Маккада нозил бўлғондур ва ул 60 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад мехрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила
1. Алиф, лом, мим.
2. Мағлуб бўлдилар румликлар
3. яқин бир ерда ва алар мағлуб бўлғопларидин кейин (оз фурсатда) ғолиб бўлурлар
Бумақомдаги "яҳин бир ер"дин мурод Узриот ила Бусроўртасидаги сарзаминдурки, Шом чегарасида Ҳижозға ёпишур, Маккаға яҳиндур. мурод Фаластиндур, ё жазираи Ибн Умардур. Ибн Ҳажар — Тангри уни раҳмат қилсин — аввалги қавлин эътиборли дебдур.
4. бир неча йилларда. Яъни, тўққиз йилда румликлар ғолиб бўлурлар, чунт "бузъий" сўзи учдин тўққизгача истеъмол қилинур.
Худонинг ихтиёридадур ҳамма иш аввал хам, кейин ҳам ва ул кун (румликлар ғалабасидин) хуш бўлурлар мусулмонлар
5. Худонинг ёрдами ила. Ул мадад қилур кимғаки хоҳласа ва УлдУР ғолиб, мёхрибон!
6. Худонннг ваъдасидур. Худо ўз ваъдасиға хилоф қилмас ва лекин одамларнинг кўплари билмаслар.
Яъни, румликлар ғолиб бўлюн кунда мусулмонлар ҳам хуш бўлурлар. Қуръони каримнинг бу хабари ўз садоқати ила бутун дунёни ҳайратда қолдирдики, мукаммал тўққиз йил зарафида алар эроний маъжусларға ғолиб келдилар ва ўшал кун мусулмонлар ҳам Бадр майдонида араб мушриклариға ғолиб келдилар ва алартнг бу хабарларин Жаброил алайҳиссалом келтирдилар.
7. Алар дунёвий хаётнинг зоҳирингина билурлар ва алар охиратдин тамом беха-бардурлар.
8. Оё, алар фикр қилмадиларми ўз дилларида ораларида бор нарсаларни, магар ҳикмат ила ва муайян муддат ила. Ва таҳқиқ, инсонлардин кўплари Парвардигорларин мулоқотиға мункирдурлар.
Яъни, Аллоҳ таоло бу қадар буюк оламни ҳаргиз абадий яратмагандур, балки бир вақт келурки, анда бу жаҳон барбод бўлиб, ўрниға бир олам пайдо бўлур. Ва анда ҳар бир инсон Парвардиюр ҳузурига ҳозир қилинур ва ўз аҳлларидин албатта ҳисоб берур.
9. Оё, алар сабр қилмадиларми ер юзидаки, кўрсалар нечук бўлибдур алардин аввал ўтганлар оқибатлари? Алар эрдилар зиёдароқ булардин қувватда ва ҳайдаб эрдилар ерни ва обод қилпб эрдилар ани булар обод қилгандин зиёда. Ва келиб эрди аларға аларнинг
пайғамбарлари муъжизалар ила, бундоқ эмас эрдики, Худо аларға зулм қилсин ва лекин алар ўзлари ўзлариға зулм қилур эрдилар.
Яъни, Одва Самуд каби жамоалар.
10. Кейин ёмон иш қилганларнинг оқибатлари ёмон бўлди, шунинг учунки, алар ёлғон дедилар Худонинг оятларин ва ани масхара қилур эрдилар.
11. Аллоҳ халқни аввал бир марта яратур, кейин ани яна иккинчи марта яратур, кейин Анинг тарафиға қайтарилурсизлар.
12. Ва ул куники турур қиёмат, хомуш қолурлар мужримлар.
13. Бўлмас алар учун шерик қилган зотларидин шафоатчилар ва шериклариға мункир бўларлар.
14. Ул куники қиёмат қойим бўлур, ул кун алар ҳар қисм бўлурлар.
Яъни, яхшилар ва ёмонлар бир-бирларидин алоҳида бўлурлар, ҳар фирқа неча тоифаға бўлинур, ҳар тоифа ўзлариға хос мақомда сақланурлар.
15. Яъни, ул зотларики иймон келтирдилар ва яхши ишларни қилдилар, алар жан-натда хурсанд бўлурлар. 16. Ва ул жамоаки кофир бўлдилар ва ёлғон дедилар Бизнинг оятларимизни ва қнёматдаги учрашувни, алар азоб ичида гирифтор бўлурлар!
17. Бас, поклик ила ёд қилинглар Худони қачон шомга кирсангизлар ва қачон тонгга кирсангизлар.
18. Анга хосдур мақтов осмонларда ва ерда оқшомдин сўнг ва пешин вақтиға кирганла- рингазда.
