loader

038. Сод сураси

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Саксон саккиз оятдан ташкил топган ушбу сурайи карима ҳам Маккада нозил бўлган.
Сура Қуръони Карим шаънига - унинг ҳақ Китоб эканига қасам билан бошланади.
Сўнгра мушрикларнинг Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам даъватларига нисбатан кўрсатган инод-қайсарликлари тўғрисида хабар берилади ва у зотга таскин-тасаллий бўлсин учун ўз салафлари ўтган айрим пайғамбарларнинг ҳаётларидан ва уларнинг кофирлар томонидан кўрган озор-азийятларидан лавҳалар келтирилади.
Ушбу сурада ҳам Оллоҳ таоло мўминлар учун ҳозирлаб кўйган гўзал оқибат-жаннат ва ҳаёти дунёдан динсизлик билан ўтадиган кофирлар учун тайёрлаб кўйилган дўзах ҳақидаги бир неча оятлар мавжуддир.
Шунингдек, сурайи каримада аҳли иймонни кибру-ҳаво иллатидан йироқ бўлишга даъват этилиб, иблиснинг жаннатдан қувилишига сабаб бўлган нарса Оллоҳ таолонинг Амрига итоат этишдан бош тортиб мутакаббирлик қилгани эканлиги айрича таъкидлаб ўтилади. Сура вақт-замон ўтиши билан Қуръон хабарларининг ҳақиқат эканлиги маълум бўлиб бораверишини уқтириш билан ниҳояланади.
Сура ўзи бошланган «Сод» харфи билан номлангандир.

Меҳрибон ва Раҳмли Оллоҳ номи билан

1. Сод. Шаъну шараф соҳиби бўлган Куръонга қасамки, (албатта Қуръон Илоҳий мўъжизадир ва албатта Сиз, эй Муҳаммад алайҳис-салом, Оллоҳнинг Пайғамбаридирсиз).
Уламолар суранинг аввалги ҳарфи бўлган “Сод”ни турлича тафсир қилганлар: Заҳҳоқ раҳимаҳуллоҳ: «Сод - содақоллоҳ - Оллоҳ ҳақни айт-ди, маъносидадир, яъни, суранинг аввалидан Оллоҳ таоло айтган ҳар бир сўз ростдир, деган таъкиддир”, дейди. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ бўлса: “Сод солиштириб кўрмоқ маъносидаги Содо-юсодий феълидан амр сийғасидир, яъни, сен қилган ҳар бир иш-амалингни тўғри нотўғри-лигини буюк шаъну шараф соҳиби бўлмиш Қуръонга солиштириб бил-гин, деган маънодадир”, деб тафсир қилади. Аммо кўпчилик муфассир-лар “Сод” ҳам юқорида ўтган ва қуйида келадиган айрим суралар авва-лидаги маънодан узилган ёлғиз-ёлғиз ҳарфлардан бири эканлигини айтадилар, яъни, бу ҳарфларнинг маъноси Ёлғиз Оллоҳ таолонинг Ўзига аён дейдилар.
“Шаъну шараф соҳиби бўлган Куръонга қасамки, (албатта Қуръон Илоҳий мўъжизадир ва албатта Сиз, эй Муҳаммад алайҳис-салом, Оллоҳ-нинг Пайғамбаридирсиз)”.
Ояти каримада Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳеч шак-шубҳасиз Оллоҳ таолонинг ҳақ Пайғамбари эканликлари Ҳақ таоло томонидан Илоҳий Китоблар ичида энг шаъни баланд Китоб бўлмиш Қуръони Каримга қасамёд қилиш билан таъкидланмоқда, яъни, энг Улуғ Китоб Ер юзидаги энг улуғ Пайғамбар ким экалигини айтмоқда. Қуръон мусулмонлар учун энг Буюк шаъну шараф эканлиги ҳақида бошқа оятларда ҳам хабар берилган: «Албатта у (Қуръон) Сиз учун ҳам, қавмингиз-умматингиз учун ҳам бир шарафдир ва яқинда (Қиёмат Кунида бу неъмати Илоҳийя хусусида) сўралурсизлар». (Зухруф сураси, 44-оят). «Қасамки, (эй Қурайш жамоаси), Биз сизларга шундай бир Китоб нозил қилдикки, унда сизлар учун зикр (яъни, шаъну шараф) бордир. (Чунки у сизларнинг тилингизда нозил қилинди). Ақл юргизмайсизлар-ми?!» (Анбиё сураси, 10-оят).
Ушбу ояти каримада Ҳақ таоло Пайғамбар алайҳис-саломнинг қавм-қариндошлари бўла туриб у зотнинг ҳақ Пайғамбар эканликларига ва ўз тилларида нозил қилинган Қуръони Каримнинг Ҳақ Каломуллоҳ эканли-гига иймон келтирмаган Қурайш қабиласига хитоб қилиб: “Эй қурайшликлар, нега ақлларингизни ишлатмаяпсизлар, ахир Биз сизларнинг қавмингиздан бўлган бир кишига ўзларингизнинг тилларингизда Китоб нозил қилганимиз сизлар шукр ва ифтихор қилишингиз лозим бўлган улуғ шараф эмасми?! Нега сизлар у Китобга ва уни сизларга етказган Расулимизга энг аввалгилардан бўлиб иймон келтириш ўрнига кофир ва жоҳил ҳолларингизла қолмоқдасизлар?!” деган ҳақли ва ўта мантиқли бир саволни ўртага қўяди. Дарҳақиқат, Оллоҳ таоло нозил қилган ва ҳар бир ояти Зикр-Эслатма бўлган Каломуллоҳ унга иймон келтирган ва ундаги кўрсатмаларга амал қилган ҳар бир мўмин-мусулмон учун дунё-ю Охиратда тенгсиз улуғ шараф ва бахт-саодатдир, иймонсиз-динсиз кимсалар учун эса, уларни Қиёмат Кунида шарманда қиладиган Илоҳий Ҳужжатдир. Жаноби Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Қуръон сенинг фойдангга ёки зиёнингга хужжатдир”, деган сўзларининг маъноси ҳам шудир. (Муслим риивояти). Қуръонни ўрганиш, ёд олиш, Қуръон Сўзига қулоқ солиш мўминларни қандай улуғ мартабага кўтариши ҳақида Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам такрор-такрор уқтирганлар. Дедилар: “Албатта одамлар орасида Оллоҳнинг аҳли бўлган кишилар бордир - Қуръон аҳли Оллоҳнинг аҳли ва хос бандаларидир”. (Аҳмад ва Насоий ривояти).

2. Йўқ, кофир бўлган кимсалар (бу ҳақиқатни қабул қилишдан) кибру-ҳавода ва (Оллоҳ ва Пайғамбарга итоат этиш ўрнига доим) талаш-ихтилофдадирлар.
Яъни, гарчи Қуръон Каломуллоҳ ва Ҳазрати Муҳаммад алайҳис-салом Оллоҳнинг Элчиси эканликлари ойдай равшан бўлса ҳам, мушрик-кофир кимсалар Ҳақ Сўзга қулоқ солмайдилар, Ҳақ Йўлга юрмайдилар, балки уларнинг иззати нафслари Ҳаққа бўйсунишга, иймон келтиришга йўл кўймайди. Шунингучун ҳам улар доимо кибр-ҳаво қилиб Оллоҳнинг Амрига хилоф иш қилдилар. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга қаттиқ адоват қилиб, у зотга итоат этмайдилар. «Қачон унга: «Оллоҳдан қўрққин», дейилса, уни кибру ҳавоси гуноҳга тортади-етаклайди. Унга жаҳаннам бас келар. Нақадар ёмон жой-а!» (Баҳара сураси, 206-оят). Ҳолбуки -

3. Биз улардан илгари қанча аср авлодни (иймонсизликлари сабабли) ҳалок қилганмиз ва улар (бошларига азоб тушганида ёрдам сўраб) нидо-илтижо қилганлар, (аммо бу вақт азобдан) қочиб қутулиш вақти эмас эди.
Ушбу ояти карима ҳамма замонлардаги куфр аҳлига, Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам Оллоҳ таолонинг Элчиси эканликларини инкор қиладиган барча кимсаларга қаратилган ўта қаттиқ огоҳлантиришдир. Ҳақ таоло куфр йўлини танлаганларни золимлар деб атайди. Чунки зулмнинг маъноси ноҳақлик, яъни, нарсани ўзи ҳақли бўлган ўринга қўймасликдирки, иймон ўрнига куфр келтириш, - Холиқни кўйиб махлуқларга сиғиниш энг катта зулмдир, демак, унинг жазоси ҳам жуда оғир бўлди - Оллоҳ таоло у золимларнинг бошларига турли азоб уқубатлар юбориб ҳалок қилиб юборди. Дарҳақиқат, асрлар давомида Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ, Лут, Шуайб алайҳимус-салом каби кўп пайғамбарларнинг қавмлари уларга иймон келтирмаганлари сабабли ҳалок бўлиб кетганларига кўҳна тарих гувоҳ эди ва бу фо-жеалар одамлар ўртасида машҳур бўлиб, авлодлардан авлодларга ўтиб айтилиб келар эди, Ернинг ҳар тарафларида Оллоҳ таолонинг ғазабига дучор бўлган қавмлардан қолган харобалар, култепалар борлигидан Макка мушриклари ҳам хабардор эдилар.
Ояти карима Макка мушрикларини ва жамийки динсиз кимсаларни аввалги асрларда ўтган иймонсиз қавмлар устига тушган бало ва офатлар уларнинг ҳам бошларига тушиб қолмасидан илгари ўзларини ўнглаб, Ҳақ Йўлга юришга ва ҳақ Пайғамбарга иймон келтиришга чақиради. Ахир, оқил бир кишики, бошқа бировнинг бошига тушган мусибатдан панд-насиҳат олиб ўзини ўнглаб олади, дейиладику.

4. (Макка мушриклари) уларга ўзларидан (яъни, башар авлодидан) бўлган бир огоҳлантиргувчи - Пайғамбар келганидан ажабландилар ва у кофирлар дедилар: «Бу бир ёлғончи сеҳргардир.
“(Макка мушриклари) уларга ўзларидан (яъни, башар авлодидан) бўлган бир огоҳлантирувчи - Пайғамбар келганидан ажаб-ландилар”.
Ибн Жарир Табарий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилишича, қачонки Оллоҳ азза ва жалла Муҳаммад соллоллоху алайҳи ва салламни Элчи қилиб юборганида, мушриклар: “ОллоҳУнинг элчиси башар бўлишидан улуғроқ, яъни, оддий одамни элчи қилиб юбориш Оллоҳнинг шаънига тўғри келмайди”, дейишди. Шунда ушбу ояти карима нозил бўлди.
Шунингдек, улар: “Таажжуб, Оллоҳ одамларга элчи қилиб юбориш учун мана шу Абу Толибнинг етимидан бошқани топа олмабди-да?! дейишар эди. Мушрикларнинг бу каби сўзлари уларнинг ҳамоқат ва жаҳолатда чеқцан ошган кимсалар эканликларига далолат қилади. Мушриклар агар ажабланадиган бўлсалар, Оллоҳ таоло Ўзининг Элчиси қилиб одамлар орасидан энг муносиб Инсонни танлаганидан эмас, балки ўзларининг ва ота-боболарининг оддий ёғоч, тош ва темир-терсаклардан бут ясаб олиб, ўша жонсиз бутларга сиғиниб дуо-илтижо қилишларидан ажаблансалар бўлар эди.
Ҳақ таоло бу каби жоҳил кимсаларга бошқа бир оятда шундай жавоб қилган: “Одамларга Ҳидоят келган пайтида, фақат: “Оллоҳ (фаришталарни эмас, балки) одамзотни пайғамбар қилиб юборибдими?!”, деган сўзларигина уларни иймон келтиришларидан тўсди. Айтинг: “Агар бу - Ерда (одамлар эмас, балки) фаришталар маскан тутиб юрганларида эди, албатта Биз, (яъни, Оллоҳ таоло) уларга осмондан фа-ришта пайғамбарни туширган бўлур эдик”. (Ал-Исро, 94-95-оятлар).
“Ва у кофирлар дедилар: “Бу бир ёлғончи сеҳргардир.”
Яъни, Оллоҳ таоло одамлар орасидан Ўз элчиларини танлашига ишонмаган динсиз, жоҳил кимсалар шу сўзларни айтдилар.
Кофирларнинг Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламни “сеҳргар” дейишлари ўзлари сезмаган ҳолда у зот келтирган Қуръоннинг Илоҳий Мўъжиза эканини тан олганларидир.
Пайғамбар алайҳис-салом Оллоҳ таоло томонидан ўзларига нозил бўлаётган ваҳийни одамларга етказар эканлар, мушриклар Каломуллоҳда баён қилинаётган Ҳақиқатга - Оллоҳ Ёлғиз Маъбуди Барҳақ экани, Унинг ҳеч қандай шериги йўқлиги ҳақида келган оятларга қарши тура олмас-ликларига, бундай оятларни келтириш одамзотнинг қўлидан келадиган иш эмаслигига кўзлари етди, аммо ўзларининг хато йўлда эканликлари-ни тан олиб тавба қилиш ва Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламни Оллоҳнинг Элчиси деб иймон келтириш ўрнига: “Қуръон сеҳр, Муҳаммад зўр сеҳргар”, дедилар. Мушрикларнинг бу сўзлари ўзларининг Қуръони Азим олдида ожиз эканликларини ўзлари сезмаган ҳолда эъти-роф этишлари эди. Бас, маълум бўладики, динсиз кимсаларнинг Қуръонга иймон келтирмасликлари у Китобдан бирон айб-нуқсон топганлари учун эмас, - Буюк Оллоҳнинг Сўзи ҳар қандай айб-нуқсондан покдир - балки уларнинг Ҳақиқатни тан олишни хоҳламай, ундан кўзларини юмиб олганлари учундир. Ҳақ Йўлни кўрсатадиган Қуръони Каримга ишонмаган, итоат қилмаганларнинг мисоли эса, худци бир кимсага ўхшайдики, у но-таниш бўлган йўлга, яъни, ҳаёт йўлига тушар экан, ўзи учун тўғри йўлни кўрсатиб турадиган аъзосини - кўзини юмиб олган ва оқибат-натижада у йўлдаги саноқсиз чуқурлардан, жарликлардан бирига қулаб ҳалок бўлган. Албатта, унинг ҳалокатига кўзи эмас, балки ўша кўздан фойдаланмаган ўзи айбдордир.

5. (Шунча) худоларни битта худо қилиб олибдими?! Ҳақиқатан, бу жуда ҳам қизиқ нарса-ку!»
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича, Макка мушриклари Пайғамбар алайҳис-саломнинг амакилари Абу Толибнинг олдига келиб: «Муҳаммадга айтгин, бизларнинг динимизни айблашни ва худоларимизни ҳақорат қилишни бас қилсин», дейишганида, уларнинг талабларидан хабардор бўлган Ҳазрат: «У ҳолда менинг биргина сўзимни қабул қилингларки, сизлар у сўз шарофатидан арабу ажамга подшоҳ бўлурсизлар», дейдилар. Шунда мушриклар шодланишиб: «У қандай сўз экан-а? Агар айтганларинг рост бўлса, бир эмас ўн сўзингни ҳам қабул қиламиз», дейишганида, Пайғамбар алайҳис-салом айтадилар: «У сўз - Ла илаҳа иллаллоҳдир - яъни, Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Ёлғиз Оллоҳгина бордир». Улар бу сўзни эшитишгач, даҳшатга тушадилар ва юқоридаги ояти каримада мазкур бўлган сўзларни айтадилар ва Пайғамбар алайҳис-саломнинг олдиларидан чиқиб кетишаркан:

6-7-8. Улардан катталари (бир-бирларига шундай дея тарқалиб) кетдилар: «Юринглар ва ўз илоҳларингизга (сиғинишда) сабр-қаноат қилинглар (яъни, устивор бўлинглар)! Албатта бу (яъни, «Ла илаҳа иллаллоҳ» дейиш бизлардан) исталадиган (талаб қилинадиган жуда катта) нарсадир. Бизлар бу ҳақда (яъни, Оллоҳнинг Якка-ю Ягона эканлиги ҳақида) сўнгги миллат - динда(ги одамлардан ҳам, яъни, Исломдан аввалги сўнгги дин бўлмиш Насроний динидаги одамлардан ҳам) эшитган эмасмиз. Бу фақат бир уйдирмадир, холос. Бизларнинг орамизда (шунча бой-зодагонлар туриб) ўша (Муҳаммад)га Эслатма - Куръон нозил қилинган эмишми?!» (Уларнинг бу сўзларни айтишларига сабаб, ўта билимдонликлари эмас), балки улар Менинг Эслатмам - Куръондан шак-шубҳададирлар, балки улар ҳали Менинг азобимни тотиб кўрганлари йўқ (бас, шунинг учун Қуръон ва Пайғамбар шаънига мана шундай нолойиқ сўзларни айтмоқдалар).
Яъни, Макка мушриклари Абу Толибнинг уйидан чиқиб кетар эканлар, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ўз ақидасида нақадар собитқадам эканликларига гувоҳ бўлдилар ва бу хусусда ҳеч ким билан ҳеч қандай муросага бормасликларига кўзлари етиб, бир-бирларига: “Юринглар, кета қолайлик. Муҳаммад билан илоҳларимиз ҳақида сўзлашиш бефойда экан. Энди ўзимиз илоҳларимизга сиғинишда маҳкам бўлиб, Муҳаммад у илоҳларни айблашига сабр қилайлик. Албатта, бунда, яъни, Муҳаммад бизларни “ла илаҳа иллаллоҳ” га даъват қилишининг тагида бир кўзланган иш бор. У сизларни ота-боболарингизнинг динидан юз ўгиртириб, ҳаммамизга голиб, ҳукмрон бўлиб олмоқчи. Бас, сизлар, эй қурайшликлар, унга итоат эта кўрмангиз, акс ҳолда динла-рингиздан ажраб қоласизлар. Биз Муҳаммад айтаётган бу сўзларни ҳеч кимдан, ҳатто сўнгги дин бўлмиш насроний миллатидаги одамлардан ҳам эшитган эмасмиз. Уларнинг динида ҳам худо битта дейилган эмас, улар учта худо бор - Оллоҳ, унинг хотини Марям ва икковинингўртасида дунёга келган муқаддас руҳ, яъни, Ийсо уччови ҳам худолардир, дейдилар. Бас, Муҳаммад айтаётган “ҳеч илоҳ йўқ, фақат Танҳо Оллоҳ бор” деган сўз фақат бир уйдирмадир, холос. Бўлмаса, биз - Қурайш қабила-сининг зодагонлари қолиб ўша Муҳаммадга Эслатма - Қуръон нозил қилинар эмишми?!» дедилар. Мушрикларнинг бу каби сўзлари улар фақат ҳасад қилганлари ва дунё матоларига ҳирс қўйганлари учунгина Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтиришдан ва у зотга тобеъ бўлишдан бош тортаётганларини кўрсатади. Бу ҳақда бошқа бир оятда ҳам айтилган «Яна улар: «Бу Куръон икки қишлоқ (нинг бири)дан бўлган улуғ одамга нозил қилинганида эди», дедилар». (Зухруф сураси, 31-оят).
Икки қишлоқдан мурод Макка ва Тоиф шаҳарларидир. Мушриклар назарида Макканингулуғи ўша жойлик боёнлардан Валид ибн-ал-Муғийра бўлса, Тоифнинг улуғи Урва ибн Масъуд ас-Сақафий номли бир бой эди. У мушриклар ҳам барча замонлардаги дунёга қул бўлган кимсалар каби улуғликни мол-давлат ва салтанат билан ўлчар эдилар. Шунингучун улар: «Агар бу Қуръон ҳақ китоб бўлганида Муҳаммадга ўхшаган бир етим ва камбағалга эмас, балки Валид ва Урва каби улуғ зотларга тушган бўлар эди», дедилар.
«(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Парвардигорингизнинг раҳмати (бўлмиш пайғамбарлик)ни ўшалар тақсимлайдиларми?! (Йўқ, асло ундоқ эмас!) Уларнинг ҳаёти дунёдаги маишат-тирикчиликларини ҳам уларнинг ўрталарида Биз Ўзимиз тақсимлаганмиз ва баъзилари баъзиларини қўл остига олиб (ишлатишлари) учун (бировларини бой ёки кучли-қувватли қилиб, бошқа бировларини эса камбағал ёки заиф-кучсиз қилиб) айримларини айримларидан баланд даража-мартабаларга кўтариб қўйганмиз. Парвардигорингизнинг Раҳмат-Марҳамати - пайғамбарлик эса улар тўплайдиган нарса (мол-дунё)ларидан яхшироқдир. (Бас, Биз бу улуғ неъматни фақат Ўзимиз танлаган киши-ларгагина ато этурмиз)». (Зухруф сураси, 32-оят).
«(Уларнинг бу сўзларни айтишларига сабаб, ўта билимдонликлари эмас), балки улар Менинг Эслатмам - Куръондан шак-шубҳададир-лар, балки улар ҳали Менинг азобимни тотиб кўрганлари йўқ (бас, шунинг учун Қуръон ва Пайғамбар шаънига мана шундай нолойиқ сўзларни айтмоқдалар)».
Яъни, мушриклар Қуръон Оллоҳ таолонинг Ваҳийси эканлигига ишонмаганлари ва унинг Ҳақ Каломуллоҳ эканлигига очиқ далолат қилиб турган далиллар устида тафаккур қилишдан юз ўгирганлари, бошқача айтганда, кўр-кўрона тақлид қилишга мойил бўлганлари учун балки Оллоҳ таолонинг азоби қандай бўлишини тотиб кўрмаганлари учун ҳеч ўйламасдан бир, бу бир сеҳр деб, бир тўқилган уйдирма деб Қуръон шаънида оғизларига келган сўзларни айтмоқдалар!

