Олтмиш тўққиз оятдан иборат бўлган ушбу сура ҳам Маккада нозил қилингандир. Аммо Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу: “Суранинг айрим оятлари Маккада, айрим оятлари Мадинада нозил бўлган”, дейди. (“Тафсири Куртубий”дан). Сурайи карима иймон эгалари сидқидилдан мўмин бўлганмилар ёки тил учида иймон келтирганмилар - синаш учун турли имтиҳонларга рўбарў қилинишлари аниқ эканлиги ҳақида хабар бериш билан бошланиб, яралганларнинг фитналарига алданиб иймон-эътиқодидан кечган кимсалар албатта Яратганнинг азобига гирифтор бўлишларини уқтиради.
Шунингдек, ушбу сурада дину иймонга даъват қилгувчи кишилар зиммасида жуда шарафли ва айни пайтда ўта мушкил вазифа борлиги айтилиб, ўтган бир неча пайғамбарлар қиссалари мисолида Ҳақ Йўлидаги даъватнинг мўъжизаси тасвирлаб берилади.
Яна бу сурада Оллоҳ таоло Ўзининг Илоҳий мўъжизаси бўлмиш Қуръони Каримни бандаларига етказиш учун ўқишни ҳам, ёзишни ҳам билмайдиган Муҳаммад алайҳис-саломни пайғамбарликка танлагани тўғрисида хабар бериб, акс ҳолда бузғунчи кимсалар: «Қуръонни Муҳаммаднинг ўзи ёзган», деб одамларни шубҳага солишлари аниқ эканлигини уқтиради. Сура сабр-тоқат билан Ҳақ Йўлида курашган зотларга Оллоҳнинг Ўзи Ёр бўлиши ҳақидаги оят билан тугалланади.
Бу сурадан ўзлари кўллари билан ясаб олган бутларига сиғиниб, улардан нажот кутадиган мушриклар худди ўзи тўқиган тўрдан паноҳ истайдиган ўргимчакка ўхшашлиги тўғрисидаги оят ҳам ўрин олгани учун уни «Анкабут - Ўргимчак» сураси, деб номлангандир.
Меҳрибон ва Раҳмли Оллоҳ номи билан
1-2. Алиф, Лом, Мим. Одамлар: «Иймон келтирдик», дейишлари билангина, имтиҳон қилинмаган ҳолда, қўйиб қўйиламиз, деб ўйла-диларми?!
Сурайи карима аввалидаги “Алиф. Лом. Мим” каби ҳарфлар илгари ўтган Бақара ва яна бир неча сура аввалида ҳам келган ва ала қадри ҳол тафсир қилиб ўтилган эди.
Энди иккинчи ва учинчи оятнинг нозил қилинишига сабаб бўлган воқеа ҳақида Шаъбий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Ушбу ояти карима Дини Исломга иқрор бўлиб иймон келтирган, аммо қачонки Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва салламга ва Маккадаги барча мусулмонларга ҳижрат фарз қилинганида Расулуллоҳ билан бирга Мадинага чиқиб кетмасдан уйларида қолиб қолган айрим кишилар ҳақида нозил бўлгандир. Уларнинг айримлари ўзларининг мусулмон бўлганини яширар эдилар, ошкор қилганларини эса мушриклар Дини Исломдан чиқариш учун турли азоблар билан қийноқларга солар эдилар. Бас, уларга Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳоблари: “Токи Пайғамбар алайҳис-саломга эргашиб, Маккадан Мадинага ҳижрат қилмагунларингизча (яъни, Оллоҳтаолонинг ушбу имтиҳонидан ҳам ўтмагунларингизча) сизларнинг Исломга иқрор бўлганларингиз қабул бўлмайди”, деб хат юборганларидан кейин улар ҳам Мадинани кўзлаб йўлга тушадилар. Аммо Макка мушриклари бундан хабар топиб уларнинг ортидан қувиб етадилар ва мусулмонлар улар билан жанг қилиб, айримлари ўлдириладилар ва айримлари нажот топиб Мадинайи мунавварага етиб келадилар. Бас, Оллоҳтаоло ушбу ва қуйидаги оятларни нозил қилади”. (Воҳидийнинг “Асбобун-нузул”китобидан). Лекин, гарчи ушбу оятларни нозил қилинишига мазкур воқеалар сабаб бўлган эсада, оят ҳукми умумий бўлиб, то Қиёмат дунёга келадиган барча уммати Муҳаммадга бир Ҳақиқатни - иймоннинг у сидқидилданми ёки тил учида эканлигини аниқлаб - ажратиб берадиган турли-туман имтиҳонлари ҳам бўлиши, ана ўша синовлардан ўта олган кишиларгина ҳақиқий мўмин бўлишлари ҳақида хабар беради. Зотан, Оллоҳ таолонинг барча амру наҳийлари - буюрган ва қайтарган нарсалари ҳам банда учун Илоҳий Имтиҳон - синовдир.
3. Ҳолбуки, Биз улардан аввалги (иймон келтирган барча) кишиларни имтиҳон қилган эдик-ку!! Бас, (ана ўша Илоҳий имтиҳон билан) албатта, Оллоҳ («Иймон келтирдик», деб) рост сўзлаган кишиларни ҳам аниқ билур, ёлғончи кимсаларни ҳам аниқ билур (яъни, мўминни мунофиқдан ажратур).
Ушбу оятни бизга Бақара сурасида келган мана бу ояти карима тафсир қилиб беради: “Ёки (эй мўминлар), сизлардан илгари ўтган зотлар мисоли - ибрати сизларга келмай туриб жаннатга киришни ўйладингизми? Уларга бало ва мусибатлар (устма-уст) келиб, шундай ларзага тушган эдиларки, ҳатто Пайғамбар ва иймонли кишилар: «Ахир қачон Оллоҳнинг ёрдами келади?», дейишган эди. (Шунда уларга бундай жавоб бўлган эди:) «Огоҳ бўлингизким, Оллоҳнинг ёрда-ми яқиндир». (Бақара сураси, 214-оят).
Ушбу оятда Ҳақ таоло Ўзининг ўзгармас бир қонуни ҳақида эслатади. У ҳам бўлса Оллоҳ таоло Ўз бандаларини турли дардлар, бало ва мусибатлар билан имтиҳон қилишидир. Аввалги умматлар ҳаётларида бўлгани каби ушбу Илоҳий Қонун Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг умматлари ҳаётида ҳам жорийдир - ким Оллоҳнинг Дини ва Шариатида бўлса, албатта имтиҳон қилинади. Бас, агар диндор инсон Оллоҳнинг Амрига сабр қилса, ўз йўлидаги дуч келган қийинчилик-машаққатларни енгиб ўтса, демак, унинг иймони синовдан ўтган, чин садоқатли мусулмондир. Ким одамларнинг фитна - озорларини Оллоҳнинг азоби каби қилиб олса - диндор бўлгани учун дуч келган машаққатлари уни ўз йўлидан қайтарса ё бошқа йўлларга буриб юборса, демак у мўминман деган даъвосида ёлғончидир.
Бас, маълум бўладики, иймон шунчаки оғизни тўлдириб айтадиган сўз, қуруқ даъво эмас - уни қилинган амаллар тасдиқлайди ёки ёлғонга чиқаради.
Дарҳақиқат, илгари ўтган умматлар ҳаётида ҳам бундай синовлар бўлган. “Уларга бало ва мусибатлар (устма-уст) келиб, шундай ларзага тушган эдиларки, ҳатто Пайғамбар ва иймонли кишилар: “Ахир қачон Оллоҳнинг ёрдами келади?” дейишган эди”.
Бухорий Хаббоб ибн Арат розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Биз Каъба соясида тўнларини тўшаб суяниб ўтирган Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга шикоят қилиб: “Қийналиб кетдик-ку. Бизга Оллоҳ таолодан ғалаба - ёрдам сўрамайсизми, биз учун дуо қилмайсизми?”, деган эдик, айтдилар: “Сизлардан аввал ўтганлардан бир киши ушланиб, унга ердан чуқур кавланиб, уни ўша чуқурга туширилиб, сўнг арра келтириб унинг боши устига қўйилиб қоқ иккига бўлиб ташланар, темир тароқлар билан баданидан гўшти ва суягидан ташқари бутун терисини “қашланар” - сидириб олинар эди, аммо мана шундай азоблар ҳам уни ўз динидан тўса олмас эди! Валлоҳ! Қасамки, албатта Оллоҳушбу Ишни камолига етказур! Ҳатто Санъодан чиққан отлиқни то Ҳазрамавтгача (бирон кимса тўсмасдан, ҳеч кимдан қўрқмасдан) Ёлғиз Оллоҳдан қўрққан ҳолида, қўйларини бўрилардан кўриқлаб бемалол сайр қилиб борар (яъни, олис-олис масофаларда ҳам Исломни ҳамма тан олар). Сизлар бўлса шошқалоқлик қилмоқдасизлар! ”.
Демак, мусулмон бошига келадиган дардлар, балолар, мусибатлар, машаққатлар - буларнинг барчаси синовлар экан. Демак, жаннат йўлига тушган инсон бу йўлда фақат дарёлар, боғлар, гулзорлардан ўтмасдан, балки сувсиз саҳролардан, тошли, тиканли жойлардан ҳам ўтиши, турли тўсиқларга дуч келиши бор гап экан. Шунинг учун ҳам Ҳазрати Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Жаннат меҳнат-машаққат деворлари билан ўраб қўйилди, дўзах шаҳватлар, яъни ҳою-ҳаваслар билан ўраб кўйилди”, деб огоҳлантирган эканлар.
Бу ҳақда бошқа бир ояти каримада ҳам айтилади: “(Эй мўминлар), ёки Оллоҳ сизларнинг ичингиздан ким (Ҳақ Йўлда) курашган-у, ким сабр-тоқат қилганини билмай (яъни, имтиҳон қилмай) туриб жаннатга кирамиз, деб ўйладингизми?!”. (Ол-и Имрон сураси, 142-оят).
4. Ёки ёмон амаллар қиладиган кимсалар Биздан (яъни, Бизнинг жазойимиздан) қочиб қутулиб кетамиз, деб ўйладиларми?! Нақадар ёмон ҳукм чиқарадилар-а?!
Яъни, ҳаётларини куфру исён билан ўтказаётган кимсалар ўзларининг куфр келтирганлари, мушрик бўлганлари ёки қилган бошқа ҳар қандай манфур қилмишлари учун Оллоҳ таоло ҳузурида жавоб бермасдан кутулиб кетамиз, деб ўйладиларми?! Мунчалар адашмасалар! Уларнинг чиқарган бу ҳукмлари - бу хомхаёллари нақадар ёмон - нақадар ёлғон! Албатта улар одамларнинг жазоларидан қочиб қутулишлари мумкин, аммо Оллоҳ таолонинг жазосидан ҳеч қачон ҳеч қаёққа қочиб кутула олмайдилар. Ҳақ таоло Ўзи хоҳлаган пайтда - дунёда ҳам, Охиратда ҳам уларни Ўзининг Ҳақ жазоси билан жазолайди.
5. Ким Оллоҳга рўбарў бўлишдан умидвор бўлса, бас, албатта, Оллоҳнинг (белгилаган мукофот ва жазо) муддати шак-шубҳасиз, келгувчидир ва У Эшитгувчи, Билгувчидир.
Яъни, кимки яшаётган ҳаётидан бошқа яна Охират ҳаёти борлигига аниқ ишонса, ана ўша кейинги ҳаётида албатта Оллоҳ таоло хузурида ҳаёти дунёда қилиб ўтган барча яхши ва ёмон амаллари учун ҳисоб-китоб қилиниб, яхшиларига мукофот, ёмонларига жазо олишини билса, у ҳолда ана ўша Роббига рўбарў бўладиган Кунга тайёргарлик кўрсин ва Оллоҳ таоло томонидан ажр-мукофотлар ваъда қилинган солиҳ амалларни кў-пайтириб, Унинг азобига гирифтор қиладиган гуноҳ ишлардан четлансин. Чунки Оллоҳ таоло Қиёмат Куни учун белгилаб қўйган ажал - муддат албатта келгувчидир ва У Зот бандаларнинг оғзидан чиқадиган ҳар бир сўзни Эшитгувчи, улар қиладиган ҳар бир амални - ошкорасини ҳам, махфийсини ҳам, яхшисини ҳам, ёмонини ҳам аниқ Билгувчидир ҳамда ҳар бир сўз ва амалга энг адолатли жазосини бергувчидир.
6. Ким курашса, фақат ўз (фойдаси) учун курашур, (яъни, ким Оллоҳ Йўлида саъй-ҳаракат қилса, бундан Оллоҳ эмас, балки ўша кишининг ўзи учун манфаат бўлур). Зеро, Оллоҳ барча оламлардан Беҳожатдир.
Яъни, кимда ким нафсу ҳавосига қарши курашиб, Оллоҳ таоло буюрган амалларни адо этишда ва У Зот қайтарган нарсалардан тийилишда жидду жаҳд қилса, бу курашнинг самараси унинг ўзига қайтур ва бу амалидан бошқалар эмас,унингўзи манфаат топур. Оллоҳтаолога эса, банданинг қилган амалидан заррача ҳам фойда ёки зиён йўқдир. Чунки ҳеч шак-шубҳа йўқки, Оллоҳтаоло Ўзи яратган оламларнинг, жумладан инсоният оламининг ҳам қиладиган иш-амалларига муҳтож бўлмаган Танҳо Бой-Беҳожат Зотдир.
7. Иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларнинг ёмонликларини (яъни, аввал қилган гуноҳларини) шак-шубҳасиз, кўмиб-йўқ қилиб юборурмиз ва албатта, уларни қилган амалларидан чиройлироқ (ажр-савоблар билан) мукофотлаймиз.