19. Ул чиқарур жонликни жонсиздин ва жонсизни жонликдин ва таргизур ерни ўлганидин кейин. Мана шундоқ сизлар ҳам чиқарилурсизлар!
Яъни, инсонни манийдин ва манийни инсондин, жонворни тухумдин ва тухумни ] жонвордин, кофирни мусулмондин ва мусулмонни кофирдин пайдо қилур. Ўлиб қолган ерни рақмати ила тиргизиб, чаманзор қилур. Шундоқ буюк қудрат соҳиби сизлардек ожиз инсонларни ётган қабрларидин тургиза алмасми? Алабтта бу нарсаға қодирдур.
20. Ва Анинг нишонларидин буки, яратибдур сизларни тупроқдин, кейин эмди сизлар одамдурсизларки, тарқалиб юрурсизлар.
21. Ва Анинг нишонларидин буки, яратди сизлар учун ўз жинсларингиздин бўлғон хотинларни, токи сизлар аларға мойил бўлинглар ва пайдо қилди ўрталарингизда муҳаббат ва меҳрибонлик. Албатта бордур бунда нишонлар ул қавм учунки, фикр қилурлар.
22. Ва Анинг нишонларидиндурки осмонларни ва ерни яратмак ва тилларингазнинг ва рангларингизнинг бошқалиги. Албатга бордур бунда нишонлар илмликлар учун.
23. Ва Анинг нишонларидиндур уйқуларингиз кеча ва кундузда, ризқ талаб қилишлариигш Анинг карамидин. Тахқиқ, бордур бунда нишонлар ул қавм учунки эшитурлар.
24. Ва Анинг нишонларидиндур кўрсатур сизға яшинни хафв қилиб ва умид қилиб; тушурур осмондин сувни ва тиргизур анинг ила ерни ўлгандин сўнг. Албатта бордур бунда нишонлар ул қавм учунки, ақлларн бордур!
25. Ва Анинг нишонларидин буки, қоим турур осмон ва ер Анинг ҳукми ила. Кейин қачон чақирса Ул сизларни бир марта ердин, бирдан сизлар чиқурсизлар.
Яъни, осмон ҳам, ер ҳам ўз мартзида Худотнг ҳукми ила барқарор турур, аларда мажол йўқдурки, ўз марказларидин зарра қадар силжисинлар. Бу қудраш соҳиби қичон сизлирни чиқирш, гўрларингиздин чиқиб хизматию ҳозир бўлурсизлар.
26. Ва Анинг ихтиёридадур кимики осмонларда ва ердадур; ҳаммалари Анга итоаткордурлар.
27. Улдур ул зотики биринчи яратур халқни, кейин яна иккинчи яратур ани. Ва ул осонроедур Анга. Ва Анга хосдур ҳаммадин баланд шон осмонларда ва ерда. Улдур ғолиб, хикматлик зотдур!
28. Баён қилди Худо сизларға ўзларингиздин бир мисолии. Оё, сизларнинг ғуломларингиздин шундоқ бир киши бордурмики, шерик бўлсин Биз сизларға берган ризода ва ҳаммаларингиз анда баробар бўлинглар? Қўрқурсизлар алардин ўз кишиларингиздин қўрққан каби. Маиа шундоқ соф баён қилурмиз нишонларимизни ақллик қавмлар учун.
Яъни, бир инсоннинг ғуломи анинг молу давлатиға шерик бўла олмаса, баробарлари каби анга тасарруф қила олмаса ва ул зоҳирий молик ўз мажозий ғуломидин зиёда андишада бўлмаса, бир ҳақиқий молик ўзин ҳақиқий мамлутдин нечук асрланур? Ҳартз бўлмас.
29. Балки эргашдилар золимлар нафсларин хохишлариға илмсиз? Бас, ким йўлға солур Худо йўлдин оздирган кишини? Ва йўқдур аларға мададкорлар!
30. Эмди сан тўғри қил юзингаи бу дин тарафиға, бир тараф бўлибки, Худонинг яратишидурки, одамларни анда яратибдур. Ўзгартиб бўлмас Худонинг яратганин, будур тўғри дин ва лекин одамларнинг кўплари билмаслар!
Яъни, Аллоҳ таоло одамизоднинг хилқатин шундоқ пайдо қилгандурки, агар ул қсиуш тушунмаква қабул этмакчи бўлса қила олур ва бошқалар атр ани асли ҳайъатига кўйиб берсалар, албатта ул ўзича ҳақ динни қабул этур.
31. Ёнган холларингизда Худо тарафиға фитрати Илоҳийға тобе бўлинглар. Андин қўрқинглар ва намоз ўқинглар ва бўлманглар мушриклардин,
32. ул жамоадинки бўлиб юбордилар дииларини ва фирқа-фирқа бўлиб кетдилар. Ҳар фирқа ўз қошнда бор тариқа ила хушдур.