9. Ёки Кудратли ва Саховатли Парвардигорингизнинг Раҳмат хазиналари уларнинг олдиларидами?!
Яъни, ёки тенгсиз Қудрат ва Саховат Соҳиби бўлмиш Парвадигорингизнинг раҳмат хазиналари ўша мушрикларнинг олдидамики, ўзлари хоҳлаган одамларига нубувват - пайғамбарлик неъматини берсалар?! Ўзлари истаган кишиларни пайғамбар қилиб олсалар?! Асло ундоқ эмас-ку?! Пайғамбарлик Ёлғиз Оллоҳтаоло томонидан фақат Унинг Ўзи хоҳлаган бандаларгагина ато этиладиган буюк Неъмати Илоҳийяку! Кимга Ҳақ таоло томонидан ушбу улуғ мартаба ато этилган бўлса, уни ҳеч ким манъ қилиб ўзгартира олмайдику! Демак, мушрикларнинг: «Бизларнинг орамизда шунча бой-зодагонлар туриб ўша Абу Толибнинг етими бўлган Муҳаммадга Қуръон нозил қилинган эмишми?!» деган сўзлари ботил даъводан ўзга нарса эмасдир.

10. Ёки осмонлар ва Ернинг ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсаларнинг подшоҳлиги уларникими?! У ҳолда (уларни осмонларга элтадиган) нарвонларига чиқсинларда, (ўша жойдан ўзлари истаган одамларига ваҳий нозил қилаверсинлар).
Яъни, балки ўша мушриклар осмонлар-у Ерни ва уларнинг ўртасидаги бор мавжудотнинг эгасидирлар?! Агар шундай даъволари бўлса, нарвонлар ясаб арши аълога кўтарилсинлар-да, ўша жойда туриб, ўзларининг мулки бўлган барча оламларга ҳукмронлик қилаверсинлар ва ўзлари танлаган одамларига ваҳий нозил қилаверсинлар! Аммо агар Ер-у омонлар уларники бўлмаса, борлиқни бошқариш қўлларидан келмаса, (шундай эканлигида ҳеч қандай шак-шубҳа йўқдир), у ҳолда, агар ақл-ҳушлари жойида бўлса, осмонлар ва Ернинг Эгасига иймон келтирсинлар, у Зотнинг қазо ва қадарига рози бўлсинлар ва У элчи-пайғамбар қилиб танлаган кишига итоат этсинлар! Акс ҳолда Улар ўзларининг чорва ҳайвонларидан ҳам ақлсизроқ бўлган махлуқлар эканликларини исботлайдилар, холос!

11. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом, Макка мушриклари) ўша ернинг ўзида енгилиб битгувчи ҳизблардан - фирқалардан бир тўдадир, холос, (бас, Сиз улар айтаётган бехуда сўзларга парво ҳам қилманг!)
Ояти карима Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва салламга таскин-тасаллий бўлиб ва яқин кунларда Макка мушриклари мағлуб бўлишлари ҳақидаги бир Илоҳий хушхабар бўлиб нозил қилинди. Жаноби Ҳақ ўзларини ғолиб деб даъво қилаётган ва ҳақ Пайғамбарга озор-азийятлар етказаёт-ган мушриклар аслида бир ҳовуч кучсиз тўда эканлиги ва яқинда албатта ўша тўпланган жойларида оёқ ости бўлиб мағлубиятга учрашлари аниқ эканлиги ҳақида хабар беради. Бу хусусда бошқа бир сурада ҳам айтил-ган: «Балки, улар: «Биз ғолиб жамоатдирмиз», дейишар?! Яқинда ўша жамоат енгилиб, ортларига қараб қочиб қолурлар!» (Қамар сураси, 44-45-оятлар).
Ушбу оят Пайғамбар алайҳис-саломнинг чин Пайғамбар эканликларига далолат қиладиган, келажакда содир бўладиган ҳодиса ҳақидаги хабарлардан биридир. Дарвоқеъ, мана шу оят нозил бўлганидан сўнг кўп вақт ўтмай, «Бадр» жангида ўша мағрур мушриклар енгилиб ортларига қараб қочиб қолдилар.
«(Бугина эмас), балки уларга (мангу азоб учун) ваъда қилинган вақт (Қиёмат) Соатидир. У Соат янада балолик, янада аччиқдир!» (Қамар сураси, 46-оятлар).

12-13-14. Улардан илгари ҳам Нуҳ қавми (Нуҳни), Од (Қабиласи Ҳудни) ва қозиқлар (яъни, Ерга қозиқдек қоқилган баланд эҳромлар ва қасрлар) эгаси бўлган Фиръавн (ва унинг одамлари Мусони) ёлғончи қилган эдилар. Шунингдек, Самуд (қабиласи Солиҳни), Лут қавми (Лутни) ва дарахтзор эгалари (Мадян шаҳри аҳолиси Шуайбни ёлғончи қилгандирлар). Ана ўшалар (ҳам ўзларига юборилган элчи-пайғамбарларга қарши чиққан) ҳизблардир. Уларнинг ҳамма-ҳаммасига пайғамбарларни ёлғончи қилганлари сабабли Менинг азобим ҳақ бўлгандир. (Бас, Макка мушриклари ҳам Муҳаммад алайҳис-саломни ёлғончи қилганлари учун шак-шубҳасиз, азоб-уқубатга гирифтор қилинурлар)!
Ушбу оятларнинг энг яхши тафсири мана бу оятлардир: «(Эй Муҳаммад алайҳис-салаом), агар улар (яъни, Макка мушриклари) Сизни ёлғончи қилсалар, (билингки), улардан илгари Нуҳ қавми, Од, Самуд (қабилалари) ҳам (ўзларига юборилган пайғамбарларни) ёлғончи қиkгандирлар. Иброҳимнинг қавми (Иброҳимни), Лут қавми (Лутни), Мадян (шаҳрининг) аҳолиси (Шуайбни ёлғончи қилгандирлар). Мусо ҳам ёлғончи қилинди. Бас, Мен кофир бўлган кимсаларга (аввал-бошда бир оз) муҳлат бериб, сўнгра уларни (Ўз азобим билан) ушла-дим. Бас, Менинг (ўзларига юборилган пайғамбарларни ёлғончи қилган кофирларга қарши) инкорим қандай бўлди?!» (Ҳажсураси, 42-43-оятлар).
Ушбу оятларда Ҳақ таоло Ўзининг сўнгги Элчиси бўлмиш Ҳазрати Му-ҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламга таскин-тасаллий бериб, гўё шун-дай дейди: “Эй Муҳаммад алайҳис-салом, агар Макка мушриклари Сиз-нинг ҳақ Пайғамбарлигингизга ишонмасдан ёлғончи қилаётган бўлсалар, Сиз асло маҳзун бўлманг, балки уларнинг озор- азийятларига сабр қилаверинг. Чунки пайғамбарлар ичида ўз қавмидан азийят чеккан ёлғиз Сиз эмасдирсиз ва қавмлар ичида ҳам ўзларига юборилган пайғамбарларга озор-азийятлар етказиб уларни ёлғончи қилган қавм фақат Макка муш-риклари эмасдир. Балки улардан илгари ҳам Нуҳ қавми Нуҳ алайҳис-са-ломни, Од қавми Ҳуд алайҳис-саломни, Самуд қабиласи Солиҳ алайҳис-саломни Иброҳимнинг қавми Иброҳим алайҳис-саломни, Лут қавми Лут алайҳис-саломни, Мадян аҳли Шуайб алайҳис-саломни” ёлғончи қилган-дирлар. Мусо алайҳис-салом ҳам ёлғончи қилинди. Қибтликлар то денгизга ғарқ қилиниб ҳалок бўлиб кетгунларича ҳам Мусо алайҳис-саломнинг ҳақ пайғамбар эканлигига иймон келтирмадилар. Бас, Сиз охир-оқибатда мазкур кофир қавмларнинг аҳволи нима бўлганини билурми-сиз? Аввал-бошда гарчи у динсиз қавмлар Мен юборган элчи-пайгамбарларга куфр келтираётган бўлсалар-да, тинмасдан зулм-зўравонликлар қилаётган бўлсалар-да, Мен уларга Ўзим аниқ белгилаб кўйган муддатга-ча муҳлат бердим, сўнгра эса, ўша ўз пайғамбарларини ёлғончи қилган ҳар бир қавм-қабилани ҳалок қилиб юбордим - айримларини тўфонга ғарқ қилдим, бошқаларини қаттиқ бўронга дучор қилдим, баъзиларини даҳшатли қичқириқ билан ҳалок қилдим, бошқаларини Ерга юттириб юбордим, яна бир қабиланинг устидан тош ёғдирдим, яна бошқасини эса, бошларига оловни “соябон” қилиб қўйдим! Бас, Мен юборган пайғамбар-ларни инкор қилганларга қарши Менинг инкорим қандоқ бўлди?! Ношу-курлик қилганлари, куфр келтирганлари учун кўлларидаги неъматларини кулфатга, ҳаётларини ҳалокатга, обод юртларини хароботга айлантириб қўймадимми?! Бас, Сиз ҳам, эй Муҳаммад алайҳис-салом, то Сизга душ-манлик қилаётган кофир кимсаларнинг ҳалокат вақтлари келгунича сабр қилинг!
Жаноби Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам учун таскин-тасаллий бўлиб нозил қилинган ушбу оятлар айни пайтда кофир-золимлар учун қаттиқ Илоҳий Огоҳлантириш ҳамдир. Мазкур Огохдантириш мана бу ояти каримада янада қаттиқроқтаъкидланади: “Парвардигорингиз (аҳли-эгалари) золим (бўлган) шаҳарларни ушлаганида, мана шундай ушлар. Унинг ушлаши - азоби аламли ва қаттиқдир”. (Ҳуд сураси, 102-оят).
Ҳақ таоло ушбу оятида юқорида ўтган оятларда зикр қилинган воқеа-ҳодисалар, золим-кофир қавмларнинг қирилиб кетганлари, улар яшаган қишлоқ-шаҳарларнинг айримлари култепаларга, харобаларга айлантирилгани ва айримлари бутунлай йўқ қилиб юборилгани - буларнинг ҳаммаси одамзотнинг узун тарихи давомида Яратганнинг Ҳақ Йўлига юрмас дан зулм-куфр йўлини тутганлари сабабли Унинг Қаҳрига учраган бахт сиз кимсаларнинг фожиали қиссалари эканини эслатиб, бундан кейин ҳам қай бир қишлоқ-шаҳар аҳли мазкур қавмлар каби Ҳақ Йўлдан юз ўгириб, золимлик-динсизликда оёқ тираб туриб оладиган бўлсалар, улар нинг бошларига ҳам худди ўша аввал ўтган золим қавмларнинг куни ту шиб ҳалок бўлиб кетишлари аниқ эканини айтиб огоҳлантиради.
Уламолар ояти каримадаги “золим шаҳарлар” иборасини тафсир қилиб: “Аслида ўша шаҳарларда яшаган одамлар золим бўлсалар-да, зо-лимлик нисбати шаҳарларга берилиши билан қай бир қишлоқ-шаҳарда золим-иймонсиз одамлар яшасалар, уларнинг касофатидан бутун шаҳар золим ҳисобланиб, унинг устига Оллоҳ таолонинг турли балолари ёғили шига ишора қилинмоқда”, дейдилар.
Ҳазрати Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам ушбу ояттафсирида: “Албатта Оллоҳ таоло золим кимсага ҳам умр-муҳлат бериб қўйиб имти ҳон қилади. Аммо қачонки уни ушлаганида, у Оллоҳнинг қаҳридан ҳеч қаёққа қочиб қутула олмай ҳалок бўлади”, дедилар ва ўқидилар: “Парвардигорингиз (аҳли-эгалари) золим бўлган шаҳарларни ушлагани да, мана шундай ушлар. Унинг ушлаши - азоби аламли ва қаттиқ дир.” (Бухорий, Муслим ва Термизийлар Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган).

15. Ана ўшалар фақатгина ҳеч тўхтамасдан келадиган биргина даҳшатли қичқириқни кутмоқдалар, холос. (Бас, ўша қичқириқ бўли ши билан барча жонзот қайта тирилур ва куфр йўлини тутган кимсалар дўзах азобига дучор бўлурлар).
Яъни, Оллоҳ таолонинг элчиларини ёлғончи қилган кимсалар билан Оллоҳ таоло улар учун тайёрлаб қўйган дўзах азобининг ўртасида фақат бир қичқириқ - Исрофил алайҳис-салом Ҳақ таолонинг Амри билан бар ча ўликларни тирилтириш учун буюрилган замон бирон лаҳза тўхтамас-дан чаладиган сурнинг даҳшатли қичқириғи турибди, холос. Оллоҳ таоло бу ҳақда яна бошқа сурада ҳам огоҳлантирган: «Улар фақат биргина даҳшатли қичқириқни кутмоқдалар, холос. У уларни (ўлимдан мут лақо бехабар ҳолларида кўча-кўй ва бозорларда бир-бирлари билан) жан жаллашиб турганларида олиб кетар (яъни, ҳалок этар). Бас, улар на бирон васият қилишга ва на уйларига қайтишга қодир бўлурлар. (Қиёмат Соати келиб фаришта Исрофилнинг) сури чалиниши билан баногоҳ улар қабрларидан Парвардигорлари (ҳузурига ҳисоб-китоб учун) суғурилиб чиқурлар». (Ёсин сураси, 49-51-оятлар).