Ушбу ояти карима юқоридаги оятнинг шарҳи ва гўзал бир мисолидир. Яъни, аввалги оятдан ким нима қилса, ўзи учун қилиши маълум бўлгач, энди инсонлар қиладиган ишларнинг энг афзали бўлмиш икки иш - Оллоҳ таолога иймон келтириш ва солиҳ амаллар қилиш, яъни, У Зот буюрган амалларни қилиш мисол тарзида келтирилади ва кимда ким мана шу икки ишни қиладиган бўлса, ундай инсонлар ўзлари учун икки ютуққа эришишлари ҳақида хабар берилади: биринчидан, Оллоҳ таоло уларнинг илгари қилган ёмонлик-гуноҳларини кўмиб - йўқ қилиб юборади, иккинчидан, У Зот бандаларининг чиройли амалларини янада чиройлироқ ажру савоблар билан мукофотлайди - иймон билан, холис Оллоҳ учун қилинган бир солиҳ амалга ўндан етти юз баробаргача ажр-мукофот ато этади. “Ким бирон чиройли амал қилса, унга ўн баробар қилиб (қайта-рилур)”. (Анъом сураси, 160-оят).
“Оллоҳ Йўлида молларини инфоқ-эҳсон қиладиган кишилар-нинг мисоли худди ҳар бир бошоғида юзтадан дони бўлган еттита бошоқни ундириб чиқарган бир дона донга ўхшайди. (Қилинган бир яхшилик етти юз баробар бўлиб қайтишига ишора қилинмоқда.) Оллоҳ Ўзи истаган кишиларига неча баробар қилиб қайтариб беради. Оллоҳ (Фазлу Карами) Кенг, Билгувчидир”. (Бақара сураси, 261-оят).
8. Биз инсонга ота-онасига яхшилик қилишни ҳукм қилдик -буюрдик. (Яъни, ота-она хоҳ яхши, хоҳ ёмон бўлсин, хоҳ мусулмон, хоҳ кофир бўлсин уларга яхшилик қилиш фарзанднинг бурчидир, аммо) агар ота-онанг сени ўзинг билмаган нарсаларни (яъни, сохта «илоҳ»ларни) Менга шерик қилишинг учун мажбурласалар, у ҳолда уларга итоат этмагин! (Барчангиз) Менга қайтишингиз бор, бас, (ана ўша Кунда) Мен сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини берурман.
“Биз инсонга ота-онасига яхшилик қилишни буюрдик”.
Ушбу Илоҳий Амрни бизга Ҳазрати Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам тафсир қилиб берганлар: Абуд-Дардо розияллоҳу анхудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллоллоҳу алаҳи ва саллам дедилар: “Ота жаннат дарвозаларининг ўртасидир (яъни, отанг сендан рози бўлса, сен учун жаннат дарвозалари ланг очилиб, уларнинг ўртасидан юриб жаннатга кирурсан). Бас, агар хоҳласанг, (бу сўзни) ёдингда сақлаб қол, хоҳласанг унутиб юбор”. (Термизий ва Ибн Можжа ривояти).
Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилинди: Пайғамбар соллоллоху алайҳи ва саллам дедилар: “Ота рози бўлса, Оллоҳ рози бўлур. Ота норози бўлса, Оллоҳ норози бўлур”. (Термизий ва Бағавий ривоят қилган).
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоху анхумодан ривоят қилинди: “Менинг бир аёлим бор эди, мен уни яхши кўрардим, аммо отам уни ёқтирмас эди. Бас, у менга хотинимни талоқ қилишимни буюрди, мен эса бош тортдим ва бу воқеани Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва салламга айтиб бердим. Шуна у зот: “Эй Абдуллоҳ ибн Умар, хотинингни талоқ қилгин”, дедилар”. (Имом Аҳмад, Термизий, Ибн Можжа ва бошқалар ривоят қилганлар).
Абу Ҳурайра розияллоху анхудан ривоят қилинди: “Бир киши Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва салламнинг хузурларига келиб: “Ё Расулуллоҳ, одамлар орасида мен чиройли ошно бўлишимга, (яъни, чиройли хизматини қилишимга) энг ҳақли бўлган инсон ким?”, деб сўраган эди, “Онанг”, дедилар. “Сўнгра ким?”, “Сўнгра онанг”. “Сўнгра ким?”, “Сўнгра онанг”. “Сўнгра ким?”, “Сўнгра отанг, сўнгра яқинларинг”, дедилар. (Бухорий ва Муслим ривояти).
Абу Ҳурайра розияллоху анҳу деди: “Мен Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: “Бурни ерга ишқалсин, бурни ерга ишқалсин, бурни ерга ишқалсин!”. “Кимни, ё Расулуллоҳ?”, деб сўралган эди, “Ким ота-онасидан бировини ёки ҳар иккисини кексайган ёшларида топса-ю, сўнгра (уларни рози қилиб) жаннатга кирмаган бўлса, ана ўшани”, дедилар”. (Муслим ривояти).
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди: “Мен Расулуллоҳдан: “Оллоҳ таолога энг суюкли бўлган амаллар қайси?”, деб сўраган эдим, “Ўз вақтида адо этилган намоз”, дедилар. “Сўнгра қайси амал?”, деб сўрадим. “Ота-онага яхшилик қилиш”, дедилар. “Сўнгра қайси амал?”, деб сўрадим. “Оллоҳ Йўлидаги кураш”, дедилар”. (Бухорий ва Мус-лим ривояти).
Бас, маълум бўладики, ота-онага яхшилик қилиш Оллоҳ Йўлидаги жи-ҳоддан ҳам афзал амал экан. Бу ҳақда бошқа бир ҳадиси шарифда ҳам айтилган: Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилинди: “Бир киши Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам хузурларига келиб, жиҳодга чиқиш учун изн сўраган эди, у зот: “Ота-онанг ҳаётми?”, деб сўрадилар. У киши: “Ҳа”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “У ҳолда сен ўшалар ҳақида жиҳод қил, яъни сенинг жиҳодинг ота-онангга хизмат қилишдир”, деб буюрдилар”. (Муслим ривояти).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: “Эй фарзанд, сен ота-онанг олдида худди ожиз, гуноҳкор қул қаттиққўл хожа олдида тургандек тургин”.
Лекин, фарзанд учун шундай улуғ мартабада бўлган ота-она ҳам агар уни Ҳақ Диндан чиқишга, Танҳо Маъбуди Барҳақ Оллоҳ таолога ширк келтиришга буюрадиган бўлсалар, у ҳолда уларга итоат этмаслик вожиб бўлади. Яъни, ҳадиси шарифда ҳам ворид бўлганидек, Холиққа осий бўлишга буюрадиган бирон махлуққа итоат этилмайди. Бу хусусда биз мусулмонларга Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва салламнинг саҳобалари (Оллоҳ ҳаммаларидан рози бўлсин) гўзал намунадирлар. Аксари тафсир китобларида ушбу ояти карима улуғ саҳобий Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу ва унинг онаси ҳақида нозил бўлгани ривоят қилинади: Саъд энг биринчи мусулмонлардан бўлиб, онасининг ҳамма айтганларини қиладиган яхши фарзанд эди. Аммо у Исломни қабул қилгач, бундан хабар топган онаси унга: “Сен нима қилиб кўйдинг?! Оллоҳга қасамки, агар сен аввалги динингга қайтмасанг, мен то ўлгунимча емайман ҳам, ичмайман ҳам. Кейин сен абадул-абад айбдор бўлиб қоласан, сени “эй онасининг қотили”, деб чақиришадиган бўлади”, деди ва бир кеча-кундуз емай-ичмай жуда қийналиб қолди, сўнгра яна бир кеча-кундуз емади ҳам, ичмади ҳам. Шунда Саъд унинг олдига келди ва: “Эй она, агар сенинг бир эмас, юзта жонинг бўлиб, битта биттадан чиқиб кетса ҳам, мен динимни тарк этмайман. Бас, сен хоҳласанг егин, хоҳламасанг емагин”, деди. Шундан кейин ўғлидан умиди узилгач, у яна еб-ича бошлади. Бас, Оллоҳ таоло мазкур оятни нозил қилди. (“Маолимутп-танзил” ва “Ал-Жомиъ лиаҳкомил-Куръон ” тафсирлари).
9. Иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларни Биз шак-шубҳасиз, солиҳ бандалар қаторига (яъни, жаннатга) дохил қилурмиз (киритурмиз).
Юқоридаги оят сўнггида “(Барчангиз) Менга қайтишингиз бордир, бас, (ана ўша Кунда) Мен сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини берурман (яъни, ким иймонида собит қолди, ким ширк йўлига кириб кетди, ким ота-онасига яхшилик қилди, ким уларга оқ бўлди -ҳаммасини сизларга айтиб берурман ва ҳар бир инсонни қилмишига яраша жазога гирифтор қилурман)”, деб огоҳлантирганидан кейин, энди ушбу оятда гарчи ота-оналари ширк ва залолатда бўлсалар-да, ўзлари иймонларида собит бўлиб, солиҳ амаллар қилиб ўтган кишиларга ўша Кунда берадиган жазосини баён қилади ва уларни куфр йўлини тутган яқинлари билан жаҳаннамга эмас, балки пайғамбарлар ва авлиёуллоҳлар каби солиҳ бандалари билан бир қаторда жаннатга киритишини айтади.
10. Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, ўзлари: «Оллоҳга иймон келтирдик», дейдида, сўнг Оллоҳ Йўлида (кофирлар томонидан бирон азийят билан) озорланса, одамларнинг (бу) фитна-озорларини Оллоҳнинг азоби каби қилиб олур (яъни, ўткинчи ҳокимларнинг фитна-фасодларидан Оллоҳнинг азобидан кўрққандек кўрқиб ўз иймон-эътиқодидан кечур. Эй Муҳаммад алйҳис-салом), қасамки, агар Парвардигорингиз томонидан (сиз - мўминларга) ғалаба келса шак-шубҳасиз, улар: «Албатта, бизлар сизлар билан бирга эдик», дерлар. Ахир Оллоҳ барча оламларнинг - яралганларнинг дилларидаги нарсаларни (яъни, ким сидқидилдан иймон келтирган-у, ким тил учида иймон калимасини айтганини) жуда яхши Билгувчи эмасми?!
Ушбу оятнинг энг яхши тафсири мана бу ояти каримадир: “Одамлар орасида Оллоҳга бир тарафлама, (яъни, сидқидилдан эмас, балки шак-шубҳа билан) ибодат қиладиган кимсалар ҳам бордир. Бас, агар унга (диндор бўлгани шарофатидан) яхшилик етса ўша сабабли хотиржам бўлур, агар бирон фитна-мусибат етса (диндан) юз ўгириб кетур. У дунё-ю Охиратда зиён кўрур. Бу эса очиқ-аниқ зиёндир”. (Ҳаж сураси, 11-оят).
Юқоридаги оятларда Оллоҳ таолонинг Ҳақ Динига очиқдан-очиқ қарши турган, яъни, ўзларининг динсиз қавм эканликларини ошкора айтган кимсалар ва уларнинг ҳам дунё, ҳам Охиратда хору расво бўлишлари баён қилингач, энди яна бошқа бир тоифа - қалбларига иймон ўрнашмаган, доимо иккиланиб турадиган, фақат ўзларининг шахсий манфаатларини кўзлаганлари учун ҳар вақт тарозининг қайси палласи оғир келса, ўша томонга ўтиб олишга тайёр бўлган мунофиқ кимсалар ва уларни кутиб турган ёмон оқибат ҳақида сўз боради.
Имом Бухорий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилишича, ушбу оят бир гуруҳ аъробийлар (саҳройи араблар) ҳақида нозил бўлган. Улар чўлу саҳролардан Мадинайи мунавварага ҳижрат қилиб ке-либ мусулмонлар жамоасига қўшилар, сўнгра қай бирининг Мадинада саломатлиги яхшиланса, отлари чиройли тойчоқларни қулунласа, хотини ўғил туғиб берса ва мол-дунёси кўпайса, у кимса: “Бу жуда гузал дин экан, унга кирганимдан буён фақат яхшиликларга етмоқдаман”, деб мусулмон бўлганлигидан кўнгли хотиржам бўлар эди. Аммо агар иш аксинча бўлса, Мадинага келганидан кейин касал бўлиб қолса, ёки хотини қиз туғса, отлари ориқ-нимжон тойларни қулунласа, молу дунёси камайиб кетса, у ҳолда: “Мана шу динга кирганимдан буён фақат ёмонлик кўрмоқдаман”, дер эдида, Дини Исломдан юз ўгириб кетаверар эди. (“Тафсири Бағавий”дан).
Ояти каримада бундай тоифадаги одамлар жанггоҳда қўшиннинг энг четидан жой олиб, агар душманнинг қўли баланд келаётганини сезиб қолса, бир ҳатлаб ёв томонига ўтиб кетишни кўзлаб турадиган айрим қўрқоқ аскарларга ўхшатилади ва бошига тушган фитна-синов сабабли Ҳақ Диндан юз ўгириб, куфр-ширкка қайтиб кетаверадиган ҳар бир кимса ўзи учун дунёда ҳам, Охиратда ҳам аниқ зиён бўлган залолат йўлини танлагани ҳақида огоҳлантирилади.
Ояти каримада мазкур бўлган мунофиқ кимсалар ҳақида яна бошқа бир оятда хабр берилган: “Улар (яъни, мунофиқлар) сизларга кўз тикиб турадилар. Бас, агар сизларга Оллоҳ томонидан фатҳу зафар бўлса, (яъни, ғазотдан ғалаба ва ўлжалар билан қайтсангизлар): «Биз ҳам сизлар билан бирга эмасмидик», дейдилар. Агар (ғалаба) кофирларга насиб бўлса: «Биз сизларнинг устингизда туриб сизларни мўминлардан тўсиб, ҳимоя қилган эмасмидик?», дейишади. Энди Қиёмат Кунида Оллоҳ ўрталарингда Ҳакамлик қилур. Ва Оллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл бермагай”. (Нисо сураси, 141-оят).
11. Албатта, Оллоҳ иймон келтирган зотларни ҳам аниқ билур, мунофиқ кимсаларни ҳам аниқ билур.
Ушбу ояти карима мазмунан юқоридаги оятнинг таъкиди ва такмиласи - хулосасидир.
