loader

042. Шўро (Маслаҳат) сураси

Маккада нозил бўлғондур ва ул 53 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад меҳрибон, ниҳоятда рахмлик Аллоҳ номи ила

1. Ҳо, мим.
2. Айн, син, қоф.
3. Мана шундоқ ваҳй юборур сизға ва сиздин аввал ўтганларға ҳикматлик, иззатлик Худо!
Яъни, Аллоҳ таоло сизға Қуръонш нечук тушурган бўлса, бошқа пайғамбарларға ҳам китобларин ва саҳифаларин шундоқ тушургандур.
4. Анинг мулкидур нима нарсаки осмонлардадур ва нима нарсаки ердадур; ва Улдур хаммадин мартабалик, азимлик зот!
5. Яқиндурки осмонлар юқори тарафдин ёрилса Яъни, Худоиинг азаматлиги шуқадар буюкдурки, ани тушунган улуғ осмонлар кофирларнинг Худоға фарзанд нисбат беришларидин қўрқиб ёрилишға яқин келурлар. ва фаришталар тасбеҳ айтурлар Парвардигорларин ҳамди ила ва мағфират талаб қилурлар ер юзидагилар учун. Огоҳ бўлсин! Таҳқиқ, Худогинадур мағфиратлик, меҳрибон.
Яъни, мусулмонлар учун.
6. Ва одамларики Худодин бошқа дўстлар тутибдурлар. Худо аларға нигохбондур ва сиз аларға ухдадор эмассиз (жавобгар эмассиз). Яъни, аларнинг амалларин кўриб ва синаб турур ва маҳшар куни жазоларин анга мувофиқ берур.
7. Ва Биз мана шундоқ ваҳй ила тушурдук сизға арабий Қуръонни, сиз қўрқитинг маккаликларни ва анимг атрофидагиларни ва қўрқитинг жам бўладирган кундинки, анда шак йуқдур. Бир фирқа жаннатда бўлур ва бир фирқа дўзахда.
8. Ва агар Худо хоҳласа эрди, аларнимг ҳаммаларин биргина фирқа қилур эрди ва Ул кимни хоҳласа раҳматиға дохил қилур ва золимлар эса, алар учун на ҳимоячи бордур ва на мададкор.
9. Оё, алар Худодин бошқа чорасоз тутдиларми? Бас, Худогина чорасоздур; ва Улдурки тиргизур ўликларни ва Улгина хар нарсага қодирдур.
10. Ва қайси бир нарсаки, сизлар анда ихтилоф қилдингизлар, анинг ҳукми Худоға хаволадур. Шул Худо манинг Раббимдурки, Ангагина таваккал қилдим ва Анинг тарафиға қайтурман.
11. Осмонларни ва ерни яратгувчидур: пайдо қилди сизларни ўз жинсларингиздин хотинларни ва тўрт оёқлик жонворлардин бир неча қисмларини. Тарқатур сизларни шул тариқада, хеч нарса Анга ўхшаш нарса эмасдур за Улдур эшитгувчи, билгувчи!
12. Анинг ихтиёридадур осмонларнинг ва ериинг калитлари; зиёда берур ризқин кимгаки хохласа ва кам берур кимгаки хохласа. Таҳқиқ, Ул ҳар нарсаға олимдур!
13. Муқаррар қилди сизларға диндин ул нарсаники, хукм бериб эрди анинг ила Нухга Яъни, Аллоҳ таолотгина ибодатқилишш ваАнга бошқани шерик қилмасликниш, тамоми динларнинг асли ва жавҳари шулдур. ва ул нарсаки вахй ила тушурдук сизға ва ул нарсаки, анингила хукм бердук Иброҳимға ва Мусоға ва Исоға (будурки, дедук): "Баробар тутинглар бу динни ва ихтилоф қилманглар анда".
Яъни, тавҳид (Худони якка билиш) ақидасин. Оғир келди мушрикларға бул нарсаки, сиз аларни анга чақирурсиз. Худо тортиб олур ўз тарафиға кимни хоҳласа ва йўллар ўз тарафиға ул кишиники, қайтур.
Яъни, тақдир этур ҳидоятни ул бандағаки, анга мустаҳиқдур ва ёзур гумроушкни ул кишиғаки, ани ҳидоятдин ортиқ кўрур.
14.    Ва алар фирқа-фирқа бўлднлар, фақат аларға илм келгандин кейин ўзаро зиддият қилишиб. Ва агар бўлмаса эрди ул сўзики, илгари бўлиб ўтиб эрди Парвардигор тарафидни бир муддатға қадар, албатта алар ўрталарида ҳукм қилинган бўлур эрди. Таҳқиқ, одамларики,
Китоб берилдилар алардин кейин, алар анинг ҳақида оғир шакдадурлар. изох: Жазойи аъмолни охиратға қўйиши бўлмаса, шу дунёда аларға жазо берур эрди. Яъни, Китоб берилган тоифатнг аввалгилари ўз китобларини тасдиқ этсалар ҳам, сўнггилари ул Китоб ҳақида ниҳоятда буюк бир шакда қолгандурлар; яҳудийлар ва насоролар саййиди олан ҳақларида буюк шакда эрурлар.
