loader

029. Анкабут (Ўргимчак) сураси

Маккада нозил бўлғондур ва ул 69 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад меҳрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила

1. Алиф, лом, мим.
2. Оё, гумон қилдиларми инсонларки, аларни қўйиб берилур "иймон келтирдук" деган сўзлари учун ва алар имтиҳон қилинмаслар.
Яъни, тил ила ман мусулмонман дебдаъво қилмак осон нарса эмас. Анингучун имтиҳонғп ҳозир турмак лозимдур. Ҳадисда келибдурки, ҳаммадин оғир имтиҳон пайғамбарларға бўлур, алардин кейин солиҳ бандаларю, кейин тамоми яхши бандаларға даражалариға муносиб имтиҳон бўлур. Имтиҳон ҳар кишининг диндаги ҳолатиға боқиб бўлур. Қайси бир мўмин ўз динида нақадар мустаҳкам бўлса, шул даража анга қаттиқ имтиҳон бўлур.
3. Таҳқиқ, Биз имтиҳон этдук ул зотларники алардин аввал ўтдилар.
Яъни, ўтган пайғамбарлар умматлариға қаттиқ имтиҳонлар қилингандур. Ва алар анда собитқадам тургандурлар. Аллоҳ таоло албатга маълум қилур ул зотлариники рост сўзлардилар, албатта маълум қилур ёлғончиларни. Аллоҳ таоло бизларни зоҳир қилур ва кўрурки, ким иймон даъвосида ростдур ва ким ёлғончидур.
4. Оё, гумон қилурларми одамларики, ёмон ишларни қилурлар, Биздин қоча олурлар? Аларнинг бу ҳукмлари ёмондур!
Яъни, ширк ва маосийга мубтало бўлғон ва мусулмонларға азият еткизган жамоа ўзлариға дерлармит, алар Бизнинг қошимизға келмаслар ва Биз алардин интиқом олмасмиз. Бу бениҳоя беҳуда, нодуруст хаёлдур. Албатта Биз бир кун аларни гирифтор этурмиз, амаллариға муносиб сазони берурмиз.
5. Кимики Худоға йўлиқишни умид қилур экан, албатга Худонинг ваъда вақти кел гувчидур. Ва ул эшитгувчи, билгувчи зотдур.
6. Ва кимики меҳнат қилибдур, ҳақиқатда ул киши ўзи учун меҳнатқилур, албатта Худо тамом аҳли оламдин бениёздур.
7. Ва ул одамларики, иймон келтирдилар ва қилдилар яхши амалларни, албатта Биз маҳв этурмиз алардин ёмонликларин ва жазо (мукофот) берурмиз аларға қилиб турган амалларин ни- ҳоятда яхшисин жазосин (мукофотин).
8. Ҳукм қилдук Биз инсонға ота-оналарин ҳақларида яхшилик қилмакка. Ва дедук: "Агар алар санга жабр қилсалар шерик қилмагинг учун Манга ул нарсаники, йўқдур анга санинг амалинг, итоат қилма аларға. Манинг тарафимғадур қайтишларингиз ва Ман хабар берурман сизларға тамом ишларингизни!"
9. Одамларики мўмин бўлдилар ва яхши ишларни қилдилар, албатта Биз аларни яхшиларға дохил қилурмиз. Ҳар ким ўз ота ва онасин ноҳақ ҳукмлариға итоат қилмай иймон ва солиҳ амалда собитҳадам турса, қиёмат куни Аллоҳ ани яхши бандалариға қўшур.
10. Инсонларнинг баъзилари улдурки, дер: "Иймон келтирдук Худоға", кейин қачон анга Худо йўлида кулфат етса, инсонлар озорларин Худонинг азоби каби билур. Ва агар келса мадади Парвардигорингиз тарафидин, албатта дерлар: "Биз хам сизлар ила эрдук". Оё, олам ахли дилларида бор нарсаларни Худо яхшироқ билмасми?
