loader

028. Қасас (Қисса, ҳикоя) сураси

Маккада нозил бўлғондур ва ул 88 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад меҳрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила

1. То, син.
2. Бу равшан Кптобнинг оятларидур.
3. Тахқиқ, тиловат қилурмиз сизға Мусо ва Фиръавн қиссаларидин баъзисин дуруст тариқада мўминлар учун.
4. Тахқиқ, Фиръавн бош кўтарди мамлакатда ва қилнб юбордн аҳлларин фирқа-фирқа, заиф қилур эрди алардин бир тоифани: сўйдирур эрди ўғилларин ва тнрик қолдирур эрди хотинларин. Таҳқиқ, ул фасодчилардин эрди.
Мисрда Фиръавннинг ўз қавми қибтиОлар ҳам бор эрди ва Баний Исроил ҳам бор эрдики, аларни сайтий дер эрдилар. Фиръавн зулм ва татббурлик қилиб Баний Исроилни Арважға қўймас эрди ва аларни ниҳоятда разил ишларға солур эрди, гўё алар ҳаммалари қул ва ҳар бир қибтий аларға хўжа эрди. Фиръавн ўзининг яқин заволидин хафв қилиб Баний Исроилдин туғилган уғил болаларни сўйдирур эрди.
5. Биз хоҳлар эрдукки, эҳсов қилайлук ул мамлакатда заифлаштирилган жамоаға ва қилайлук аларни бошлиқлар ва қилайлук аларни ворислар.
6. Ва қудрат берайлук аларға мамлакатда ва кўрсатайлук Фиръавнға ва ҳомонға ва лашкарлариға алардин ул нарсаники, алар андин қўрқур эрдилар.
7. Ва илхом юбордук Мусонинг онасиға: "Анга сут бер, кейин қачон анга (нисбатан) хафв туғилса ташлагин ани дарёға ва қўрқмагил ва ғам қилмагил. Таҳқиқ, Биз ани санга қайтарурмиз ва қилурмиз ани пайғамбарлардин.
Бу воқеанинг муфассал баёни то ҳо сурасида ўтгандур.
8. Кейин кўтариб олди ани фиръавнийлар, токи бўлсин алар учун душман ва ғамлариға сабаб. Таҳқиқ, Фиръавн ва Ҳомон ва лашкарлари хатокорлардурлар.
9. Ва деди Фиръавннинг хотини: "Кўз равшанликдур манинг учун ва санинг учун! Ва ўлдирманглар ани ва умидим борки, наф қилур бвзларға, ё бола қилиб олурмиз ани". Ва алар билмаслар.
Яъни, алар бу боланинг анжомидин бехабар эрдилар.
10. Ва сабоҳ вақтида Мусонинг онасин дили беқарор бўлди. Яқин қолдики ани ошкора қилса, агар Биз авивг дилин маҳкам қилмасак, токв бўлсвв ишонгувчилардин.
11. Ва деди Мусонинг ҳамширасига: "Сав анинг взвдвв бор". Бас, ул авв кўрди узоқдин ва алар билмас эрдвлар.
12. Бвз ҳаром қилвб эрдук авга аввалдва эмвзгувчвлар сутларав, кейвн дедв ҳамшврасв: "Мав далолат қилайми свзларвв бвр ховадоа аҳлвғакв, алар бу болани тарбйя қилурлар свзлар учув ва алар бувга хайрвхоҳ бўлурлар?"
13. Кейин Бвз ёндурдук Мусони онасиға, токв кўзв равшан бўлсин ва ғам қилмасин ва бвлсввкв, албатта Худовввг ваъдаси ҳақдур ва леквв аларвввг кўпларв бвлмаслар.
14. Вақтики йвгвтлвк камолига етдв ва ақли дуруст бўлдв, бердук анга ҳвкмат ва влм. Ва Бвз шувдоқ жазо (мукофот) берурмвз яхшв амал қилгувчиларға!
15. Ва кирдв Мусо шаҳарға аҳлларин хабарларв бўлмағон вақтда, бас, топдв авда вккв квшвввкв бвр-бирларв вла урушурлар: бу бврв ўз жамоасидиндур ва бу бврв душманларидиндур. Кейвв мадад твладв авдвв ул квшикв, жамоасвдвв эрди, ул одам хвлофвғаки, душманларвдва эрдв. Бас, бвр мушт урдв авга Мусо ва авв тамом қилди. У дедв: "Бу шайтон вшвдив бўлди, албатта ул равшан оздаргувчв душмавдур".
16. У деди: "Эй Парвардвгорвм! Мав ўзвмга зулм қвлдам. Сав мавваг гуноҳимни мағфират қил!" Кейвн Худо мағфврат қилдй. Албатта Ул мағфвратлвк, меҳрвбовдур.