15.    Эмди сиз анииг учун даъватда бўлинг ва баробар туринг шул тарздаки сизға буюрилибдур ва тобе бўлманг аларнинг хоҳишлариға ва денг: "Ман иймон келтирдим ул Китобғаки, Худо тушурибдур; ҳукм бўлди мангаки, адолат қилай сизларнинг ўртангизда. Худодур бизнинг Раббимиз ва сизларнинг Раббингаз: бизнинг учундур бизнинг амалларимиз ва сизлар учундур сизларнинг амалларингаз, ҳужжат йўқдур сиз билан бизнинг орамизда. Худо ҳаммамизни жам қилур ва Анинг тарафиғадур қайтиш!"
16. Ва одамларики жанжал қилурлар Худо хақинда ани қабул қилингандин кейин, аларнинг хусуматлари (ҳужжатлари) Парвардигорларин ҳузурида бекордур. Ва ғазаб бўлур аларға ва бордур алар учун қаттиқ азоб!
Яъни, Исломю дохил бўлюн одамларни андип қайтариш учун ҳаракатда бўлурлар, аларнинг саъйлари бекор грлур.
17. Худо ул зотидурки, тушурди бу Китобни хақ ила ва (тушурди) инсоф торозусини. Ва нима нарса билдирур сизғаки, шояд қиёмат яқиндур.
18. Одамларики анга ишонмаслар, анинг тездин келишини хоҳларлар. Ва ул зотларики, анга иймон келтирурлар ва андин қўрқурлар ва эътиқод этурларки ул (қиёмат) албатга хақдур. Огоҳ бўлинсин! Ул одамларики, анинг ҳақида жанжал қилурлар, алар узоқ гумроҳликдадурлар.
19. Худо бандалариға меҳрибондур, кимға нақадар хоҳласа ризқ берур. Улдур қувватлик, ғолиб зот!
Яъни, бандаларин яхшиларига ва ёмонларига баробар меҳрибондур, ҳеч кимни ризқ беришда унутмабдур.
20. Кимки охйрат экинин хоҳлар, анинг экиниға тараққий берурмиз ва кимики дунё экинин хоҳлар, анга андин хисса берурмиз ва бўлмас анинг учун охиратда ҳеч бир насиб.
21. Оё, бордурми кофирлар учун шундоқ шерикларки, муқаррар қилибдурлар алар учун диндин ул хукмники, анга Худо ижозат бермабдур?
Бу мақомдат "аму" калимаси оё, деб таржима қилинса ҳам, балки маъниси берилур. Ва агар бўлиб ўтган сўз бўлмаса эрди, албатга алар ўрталариға ҳукм қилинган бўлур эрди. Ва албатта золймлар учун бордур дардлик азоб!
Яъни, жазойи аъмолни ҳиёмшпга қўйилиши бўлмаса эрди.
22.    Кўрурсиз (ул кун) золимларники, ўз амалларидин қўрқиб турурлар ва ул азоб аларға тушгувчидур. Яъни, аросат (дўзах билан жаннат ўртасидаги бушлиқ)да. Ва ул зотларики иймон келтирдилар ва яхши ишларни қилдилар, жаннатлар гулзорларида бўлурлар. Бордур алар учуи Раббиларин қошида ниманйки хоҳласалар. Ана шул нарсадур буюк инъом!
Яъни, жаимат бўстонларида ҳар қисм роҳат ва лаззатлар ичида бўлурлар. Истаган нарсалари қошларида ҳозир турур. Кўз кўрмаган ва қулоқ эшитмаган ва ҳеч бир инсон кўнглиға келпшрматан неъматлар аларт иноят қилинур.
23.    Ана шулдур ул (инъомики), анинг ила Худо ўзининг ул бандалариға башорат берурки, иймон келтирибдурлар ва яхши амал қилибдурлар. Сиз денг: "Ман сизлардин бу нарсаға хақ тиламасман, фақат қариндошларға муҳаббатни (тиларман)" Улшолар дебдурларки, муҳаббатлари вожиббўлгон жамоа: Али хонадони, Уқай хонадони, Жссъфар хонадони ва Аббос хонадонидур. ва кимики бир яхши иш қилса, Биз анинг ҳусниға хусн қўшурмиз. Таҳқиқ, Худо мағфиратлик, қадрдон зотдур! Яъни, ажрин ва савобин зиёда қилурмиз.