11. Ва албатта маълум қилур Худо ул жамоаники, мўмин бўлдилар ва албатта маълум қилур мунофиқларни! Шундоқ мақомлардаги "ва албатта маълум қилур Худо" жумласин шу маънода олмак ҳазрати Ибн Аббосдин накдур.
12. Ва дедилар одамларики, кофир бўлдилар ул жамоағаки, мўмин бўлдилар: "Юринглар бизнинг йўлимизға ва бизлар сизларнинг гуноҳларингизнн кўтарайлик". Ва эмаслар алар кўтаргувчилар буларнинг гуноҳларидин х,еч нарсани. Таҳқиқ, алар ёлғончилардурлар. 13. Албатта алар кўтарурлар ўз юкларини ва бошқа юкларни ҳам ўз юклари ила кўтарурлар ва албатта сўралурлар қиёмат куни ул нарсалардинки, ёлғондин тўқир эрдилар.
Яъни, мусулмон бандаю лозимдурки, ўз иймонида маҳкам шурсин, ҳеч бир кулфат ва азият ани ўз истиқоматидин тойдирмасин, кофирлартнг фириблари ани тўғри йўлдин оздирмасин. Агар алар десаларт, санинг ҳар нечук гуноҳинг бизнинг устимизғадур, бу ҳаргиз бўлмас, алар ёлғончилардур. Аларнинг ўзларида етарлик юклари бордур, анингустию бошқаларни ҳам йўлдин оздириб, аларнинг юкларин ҳам ўзлариға юкламакдалар. Ҳаммасин устиға бу охирги сўзларит, "Бизлар сизларнинг гуноҳларингизни кўтарурмиз ", дерлар. Албатта бунинг учун масъул бўлурлар.
14. Таҳқиқ, Биз пайғамбар қилиб юбордук Нуҳни ўз қавмиға, бас, турди ул алар ораларида эллик йил кам бир минг йил. Кейин аларни тўфон балоси келиб босди ва алар золим эрдилар.
Ҳазрати Нуҳ алайҳиссаломнинг ёшлари қирқ ё бир оз зиёда эрдики, Аллоҳ ул зотни ўз қавмлариға пайғамбар қилиб юборди. Аларю пффиз юз зллик йил даъват ва таблиғқилиб турдилар. Алар салоҳ топмагач, бошлариға тўфон балоси келиб ҳаммаларин ҳалок этди. Ҳазрати Нуҳ алайҳиссалом тўфондин кейин яна олтмиш йил турдилар, тамоми умрлари бир шнгэллик йил бўлди.
15. Кейин Биз нажот бердук анга ва кемадагаларға ва қилиб қолдирдук Биз ани олам аҳли учун нишон.
Яъни, бу воқеани ё ўшал кемани уламолар дебдурларки, Шом мамлакатида бир тоғнинг номидур. "Саҳиҳ"и Бухорийда имом мужоҳиддин ривоят қилинибдурки, Жудий Жазирада (Месопатамияда) бир катта тоғдур.
16. Ва (юбордук) Иброҳимни ҳам, вақтики деди ўз қавмиға: "Ибодат қилинглар Худоға ва қўрқинглар Андин! Бу нарса яхшироқдур сизлар учун, агар билсангизлар.
17. Ҳақиқат шулдурки, сизлар Худони қўйиб бутларға ибодат қилурсизлар ва тўқирсизлар ёлғонни. Таҳқиқ, ул нарсаларики, Худони қўйпб аларға ибодат қилурсизлар, сизларға ризқ бера олмаслар; эмди сизлар ризқни Худонинг қошидин талаб қилинглар ва Ангагина ибодат қилинглар. Анга шукр қилингларки, Анинг қошиға қайтарилурсизлар!"
18. Ва агар ёлғончи қилсангизлар буни, таҳқиқ, ёлғон дедилар бир қанча уммат сизлардин аввал: пайғамбар зиммасида фақат равшан таблиғгииадур.
19. Оё, кўрмадиларми нечук ибтидо қнлур Худо яратишни, кейин яна ани иккинчи марта пайдо қилур, таҳқпқ, бу нарса Худоға осондур!