17. Ул деда: "Эй Раббвм, манга қилган эҳсонинг ҳаққи эмдв маа ҳаргвз гувоҳкорларға ёрдамча бўлмасма. Ул вақт бир оз тонготган вақт бўлур ё ҳамма ором олаётган туш ваҳти бўлур. Волидалари шаҳардин ташқарида турур эрдилар. Шоядул кишинингзиёратларидин қайтган вақтлари бўлур. Иттифоҳо, икки одамнинг урушиб турганин кўрдилар: бири исроилий (баний), иккинчиси Фиръавннинг ошпази бир қибтий зрди. Шояд анга забони рухсат қилган бўлса ва қабул этмай ул беҳуда сўз чиққан бўлур. Кейин одоб бермак учун бир мушт урдилар, ул бечора ҳеч тўхтамай жаҳаннамға жўнаб қолди. Мусо алайҳиссалом шятлари ўлдирмак эмас эрди. Бу бўлғон хато учун пушаймон бўлиб, Худоға истиғфор қилдилар. Аллоҳтаоло хатоларин афв этди, Мусо алайҳиссалом келажакда золимларға мадад бермасликка ваъда бердилар.
18.    Кейин тонг отдирди шахарда интизор бўлиб. Бирдан кўринди ўшал кишики, андин мадад талаб қилиб эрди кеча, яна Мусони чақирур. Деди анга Мусо: "Албатта сан равшан бир гумроҳдурсан!"
Яъни, ҳар кун золимлар ила урушурсан ва мани ҳам алар ила уруштиргувчидурсан.
19.    Кейин вақтики қўл узатмакчи бўлди ул одамғаки, ул ҳар иккилариға душман эрди, деди: "Эй Мусо, мани ўлдиргувчидурсанми кеча бир кишини ўлдирганинг каби. Сан мамлакатда фақат зулм қилгувчи бўлмакчисан ва хохламассан ислоҳчилардин бўлсанг".
20. Ва келди бир киши шахарнинг охиридин югурган ҳолда ва деди: "Эй Мусо, таҳқиқ, сардорлар санинг ҳақингда маслаҳат қилмакдаларки, сани ўлдирсинлар. Бас, чиқиб кет, ман албатта санга хайрихохдурман!"
Яъни, сазо бермакчи эрдилар золимларға. Лекин мазлум тушунмай сирни фош қилибқўйди. Бухабар тўғри Фиръавн қошию етди ваул ерда бужанобни тутмак ва ўлдирмакка қарор бўлди. Кейин бирдан бўлислар тутгани югурди. Ўшал жамоада бир некбахт инсон бор эрди, филҳал, келиб ҳазрати Мусоға хабар қилди. Ва шаҳардин қочишға маслаҳат берди. Бу одам Қуръони тримдаги мўмини оли Фиръавндур.
21.    Кейин Мусо шаҳардин чиқиб кетди қўрққан ва интизор бўлғон ҳолда. У деди: "Парвардигорим, манга нажот бер золим қавмдин!"
Мусо алайҳиссалом Мисрдин чиқдилар, йўл билмаган сабабидин Парвардиюрға арз қилдилар, дуоларин қабул этиб, Мадйянға борадурган катта йўлға солиб қўйди ва золимлардин нажот берди.
22.    Ва вақтики юзланди Мадйян тарафиға, деди: "Умидим бор, Раббим мани тўғри йўлға солур!"
23. Ва вақтики етди Мадйян сувиға, топди анинг устинда одамлардин бир жамоаники, хайвонлариға сув ичирур. Ва топди алардин бошқа икки қизники, манъ қилурлар молларини.
Мадйян Мисрдин ўн кунлик масофада эрди, Мусо алайҳиссалом оч ва чанқоқ ул ерға етдилар. Кўрдиларки, одамлар бир қудуқустида йиғилгандурлар. Ҳаммалари жонворларин суюрурлар, ул ерда икки қизни ҳам кўрдиларки, қўй ва эчкиларин сақлаб турибдур, аларда ул қадар тоқат йуҳ эрдит, йиғилганларни тарқатиб молларин суғорсалар ё оғир челакни тўлдириб қудуқдин сув торта олсинлар, шояд бошқалардин қолтн сувни ичирсалар.
Мусо деди: "Сизларнинг ҳолларингиз надур?" Алар дедилар: "Биз суғормасмиз то молбоқарлар молларин олиб кетгунча ва бизнинг отамиз қари буюк одамдур.