24.    Оё, алар дерларми: "Ул Худоға ёлғонни нисбат берибдур". Яъни, дерларки, Муҳаммад алайҳиссалом Қуръонни ўзлари тўқиб Худою нисбат берибдур. Бас, агар Худо хоҳласа, сизнинг дилингизға муҳр урур.Кейин сиз кофирлар азиятлариға сабр қилурсиз.
Ва Худо ноҳақни йўқотур ва ҳақни барқарор қилур ўз сўзлари ила; таҳқиқ, Ул диллардаги сирларни билур.
25. Ва Улдур ул зотики, бандаларин тавбаларин қабул қилур ва ёмонликларин афв этур ва билур нимаики сизлар қилурсизлар.
26. Ва қабул қилур ул зотлар дуоларинки, иймон келтирибдурлар ва яхши ишлар қилибдурлар ва ўз фазлидин аларға зиёда ҳам берур ва кофирлар эса, бордур алар учун қатгиқ азоб. Яъни, шафоат учун ижозат берилур, токи ўзлариға эҳсон қилган хайрихоҳлар ҳақида Худоға арз қилиб, дўзах азобидин ҳутқариб олсинлар.
28. Улдур ул зотики, одамлар ноумид бўлғонликларидин кейин ҳам ёғинни ёғдирур, раҳматин тарқатур. Ва Улдур муҳтожга ҳаедор, чорасоз. Ки, тасарруфидаги ҳар бир бандасин нафлари кўрилгандур ва ҳар бир таҳдири ўз ерида яхшидур.
29. Ва Анинг қудратин нишонларидиндур яратди осмонларни ва ерни ва ул нарсаларники, тарқатибдур у ерда жондорлардин. Ва Ул аларни жам қилмакка қачон хоҳласа қодирдур. Яъни, қиёмат кунида аввалгилар ва охиргиларнинг ҳаммасин маҳшарға жам қилур.
30. Ва нима нарсаки етар сизларға мусибатдин, қўлларингиз ишлаган ишдан сабабидиндур ва Ул кўп гуноҳни афв этур.
31. Ва эмассизлар ожиз қолдиргувчилар ер юзида туриб ва йўқдур сизлар учун Худодин бошқа на ҳимоячи ва на мададкор!
32. Ва Анинг қудратин нишонларидиндур тоғлар каби денгизда юргувчи кемалар.
33. Агар Ул хоҳласа шамолни тўхтагаб қўюр, кейин алар денгиз юзида тўхтаган холда қолур. Албатта бордур бу нарсада нишонлар хар бир сабрлик, шукрлик (банда) учун.
Яъни, мўмин бандалар учунки, мусибат вақтида сабр қилур ва давлатли бўлғон соатда шукр қилур.
34. Ё аларнинг аъмолларин шумлигидин (кемаларни) барбод қилур ва кўп гунохни афв этур.
35. То билсинлар одамларики Бизнинг оятларимиз ҳақида жанжал қилурлар, йўқдур алар учун қочадиган ер.
36. Кейин нима нарсаки, сизларға берилибдур ҳар бир нарсадин, ул дунё ҳаётидаги фойдадур. Ва ул нарсаларки Худо қошидадур, яхшироқдур ва доимийроқдур ул зотлари учунки, иймон келтирдилар, Парвардигорлариға таваккал қилдилар
37. ва ул зотларики сақланурлар буюк гуноҳлардин ва ёмонликлардин ва қачон ғазаблари келса афв этурлар
38. ва ул зотларики Парвардигорларин ҳукмин қабул этдилар ва намозларин ўқирдилар, аларнинг ишлари ўзаро маслаҳатлари ила бўлур ва Биз аларға бе, ган нарсадин харж қилурлар.
39. Ва ул зотларики, қачон аларға мусибат тегса, интиқом олурлар.
Бу тавсифлар пайғамбаримиз саҳобаларида — Тангри алардин рози бўлсин — мукаммал суратда мавжуд эрди.
40. Ва ёмонликнинг жазоси ўзи каби ёмонликдур. Яна ҳам кимики афв этур ва ислоҳ қилур — анинг ажри Худоғадур. Албатта Ул золимларни севмас. Чунончи, ҳазрати расули акрам Ҳудайбия жангида мушриклардин ҳамла ва суиқасд учун келган саксон нафарини тутиб олиб, яна афв этдилар ва қўйиб юбордилар.
41. Ва кимики зулм қилингандин кейин ўч олса, бундоқ одамларға албатта хеч бир маломат йўқдур.
42. Ҳақиқатда маломат ул одамларғадурки, инсонларға зулм қилурлар ва ер юзида ноҳақ тааддий (адолатсизлик) қилурлар, ана шулар учун бордур дардлик азоб.
43. Ва албатта кимики сабр қилур ва афв этур, бу нарса бешак мақсад бўлғон ишлардиндур.