16. Улар (яъни, Макка мушриклари масхара қилишиб): «Парвардигоро, бизларга насибамизни ҳисоб-китоб Кунидан илгариёқ (яъни, шу ҳаёти дунёдаёқ) тезроқ келтира қолгин», дедилар.
«Танвийрул-азҳон» тафсирида ривоят қилинишича, ушбу ояти каримада зикр қилинган сўзларни Макка мушриклари ичидаги энг бузғунчи шайтонларидан бўлган Назр ибн Ҳорис айтган. Бу ўша: «Эй Худо, агар мана шу (Қуръон) Сенинг даргоҳингдан келган ҳақи қат бўлса, устимизга самодан тош ёғдиргин ёки бизларга аламли азоб келтиргин», деб дуо қилган бадбахт кимсадир. (Анфол сураси, 32-оят). Қачонки Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга юқори даги оятда Исрофил фаришта сурни чалиши билан ҳамма ўликлар қайта тирилиб, кофирлар дўзах азобига гирифтор бўлишлари аниқ эканлиги ҳақида хабар берилгач, Назр Оллоҳ таолонинг оятини мас хара қилиб: «Эй Худо, бизнинг насибамиз бўлган ўша азобни ҳисоб китоб Кунига - Қиёматга қолдирмасдан мана шу дунёнинг ўзидаёқ бериб қўя қолмайсанми?» деди. Албатта мушрик-кофир кимсалар нинг бу каби сўзлари Ҳазрати Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва сал ламни ёлғончи қилиш ва у зотнинг устидан кулиш учун айтилган эди. Шунинг учун қуйидаги ояти каримада Ҳақ таоло Ўз Элчисига таскин тасаллий бериб деди -

17. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Сиз улар айтаётган сўзларга сабр қилинг ва Бизнинг бандамизни - (тоат-ибодатда ва сабр-қаноат да) қувват соҳиби бўлган Довудни эсланг! Дарҳақиқат, у (Оллоҳ рози бўладиган Йўлга) қайтгувчидир.
Ушбу ва қуйидаги оятларда Ҳақ таоло Ўзининг сўнгги Элчиси бўлмиш Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламга хитоб қилиб, кофир лар айтадиган ҳар қандай сўзларга сабр қилишни ва ўтган пайғамбарлар дан бири, тоату тақвода собитқадам бўлган солиҳ бандалардан Довуд алайҳис-саломнинг ибратли ҳаётидан айрим лавҳаларни зикр қилишни буюради, унинг бутун умри давомида, ҳар вақт Оллоҳтаоло ризосига қай тиб иш кўргувчи, яъни, Оллоҳ рози бўладиган амаллар қилгувчи инсон бўлганини таъкидлайди. Бу ҳақда Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расуллуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва сал лам: «Албатта, (нафл) рўзаларнинг Оллоҳ таолога энг суюклиси Довуд нинг рўзасидир: у доимо бир кун рўзадор, бир кун оғзи очиқ бўлар эди, Оллоҳ таолога энг суюкли (нафл) намоз Довуднинг намозидир: у кеча нинг ярмида ухлар, унинг учдан бирида намозда турар ва кейин унинг олтидан бирида яна ухлар эди», деб марҳамат қилдилар. (Бухорий ва Мус лим ривоят қилганлар).
“Тарихи Бухорий”да Абу Довуддан ривоят қилинишича, Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам қачон Довуд зикр қилинса, у ҳақда сўзлан са, “У Одам авлодининг энг ибодатлиси эди”, дердилар (“Тафсири Му -ийр»дан).
Шунинг учун ҳам ояти каримада Ҳақ таоло Довуд алайҳис-саолмни Бизнинг бандамиз Довуд», деб шарафлайди ва бу билан Довуд алайҳис салом Оллоҳ таоло бандам деган энг бахтли инсонлардан бири эканини таъкидлайди. Довуд алайҳис-саломнинг кечаси-ю кундузи Оллоҳ таолога тасбеҳ айтиши - намоз ўқиши ва у кишига эргашиб тоғлар ва қушлар ҳам тасбеҳ айтишлари муносабати билан Қуртубий ўз тафсирида чошгоҳ пайтларида нафл намоз ўқиш мустаҳаб - яхши амал эканлигини зикр қилади. Бу ҳақда ҳадисларда ҳам таъкидлангандир: «Саҳиҳи Муслим»да Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди. Расулуллоҳ сол лоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Сизлардан ҳар бирингизнинг ҳар бўғин-устухони зиммасида (бошқа ҳадисларда ҳар бир инсоннинг бада-нида уч юз олтмиш бўғин-устухон борлиги айтилган) садақа вожибдир. Ҳар бир тасбеҳ садақадир, ҳар бир таҳлил (ла илаҳа иллаллоҳ калимасини айтиш) садақадир, ҳар бир такбир садақадир, амри маъруф (яхшиликка буюриш) садақадир, наҳий мункар (ёмонликдан қайтариш) садақадир ва буларнинг ҳаммасини ўрнида чошгоҳ пайтида ўқилган икки ракъат на моз кифоя қилади».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди: Расулуллоҳ соллол-лоху алайҳи ва саллам: «Ким чошгоҳ пайтидаги икки ракъат намозни доимий равишда ўқиса, гарчи унинг гуноҳлари денгиз кўпиклари каби кўп бўлса ҳам мағфират қилинади», деб марҳамат қилдилар. (Термизий ривоят қилган).
Имом Бухорий ва Муслим иккаласи ҳам ривоят қилган ҳадисда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу деди: «Халилим (Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам) менга уч нарсани васият қилганларки, мен уларни то ўлгуним ча тарк этмайман: ҳар бир ойдан уч кунида рўза тутишни, чошгоҳ намо зини ва витр намозини ўқиб кейин ухлашни». («Тафсири Муний»рдан).

18-19. Албатта Биз тоғларни кечки пайт ва эрталаб (яъни, мудом Довуд) билан бирга тасбеҳ айтадиган қилиб бўйинсундириб қўйдик. Ва (ҳар тарафдан) тўплангувчи бўлган қушларни ҳам (Довуд билан бирга тасбеҳ айтадиган қилиб кўйдик. Тоғлар ва қушларнинг) барчалари (Довудга итоат этишга) қайтгувчидир. Бу ҳақда бошқа бир ояти каримда ҳам айтилган: «Аниқки Биз Дувуд га Ўз томонимиздан (улуғ) бир фазл (пайғамбарлик) ато этдик ва (де дик): «Эй тоғлар ва қушлар, (Довуд) билан бирга тасбеҳ айтинглар!» (Сабаъ сураси, 10-оят).
Ваҳб ибн Мунаббиҳ айтади: “Довуд алайҳис-салом тоғлардан тасбеҳ айтган ҳолда ўтса, тоғлар ҳам у билан бирга тасбеҳ айтар эдилар. Шунинг дек, қушлар ҳам унинг тасбеҳига тасбеҳ билан жавоб қилар эдилар. (“Таф сири ҚуртубшГдан). Яна айтишларича, Довуд алайҳис-салом беназир хуш овоз соҳиби бўлиб, Забурни тиловат қилганларида самода учиб кетаётган қуш муаллақ қотиб, атрофдаги тоғлар ҳам бирга қироат қилар экан.
Абдуллоҳ Қуртубий зикр қилишича, Довуд алайсис-салом: “Мен бу кеча Оллоҳ таолога Унинг махлуқотидан биронтаси айта олмаган тасбеҳ ни айтурман: деган эди, шу онда унга ҳовлисидаги ариқдан бир бақа: “Сен айтадиган тасбеҳинг билан Оллоҳ таолога мақтанаяпсанми? Менинг бўлса, ёшим етмишга кириб, бирон лаҳза тилим Оллоҳнинг зикридан қу руқ бўлган эмас”, деб нидо қилди. (“Танвийрул азҳон”тафсиридан).

20. Яна Биз унинг мулку давлатини кучли-қувватли қилдик ва унга ҳикмат ҳамда аниқ-равшан хитоб (яъни, забони гўё) ато этдик.
Яъни, Биз Довуднинг мулку давлатини лашкар ва қўриқчилар билан шу қадар қудратли қилдикки, подшоҳлар муҳтож бўлган жамийки нарса лар унинг мулки мамлакатида муҳайё эди. Ва Биз унга энг улуғ ҳикмат -пайғамбарлик ато этиш билан бирга фаҳм, ақл, фаросат, илм, адолат, ибодатда собитқадамлик ва тўғри ҳукм юргазиш салоҳиятини инъом эт дик. Унинг бошқалардан тамоман ажралиб турадиган хитоби - нутқи бор эдики, Биз унга ҳукмда ҳақни ҳақ, ботилни ботил қилиб ажратиб беришда саноқли сўзлар билан жуда кўп маъноларни етказа олиш истеъдодини илҳом қилган эдик.

21-22. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Сизга (бир-бирлари билан) ху суматлашувчи - даъволашгувчи (икки жамоат) хабари келдими? Ўшанда улар (Довуд пайғамбар ибодат қилаётган) меҳробдан ошиб, Довуднинг олдига киришган эди, у қўрқиб кетди. Улар дедилар: «Қўрқмагин. (Биз) биримиз биримизга зулм қилган икки даъволаш-гувчидирмиз. Бас, сен бизнинг ўртамизда ҳақ - адолатли (ҳукм) би лан ҳукм қилгин ва (биздан бирон тарафга) жабр қилмагин ҳамда бизга йўлнинг тўғрисини кўрсатгин».
Ушбу оятларда Ҳақ таоло Довуд алайҳис-салом ҳаётида рўй берган ибратли воқеалардан бири ҳақида хабар беради. Довуд ўз ҳужрасидаги меҳроб олдида дунёнинг барча ғам-ташвишларини унутиб, намоз ўқиётган чоғида баногоҳ унинг устига меҳробдан ошиб бир-бирлари билан бир масъала хусусида талашиб-тортишиб қолган икки киши ки риб келади. Уларнинг ҳеч кутилмаган пайтда эшикдан эмас девор ошиб кириб келишларидан қўрқиб кетган Довуд алайҳис-салом ўзича: «булар мени ўлдириш учун келдилар шекилли», деган ўйга боради. Чунки бани Исроил қавми ўзларига юборилган жуда кўп пайғамбарларни ўлдириб юборганлари машхурдир. (Бу ҳақда Оли-Имрон сурасининг 21-оятида ҳам хабар берилган). Шунда бевақт кириб келгувчилар унга ўзларини танитиб: «Қўрқмагин, бизлар ёмон ният билан келганимиз йўқ, балки бизга бир масъалани ҳал қилиб беришингни сўраб хузурингга келдик, хужранг эшиги қулфлиги сабабидан девор ошиб тушишга мажбур бўл дик. Биз бир нарса устида талашиб-тортишиб қолган иккки хусуматчи - икки даъвогармиз. Хусуматлашиб, ҳақ талашиб, биримиз биримизга жабр қилиб қўйдик. Энди сен ўзинг ўртамизда адолатли бир хукм чиқа риб бергин ва хукмингда биронтамизга жабр қилмагин. Ўзинг бизга ким ҳақлигини айтиб тўғри йўлга солиб юбор», дейишиб, ўз мушкилаларини баён қила бошладилар -

23. (Даъвогарларнинг бири деди): «Дарвоқеъ, мана бу менинг биродарим бўлиб, унинг тўқсон тўққиз совлиқ қўйи бор, менинг эса бир гина совлиғим бордир. Бас, у (шу биргина совлиққа ҳам кўз олайтириб): «Ўшани менга топширгин», деди ва мени бу сўзда - жанжалда енгиб қўйди.

Яъни, эй Довуд, бизнинг талашаётган нарсамиз бундан иборат: Мана бу ўзи менинг дўстим бўла туриб менга зўравонлик қилмоқда. У ўзи бой бадавлат одам, қўлида тўқсон тўққиз совлиқ қўйи бор (араблар ўзларининг хотинларини менинг совлиғим деб ҳам атайдилар. Шунинг учун айрим муфассирлар бу ўринда зикр қилинган совлиқдан мурод, аёл бўлиб, тўқсон тўққиз аёли бор дейилмоқчи деб тафсир қиладилар). Менинг эса фақат биргина совлиғим, яъни, аёлим бор. Энди у ўша совлиғингни ҳам менга бера қолсанг-у, менинг совлиқларим ҳисобга тўғри, юзта бўлса яхши бўлади деб мунозара қилиб сўзга усталиги сабабидан мени бу баҳс да енгиб ҳам қўйди. Энди сен бизга мана шу масъалани адолат билан ҳал қилиб бергин деб хузурингга келдик. Шунда -

24. (Довуд) деди: «Дарҳақиқат, у сенинг совлиғингни ўз совлиқларига (қўшиб олишни) сўраш билан сенга зулм қилибди. Дарвоқеъ, кўп ошна-оғайнилар бир-бирларига зулм қилурлар. Фақат иймон келтирган ва яхши амаллар қилган кишиларгина (зулм қилмаслар. Аммо) улар жуда оздирлар». Довуд (бу ҳодиса воситасида) Биз уни имтиҳон қилганимизни билди-да, Парвардигоридан мағфират қилишини сўради ва (саждага) эгилган ҳолида йиқилиб, тавба-тазарруъ қилди.
Аксари муфассирлар юқорида зикр қилинган - Довуд алайҳиссалом намозда турган чоғида меҳробдан тушган икки кишидан мурод, инсонлар эмас, инсон суратидаги икки фаришта эди. Улар Оллоҳ томонидан Довуд га йўл қўйган бир хатосини эслатиш учун юборилган эдилар, деб тафсир қилганлар. Ривоят қилинишича, Довуд алайҳис-саломнинг тўқсон тўққиз аёли булиб, лашкарларидан бири совчи қўйган яна бир аёлга кўзи тушиб қолиб ҳалиги аскардан мен учун ўша аёлдан кечгин, мен уни ўзим учун юзинчи аёл қилиб олмоқчиман, дейди ва унга уйлангач, Сулаймон алайҳиссалом ўша аёлидан дунёга келади. Бас, Оллоҳ таоло Довудга қилган бу хатоси учун танбеҳ бериб, унинг олдига инсон суратидаги икки фариштани юборади. У икковлари гўё бир масъалада баҳслашиб қолган кишилар суратида келиб, бири тўқсон тўққиз қўйли бой, иккинчиси эса фақатгина бир қўйи бўлган камбағал эканликларини, энди ўша битта қўйни ҳам бой камбағалдан тортиб олиб қўйганини айтиб, мана шу масъалани адолатли ҳал қилиб беришини сўрайдилар ва Довуд алайҳис-салом бу масъалада бой ўзининг камбағал биродарига зулм қилганини, бундай ишлар кўп ошна-оғайнилар ўртасида содир бўлиб туришини, аммо иймонли, солиҳ инсонлар бир-бирларига бундай зулм қилишлари асло дуруст эмаслигини айтади-ю, ўша онда бу масъала ундан бежиз сўралмаганини, бу билан Парвардигори унга ўз ҳаётида йўл қўйган бир хатосини эслатаётганини англаб етади ва дарҳол Оллоҳ таолога истиғфор айтиб, саждага йиқилга-нича тавба тазарруъ қилади. «Довуд (бу ҳодиса воситасида) Биз уни имтиҳон қилганимизни билди-да, Парвардигоридан мағфират қили шини суради ва (саждага) эгилган ҳолида йиқилиб, тавба-тазарруъ қилди». (Шавконийнинг «Фатҳул-Қодийр» тафсиридан).
Уламолар иттифоқича, ушбу ояти карима навбатдаги сажда ояти бўлиб, уни тиловат қилувчи ҳам, тинглагувчи ҳам бир марта сажда қилиши вожибдир.

25. Бас, Биз унинг ўша (хатоси)ни мағфират қилдик. Шак-шубҳасиз, унинг учун Бизнинг ҳузуримизда яқинлик ва гўзал оқибат яъни, жаннат) бордир.
Яъни, қачонки Довуд ўша қилган хатоси учун мағфират сўраб, саждалар қилиб чин дилдан тавба-тазарруълар қилгач, Биз унинг хатосини ке чирдик. Энди у Қиёмат Кунида шак-шубҳасиз Бизнинг яқин бандалари миздандир ва унинг учун гўзал оқибат, яъни, жаннат бордир. Ояти кари ма барча гуноҳкор бандалар учун (гуноҳкор бўлмаган банданинг ўзи йўкдир) энг лойиқ иш, Оллоҳ таолога саждалар қилиб Ундан кечирим сўраш ва қилган гуноҳини қайта такрорламасдан чин кўнгилдан тавба-тазарруъ қилиш эканлигини, шунда албатта Оллоҳ таоло мағфират қилиб, унга хайрли оқибат ато этишини билдиргувчи бир Илоҳий Дарсдир.

26. Эй Довуд, дарҳақиқат, Биз сени Ерда (ўзингдан аввал ўтган па ғамбарларга ўринбосар -) халифа қилдик. Бас, сен одамлар орасида ҳақ (ҳукм) билан ҳукм қилгин ва ҳавойи нафсингга эргашиб кетма гин! Акс ҳолда у сени Оллоҳнинг Йўлидан оздирур. Албатта Оллоҳ Йўлидан озадиган кимсалар учун ҳисоб-китоб Кунини (яъни, Қиёматни) унутиб қўйганлари сабабли қаттиқ азоб бордир!
Ушбу ояти каримада Оллоҳтаоло Довуд алайҳиссаломга хитоб қилиб, уни Ер юзидаги инсонларга халифа - хукмдор қилганини, энди салтанат, ҳукмронлик унинг вазифаси, қулоқ тутиб итоат этиш инсонлар зиммасидаги бурч эканини айтади ва буюради: Эй Довуд, сен одамлар ўртасида ҳукм қилганингда ҳар қачон фақат ҳақиқат, яъни, адолат билан ҳукм қил, зотан, осмонлар ва Ернинг тинч-омон туриши адолат билан пойдор бўла ди, у ҳукмдорлик қонун-қоидаларининг энг биринчиси ва энг муҳимидир. Ва бирон ҳукмни чиқаришда ҳавойи нафсингга эргашма ёки қандай дир дунёвий ғараз-манфаатни кўзлаб хукм қилмагинки, у ҳолда албатта Оллоҳ таолонинг Ҳақ Йўлидан адашиб, шайтон кўрсатган йўллардан биронтасига кириб кетасан! Ҳеч шак-шубҳа йўқки, Оллоҳнинг Йўлидан озиб ҳавойи нафсига эргашиб кетган кимсалар Қиёмат Кунида, қилган амалла ри учун ҳисоб берадиган Кунда мана шу Кун даҳшатларини ва унда ҳар бир инсон учун ўта дақиқ ҳисоб-китоб бўлишини унутиб қўйганлари учун, шу Кунга тайёргарлик кўрмасдан келганлари учун, қилган хукмларида адолат қилмаганлари учун жуда ҳам қаттиқ азоб-уқубатларга гирифтор бўладилар!
Ояти карима мазмунидан аниқ-равшан кўриниб турганидек, Ҳақ таоло томонидан қилинган ушбу Илоҳий тавсия нафақат Довуд алайҳис-салом учун, балки, Ер юзидаги ҳамма замон ва маконларда яшайдиган ҳукмдорлар учун энг зарур ва керакли бўлган, бениҳоя ибратли Илоҳий панд-насиҳатдир.
Тафсир китобларида Ибн Абу Ҳотам раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинадики, Абу Зуръа раҳимаҳуллоҳ халифа Валид ибн Абул-Маликнинг ҳузурига кирганида Валид унга: «Сен менга айтгин-чи, халифа ҳам Қиёмат Кунида ўзи чиқарган ҳукмлари учун ҳисоб-китоб қилинадими? Сен Қуръонни ўқиб, мазмунини англаган кишилардансан», деган эди, у: «Эй амирал-мўминин, айтаверайми?» деди. Валид айтди: «Оллоҳ таолонинг омонида - ҳифзу ҳимоясида айтгин, (яъни, берадиган жавобинг учун сенга мен томондан ҳеч қандай зиён етмайди)». Шунда Абу Зуръа деди: «Эй амирал-мўминийн, Оллоҳтаоло наздида сенинг ҳурматинг баландроқми ёки Довуд алайҳис-саломними? Оллоҳ таоло унга ҳам халифаликни, ҳам пайғамбарликни бериб, сўнгра унга айтди: «Эй Довуд, дарҳақиқат, Биз сени Ерда (ўзингдан аввал ўтган пағамбарларга ўринбосар -) халифа қилдик. Бас, сен одамлар орасида ҳақ (ҳукм) билан ҳукм қилгин ва ҳавойи нафсингга эргашиб кетмагин! Акс ҳолда у сени Оллоҳнинг Йўлидан оздирур. Албатта Оллоҳ Йўлидан озадиган кимсалар учун ҳисоб-китоб Кунини (яъни, Қиёматни) унутиб қўйганлари сабабли қаттиқ азоб бордир!» (Ибн Касийр тафсиридан).