33. Ва қачонетса инсонларға бир қисм зарар, чақирурлар Парвардигорларин ёнган ҳолларида Анинг тарафиға. Кейин қачон тортдирса аларға ўз тарафидин раҳмат мазасин, аларнинг бир жамоалари Парвардигорлариға шерик бўлурлар,
34. токи муикир бўлсинлар Биз аларға берган нарсамизға. Фойдаланинглар анқариб, билурсизлар (қилмишларинг оқибатин).
35. Оё, Биз тушурдукми аларға бир ҳужжатки, аларға сўзлар мушрик бўлишларини (тўғри дейиш) учун?
Султон Мазизий ажаб китобдур, яъни, Биз аларға шундоқ бир китоб нозил қилдукки, аларға мушрикликни таълим берурми?
36. Қачон Биз тотдирсак инсонларға рахмат мазасин, анинг ила хуш бўлурлар. Ва агар
етса аларға бир мусибат ўз қўллари билан қилган гуноҳлари учун, бирдан алар ноумид бўлурлар.
Бу инсонлардин мурод асри саодотда (Исломнинг бошида) мавжуд бўлюн Макт аҳлидурт, аларда бу сифат бор эрди.
37. Оё, алар кўрмадилармики, таҳқиқ, Худо кўп берур ризқни кимға хоҳласа ва оз
берур кимғаки хоҳласа. Бордур албатта бу нарсада нишонлар иймонлик қавмлар учун!
38. Бас, бергнл қариндошға анинг ҳаеднн ва мискинға ва мусофирға ҳам. Бу нарса ҳаммадии ул зотлар учунки, талаб қилурлар Худонинг ризосин. Ва шулардур нажот топгувчилар.
39. Ва ул нарсаки сизлар фойдаға берурсизлар токи кўпайсин одамлар молларида, ул нарса Худо қошида кўпаймас ва ул нарсаки билурсизлар закот дебки, талаб ^илурсизлар андин Худонинг ризосин — ана шу зотлардур икки хисса қилгувчилар.
Яъни, фойда (суд)дин зоҳирда халҳ назарида мол кўпайган кўринур, ҳақиҳатда ул молдин барака кўтарилур ва охири ҳалок бўлур. Чунончи, бир одамнинг бадатға шиш пайдо бўлур, халҳ ани семирган гумон қилур. Лекин ул анинг учун ўлим хабаридур. Шунинг каби закотдин молт нуқсон етгандеккўринур, ҳақиқатдаул покбўлур, баракотликбўлур. Чунончи, бир хаста инсонға фойдалик даволар бериб, ани исҳол (сурги) рминур. Бу хасталиклардин тоза ҳалур. Закот бергувчилар савоблари икки ҳисса бўлур.
40. Худо ул зотдурки, сизларни яратди, кейин сизларға ризқ берди, кейин сизларни ўлдирур ва кейин сизларни тиргазур. Оё, борми шерикларингиздин шундоқ бир кишики бу нарсалардин бирор нарсани қила олур? Покдур Ул ва баланддУР аларнинг ширкларидин.
41. Ёйилиб кетди фасод қуруқликда ва денгизда одамларяинг феъллари сабаб бўлиб, токи тотдирсин Худо аларға баъэи феълларин мазасин. Токи алар ёнсинлар!
42. Сиз денг "Юринглар ер юзида ва боқингларки, нечук бўлибдур илгари ўтганларнинг охирлари! Аларнииг кўплари мушрик эрдилар".
43. Бас, тўғри қил юзингни бу тўғри дин тарафиға, ул кун келмай турибки, Худо тарафидин ани қайтарилмас. Ул кун одамлар бошқл-бошқа бўлурлар.
Яъни, яхшиларни жаннатю, ёмонларни дўзахға юборилур.
44. Кимки кофир бўлибдур, анинг устиғадур кофирлиги Яъни, куфрин мазасики, бу дўзахдур.
ва кимики яхши амал қилибдур, алар ўзлари учун ором жойин тузатурлар,
45 токи берсин Худо иймон келтирган ва яхши амалларни қилган зотларға ўз карамидин. Албатға Ул кофирларни яхши кўрмас!
46. Ва Анинг нишонларидин будурки, юборур шамолларни башорат бергувчи қилиб, токи тотдирсин сизларға раҳматин мазасин ва токи юрсин кемалар Анинг хукми ила ва токи талаб этинглар ризқни Анинг карамидин ва токи шукр қилинглар,
Яъни, авваллатиф (мулойим) ҳаволарни юбориб, бандалариға раҳматидин башорат берур. Кейин раҳмати бўлюн ёғин ва анинг натижасида арзончиликдин баҳравар қилур ва кемаларни дентзларда ўз омони ила юргизиб қўюр, тока бандалари ҳар тарафт сафарлар ва савдогарчиликлар қилсинлар ва Мавлоларин (Худо) шукрин бажо келтирсинлар.