Шаъбий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Суранинг аввалидан бошлаб мана шу жойгача бўлган ўн оят Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга Мадинада нозил бўлган ва суранинг қолган оятларининг барчаси Маккада нозил қилинган оятлардир. (“Тафсири Бағавий”дан).
12. Кофир бўлган кимсалар иймон келтирган зотларга: «Сизлар бизларнинг йўлимизга эргашинглар, гуноҳларингизни бизлар кў-тарурмиз», дедилар. Ҳолбуки, улар (мўминларнинг) гуноҳларидан бирон нарсани кўтара олгувчи эмасдирлар. Албатта, улар ёлғончи-дирлар,
Ушбу оят Қурайш катталари иймон келтирган кишиларга: «Қайта тирилиш, Қиёматдаги ҳисоб-китоб деган нарсалар йўқ нарсалардир. Киши дунёга бир марта келади, бундан бошқа дунё йўқдир. Сизлар бизнинг йўлимизга юраверинглар, агар у дунё ҳақидаги гаплар рост чиқиб, Қиёмат қойим бўлса, барча гуноҳларингизни биз бўйнимизга олурмиз ва сизлар азобга дучор бўлмассизлар», дейишганида нозил қилинган бўлиб, улар Қиёмат Кунида мўминларга ҳеч қандай ёрдам бера олмасликлари ҳақида огоҳлантиради. Қуйидаги оятда одамларни Ҳақ Йўлдан оздирган бундай кимсалар ўзларининг гуноҳларига қўшиб тобеъларининг гуноҳларига ҳам жавобгар бўлишлари ҳақида хабар берилади. Саҳихул-Бухорийда ривоят қилинган бир ҳадиси шариф ҳам бу ояти каримага ҳаммазмундир: «Ким одамларни залолатга даъват қилса, унинг зиммасида ўзига эргашган кимсаларнинг гуноҳлари ҳам бўлур, аммо уларнингўз устлари даги гуноҳлари ҳам заррача камаймас».
13. Албатта, улар ўзларининг юк-гуноҳларини ҳам, у юклари билан бирга (бошқа) юкларни ҳам кўтарурлар ва албатта, Қиёмат Кунида ўзлари тўқиб олган (ёлғонлари) тўғрисида сўралурлар.
Албатта, бировнинг қилган яхши амали учун бошқа биров мукофотла! майди ва аксинча бировнинг қилган ёмонлик -гуноҳи учун бошқа бирор жазоланмайди, аммо агар бир киши бошқаларга яхши йўл кўрсатса, яхши амалга ўргатса ва улар ўша ўрганганлари яхши амални қилсалар, у ҳолда ўргатувчи ҳам улар оладиган савобдан насибадор бўлади ва аксинча биров бошқаларга ёмонлик - гуноҳ йўлини кўрсатса ва улар ўша ўрганган ёмон-ликларини қиладиган бўлсалар, у ҳолда ўргатувчи ҳам улар қилган гуноҳга шерик бўлади. Бу ҳақда Муслим ривоят қилган ҳадиси шарифда шундай дейилган: “Ким Исломда бир чиройли суннатга амал қилиб, уни бошқалар учун хдм йўл қилиб қолдирса, унинг учун ўзи қилган амалнинг ажри ва ун-дан кейин ўша суннатга амал қилган кишиларнинг ажри бўлур, аммо уларнинг ўзларига ҳам оладиган ажрларидан бирон нарса камайтирилмас.
Ким Исломда ёмон йўлни тутса, (яъни, Ислом қайтарган ишни қилиб, уни бошқаларга ҳам ўргатадиган бўлса), унингучун ўзи қилган гуноҳнинг юки - жазоси ва ундан кейин ўша гуноҳни қилган кимсаларнинг жазоси бўлур, аммо уларнинг ўзларига ҳам оладиган жазоларидан бирон нарса камайтирилмас”.
14-15. Дарҳақиқат, Биз Нуҳни ўз қавмига (элчи қилиб) юбордик. Бас, у уларнинг орасида эллик йили кам минг йил турди (аммо улар иймон келтирмадилар), бас, уларни золим-кофир бўлган ҳолларида тўфон (балоси) тутди. Сўнг Биз (Нуҳ)га ва кема(даги) ҳамроҳларига нажот бердик ва у (тўфон балоси)ни барча оламларга оят-ибрат қилиб қўйдик.
Ушбу оятлардан бошлаб Ҳақ таоло Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга таскин-тасаллий бериш учун ва у зотга иймон келтиришдан бош тортаётган мушрик-кофирларга ибрат бўлиши учун аввалги замонларда ўтган, Ёлғиз Оллоҳга ибодат қилишга чақирганлари сабабли ўз қавмлари тарафидан ёлғончи қилинган бошқа пайғамбарлар ҳақида сўзлайди.
Аввало Ҳақ таоло Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга қадим замонда ўтган одамларни Оллоҳтаолога ширк келтиришдан қайтарган ва уларга биринчи бўлиб Шариат ҳукмларини келтирган Нуҳ алайҳис-салом ҳақида хабар бериб, уни ўз қавмига элчи қилиб юборганини таъкидлайди.
Нуҳ алайҳис-салом Одам алайҳис-саломдан кейин Ер аҳлига юборилган биринчи элчидир. У илк марта инсонларга қизлари, опа-сингиллари, амма-холалари ва бошқа яқин қариндошлари маҳрам эканликларини, яъни, уларга уйланиш Оллоҳ таолонинг Шариатида ҳаром қилинганини етказган элчидир.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича, Нуҳ алайҳис-салом қирқ ёшга чиққанида ўз қавмига пайғамбар қилиб юборилган. “Нуҳ” деб номланишининг сабаби, у зот ўз ишига надомат қилиб кўп навҳа тортиб - фарёд қилиб йиғлар экан. Нуҳни йиғлатган иш қандай иш эди, деган саволга уламолар турлича жавоб қилганлар. Айримлари Оллоҳ таолодан ўз қавмини ҳалок қилишини сўраб дуо қилгани учун афсус-надомат чекиб йиғлаган, десалар, айрим уламолар Оллоҳ таолодан ўзининг осий ўғли Канъонга нажот беришини сўраб дуо қилгани учун дейдилар. Яна бошқалари эса бир ибратли воқеани ривоят қилишиб: Нуҳ бир мохов дардига йўлиқиб баданлари ириб кетган итнинг олдидан ўтиб қолиб, ундан жирканганидан: “Йўқол, эй тасқара”, деб ҳақорат қилган эди, шу онда Оллоҳ таоло унга ваҳий юбориб: “Сен итни ҳақорат қилдингми ёки уни шундай бедаво дардга мубтало қилган Меними?”, деди. Яратганнинг бу танбеҳидан кейин Нуҳ йиғидан тўхтамади, дейдилар.
Ана ўша буюк зотни - одамзотнинг Одам алайҳис-саломдан кейинги иккинчи отаси бўлмиш Нуҳ алайҳис-саломни Ҳақ таоло Ўзининг элчиси қилиб сайлагач, у бутларга сиғинадиган мушрик қавмга қараб: “Эй қавмим, сизлар бу жонсиз бутларга эмас, Ёлғиз Оллоҳга ибодат қилинглар! Чунки сизлар ибодат қилиб сиғинишингиз дуруст бўлган Танҳо Маъбуди Барҳақ Оллоҳ таолонинг Ўзидир. Агар сизлар менинг бу даъватимга итоат этмай, ширкингизда оёқ тираб туриб олсангизлар, у ҳолда мен сизларнинг Буюк Кун (яъни, Қиёмат Кунининг) азобига гирифтор бўлишингиз-дан қўрқаман”, деди. Аммо улар ўзларига Оллоҳ таоло томонидан юборилган элчининг сўзига ишонмадилар.
“Бас, уларни золим-кофир бўлган ҳолларида тўфон балоси тутди. Сўнг Биз (Нуҳ)га ва кема(даги) ҳамроҳларига нажот бердик ва у (тў-фон балоси)ни барча оламларга оят-ибрат қилиб қўйдик”.
“Танвийрул-Азҳон” тафсирида ривоят қилинишича, Нуҳ алайҳис-саломга иймон келтирганлари учун Оллоҳ таоло нажот берган кишилар фақат қирқ эркак ва қирқ аёл эди холос. Қолган қавмнинг ҳаммаси - уларнинг ичида Нуҳ алайҳис-саломнинг аёли ва бир фарзанди ҳам бор - кўнгил кўзлари кўр бўлгани учун Оллоҳнинг элчисини ёлғончи қилишиб, оқибат-натижада шу дунёнинг ўзидаёқ жазоларини олган - Оллоҳ таоло юборган тўфонда ғарқ бўлиб кетган эдилар. Мана шундай қилиб Ҳақ таоло ушбу қиссада Ўзининг дўстлари учун душманларидан қандай интиқом олганини баён қилди ваЎзининг: “Албатта, Биз элчиларимизга ва иймон келтирган зотларга ҳаёти дунёда ҳам, гувоҳлар (ҳозир бўлиб) турадиган Кунда (Қиёматда) ҳам ёрдам берурмиз” (Ғофир сураси, 51-оят), деган Сўзи Ҳақ эканини барча инсонларга кўрсатиб қўйди.
16. Иброҳимни (эсланг), - у ўз қавмига деган эди: «Оллоҳга ибодат қилинглар ва Ундан қўрқинглар! Агар билсангизлар, мана шу сизлар учун яхшироқдир.
Яъни, эй Муҳаммад алайҳис-салом, Сиз қавмингизга одамзотнинг иккинчи отаси ҳисобланмиш Нуҳ алайҳис-салом қиссасини сўйлаб берганингиздан кейин энди пайғамбарлар отаси ҳисобланмиш Иброҳим алайҳис-саломни зикр қилинг! Қачонки у рушду ҳидоятда камолотга етиб, халқни Ҳақ Йўлига даъват этишни бошлаганида Бобил аҳлига юзланиб, - уларнинг орасида золим подшоҳ Намруд ҳам бор эди - деди: “Эй қавмим, сизлар Ёлғиз ОллоҳнингЎзига ибодат қилинглар ва Унга бирон нарса ёки кимсани ширк келтиришдан қўрқинглар. Агар сизлар нима яхши-ю, нима ёмон эканлигини биладиган - ажратадиган кишилар бўлсангизлар, мана шу, яъни, Танҳо Оллоҳга ибодат қилиш ва Ундан қўрқиш мушрик-кофир бўлишдан яхшироқдир -
17. Сизлар бўлсангиз, Оллоҳни қўйиб бутларга ибодат қилмоқдасизлар ва (уларни «илоҳлар» деб) ёлғон тўқимоқдасизлар. Аниқки, Оллоҳни қўйиб ибодат қилаётган нарсаларингиз сизларга бирон ризқ бера олмайдилар. Бас, (шундай экан), сизлар ризқу рўзни (Ёлғиз) Оллоҳ даргоҳидан истанглар ва Унга ибодат қилинглар, Унга шукр қилинглар, (зотан), сизлар Унга қайтарилурсизлар.
Яъни, сизлар бўлсангиз Ёлғиз Оллоҳ таолога ибодат қилиш ўрнига ўзларингиз қўлларингиз билан ясаб олган турли-туман бутларга, ҳайкалларга сиғинмоқдасизлар ва мана шулар бизнинг илохдаримиз деб ёлғон тўқимоқдасизлар! Билингларки, сизлар сиғинаётган бут-санамларингиз ҳеч кимга ҳеч қандай фойда ёки зиён етказа олмайдиган оддий тош, ёғочлардир; улар сизларга бирон-бир нарсани ризқ қилиб бера олмасликлари ҳам аникдир. Бас, ҳақиқат шундай экан, нима сабабдан сизлар у жонсиз тош-ёғочларга сиғиниб, топинасизлар, улардан ҳожатларингизни сўраб дуо-илтижолар қиласизлар?! Йўқ, энди бундай бефойда хурофотларни бас қилинглар ва ризку рўзларингизни Танҳо Раззоқ бўлмиш Оллоҳтаолодан сўранглар, истаган нарсаларингизни топасизлар, Унинг Ўзига ибодат қилинглар ва берган беҳисоб неъматлари учун Унга шукроналар айтинглар ҳамда Унга рўбарў бўлишга тайёргарлик кўринглар, чунки Эртага - Қиёмат Кунида Унинг хузурига қайтишларингиз ва қилиб ўтган хдр бир ишингиз учун Унга ҳисоб бериб, ҳар бирингиз амалингизга яраша жазо олишларингиз муқаррардир.
18. Агар сизлар (мени) ёлғончи қилсангизлар, бас, сизлардан ав-валги умматлар ҳам (ўз пайғамбарларини) ёлғончи қилгандирлар. Пайғамбар зиммасида эса фақат (Оллоҳ буюрган динни бандаларга) очиқ-равшан етказишгина бордир.
Ушбу сўзлари билан Иброҳим алайҳис-салом мушрик қавмга ўзининг Оллоҳнинг элчиси эканлигини эълон қилди. У гўё шундай деди: “Эй қавмим, агар сизлар менинг қайта тирилиш ва Оллоҳ ҳузурига қайтиш борлиги ҳақида айтган сўзларимга ишонмасангиз, мени ёлғончи қилсангиз, бунинг менга ҳеч қандай зиёни йўқдир, аксинча бу ишларингиздан фақат ва фақат ўзларингиз зиён кўрурсизлар. Чунки сизлардан илгари ҳам кўп умматлар ўзларига юборилган элчи-пайғамбарларни ёлғончи қилганлар ва оқибатлари қандай бўлгани маълумдир - улар Оллоҳ таолонинг ғазабига дучор бўлиб қирилиб кетганлар ва пайғамбарларга ҳеч қандай зиён етказа олмаганлар. Элчи-пайғамбарлар эса, ўзларининг рисолат-вазифаларини адо этганлар. Зотан пайғамбарлар зиммасида одамларни зўрлик билан Тўғри Йўлга солиш эмас, балки Оллоҳ таолонинг Динини уларга тўла-тўкис ҳолда етказиш вазифаси бор, холос”.