20. Сиз денг: "Юринглар ер юзида, кейин кўрингларки, нечук ибтидо қилур яратишни; кейин Худо пайдо қилур иккинчи пайдо қилишни ҳам. Таҳқиқ, Худо ҳар нарсаға қодирдур!
Яъни, Ул қодири мугплақки, намуна кўрмай бир мунча қисм махлуқларни пайдо қилибдур. Ўшал зот бандаларин яна иккинчи бор пайдо қила олур, бу нарса Анингучун ни- ҳоятда осондур. Лекин зиёда таҳҳиқ этмак ва мукаммалламаклозим бўлса, дунёнингҳар бир тарафиға юринглар, кўрингларт Худо қандоқ-қандоқ махлуқларни пайдо қилибдур, шул нарсаладт қиёс қилинглар ва жазм этингларт, Худоҳар бир нарсаға қодирдур.
21. Хоҳлаган бандасиға азоб берур ва раҳм қилур хоҳлаган бандасиға ва Анинг ҳу-зуриға қайтарилурсизлар.
22. Ва эмассиз ожиз қолдиргувчилар на ерда ва на осмонда; ва йўадур сизлар учун Худодин бошқа на дўст ва на мададкор.
23. Ва одамларики кофир бўлдилар Худонинг оятлариға ва Анга йўлиқишга — ана шулар ноумид бўлдилар Манинг раҳматимдин. Ва ана шулар учун бордур дардлик азоб.
24. Кейин бўлмади қавмин жавоби магар буки, алар дедилар: "Ўлдиринглар буни ё ёндиринглар буни!" Кейин нажот берди анга Худо ўтдин. Албатга бордур воқеа ва нишонлар иймонлик ҳавмлар учун!
Ҳазрати Иброҳим алайҳиссалошшнг бу қадар муборак насиҳатлари аларға таъсир этмади, охир алар ул жанобни ўтға ташладилар. Лекин Аллоҳ таоло ул ўтни ўз халили учун гулзор қилпб берди.
25. Ва деди (Иброҳим): "Ҳақиқат шулдурки, сизлар Худодин бошқа бир мунча бут-ларни маъбуд тутдингизлар ўзаро муҳаббатларингаз сабаб бўлиб дунё ҳаётида; кейии қиёмат куни баъзиларингиз баъзиларингизға мункир бўлурсизлар ва лаънат қялур баъзилар баъзиларингазни. Ва жойларингиз дўзах бўлур ва бўлмас сизларға мададкорлар!"
Яъни, ўтдин чиққач, ҳазрати Йброҳим алайҳиссалом яна насиҳат қила бошладиларки, бу бутпарастлик ақлманд одамнинг иши эмасдур. Бутпараст ўзи ҳам ичида яхши билурки, бу ниҳоятда муҳмал бир ҳаракатдур. Лекин қавмнинг бирлигига халал етмасин деб бу нарсаға дин номин берилгандурки, шул ном остида бутун қавм иттиҳод ва иттифоқда бўлсинлар. Лекин бу муҳаббат дунёдагина турур, қиёматда эса ҳамма бир-бирини инкор этур ва лаънат қилур, охири ҳаммалари беёру мададкор дўзахға отилурлар.
26. Кейин иймон келтирди анга Лут ва деди: "Таҳқиқ, ман ватанимни ташлаб кетурман Парвардигорим тарафиға; таҳқиқ, Улгина ғолиб, ҳикматлик зотдур!"
27. Ва ато қилдук Биз анга Исҳоқни ва Яъқубни ва анинг авлодиға муқаррар қилдук пайғамбарликни ва Китобни ва бердук анга савобни дунёда ҳам, ул охиратда яхши бандалардиндур.