27-28. Биз осмон ва Ерни ҳамда уларнинг ўртасидаги нарсаларни беҳуда яратган эмасмиз. Бу (яъни, улар бехуда-бемақсад яратилган де ган гумон) кофир бўлган кимсаларнинг гумонидир. Бас, кофир бўлган кимсалар учун дўзах - ҳалокат бўлгай! Биз иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларни Ерда бузғунчилик қилиб юрган кимсалар каби қилиб қўямизми?! Балки Биз тақводор зотларни фисқу фужур қилиб юрган кимсалар каби қилиб қўярмиз?! (Йўқ, асло ундоқ бўлмас!)
Мазкур икки оятни шундай тушунмоқ лозим: Оллоҳ таоло осмону замин ва улар ўртасидаги бирон нарсани беҳуда яратган эмасдир. Балки У Зот коинотдаги ҳар бир мавжудотни етук Ҳикмат билан яратиб, уларни Ўзининг Ердаги халифаси бўлмиш инсон манфаати учун бўйсундириб қўйди.
Шунингдек, У Зот борлиқдаги ҳар бир нарсага алоҳида сурат ва сийрат ато этиб, то Қиёмат амал қилиб ўтадиган ҳаёт қонунини белгилаб қўйди. Бас, энг кичик заррадан тортиб энг йирик сайёрагача ҳар бир мавжудот Яратган белгилаб қўйган ана ўша қонунга сўзсиз амал қилиши лозим. Акс ҳолда, ҳам Илоҳий қонунни бузувчи ҳалокатга юз тутади, ҳам олам интизомига футур етади. Энди ушбу оламнинг азизу мукаррам бир бўлаги ва Ер юзининг халифаси бўлмиш Инсон учун Оллоҳ таоло томонидан нозил қилинган Илоҳий қонун Шариати Исломийядирки, Оллоҳга иймон келтирган ва Шариат кўрсатмаларига амал қилган Инсон, ҳам ўзи икки дунё саодатига эришади, ҳам унинг атрофидаги олам ундан бирон озор кўр майди. Аммо Илоҳий қонунни инкор этиб, унга бўйинсунмаган кимсалар эса ўзлари яшаб турган оламга ҳам жабр-зулм қиладилар, ўзлари ҳам мана шу жиноятларига яраша жазоларини оладилар.
Тўғри, кўп ҳолларда ушбу имтиҳон олами бўлмиш ҳаёти дунёда яхши билан ёмон, золим билан мазлум, мўмин билан кофир ёнма-ён -яхши баҳосини, ёмон жазосини олмасдан ҳам ўтавериши мумкин. Аммо имтиҳон ўтиб, ҳаёти дунё ниҳоясига етиб, Охират диёрига борилгач, албатта иймон ва яхши амаллар билан ўтган тақводор зотлар ўзлари учун тайёрлаб қўйилган мукофотларни, Яратганни унутиб Ерда бузғунчилик қилиб ўтган фосиқлар - кофирлар эса адолатли жазоларини олишлари аниқдир.

29. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом, ушбу Қуръон) Биз Сизга нозил қилган бир муборак Китобдир. (Биз ушбу Китобни) токи одамлар унинг оятларини тадаббур-тафаккур қилишлари ва ақл эгалари эслатма-ибрат олишлари учун (нозил қилдик).
Яъни, албатта, мангу бахт-саодатга етишнинг бирдан-бир йўли - Оллоҳ таоло мўминлар учун Ҳидоят ва Раҳмат қилиб нозил этган Қуръонга эргашишдир. Чунки у мўминлар учун туганмас хайр-баракадир, Қуръонни маҳкам ушлаган инсон учун у ҳам руҳоний, ҳам жисмоний дардларига шифодир, унга эргашган кишилар учун у нажотдир. Оллоҳ таоло Қуръонни инсонларга ўйламасдан-нетмасдан тиловат қилаверишлари учун эмас, балки, маъно-мазмунини тадаббур-тафаккур қилишлари учун ва ақлли инсонлар ундаги ҳар бир оятдан ибрат ва панд-насиҳатлар олиш лари учун нозил қилгандир.
Каломуллоҳни англаш ҳар бир мусулмон учун нақадар зарур ва фойдали экани хусусида ўтган улуғлардан жуда кўп ва хўп панд-насиҳатлар қолган.
Қуръонни ўқиш фақат унинг ҳарфларини ўз ўрнига қўйиб, тажвид қоидаларига риоя қилишгина эмас, балки бу Буюк Каломни ҳар бир калима, ҳар бир оятини тадаббур - тафаккур билан ўрганиш ҳамдир. Қуръон тадаббури эса унинг кўрсатмаларига амал қилиш билан бўлади. Айрим лар “Қуръонни бирон ҳарфини қолдирмай ўқиб чиқдим”, дейдилар-у, уларнинг на хулқида ва на амалида Қуръон кўринади. Азбаройи Худо, бундай кимсалар Қуръони Каримнинг бирон ҳарфини ўқимаганлар (Ҳасан Басрий).
Маълумки, тиббиёт ё ҳисоб ёки бошқа бирон фанга оид китобни ўқиган киши, албатта, уни тушуниб, маъноларини англашга ҳаракат қилади. Энди инсоният учун Ҳидоят ва Ҳақ билан ботилни ажратиб берадиган Китоб бўлмиш Каломуллоҳ таолони ўқиган кишичи? У Қуръон маъно мазмунини билишга ҳаракат қилмай, фақат унинг ҳарфу лафзини чиройли оҳангда қироат қилиши тўғри бўладими? Ахир лафз-сўзнинг хизмати асосан ўкувчи-тингловчига маънони етказиш эмасми?!
Ўйлаб кўргин. Баланд салобатли бир тоғ. Агар унга Қуръон нозил қилинса, қўрққанидан бўлиниб, ёрилиб кетган бўлар эди. Энди сен ўз қалбингга - юрагингга қара. Ҳажмда шу тоғнинг жуда кичик парчасидек ке ладиган қалбинг Қуръонни неча бор эшитди, қироат қилди, аммо қўрқув га тушмади, таъсирланмади. Нега?! Бунга сабаб, у Қуръон маъноларини англаб тадаббур қилмади!
Дўстим! Оллоҳ таолонинг Китобидан юз ўгирган, у Китобга амал ва даъват қиладиган инсонлар устидан масхара қилиб кулган кимсаларнинг кўплиги сени ҳаргиз Қуръондан юз ўгиртирмасин. Билгилки, оқил, доно киши ақлсиз кимсаларнинг танқидларига парво қилмас. (Шанқийтий).
Юрар йўлинг чигаллашиб, қилар ишингни билмай ҳайрону ҳаста бўлсанг, юрагинг сиқилса, Қуръонга қайт, унинг маънолари ҳақида тафаккур қил, Оллоҳ таоло мўминларга буюрган тоат-ибодатлар ва уларга берила диган ажр-мукофотлар ҳақида, У Зот қайтарган гуноҳ-маъсиятларга қадам босган кимсалар мубтало бўладиган бахтсизлик - жазо тўғрисида фикр юрит. Шунда шак-шубҳасиз, йўлсизлик - жаҳолат чоҳидан чиқасан, умидсизликдан кутуласан, сени эгаллаб турган ожизлик-заифликдан нажот топиб, кучли, иродали инсонга айланасан. (Наср ибн Яҳё).
Қуръон қироат қилганда йиғлаш мустаҳаб - яхши амалдир. Зотан, Қуръондаги динсиз - осийларга тушадиган бало ва азоблар ҳақидаги таҳдидли оятларни, Оллоҳга берилган аҳду паймонлар хабарларини ўқиб, сўнгра ўзининг ибодат ва итоатдаги қосирлиги хусусида тафаккур қилган ҳар қандай инсоннинг кўзига ёш келади, йиғлайди. Энди кимнинг қалбига Қуръон ўқиганида қўркув-ҳузн тушмаса, йиғи келмаса, у ҳолда ана ўша йиғи келмагани учун йиғласин! Чунки бу балоларнинг каттароғидир. (Абу Ҳомид Ғаззолий).

30. Ва Биз Довудга Сулаймонни ҳадя этдик. (Сулаймон) нақадар яхши бандадир. Дарҳақиқат, у жуда кўп тавба-тазарруъ қилгувчидир.
Довуд алайҳис-салом қиссаси битгач, энди ушбу ва қуйидаги оятларда унинг фарзанди аржуманди Сулаймон алайҳис-салом ҳақидаги қисса баён қилинади. Ҳақ таоло Сулаймон қиссасини гўё шундай бошлайди: Биз Довудга худди ўзига ўхшаган, ҳам пайғамбар, ҳам подшоҳ бўладиган бир фарзанд - Сулаймонни ҳадя қилдик. У мунча ҳам мақтовга лойиқ бўлган ўғил эди. Чунки у доимо Оллоҳга қайтиб, жуда кўп тавба-тазарруъ қилгувчи, аксари вақтини тоат-ибодат ва Оллоҳ таолога дуо-илтижо билан ўтказгувчи киши эди.
Бошқа бир сурада: «Сулаймон Довудга ворис бўлди...» (Намл сураси 16-оятдан) деб хабар берилади. Яъни, Сулаймон алайҳис-саломга ҳам отаси Довуд алайҳис-саломга ато этилган пайғамбарлик, илм ва подшоҳлик ато этилди. Уламоларнинг иттифоқича, ояти каримада зикр қилинган ворислик мол-дунёга ворис бўлди дегани эмас, чунки пайғамбарлар мол дунёни мерос қилиб қолдирмайдилар, улардан қоладиган мерос илмдир. Бу ҳақда Ҳазрати Муҳаммад Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қилганлар: “Уламолар пайғамбарларнинг ворисларидир. Биз - пайғамбарлар жамоаси мерос қолдирмаймиз, биздан қолган нарса садақадир”. (Муттафакун алайҳ). Дарҳақиқат, Оллоҳ таоло Сулаймон алайҳис-саломни ҳам отаси Довуд алайҳис-салом каби пайғамбар қилиб танлади, уни ҳам Довуд каби Ер юзига подшоҳ қилди, балки подшоҳликда Сулаймонга отасидан ҳам зиёда мартаба ато этди - Сулаймон алайҳис салом на фақат инсонларга, балки жин-шайтонларга ҳам подшоҳ бўлди. Шунингдек, Сулаймонга шамоллар ҳам бўйсундириб қўйилдики, унинг амрисиз шамол эсмайдиган бўлди! Жаноби Ҳақ яна у солиҳ бандасига Ерда яшайдиган парранда-ю даррандаларнинг, ҳатто курт-кумурсқаларнинг ҳам тил-забонларини ўргатди, яъни, подшоҳ ўзининг қўл остидаги жамийки фуқароларининг тилларини тушунадиган, ҳатто чумолилар би лан ҳам сўзлашадиган бўлди. Ва Сулаймон алайҳис-салом Ҳақ таолонинг: “Парвардигорингнинг неъмати ҳақида сўзлагин!” (Ваз-зуҳа сураси, 11-оят) деган Амрига биноан ўзига барча нарса ато этилгани ва бу бошқа ҳеч кимга берилмаган Фазл - Марҳамат эканлиги ҳақида халққа сўзлаб, Ҳаққа шукроналар айтди.
Ибн Абу Ҳотам Макҳул раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилди. У айтди: «Қачонки, Оллоҳ таоло Довудга Сулаймонни ҳадя этгач, унга: «Эй ўғилчам, энг чиройли нарса нима?» деган эди, Сулаймон: «Оллоҳ ато этган сакинат - Руҳий ором ва иймон», деб жавоб берди... «Энг хунук нарса нима?» де ганида, у: «Иймондан кейин яна куфр келтириш, яъни, киши мўмин бўл ганидан кейин муртад бўлиб, иймонидан кечиши», деди. «Энг ҳаловатли нарса нимадир?» деганида, у: «Оллоҳ таолонинг мўмин бандаларига ато этган Раҳмат-Марҳамати», деди. «Энг салқин, яъни, энг ёқимли нарса нима?» деганида, у: «Одамларнинг гуноҳларини Оллоҳ таоло афв этиши ва одамларнинг бировлари бировларини афв этишлари», деб жавоб қилди. Шунда Довуд алайҳис-салом: «Сен пайғамбарсанку!» деди. («Тафсири Мунийр»дан).

31-32-33. Эсланг, унга (бир куни) кечки пайт гижинглаб тургувчи учқур отлар рўбарў қилинган эди. Бас, у (ўша отларга маҳлиё бўлиб, кун ботиш олдида ўқийдиган намози қазо бўлгач), деди: «Дарҳақиқат, мен Парвардигоримни эслашдан (яъни, ўқийдиган намозимдан қолиб) бу суюкли отларни суюб-эркалашга берилиб кетибман! Ҳатто (куёш ҳам) парда ортига беркинибди. У (от)ларни менга қайтаринглар-чи! Бас, у (қилич билан отларнинг) оёқ ва бўйинларини «силаш»га киришди (ва уларни Оллоҳ Йўлида қурбонлик қилиб юборди).
Мазкур оятлар тафсирида «Танвийрул-азҳон» тафсирида мана бундай ривоят келтирилади: Бир куни Сулаймон алайҳис-салом пешин намози ни ўқигандан кейин ўзининг курсийсига ўтирди. У жиҳодга чиқмоқчи эди. Шунинг учун отларини бир кўрикдан ўтказиб олмоқчи бўлиб, уларни битта-биттадан кўздан кечира бошлади. Отлар Сулаймонга кўндаланг қилинаверди, у бўлса, уларни назардан ўтказиб, ҳусну жамолига маҳлиё бўлиб ўтираверди, ҳатто қуёш ҳам ботиб кетди ва Сулаймон алайҳис-салом ҳар куни ўша вақтда адо қиладиган намоз-ибодатини ўқий олмади, қавми ҳам ундан ҳайиққанлари учун намоз вақти ўтиб кетаётганини айтишга журъат қила олмадилар. Бас, у ўша отлари сабабли ибодат вақтини унутиб ўтказиб юборганидан бениҳоя азобланди ва уларнинг ҳаммасини орқага қайтаришни амр қилиб, Оллоҳ таолонинг ризоси учун қурбонлик қилиб сўйиб юборди. Сулаймон алайҳис-салом қилган бу амали билан Оллоҳ таолонинг биргина ибодати олдида дунё молу матоъси ҳеч нарса эмаслигини кўрсатиб қўйди. Айтиладики, Сулаймон учқур отларини Ол лоҳ Йўлида қурбонлик қилиб юборганидан Ҳақ таоло уларнинг ўрнига солиҳ бандасига у отлардан яхшироғини - учқур шамолларни ато этди ва шамол Сулаймон алайҳис-салом қай тарафга сафар қилмоқни истаса, унинг амри билан бир зумда етказиб қўядиган бўлди.

34-35. Дарҳақиқат, Биз Сулаймонни (бир мусибат билан) имтиҳон қилдик ва унинг тахти устига бир (жонсиз) жасадни ташладик. Сўнгра у Оллоҳга қайтиб, (яъни, тавба-тазарруъ қилиб) деди: «Парвардигорим, Ўзинг мени мағфират қилгин ва менга ўзимдан кейин бирон киши учун муяссар бўлмайдиган бир мулку давлат ҳадя этгин. Зеро, Ёлғиз Сенинг Ўзинггина (барча яхшиликларни) ҳадя этгувчисан».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда айтилишича, Сулаймон алайҳис-салом ўз куч-қувватига ишониб бир куни: «Мен бу кеча аёлларимдан тўқсонтаси билан яқинлик қиламан ва уларнинг ҳар бири менга биттадан Оллоҳ Йўлида курашадиган бола туғиб беради», деб қасам ичиб юборди, аммо: «Худо хоҳласа», дейишни унутиб қўйди. Шунда Оллоҳнинг хоҳиши билан ўша етмиш аёлдан фақат биргина аёл ҳомиладор бўлди ва ой-куни етмасдан кўзи ёриб, ундан ўлик ҳолда, чала яралган бир бола дунёга келди. Қачонки у аёл ўша чақалоқ мурдасини Сулаймон алайҳис-салом тахтларига келтириб қўйганидан кейингина унинг кўзи очилиб, ҳар бир иш Ёлғиз Оллоҳ таолонинг Хоҳиш-Иродаси билан бўлишига яна бир бор иймон келтирди ва Яратганга тавба-тазарруъ қилди. (Имом Бухорий, Муслим ривоятоари).
Маълум бўладики, Сулаймон алайҳис-салом ниятини амалга ошириш олдида иншооллоҳ - Оллоҳ хоҳласа, демагани сабабли мазкур имтиҳонга мубтало бўлди. Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Агар биродарим Сулаймон «Иншооллоҳ» деганида эди, ҳеч шак-шубҳа сиз, ўша тўқсон аёлининг ҳаммаси ҳомиладор бўлар ва улардан дунёга келган ўғилларнинг барчаси Оллоҳ Йўлида курашадиган кишилар бўлар эдилар!» (Бухорий, Муслим, Аҳмад ва Насоий ривоят қилганлар).
Каҳф сурасида Пайғамбаримиз Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаётларида ҳам ўрганаётганимиз мана бу оятларда зикр қилинган воқеа каби ҳодиса содир бўлгани ҳақида хабар берилади: «Ва ҳаргиз бирон нарса ҳақида: «Мен бу ишни эртага албатта қилгувчи ман», дея кўрманг, магар «Иншооллоҳ - Оллоҳ хоҳласа», (денг! Бу сўзни айтишни) унутиб қолдирган вақтингизда (ёдингизга тушиши билан) Парвардигорингизни зикр қилинг (яъни, «иншооллоҳ», денг) ва: «Шояд Парвардигорим мени бундан ҳам (яъни, асҳобул-каҳф во қеаси ҳақида хабар беришдан ҳам) яқинроқ (менинг ҳақ Пайғамбар эканлигимга янада аниқроқ далолат қиладиган) Тўғри Йўлга ҳидоят қилса», денг!» (Каҳф сураси 23-24-оятлар).
Муфассирлар ривоят қилишларича, ушбу икки оят нозил қилинишига қуйидаги воқеа сабаб бўлгандир: яҳудийлар қурайшлик арабларга: «Бориб Муҳаммаддан сўранглар-чи, агар ҳақиқатан ҳам пайғамбар бўлса, сизларга руҳ - жон ҳақида, асҳобул-каҳф ва Зулқарнайн тўғрисида хабар берсин», деган эканлар. Улар келиб Пайғамбар алайҳис-саломдан шу ҳақда сўраганларида, у зот: «Эртага келинглар, албатта сизларга жавоб қилурман», дебдилар-у, «Иншооллоҳ» дейишни унутибдилар. Шунда бир қанча вақт ваҳий келиши тўхтаб, сўнгра Пайғамбар алайҳис-саломга бир танбеҳ бўлиб мазкур оятлар нозил бўлган экан. (“Дуррул-мансур” ва “Маоли-муттанзил” тафсирлари).
Ушбу оятлар борлиқда бўладиган барча иш Ёлғиз Оллоҳ таолонинг Хоҳиш ва Иродаси билан рўй беришига, жумладан, бандаларнинг қилади ган ишлари ҳам фақат у Зот хоҳласагина амалга ошишига далилдир. Бу ҳақда бошқа оятларда ҳам айтилгандир: “(Эй инсонлар), сизлар фақат Оллоҳ хоҳлаган вақтдагина (У Зот томонга йўл тутишни) хоҳларсизлар (яъни, бирон иш Оллоҳнинг Хоҳиш-Иродасисиз бўлмас). Албатта Оллоҳ Билим ва Ҳикмат Эгаси бўлган Зотдир.” (Инсон сураси, 30-оят).
Албатта, Сулаймон алайҳис-салом бўлиб ўтган воқеадан кейин Оллоҳ таолога ёлвориб «Парвардигорим, Ўзинг мени шаънимга лойиқ бўлмаган катта хатога йўл қўйганим учун мағфират қилгин, Ўзинг менга то Қиёмат мендан ўзга ҳеч кимга раво бўлмайдиган подшоҳлик ато этгин, токи мен нафақат инсонларга, балки жинлар ва яна бошқа махлуқотларга ҳам подшоҳ бўлайин», деб дуо-илтижолар қилди.