19. Ахир улар Оллоҳ даставвал қандай қилиб (йўқдан) яратишини кўрмадиларми?! Сўнгра (Қиёмат Кунида эса) У ўша (аввал йўқдан бор қилган нарсаси)ни қайтарур. Албатта, бу Оллоҳга осондир.
Юқоридаги уч оятда Иброҳим алайҳис-саломнинг жоҳил ва мушрик қавмга айтган сўзлари, уларни ширкдан юз ўгириб, Ёлғиз Оллоҳга ибодат қилишга даъват этганлари зикр қилингач, у мушрик қавмнинг ўзларига Оллоҳ таоло томонидан элчи қилиб юборилган улуғ пайғамбарга қандай жавоб қилганлари ҳақида хабар берилишидан аввал ушбу ва қуйидаги тўрт оятда худди ўша жоҳил қавм каби ўлимдан кейин қайта тирилиш ҳақ эканлигини инкор қилаётган Макка мушрикларига эслатма ва огоҳлантириш бўлиши учун айтилди: ахир ўша Қиёмат Кунида қайта тирилиш ҳақ эканлигини инкор этаётган мушрик кимсалар Оллоҳ таоло аввал-бошда уларни қай тарзда яратганини - дастлаб бир томчи сув бўлганларини, сўнгра лахта қонга айланганларини, кейин бир тишлам гўшт бўлиб, сўнг баданларига жон кириб тирик инсонларга айланганларини кўрмаганмилар - билмаганмилар?! Инсонларни шу тарзда йўқдан бор қилган Зот энди уларни қайтадан яратади, холос. Бу эса Оллоҳ таоло учун дастлабки яратишга нисбатан албатта осон бир ишдир. Гўё текис ерда бино барпо қилишдан ўша бинони бузиб қайта тиклаш осонроқ бўлгани каби. (“Ал-Мук,татаф мин уювнит-тафосийр” тафсиридан).
“У аввал бошда Ўзи яратиб, сўнгра (Қиёмат Кунида) Ўзи яна қайта яратадиган Зотдир. (Қайта яратиш - тирилтириш) У Зот учун (илк бор йўқдан бор қилишдан кўра) осонроқдир. Осмонлар ва Ердаги энг юк-сак мисол - хислат (яъни, Тенгсиз - Ягоналик хислати) Уникидир. У Кудрат ва Ҳикмат Эгасидир”. (Рум сураси, 27-оят).
20. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), айтинг: «Ерда айланинглар, (Оллоҳ) даставвал қандай яратганини кўринглар. Сўнгра Оллоҳ (уларни) иккинчи марта пайдо қилур. Албатта, Оллоҳ барча нарсага Қодирдир.
Яъни, эй Муҳаммад алайҳис-салом, Сиз ўша қайта тирилишни инкор қиладиган кимсаларга айтинг, улар ўзларини аввал-бошда қай тарзда яратилганларига назар солганларидан кейин Ер юзидаги бошқа жонли-жонсиз махлуқотларга, жумладан, ўзга диёрлардаги инсонларга ҳам ибрат кўзи билан боқсинлар, Ернинг ҳар тарафларига айланиб кўрсинларчи, Оллоҳ таоло уларни аввал-бошда қандай яратиб қўйибди - уларнинг турқу тароватлари турлича, табиатлари хилма-хил, шак-ли шамойиллари ҳам, рангу рўйлари ҳам, сўзлашадиган тиллари ҳам бошқа-бошқа, урф-одатлари бир-бирига ўхшамайди. Яна бошқа сон-саноқсиз жонзот, наботот ва жамодотлар ҳам барча-барчаси уларни йўқдан бор қилиб, ҳар бирига ўзига хос шаклу шамойил бериб қўйган Яратгувчи нақадар чексиз Қудрат Соҳиби эканлигини аниқ-равшан кўрсатиб турибди.
Ана ўша Танҳо Холиқ Оллоҳ субҳонаҳу ва таоло Қиёмат Кунида мазкур махлуқотларининг барчасига иккинчи марта ҳаёт бериб, уларни қабрларидан - кўмилиб ётган жойларидан чиқариши муқаррардир. Албатта, Оллоҳ барча нарсага Қодирдир.
21. У Ўзи хоҳлаган кимсани азоблар ва Ўзи хоҳлаган кишига раҳм қилур. Унга қайтарилурсизлар.
Шак-шубҳасиз, Ер-у осмонлар ва улардаги бор мавжудот, жумладан инсонлар ҳам Оллоҳтаолонинг мулкидир. Мулкдор ўз мулкида ўзи хоҳлагандек тасарруф қилиши, уни ўзи истагандек бошқариши барчага маълум бўлганидек, Оллоҳтаоло ҳам Ёлғиз Ўзининг мулки бўлмиш Ердаги инсонларни Ўзи хоҳлагандек тасарруф қилади - Ўзи хоҳлаган кимсани қилган қилмишига яраша жазолаб азоблайди ва Унинг бу Ҳукми комил адолат бўлади, Ўзи хоҳлаган бандасининг гуноҳини магфират қилади ва бу Унинг томонидан Илоҳий Марҳамат бўлади. Унинг азоблаши ҳам, мағфират қилиши ҳам айни Ҳикмат бўлади. Унинг мулкидан бўлган инсонлардан ҳеч бирининг “Биз Оллоҳнинг суюкли бандаларимиз, У бизни азобламайди”, дейишга ҳаққи йўқ, У белгилаб қўйган ҳад - жазо ўша жазога мустаҳиқ бўлган ҳар бир жиноятчининг устига тушади. Ундан ҳеч ким ҳеч қаёққа қочиб қутула олмайди. У ҳамма нарсага - Ўзи хоҳлаган кишини мағфират қилишга ҳам, Ўзи хоҳлаган кимсани азоблашга ҳам Қодирдир.
22. Сизлар на Ерда ва на осмонда ожиз қолдиргувчи (яъни, Оллоҳнинг жазосидан қочиб қутулгувчи) эмасдирсизлар. Ва сизлар учун Оллоҳдан ўзга бирон дўст ва ёрдамчи йўқдир.
Яъни, ҳеч ким, на Ердаги инсонлар ва на осмон аҳли бўлган фаришталар Оллоҳ таолонинг Ҳукмидан чиқиб кета олмайдилар, Қиёмат Кунида Унинг адолатли жазосидан қочиб қутула олмайдилар.
Ер-у осмонлар ва улардаги бор мавжудот Унинг қабзасидадир. Одам-ларни Оллоҳ таолонинг Ҳукмидан ҳимоя қила оладиган бирон дўст йўқ, Унинг жазосидан қутқариб қоладиган бирон ёрдамчи йўқдир.
23. Оллоҳнинг оятларига ва Унга рўбарў бўлишга кофир бўлган кимсалар - улар Менинг Раҳматимдан ноумид (маҳрум) бўлган ким-салардир ва улар учун аламли азоб бордир.
Яъни, Оллоҳ таоло нозил қилган Қуръон оятларига иймон келтирма-ган ва у оятлардаги Қиёмат Куни, албатта, келиши, у Кунда ҳар бир банда Оллоҳтаолога рўбарў бўлиб, қилиб ўтган ишларидан ҳисоб-китоб бериши ҳақида айтилган хабарларни инкор этадиган кимсалар - улар Оллоҳнинг бандаларига бўлган улуғ Раҳмат-Марҳаматидан, яъни жаннатидан ҳеч умид қила олмайдиган бахтсиз кимсалардир ва улар учун Охират диёрида жаҳаннамнинг аламли азоби бордир.
Ояти каримада Охират диёрида кофирларга бериладиган азобнинг аламли деб сифатланишидан - гарчи азоб ҳеч қачон роҳатли бўлмаслиги аён бўлса-да, - у азоб дунёда тасаввур қилинадиган азоб эмаслиги, ақл бовар қилмайдиган даражада қаттиқлигидан ҳатто ўша азобнинг ўзи ҳам дард-алам чекиб қийналиб кетадиган даҳшатли азоб эканлиги билинади. Демак, Оллоҳ таолонинг оятларига кофир бўлиш шу қадар мудҳиш жиноят эканки, унга бериладиган жазо ҳам ўша жиноятга яраша даҳшатли - аламли азоб бўлар экан.
Ушбу (19-23)-оятларда Макка мушриклари огоҳлантирилгач, энди куйидаги оятларда сўз яна юқорида зикр қилинган Иброҳим алайҳис-салом ва унинг қавми ҳақидаги қиссага қайтади -
24. Бас, (Иброҳимнинг даъватига) қавмининг жавоби фақат: «Уни ўлдиринглар ёки ёқиб юборинглар», дейишлари бўлди. Сўнг Оллоҳ унга оловдан нажот берди. Албатта, бунда иймон келтирадиган кавм учун оят-ибратлар бордир.
Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Иброҳим, '.гушриклар уни оловга отиш учун боғлаб манжаниққа кўйган пайтларида Оллоҳ таолага илтижо қилди: “Эй Пок Парвардигор, ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Ўзинг Бордирсан, барча оламларнинг Эгаси Ўзингдирсан, ҳамду сано Сеникидир, мулку давлат Сеникидир, Сенга бирон шерик йўқдир!”. Сўнгра уни манжаниқдан оловга отдилар ва ўша лаҳзада ҳавода унинг ёнига Жаб-роил алайҳис-салом келиб: “Эй Иброҳим, менга бирон ҳожатинг борми?”, деган эди, у: “Сенга (яъни, Оллоҳдан ўзга бирон кимсага) ҳожатим йўқ”, деб жавоб берди. Шунда Жаброил: “У ҳолда Парвардигорингдан сўрагин”, деган эди, Иброҳим: “Парвардигорим Ўзи аҳволимдан етарли Огоҳдир”, деди. Шу онда Оллоҳ субҳонаҳу ва таоло: “Эй олов, сен Иброҳим учун салқин ва омонлик бўл!”, деб амр қилди-ю, ўша заҳоти гуриллаб ёнаётган оловнинг ёруғи қолди ва иссиғи йўқолди. Унинг тафтидан Иброҳимнинг боғланган арқони ёниб битди-ю, унинг ўзига бирон зиён етмади.
Суддий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Бас, малоикалар Иброҳимнинг икки қўлтиғидан ушлаб оҳиста Ерга тушириб ўтқизиб кўйдилар”. Иброҳим ўша жойда - олов устида етти кун қолди. У айтди: “Мен ўша олов устида ўтказган кунларимдан неъматлироқ бўлган кунни билмайман”. Чунки Меҳрибон Оллоҳу оловни Иброҳим учун гулбоғга айлантириб қўйган ва борлиқдаги жамийки нарсага соя солгувчи соя фариштасини айни Иброҳимнинг суратига киритиб, унга ошно қилиб қўйган эди. Шунда Жаброил алайҳис-салом кўкдан тушиб айтди: “Эй Иброҳим, Роббинг Оллоҳ таоло: “Олов Менинг севикли бандаларимга зиён етказа олмаслигини билмаганмидинг?”, демоқда”.
Иброҳим алайҳис-саломни оловда куйдириб, кулини кўкка совурмоқчи бўлган Намруд ўзининг осмонўпар қасридан кузатиб турар экан, гуриллаб ёнаётган бениҳоя катта ўтин ғарамининг ўртасида бир гулзор пайдо бўлганини ва Иброҳим у гулзорда худди ўзига ўхшаган хушсурат бир йигит билан ҳамсуҳбат бўлиб ўтирганини кўрди-ю, лол қолиб: “Эй Иброҳим, ҳақиқатан ҳам сенинг Роббинг жуда зўр экан. Қасам ичиб айтаманки, мен унинг учун тўрт миннг сигирни қурбонлик қилиб сўяман”, деди ва шундан кейин қайтиб Иброҳим алайҳис-саломга қаршилик қилишга журъат эта олмади. (“Тафсири Куртубий”, “Тафсири Бағавий”, “Танвирул-азҳон”ва бошқа тафсир китобларидан таржима қилинди).
Мўминлар учун то Қиёматгача улуғ Илоҳий ибрат бўладиган ушбу тарихий ҳодиса ҳақида Анбиё сурасида батафсил айтилган, бақадри ҳол тафсир қилиб ўтилган эди.
25. (Иброҳим) айтди: “Сизлар фақат ҳаёти дунёда ўрталарингиздаги ошна-оғайнигарчилик бўлиши учун (яъни, мушрик оғайнилардан кеча олмаганларингиз учун), Оллоҳни қўйиб, бутларни ушладинглар. Ҳали Қиёмат Кунида айримларингиз айримларингиздан тонур, айримларингиз айримларингизни лаънатлар. Сизларнинг борар жойингиз дўзахдир. (Ужойда) сизлар учун ёрдамчилар йўқдир!”.
Яъни, Оллоҳтаоло Иброҳим алайҳис-саломни оловдан халос қилгач, у мушрик қавмга юзланиб гўё шундай деди: “Эй қавмим, сизларнинг Танҳо Илоҳ бўлмиш Оллоҳтаолога ибодат қилиш ўрнига мана бу бут-ҳайкаллар-ни “илоҳлар”, деб сиғинишларингиз учун бирон-бир ҳужжатларингиз йўқ-ку?! Сизлар фақат ва фақат мана шу ҳаёти дунёда ўрталарингизда дўстлик-иттифоқ бўлиши учун, гарчи ботил ғоя атрофида бўлса ҳам бирлашиш учунгина ўзларингиз тош-ёғочлардан бутлар ясаб олиб, сўнгра уларга “илоҳлар” деб ном қўйиб олиб, кейин мана шу тўқиб олган ёлғонларингизга ишонмоқдасиз ва уларга ибодат қилмоқдасиз, холос! Билингларки, бу тузган иттифоқларингиз, бу ботил “динларингиз” фақат мана шу тўрт кунлик ҳаётингизда давом этиши мумкиндир. Аммо Эртага -Қиёмат Кунида сизларга мана бу бутпарастликларингиз мутлақо фойда бермаслиги аниқдир! У Кунда сизлар сиғиниб ўтган бутларингиз албатта сиз обидларидан тонарлар, чунки улар жонсиз, ақлсиз нарсалар бўлганлари учун сизларнинг уларга чўқиниб-сиғинганларингиздан мутлақо беха-бардирлар. У Кунда сизлар - ботил ғоя атрофида бирлашиб сохта илоҳларга сиғинишда иттифоқ бўлган мушрик кимсалар, албатта бир-бирларин-гизнинг ёқаларингиздан олиб, мени сен йўлдан оздириб бутпарастликка чорлагансан деб, залолат йўлига кўр-кўрона эргашганлар уларни адаштирган доҳийларини қарғаб лаънатлашлари аниқдир. Албатта, У Кунда кўзларингиз ярқ этиб очилар. Аммо энди афсус-надоматлардан ҳеч қандай фойда бўлмайди ва ҳаммаларингиз - бошлиқларингиз ҳам, эргашганларингиз ҳам баробар дўзахга ташланурсизлар! Мана, барчаларингиз ўз кўзларингиз билан кўрдингиз, Оллоҳим менинг Ёрдамчим бўлди, сизлар ёққан оловдан мени халос қилди! Лекин У Кунда сизларни дўзах ўтидан халос қиладиган ёрдамчиларингиз бўлмас!”