24. Кейин алар учун сув ичирди, кейин бир сояға борди ва деди: "Эй Раббим! Нимани ризқдин манга тушурсанг, ман анга муҳтождурман!"
Ҳазрати Мусо ҳамият ва ғайратлари келиб бошҳа бир қудуқдин аларнинг жонворлариға сув ичирдилар ва дарахт соясида ором олдилар.
25.    Бас, келди анга икки қизнинг бири юриб уялган холда ва деди: "Манинг отам сани чақирур бермак учун санга биз учун ичирган сувинг ҳаққин". Вақтики Мусо анга келди Яъни, қизнинг отаси Шуайб алайҳиссалом қошлариға. ва баён қилди анга қиссани, у деди: "Қўрқма, золим қавмдин нажот топдииг!" Мадйян Миср ҳукуматидин тамом алоҳида бир мамлатт эрди.
26.    Икки қизнимг бири деди: "Отажон, сиз бу кишими ходим сақланг; албатта яхши ходимки, сақларсиз ул кучлик ва омонатлик бўлсин".
27. Оталари деди: "Ман хоҳларманки, бу икки қизимнинг бирин санга никохлаб берсам, шул шарт илаки, сан саккиз йил манга хизмат қилурсан. Кейин ўн йилни бутун қилсанг, санииг тарафингдин бўлур. Ва ман хохламасманки, сани машаққатға солай. Сан, агар Худо хоҳласа, маяи яхши одамлардин топурсан".
Мумкиндурки бу саккиз саналик хизмат қизнинг маҳри бўлса. Уламолар қошларида хозир ҳам болаға қиз бермакчи бўлса қариндошларға хизматкор бўла олур. Бу нарса никоҳнинг ибтидоий муомаласидур. Ҳазрати Шуайб никоҳ қилур вақтларида берадирган қизларин тайин этиб, анинг ризосин олган бўлурлар.
28. Мусо деди: "Бу ваъда бўлди ман била санинг ўртамизда: бу икки муддатдин қайси бирин тамом қилсам, манга таадди (хафачилик) йўқдур ва Худо бизнинг бу сўзимизға вакилдур.
Мусо алайҳиссалом Шуайб алаҳиссаломға дедиларки: "Ихтиёр мстдадур, саккиз ссиш хизмат қилай ё ўн сана. Ҳарҳолда ман бу инояпиш қабул этдим". Кейин ҳазрат ўн йилни тамом қилибдурлар, албапипа шул воқеа кабидур, бизнинг пайғамбаримиз воқеалари ҳамки, қижратдин саккиз сана сўнг Маккани фатҳ қилдилар. Агар хоҳласалар ўшал сана Маккани кофпрлардин ҳолий қила олур эрдилар. Лекин ўз ризолари ила ўн санани тўлдириб кейин кофирлардин пок қилдилар.
29. Кейин вақтики Мусо бу муддатни тамом қилди ва оиласи ила йўлға равона бўлди, кўрди Тур тоғин тарафида бир ўтни. Аҳлиға деди: Тўхтаб туринг, ман бир ўт кўрдим, шояд андин сизға бир хабар ё бир чўғ келтирурман, токи сиз исинурсиз".
30. Вақтики ўт қошиға келди, ул майдоннинг ўнг тарафидин ул муборак мақомда дарахтдин овоз келдики: "Эй Мусо, Ман бутун олам Парвардигори Аллохдурман!
31. Ташла ҳассангни!" Вақтики ани кўрди, илон каби ҳаракат қилур, орқа ўгириб қайтди ва бурилиб боқмади. (Ҳукм бўлди): Эй Мусо, илгари кел ва қўрқма, таҳқиқ, сан омон топганлардиндурсан!
32. Солгил қўлингни ёқангға, чиқур ул безарар оқ бўлиб ва олиб бор қўлингни ўз ёқангға қўрқиш дафъи учун. Бу икки нарса Парвардигоринг тарафидин икки далилдур Фиръавн ва анинг сардорлари тарафиға боришинг учун, алар албатга нофармон қавмдурлар".
33. Деди: "Эй Раббим, таҳқиқ, ман ўлдиргандурман алардин бир кишини, андин қўрқурманки, мани ҳам ўлдирурлар.
34. Ва акам Ҳорун равонроодур тилда мандин, ани ҳам ман била мададкор қилиб юборки, мани тасдиқ этур. Қўрқурманки алар мани ёлғончи қилурлар".
35. (Худо) деди: "Ҳозир билагингни қувватлик қилурмиз аканг ила ва ато қилурмиз сизларға бир султонликки, алар сизларға етолмаслар Бизнинг муъжизаларимиз баракотидин. Сиз иккалангиз ва кимики сизларға эргашибдур, ғолиб бўлурсизлар.