36-37. Бас, Биз (Сулаймонга) унинг амри билан, у истаган томонга майин эсаверадиган шамолни; ва яна барча (баланд қасрларни) бино қилгувчи ва (денгизларнинг қаъридан дурру гавҳарларни топиб чиқувчи) ғаввос шайтонларни (яъни, жинларни ҳам) бўйинсундириб қўйдик.
Қатода розияллоҳу анҳу айтади: “Оллоҳ таоло Сулаймонга отаси Довуднинг мулки давлатини ва пайғамбарлигини мерос қилиб берди ҳам да унга яна икки нарсани зиёда қилди - Сулаймонга шамолни ва шай тон-жинларни бўйсундириб қўйди”. Яъни, Сулаймон алайҳис-салом нафақат инсонларга, балки шамолу бўронларга, ҳатто жин ва шайтон ларга ҳам амри ўтадиган подшоҳ бўлди, шунингдек, у зот нафақат отаси Довуд каби Шом ўлкасига, балки Ер юзидаги барча мамлакатларга хукмронлик қилди. Ривоят қилишларича, Сулаймон алайҳис-салом тиним билмасдан ғазот қилгувчи буюк саркарда бўлган. Ернинг қай бир чеккасида бир мамлакат борлигидан хабардор бўлса, албатта у жойга бориб ўзига буйсундириб қайтар эди. Бунинг учун унинг амри билан жин шайтонлар бир зумда ёғочдан жуда улкан ва муҳташам кема ясашар, сўнгра у кемага барча қўшин қурол-аслаҳа-ю от-уловлари билан жой лашгач, бўронли шамол у баҳайбат кемани даст кўтариб осмонга юксалар ва Сулаймон буюрган томонга қараб йўл олар эди. Кемани устидаги бениҳоя оғир юки билан самога олиб чиққанидан кейин подшоҳннинг амри билан бўрон майин эсадиган шамолга айланиб, дала-ю даштлар дан учиб ўтар экан, дов-дарахтни қимирлатмас, қум-тупроқларни... ва бирон қушга озор бермас эди. Шундай қилиб, Шом юртидан эрталаб чиқиб кетган шамол, минг-минглаб одам, от-улов ва қурол-ас таха жойлашган баҳайбат кемани кўтарганича бир ойлик масофани бо сиб бориб, кўзланган ҳарбий вазифа адо этилгач, кечки пайт Оллоҳ таоло хайр-баракотли қилиб қўйган Шоми шарифга - Сулаймон алайс с-саломнинг ватанига қайтиб келар эди.
Шунингдек, Оллоҳ таоло Сулаймон алайҳис-саломга нафақат инсон тарнинг, балки жинларнинг ҳам подшоҳлигини ато этган бўлиб, жамий ки, шайтон-жинлар унга тамомила бўйинсундириб қўйилган, улардан айримлари Сулаймон учун у хоҳлаган баланд қасрлар, муҳташам меҳроб тар ва ҳайкаллар бино қилсалар, айримлари денгиз-дарёлар қаъридан унга дурру-гавҳарлар чиқариб берардилар. Сулаймон пайғамбарга берил ган мўъжизалардан яна бири мис булоғи бўлиб, ривоят қилинишича, у булоқдан сув ўрнига муздек мис бамисоли сув каби оқиб ётар, пайғамбар измидаги жинлар эса, ўша мисдан у зотнинг хоҳлаган нарсаларини ясаб беришар экан. «Улар (Сулаймонга мисдан) у хоҳлаган нарсаларни -ибодатхоналарини, ҳайкалларини, ҳовузлар каби (катта)лаганларни ва (ўчоқларга) ўрнашган (вазмин) қозонларни қилиб берурлар». (Сабаъ сураси, 13-оятдан).

38. Бошқа (яъни, бўйинсунмайдиган жин)ларни ҳам кишанлар би лан боғланган ҳолларида (унга бўйинсундириб кўйдик).
Яъни, Сулаймон алайҳис-салом жинларни гўё уч тоифага бўлиб бош қарар - улардан бир тоифаси ишчи бинокор жинлар бўлиб, улар куруқ ликда Сулаймон пайғамбар буюрган неки иш-амал бўлса, қулоқ қоқмай бажарар, иккинчи тоифа жинлар сув остида хизмат қиладиган ғаввос жинлар бўлиб, уларнинг зиммасига денгиз-дарёлар қаъридан дурру гав ҳарлар топиб чиқиш юклатилган, улар ҳам ўз вазифаларини итоатгўйлик билан бажарар эдилар. Энди учинчи тоифа жинлар ҳам бор эдики, улар Сулаймонга итоатсизлик қилганлари учун ҳаммаларини бир-бирларига боғлаб кишанбанд қилиб ташланган ва улар ҳам ўз ихтиёрлари билан итоат этмаган бўлсалар-да, қўлларидан ҳеч нарса келмай занжирбанд ҳолларида бош эгиб, бўйинсуниб ётишга мажбур эдилар.

39-40. (Ва Сулаймонга дедик): «Бу Бизнинг сенга ато этган совға миздир. Бас, сен (ушбу неъматлардан ўзинг хоҳлаган кишиларга) бер гин ёки бермагин (сени бу тўғрида) ҳисоб-китоб қилинмас». Шак-шубҳасиз, (Сулаймон) учун Бизнинг ҳузуримизда яқинлик ва гўзал оқибат (яъни, жаннат) бордир.
Дарҳақиқат, Ҳақ таоло Сулаймон алайҳис-саломга бошқа ҳеч бир пайғамбарига ато этмаган мислсиз мулку давлат давлат ато этди ҳамда Сулаймон Унинг энг яқин ва шак-шубҳасиз жаннати бандаларидан эканлигини Ўз Каломида эълон қилди! Энг ҳайратланарлиси шуки, Жа ноби Ҳақ унга инсу-жинни бўйинсундириб, Ер-у сувга подшоҳ қилиб, сўнгра: «Эй Сулаймон, мана Мен сенга, ўзинг дуо қилиб сўраганингдек, сендан ўзга ҳеч кимга бермаган подшоҳликни ато этдим, энди сен ушбу неъматни ўзинг хоҳлагандек тасарруф қил, истаганингча саховат кўрса тиб, хоҳлаган кишиларга ато этгин ёки бирон кимсага бермагин, их тиёрлисан ва нега ундай қилдинг деб Қиёмат Кунида сўроққа тутилмас сан», деб беқиёс салтанат ато этдики, бу янглиғ ҳисоб-китобдан озод қилиниш ҳам Сулаймон алайҳис-саломдан ўзга ҳеч кимга ато этилма гандир! Дарҳақиқат, Сулаймон алайҳис-салом жинларга ҳам подшоҳ бўлган ягона пайғамбар бўлганини элчи-пайғамбарларнинг энг улуғи бўлмиш Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳам тасдиқлаб дедилар: «Бу кеча жинлардан бўлган Ифрийт намозимни бузиш учун васваса қилмоқчи бўлган эди, Оллоҳ таоло мени ундан ғолиб қилди ва мен уни тутиб олдим. Ҳаммаларингиз кўришларингиз учун уни масжид устунларидан бирига боғлаб қўймоқчи бўлдим-у, биродарим Сулаймон нинг қилган мана бу дуосини эслаб қолдим, у: «Парвардигорим, менга ўзимдан кейин бирон киши учун муяссар бўлмайдиган бир мулку дав лат ҳадя этгин», деган эди. Бас, мен Ифрийтни хору расво бўлган ҳолида ҳайдаб юбордим». (Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Бухорий, Муслим ва Баға вий ривоят қилганлар).

41-42-43. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), бандамиз Айюбнинг Пар вардигорига нидо қилиб: «Дарҳақиқат, мени шайтон бало ва азоб билан ушлади», деб илтижо қилган пайтини эсланг! (Шунда унга ай тилди): «Оёғинг билан (остингдаги Ерни) тепгин!» (У Оллоҳнинг амри ни бажарган эди, ўша ердан бир чашма отилиб чиқди. Сўнг унга айтил ди): «Бу чўмиладиган жой ва муздек ичимлик сувдир». (Қачонки Айюб у сувда чўмилиб, сўнгра ундан ичгач, барча зоҳирий ва ботиний дардлари дарҳол даво топди). Ва Биз Ўз томонимиздан меҳрибонлик кўрсатиб ҳамда ақл эгалари учун эслатма-ибрат бўлсин деб, (Айюбга аҳли оиласини ва улар билан қўшиб, яна ўшаларнинг мислича (фарзандларни) ҳадя этдик.
Мазкур оятларни бизга Анбиё сурасининг мана бу оятлари тафсир килиб беради: «Айюб - Парвардигорига нидо қилиб: «(Парвардиго рим), мени бало ушлади. Ўзинг раҳм-шафқат қилгувчиларнинг Раҳмлироғидирсан», деб илтижо қилган пайтини (эсланг)! Бас, Биз унинг (дуосини) мустажоб қилиб, ундаги зиён-заҳматни кетказдик ҳамда Ўз ҳузуримиздан Раҳмат-Марҳамат кўрсатиб ва барча ибодат қилгувчиларга эслатма-ибрат бўлсин, деб (Айюбга) аҳли-оиласини ва улар билан қўшиб яна ўшаларнинг мислича (фарзандларни) ато этдик». (Анбиё сураси, 83-84-оятлар).
Айюб пайғамбар асли Рум мамлакатидан бўлиб, серфарзанд ва бой-бадавлат киши эди. Сўнгра униннг бошига оғир кунлар тушиб мол-дунёларидан ажради, лекин қаноат қилди; болалари бирин-кетин ҳалок бўлишиб, улардан ҳам жудо бўлди, сабр қилди; саломатлигидан ажраб, энг оғир хасталикларга дучор бўлди, шикоят қилмади. Айюб алайҳис-саломнинг: “Парвардигорим мени бало ушлади. Ўзинг раҳм-шафқат қилгувчиларнинг Раҳмлирогидирсан”, деб қилган дуоси ҳам бошига тушган балодан норозилик ифодаси эмас эди. Ри воят қилинишича, Айюб алайҳис-саломнинг хотини Раҳмат бир куни: “Бу дарду балоларни бошингиздан аритишини сўраб Оллоҳтаолога дуо қилмайсизми?” деганида у: “Кенгчилик ва саломатликда умримнинг қанча муддати ўтди?” деб сўради. Хотини: “Саксон йили”, деган эди, Айюб алайҳис-салом: “Ҳали балоли кунларимнинг муддати сафоли кунларимга етмасидан мен Оллоҳ таолога ўз ҳолимдан шикоятланиш га ҳаё қиламан деган эди. Лекин қачонки айрим кимсалар: «Бу энг ёмон гуноҳ-жиноятларни қилганки, Худо унга шундай балоларни юборган», деганларини эшитгандан кейингина сабр косаси тўлиб Ол лоҳ таолога илтижо қилиб, ўз ҳолидан шикоят қилган ва Ҳақ таоло у зотнинг дуоларини ижобат қилиб, саломатлигини ҳам, мол-давлатла рини ҳам қайтариб берган. Ҳалок бўлган етти ўғил, етти қизига ҳаёт ато этиб, яна етти ўғил ва етти қиз кўрган эди.
Мазкур оятдаги «барча ибодат қилгувчиларга эслатма-ибрат бўл син, деб», деган сўзларнинг маъноси шуки, бошларига бирон бало туш ган кишилар Айюб алайҳис-салом каби сабр-қаноат қилсалар, албатта Оллоҳ таоло уларнинг балоларини кетказиб, аввалгидан ҳам зиёда неъ матлар ато этур.

44. (Яна Биз Айюбга айтдик): «Қўлингга бир боғ (новдани) олиб, у билан (хотинингни) ургин - қасамингни бузмагин».
Айюб алайҳис-саломни касаллик чоғида боқиб парвариш қилган хо тини бир куни у кишига бепарволик кўрсатганида Айюб пайғамбарнинг дили оғриб «Агар тузалсам, албатта сени юз қамчи ураман», деб қасам ичган экан. Шу боисдан шифо топганидан сўнг Оллоҳ таоло у кишига ич ган қасамининг устидан чиқиши учун юзта новдани бир боғлам қилиб боғлаб, у билан хотинини бир марта уришга амр қилди.
Дарҳақиқат, Биз (Айюбни бошига тушган дарду балоларга) сабр қилгувчи ҳолда топдик. У мунча ҳам яхши бандадир. Ҳақиқатан, у (Оллоҳ рози бўладиган Йўлга) қайтгувчидир.

45. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Сиз Бизнинг куч-қувват ва фаҳм-фаросат эгалари бўлган бандаларимиз - Иброҳим, Исҳоқ ва Яъқубларни эсланг!
Ушбу ва қуйидаги оятларда Ҳақ таоло Пайамбар соллоллоху алайҳи ва салламга ҳамда у зотнинг барча умматларига гўзал намуна ва ибрат бўл син учун Ўзининг аввалги пайғамбарларидан бир нечасини номба-ном зикр қилиб, уларнинг қандай улуғ сифатларга эга бўлганларини ва дарго ҳи Илоҳийда не чоғли юксак мартабаларга эришганларини эслатади.
Жаноби Ҳақ дастлаб Ўзининг сўнгги Элчисига хитоб қилиб, у зотнинг бобокалонлари Иброҳим алайҳис-салоту вас-саломни ҳамда унинг икки ўғлидан бири Исҳоқ ва унинг фарзанди Яъқуб алайҳимас-саломни зикр қилишга - ёдга олишга буюради ва улар Оллоҳ таолога тоат-ибодат қи лишда ниҳоят даражада полвон, яъни, Оллоҳ таолони рози қилгувчи со лиҳ амалларни чиройли - бекаму кўст адо этишда жуда кучли ҳамда дин аҳкомларини теран англаб, тўғри тушунишда бениҳоя ўткир фаҳм-фаро сатли кишилар бўлганларини таъкидлайди.

46-47. Дарҳақиқат, Биз уларга чин ихлос билан холис (Охират) диёрини эслаш (хислати)ни ато этдик. Албатта, улар Бизнинг хузури
мизда танланган, энг яхши кишилардандир.
Яъни, Биз мазкур бандаларимизга чин ихлосни - бутун ҳаётлари давомида холис Охират диёрини эслаб, уни севиб ва соғиниб яшаш хислати ни ато этдик, уларнинг қалбларини дунё муҳаббатидан халос қилдик. Шунингучун ҳам улар ўз қавмларини фақат Охират диёрига, Оллоҳтаоло хузурига чорлар эдилар ва ўзлари ҳам дунё матоларига қиё боқмай, алданмай, фақат Охират ғамида, у диёрда шак-шубҳасиз рўй берадиган савол-жавоб ва ҳисоб-китобдан қўрқиб ҳаёт кечирар эдилар. Чунки улар дунё фақат бир нафас қўниб ўтадиган жой, Охират эса, абадул-абад яшайдиган диёр эканлигига аниқ ишонар эдиларки, худди мана шу хислатлари билан мазкур пайғамбарлар ҳеч шак-шубҳасиз, Бизнинг хузуримизда танланган энг яхши инсонлар қаторидадирлар.

48. Яна Исмоил, ал-Ясаъ (Ювшаъ пайғамбар) ва Зул-Кифлни эсланг! Барчалари яхшилардандирлар.
Ушбу ояти каримада Ҳақ таоло Ўз Элчиси Ҳазрати Муҳаммад соллоллоху алайҳи ва салламга аввал ўтган пайғамбарлардан яна уч кишини -Исмоил, Идрис ва Зул-кифл алайҳимус-саломни зикр қилишни буюрди. Улардан Исмоил алайҳис-салом ҳам Иброҳим Халилуллоҳ алайҳис-салоту вас-саломнинг ўғли бўлиб, унинг қандай сабрли ва солиҳ фарзанд бўлгани ҳақида Соффот сурасининг 98-107-оятларида хабар берилган ва алақад риҳол тафсир қилиб ўтилди. Идрис алайҳис-салом хусусида бўлса мана бу оятларда хабар берилган эди: «Яна (ушбу) Китобда Идрис (қиссаси)ни зикр қилинг! Дарҳақиқат, у жуда ҳақиқатгўй эди, пайғамбар эди. Ва Биз уни юксак мартабага кўтардик». (Марям, 56-57-оятлар).
“Тафсири Бағавий”да айтилишича, Одам алайҳис-салом зурриётидан бўлган Идрис алайҳис-салом Нуҳ алайҳис-саломнинг бобокалони бўлган (айрим ривоятларда отасининг бобоси, айримларида эса, бобосининг бо боси дейилади). Унинг Идрис деб номланишига сабаб, кўп китоб кўриб, доимо дарс билан машғул бўлганлигидир. Идрис алайҳис-саломнинг кас би тикувчилик эди. У инсоният тарихида биринчи бўлиб қўлига қалам ушлаб ёзган кишидир. Кийим тикиб, тикилган кийим кийган биринчи инсон ҳам Идрисдир. Ундан аввал одамлар устларига тери ёпиниб юрар эдилар. Яна Идрис алайҳис-салом биринчи бўлиб қўлига қурол тутиб, ко фирларга қарши жанг қилган ҳамда биринчи бўлиб фалакшунослик ва ҳисоб-китоб илмларига асос солган кишидир.
Ушбу оятларда Ҳақ таоло Идрис алайҳис-саломнинг уч сифат-фазила тини зикр қилади. Биринчиси, у Оллоҳ таолога сидқидилдан иймон кел тирган, Унинг оятларини тўласича тасдиқловчи, ҳар бир сўз ва амалида ростгўй бўлган Сиддиқ инсон эди.
Иккинчи сифати, у пайғамбар эди. “Тафсири Мунийр”да Идрис алайҳис-саломнинг Одам ва Шийс алайҳимас-саломдан кейин учинчи пай ғамбар бўлгани айтилади. Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда хабар берилишича, Оллоҳ таоло Одам алайҳис-салом зурриётидан Идрис алайҳис-саломга ўттиз саҳифа нозил қил ган. Ва ниҳоят Идрис алайҳис-саломга ато ато этилган учинчи фазилат, Оллоҳ таоло у солиҳ бандасини дунё ва Охиратда қадрини баланд қилди. “Саҳиҳи Муслим”да ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам Ҳақ субҳонаҳу ва таоло томонидан сайр қилдирилган кечада меърожга кўтарилганларида тўртинчи осмонда Идрис алайҳис-салом билан кўришиб, саломлашиб ўтдилар.
Энди ояти каримада зикр қилинган Зул-кифл алайҳис-саломга келсак, аксари тафсир уламолари у зотнинг ҳам Оллоҳ таолонинг пайғамбар ларидан бўлганини айтадилар. Чунки унинг исми ояти каримада пай ғамбарлар исмлари билан ёндош саналди. Аммо айрим уламолар Зул кифлни Оллоҳ таолонинг бир солиҳ бандаси эди, дейдилар.
Абу Мусо, Мужоҳид ва Қатода раҳимаҳумуллоҳ айтадилар: “Ясаъ, яъни, Ювшаъ пайғамбар кексайиб қолгач, қани энди одамлар устида менга ўринбосар бўла оладиган бир кишини қолдирсам, лекин бунинг учун унинг қандай амал қилишини кўришим керак, деб ўйлади-да, қавмини тўплаб: “Ким менга уч нарсага - кундузлари доимо рўзадор бўлишга, ке чалари ухламай намоз ўқишга ва одамлар ўртасида ҳукм чиқарганида ҳеч қачон ғазабланмасликка кафолат бера олади?” деб сўради. Шунда Ийс зурриётидан бўлган бир киши: “Мен” деб жавоб қилди. Лекин Ювшаъ унинг сўзини рад этди. Сўнгра эртасига у яна кечаги сўзларини айтганида яна ўша киши: “Мен” деб жавоб берган эди, Ювшаъ уни ўзига ўринбосар қилиб тайинлади ва ўша киши сабр-тоқат билан берган барча ваъдасига вафо қилди. Бас, Оллоҳ таоло уни шарафлаб Зул-кифл, яъни, зиммасига олган ишига кафил бўла оладиган Кафолат соҳиби деб атади. Зул-кифл тўғрисида айтилган бошқа ривоятлар ҳам бор. Улардан бирида: “Зул кифл бир покиза киши бўлиб, бошига кулфат, бало ёки туҳмат тушиб қол ган кишиларни доимо ўз кафолатига олар ва Оллоҳтаоло ўша инсонларга унинг қўли билан бало-мусибатларидан нажот берар эди”, дейилади”. (“Тафсири Куртубий”дан).