26. Бас, Лут унга иймон келтирди. (Иброҳим) айтди: «Албатта, мен Парвардигорим (буюрган томон)га ҳижрат қилгувчидирман. Албатта, Унинг Ўзи Қудрат ва Ҳикмат Эгасидир».
Яъни, Иброҳим алайҳис-саломнинг кофир қавм томонидан оловга ташланганида ёнмаганини кўргач, биринчи бўлиб оғасининг ўғли Лут унинг ҳақ пайғамбар эканлигига ва Тўғри Йўлга даъват этаётганига ий-мон келтирди. Ўша соатда Ер юзида Иброҳим алайҳис-саломга иймон келтирган Лут ва Иброҳимнинг аёли - амакисининг қизи Сорадан бошқа бирон мўмин йўқ эди! Шу боисдан Оллоҳ таолонинг улуғ элчиси ва Хали-ли Иброҳим алайҳис-салоту вас-салом шунча даъватни эшитиб, шундай улуғ мўъжизаларни кўриб туриб ҳам Ҳақ таолога иймон келтирмаган динсиз ва ақлсиз қавм орасида бир кун ҳам қолишни истамаслигини изҳор қилиб, Лут ва Сорага: “Энди мен албатта Парвардигорим буюрган томонга ҳижрат қилиб чиқиб кетурман. Албатта Унинг Ўзи мени ҳар қан-дай душмандан ҳимоя қиладиган Буюк Қудрат Соҳибидир, қиладиган ҳар бир иши Ҳикмат бўлган Доно Зотдир”, деди. Бас, Иброҳим алайҳис-салом ўзи билан Лут ва Сорани олиб, Шоми шарифга ҳижрат қилди. У дастлаб Ҳорон юртига келиб, сўнгра у жойдан Мисрга борди, кейин у ердан ҳам чиқиб Фаластин заминига, яъни, келажак йиллар ва асрларда минглаб пайғамбарларнинг киндик қонлари тўкилган ватанлари бўлмиш Шоми шарифга бориб, у муборак ўлкани ўзи учун ватан қилди. (“Ал-Мук,татаф мин уювнит-тафосийр” китобидан).
27. Биз (Иброҳимга ўғли) Исҳоқ ва (набираси) Яъқубни ҳадя этдик ҳамда пайғамбарликни ҳам, (барча самовий) Китобларни ҳам унинг зурриётига (хос) қилдик ва унга шу дунёда ҳам ажри-мукофотини ато этдик. Албатта, у Охиратда ҳам солиҳ - яқинларимиздандир.
Яъни, қачонки Иброҳим алайҳис-салом отаси ва қавмини ҳам, улар сиғинаётган бутларни ҳам тарк этиб, Оллоҳ таоло ризолигини истаб Муқаддас Замин - Шом диёрига ҳижрат қилгач, Оллоҳ таоло ўзининг бу со-лиҳ бандасини ёлғизлатиб қўймади, балки унга йўқотган кофир қавму қариндошлари ўрнига кўнгил қувончи бўлган солиҳ ўғил Исҳоқни ва ундан суюкли набира Яъқубни ҳадя қилди ҳамда уларнинг барчаларини -отани ҳам, ўғилни ҳам, набирани ҳам Ўзининг улуғ пайғамбарларидан қилди. Демак, Ҳалилур-Раҳмон - Оллоҳнинг Дўсти Иброҳим алайҳис-салом Яратганнинг Амрига итоат этиб кофир қавмни тарк қилиш билан ҳеч нарса йўқотмади, балки йўқотганларидан афзалроқ неъматларга эга бўлди. Иброҳим пайғамбардан кейин дунёга келган барча пайғамбарлар ҳам ўша улуғ зотнинг авлод-зурриётларидан бўлди.
Шунингдек, Оллоҳ таолонинг барча самовий китоблари ҳам Иброҳим алайҳис-салом авлодларига - Таврот Мусо алайҳис-саломга, Забур Довуд алайҳис-саломга, Инжил Ийсо алайҳис-саломга ва Қуръони Азим Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламга нозил бўлди.
“Ва унга шу дунёда ҳам ажри-мукофотини ато этдик”.
Иброҳим алайҳис-саломга ҳаёти дунёда ато этилган ажр-мукофотнинг мисолларидан бири, ҳар бир мусулмон беш вақт намозида Оллоҳ таолодан Ҳазрати Муҳаммад Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга ҳамда у зотнинг аҳли байтларига салавот ва баракот тилаганида Иброҳим алайҳис-салом ва у зотнинг аҳли байтларига ҳам салавот ва баракот тилашидир. Яна бир мисол, дунёдаги барча динларнинг вакиллари Иброҳим алайҳис-саломни яхши кўриб, доим ҳурмат билан тилга олишларидир. Шунингдек, у зотга кексайган чоғида Оллоҳ таоло Исмоил ва Исҳоқ алайҳис-салом каби солиҳ фарзандлар ато этгани ҳам у зотга мана шу дунёда ато этилган чиройли мақом-мартабалардандир.
“Албатта, у Охиратда ҳам солиҳ - яқинларимиздандир”.
Ушбу жумлада Ҳақ таоло Иброҳим алайҳис-саломнинг ҳаёти дунёда Тўғри Йўлдаги тоат-ибодатли солиҳ бандалардан бўлгани каби Охиратда ҳам, ва албатта, жаннатдаги энг юксак манзилларда ҳам солиҳ бандалар билан Оллоҳ таолонинг яна бошқа элчи-пайғамбарлари билан бирга бў-лиши аниқ эканлиги ҳақида хабар беради.
28-29. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), эсланг, Лут ўз қавмига: «Албатта, сизлар шундай бузуқлик қилмоқдасизларки, сизлардан илгари бутун оламлардан бирон кимса бундай қилмаган эди. Ҳақиқатан, ҳам сизлар (хотинларингизни кўйиб) эркакларга борурмисизлар; йўлтўсарлик - қароқчилик қилурмисизлар; мажлисларингизда ёмон ишлар қилурмисизлар?», деганини эсланг!». Бас, (Лут) қавми-нинг жавоби фақат «Агар сен ростгўй кишилардан бўлсанг бизларга Оллоҳнинг азобини келтир-чи», дейишлари бўлди.
Ушбу ояти каримадан бошлаб Оллоҳ таолонинг яна бир пайғамбари Лут алайҳис-салом ва унинг қавми ҳақида сўз боради - унинг панд-насиҳатларига қулоқ солмасдан ўша замонгача дунёда мисли кўрилмаган бузуқлик ва бошқа гуноҳ ишлар қилганлари учун Ер юзидан йўқ қилиб юборилган бир малъун қавм ҳақида хабар берилади.
Маълумки, Иброҳим алайҳис-салом Бобил юртидан муҳожир бўлиб чиқиб кетганида, оғаси Ҳороннинг ўғли Лут ҳам у билан бирга ҳижрат қилади, у билан икки дарё оралиғида, сўнгра Мисрда, сўнгра Шом шаҳар-ларида бирга бўлиб, Урдуннинг шарқида жойлашган Саддум деган шаҳарда туриб қолади. Оллоҳ таоло Лут алайҳис-саломга ваҳий юбориб, уни ўша шаҳар аҳлига элчи қилади.
Саддум аҳолиси ўта бадхулқ кимсалар бўлиб, одамлар олдида ҳеч уял-масдан, ҳаё қилмасдан ҳайвонлар ҳам ҳазар қиладиган бузуқликларни қилишар - эркаклар аёлларга уйланиб оила қуриш ўрнига эркаклар билан бесоқолбозлик қилишар, савдогарларнинг йўлини тўсиб, молларини та-лон-тарож қилиш ва қароқчилик билан шуғулланишар эди.
Лут алайҳис-салом уларни бундай бузуқ ишлардан қайтариб панд-насиҳатлар қилади, Оллоҳнинг балоси бошларига тушиб қолиши мумкин-лигини, қилаётган бу жиноятлари исроф - чегарадан чиқиш эканини ай-тиб уларни қайта-қайта огоҳлантиради, аммо Саддум аҳли - шаҳватнинг қулига айланиб қолган, бузуқлик ботқоғига ботиб бўлган бу қавм Лут алайҳис-саломнинг холис панд-насиҳатларидан мутлақо таъсирланмади-лар - бузуқликларидан қайтмадилар, балки, аксинча, уларни покликка, инсоний ҳаёт кечиришга даъват қилган пайғамбарни ва унга иймон кел-тирган инсонларни: “Булар ҳаддан ташқари покиза одамлар эканми?”, деб масхара қилдилар ва покиза, диндор одамлар билан бир шаҳарда туришни ҳам истамасликларини айтишиб, - (эътибор қилайлик, уларнинг нопок ва жирканч кирдикорлари, айтаётган сўзлари ҳозирги замондаги - мелодий йигирма биринчи асрдаги ўзлари учун динсизликни “дин”, ахлоқсизликни “ахлоқ” қилиб олган жамиятлардаги кимсаларнинг аҳволларига нақадар ўхшаш), - Лут пайғамбарни ва унга тобеъ бўлган оз сонли мўминларни шаҳардан ҳайдаб чиқармоқчи бўлдилар.
Ҳатто Лут алайҳис-саломга: “Агар сен ростгўй кишилардан бўлсанг, бизларга Оллоҳнинг азобини келтир-чи”, дейишгача боришди -
30. (Шунда) у айтди: «Парвардигорим, бу бузғунчи қавмга қарши Ўзинг менга ёрдам қил».
Албатта, Ҳақ таоло Ўз элчисининг дуосини ижобат қилди ва унинг хузурига кофир қавмнинг қилмишига яраша жазо бериш - уларни ҳалок қилиш учун малоикаларини юборди. Лут пайғамбарга иймон келтирмаган кофир қавмни ҳалок қилиш учун юборилган фаришталар йўл устида ўзларига Ҳақ таоло томонидан буюрилган яна бир вазифани адо қилиб ўтдилар - улар Иброҳим алайҳис-салоту вассаломни зиёрат қилдилар ва унга кексалик чоғида яна бир фарзандли бўлиши - Исҳоқ исмли ўғил кўриши ҳамда ундан Яъқуб исмли бола дунёга келиб, Яъкубдан тарқаган зурриётлар ичидан жуда кўп пайғамбарлар чиқиши ҳақида хушхабар бердилар.
31-32. Қачонки Бизнинг элчиларимиз (яъни, фаришталар) Иброҳимга (фарзанд кўриши ҳақидаги) хушхабарни келтиришгач, айтдилар: «Албатта, бизлар мана бу қишлоқ аҳлини ҳалок қилгувчидирмиз. Чунки унинг аҳли золим - кофир бўлдилар». (Иброҳим): «Ахир у жойда Лут бор-ку?», деди. Улар айтдилар: «Биз у жойда ким борлигини жуда яхши билгувчидирмиз. Албатта, биз (Лутни) ва унинг аҳли-оиласини қутқарурмиз. Магар унинг хотини (нажот топмас, чунки у) қолиб, ҳалок бўлгувчилардан эди.
Яъни, қачонки Оллоҳ таолонинг инсон суратида элчи қилиб юборган фаришталари Иброҳим алайҳис-саломга фарзанд хушхабарини етказишгач, унга зиммаларидаги иккинчи вазифа ҳақида сўзлаб, энди Лут алайҳис-салом ҳузурига боришларини ва у қишлоқда яшайдиган барча зулм аҳлини Ҳақ таоло буюрган Тўғри Йўлга юрмаганлари, Унинг элчисига итоат этмаганлари учун ҳалок қилиб юборишларини айтадилар. Иброҳим алайҳис-салом биродари Лутга ҳам бирон азият етиб қолмаса эди, деб хавотирга тушганида, улар Лут алайҳис-салом ва унга иймон келтирган кишиларга Оллоҳ таоло нажот беришини айтиб Иброҳимни хотиржам қиладилар.
Муфассирларнинг ёзишича, Иброҳим алайҳис-салом фаришталардан Лут қавмининг ҳалок қилиниши ҳақида эшитганида, уларга: «Агар у жойда кофирлар орасида элликта мусулмон бўлса ҳам барибир ҳалок қилаве-расизларми?», деган экан. Улар: «Йўқ», деб жавоб қилишгач, «Агар қирқта мусулмон бўлса-чи?», деб сўрайди. Улар: «Йўқ, ҳалок қилмаймиз», дейишади. Ниҳоят, Иброҳим: «Агар у жойда битта мусулмон бўлса-чи?», дега-нида, улар яна: «Йўқ, у кофирлар орасида битта мусулмон бўлса ҳам улар-ни ҳалок этмаймиз», деб жавоб беришгач, Иброҳим: «Ахир у ерда Лут бор-ку?», дейди. Шунда фаришталар Лут ва унга иймон келтирган киши-ларга Оллоҳ таоло нажот беришини айтадилар.
“(Фаришталар айтдилар): «Эй Иброҳим, бу (баҳс)ни қўй! Чунки Парвардигорингнинг Фармони келиб бўлган. Албатта, уларга қайтариб бўлмас азоб келгувчидир». (Худ сураси, 76-оят).
