loader

041. Ҳо, Мим ёки фуссилат (Баён қилинган) сураси

Маккада нозил бўлғондур ва ул 54 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад меҳрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила

1. Ҳо, мим.
2. Бу тушурилгандур беҳад меҳрибон, ниҳоятда раҳмлик Зот тарафидин.
3. Бу бир Китобдурки, оятлари равшан баён қилингандур арабий Қуръон бўлғон ҳолда ул қавм
учунки,билурлар. Яъни, араблар учунки, аларнинг нақлларида тушурилгандур ва алардин бошқалар алар воситалари ила тушунурлар.
4. башорат бергувчидур, қўрқитгувчидур. Бас, юз ўгирдилар аларнинг аксарлари ва алар эшитмаслар.
Яъни, Қурайш жамоасшшнг аксарлари Қуръондин юз ўгирдилар ва эшитмакни хоҳламадилар.
5. Алар дерлар: "Бизнинг дилларимиз ғилофлар ичидадур ул нарсадинки, сиз бизни ани тарафиға чақирурсиз ва бизнинг қулоқларимизда оғирлик бордур Яъни, тавҳид (Худони якка-ягона) билишдин. ва биз ила сизнинг ўртамизда бир парда бордур. Эмди сиз ўз ишингизни қилинг ва биз ўз ишимизни қилурмиз". Яъни, динда мухолифат бордур.
6. Сиз денг: "Ҳақиқатда ман ҳам сизлар каби инсонман; манга ваҳй келур, ҳақ шулдурки, маъбудларингиз биргина Худодур. Тўғри бўлинглар Анинг тарафиға ва мағфират талаб қилинглар Андин; ва афсус ул мушрикларға
7. ки, закот бермаслар ва алар охиратға мункирдурлар.
8. Таҳқиқ, ул зотларки, иймон келтирдилар ва яхши ишларни қилдилар бордур алар учун тугамас савоб.
9. Сиз денг: "Оё, сизлар шундоқ Худоға мункир бўлурсизлармики, яратибдур ерни икки кунда ва қарор берасизми Анинг учун шерикларни? Будур тамом оламнинг Парвардигори! Яъни, якшанба ва душанба кунлари.
10. Ва Ул пайдо қилди ерда анинг устиға тоғлар ва баракот пайдо қилди ерға, муҳайё қилди анда (тургувчилар учун) емаклар тўрт кундаки, тамомдур сўрагувчилар учун.
Яъни, тоғларни ва бошқа нарсаларни ҳам икки кунда яратди, жами тўрт кунда тамом бўлди.
11. Кейин юзланди осмон тарафиға — ва ул тугун каби эрди — бас, деди анга ва ергаки, ҳар иккиларинг келинглар хушлик ила ё зўрлик ила. Алар дедилар: биз хушлик ила келдук.
12. Кейин ул икки кунда аларни етти осмон қилиб бино қилди ва тушурди ҳар осмонға анга муносиб ҳукм; ва зийнат бердук Биз дунё осмонин чироқлар ила ва маҳфуз сақладук ани. Бу ғолиб илмлик зотнинг тадбиридур". изох: Яъни, шайтонларнинг сирларни ўғирлашларидин.
13. Яна алар юз ўгирсалар сиз денг: "Ман сизларни қўрқитдим Од ва Самудға келган азоб каби бир азобдин (Яъни, чақмоқ азобидин)".
Яъни, Макка кофирлари иймон келтиришдин юз ўгирдилар.
14. Вақтики келдилар алар қошлариға пайғамбарлар олди тарафларидин ва орқа тарафларидин: "Ибодат қилинглар фақат танхо Худоғагина". Алар дедилар: "Агар Парвардигоримиз хоҳласа эрди, албатта фаришталарни тушурур эрди, эмди биз мункирдурмиз ул нарсағаки, анинг ила сизларни юборилибдур".
15. Бас, ул жамоаки Од эрдилар, алар ер юзида нохақ кибрлик қилдилар ва дедилар: "Кимдур улки, қувватда биздин зиёдадур?" Оё, алар кўрмадиларми, ул Худоки аларни яратибдур, Ул қувватда алардин зиёдадур. Ва алар Бизнинг оятларимизни инкор қилур эрдилар.