49-50. Ушбу (Биз Сизга сўйлаган қиссалар) бир хотирадир. Шак-шубҳасиз, тақводор зотлар учун гўзал оқибат бордир - улар учун барча дарвозалари ланг очиқ бўлган мангу жаннатлар бордир.
Яъни, юқоридаги оятларда мазкур бўлган пайғамбарларнинг номлари ва адо этган солиҳ амаллари Қуръонда зикр қилинишининг ўзи улар учун бир шарафли хотирадир. Чунки абадул-абад қачонки Қуръон тиловат қи линса, уларнинг номлари ҳам зикр қилинади, шарафланади. Албатта, бу дунёда Оллоҳ таолонинг бандалари учун Унинг Мангу Каломида номлари ва эзгу амаллари зикр қилинишидан юксакроқ шараф йўқдир. Лекин бу у тақво эгалари учун берилган мукофотларнинг ҳаммаси эмас, балки яна уларни бениҳоя гўзал бир оқибат - дарвозалари улар учун ланг очиб кў йилган жаннатлар, улар мангу бахт ва саодатли ҳаёт кечирадиган тенгсиз гўзал боғу бўстонлар интизор бўлиб кутиб турибди.

51-52. Улар ўша жойларда (сўриларда) ястаниб ўтириб мўл-кўл яъни, хоҳлаганларича) мева-чева ва шароб чақирурлар. Ва уларнинг олдиларида кўзларини (номаҳрамга боқишдан) сақлаган (ёш ва ҳусн ъ тенгдош (ҳур)лар бўлур.
Яъни, жаннат аҳли у жойда соя-салқин кўшк ва сўриларда ястаниб тирадилар, чунки улар ҳаёти дунёда бир умр ҳалол меҳнат қилганлар, хормай-толмай Яратганга тоат-ибодат қилганлар ва энди мангу дам лишлари, қилган меҳнатларининг роҳатини кўришлари учун Меҳрибон Ларвардигорлари ҳозирлаб қўйган зиёфатхонага ташриф буюрганлар. Жаннатда уларнинг атрофларида хизматларига ҳозиру нозир бўлиб тур ган хуру ғилмонларга буюрадиган нарсалари беҳад кўп ва турли мева-че валар ва жаннатнинг ҳалол, покиза шаробларидир. Улар мазкур неъмат ларни қоринларини тўйдириш ёки ташналикларини қондириш учун эмас, балки фақат роҳат-ором олиш учун тановул қиладилар, чунки Ярат ган томонидан жаннат раво кўрилган ҳар бир саодатли банданинг бутун бадани емоқ-ичмоқ билан куч-қувват топиб ҳаёт кечиришга ҳеч қачон муҳтож бўлмайдиган қилиб қайтадан яратилади ва у жаннатларда мутла қо очлик ва ташналик нима эканлигини билмай мангу яшайди. Аҳли жан натнинг жуфту ҳалоллари бўлса, ўз жуфтларидан бошқага боқмайдиган вафодор, ёшда ҳам, хуснда ҳам бир-бирига баробар бўлган, бир-бирлари ни ёмон кўрмайдиган, бир-бирларидан рашк қилмайдиган хурлар бўлиб, улар ҳам, жуфтлари ҳам ҳеч қачон қаримайдилар ва бетоб бўлмайдилар.

53-54. Бу (зикр қилинган нарсалар) сизларга ҳисоб-китоб (яъни, Қиёмат) Куни учун ваъда қилинаётган нарсалардир. Шак-шубҳасиз, бу Бизнинг (жаннат аҳлига ато этадиган) ризқу рўзимиздирки, унинг учун тугаб қолиш йўқдир.
Яъни, Ҳақ таоло тақволи бандаларига ваъда қилган мазкур жаннат неъматлари Меҳрибон Парвардигор томонидан уларга ато этиладиган энг улуғ ажр-мукофот бўлиб, Жаноби Ҳақ унинг вақтини ҳамма бандалари ҳисоб-китоб қилинадиган Қиёмат Куни деб белгилади. Ана ўша Кунда дун ёдаги ҳаётларини иймон, солиҳ амаллар ва тақво билан ўтказган инсон ларга албатта мазкур жаннат неъматлари ризқ қилиб берилади. Ояти ка рима давомида ушбу Илоҳий ризқнинг хусусиятларидан бири унинг дунё неъматларидан фарқли ўлароқ ҳеч қачон тугаб ёки узилиб қолмайдиган мангу ризқ эканлиги таъкидланади. Чунки дунёнинг ўзи ҳам, ундаги борнарсалар ҳам ўткинчи ва замон ўтиши билан йўқ бўлиб кетгувчидир. Аммо Охират диёридаги Оллоҳтаоло мўмин солиҳ бандаларига ажр-мукофот қилиб тайёрлаб қўйган жаннат ва ундаги кўз кўриб қулоқ эшитмаган неъматлар эса, боқий ва туганмасдир. Бас, ҳар бир оқил инсон, агар у чин дан ҳам оқил бўлса, ўткинчи матони эмас, мангу боқий бўлган неъматни танлаши лозим. Бу ҳақда ҳадиси шарифда ҳам буюрилгандир: Ҳоким “Мустадрак” китобида Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилди: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар: “Ким дунёсини севса, Охиратига зиён қилур, ким Охиратини севса, дунёсига зиён қилур. Бас, сизлар, эй мусулмонлар, йўқ бўладиган нарсани қўйиб, боқий қоладиган нарсани танланглар”. (“Маолимут-танзил” тафсиридан).
“Саҳиҳайн”да ривоят қилинган мана бу ҳадиси шариф ҳам мўминлар га ато этиладиган жаннат қандай буюк неъмат эканига далолат қилади: “Сўнгра уларга айтилур: “Эй аҳли жаннат, энди сизлар учун фақат яшаш бор, ҳеч қачон ўлмайсизлар, энди сизлар учун фақат ёшариш бор, ҳеч қа чон қаримайсизлар, энди сизлар учун фақат соғлик бор, ҳеч қачон оғри майсизлар, энди сизлар учун фақат неъматлар бор, ҳеч қачон улардан маҳрум бўлмайсизлар”.

55-56. (Ҳақиқат) мана шудир. Ва ҳеч шак-шубҳасиз, ҳаддан ошгув чи-туғёнга тушгувчи кимсалар учун энг ёмон оқибат - улар киради ган жаҳаннам бордир. Бас, «ётадиган жой»ларнинг нақадар ёмони дир у!
Юқоридаги оятларда тақволи бандаларнинг борар жойлари ва уларга ато этиладиган жаннат неъматлари зикр қилингач, ушбу ва қуйидаги оят-ларда бандалик ҳаддидан ошиб, туғёнга тушган, яъни, ҳаётларини куфру исён билан ўтказган кимсаларни ҳисоб-китоб Кунида кутиб турган даҳ шатли оқибат, улар кирадиган жаҳаннам ва ундаги азоб-уқубатлар зикр қилинади. Ояти карима кофир кимсалар ўзлари учун дўзахнинг ўртаси дан ётадиган жой тайёрлаётганлари ҳақида қаттиқ огоҳлантиради. Яъни, кофирларнинг мангу “ором олиб” ётадиган “ётоқхоналари” дўзах бўлиб, жаҳаннам оловидан бўлган “тўшаклари” тагларини куйдиради, устлари даги “кўрпалари” ҳам ўша оловдан, ҳар тарафларини ўраб, аъзойи бадан ларидан бирон жойини қўймасдан қамраб, тинмасдан ловуллаб “иситиб” туради. Бас, уларнинг бутун вужудлари мангу олов ичидадир! Ҳақнинг ҳаққини адо қилмаган, Ҳаққа қуллик қилишдан орланган золимларнинг золимларига ўта муносиб жазо! Ҳақ таоло яна бошқа бир оятида ҳам ко фирларнинг оладиган ҳақли жазолари ҳақида беқиёс ўткир киноя билан шундай дейди: “Улар учун устларидан ҳам оловдан бўлган «соябон лар», остларидан ҳам (оловдан бўлган) «соябонлар» бўлур. Бу (бўлажак азоб-уқубат) билан Оллоҳ Ўз бандаларини қўрқитур - огоҳлантирур.
Эй бандаларим, Мендан қўрқингиз!” “(Зумар сураси, 16-оят)”.

57-58. Мана қайноқ сув ва йиринг! Улар ўшани тотиб кўрсинлар! Ва яна бошқа айни ўша шаклдаги (азоб-уқубатларнинг) ҳар турлила ри бордир!
Яъни, мана энди жаҳаннам аҳли ундаги азоб-уқубатларни бир тотиб кўринглар-чи! Мана, ичганда ичакларни куйдириб юборадиган ниҳоятда қайноқ сувдан ичсинлар ва дўзахиларнинг териларидан оқаётган йи ринглардан еб боқсинлар! Лекин булар ҳаммаси эмас! Ҳали улар учун қайноқ сув ва йирингдан бошқа худди ўшанга ўхшаган заҳар заққум каби хилма-хил «таъмлар» ҳам борки, бу ҳақда мана бу оятларда хабар берил ган: «Албатта (дўзахнинг ўртасида ўсадиган) Заққум дарахти гуноҳкор нинг таомидир.(У таом) мисоли қайноқ сувнинг қайнаши каби қо ринларда қайнайдиган эритилган (доғланган) ёғдир! (Дўзах фаришта ларига): «Уни (гуноҳкорни) ушлаб дўзахнинг ўртасига судраб олиб бо ринглар, сўнгра боши устидан қайноқ сувдан - азобдан қуйинглар!» (деб амр этилур). (Унга масхара қилиш учун: «Мана бу азобни) тотиб кўргин! Ахир сен «қудратли ва улуғсанку». Дарвоқеъ, бу (азоб) сизлар (ҳаёти дунёдалик пайтингизда) шак-шубҳа қилган нарсангиздир!», (де йилур)». (Духон сураси, 43-50-оятлар).

59-60-61. (Дўзахга кирган пайтларида кофирларнинг пешволарига ҳаёти дунёда уларга эргашган кимсаларни кўрсатилиб): «Мана бу (тўда ҳам) сизлар билан бирга (яъни, сизлар сабабли жаҳаннамга) ташлан-гувчидир», (дейилганида, пешволар айтдилар): «Хуш келмадилар! Хд қиқатан, уларнинг ўзлари дўзахга киргувчи кимсалардир». (Шунда эргашувчилар пешволарга) дедилар: «Йўқ, сизлар хуш келмадингиз! (Чунки) сизлар ўша (азоб)ни бизларга келтирдингиз! Бас, нақадар ёмон жой (бу дўзах)!» Улар (яна) дедилар: «Парвардигоро, ким бизларга мана шу (азоб)ни келтирган бўлса, бас, Ўзинг унга дўзахда азобни бир неча баробар зиёда қилгин».
Ушбу оятларда тасвирланган ўта даҳшатли манзара ҳақида - жаҳан нам оловида ёнаётган кофирларнинг бир-бирлари билан урушиб-талашишлари ҳақида бошқа оятларда ҳам қайта қайта хабар берилган: «(Ол лоҳ) айтур: «Сизлардан илгари ўтган жин ва инсдан иборат (кофир) миллатлар билан бирга дўзахга кирингиз!» Қачон бир жамоат (ўша дўзахга) кирганида шеригини (яъни, ўзини йўлдан урганларни) лаънатлайди. Қачонки унда (дўзахда) ҳаммалари топишишгач, кейин гилари (эргашганлар) аввалгилари (бошлиқлари) ҳақида: «Парварди горо, ана ўшалар бизларни йўлдан оздирганлар, бас, уларга дўзах азобини икки баробар қилгин», дейдилар. (Оллоҳ) айтур: «Ҳар би рингиз учун икки баробар азоб бўлур, лекин сизлар билмайсизлар». Аввалгилари эса кейингиларига: «Сизларнинг биздан бирон афзал лик томонингиз йўқдир, бас, қилиб ўтган (гуноҳларингизга) яраша азобингизни тотаверинглар», дейдилар». (Аъроф сураси, 38-39-оятлар).
Яъни, Оллоҳтаоло Қиёмат Кунида Одам болаларидан ва жинлардан кофир бўлганларининг ҳаммасини дўзахга хукм қилади, кейин келган кофир ларни аввал ўтган кофирларга қўшилишга, Ҳақ Йўлдан оздиргувчи доҳий ларга тақлид қилиб, эргашиб куфр йўлига кириб кетган кимсаларни дўзах да ўзларининг пешволари билан бирга бўлишга буюради. Шундай қилиб, то Қиёмат қойим бўлгунича ҳаёти дунёдан бирин-кетин ўтган барча кофирлар ўша Кунда бирин-кетин дўзахга ташланиб, ҳаммалари жаҳаннамда тўпла надилар. Ояти каримада хабар берилишича, олдин-кейин ўтган кофирлар дўзах қаърига ташланиб, ўша жойда топишиб - тўпланишганларидан ке йин ловуллаб ёнаётган дўзах яна ҳам қизиб кетади - куни кеча апоқ-чапоқ дўст бўлган, ана ўша дўстликларини сақлаш учун Оллоҳнинг Динидан ке чиб кофир бўлган кимсалар у Кунда бир-бирларини кўргани кўзи йўқ энг ашаддий душманларга айланадилар бир-бирларига тинмай қарғиш лаънатлар ёғдирадилар. Эргашганлар ўзларининг дўзахга тушишларига уларни йўлдан урган бошлиқлари - йўлбошчилари сабаб бўлганларидан шикоят қилиб, Оллоҳ таолодан уларга азобнинг энг қаттиғини беришни сўрашса, бошлиқлари эса - одамларни йўлдан уриб, дўзахга тушишларига сабаб бўл ган доҳийлари эса ўзларига эргашиб, улар чизиб берган йўлларга, оқимлар га юриб, улар тузиб берган ҳизбларга кириб Ҳақ Йўлдан озган ва оқибат натижада дўзахи бўлган тобеларига аввал ҳаёти дунёда берган ваъдалари дан тониб: “Сизлар бизларга эргашганларингизда ақлларингиз қаёкда эди? Энди сизлар ҳам, биз ҳам баробармиз”, деб жавоб қиладилар.
Ҳақ таоло ҳар икки тоифа кофирларга - бошлиқларига одамларни йўлдан уриб адаштирганлари учун, уларга эргашиб дўзахга тушганларига эса бошлиқларига кўр-кўрона тақлид қилиб эргашганлари учун энг ашад дий, ҳеч қачон тўхтамайдиган мангу азоб беришини айтиб огоҳлантира ди. Уларнинг топадиган оқибатлари ҳақида Ҳақ таоло бошқа бир оятда Ўзининг Халили Иброҳим алайҳис-салом тилидан шундай хабар берган эди: “Бас, (Иброҳимнинг даъватига) қавмининг жавоби фақат: «Уни ўлдиринглар ёки ёқиб юборинглар», дейишлари бўлди. Сўнг Оллоҳ унга оловдан нажот берди. Албатта бунда иймон келтирадиган қавм учун оят-ибратлар бордир. (Иброҳим) айтди: «Сизлар фақат ҳаёти дунёдаги ўзаро ошна-оғайнигарчилигингизни кўзлаганла рингиз учун (яъни, мушрик оғайнилардан кеча олмаганларингиз учун), Оллоҳни қўйиб, бутларни ушладинглар. Ҳали Қиёмат Кунида ай римларингиз (яъни, пешволарингиз) айримларингиздан (эргашувчи лардан) тонур, айримларингиз айримларингизни лаънатлар. Сиз ларнинг борар жойингиз дўзаҳдир. (У жойда) сизлар учун ёрдамчи лар йўқдир”. (Анкабут сураси, 24-25-оятлар).
Қиёмат Куни кофирлар учун қандай даҳшатли Кун бўлиши ҳақида, У Кунда улар бир-бирларига қандай муносабатда бўлишлари тўгрисида яна бошқа оятларда ҳам такрор-такрор эслатилади: “У Кунда пешволар эр гашувчилардан тонадилар ва ҳаммалари азобни (ўз кўзлари билан) кўрадилар. (У Кунда уларни боғлаб турадиган барча) баҳона-ю сабаблар узилади”. (Бақара сураси, 166-оят).
Яъни, кофирлар Оллоҳнинг азоби қаттиқ эканини ўз кўзлари билан кўрганларида уларнинг ҳаёти дунёда йўлдан озишларига сабабчи бўлган доҳий пешволари ёки агар улар Ёлғиз Оллоҳ таолога ибодат қилиш ўрни га фаришталарга, жинларга сиғиниб ўтган бўлсалар, ана ўшалар улардан тонадилар. Шундай қилиб, мушрик бўлган кимсаларнинг Оллоҳни қўйиб, сиғинган - сажда қилган кимсалари ва нарсалари билан алоқалари бутун лай узилади.
“Эргашувчилар: «Қанийди, бизлар учун яна бир карра (яшашнинг иложи) бўлса-ю, улар биздан тонганларидек, биз ҳам улардан тон сак», дейдилар. Шундай қилиб, Оллоҳ таоло уларнинг қилган амал ларини ўзларига ҳасрат-надомат қилиб кўрсатади ва улар дўзаҳдан чиқувчи бўлмайдилар”. (Бақара сураси, 167-оят).