44. Ва кимни Худо йўлдин оздирса, йўқдур Анинг учун Андин кейин хеч бир чорасоз ва кўрурсиз золимларни вақтики алар азобни кўзлари ила кўрурлар ва дерлар: "Бордурми қани учун бирор йўл?" Яъни, дунёға қайтишни орзу қилурлар.
45. Ва кўрурсиз аларники дўзахнинг мақобилиға келтирилурлар хорликдин ожиз бўлғон " ҳолларида, алар махфий қараш ила боқурлар.
Яъни, дўзахга. Ва дерлар (ул вақт) иймон келтирган зотлар: "Таҳқиқ, зиёнға йўливданлар ул одамлардурки, зиён қилибдурлар ўзлариға ва ахллариға қиёмат куни!" Огоҳ бўлинсинки, золимлар доимий азобда бўлурлар!
46. Ва бўлмас алар учун химоятчиларки, аларға мадад қилсинлар Худодин бошқа. Ва кимники Худо гумроҳ қилур, йўқдур анинг учун нажот йўли.
47. Қабул қилинглар Парвардигорингиз ҳукмин Яъни, тавҳид ва ибодатда. шундоқ бир кун келишдин аввалки, қайтиш йўқдур анинг учун Худо тарафидин. Чунки ул кун келгач, яна орқасига қайтмас. Йўқдур сизлар учун ҳеч бир панох ул кун ва йўқдур сизлар учун ҳеч бир инкор. Яъни, ул кун қилган гуноҳларингизни инкор эта олмассиз.
48. Кейин агар алар яна юз ўгирсалар, Биз сизни аларға сақлагувчи қилиб юбормадук, сизнинг зиммангизға таблиғ юклангандур, бас, ва Биз қачон инсонға ўз тарафимиздин раҳмат тотдирсак, ул анинг ила хуш бўлур Яъни, неъмат ато қилсак ва агар аларға бирор ёмон ҳол келса ўз қўллари ишлаган амаллари сабабидин, албатта инсон буюк ношукрдур. Яъни, аввалги яхши ҳолларин унутур, ҳозирги ҳолин кўриб турур.
49. Худоғагина хосдур осмонларнинг ва ернинг ҳукумати; нимани хоҳласа яратур, хоҳлаган бандасиға қиз фарзандлар ато қилур ва хоҳлаган бандасиға ўғил фарзандлар карам қилур.
50. Ва эркагу урғочи фарзандларни жам қилиб берур, хоҳлаган бамдасин боласиз қилур, албатга Ул илмлик, қудратлик зотдур!
Чунончи, ҳазрати Лут ва ҳазрати Шуайб алайҳиссаломларға қиз авлод ато қилди ва ҳазрати Иброҳим алайҳчссаломға ўғил авлод карам қилди. Ва жаноби саййиди олам пайғамборимизға уч ўғил ва тўрт қиз ҳиноят қилди. Ўғаллари ҳазрати Қосим, Абдуллоҳ, Ибро- ҳимдурлар ва қизлари ҳазрати Зайнаб, Руқия, Умм Қулсум ва Фотимадурлар — Тангри алардин рози бўлсин. Ҳазрапш Яҳ/ё ва Исо алайҳиссаломларш бефарзанд қилди.
51.    Ва мумкин эмасдур ҳеч ким учунки, Худо анга сўзласин магар илҳом ила Яъни, диллариға бевосшпа фаришта баъзи мазмунларни баён қилур ё тушларида сўз қилур. ё парда орқасидин Чунончи, ҳазрати Мусо алайҳиссаломға сўз қилган каби. ёки бирон фариштаяи юборурки, Худонинг ҳукми ила ул хоҳлаган нарсани етказур. Албатта Ул мартабалик, ҳикматлик зотдур. Чунончи, Жаброил алайҳиссаломни ва бошқа фаршиталарни тйғамбарлар алайҳиссаломларға юборгани каби.
52. Ва мана шундоқ Биз ваҳй ила тушурдук сизға Қуръонни (руҳни) ўз ҳукмимиз ила;  Яъни, ашнг маърифати ила диллар ҳаёти маънавияни жаҳаннам қилур. Билмас эрдингизки, китоб надур, иймон надур, ва лекин Биз бу Қуръонни бир нур қилдукки, анинг воситаси ила бандаларимиздин кимни хоҳласак ҳидоят қилурмиз. Яъни, сизға ваҳй келмасдин илгари. Ва албатта сиз тўғри бир йўлға ҳидоят қилурсиз. Яъии, Ислом дшшға.
53.  Яъни, ул Худонинг йўлиғаки, Анинг мулкидур нима нарсаки осмонлардадур ва нима нарсаки ердадур. Огоҳ бўлсинки, ҳамма ишлар Худо тарафиға қайтур!

Орқага Олдинга