36. Вақтики келди Мусо аларға Бизнинг равшан нишонларимиз ила, дедилар: "Бу фақат тўқилган жодугарликдур ва эшитмадук буни биз ўтган ота ё боболаримиз замонларида.
Яъни, бутун жаҳонни бир Худо пайдо қилгандур, яна бир вақт ҳаммасин йўк, қилур ва ҳисоб-китоб бўлур, деган сўзлар тамом бекордур, ўтганлардин бу сўзларни ҳаргиз биз эшитмадук.
37. Мусо деди: "Парвардигорим яхши билур ул кишиники келтирибдур Анинг қошидин ҳидоятни ва ул кишиники бўлур анга охиратнинг яхши оқибати. Таҳқиқ, золимлар нажот топмаслар".
38. Фиръавн деди: "Эй сардорлар! Манга маълум эмаски, сизнинг мандин бошқа худоларингиз бўлсин. Ўт ёқ манга, Ҳомон, лой устиға ва манинг учун бино қил баланд бир минора, токи ман Мусонинг маъбудин кўрай. Таҳқиқ, ман ани ёлғончилардин гумон қилурман".
Яъни, пишиқ ғиштан баланд бир болохона тайёр қилгинт, анга чиқиб ман Мусонинг Парвардигорин ахтарай, чунки ер юзида мандин бошқа рабб йўқдур. Албатта осмонда қам йўк, бўлур. Мусо хотири учун ахтариб, анинг ёлғончилигин халхда собит қилайлук. Фиръавннинг бу сўзи Худо ва расулни масхара қилмак юзасидин бўлур ё ҳақиқатдан ашнг ақлин етиб боргин жойи шу бўлур.
39. Ва бош кўтарди ул ва анинг лашкарлари дунёда ноҳақ ва гумон қилдиларки, таҳқиқ, алар Биз тарафға қайтарилмаслар.
40. Кейин Биз гирифтор этдук ани ва лашкар-ларини ва отдук аларни дарёға. Бас, боқинг, нечук бўлди золимларнинг оқибатлари!
41. Ва қилдук Биз аларии шундоқ пешволарки, чақирурлар дўзахға ва қиёмат куни мадад қилинмаслар.
42. Ва юбордук дунёда орқаларидин лаънатни ва қиёмат кунида ҳам алар ҳоллари ёмонлардин бўлурлар.
43. Ва таҳқиқ, бердук Биз Мусоға Китобни халок қилганимиздин кейин аввалги жамоатларни, диллар нурлари этиб одамлар учун ва хидоят ва рахмат этиб, токи алар насиҳат олсинлар.
Таврот нозил бўлғондин кейин дунёда бундоқ ғорат, яъни, бир қавмни бирдан тамом этиб юбормак кам бўлди. Осмондин азоб тушиб ҳалок ҳилиш ўрниға жиҳод ва жанг тариқаси машруъ бўлди. Чунки бироз халқ шариат аҳкомиға амал қилур эрдилар. Таврот халққа фихм ва басират бергувчи ва йўл кўрсатгувчи ва раҳматға мустаҳиқ этгувчи бир муборак Китоб эрди, токи халқ ани ўқиб Худони ёд қилсин ва яхши насиҳатлар олсин.
44.  Ва бўлмадингиз сиз мағриб тарафда, вақтики юбордук Биз Мусоға ҳукм ва бўлмадингиз сиз хозирлардин.
Яъни, Тур тоғин тарб тарафидаги ул мақомда ҳазрати Мусоға нубувват (пайғамбарлик) ҳосил бўлғон эрди.
45. Ва лекин Биз пайдо қилдук бир мунча жамоатларни ва узун бўлди аларнинг умрлари. Ва бўлмадингиз сиз муқим мадйянликлар ораларидаки, тиловат қилур эрдингиз аларға Бизнинг оятларимизни ва лекин Биз юборгувчи эрдук.
46. Ва бўлмадингаз сиз, (Муҳаммад), Тур тарафида вақтики Биз овоз бердук ва лекин раҳматдур Парвардигорингиз тарафидин, токи қўрқитинг қавмники келмади аларға сиздин илгари ҳеч бир қўрқитгувчи, токи алар иасиҳат қабул қилсинлар.
Яъни, Биз Мусоға нубувват ва Таврот берган замонда сиз мавжуд эмас эрдингизки, бу воқеоларни кўртн бўлсангиз. Балки бир қанча қавм. дунёға келди ва кетди, нақодар узун муддатлар
анда кечди, воқеалари эскирди, хотирлардин унутилди. Ул қисса учун хабардор бирор кимса қолмиди. Эмди. ўшал воқеаларни Порвардигор сизнинг тилингиздин дунёға эшитдириб огоҳ қилгувчидур. Одати Аллоҳ шундоқдурки, пайғамбарларни юбориб оламни ҳаҳиҳатдин хабардор айлар.