62-63-64. Ва (жаҳаннам эгалари бир-бирларига) айтдилар: «Нега бизлар (дунёдалик пайтимизда) ёмонлардан деб ҳисоблаб ўтган ки шиларни (яъни, мўминларни дўзахда) кўрмаяпмиз-а?! Бизлар ўша ларни масхара қилиб олган эдикми?! Ёки (улар ҳам бизлар билан мана шу жаҳаннамда бирга-ю, аммо) кўзларимиз оғиб (уларни илғамай қол дими)?!» Албатта дўзах аҳлининг ана шундай талашиб-тортишишлари ҳақдир - аниқдир!
Ушбу оятлар дўзах аҳлининг Қиёмат Кунида жаҳаннамга ташланган ларида қандай афсус-надоматлар қилишлари ҳақида хабар беради. Улар дўзах азобларидан тотиб кўрганларидан кейин мана шундай чидаб бўл мас азоб-уқубатларга гирифтор бўлишларига ким сабабчи эканлиги ҳақи да баҳс қилиб, бир-бирларини айблаб талашиб-тортишиб ётар эканлар, бирдан хаёлларига ҳаёти дунёдалик пайтларида улар ёмон деб ўйлаган, адашганлардан деб гумон қилган кишилари, яъни, мўминлар келади ва дўзах аҳли орасидан уларни қидира бошлайдилар, аммо топа олмайди лар. Ана ўшанда кўзлари ярқ этиб очилиб, аслида ким ёмон бўлганини, ким йўлдан озганини англаб етадилар ва мўминларнинг устидан кулиб жуда катта хато қилганларини билиб ўзларини маломат қила бошлайди лар. Лекин энди, фурсат қўлдан бой берилганидан кейин қилган ггушай монларининг уларга ҳеч қандай фойдаси тегмайди. Мужоҳид раҳимаҳул лоҳ айтади: «Макка мушрикларининг катталаридан бўлган Абу Жаҳл каби кимсалар ўзлари ҳаёти дунёда масхара қилиб: «Оллоҳ бизлардек зодагонларни қўйиб мана шу ялангоёқларга меҳрибонлик қилар экан ми?» деб юрадиган фақир йўқсил саҳобаларни дўзахдан истаб топа ол май: «Аммор қани, Суҳайб, Билол, Салмон ва Ҳаббоблар қаерда қолди?» деб сўрашганида, уларга «сенлар дўзахдан излаётган ўша мўминлар Фир давс жаннатида», деб жавоб қилинади. («Танвийрул-азҳон» ва «Тафсири Му нийр» китобларидан).
Қиёмат Кунида кофирларнинг аҳволи қандай аянчли бўлиши ҳақида баён қилинган оятлар якунида Ҳақ таоло уларнинг барчаси ўша Кунда худди мана шу оятларда хабар берилганидек бир-бирлари билан урушиб-талашишлари, бир-бирларини қарғаб лаънатлашлари шак-шубҳасиз ҳа қиқат эканлигини яна бир бор таъкидлайди.

65-66. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом, Макка мушрикларига) айтинг: «Мен фақат бир огоҳлантиргувчидирман, холос. Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Якка-ю Ёлғиз, Ғолиб Оллоҳгина бордир. (У) осмонлар ва Ернинг ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсанинг Кудратли ва Мағ фиратли Парвардигоридир».
Ушбу оятларда Ҳақ таоло Ҳазрати Муҳаммад соллоллоху алайҳи ва салламга хитоб қилиб, у зотнинг зиммаларидаги шарафли вазифа Оллоҳ таолонинг Борлиги ва Танҳо Маъбуд Барҳақлигини, Муҳаммад алайҳис салом ҳақ Пайғамбар эканликларини ва қайта тирилиш ҳақлигини инкор этадиган кимсаларни Охират азобидан огоҳлантириш ва аксинча иймон келтирган, солиҳ амаллар қилган инсонларга эса жаннат хушхабарини етказиш эканлигини таъкид билан айтади ҳамда Оллоҳ таоло борлиқдаги Якка-Ёлғиз Илоҳ эканлиги, Ундан ўзга бирон бир илоҳ йўқлиги, ҳеч ким Унга тенг ва шерик бўла олмаслиги, Ёлғиз Унинг Ўзи Қаҳҳор - ҳамма нар санинг устида Ғолиб, тенгсиз Қудрат Соҳиби эканлиги, осмонлар, Ер ва уларнинг ўртасидаги, яъни, бутун коинотдаги барча жонли-жонсиз мав жудотнинг бирдан-бир Хожаси ҳам Танҳо Унинг Ўзи эканлиги ҳақида, У осий-кофир кимсаларни азоб-уқубатларга гирифтор қилганида ҳеч ким Унга қарши тура олмаслиги ҳақида, шу билан бирга У, бандалари орасида ги хато-гуноҳларига тавба қилиб Тўғри Йўлга тушган мўмин-мусулмон лар учун Буюк кечиргувчи Зотлиги ҳақида яна бир марта хабар беради.
67-68. Айтинг: «У (яъни, мен сизларга етказаётган Қуръон) бир Улуғ Хабардир. Сизлар эса ундан юз ўгирмоқдасизлар!
Яъни, эй Муҳаммад алайҳис-салом, Сиз мушрик-кофир кимсаларга айтинг: мен сизларга етказаётган мана бу хабарлар - менинг бир огоҳ лантиргувчи элчи эканлигим, Оллоҳ таоло ҳеч қандай тенги ва шериги бўлмаган Танҳо Илоҳ эканлиги, Ер-у осмонлардаги барча нарсанинг Эга си Ёлғиз Оллоҳ эканлиги, Охират диёрида қайта тирилиш ва ҳар бир иш амал учун ҳисоб бериш ҳақ эканлиги, у Кунда Ҳақ таоло ҳаёти дунёдан куфр-исён билан ўтган осий-кофирларни Ўзининг Илоҳий Қаҳри билан аёвсиз жазола
ши, мўмин бандаларини эса Ўзининг Илоҳий Меҳри билан мағфират қилиши ҳақидаги оятларнинг ҳар бири Ҳақ таоло томонидан нозил қилинган буюк Илоҳий хабарлардир, аммо сизлар бўлсангиз, ҳеч ўйламасдан, тафаккур қилиб кўрмасдан ундан юз ўгирмоқдасизлар!

69-70. Мен учун (Одамнинг Ер юзига халифа қилиниши тўғрисида Оллоҳ таоло билан) тортишаётган фаришталар ҳақида (илгари) ҳеч қандай билим йўқ эди. Менга фақат очиқ-равшан огоҳлантиргувчи бўлганим ваҳий қилинмоқда, холос».
Ушбу оятлар Ҳазрати Муҳаммад соллоллоху алайҳи ва салламнинг ҳақ пайғамбар эканликларини исботлаб берадиган Илоҳий ҳужжатлардир. Ҳақиқатан ҳам, хат-саводи бўлмаганлиги ҳаммага аён бўлган Муҳаммад алайҳис-салом, агар у зотга фақат Илоҳий Ваҳий орқали маълум бўлмаса, яъни, Қуръон оятлари нозил бўлмаса, инсониятнинг энг олис тарихи -Одам алайҳис-саломнинг қайтарзда Ердан-тупроқдан яралиши ва бутун Ер юзида халифа қилиниши ҳақида, Оллоҳ таолонинг нурдан яратган махлуқоти бўлмиш малоикалар Ҳақ таоло билан тортишиб: «Ерда буз ғунчилик қиладиган, қонлар тўкадиган кимсани (халифа) қиласан ми? Ҳолбуки, биз ҳамду сано айтиш билан Сени улуғлаймиз ва Се нинг номингни мудом пок тутамиз», деганлари ҳақида ва ўша олисмозийда бўлиб ўтган яна бошқа жуда кўп воқеа-ҳодисалар ҳақида бирон билим-маълумотга эга бўлишлари албатта мумкин эмас эди. Мана шу ҳақиқатнинг ўзи Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам чиндан ҳам Оллоҳнинг Элчиси эканликларига, у зот келтирган хабарлар эса, Ҳақ таоло томонидан нозил қилинган ваҳий эканлигига аниқ-равшан далил дир. Энди у зоти бобаракотга Қуръон оятларида ўтмиш ва келажак ҳақи да, дунё ва Охират хусусида бу қадар аниқ билим - маълумотлар бериши нинг ҳикмати эса, Пайғамбар алайҳис-саломнинг очиқ-равшан огоҳлан тиргувчи бўлишлари учундир, яъни, одамларга қиладиган даъватлари ҳар қачон аниқ-равшан оятларга асосланган бўлиши учундир. Хотималаниб бораётган сурайи кариманинг қуйидаги оятлари ҳам ана шундай фақат Илоҳий ваҳий орқалигина билиш мумкин бўлган, инсониятнинг илк та рихида, узоқ ўтмишда рўй берган, ўкувчи учун бениҳоя қимматли ва иб ратли воқеа-ҳодисалардандир.

71-72-73-74. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), эсланг, Парвардиго рингиз фаришталарга деган эди: «Албатта мен лойдан инсон Ярат гувчиман. Бас, қачон уни тиклаб, унга Ўз (даргоҳимдаги) жондан пуфлаб киритганимда, сизлар унга сажда қилган ҳолингизда йиқи лингиз!» Бас, (Оллоҳтаоло Одамни яратиши билан) фаришталарнинг барча-барчалари (Одамга) сажда қилдилар. Магар иблисгина кибру ҳаво қилиб, кофирлардан бўлди.
Олис мозийдан - биринчи инсоннинг яралиш тарихидан сўзлайдиган ушбу оятлар Яратган наздида одамзотнинг азиз ва мукаррам эканига очиқ-равшан далилдир. Ҳақ таоло Ўз Қўли билан Одам алайҳис-саломни Ердан - қора тупроқдан яратиб, сўнгра Ўзи унга чиройли сурат бериб ва унинг ичига Ўз Руҳидан киритиб, сўнгра нурдан яралган малоикаларига тупроқдан яралган Одамга сажда қилинглар, яъни, Одамнинг ашрафул махлуқот - жамийки яралгувчиларнинг энг улуги эканини тан олиб, унга таъзим қилинглар, деб амр қилиши билан улар дарҳол саждага йиқилган-лари, фақат иблис алайҳил-лаъна Яратганнинг Буйруғига бўйинсунмай, кибр-ҳаво қилиб саждадан бош тортгани ҳақида хабар беради.
Бу сажда Оллоҳга ибодат, Одамга таъзим саждасидир. Барча фаришталар бир нафас тўхтамасдан Яратганнинг Амрига бўйинсундилар - сажда га эгилдилар ва бу билан одамзот афзалул-махлуқот эканини эътироф этдилар. Фақат лаънати иблисгина бош тортди, мутакаббирлик қилди, саждага эгилмади, кофирлардан бўлди. Оят мазмунини англаган ҳар бир ақлли инсон учун катта бир ибрат ярқ этиб кўриниб турибди: саждага -намозга чорланганида бўйинсунган - сажда қилган киши Оллоҳнинг қули, бош тортган, кибр қилган кимса эса иблиснинг кулидир.
Хўш, бу иблиснинг асли, насли-насаби ким ўзи? Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ва аксари муфассирлар: иблис ҳам асли фаришталар дан эди, Оллоҳ таоло фаришталарни Одамга сажда қилишга буюрганида уларнинг орасида иблис ҳам бор эди, шунинг учун ҳам фаришталарга берилган буйруқ унга ҳам тегишли эди. Агар иблис фаришталардан бўл-маса уларга берилган буйруқдан бош тортгани учун осий бўлмас эди, дейдилар.
Ибн Аббосдан қилинган яна бошқа бир ривоятда эса, иблис жин қав мидан бўлган, дейилади. Ҳасан, Қатода каби муфассир уламолар ҳам мана шу кўз қарашни илгари сурадилар ва далил сифатида ушбу ояти каримани келтирадилар: “Эсланг, (эй Муҳаммад алайҳис-салом), фа ришталарга: «Одамга сажда қилинг», дейишимиз билан саждага эгилдилар. Фақат иблис (сажда қилмади). У жинлардан эди. Бас, Пар вардигорининг Амрига бўйинсунишдан бош тортди. Энди сизлар (эй Одам болалари), Мени қўйиб, уни (яъни, иблисни) ва зурриётлари ни дўст тутурмисиз?! Улар сизларга душман-ку! У (яъни, иблис) зо лим кимсалар учун (Оллоҳнинг ўрнига ибодат қилинадиган) нақадар ёмон «бадал - ўринбосардир». (Каҳф сураси, 50-оят).

75-76. (Шунда Оллоҳ) деди: «Эй иблис, Мен Ўз Қўлларим билан яратган нарсага - Одамга сажда қилишдан сени нима манъ қилди?! Кибру ҳаво қилдингми, ёки сен (Одамга нисбатан) юксак мартабали зотлардан эдингми?!» У айтди: «Мен ундан яхшироқман. Сен мени оловдан яратгансан, уни эса лойдан яратдинг».
Албатта Оллоҳ таолога иблис алайҳил-лаъна нима учун сажда қилма гани маълум эди. Чунки У Зот ғойиб-у ҳозирни, ҳатто диллардаги яши ринган сирларни ҳам Билгувчидир. Бовужуд, Ҳақ таоло ундан сажда қил маслиги сабабини сўрадики, бу саволга жавоб бериш билан иблис ўзи нинг қайсар, кофир, мутакаббир махлуқ эканини эътироф этиб, Одамга ҳасад қилганига очиқ иқрор бўлди. У ўзининг асли бўлган олов Одамнинг асли бўлган тупроқдан яхшироқ эканини айтди. Ҳолбуки, Хожадан Амр бўлганидан кейин кул дарҳол у Амри Илоҳийга бўйинсуниб, саждага йи қилиши фарз эди. Аммо иблис бандалик расмини бузди - сажда қилмади, бу гуноҳи учун Яратгандан кечирим ҳам сўрамади, балки аксинча, “Мен Одамга эмас, Одам менга сажда қилиши керак, чунки мен ундан яхши роқман”, деб барча оламлар Парвардигорининг Амрига қарши тушди ва натижада ўзининг нонкўрлиги, мутакаббирлиги ва итоатсизлигига яраша жазога - Оллоҳнинг лаънатига дучор бўлди, Унинг Рахдоатидан - жанна тидан маҳрум бўлди»

77-78. (Оллоҳ) деди: «Бас, ундан (яъни, жаннатдан) чиқ! Энди сен, шак-шубҳасиз, (Менинг даргоҳимдан) қувилган - малъунсан. Ва ал батта жазо (Қиёмат) Кунигача сенга Менинг лаънатим бўлур».
Шундай қилиб, малъун иблис Яратганнинг Амрига итоат қилмагани ва ўзини Одамдан баланд олгани учун ўзи яратилган жойдан - самодаги жан-натдан қувилди, Оллоҳ таоло даргоҳидан ҳайдалди. Ҳақ таоло унга, модо мики, кибр-ҳаво қилар экан, жаннатда туришга ҳақсиз эканини айтди ва энди абадул-абад тубанлик ва хорликка маҳкум бўлганини таъкидлади.
Энди у доимо хор-зорликда ўтади, энди уни одамлар қарғайдилар, лаънатлайдилар. “Аузу биллаҳи минаш-шайтонир-ражийм - қувилган лаънатланган шайтондан паноҳ беришини сўраб Оллоҳга илтижо қила ман”, деб унинг ёмонлигидан паноҳ сўрайдилар. Мутакаббир иблисга берилган бу Илоҳий жазо то Қиёматга қадар дунёга келадиган инсонлар орасидаги ҳар бир мутакаббир учун, Оллоҳ таолонинг Амрига итоат қил майдиган барча фосиқ кимсалар учун ҳам Илоҳий Огоҳлантириш бўлди. Ҳазрати Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Қалбида хардал ўсимлигининг уруғича, яъни, заррача кибр бўлган кимса жаннатга кир майди”, деган ҳадислари ушбу оятнинг энг яхши тафсиридир.
Байҳақийнинг “Сунан” китобида Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анху дан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Оллоҳ учун ҳокисор - тавозуъли бўлса, Оллоҳ уни кўтариб қўяди, ким мутакаббир бўлса, Оллоҳ уни пастлатиб кўяди”, деб огоҳлан тирдилар.

79-80-81. (Иблис илтижо қилиб) деди: «Парвардигорим, у ҳолда менга улар тириладиган Кунгача (ўлмасдан яшаш учун) муҳлат бергин». (Оллоҳ) деди: «Бас, сен маълум вақтда етиб келадиган Кунгача (Қиёматгача) муҳлат берилганлардансан».
Барча шайтонларнинг отаси бўлган иблис ўзининг жаннатдан қувил ганини, энди Ерда яшашга маҳкум эканини билгач, яна шайтонлик қилди - Оллоҳ таолодан унга то Қиёматга қадар умр беришини сўради. Унинг мақсади ўзининг жаннатдан қувилишига сабаб бўлган Одам алайҳис-са ломнинг то Қиёматгача дунёга келадиган авлод-зурриётидан ўч олиш -қўлидан келганича уларни Тўғри Йўлдан оздириб адаштириш ва ўзи маҳрум бўлган жаннатдан унинг тузоғига илинган, у чизиб берган йўлга юрган кимсаларни ҳам маҳрум қилиш эди. Иблиснинг бу машъум мақса ди албатта ҳар нарсани Билгувчи Оллоҳ субҳонаҳу ва таолога маълум эди.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо, Суддий ва бошқа муфассир уламолар: “Иблис Оллоҳ таолодан сур иккинчи бор чалиниб, барча халойиқ қайта тириладиган Кунгача унга муҳлат беришини, яъни, ўлдирмаслигини сўра ган эди - у ҳамма махлуқотнинг бошида бор бўлган ўлим босқичини хат лаб ўтмоқчи эди, чунки Қиёмат Кунида қайта тирилиш воқеъ бўлганидан кейин ҳеч ким ўлмайди. Энди Яратганнинг Ҳукми билан мўминлар жан натларда мангу роҳатда яшайдилар, кофирлар эса дўзахларда абадий азобланадилар. Демак, шайтон Оллоҳ таолодан уни умуман ўлдирмасли гини сўраган эди, аммо Ҳақ таоло Ўзининг тақдири азалийсида - азалда белгилаб қўйган, ҳеч ким ўзгартира олмайдиган ўлчовида унинг сур би ринчи бор чалиниб, бор жонзот ўладиган Кунгача муҳлат берилганлар, яъни, ўша кунгача ўлмайдиганлар қаторида эканини айтди. Қиёмат Куни бошланишида икки бор сур чалиниши ҳақида бошқа оятларда хабар бе рилган: “Сур чалинди-ю, осмонлар ва Ердаги бор жонзот ўлди, магар Оллоҳ хоҳлаган зотларгина (тирик қолдилар). Сўнгра у иккинчи бор чалинди-да, баногоҳ улар (яъни, барча халойиқ қайта тирилди ва қабр ларидан) туриб, (Оллоҳнинг Амрига) кўз тутарлар.” (Зумар сураси, 68-оят).
Ҳадисларда сурнинг биринчи чалиниши билан иккинчи чалиниши ўртасида қирқ йил муддат борлиги айтилган. Демак, иблис алайҳил-лаъна сур биринчи бор чалинганида ўлади, аммо унгача, яъни, дунё ҳаётининг сўнгги кунигача унга яшаш учун муҳлат берилдики, Оллоҳ таолонинг бу Ҳукми Илоҳийси албатта беҳикмат эмасдир.