Ҳазрати Иброҳим алайҳиссаломға ўз қавмларидин ҳеч бир эр кииш иймон келпшрмадп. Фақат ўз жиянлари ҳазрати Лут алайҳиссалом танҳо иймон келтирдилар. Ҳар иккилари ҳам Бобил шаҳридин, яъни, Ироқда эрдилар. Кейии севган ватанларин ташлаб Худо ризоси учун чиқиб кетдилар. Аллоҳ таоло аларға Шом мамлакатида маскани ватан қилди. Ҳазрати Исҳоқ каби ўғил ва ҳазрати Яъқуб каби набира карам қшди ва ўзларидин сўнг пайғамбарлик ва Китобш ул зотнинг авлодлариға хос ҳилинди. Дунёда мол, авлод, иззат ва ҳамишалик яхши ном насиб этди. Ва охиратда аъло даражада солиҳ бандаларидин қилди.
28. Ва юбордук Биз Лутни ҳам вақтики, деди ул қавмиға: "Таҳқиқ, сизлар шундоқ бир ҳаёсизлик ишни қилурсизларки, сизлардин аввал бу ишни олам ахлидин ҳеч ким қилмагандур!
29. Оё, сизлар эрларға ётурсизларми ва кесурсизларми йўлни Анга машғул бўлиб, насли инсонийнинг йўлин кесурсизлар. ва қилурсизларми ёмон ишни мажлисларингизда?" Бўлди қавмин жавоби магар буки, дедилар: "Келтир ҳузуримизға Худонииг азобии, агар рост сўзлагувчилардин бўлсанг".
30. Деди Лут: "Эй Парвардигорим, мадад бер манга фасодчи одамлар хилофлариға!"
31. Вақтики келдилар элчиларимиз Иброҳимға башоратила, дедилар: "Таҳқпқ, бизлар ҳалок қилгувчимиз бу шаҳар аҳлини. Чунки бунинг ахллари золимдурлар!"
Яъни, ҳазрати Лут алайҳиссалом шаҳарларин аҳли. Ҳазрати Иброҳим алайҳиссалонға қариган чоғларида ўғил башоратин берган Худо ўшал соат бутун бир мамлакат халқиш ҳалокатларидин хабар берур, то маълум бўлсипт, бир ҳавмни дунёдин маҳв этгувчи Худо яно бир забардаст қавм Баний Йсроилнинг қавмидин хабар берур.
32. Иброҳим деди: "Анда Лут бордур!" Алар дедилар: "Анда ким бордур, биз яхши билурмиз, албатта анга ва аҳлиға нажот берурмиз, магар анинг хотиники, қолгувчилардин бўлур".
33. Ва вақтики элчиларимиз келдилар Лут қошиға, ул ғамда қолди алар сабабла-ридин ва дили сиқилди алар тўғриларидин. Ва (фаришталар) дедилар: "Қўрқма ва ғам ема! Таҳқиқ, биз сани ва ахлингни қутқарурмиз, фақат хотининг қолгувчилардин бўлур.
34. Биз тушургувчидурмиз бу шахар одамларин тепалариға осмондин бир азобни анинг учунки, алар нофармонлик қилур эрдилар".
35. Ва таҳқиқ, қолдириб қўйдук андин маълум бир нишон ақллик қавм учун.
Яъни, ағдарилгау1 шаҳарнинг Кфлган алоштлари маккаликларнинг Шомға сафар қилгап чоғларида йўлларида кўринур.
36. Ва юбордук Мадйян тарафиға биродарлари Шуайбни, бас, ул деди: "Эй қавмим,
ибодат қилинглар Худоға ва қўрқинглар охиратдин ва юрманглар мамлакатда фасод қилиб!"
37. Кейин алар ани ёлғончи қилдилар, бас, зилзила келиб аларни босди. Кейин тонгда ўз уйларида тиз чўкиб ўлиб қолдилар.
38. Ва ҳалок этдук Одни ва Самудни, тахқиқ, равшан бўлди сизларға аларнинг жойларидин. Ва яхши кўрсатди аларға шайтон амалларини, кейин манъ қилди аларни тўғри йўлдин ва ўзлари хушёр эрдилар.