47.  Ва агар бўлмаса эрди бу нарсаки етур эрди аларға азоб қўллари аввал юборган аъмоллари сабабидин, кейин дер эрдилар: "Эй Раббимиз, на учун бизларға пайғамбар юбормадингки биз оятларингга эргашсак ва бўлсак мўминлардин!"
Яъни, аларға расул муборак саодатдур. Агар пайғамбар юбормай ҳам аларға Худо беимонликлари учун сазо берса, ҳақиқатда зулм бўлмас эрди. Лекин Ул иноят қилиб пайғамбар юборди. Мумкин эрдики, аларға азоб келган соатда десалар, Худо бизға пайғамбар юбормадики, ҳеч бўлмағонда бизнингхатоларимиздин огоҳ қилса, бирдан бизни тутиб азоб қилмак нечукдур, агар пайғамбар юборса эрди билур эрдукки, биз қандоҳ иймон келтирур эрдук.
48. Кейин вақтики келди аларға (Муҳаммад) Бизнинг қошимиздин, дедилар: "На учун анга Мусоға берилган нарса берилмади?" Оё, алар инкор қилмадиларми Мусоға берилган нарсани аввалдин? Алар дедилар: "Икки жодугарликдурки, бир-бириға мувофиқдур!" Ва дедилар: "Биз иккисиға ҳам ишонмовчидурмиз".
Яъни, мана эмди ҳамма пайғамбарларнинг сардори аларға пайғамбор қилиб юборилса бундоқ беҳуда сўзларни қилурлар, алар Мусонингмуьжизалари ва Китобиға қачон иймон келтириб эрдилар? Алар демадилармики, Таврот ила Қуръон иккиси ҳам жодугарликдур, Мусо ва Муҳаммад алайҳиссаломлар иккилари жодугардурларки, бир-бирларини қўллаб қувватларлар.
49. Сиз денг: "Келтиринглар Худо тарафидин бир китобники, ул бу икки Китобдин яхшироқ бўлсин, ман анга тобе бўлай, агар сўзларингиз рост бўлса!"
50. Кейин агар қилиб кела олмасалар деганингизни, жазм билингки, алар ҳақиқатдаи нафсларин хоҳишиға эргашурлар. Ва кимдур йўлдин озганроқ ул одамдинки, эргашибдур нафс хохишиға Худо тарафидин бўлғон ҳидоятни қўйиб? Худо золимларни ҳидоят қилмас.
51. Таҳқиқ, Биз орқама-орқа юбордук алар учун каломимизни, токи алар насихат олсинлар.
52. Ул зотларики, бердук Биз аларға Китоб Қуръондин аввал, алар бунга иймон келтирурлар.
53. Ва қачон ўқилур Қуръон  аларға, дерлар: "Биз бунга иймон  келтирдук,  бу албатта хақдур Парвардигоримиз тарафидин. Таҳқиқ, биз бундин ҳам илгари мусулмон эрдук".
54. Ана шул зотларға берилур савобларин икки карра сабрларин баракотидин. Ва алар даф қилурлар яхшилик ила ёмонликни ва Биз аларға берган нарсадин харж қилурлар.
55. Қачон эшитсалар беҳуда сўзни, андин юз ўгирурлар ва дерлар: "Бизнинг амалларимиз бизғадур ва сизларнинг амалларингиз сизғадур. Салом сизларға! Биз жоҳилларни истамасмиз!"
Жоҳил мушриклар на аввалги Китобға ишонурлар, на сўнгги Китобға, аммо инсофлик китобийлар ҳар иккисиға ҳам иймон келтирурлар, Қуръони карим тиловат қилингин замон тасдиқ этилурки, бу Китоб Парвардигоримиз Китобидур, ҳақдур, биз буига аввалдин ишонурмиз. Мана бу жамоаға икки мартадин савоб берилур, чунки икки Китобга шпонурлар, аларда бу яхшилик бордурки, ҳар икки Китобға амал учун нима кулфат келса сабр қилур ва ёмонлик қилган кишиға яхшилик қилурлар. Бирор ёмон аш. қилиб қолсалар, тездин бир яхши иш қилиб ани йўҳотурлар ва Худо берган давлатдин Аяи йўлиға сарф зтурлар, номуносиб сўз ё воқеа учраб қолса андин ўзларин сақларлар, беҳуда сўз қилган кашиға муносиб бир сўз қилаб қутулурлар.