82-83. (Иблис) айтди: «Энди Сенинг Кудратингга қасамки, албат та мен уларнинг ҳаммасини йўлдан оздирурман. Магар уларнинг орасидаги (куфру ширкдан) халос қилинган покиза бандаларинггина (Ҳақ Йўлдан озмай қолурлар)».
Иблис алайҳил-лаънанинг айтган бу сўзлари бошқа оятларда ҳам зикр қилингандир.
“У айтди: «Қасамки, энди мени йўлдан оздирганинг сабабли му дом Сенинг Тўғри Йўлинг устида уларни (Одам болаларини) кутиб ўтирурман. Сўнгра уларга олдиларидан ва ортларидан, ўнггу сўлла-ридан келиб (Тўғри Йўлдан оздирурман) ва (оқибатда) сен уларнинг кўпларини (берган неъматларингга) шукр қилган ҳолларида топмай сан”. (Аъроф сураси, 16-17-оятлар).
Яъни, иблис Оллоҳ таолодан уни то Қиёмат қойим бўлгунича ўлдир маслик ваъдасини олиб хотиржам бўлгач, ўзининг Одам болаларига қар ши режалаштирган ғаразли мақсадини ошкора қилди. Гарчи Оллоҳтаоло нинг “Сажда қил”, деган Амрига итоат қилмаслик билан иблис ўзи зало лат йўлини танлаб олган бўлса-да, яъни, Оллоҳ таоло уни Тўғри Йўлдан оздириб лаънатлашига ўзининг қилмиши сабаб бўлган эса-да, ҳеч уял масдан (иблисда уят нима қилсин), тап тортмасдан Ҳақ таолога: “Сен мени йўлдан оздирдинг, энди мен ҳам Сенинг Тўғри Йўлингни - жаннат га олиб борадиган Йўлни тўсиб, Одам болаларини адаштираман. Уларга тўрт тарафдан ҳужум қиламан. Мен одамларга олдиларида турган Охират тарафидан келиб: “Ҳали Охират деганлари бор нарсами ёки йўқ нарса ми”, деб уларни шак-шубҳага соламан, сўнгра орқаларида қолаётган дун ёлари тарафдан келиб, уларни мол-дунёга қул қилиб қўяман, сўнгра ўнг тарафларидан - қилган ҳасанотлари, савоб амаллари томонидан келиб, уларни ўша амалларни холис Оллоҳ учун эмас, эл кўрсинга, риёкорлик билан қиладиан кимсаларга айлантириб қўяман. Сўнгра чап тарафлари дан - қилган гуноҳ ва ёмонликлари томонидан келиб, уларга ўша гуноҳ амалларни чиройли кўрсатиб қўяман. Шунда Сенга шукр қиладиган одамлар жуда оз қолади”, деди. Албатта иблиснинг қасам билан айтган бу: “Мен уларни йўлдан оздира олурман”, деган сўзларидан унинг барча одамлар устида ҳукмронлиги келиб чиқмайди, балки бу унинг ўйлаган орзуси ва ўй-гумони эди, холос. Иблис фақат иймони заиф, Охират диёри борлигига аниқ ишонмайдиган кимсалар устидагина ўзининг бу ўйини амалга ошира олади. Бу ҳақда бошқа бир оятда аниқ хабар берилган: “Дарҳақиқат, иблис уларнинг устидаги («Мен уларни йўлдан оздира олурман», деган) гумонини рўёбга чиқарди, бас, (Сабаъ қабиласи иблисга) эргашдилар, фақат бир гуруҳ мўминларгина (унга бўйинсун мадилар). (Иблиснинг) улар устидаги ҳукмронлиги - фақат Биз Охи ратга иймон келтирадиган кишиларни, ундан (яъни, Охиратдан) шак-шубҳада турган кимсалардан билиб-ажратиб олишимиз учун бўлгандир. (Яъни, Охират ҳақида шубҳа қилгувчи кимсалар иблиснинг иғвосига учиб, унга эргашурлар ва Оллоҳнинг неъматларига ношукурлик қилурлар. Оллоҳ ва Охиратга сидқидилдан иймон келтирган ҳамда Ярат ганга чин ихлос билан ибодат қиладиган покиза инсонларга эса унинг васвасаси кор қилмас). Парвардигорингиз барча нарсанинг устида Кузатиб тургувчидир.” (Сабаъ сураси, 20-21-оятлар).
Оятлар мазмунидан маълум бўладики, иблис алайҳил-лаъна билмага ни, жоҳиллиги учун кофир бўлмаган, балки Оллоҳ таолони таниб туриб, Унинг Тўғри Йўли қандай Йўл эканини жуда яхши билиб туриб кофир бўлган. Акс ҳолда у: “Сенинг Тўғри Йўлингустида йўлтўсарлик қилиб ўти раман”, демаган бўлар эди.
Демак, маълум бўладики, агар Оллоҳ таоло ҳидоят қилмаса, ҳеч ким Тўғри Йўлга юра олмайди, гарчи у иблис каби қайси йўл Тўғри Йўл экани ни кўриб-билиб турса ҳам. Бас, билган билимларига амал қилиб, Тўғри Йўлга юрадиган кишилар - Оллоҳтаоло ҳидоят қилган кишилардир. Аммо билиб туриб амал қилмаган кимсалар эса иблиснинг шогирдларидир.
Иблис одамларни ҳар жабҳада адаштиришга ҳаракат қилиши ҳақида ҳадиси шарифда ҳам хабар берилган.
Аҳмад ва Насоий ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Албатта шайтон Одам болаларининг йўлларида ўтиради. Аввал бошда у Ислом Йўлини тўсиб ўтиради. Биров Ислом Динини қабул қилиб, мусулмон бўлишни истаганида шайтон унинг йўлини тўсиб: “Сен ўз ди нингни, ота-боболарингнинг динини тарк этиб мусулмон бўласанми?” деб унинг йўлини тўсди, аммо у инсон шайтоннинг сўзига кулоқ солмади, унга итоат қилмади ва мусулмон бўлди. Сўнгра у мусулмон Маккадан Мадинага ҳижрат қилмоқчи бўлганида шайтон ҳижрат йўлига ўтириб олиб: “Мана шу Ерингни, осмонингни ташлаб ҳижрат қилиб кетаверасанми?”, деб васваса қилди, аммо у мусулмон шайтонга бўйин эгмасдан ҳижрат қилди. Сўнгра у молу жони билан Оллоҳ Йўлида жиҳод қилиб курашмоқчи бўлганида шай тон жиҳод йўлини ҳам тўсиб: “Сен энди жанг-жадалларда ўлиб кетаверасан, аёлингни бўлса бошқалар хотин қилиб олиб кетаверадилар, мол-мулкинг ҳам бировларга қолиб кетаверади”, деб иғво қилди, аммо мусулмон шай тонга итоат қилмади - Оллоҳ Йўлидаги курашдан қайтмади. Одамлардан ким мана шундай қилган бўлса - шайтонга бўйинсунмаган бўлса, у инсонни жаннатга киритиш Оллоҳнинг зиммасида бўлади”, деб марҳамат қилдилар.
Юқоридаги оятларда нима сабабдан иблис жаннатдан маҳрум бўлгани зикр қилинди. У мутакаббирлиги сабабли улуғ даргоҳдан қувилди. Лекин унга то Қиёматгача ўлмасдан яшаш имкони берилди ва у доимо Оллоҳ нинг бандаларини тўрт тарафдан келиб адаштиришга қасам ичди. Демак, аниқки, инсон бу ҳаёти дунёда Тўғри Йўлдан озмасдан яшаши учун тўрт томондан келган турли йўлларга - оқимларга эргашмасдан фақат Осмон дан - Оллоҳ таоло ҳузуридан тушган Қуръон Йўлига юргандагина шай-тоннинг васвасаларидан халос бўлади ва нажот топади.
Ана шундай мухлас - тоат-ибодат учун халос қилинган покиза банда ларга ато этиладиган Илоҳий Марҳамат ҳақида “Танвийрул-азҳон” тафси рида келтирилган асар - хабарда айтилади: “Иблис Парвардигор азза ва жаллага: “Сенинг Қудратинг ва Буюклигингга қасамки, мен, Одам болала рини - модомики жонлари баданларида экан - иғво қилиб адаштириш дан тўхтамайман”, деган эди, Оллоҳ таоло: “Қудратим ва Буюклигимга қасамки, модомики улар Мендан мағфират сўраб истиғфор айтар экан лар, Мен уларни мағфират қилишдан тўхтамайман”, деди”.

84-85. (Оллоҳ) деди: «Ҳаққа (қасам). Ҳақни айтурманки, албатта Мен жаҳаннамни сен билан ва (одамлар) орасидаги барча сенга эр гашган кимсалар билан тўлдирурман!»
Шундай қилиб, иблис жаннатдан қувилиб, жаҳаннамга ҳукм қилинди. Фақат у жаҳаннамга ёлғиз ўзи эмас, балки инсонлар орасидан кимда-ким унга эргашса, у чизиб берган йўлга юрса, яъни, Оллоҳтаолога эмас, иблис га қуллик қилса ва Оллоҳ таолонинг Тўғри Йўлига қайтмасдан - тавба қилмасдан дунёдан ўтадиган бўлса, ана ўшалар билан бирга киради.
Бу мавзу бошқа оятларда ҳам зикр қилинганки, Қуръоннинг энг гўзал тафсири биринчи навбатда Куръоннингўзи бўлгани сабабли биз ўша оятларга мурожаат қиламиз: “Эсланг, Биз фарипггаларга: «Одамга сажда қилинг», дейишимиз билан улар саждага эгилдилар. Магар иблис (кибру ҳаво би лан): «Сен қора лойдан яраттан кимсага сажда қилурманми?», деди. У (яна) деди: «Менга хабар бергинчи, мана шу кимсани мендан улуғ-устун қилдингми? Қасамки, агар Сен мени Қиёмат Кунигача (тирик) қолдир санг, албатта мен унинг зурриётини қириб юборурман, (яъни, Ҳақ Йўл дан оздириб, ҳалокат йўлларига буриб юборурман), магар озгиналаригина (Хдқ Йўлда қолурлар). (Оллоҳ) айтди: «Бор, (сенга Қиёматгача умр бердим). Бас, улардан ким сенга эргашса, у ҳолда, шак-шубхдсиз жаҳаннам сиз ларга етарли жазо бўлур! Улардан кучинг етган кимсани овозинг билан қўзғат, уларнинг устига отлиқ ва пиёда (лашкар)ингни торт, топган мол-давлат ва бола-чақаларида уларга шерик бўл (яъни, уларни ҳаромдан мол-дунё ва бола-чақа орттиришга унда), уларга (ёлғон) ваъдалар қил. -Дархдқиқат, шайтон уларга фақат алдов-ёлғон нарсаларнигина ваъда қилур. (Оллоҳ айтди): “Менинг (иймон-эътиқодли) бандаларим устида эса сен учун ҳеч қандай салтанат - ҳукмронлик йўқдир. Парвардигоринг нинг Ўзи етарли Вакил - Сақловчидир». (Ал-Исро сураси, 61-65-оятлар).

86. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом, мушрик-кофир кимсаларга) ай тинг: «Мен (Қуръонни етказганим учун) сизлардан ҳеч қандай ҳақ сў рамайман ва мен такаллуф қилгувчи - сохтакорлардан (яъни, ёлғон-дан пайғамбарлик даъво қилгувчи кимсалардан) ҳам эмасман.
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам айтишга буюрилган бу сўз ларни илгари ўтган барча элчи-пайғамбарлар ҳам айтган эдилар. Улар ҳам ўз қавмларини Ҳақ Йўлга даъват қилганлари учун улардан ҳақ сўра-маганлар, холисанлиллоҳ ўз зиммаларидаги рисолат-вазифаларини адо этганлар. Бас, Жаноби Ҳақ Ўзининг сўнгги Элчисига ҳам қавмларига маз кур сўзларни айтишларини буюрди, токи улар: “Муҳаммад айтаётган сўзлари учун ҳали бизлардан ҳақ сўрайди, у қандай бўлмасин бирон дунё вий фойдани кўзлаб жон куйдириб даъват қиляпти”, деб ўйламасинлар. Йўқ, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам Оллоҳтаолонинг оятларини етказганлари учун улардан бирон нарса кутмас эдилар, магар кутсалар, мана шу Қуръон оятларини эшитаётган кишилар орасидан Парвардигор томонга йўл тутишини ихтиёр қилган инсонлар чиқиб қолармиканлар, мўминларнинг сафлари кўпаярмикан деб умид қилар эдилар, холос.
«Ва мен сохтакорлардан (яъни, ёлғондан пайғамбарлик даъво қил гувчи кимсалардан) ҳам эмасман».
Яъни, мен сизларни даъват қилаётган ушбу Дини Ислом Оллоҳтаоло нинг Ҳақ дини эканлиги ва Қуръон Каломуллоҳ эканлиги ҳар бир соғлом ақл эгасига аён бўлгани боис, уни сизларга етказишда менинг такаллуф қилишимга - ўзимни қийнаб сохта-ёлғон сўзларни сўзлашимга ёки рост га ёлғон аралаштиришимга ҳеч қандай ҳожат йўқдир ва мен ҳам ундай сохтакорлардан эмасман.
(Такаллуф қилиш - киши аслида йўқ нарсани бор қилиб кўрсатиш учун ёки айбини яшириб ўзини беайб қилиб кўрсатиш учун беҳуда чира нишидир). Зотан, Қуръон, Ҳақ таоло томонидан бир ҳарфига ҳам заҳа ет масдан, унга бирон ҳарф қўшилмасдан ва бирон ҳарфи олинмасдан то Қиёмат бус-бутун сақланишига ваъда берилган: «Албатта ушбу Эслат мани (яъни, Қуръонни) Биз Ўзимиз нозил қилдик ва шубҳасиз, Ўзи миз уни Сақлагувчидирмиз». (Ҳижр сураси, 9-оят).
Яъни, то Қиёматгача дунёга келадиган барча инсонлар учун Илоҳий Эслатма бўлган ушбу Қуръони Азимни ҳеч шак-шубҳасиз, Оллоҳ субҳона-ҳу ва таолонинг Ўзи энг суюкли бандаси ва энг сўнгги Элчиси бўлмиш Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламга йиллар давомида нозил қилди ҳамда уни бус-бутун ҳолида сақлаш кафолатини Ўз Зиммасига олди. Бас, энди инсу жиндан бирон кимса бу Эслатмани ўзгартиришга - унга бирон сўз қўшишга ёки ундан бирон сўзни олиб ташлашга қодир эмасдир.

87. (Ушбу Қуръон) барча оламлар учун (Оллоҳ таоло томонидан но зил қилинган) бир Эслатмадир, холос.
Яъни, ушбу Қуръон жамийки инсу жин олами учун нозил қилинган Илоҳий бир Эслатма, комил ва мукаммал панд-насиҳатдир, холос.
"Гуруҳлардан кимда-ким унга (яъни, Қуръонга) кофир бўлса, унинг учун ваъда қилинган жой - дўзахдир”.
Яъни, аввал-у кейин келадиган қайси бир ҳизб-тўда Қуръони Карим нинг Каломуллоҳ эканини ёки Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг Расулуллоҳ эканликларини инкор қилса, унинг борадиган жойи аниқ дўзахдир. Бу ҳақда ҳадиси шарифда ҳам огоҳлантирилган:
“Саҳиҳи Муслим”да Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Жоним Қўлида бўлган Зотга қасамки, хоҳ мана шу миллат (яъни, араблардан) бўлсин, хоҳ яҳудий, насроний ёки бошқалардан бўлсин, кимда-ким мен ҳақимда эшитса-ю, сўнгра менга иймон келтирмаса, (яъни, мени Оллоҳнинг Элчиси деб тан олмаса), ундай кимса ҳеч шак-шубҳасиз дўзахга кирур”, деди-лар. (“Тафсири Мунийр”дан).
“Сизларни ва (Қуръон) етиб борган (барча) кишиларни (Охират азобидан) огоҳлантиришим учун менга - мана шу Қуръон ваҳий қилинди”.
Демак, Қуръони Карим ҳам Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақ Пайғамбар эканликларига Гувоҳдир. Унинг ҳар бир ояти бу Сўз оддий инсоннинг сўзи эмас, балки барча нарсани Билгувчи Зот тарафидан нозил қилинган Илоҳий Ваҳий эканига далолат қилиб турибди.
Ояти кариманингушбу жумласи Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва сал-ламнинг фақат ўша замонга эмас, балки то Рўзи Қиёмат барча замонларга ва фақат арабларга эмас, балки мана шу Қуръон етиб борган барча инсон-ларга Элчи қилиб юборилганларига, зиммаларидаги вазифалари бутун инсу жин оламини Охиратдан, қилинган ҳар бир иш учун ҳисоб-китоб ва жазо-мукофот борлигидан огоҳлантириш эканига далолат қилади.

88. Албатта сизлар (ушбу Қуръон оятлари ҳақиқатан ҳам Илоҳий ваҳий эканлиги ҳақидаги) хабарни (озгина) вақтдан сўнг (Қиёмат Куни) жуда яхши билиб олурсизлар».
Яъни, эй, Қуръони Азимнинг Каломуллоҳ эканига ишонмаётган куфр аҳли, сизлар ҳозир уни инкор этаётган экансизлар, инкор этаверинглар, сохта, “илоҳ”ларингизга сиғиниб-топиниб ҳаёти дунёнинг ўткинчи матоларига алданиб юраверинглар! Орадан бир оз фурсат ўтиб кунингиз би-тиб, дунёдан ўтганингиздан кейин, Қиёмат Кунида ҳаммангиз қайтадан тирилган пайтингизда Қуръон хабарини - унинг Ҳаққи-Рост Каломуллоҳ эканини, унинг ҳар бир ояти Танҳо Оллоҳга ибодат қилишга даъват эка-нини, жанатга чақириш ва дўзахдан огоҳлантириш эканини аниқ билиб оласизлар, лекин унда вақт ўтган, фурсат қўлдан кетган бўлади!
Алҳамдулиллоҳ, Оллоҳ таолонинг мадади билан «Сод» сурасининг тафсири ўз ниҳоясига етди.

Орқага Олдинга