Од жамоасин қоматда узунлари юз газ ва қисқалари олтмиш газ келур эрди. Алардин ҳар бирлари тоғдин йўғон бир катта тошт кўчириб олиб, хоҳлаган ериға қўюр зрди. Анинг учун дунёда биздин қувватлик ва тоқатлик тоифа йўқдур, деб эътиқод этур эрдилар.
16. Кейин Биз аларға наҳс кунларида ниҳоятда қаттиқ бир шамол юбордук, токи Биз аларға дунё ҳаётада расволик азобин тотдирайлук ва охират азоби яна зиёда расво қилгувчидур, аларға мадад етмас. Ки, овози ўткир, ниҳоятда совуқ эрди. Чоршанба куни эрталаб бошланиб, иккинчи чоршанба шом вақтида тўхтади. Тамом етти кеча ва саккиз кундуз ўтди.
17. Ва ул жамоаки Самуд эрди, Биз аларни ҳидоят қилдук, лекии алар ҳидоятдин хўрликни ортиқ билдилар. Кейин тутди аларни хор қилгувчи қаттиқ азоб қилиб турган ёмон амалларин сабабидин.
18. Ва нажот бердук Биз ул жамоағаки, иймон келтирдилар ва қўрқур эрдилар. Ҳазрати Уд алайҳиссаломға иймон келтирганлар тўрт мингадад эрди ва ҳазрати Солиҳ алайҳиссаломға иймон келтирганлар ҳам тўрт минг адад эрди.
19. Ва ул куники жам қилинур Худонинг душманлари дўзах тарафиға ва аларни тўхтатилур.
20. То вақтики алар анга яқин келурлар, гувоҳлик берурлар зарарлариға қулоқлари, кўзлари ва пўстлари қилган амаллариға.
21. Алар дерлар пўстлариға: "На учун сизлар бизнинг зараримизға гувоҳлик бердингизлар?" Алар дерлар: "Бизни ул Худо сўзлатдики, хар нарсани Ул сўзлатгандур ва Ул сизларни аввал яратди ва Анинг ҳузуриға қайтарилурсизлар".
22. Ва бекина олмас эрдингизлар (бу нарсадинки), гувоҳлик берсин зарарларингизға қулоқларингиз ва кўзларингиз ва териларингиз ва гумон қилдингизлармики, таҳқиқ, Худо билиб турмас қилиб турган ишларингизнинг аксарин?
23. Ва бу нарса сизларнинг ўз Раббиларингазға қилган гумонларингиздур — ул гумон сизларни ҳалок қилди, бас, сизлар зиёнға йўлиққандурсиз.
24. Эмди агар алар сабр қилсалар (ва қилмасалар), аларнинг жойлари дўзахдур ва агар алар афв талаб қилсалар, аларнинг талаблари қабул қилинмас.
25. Ва Биз ўртоқларини (шайтонларни) аларға ҳамнишин муқаррар қилдук, бас, алар яхши кўрсатдилар аларға олдинги ва кейинги амалларини ва собит бўлди аларға азоб сўзи алардии аввал ўтган жин ва инслар ила баробар. Таҳқиқ, алар зиёнға йўлиққан жамоа эрдилар.
26. Ва кофирлар дедилар: "Бу Қуръонни эшитманглар ва у ўқилиб турганда беҳуда сўзлар қилинглар. Шояд сизлар ғолиб келсангизлар!"
27. Эмди Биз ҳам тотдирурмиз аларға қаттқ азоб мазасин ва берурмиз аларға ул ёмон амалларин жазосинки, қилур эрдилар.
28. Будур Худонинг душманларин жазоси, яъни, дўзахки, бордур алар учун анда хамиша турадиган жой, бу шунинг жазосидурки, алар Бизнинг оятларимизни инкор қилур эрдилар.
29. Ва дерлар кофирлар: "Эй Парвардигоримиз, кўрсатгал бизларға жинлардин ва инслардин бизни гумрох қилганларни. Биз аларни қадамларимиз остиға олайлук, токи алар ниҳоятда хорлардин бўлсинлар!"