56. Тахқиқ, сиз хидоят қила олмассиз дўст тутган одамингизни ва лекин Худо хоҳлаган бандасини ҳидоят қилур. Ул яхши билур хидоят топгувчиларни.
Саййиди олам пайғамбаримиз аматлари Абу Толиб учун кўп саъй қилдиларки, ўлишдин олдин калима ўқиб қолсин, лекин ул қабул этмади, кейин бу оят нозил бўлди.
57. Ва дедилар: "Агар биз сиз ила хидоятға эргашсак, ватанимиздин тезда чиқарилурмиз". Оё, Биз аларға тинчлик мақоми бўлғон ҳарамдин жой бермадукмики, тортилур анга ҳар нарсанинг меваси, бу ризқдур Бизнинг тарафимиздин. Валекин аларнинг кўплари билмаслар.
58. Ва мақадарни халок қилдук Биз шундоқ шаҳарлардинки, ҳаддин ошдилар маишатда. Мана будур аларнинг уйларики обод бўлмади алардин кейин магар оз вақт. Ва Биз бўлдук аларнинг ворислари.
Яъни, Ул меҳрибон, ширк ва жоҳиллик ваҳтингизда ҳам сизларни ўз ҳарами муҳтарамида амн ва омон ичида саҳлабдур, эмди Анинг пайғамбариға тобе бўлғон замонларингизда сизларни бошқаларға талатиб қўюрми? Сизлар араблардин на учун қўрқурсизлар, аларда нима куч бордур? Сизлар Худодин хўрқингларки, куч-қудрат Андадур, нақадар жаббор ва мағрурларни дунёдин маҳв этгандурт, дунёда нишонлари ҳам қолмагандур.
59. Ва Парвардигорингиз шахарларни халок қилгувчи эмас, то юбормаса каттасиға бир пайғамбарки, тиловат қилур аларға оятларимизни. Ва шахарларни барбод қилгувчи эмасмиз, фақат аҳллари золим бўлғон золдагана (барбод қилурмиз).
Яъни, шаҳарларнинг буюги, маркази ва пойтахтиға. Чунт ул ердин маълумот атрофға тарқалур.
60. Ва нима нарсаки сизларға берилибдур ҳар бир нарсадип, у бу дунё ҳаётин фойда ва зийнатидур; ул нарсаки Худо қошидадур яхшироқ ва бақолиқроқдур. Оё, фахмламассизларми?
61. Ул кишики, Биз анга яхши бир ваъда қилдук ва ул ани топгувчидур, ўхшарми ул кишнғаки, фойдалантнрдук ани дунёвий ҳдёт фойдасидин, кейин ул қиёмат куни гирифтор этилгаплардин бўлур?
62. Ва ул куники нидо қилур Худо аларға ва дер: "На ерда Манинг шерикларимки, сизлар даъво қилур эрдингизлар?"
63. Дер ул одамларики, собит бўлди аларға азоб ҳукми: "Эй Парвардигоримиз, булар ул жамоадурларки, Биз аларни гумроҳ этдук, гумроҳ этдук ўзимиз гумроҳ бўлғонимиз каби, алоқа уздук, Сан тарафға ўтдук: булар бизға ибодат қилмас эрдилар".
64. Ва дейилур: "Чақиринглар шерикларингизни!" ва булар чақирурлар аларни ва алар буларға жавоб бермаслар ва кўрурлар азобни. Кошки алар тўғри йўлда бўлсалар эрди!
65. Ва ул куники, чақириб сўралур алардин ва дерки (Худо): "Нима жавоб бердингизлар пайғамбарларға?"
66. Бас, банд бўлур аларға хабарлар ва кейин ҳам алар ўзаро савол қилиша олмаслар.
Аввалти саволлар тавҳид борасида эди. Эмди бу саволлар рисолат (юборилган Китоблар) хусусидадур, яъни, сизлар ўз ақлларинтз ила Худони танимаган бўлсангиз, пайғамбарлар танитишлари ила шояд танигандурсиз, қани пайғамбарларға нечук муомала қилдингизлар? Ул вақт алардин ҳеч кимға жавоб келмас, сўз қилиш ва хабар бериш йўллари тамом банд бўлиб қолур. Ҳатто бир-бирларидин сўраша олмаслар.
67. Аммо кимики дунёда тавба қилса ва иймом келтирса ва яхши иш қплса, умид бордурки ул нажот топгувчилардин бўлур.
68. Ва Парвардигорингиз яратур нимани хохлар ва писанд қилур; бўлмади алар учун ихтиёр! Покдур Аллох. таоло ва баланддур аларнинг шерикларидин!