Яъни, буларнинг ҳам ҳоллари ва ҳалокатлари қолдириб кетган вайроналаридин сизларға маълумдур. Чунки мақомлари Ҳажр ва Ямандадур. Яъни, алар дунё ишларида кўп хушёр эрдилар, ўз даъволарида ақлманд қавм эрдилар, бовужуди шайтоннинг иғвосидин қутила олмодилар.
39. Ва ҳалок этдук Қорунни ва Фиръавнни ва Ҳомонни. Ва таҳқиқ, келиб эрди Мусо аларға равшан далиллар ила ва алар мамлакатда мутакаббирлик қилдилар ва қутулгувчилар эмас эрдилар.
40. Кейин ҳаммаларин гунохлари ила гирифтор этдук, алардин баъзилариға тошлик шамол юбордук Булар Лут алайҳиссалом қавмларидур. Баъзи муфассирлар бунға Од қавмин ҳам дохил қилибдурлар. ва баъзиларин қатгақ овоз келиб тутди Булар Самуд қабиласи ва ва Мадйян аҳлидур. ва баъзиларин ерға юткиздук Бу Қорундурки, сураи қасасда воқеаси баён қилинди. ва баъзиларин ғарқ этдук. Булар Нуҳ алайҳиссалом қавмлари ва Фиръавн ва Ҳомон лашкарларидур. Ва бундоқ эмас эрдики, Худо аларға зулм қилсин ва лекин ўзлари ўзлариға зулм қилур эрдилар!
41. Одамларики Худодин бошқа химоятчилар тутибдурлар, аларнинг ҳоллари ўргимчак ҳолиға ўхшарки, уй тутибдур ниҳоятда беқувват, уй ўргимчакнинг уйидур, агар алар билсалар эрди!
42. Тахқиқ, Худо билур ул нарсаники, чақирарлар Худодин бошқа нимаики бўлса ва Ул ғолибдур, ҳикматликдур!
43. Бу мисоллардурки, Биз ани одамларға баён қилурмиз ва тушунмас ани илмлик кишилардин бошқалар.
44. Яратди Аллоҳ осмон- ларни ва ерни хикмат ила; албатта бордур бунда нишон мўминлар учун!
Яъни, мўминлар тушунурларки, модоми бутун осмонларни бу қадар буюк ҳикмат ила танҳо яратган Парвардигор бошҳа ишларни қилишда шерик ва мададкорю ҳаргиз муҳтож эмасдур.
Алҳамдулиллоҳ ало тафвиқиҳи, букун ул Молики меҳрибов ҳимояти ва имдоди ила бу таржима ва фавойиднинг йигирма пораси ёзиляб бўлди.
45. Сиз тиловат қилинг ул нарсаники, сизға вахй юборилибдур Китобдин ва адо қилинг намозни; таҳқиқ, намоз манъ қилур уятсизликдин ва ёмон ишдин. Ва Худони ёд қилмак албатта ҳар нарсадин улуғроқдур ва Худо яхши билур ул нарсаники қилурсизлар.
46. Ва жанжал қилманглар китобийлар ила магар бир суратидаки, ул хаммадин яхшироадур, магар ул жамоа илаки золимдурлар алардин ва денглар: "Биз иймон келтирдук ул Китобғаки тушурилибдур бизға ва ул Китобғаки тушурилибдур сизларға. Ва сизнинг Маъбудингиз ва бизларнинг Маъбудимиз бирдур, бизлар Анга итоат қилурмиз.
Бу ояши тримада китобийлар ила мубоҳаса бўлюн тақдирда тутқладирган йўлни баён қилинур, чунки аларға мушрикларға ҳилинган муомалани қилинмас, магар тажовуз қилганларға муносиб танбиҳ берилур.
47. Ва мана шундоқ тушурдук Биз сизға Китобни, энди одамларики Биз аларға Китоб бердук, анга иймон келтирурлар; ва булардин ҳам баъзилари анга иймон келтирурлар; ва инкор қилурлар Бизнинг оятларимизни фақат кофирларгина!
