятда қаттиқ азобға дохил қилинглар!"
47. Вақтики алар даъволашурлар дўзахда, бас, дерлар тубан даражалик одамлар юқори даражалик одамға: "Тахқиқ, бизлар сизларға дунёда тобе эрдук; эмди сизлар азобнинг бир оз хиссасин биздин даф қила олурсизми?"
48. Юқори даражаликлар дерлар: "Бизлар ҳаммамиз ҳам дўзахдадурмиз, Худо баидаларин ўрталариға ҳукм қилиб бўлғондур!"
Яъни, мўминларни жаннатға ва кофирларни дўзахға ҳукм қилиб қўйгандур. Эмди ҳеч ким ҳеч кимға фойда етказолмас.
49. Ва дерлар дўзахдагилар жаҳаннам муаккиллариға: "Дуо қилинглар ўз Раббиларингизғаки, бирор кун биздин азобни енгил қилсин". 50. (Муаккиллар дерлар): "Оё, пайғамбарларингиз сизларға равшан далиллар келтирмадиларми?" Алар дерлар: "Орий, (келтирдилар)". Муаккиллар дерлар: "Ўзларинг дуо қилинглар!" Ва кофирлар дуолари беасардур!
51. Биз албатта мадад берурмиз ўз пайғамбарларимизға ва иймон келтирган бандаларға дунё хаётида хам ва ул кунда хамки, анда гувоҳлар турурлар, Бу Парвардигор сўзидур.
52. ул куники фойда бермас золимларға узр баён қилишлари ва бўлур алар учун лаънат ва алар учун ёмон уй?
Яъни, жаҳаннам ва унинг қаттиқ азоби.
53. Таҳқиқ, бердук Биз Мусоға ҳидоят (Китобин) ва меросхўр қилдук Биз Баний Исроилни ул Китобға,
Яъни, Таврот ва бошқа муъжизаларнға.
54. ки, ҳидоя.тдур ва насиҳатдур ақлликлар учун.
55. Эмди сабр қилинг, албатга Худонинг ваъдаси ростдур ва мағфират талаб қилинг ўз гуноҳингиз учун ва тасбеҳ айтинг Парвардигорингиз ҳамди ила шомда ва эрталаб! Бу ерда уммат учун. буюк таъмш ва тарғиб бордур истиғфор учун, чунки ҳазрати саййиди олам. пайғамбар гуноҳдин маъсум (пок, ҳолий) эдилар.
56. Таздиқ, одамларики жанжал қилурлар Худонинг оятлари ҳақида аларға келган бир ҳужжат бўлмай туриб, йўқдур аларнинг дилларида катта бўлмак қасдидин бошқа нарсалар анга етолмаслар, Бу Худодин ваъдадур мутакаббирлар учунки, алар мақсадларит етмаслар. бас, сиз паноҳ талаб қилинг Худодинки, Ул эшитгувчи, кўргувчидур!
Яъни, аларнинг ёмопликларидин.
57. Албатга осмонларни ва ерни яратмак одамларни яратишдин буюкроқ бир ишдур ва лекин одамларнинг кўплари билмаслар!
58. Ва баробар бўлмас кўр ва соғ ва ул одамларики иймон келтирдилар ва яхши ишларни қилдилар ва ёмон иш қилгувчи одамлар, сизлар оз тушунурсизлар!
Яъни, осмон ва ерни яратгувчи ҳамма нарсаға қодир Худо ўлган бандаларни иккинчп яратмакка албатта қодирдур. Бу нарсани тушунгувчи банда кўзи соғ инсон кабидур ва ани тушунмаган банда кўр кабидур.
59. Албатта қиёмат зарур, келур, анинг келишидин шак йўқдур, лекнн одамларнинг аксарлари ишонмаслар.
60. Ва деди Парвардигорингиз: "Сизлар Манга дуо қнлинглар, Ман дуоларингизни қабул қилурман; таҳқиқ, одамларики Манинг ибодатимдин бош тортурлар — оз кунда хор бўлиб, жаханнамға дохил бўлурлар.