69. Ва Парвардигорингиз билур ул нарсаники дилларида махфийдур ва ул, нарсаники ошкор қилурлар.
Бир инсоннинг суратин кўриб ани яхши демакликка ҳукм этилмас, балки анинг эътиқоди ва ниятиға боқиб бир нарса дейилур. Анинг учун ҳар кимсанинг зоҳир ва ботинин яратгувчи ҳолиқ Парвардиюримиз яхши билур. Ул ўзи анга муносиб жазо ва сазо берур.
70. Ва улдур Худоки, Андин бошқа маъбуд йўқдур, Анга хосдур мақтов дунёда ҳам ва охиратда ҳам; Анга хосдур х.укм ва Анга қайтарилурсизлар.
71. Сиз денг: "Боқинглар, агар қилиб қўйса Худо сизларға кечани доим қиёмат кунигача", кимдур Худодин бошқа бир маъбудки сизларға ёруғлик келтирур? Оё, эшитмассизларми?
72. Сиз денг: "Боқинглар, агар қилнб қўйса Худо сизларға кундузни доим қиёмат кунигача, кимдур Худодин бошқа бир маъбудки, келтирур сизларға кечани токи анда ором олурсизлар. Оё, кўрмассизларми?
73. Ва ниҳоятда меҳрибонлнгидан пайдо қилди сизлар учун кеча ва кунудзни, токи ором олинглар анда ва токи ахтаринглар Анинг фазлин ва токи сизлар шукр қилинглар!"
74. Ва ул куники нидо қилур аларға ва дер: "На ердадур ул Манинг шерикларимки, сизлар даъво қилур эрдингизлар?"
75. Биз ҳар умматдин бир-бир гувоҳ чақирурмиз ва дермиз: "Келтиринглар далилларингизни!" Кейин билурларки, албатта Худо ҳақдур. Ва ғойиб бўлур алардин ул нарсаки, ёлғон тўқир эрдилар.
Гувоҳ аларнинг пайғамбарлари ё ул жанобнинг ноиблари ва бирор бахтиёр инсон бўлур. Ўшал гувоҳлар баён ҳилурларки, одамлар осмоний шариатлар ва Илоҳий динлар ҳақида нима муомалада бўлдилар. Кейин мушриклардин савол қилинурки, ширк учун далил ва асосларингиз надур, келтиринглар. Албатта ҳеч бир муносиб жавоб беролмаслар, балки жазм билурларки, Худолик  танҳо Аллоҳнинг ҳақи экан ва Анинг шериги йўқ этн ва пайғамбарлар баёнлари рост экан ва тўқиб юрган ширк ва ботил ақидалари ҳаммаси йўқ бўлиб кетур.
76. Таҳқиқ, Қорун Мусо қавмидин эрди, кейин аларға таадди (душманлик) қилди. Ва бердук Биз анга хазиналардин ул қадарки, анинг калитлари оғир келур эоди қувватлик жамоаларға ҳам. Вақтики деди анга анинг қавми: "Қаршилик қилма, Худо хушлик қилгувчиларни дўст тутмас!
Қорун Мусо алайҳиссаломнинг амакиваччалари эрди, ниҳоятда молдор ва мағрур ва бахил инсон эрди. Анинг учун бор кучин сарф қилиб давлат тўплаган эрди. Вақтики Фиръавн ва лашкари ғарқ этилиб, Баний Исроил тамоми ҳазрати Мусоға тобе бўлдилар, Қоруннинг мол ва жам қаладурган воситалари ҳалок бўлди. Андин Мусо алайҳиссаломға ҳасад ва ғазаби зиёда бўлди, лекин зоҳирда мусулмон эрди. Тавротни кўп ўқир эрди. Аммо дили тоза эмас эрди. Қачон Мусо алаиҳиссалом закот чиқармак учун анга ҳукм бердилар, ул одамларға фитна солиб, ҳазрати Мусо   хилофлариға ҳаракат қила бошлади. Охир ул жанобни бадном қилмак учун бир ёмон хотинни топиб анга таълим берди. Ул хотин зинода ҳазрати Мусоға туҳмат қилди, леқин ҳақиқат ? қилинган вшупда. Қорун тарафидин таълим олганлиги маълум бўлди. Кейин Мусо алайҳиссалом ниҳоятда хафа бўлиб, бад дуо қилдилар. Аллоҳ дуоларин қабул айлаб Қоруннинг уйлари ва  давлатлари ила ерга юткизди, дунёға буюк бир ибрат қилиб қолдирди.
77. Ва талаб қил охиратии Худо санга берган нарса ила! Унутма насибангни дунёдин , ва яхшилик қил Худо санга яхшилик қилгани каби ва излама бузуқчиликни ер юзида. Таҳқиқ, Худо фасодчиларни дўст тутмас?"