48. Сиз бу Китобдин илгари на Китобни ўқир эрдингиз ва на ани ўз қўлингиз ила ёзур эрдингиз; ул холда ботил аҳллари албатта шак қилур эрдилар.
Яъни, сиз Қуръон тушишидин илгари қирқ йилгача маккаликлар орасида муқим турдинтз. Ҳаммалари билурларки, сиз на бир устоз қошиға бордингиз ва на бирор китоб ўқидингиз ва на бирор вақт қўлға ҳалам тутдингиз. Агар шундоҳ бўлса эрди, ул ҳолда бошҳалар шубҳа қилсалар бир нав ҳақлари бўлур эрди.
49. Балки бу Китоб равшан оятлардур, илм берилган жамоа дилларида маҳфуздур ва инкор қилурлар Бизнинг оятларимизни фақат золимларгина
Яъни, Қуръони тримдин бошқа осмоний китобларни ёд қилинмас эрди. Бу Китоб, алҳамдулиллоҳ ёд қилиш ила боқийдур, ёзмак таъйид ва таътддур.
50. Ва дерларки: "На учун тушурилмади анга нишонлар Парвардигорнинг ҳузуридин!" Сиз денг: "Ҳақиқат шулдурки, нишонлар Худонинг қошидадур ва ман равшан қўрқитгувчидурман".
51. Бас, оё, кифоя қилмадими аларға бу нарсаки, тушурдук Биз сизға бу Китобники, тиловат қилинур аларға, таҳқиқ, бордур бу Китобда раҳмат ва насихат иймон келтирувчи қавм учун!
52. Сиз денп "Кифоя қилур Худо ман ила сизнинг ўртамизда гувохликда. Яхши билур ул нарсаники, осмонларда ва ердадур ва одамларики иймон келтирдилар ботилға ва кофир бўлдилар Худоға — ана шулардур зиёнға учраганлар".
53. Булар азобнинг тез келишин сиздин тиларлар ва агар аталган муддат бўлмаса эрди, албатта аларға азоб келур эрди ва ул албатта аларға келур бирдан ва алар билмай қолурдар.
54. Тиларлар сиздин азобнинг тез келишин ва таҳқиқ, жаҳаннам кофирларни ўраб олгувчидур.
55. Ул куники ўраб олур аларни азоб тепаларидин ва оёқларин остидин ва дер Худо аларға: 'Тотинглар ул ишлар жазосинки, қилур эрдингизлар!"
56. Эй Манинг мўмин бандаларим! Таҳқиқ, Манинг ерим кенгдур, бас, Мангагина ибодат қилинглар.
Яъни, кофирлар сизларни танг қилсалар, Худонинг мамлакати кенгдур, бир ерда бандалик мумкин бўлмаса иккинчи ерға бориб қилинглар. Асл бандалик шулдурки, Худотнг ибодатиға халал берадиган ҳар бир нарсани Анинг учун ҳурбон берилур.
57. Ҳар бир жони бор махлуқ ўлим мазасин тотгувчидур; кейин Биз тарафға қайтарилурсизлар. 58. Ул зотларики иймон келтирдилар ва яхши ишларии қилдилар, албатта жой берурмиз аларға жаннатда, шундоқ болохоиалардинки, оқиб турур остидин ариҳлар, алар доим қолурлар анда. Ишлагувчилар ажрлари қандоқ яхшидур,
59. ул зотларики сабр қилдилар ва Парвардигорлариға таваккал қилдилар.
Яъни, одашарит Ислом йўлида сабр ва истиқбол ила ҳаёт кечирурлар ва Худоға ишониб ватанларидин жудо бўлурлар, Худо аларға ватанларидин яхши ватан ато қилур ва охиратда жаннат ва анингяхши. неъматларидин баҳраманд қилур.
60. Нақадар жонвор бордурки кўтариб юрмас ўз ризқин, Худогана анга ризқ берур ва сизларға хам. Улдур эшттувчи; билгувчи зот!