61. Худо ул зотидурки, пайдо қилди сизлар учун кечани, токи сизлар анда ором қилурсизлар ва яратди кундузни равшан қилиб (кўриш учун). Албатга Худо одамларға эҳсон қилгувчи зотдур ва лекин одамларнинг аксарлари шукр қилмаслар!
62. Ана шул Худодур сизларнинг Парвардигорингизки, ҳар нарсани яратгувчи Улдур; Андин бошқа ибодатға лойиқ зот йўқдур. Бас, қаён тескари борурсизлар?!
63. Мана шуидоқ 1-сскари кетур эрдилар ул одамларки, Худонинг оятларнн инкор қилур эрдилар.
64. Худо ул зотидурки, яратди ерни сизлар учун турадиган жой қилиб ва яратди осмонни том қилиб ва тортди суратларингизни ва суратларингизни чиройли қилди ва ризқ ато қилди сизларға покиза нарсалардин. Ана Худойингиз шулдур Парвардигорингиз. Бас, ниҳоятда кўп баракот со^ибидур бутун жаҳон Парвардигори!
65. Улдур ҳамиша тирик тургувчи зотки, Андин бошқа ибодатға лойиқ зот Йўқдур, ибодат қилинглар Ангагина, холис қилиб Анга ибодатни. Ҳар бир сано Худоға хосдурки, тамоми оламнинг Парвардигоридур!
66. Сиз денг "Мани бу нарсадин манъ қилиндики, ибодат қилай ул нарсаларғаки, сизлар Худони қўйиб ул нарсаларға ибодат қилурсизлар, вақтики манга келибдур Парвардигорим тарафидин равшан далиллар ва амр берилди мангаки, бутун жаҳон Парвардигориға итоат қилай".
67. Улдур ул зотики, яратибдур сизларни тупроқдин, кейин маний қатрасидин, кейин уйиган қондин, кейин чиқарур сизларни (оналар қорнидин) бола қилиб, кейин (қўйиб берур сизларни), токи йигитлик камолига етинглар, кейин қари чол бўлинглар. Сизлардин баъзиларингиз бундин илгари ўлиб кетур ва токи свзлар ҳаммаларингиз муайян муддатға етиб боринглар ва токи сизлар тушунинглар!
Яъни, йигит бўлмай ва чол бўлмай туриб ўлди кетур.
68. Улдур ул зотики, тиргизур ва ўлдирур, бас, қачон бир ишни қилмакчи бўлса анга: "Бул!" дер, ул бўлур қолур.
69. Оё, сиз ул жамоани кўрмадингизмики, жанжал қилурлар Худонинг оятларин ҳақинда, алар қаён бурилиб кетурлар?
Яъни, пе учун аларнинг ақллари ҳидоятни қўйиб залолатға бурилур?
70. Ул одамларики, ёлғон дедилар бу Китобни ва ул нарсаники юбордук Биз аиинг ила пайғамбарларимизни, оз кунда алар билурлар. Яъни, Қуръони каримни.
71. Вақтики ғуллар (кишанлар) бўйинларида бўлур ва занжирлар, сурилурлар
72. қайноқ сув ичинда, кейин ўт ичиға ташланурлар.
73. Кейин аларға дейилур: "Қайси ердадур ул нарсаки, сизлар ани шерик қилур эрдингизлар
74. Худодин бошқа? Алар дерлар: "Алар биздин ғойиб бўлдилар. Балки биз ундин аввал ҳеч кимға ибодат қилмас эрдук". Мана шундоқ оздирур Худо йўлдин кофирларни!
75. Бу (жазо) шунинг учундурки, сизлар ер юзида ноҳақ хурсандчилик қилур эрдингизлар ва шунинг учунки, ғурурлик қилур эрдингизлар.
76. Киринглар жаҳаннам дарвозалариға ҳамиша қоладирган ҳолда анда. Бас, нақадар ёмондур
мутакаббирлар жойлари!