Яъни, кофирлар жаҳаннамда шундоқ дерлар. Жинлардин бўлғон йўлдин оздиргувчиларнинг бошлиги Иблисдур. Ҳаммадин аввал ул Худот кофир бўлюндур ва инсонлардин Қобилдурки, ҳаммадин илгари ўз биродари Ҳобилни ўлдиргандур.
30. Таҳқиқ, ул зотларики айтдилар "Раббимиз Аллох", деб, лекин шул сўз устида қоим турдилар, Ибн Аббос дебдурларки, бу оягпи шарифа Абу Бакр Сиддиқ ҳақларида — Тангри андин рози бўлсин — нозил бўлғондур. аларға фаришталар тушурлар. Яъни, ўладиган соатпларида. Дерлар: "Қўрқманглар! Яъни, ўлимдин ташвиш қилманглар ва ғам еманглар ва хурсанд бўлинглар ул жаннат илаки, ани сизларға ваъда қилинур эрди.
31. Бизлар дунё ҳаётида сизларнингдўстларингаз эрдук ва охиратда ҳам рафиқ эрурмиз. Бордур жаннатда сизлар учун ул неъматки, жонларингиз хохиш қилур ва бордур сизлар учуи анда ниманики талаб қилурсиз.
32. меҳмонлик бўлур ғофир ва рахмлик тарафидин".
33. Кимдур яхшироқ сўзда ул кишидинки, чақирибдур Худо тарафиға ва қилибдур яхши амалларни ва дебдур: "Ман мусулмонлардиндурман!"
34. Ва баробар эмасдур яхшилик ила ёмонлик ва даф қилинг сиз ёмонликни нихоятда яхшилик ила, бас, ногох кўрурсиз ул кишиники, сиз ила анинг ўрталарингизда душманлик бор эрди, гўё ниҳоятда яқин бир дўст бўлиб қолур.
35. Ва бу (давлат) насиб бўлчр қуп сабрликларгагина ва насиб бўлур буюк бир насибдор одамгапша фақат.
36. Агар сизға шайтон тарафидин бирон васваса етса, сиз Худодин паноҳ талангки, Ул албатта эшитгувчи, билгувчи зотдур.
37. Ва Анинг қудратин нишонларидиндур кеча, кундуз, қуёш ва ой. Сизлар сажда қилманглар қуёшға ва на ойға ва сажда қилинглар ул Худоғаки, аларни яратибдур, агар хос Анга ибодат қилгувчи бўлсангизлар.
38. Агар алар бош тортсалар ул жамоаки Парвардигорингиз қошидадур кеча ва кундуз анда тасбеҳ айтурлар ва алар чарчамаслар.
Яъни, фаришталар.
39. Ва Анинг нишонларидиндур бу нарсаки, кўрурсан ерни қуриган ҳолда, кейин Биз қачон анга сув ёғдирсак, ул ҳаракатға келур ва кўтарилур. Таҳқиқ, ул зотики ерни тиргизибдур, албатта ўликларни тиргизур. Албатта Ул ҳар нарсаға қодирдур.
40. Таҳқиқ, ул одамларики эгри кетурлар Бизнинг оятларимиз ҳақинда, алар Биздин махфий эмасдурлар. Оё, ул кишики ўтға ташланур яхшироқдурми ё ул кишики қиёмат куни омонда қолур? Қилинглар нимани хоҳласангизлар: албаттаУл амалларингизни кўриб турур!
41. Одамларики мункир бўлдилар Қуръонға, вақтики келиб эрди алар қошлариға (Бизға маълумдурлар)!
42. Албатта бу (қудратлик Китобдур)ки, ботил анинг на олдидин кела олур ва на орқасидин — бу мақталган, ҳикматлик Худо тушурган Китобдур.
Яъни, мислсиз ва ғолиб Китобдурки, на андин аввал ўтган китоб ани ёлғон дер ва андин сўнг бир китоб келиб ани ёлғон ҳили олур.
43. Дейилмас сизға сиздин аввал ўтган пайғамбарларға дейилган сўздин бошқа сўз. Албатга сизнинг Парвардигорингиз буюк мағфиратлик зотдур ва буюк азоб соҳибидур!