Яъни, табиатан ҳалим ва кўнгилчан бўлган Иброҳим алайҳис-салом Лут кавмига тушажак азоб ҳақидаги хабарни эшитгач, қай йўл билан бўлса-да у қавмни ҳалокатдан қутқариб қолиш чорасини излаб элчи фариш-талар билан баҳслаша бошлаганида улар бундай баҳс-мунозарани энди ҳеч қандай фойдаси йўқ эканини, чунки Оллоҳтаоло томонидан у золим-кофир қавмнинг ҳалок қилиниши тўғрисида Фармони Илоҳий келганини бас, энди уларнинг устига тушадиган азобни баҳслашиш билан ҳам дуо-илтижо билан ҳам ёки уларни шафоат қилиш - ёнларини олиш билан ҳам қайтариб бўлмаслигини айтадилар ва ўзлари Иброҳим алайҳис-саломнинг қишлоғидан тўрт фарсах (ўн-ўн икки чақирим) масофада жойлашган Лут алайҳис-саломнинг шаҳри бўлган Саддумга қараб йўл оладилар . У жойга кун ярмида етиб бориб ҳовуздан сув олаётган қизларга дуч келадилар. Сув олаётганлар орасидаги Лут алайҳис-саломнинг қизи уларни кўриб қолиб: “Сизлар кимсизлар, қандай иш билан қаёққа келаяпсизлар”, деб сўраганида улар: “Фалон жойдан шу шаҳарга келаётган эдик”, дейдилар. Шунда қиз бу шаҳар аҳолисининг аҳволидан хабар бериб, бу жойда нопок одамлар жуда кўп эканлигини айтгач, улар ўзларини қўрқиб кетгандек кўрсатадилар ва: “Бу шаҳарда бизга уйидан жой берадиган бирон киши йўқми?” деб сўрайдилар. “Бу ерда мана бу шайхдан бошқа сизларга уйидан жой бериши мумкин бўлган бирон киши йўқ”, дейди қиз ва уйининг олдида турган отаси Лут алайҳис-саломни кўрсатади. Бас, улар Лутнинг олдига келадилар. (“Танвийрул-азҳон тафсири”дан).
33. Қачонки элчиларимиз Лутнинг олдига келганларида, у бундан ёмон ҳолга тушди ва уларнинг келишларидан юраги сиқилди. Улар дедилар: «Курқма ва ғамгин бўлма. Албатта, бизлар сенга ва аҳли-оилангга нажот бергувчилардирмиз. Магар хотининг (нажот топмас, чунки у) қолгувчи - ҳалок бўлгувчилардан эди».
Фаришталар келишидан Лутнинг сиқилишига сабаб, улар ёш ва хушрўй йигитлар суратида эдилар. Лут қавмидаги кофир кимсалар эса, баччабозлик дардига мубтало эдилар. Шунинг учун Лут пайғамбар улар бу йигитларнинг келганини пайқаб қолишиб, бемаънилик қилишларидан хавотирланиб, юқоридаги сўзларни айтди. Ривоят қилинишича, Оллоҳтаоло: Ўз элчилари бўлмиш фаришталарга: “У қавмни то Лут уларга қарши тўрт бор гувоҳлик бермагунича ҳалок қилманглар”, деб буюрган эди. Бас, қачонки элчилар Лут алайҳис-салом-нинг хонадонига келиб ундан бир кеча меҳмон қилишини сўраганларида, Лут улардан: “Сизларга бу қишлоқ хабари етмаганмиди?” деб сўради. Улар: “У қандай хабар?” дейишган эди, Лут алайҳис-салом: “Оллоҳ номи билан гувоҳлик бераманки, бу қишлоқ Ер юзидаги энг ёмон гуноҳни қилгувчи қишлоқдир”, деди ва мана шу гувоҳлигини тўрт бор такрорлади. Сўнгра унинг уйига кирдилар. Лут хотинига: “Тур, нон ёпгин, аммо уйимизга меҳмонлар келганини ҳеч кимга айтмагин”, деди. У хотин кофирлардан эди, лекин ўзининг кофирлигини эридан яшириб мунофиқона ҳаёт кечирар эди. Шунинг учун бир баҳона билан уйидан чиқди-ю, уйма-уй юриб, кирган жойида: “Лутнинг уйига шундай йигитлар келдиларки, мен ҳеч қачон улар каби хушрўй, хушбўй кишини кўрмаганман”, деб қав-мига келган меҳмонлар ҳақида хабар бера бошлади. (“Жомиъул-баён”, “Дур-рул-мансур” тафсирларидан).
“(Дарҳақиқат, Лут пайғамбарнинг ҳузурига йигитлар келганини эшитишгач), қавми унинг олдига чопиб келди. Улар илгаридан ёмон ишлар - баччабозлик қилар эдилар. У айтди: «Эй қавмим, анави қизларим (яъни, шаҳримиздаги қизлар) сизлар учун покроқ-ку (яъни, бачча-бозлик қилиш ўрнига ўшаларга уйланаверсангизлар бўлмайдими)?! Бас, Оллоҳдан қўрқинглар ва меҳмонларим олдида мени шарманда қилманглар. Орангизда Тўғри Йўлга юргувчи бирон киши йўқми?!». (Ҳуд сураси, 78-оят).
Лут алайҳис-салом ва ҳамроҳларига шаҳардан чиқиб кетаётганларида ён-атрофларига алангламаслик буюрилди, сабаби, Ҳақ таоло улар қолганларнинг бошига тушган бало-офатни кўриб қийналмасликларини истади. Аммо Лутнинг хотини эса ўша ҳалокатга юз тутган кофирлар гуруҳидан эди. Шу боисдан эри билан бирга шаҳардан чиқиб кетар экан, Оллоҳ таоло қайтарган ишни қилади - ён-атрофига аланглаб қарайди ва қолаётган дўстларининг бошларига тушаётган балони кўргач, “Эй қавмим-а!”, дейиши билан бошига бир тош келиб тегиб, кетаётган жойида тил тортмай ўлади.
34-35. Шак-шубҳасиз, фосиқ - итоатсиз бўлганлари учун бу қишлоқ аҳли устига Биз осмондан бир азобни ёғдиргувчидирмиз! Албатта, Биз ақл юргизадиган қавм учун (ибрат бўлсин, деб) у (қишлоқ) дан оят-нишона қолдиргандирмиз.
Ушбу оятларни бизга Ҳуд сурасида келган ва ала қадри ҳол шарҳлаб ўтилган мана бу оятлар тафсир қилиб беради:
Энди қачонки Бизнинг Фармонимиз (яъни, азобимиз) келганида, у жойларни остин-устун қилиб юбордик ва уларнинг (кофирларнинг) устига Парвардигорингиз даргоҳида белгилаб қўйилган сопол тош-ларни пайдар-пай ёғдирдик. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), у жойлар бу золимлардан (яъни, Макка мушрикларидан) йироқ эмасдир, (яъни, улар ўша кофирларнинг оқибати нима бўлганини кўриб ибрат олсалар бўлмайдими?!) (Ҳуд сураси, 82-83-оятлар).
“Маолимут-танзил”, “Танвийрул-азҳон” ва бошқа тафсирларда ри-воят қилинишича, Лут алайҳис-салом ўз ҳамроҳлари билан тонг отмасдан шаҳардан чиқиб кетди ва Оллоҳ таоло уларга Ерни ўраб - қисқа қилиб, жуда оз фурсатда Иброҳим алайҳис-саломнинг ҳузурига етиб олди-лар. Шундан кейин Жаброил алайҳис-салом Лутнинг қавми жойлашган бешта қишлоқни бор аҳолиси билан - у қишлоқ-шаҳарларда тўрт юз минг киши бор эди - даст кўтарди-да, осмони фалакка олиб чиқиб, оёқ-ларини осмондан қилиб ерга ташлади! Ҳақ таолонинг у кофир қавмга юборган бу даҳшатли азоби - оёқларини осмонга, бошларини ерга қара-тиб ташлаб ҳалок қилгани уларнинг инсоний табиатга мутлақо тескари бўлган жиноятларига - эркаклар аёллар билан турмуш қуриш ўрнига эркаклар эркаклар билан бузуқлик қилганларига энг муносиб жазо эди. “Бас, Оллоҳ уларга зулм қилгувчи бўлмади, балки улар ўзларига зулм қилган эдилар”. (Тавба сураси, 70-оятдан).
Лут алайҳис-саломнинг даъватига итоат қилмай бузуқлик ботқоғига ботган у кофир қавмнинг жазоси уларни осмондан ерга ташлаб ҳалок қилиш билан битмади, балки шундан кейин Жаноби Ҳақуларнингустига бир “ёмғир” ёғдирдики, у “ёмғир”нинг томчилари сув эмас, балки осмондан тизилган ҳолда тушаётган сопол тошлар бўлиб, ҳар бир тошга қайси кофирнинг устига тушиб, унинг қабр тошига айланиши ёзиб қўйилган эди! (Ё алҳазар! Замонамиздаги жаҳолат аҳли қабрларининг устини темир-тошлар билан қоплаб, у тошларга сурат ва номларини ёзиб-чизиб, тош ҳайкалларини тиклаб қўйишлари уларга кимлардан мерос бўлиб қолган экан-а!).
“Биз уларнинг устига бир “ёмғир” ёғдирдик! Ана энди жиноятчи - осий қавмнинг оқибати (қисмати) қандай бўлганини кўринг”. (Аъ-роф сураси 84-оят).
“Яна У Зот зеру забар бўлган (қишлоқни, яъни, Лут пайғамбар қав-ми)ни ҳам қулатиб, уни ўраган нарса (яъни, осмондан ёғилган тошлар) билан ўраб - кўмиб ташлади”. (Ван-нажм сураси, 153-154-оятлар).
Лут алайҳис-салом у қавмда ўттиз йил туриб, уларни бундай нопокликни тарк этишга, инсоний ҳаёт кечиришга даъват қилди, аммо улар холис панд-насиҳат қилган пайғамбарнинг сўзига кулоқ солмай, оқибат-да қирилиб кетдилар. Заҳрий ривоят қилишича, у бузуқ қавм Оллоҳнинг азобига гирифтор бўлгач, Лут алайҳис-салом амакиси Иброҳим алайҳис-салоту вас-саломнинг ҳузурига бориб, умрининг охиригича унинг ёнида бўлган.
“(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), у жойлар бу золимлардан (яъни, Макка мушрикларидан) йироқ эмасдир, (яъни улар ўша кофирларнинг оқибати нима бўлганини кўриб ибрат олсалар бўлмайдими?!)”.
Ушбу оятлар баччабозлик энг ёмон бузуқлик эканига Илоҳий далидцир.
Ҳадиси шарифда ҳам бу ҳақда кўп огоҳлантиришлар бор:
Байҳақий ва Ҳоким Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу адайҳи ва саллам дедилар: “Оллоҳтаоло халқидан етти тоифасини етти осмон устида туриб лаънатлади. У етти тоифадан олтитасини бир мартадан лаънатлади, бир тоифани эса уч марта лаънатлаб: “Ким Лут қавми қилган ишни қилса, у малъундир, малъундир, малъундир”, деди”.
Ибн Можжа ва Ҳоким Абу Ҳурайра розияллоху анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Лут қавми қилган ишни қилса, қилувчини ҳам, қилинувчини ҳам тошбўрон қилинглар!”, деб буюрдилар.
Ибн Адий ва Байҳақий Абу Ҳурайра розияллоху анҳудан ривоят қил-дилар: Пайгамбар алайҳис-салоту вас-салом: “Тўрт тоифа эрта-ю кеч Оллоҳнинг ғазабида бўлади”, дедилар. “Улар кимлар, ё Расулуллоҳ?”, деб сўралган эди: “Ўзларини аёлларга ўхшатиб олган эркаклар, ўзларини эркакларга ўхшатиб олган аёллар, ҳайвонга ётган кимса ва эркакка ётган эркак”, дедилар.
Халифа Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу одамларга хутба қилар экан, деди: “Билиб олинглар, тўрт тоифа мусулмоннинг қони ҳалолдир: Бировни ноҳақ ўлдирган қотил қатл қилинади, оилали киши зино қилса тошбўрон қилинади, Исломга кирганидан кейин муртад бўлган кимсага ўлим жазоси берилади ва Лут қавми қилган ишни қилган кимса ҳам ўлдирилади”.
Тобеинлардан бўлган улуғ муфассир Мужоҳид: “Лут қавми қилган ишни қилган кимса, агар осмон ва Ердаги бор сув билан ғусл қилса ҳам нажаслигича қолади”, деди.
36. Мадян (қавми)га ўз биродарлари Шуайбни (элчи қилиб юбордик). Бас, у айтди: «Эй қавмим, Оллоҳга ибодат қилингиз ва Охират Кунидан умидвор бўлингиз ҳамда Ер (юзи)да бузгунчилик қилиб санқиб юрмангиз!»
Шуайб Иброҳим Халилуллоҳ алайҳис-салоту вас-саломнинг авлодла-ридан бўлиб, тарихчилардан Ато ибн Исҳоқ ва бошқаларнинг айтишлари-ча, у Шуайб ибн Мийкоил ибн Ясхара ибн Мадян ибн Иброҳимдир.
Ибн Аббос розияллоҳу анхумо ва Ибн Жубайрдан ривоят қилиниши-ча, Шуайб аъмо - кўзи ожиз киши эди, баён қилиш ва хужжат келтиришда жуда қувватли, қавмига қилган мурожаатларида сўзи бутун бўлгани учун Расулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам қачон Шуайб зикр қилинса: “У пайғамбарлар хатиби - воъизи”, дер эдилар.