77. Эмди сиз сабр қилинг! Албатта Худонинг ваъдаси ростдур; агар Биз сизға кўрсатсак аларға ваъда қилиб турган азобимизнинг бир қисмим, ё сизға ўлим берсак, кейин Бизнинг тарафимизға алар қайтарилурлар.
Яъни, дунёда сизнинг вафотингиздин аввал аларға ваъда қилтн азобларимизнинг баъзисин кўрсатсак мумкиндур. Алҳамду лиллоҳ, ҳазрати саййиди олам пайғамбар ўз ҳаётларида Бадр майдонида аларнинг бир мунча катталарин ҳалок бўлюнин кўрдилар. Кейин ўз қўлларила Маккаи муаззама ва Араб ярим оролишнг бошқа ҳиссаларин фатҳ этдилар.
78. Ва тахқиқ, юбордук Биз бир мунча пайғамбарларни сиздин аввал; алардин баъзиларин қиссаларин Биз сизға баён қилдук ва баъзиларин қиссаларин сизға баён қилмадук.
Яъни, Қуръони каримдаги аларнинг ададлари йигирма бешдур. Дуруст эмасдур ҳеч бир пайғамбар учунки, бирор муъжиза Худодин беизн келтира олсин. Чунки, пайғамбарлар ҳам Аллоҳ таолошнг мамлукларидурларт,, андин беизн ўзларича бир нарсани қила олмаслар. Кейин қачон келса Худонинг ҳукми, хақ ила хукм этилур ва ул вақт ботил аҳли зиёнға йўлиқур. Яъни, азоб учун берган ҳукми вужудға чиқса, пайғамбарлар ила мункирларин оралариға ҳукм қилинур. Ботил (ёлғончи)лар ул ҳолда буюк зарарға дучор бўлурлар.
79. Худо ул зотидурки, пайдо қилди сизлар учун тўрт оёқлик ҳайвонларни, токи алардин баъзисин мининглар ва баъзисии ерсизлар.
80. Ва бордур сизлар учун аларда манфаатлар; ва токи етинглар сизлар аларға миииб дилларингиздаги ҳожатға ва сизлар ул жонворларға ва кемаларға юкланурсизлар.
81. Ва кўрсатур сизларға Худо нишонларин. Эмди Худонинг қайси нишонлариға инкор этурсизлар?
82. Оё, алар ер юзида юрмадилармики, кўрсалар нечук бўлибдур алардин аввал ўтганлар оқибатлари? Алар булардин кўпроқ эрдилар
ва қувватда ва ер юзида қолдирган ёдгорлар тўғрисида зиёдароқ эрдилар. Аларминг ҳосил қилган нарсалари алардин даф қила олмади.
Яъни, ўтган умматларнинг ёши ва саркаш жамоалари Макка кофирларидин ҳар хусусда юқори ва зиёда эрдилар. Оқибат анжомлар нечук бўлди? На кучлари ва на моллари Худонинг азобин алардин қайтара олмади.
83. Вақтики аларнинг пайғамбарлари аларғаравшан муъжизалар келтирдилар, алар ўзларида бўлғон илмлари ила хурсандлик қилдилар. Ва ўраб олди аларни азобики, алар ани масхара қилур эрдилар.
84. Кейин вақтики алар Бизнинг азобимизни кўрдилар, дедилар: "Биз эмди Худонинг танҳо ўзиға иймон келтирдук ва мункир бўлдук ул нарсағаки, ани Анга шерик қилур эрдук!"
85. Бас, наф қилмади аларға аларнинг иймонлари, вақтики азобимизни кўрдилар, бу Худонинг одатидурки, аввалдин бандаларин хақларида бўлиб келгандур. Ва зиёнға йўлиқур ул вақтда кофирлар!
Яъни, азоби Илоҳийни кўриб, сўнгра Худоға иймон келтирдилар ва Анга шерик этган сохта маъбудларидин безор бўлдилар. Лекин иш қўлдин кетган эрди. Анингучун ул ий—монлари аларға наф қилмади. Яъни, Худонинг ҳукми аввалдин шулдурки, азобни кўриб, кейин қилинган тавба ҳаргиз қабул этилмас.