47. Ва таҳқиқ, Биз юбордук сиздин илгари бирмунча пайғамбарларни ўз қавмлариға. Бас, келдилар алар муъжизалар ила, кейин Биз интиқом олдук мужрим бўлғонлардин. Лозим эрди Биз учун мусулмонларға мадад бермак.
48. Худо ул зотидурки, юборур шамолларни, кейин алар қўзғатурлар булутни, кейин ёзиб юборур ани Худо осмонға қандоқ хоҳласа ва қилур ани пора-пора. Кейин кўрурсан қатраларни чиқиб турур анинг ўртасидин. Ва қачон еткизса ани бандаларидин хоҳлаган кишисиға, бирдан алар хушлик қилурлар,
49. албатта алар илгари ёғин аларға ёғдирилмасдин аввал ноумид эрдилар.
50. Бас, иазар сол, Худонинг раҳматин асарларига; нечук тиргизур ерни ўлгандин кейин! Таҳқиқ, ўшал Зот албатта ўликларни тиргизувчидур ва Ул ҳар нарсаға қодирдур!
51. Ва агар Биз юборсак бир шамолни, кейин кўрсалар (экинни)ки, сарғайибдур, албатта алар андин кейин ношукрлик қилурлар.
52. Бас, сиз албатта эшитдира олмассиз ўлганларға ва эшитдира олмассиз карларға овозни, вақтики алар қайтсалар орқа ўгириб.
Яъни, дилларида ҳаёти маънавия асари ҳолмаган ўликлар ва қулоқларида ҳақни эшитмак солоҳияти бўлмағон мажруҳлар ўз иродалари ила насиҳатдин юз ўтрган соатларида аларю насиҳат қилиб бўлмас.
53. Сиз эмассиз кўрларни гумроҳликдин йўлға солгувчи. Эшитдира олурсиз фақат ул кишиларғаки, иймон келтирур Бизнинг оятларимизға ва алар мусулмондурлар.
54. Худо ул зотидурки, яратди сизларни қувватсиз бир ҳолда, кейин ато қилди қувватсизликдин кейик қувват, кейин яна пайдо қилди қувватднн кейин қувватсизлик ва қариликни. Пайдо қилур Ул ниманики хоҳласа ва Ул амаллик ва қудратлик зотдур!
55. Ва ул куники қиёмат қоим бўлур, гуноҳкорлар қасам ичурларки, турмабдурлар (дунёда) бир соатдин зиёда. Ана шундоқ тескари юрур эрдилар.
Яъни, дунёда ё қабрда наҳадар узоҳ бир замон турган бўлсалар ҳам, ҳеч турмагандек сўз қилурлар. Парвардигор раҳмат қилурки, улар аввалда ҳам шундоқ аксрафтор ққлур эрдилар.
56. Ва дерлар ул жамоаки, берилибдур аларға илм ва иймон; таҳқиқ, турдингизлар Худонинг Китобиға қиёмат куниғача. Мана будур қиёмат куни, лекин сизлар билмас эр-дингизлар.
57. Ул кун золимларға узр баён қилишлари фойда қилмас ва на алардин тавба қабул қилинмас.
58. Ва таҳқиқ, баён қилдук Биз одамларға бу Қуръонда ҳар sисм мисолларни. Ва агар сиз аларға бирор нишон келтирсангиз, шунда ҳам кофирлар дерлар: "Сизлар фақат ёлғончиларгинадурсиэлар!"
Яъни, ул кофирлар учун Худованд Қуръон каби муборак бир китобни тушуриб, андақф қисм яхши мисолларни марғуб андозаларда баён қилди. Кофирлар андин баҳра олиш ўртю шшм ани келтирган пайғамбарни ва анга иймон келтирган саодатмандларни тамом ёлғончилар деджу, Оқибат ўзлари саодатдин маҳрум қолдилар. Эмди қиёмат куни алар учун надомат ва афсусдт боиирбирмтижафсилбўлмас.
59. Ана шундоқ муҳр урур Аллоҳ ул одамлар диллариғаки билмаслар!
Яъни, бир инсон ўзи тушунмаса ва тушунмак учун ҳаракат ҳам қилмаса, балки ўз ила ҳар бир ҳақ сўзю инкор қила берса, ул одамнинг дили шундоқ қора бўлиб кетурт, қабул этмас, лаёқати ҳам анда қолмас ва ўзи билмас.
60. Эмди сабр қилинг, албатта Худонинг ваъдаси ҳақдур ва тойдирмасин сизни уд одамларики, яқнн эмаслар!