Мадян - Шуайб алайҳис-саломнинг аждодларидан, Иброҳим алайҳис-саломнинг ўғли бўлган Мадян ибн Иброҳим яшаб, обод қилган шаҳар бўлиб, Шуайб ана ўша шаҳар аҳлига Оллоҳ таоло томонидан элчи қилиб юборилган. Мадян Урдуннинг жанубий шарқида жойлашган шаҳардир. У шаҳар аҳолиси Оллоҳни кўйиб бут-санамларга ибодат қиладиган, одамлар билан муомалада ғирром, тош-тарозидан уриб қолишни одат қилиб олган кимсалар эди. Бас, Шуайб алайҳис-салом энг аввал уларни Ёлғиз Оллоҳга ибодат қилишга даъват қилиб, Танҳо Оллоҳ таолодан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ эканини айтди. Яъни, Шуайб ҳам ўз қавмига Одам алайҳис-саломдан бошлаб Муҳаммад соллолоҳу алайҳи ва салламгача бўлган барча пайғамбарлар ўз қавмларига айтган ягона ҳақиқатни - Оллоҳнинг ҳеч қандай шериги йўқ эканини, бас,УнингЎзигагина қуллик қилиш фарз эканини айтди ва ўзининг пайғамбарлик рисолати - вазифаси билан юборилиши Парвардигор томонидан уларга келган ҳужжат эканини таъкидлаб, қавмдошларини уларнинг орасида кенг ёйилган бир иллатдан ўзгалар билан қиладиган савдо-сотиқларида одамларнинг ҳаққидан уриб қолишдан қайтарди ва нарсаларни тўғри ўлчаб, тўғри тортишга буюрди.
Шуайб алайҳис-саломнинг Мадян ахдига айтган сўзлари бошқа оятларда ҳам зикр қилингандир: “Мадян қавмига ўз биродарлари Шуайбни (элчи қилиб юбордик). У айтди: «Эй қавмим, Оллоҳга ибодат қилингиз! Сизлар учун Ундан ўзга бирон илоҳ йўқдир. Ва ўлчов ва тарозидан уриб қолманглар! Мен сизларнинг яхшиликда (яъни, тўкин-сочинлик-да) эканлигингизни кўриб турибман. Ва мен (агар иймон келтирмасангизлар), сизларнинг устингизга ўраб олувчи Кун - Қиёматнинг азоби тушишидан қўрқаман. Эй қавмим, ўлчов ва тарозини адолат билан тўла тортингиз! Одамларнинг нарсаларини уриб қолмангиз ва Ерда бузғунчилик билан санқиб юрмангиз! Агар мўмин бўлсангизлар, (ҳаром-ҳариш йўллар билан бой-бадавлат бўлгандан кўра) Оллоҳ қолдирган (ҳалол) нарса сизлар учун яхшироқдир. Мен сизларнинг устингизда қўриқчи эмасман». (Ҳуд сураси, 84-86-оятлар). “Ҳар кўчада (кишиларни) қўрқитиб ва Оллоҳга иймон келтирган зотларни Унинг Йўлидан тўсиб ҳамда у Йўлни бузишга ҳаракат қилиб ўтирмангиз! Озчилик (яъни, куч-қувватсиз, ночор) бўлган пайтингизда (Оллоҳ таоло) сизларни кўпайтирганини (яъни, куч-қудратли, азиз қилганини) эслангиз ва бузғунчи кимсаларнинг оқибати (қисмати) қандай бўлганини ҳам кўрингиз! Агар сизлардан бир тоифа менга юборилган нарсага (яъни, шариат қонунларига) иймон келтириб, бошқа бир тоифа эса иймон келтирмаса, у ҳолда то Оллоҳ ўртамизда Ўз Ҳукмини чиқаргунича (яъни, ким ҳақ, ким ноҳақ эканлиги маълум бўлгунича) сабр қилингиз! У ҳукм қилгувчиларнинг Яхшироғидир”. (Аъроф сураси, 86-87-оятлар).
37. Бас, (Шуайбни) ёлғончи қилишгач, уларни даҳшатли зилзила тутиб, турган жойларида (тутдек) тўкилдилар.
Ушбу ояти каримада Шуъайб алайҳис-саломга иймон келтирмаган қавм зилзила балосига йўлиқиб ҳалок бўлганлари ҳақида хабар берилади. Аммо бу бало у кофир қавмга юборилган ягона бало бўлмай, уларнинг ҳалокатига сабаб бўлган яна бошқа бало ва офатлар ҳақида ҳам оят ва ҳадисларда хабарлар келган: “Қачонки Бизнинг Фармонимиз (яъни, азобимиз) келганида, Шуъайбга ва у билан бирга иймон келтирган кишиларга Ўз Раҳматимиз билан нажот бердик. Золим кимсаларни эса даҳшатли қичқириқ тутиб, гўё ҳеч қачон (дунёда) яшамагандек, ўз диёрларида тўкилиб қолдилар. Огоҳ бўлингизким, худди Самуд (қабиласи) ҳалокатга учрагани каби Мадян қавми ҳам ҳалокатга учради.” (Ҳуд сураси, 94-95-оятлар).
“Бас, улар (Шуъайбни) ёлғончи қилишгач, уларни «соябон» куни-нинг азоби ушлади. Дарҳақиқат, у улуғ-даҳшатли Куннинг азоби эди. (Шуаро сураси, 189-оят).
Уламолар айтишларича, Оллоҳтаоло Шуъайб алайҳис-саломнинг қавмини, улар Шуъайбга иймон келтиришдан бош тортишгач, аввало қаттиқ иссиқ билан ушлаган экан. Шунда уларнинг нафаслари қайтиб уйларидан ташқарига - очиқ саҳрога чиққанларида Оллоҳ таоло уларнинг устига соябон қилиб бир булут юборган ва улар ўша «соябон» остида тўпланиб турганларида осмондан олов ёғилиб барчалари тириклай ёниб кетган эканлар.
Албатта бунда (яъни, Шуъайб ва унинг қавми ҳақидаги қиссада) оят-ибрат бордир. (Лекин одамларнинг) кўплари иймон келтиргувчи бўл-мадилар.” (Шуаро сураси, 190-оят).
Аллома Ибн Касийр ўзининг “Қуръони Азим тафсири”да айтади: “Улар учун зилзила, қаттиқ қичқириқ ва “соябон” каби уқубатнинг барча навлари жамланди. У кофир қавм даҳшатли иссиқдан қочиб булут соясига тўпланганларида ундан салқинлик ўрнига олов ёғилди. Сўнгра осмондан қаттиқ қичқириқ келиб, унинг зарбидан Ер титрашга тушди, бас, шу онда уларнинг жонлари баданларидан чиқиб, жасадлари совиб, улар тошдек қотиб қолдилар”.
38. Од ва Самуд (қабилаларини ҳам ҳалок қилдик). (Эй Макка аҳли, бу) сизларга уларнинг масканларидан (яъни, у масканлардан қолган харобалардан) кўриниб турибди. Шайтон уларга (қилаётган) амалларини чиройли кўрсатиб, уларни (Ҳақ) Йўлдан тўсди. Ҳолбуки, улар ақл-ҳушли кишилар эдиларку!
Қадимул айёмда ўтган Од ва Самуд қабилалари ўзларига юборилган пайғамбарлар Ҳуд ва Солиҳ алайҳимас-саломни ёлғончи қилганлари ва у икки элчи келтирган Ҳақ Динга - “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасига иймон келтирмаганлари сабабли Оллоҳ таолонинг ғазабига дучор бўлиб ҳалок қи-либ юборилганлари ҳақида аввал ўқиб-ўрганганимиз алоҳида сура ва оят-ларда хдм такрор-такрор айтилди ва алақадриҳол тафсир қилиб ўтилди.
Дарҳақиқат, асрлар давомида Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ, Лут, Шуайб алайҳимус-салом каби кўп пайғамбарларнинг қавмлари уларга иймон келтирмаганлари сабабли ҳалок бўлиб кетганларига кўҳна тарих гувоҳ эди ва бу фожеалар одамлар ўртасида машҳур бўлиб, авлодлардан авлодларга ўтиб айтилиб келар эди, Ернинг ҳар тарафларида Оллоҳ таолонинг ғазабига дучор бўлган қавмлардан қолган харобалар, култепалар борлигидан Мак-ка мушриклари ҳам хабардор эдилар.
Ояти карима Макка мушрикларини ва жамийки динсиз кимсаларни аввалги асрларда ўтган иймонсиз қавмлар устига тушган бало ва офатлар уларнинг ҳам бошларига тушиб қолмасидан илгари ўзларини ўнглаб, Ҳақ Йўлга юришга ва ҳақ Пайғамбарга иймон келтиришга чақиради. Ахир, оқил бир кишики, бошқа бировнинг бошига тушган мусибатдан панд-насиҳат олиб ўзини ўнглаб олади, дейиладику.
39. Қорун, Фиръавн ва Ҳомонни ҳам (ҳалок қилдик). Дарҳақиқат, Мусо уларга (ўзининг ҳақ пайғамбар эканлигига далолат қиладиган) аниқ ҳужжатлар келтирганида улар Ер (юзи)да кибр-ҳаво қилдилар ва (Бизнинг азобимиздан) қочиб қутулгувчи бўлмадилар.
Яъни, Биз олис мозийда ўтган бутун-бутун қабила ва халқларни Ҳақ Йўлга юрмаганлари ва ўзларига юборилган элчи-пайғамбарларга иймон келтирмаганлари учун ҳалок қилиб юборганимиз каби Мусо алайҳис-саломга иймон келтирмаганлари сабабли ҳад-ҳисобсиз бойлик эгаси бўлган Қорунни, ўзини худо деб ҳисоблаб ҳаммани ўзига қул қилиб олмоқчи бўлган Миср подшоҳи Фиръавнни ва у золим подшоҳнинг нима деса лаббай, деб турадиган вазири Ҳомонни ҳам ҳалок қилдик. Ҳолбуки, Мусо алайҳис-салом уларга ўзининг ҳақиқатан ҳам Оллоҳ таоло юборган элчи-пайғамбар экан-лигини исботлайдиган қанчадан-қанча ҳужжат ва мўъжизаларни кўрсатган эди. Лекин у золим-кофир кимсалар ҳақиқатга бош эгишдан кибр қилдилар, Оллоҳ ва Унинг элчисига кофир бўлдилар. Мол-давлатлари ва сон-саноқсиз лашкарлари уларни Оллоҳ таолонинг азоб - интиқомидан кутқаради деб ўйладилар. Аммо Оллоҳ таолонинг қабзасидан ҳеч қаёққа қочиб қутула олмадилар - улардан бирини бутун молу мулки билан Ер ютди, қолган иккитаси эса, сон-саноқсиз лашкарлари билан денгизга ғарқ бўлди!
40. Биз (улардан) ҳар бирини ўз гуноҳи билан ушладик. Бас, улар-нинг орасида Биз устига тош ёғдирган кимсалар ҳам бордир, улар орасида даҳшатли қичқириқ тутиб (ҳалок бўлган) кимсалар ҳам бордир, улар орасида (Қорун ва унинг ҳамтовоқлари каби) Биз Ерга ютдирган кимсалар ҳам бордир ва улар орасида (Фиръавн ва унинг қавми каби) Биз (сувга) ғарқ қилган кимсалар ҳам бордир. Оллоҳ уларга зулм қилгувчи бўлмади, балки улар ўзларига зулм қилган эдилар.
Дарҳақиқат, инсоният тарихида турли ҳалокатларга дучор бўлиб қирилиб кетган қавм-қабилалардан ҳар бири ўз қилмишлари сабабли Оллоҳ таолонинг ҳақли жазосига гирифтор бўлдилар.
Мана, Нуҳ алайҳис-саломнинг қавми уни ёлғончи қилганлари, унинг даъватига қулоқ солмаганлари учун тўфон балосига гирифтор бўлдилар ва уларнинг касофатидан бутун Ер юзи сув остида қолди. Фақат Нуҳга иймон келтирган кишиларгина нажот топдилар. Оллоҳ таоло у золим қавм ҳақида шундай хабар берди: “Аниқки, Биз Нуҳни ўз қавмига пайғамбар қилдик. Бас, у уларнинг орасида эллик йили кам минг йил турди (аммо улар иймон келтирмадилар), бас, уларни золим-кофир бўлган ҳолларида тўфон (балоси) тутди.” (Анкабут сураси, 14-оят).
Ҳуд алайҳис-саломнинг қавми бўлган Од қабиласи эса, у пайғамбарни ёлғончи қилишгач, бўрон балосига дучор қилиниб ҳалок бўлди. Бу ҳақда Оллоҳ таоло шундай хабар берди: “Од (қабиласининг қиссаси)да ҳам (ибрат бордир). Эсланг, Биз уларнинг устига туғмас (яъни, ҳеч қандай фойда етказмайдиган) бўронни юборган эдик. У (бўрон) ниманинг устидан ўтса, албатта уни (ҳалок этиб) худди чириб-битган суяклар каби қилиб қўяр эди.” (Ваз-зориёт сураси, 41-42-оят). Солиҳ алайҳис-саломнинг қавми Самуд қабиласи Солиҳни ёлғончи қилиб, туяни сўйиб юборишгач, Оллоҳнинг балосига йўлиқдилар.
У қандай бало экани ҳақида мана бу оятларда хабар берилди: “Самуд (қабиласининг қиссаси)да ҳам (ибрат бордир). Эсланг, уларга (Оллоҳ томонидан мўьжиза қилиб юборилган туяни сўйиб юборган пайтларида): «Бир вақтгача (яъни, уч кунгача тириклик неъматидан) фойдаланиб қолингиз», дейилган эди. Бас, улар Парвардигорнинг Амри(га итоат этиш)дан кибр-ҳаво қилишгач, қараб турган ҳолларида уларни чақмоқ урди. Бас, улар (у чақмоқдан қочиб қутулиш учун ўринларидан) ту-ришга ҳам қодир бўлмадилар ва (бирон кимса томонидан) ёрдам олгувчи ҳам бўлмадилар!” (Ваз-зориёт сураси, 43-45-оят).