78. Қорун деди: "Ҳақиқат шулдурки, бу мол манга ўзимда бор илм баракотидин берилди". Оё, ул билмадимики, Худо албатта ҳалок қилгандур андин илгари ўтган умматлардин шундоқ кишиларники, алар андин зиёда қувватлик ва ортиқ тўплаган эрдилар. Ва сўралмаслар гуноҳларидин гуноҳкорлар!
79. Кейин чиқди ўз қанмин рўбарўсиға бор зийнати ила, дедилар ул одамларики, ҳаёти дунёвияға толиб эрдилар: "Эй, кошки бизларға ҳам Қорунға берилган давлат берилса эрди! Албатта ул буюк насиб эгасидур!"
80. Ва дедилар ул зотларики, аларға илм берилгая эрди: "Вой сизларға! Аллоҳнинг қуввата ҳаммадин ул одам учунки, иймон келтирибдур ва қилибдур яхши амалларни; ва берилмас ани магар сабрликларға".
Яъни, аҳл ва амаллик тоифака, ҳақиқатни яхши билурлар, дедиларт: "Эй бадбахтлар, бу баҳоси йўқ зоҳирий дабдаба ва хархашаларға на учун берилурспзлар. Худо қошида мўмин ва солиҳ бандалар учун тайёр ҳилинган савоблар олдпда бу нарсалар ҳечдур, Лекин ул давлат ва иззат сабрлик бандаларғагина насиб бўлур".
81. Кейин юткиздук ани ва уйини ерға, бас, бўлмади анинг учун бир жамоатки, анга мадад берсин Худодин бошқа ва бўлмади ул ёрдам олгувчилардин.
82. Ва одамларики та-манно қилиб эрдилар кеча Қорун каби бўлмакни, бугун субхда дер эрдилар: "Эй ажаб, Аллоҳ кушода қилур ризқни кимғаки хоҳласа бандаларидин ва танг қилур, агар Худо бизларға меҳрибон бўлмаса эрди, албатта бизни ҳам ерға юткизур эрди. Эй ажаб! Кофирлар нажот топмаслар!"
83. Ул охират уйини (яъни, жаннатнв) Биз берурмиз ул зотларғаки, хохламаслар катталикни ер юзида ва на фасодни. Ва яхши оқибат Худодин қўрққувчилар учундур.
84. Кимики бир яхши амал келтирса, бордур анинг учун андин яхшироқ савоб; ва кимики бир ёмон амал келтирса, жазо берилур ёмон амалларни қилганларға фақат амал- лариға мувофиқ.
85. Таҳқиқ, ул Худоки, фарз қилди сизға Қуръонни, албатта қайтариб олиб боргувчидур сизни аввалги мақомға. Сиз денг "Манинг Раббим яхши билурки, ким тўғри йўл келтирибдур ва кимдур улки равшан гумрохликдадур!"
Тафсирчиларнинг баъзилари аввалги мақом (маод)дин мурод улуш дебдурлар, баъзилари охират, баъзилари жаннат ва баъзилари Шом (Сурия) иҳлими дебдурларки, ул ерға меърож кечасида ташриф қилган эрдилар. Ҳофиз ибн Касир бу қавллар ўшанда чуқур ва латиф тадбиқ қилинибдур, яъни, маоддин мурод бу ерда Маккаи муаззамадур, магар фатҳ Макка аломатидур, ажалдин сўнг ҳашардур ва ҳашардин кейин охират ва охиратнинг охир манзили жаннат, дебдурлар. Матлаб шул бўлдики, Аллоҳ аввал сизни ниҳоят шону шавкат ила Маккаға ёндириб олибборур.
86. Ва сизнинг умидингиз йўқ эрдики, сизға бу Китобни нозил қилинур, магар Парвардигорингиз мехрибонлигидин нозил бўлди, эмди сиз кофирларға мададкор бўлманг!
87. Алар манъ қилмасинлар сизни Худонинг ахкомидин нозил қилингандин кейин сизға ва чақиринг Парвардигорингаз тарафиға ва бўлманг мушриклардин! Бу жумла саййиди олам пайғамбаримизға хитоб бўлиб, бошқаларға эшитдирилур.
88. Ва чақирманг Худо ила бошқа маъбудни, Худодин бошқа хеч бир маъбуд йўедур! Ҳар бир нарса фано бўлгувчидур, магар танхо Анинг зотигина (фано бўлмас). Анинг хаққидур ҳукм қилмак ва Анинг тарафиға қайтарилурсизлар!

Орқага Олдинга