44. Ва агар Биз буни ажамий (тилда) бир Қуръон қилиб тушурсак эрди, алар албатга дер эр- дилар: "На учун оятларни соф-соф баён қилинмабдур? Токи биз араблар ани фаҳм қила олайлук. Оё, ажамий (китоб) ва арабий расул бўлурми?" Сиз денг: "Бу Китоб мўминлар учун ҳидоят ва шифодур; ул одамларики иймон келтирмаслар, аларнинг қулоқларида оғирлик бордур ва бу алар ҳақларида кўрликдур. Алар гўё бебаҳраликда узоқ бир ердин чақирилур.
45. Ва таҳқиқ, бердук Биз Мусоға Китоб, бас, анинг ҳақида ихтилоф қилинди; ва агар бўлмаса эрди ул сўзики аввал Парвардигорингиз тарафидин, албатта алар ҳақларида ҳукм бўлғон бўлур эрди. Албатта алар анинг тарафидин буюк шакдадурлар.
Яъпи, халойиқ ҳисобин ва жазосип қиёмат куниға қолдирилганлиги бўлмаса, дунёда алар ишларип бир тараф қилинган бўлур эрди.
46. Кимики яхши иш қилибдур, ул аиинг фондаси учундур ва кимики ёмон иш қилибдур ул анинг зарариғадур ва эмас Парвардигорингиз ўз бандалариға зулм қилгувчи.
47.  Қиёматнинг илмин Худо тарафиға ҳавола қилинур ва чиқмас ҳеч бир мева ўз ғилофидин ва ҳомила бўлмас ҳеч бир хотин ва на туғмас, магар Худонинг илми ила бўлур. Ул куники Худо овоз берур (мушрикларға): "На ердадур Манинг шерикларим?!" Алар дерлар:
"Бизлар Санга эшитдирдукки, биздин ҳеч ким иқрор қилгувчи эмасдур".
Яъни, ҳозир билдирдукки, биздин ҳеч биримизда бу кун бу фосиқ ақида қолмади.
48. Ва ғойиб бўлур алардин ул нарсаки, анга ибодат қилур эрдилар аввал ва билурларки, алар учун халос бўлиш йўқдур.
49. Чарчамас инсон хайрнинг талабидин ва қачон анга бир ёмон ҳол келса, ул ҳолда ноумид ва маъюс бўлур.
50. Агар Биз тотдирсак анга ўз тарафимиздин бирор қисм раҳматни бир кулфатдин сўнгки, анга етибдур, албатта у дер: "Будур манинг ҳақим ва ман қиёмат бўлур деб гумон қилмасман. Ва агар ман Раббим тарафиға қайтарилсам, манинг учун Анинг ҳузурида яхшироқ ҳол бордур". Биз албатта бу мункирларға хабар берурмиз қилган амалларин ва тотдирурмиз аларға қаттиқ азоб мазасин.
51. Ва қачон Биз неъмат берсак инсонға ул юзин ўгирур ва ёнбошин буриб кетур. Ва қачон анга кулфат етса, кенг дуо қила бошлар.
52. Сиз денг: "Кўрдингизми агар бу (Қуръон) Худо тарафидин бўлса ва сизлар ани инкор қилсангизлар, кимдур зиёда гумроҳ ул кишидинки, узоқ мухолифатдадур?"
53. Биз оз фурсатда аларға ўз нишонларимизни олам атрофида кўрсатурмиз ва ўзларида ҳам, шунга қадарки, аларға равшан маълум бўлур — бу Китоб ҳақдур. Оё, бу кифоя қилмасмики сизнинг Парвардигорингаз хар нарсаға шохиддур?
Чунончи, Ислом динин бошқа динларға ғолиб бўлишин ва Маккаи мукарраманинг фатҳ этилиб, мушриклардин тоза бўлишин аларға кўрсатилди. Алардин бир мунчалари Бадрда разил бир ҳолда ўлдирилдилар ва бир мунчалари асир олиндилар. Охир билдиларки. Ислом ҳақ бир дин экан ва Қуръон ҳам ҳақ бир Китоб экан.
54. Огоҳ бўлсинларки, алар Парвардигорлариға мулоқот ҳақида шакдадурлар! Огоҳ бўлсин! Ҳар нарсани Ул иҳота қилгандур!

Орқага Олдинга