61. Ва агар сиз алардин савол қилсангаз: "Ким ярахибдур осмонларни ва ерни ва мусаххар қилибдур қуёшни ва ойни?" Албатга алар дерлар: "Ул Худодур". Бас, яна қайси тарафға бурилурлар?!
62. Худогана кенг қилур ризқни хохласа бандаларидин кимға ва танг қилур кимғаки хохласа. Таҳқиқ, Худо ҳар бир нарсани билгувчи зотдур.
Яъни, ризқнинг тамоми осмоний ва заминий асбобларин пайдо қилгувчи зот танҳо Худованди тримдур. Буни ҳаммалари яхши билурлар, яна на учун Ани қўйиб бошқа тарафға
қарарлар? Ризқ тамоми Худошпг ихтиёридадур, хоҳлагап бандасит кўп берур ва хохлатн бандаст  оз берур, ҳар ким қайси ҳолдадур ва нақадар ризққа ҳақлидур — ҳаммасин Ўзи билур ва ангаЯ муносиб ато қилур.
63. Ва агар сиз алардин савол қилсангиз: "Ким тушурибдур осмондин сувни ва тиргизибдур анинг ила ерни ўлганидин кейин?" Албатта алар дерлар: "Ул зот Худодур". Сиз  денп "Худоға шукр!" Балки кўплари тушунмаслар!
64. Бу дунё ҳаёти фақат беҳудалик учундури ва охират уйи албатта удур ҳаёт, агар алар билсалар эрди!
Яъни, инсонға лозим нарса шулдурки, бир неча кунлик ҳаёти фонийя фикрида бўлиб,  охиратни унутмасинки, асл ва ҳақиқий ҳаёт ва доимий айшу ором жаннат ҳаётидур. Дуня айшу лаззати ўйин ва томошодин иборатдурки, қобили эътимод эмасдур ва ҳақиқапиш билган  зотлар охират ғамин ерлар.
65. Бас, қачон минсалар кемаға чақирурлар Худони холис қилган ҳолларида Анга ибодатни. Кейин вақтики, Ул аларға нажот берса, ул вақт алар мушрик бўлурлар,
66. токи ношукрлик қилсинлар Бизнинг аларға берган неъматларимизға. Токи фойдалансинлар, оз кунда билурлар.
Яъни, инсонлар мусибат вақтидагина Худони ёд қилурлар, офиятға ўтган замон Аяи унутурлар ва Анга бошқаларни шерик қила бошларлар. Бу аларнинг ношукрликларидур. Бок й% бироз муддат фойдалансинлар, анқариб сазоларин чекурлар.
67. Оё, алар кўрмадилармики, таҳқиқ. Биз пайдо қилдук омонлик Ҳарамни, олиб кетилур
одамлар буларнинг атрофларидин? Оё, ёлғонға иймон келтирурларми ва Худонинг неъматиға
ношукрлик қилурларми?
Маккаликлар Каъбатуллоҳ туфайли ҳамиша тинчлик ва омонда туриб эрдилар ва бутун' Арабистон жангу жадал дарёсиға ғарқ бўлиб, ҳаммаларин жонлари ҳар лаҳза хатарда эрди. Ашш аҳли Макка Худонинг карамин шукрин ўрниға қўйдилар.
68. "Кимдур золимроқ ул кишидинки, тўқибдур Худоға ёлғонни ёки ёлғон дебдур ҳақни, вақтики ҳақ аларға келибдур? Оё, бўлмасми жаҳаннамда кофирлар учун жой?"
Яъни, номуносиб нарсаларни Худоға нисбат берибдурлар ва ҳидоятлари учун келган вд Китоб ва ҳақ пайғамбарни ёлғон ва ёлғончи дебдурлар.
69. Ва ул зотларики машаққат тортибдурлар Бизнинг йўлимизда, албатта Биз солурмиз аларни ўз йўлимизға. Албатта Худо яхши амаллнклар иладур.
Яъни, Худонинг ёрдам ва ҳимояти яхши амал қилгувчи бандалариға бўлур.

Орқага Олдинга