Шуайб алайҳис-саломнинг қавми - Мадян аҳолиси унинг даъватларига итоат этмаганлари учун “соябон” кунида ҳалок бўлдилар. “Улар дедилар: «Ҳеч шак-шубҳасиз, сен сеҳрланган - ақлдан озган кимсалар-дандирсан. Сен ҳам худди бизларга ўхшаган одамдирсан. Албатта бизлар сени ёлғончи кимсалардан, деб гумон қилурмиз. Бас, агар ростгўйлардан бўлсанг, устимизга осмондан бир бўлагини ташлаб юбор!» У айтди: «Парвардигорим Ўзи сизларнинг қилаётган амалларингизни жуда яхши Билгувчидир (яъни, сизлар қандай азобга мустаҳиқ бўлсангиз Оллоҳ Ўзи билиб жазойингизни бергувчидир)». Бас, улар (Шуайбни) ёлғончи қилишгач, уларни «соябон» кунининг азоби ушлади. Дарҳақиқат, у улуғ-даҳшатли Куннинг азоби эди”. (Шуаро сураси, 185-189-оятлар).
Уламолар айтишларича, Оллоҳ таоло Шуайб алайҳис-саломнинг қавмини Шуайбга иймон келтиришдан бош тортишгач, аввало қаттиқ иссиқ билан ушлаган экан. Шунда улар нафаслари қайтиб уйларидан ташқарига - очиқ саҳрога чиққанларида Оллоҳ таоло уларнинг устига соябон қилиб бир булут юборган ва улар ўша «соябон» остида тўпланиб турганларида осмондан олов ёғилиб барчалари тириклай ёниб кетган эканлар.
“Албатта бунда (яъни, Шуайб ва унинг қавми ҳақидаги қиссада) оят-ибрат бордир. (Лекин одамларнинг) кўплари иймон келтиргувчи бўлмадилар.” (Шуаро сураси, 190-оят).
Лут алайҳис-саломнинг қавмлари бўлса, унинг сўзларига кулоқ сол-май бузуқлик ботқоғига ботишгач, осмондан ёғилган тошлар остида ҳалок бўлдилар: “Яна У Зот зеру забар бўлган (қишлоқни яъни, Лут пайғамбар қавмини) хдм қулатиб, уни ўраган нарса (яъни, осмонда ёғилган тошлар) билан ўраб - кўмиб ташлади.” (Ван-нажм сураси, 53-54-оятлар).
Мазкур қавмларнинг барчаси уларга Оллоҳ таоло томонидан очиқ ҳужжатлар келтирган пайғамбарларни ёлғончи қилишгани сабабли ҳалок бўлдилар. “Бас, Оллоҳ уларга зулм қилгувчи бўлмади, балки улар ўзларига зулм қилган эдилар”.
41. Оллоҳдан ўзга «дўстлар»ни ушлаган кимсаларнинг мисоли худди (ўзи учун) “уй” қуриб олган, (ва ўша уйидан - ўзи тўқиб олган тўридан паноҳ истайдиган) ўргимчакка ўхшайди. Албатта уйларнинг энг нимжони ўргимчак уясидир. Агар улар билсалар эди, (ўргимчак уяси каби ожиз бутлардан паноҳ истамаган бўлур эдилар).
Ояти каримада Оллоҳ таолонинг Танҳо Маъбуди Барҳақ эканлигини тан олиш ва Ёлғиз Унинг Ўзига ибодат қилиш ўрнига турли махлуқотлар-ни, жумладан ўзлари қўллари билан ясаб олган бут-ҳайкалларни илоҳ қилиб олиб ўша нарсаларга чўқиниб-сиғинадиган, улардан ҳожатларини сўраб дуо-илтижолар қиладиган мушрик кимсалар ақлли инсонлар эмас, балки бамисоли, дунёдаги энг заиф ва ақлсиз ҳашарот бўлган ўргимчакларнинг ўзгинаси эканликлари айтилмоқда. Айтилганда ҳам шундай ўхшатиб айтилмоқдаки, сўзнинг ҳақиқатини тушуна оладиган ҳар бир инсон, агар Оллоҳ таоло уни Тўғри Йўлга ҳидоят қилса, мушрик бўлиш ба-мисоли ўргимчак бўлиш эканлигини аниқ-тиниқ тушуниб оладиган қи-либ айтилмоқда! Бежиз эмаски, сурайи карима ушбу бениҳоя ибратли оятда зикр қилинган ақлсиз ва ўта заиф ҳашарот номи билан “Ўргимчак-лар” деб аталди. Албатта, ҳар бир ақлли инсон, мазкур ҳашаротни кўриб-кузатганида унинг ҳавода муаллақ туриб ўзи учун тўр тўқиёганини, яъни, “уй” қураётганини, аммо бу “уй”нинг на пойдевори, на девори ва на томи борлигини кўриб, бу “уй” ўргимчакни иссиқ-совуқдан ёки қор ёмғирдан сақлайдиган бошпана бўла олмаслигини, ҳар қандай кўл ёки ҳатто озгина қаттиқроқ эсган шамол ҳам бу “уй”ни йиртиб вайрон қилиб кетиши аниқ эканлигига ақли етади ва “ҳа, энди бу бир ақлсиз ҳашаротда”, деган хулосага келади. Дарҳақиқат, бу жуда тўғри хулоса - ўргимчакларга ақл берилмаган, шунингучун ўзлари тўқиб олган, иссиқ-совуқни тўса олмайдиган, қор-ёмғирлардан сақлай олмайдиган нимжон тўрларидан паноҳ излайдилар. Аммо одамларчи?! Ахир уларга Яратган томонидан ақл деган бебаҳо неъмат ато этилганку?! У ҳолда нега айрим кимсалар ўзлари тош-ёғочлардан йўниб-ясаб олган бут-санамларга сиғиниб, улардан паноҳ истамоқдалар?! Ахир у бутлар ҳам худди ўргимчак уяси каби ўта заиф нарсаларку?! Обидларини эмас, ўзларини ҳам ҳеч қандай бало-қазолардан ҳимоя қила олмасликлари ойдай равшанку?! Бас, улардан паноҳ истаётган мушрикларнинг ўзи тўқиб олган тўрдан паноҳ истаган ўргимчакдан қандай фарқлари бор?! “Агар улар билсалар эди?!”
42. Шак-шубҳасиз, Оллоҳ (мушриклар) Уни кўйиб, қандай нарсаларга дуо-илтижо қилаётганларини билур. У Кудрат ва Ҳикмат Эгасидир.
Яъни, Оллоҳ таолога мушрик кимсалар Ёлғиз Унга ибодат қилмасдан қандай нарсаларга сиғиниб дуо-илтижо қилишлари ва улар сиғинадиган бутларнинг нақадар ожиз, обидларига ҳеч қандай ёрдам бера олмайдиган нарсалар эканлиги жуда яхши маълумдир. У эса буюк Қудрат Соҳибидир, ҳар бир иши Ҳикмат бўлган Донишманд Зотдир. Бас, Танҳо Қудрат ва Ҳикмат Соҳибига ибодат қилиш ўрнига қўлидан ҳеч нарса келмайдиган бут-санамларга сиғинадиган мушрик кимсалар нақадар ақлсиз ва кўнгил кўзлари кўр бўлган нодон кимсалардир.
43. Ушбу масалларни Биз одамлар (ибрат олишлари) учун келтирурмиз. (Лекин) уларни фақат илм эгаларигина англай олурлар.
“Ал-Баҳрул-Муҳийт” тафсирида Абу Ҳайён розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Қурайш мушриклари: “Муҳаммаднинг Робби чивин, ўргимчаклар ҳақида масал айтади”, деб масхара қилганларида ушбу ояти карима нозил бўлади ва бу масаллар бехуда келтирилмаслиги, балки улар одамлар фаҳмлай олмаётган нарсаларни ибратли мисоллар билан тушунтириб бериш учун хизмат қилиши, фақат мазкур масаллардан кўзда тутилган мақсадни илмли, сўз мағзини чақа оладиган инсонларгина англай олишлари мумкинлиги, аммо Қурайш кофирлари каби жоҳил кимсалар эса: “Буни мисол қилиш билан Оллоҳ нима демоқчи?” деб юраверишлари айтилди. Бу каби жоҳил кимсаларга Бақара сурасида жуда ўринли жавоб берилади: “Оллоҳ чивин ёки ундан-да ҳақир нарсалар ҳақида масал айтишдан ҳеч тортинмайди. Иймонли кишилар унинг (масалнинг) ҳақиқатан, Парвардигорлари тарафидан эканини биладилар. Кофирлар эса: «Буни мисол қилиш билан Оллоҳ нима демоқчи?» дейдилар. Бу масал сабаб (Оллоҳ) кўпларни адаштиради ва кўпларни (Ҳақ Йўлга) Ҳидоят қилади. Бу (масал) сабаб фақат Оллоҳнинг кўрсат-маларини аниқ - мустаҳкам бўлганидан кейин бузадиган, У богланишига буюрган нарсаларни узадиган ва Ер юзида бузғунчилик қилиб юрадиган фосиқ кимсаларнигина адаштиради. Улар, шубҳасиз, зиён кўргувчилардир”. (Бақара сураси, 26-27-оятлар).
44. Оллоҳ осмонлар ва Ерни Ҳақ (қонун) билан яратгандир. Албатта бунда мўминлар учун оят-ибрат бордир.
Албатта Оллоҳтаоло осмону замин ва улар ўртасидаги бирон нарсани бехуда яратган эмасдир. Балки У Зот коинотдаги ҳар бир мавжудотни ҳақ Қонун ва етук Ҳикмат билан яратиб, уларни Ўзининг Ердаги халифаси бўлмиш инсон манфаати учун бўйсундириб қўйди.
Шунингдек, У Зот борлиқдаги ҳар бир нарсага алоҳида сурат ва сийрат ато этиб, то Қиёмат амал қилиб ўтадиган ҳаёт қонунини белгилаб қўйди. Бу ҳақда бошқа оятларда ҳам хабарлар келган: “Биз осмонлар ва Ерни ҳамда уларнинг орасидаги нарсаларни ўйнаб-беҳуда яратганимиз йўқ. Биз уларни фақат Ҳақ (қонун, интизом) билан яратганмиз. Лекин уларнинг кўплари билмаслар.” (Духон сураси, 38-39-оятлар). “Биз осмон ва Ерни ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсаларни беҳуда яратган эмасмиз. Бу (яъни, улар беҳуда-бемақсад яратилган деган гумон) кофир бўлган кимсаларнинг гумонидир. Бас, кофир бўлган кимсалар учун дўзах - ҳалокат бўлғай!” (Сод сураси, 27-оят).
Уламолар ушбу оятларни яна шундай тафсир қиладилар: Бу оламдаги бирон нарса тасодифий эмас, балки Еру осмондаги ҳар бир зарра етук ҳикмат ва аниқ ўлчов билан яратилгандир ва ҳамма мавжудот бир-бири билан узвий боғлиқдир. Қилинадиган яхши-ёмон амаллар ҳам аниқ қо-нун қоида асосида ўз мукофот ва жазосини олур.
“Албатта бунда мўминлар учун оят-ибратлар бордир”.
45. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Сиз ўзингизга ваҳий қилинган Китоб - Куръондан (бўлган оятларни) тиловат қилинг ва намозни тўкис адо этинг! Албатта намоз бузуқлик ва ёмонликдан тўсур. Аниқки, Оллоҳни зикр қилмоқ (барча нарсадан) улуғроқдир. Оллоҳ қилаётган ишларингизни билиб турур.
Ушбу ояти каримада гарчи Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга хитоб қилинган бўлса-да, оят ҳукми у зотга ҳам, умматларига ҳам баб-баробар тааллуқлидир. Чунки кундалик беш вақт намоз ва уларда Қуръон оятларидан тиловат қилиш ҳар бир мўминнинг зиммасидаги фарз бўлгани каби намоздан ташқарида ҳам Қуръонни ўқиб-ўрганиш тартил-тажвид қоидаларига риоя қилган ҳолда муяссар бўлганича қироат қилиб бориш барча мўминларга буюрилган амаллардандир.
Ояти каримада ўқинг дейилмасдан “тиловат қилинг” деб буюрилишининг ҳикмати, назари ожизимизда, Қуръонни ўқишда бошқа китобларни ўқигандек фақат унинг оятларига кўз югуртириб ўқимасдан, (ҳолбуки, ўқувчи ўқилаётган китобнинг сатрларига кўз югуртириб овоз чиқармаган, тилни қимирлатмаган ҳолида мазмунини тушуниб бориши ҳам ўқиш дейилади), овоз чиқарган ҳолда, ҳар бир ҳарфнинг ҳаққини бериб, мазмунини теран англаб, тажвид қоидаларига муносиб равишда тиловат қилиб туриш ҳам кераклиги айтилмоқда. Зотан, Яратганнинг Каломини тиловат қилиб бориш ҳар бир мўмин учун буюк шарафдир, Қуръон тиловати билан ўтказилган соатлар энг саодатли соатлардир! Қуръон тиловати учун энг муносиб мақом эса, намоздир. Шунинг учун Ҳақ таоло оят давомида “Намозни тўкис адо этинг!” деб амр қилди, яъни, ҳар бир намозни ўз вақтида, унинг қиём, қироат, рукуъ, сужуд, куъуд ва ташаҳҳудларини ўз ўрнига қўйиб адо этинг, деб буюрдики, намоздаги арконларнинг энг асосийси, Қуръон тиловат қилишдир. Чунки намоз банданинг Оллоҳ таолога муножотидир, дуо-илтижосидир, унда Қуръон тиловат қилаётган банда эса, тиловат қилгани сари Оллоҳга яқин бўлади, Унинг Сўзини англайди, У нақадар Қудратли Зот эканлигини билади, иймон нима-ю куфр нима эканлигини, савоб нима-ю гуноҳ нима эканлигини, нима ҳалол-у нима ҳаром эканлигини тушуниб - қалбидаги занглари ювилиб - покланиб боради. Шунинг учун ҳам оят давомида айтилдики: “Албатта намоз бузуқлик ва ёмонликдан тўсур”.
Яъни, намоз ўқиётган инсон намози асносида албатта бузуқлик ва ёмонликдан олис бўлади, намоз ўқийдиган одам икки намоз ўртасидаги вақтларда ҳам албатта бузуқлик ва ёмонликларга яқин йўламайди, чунки у намозида Оллоҳ таолони зкр қилади. Оллоҳнинг зикри - эслатма бўлган Қуръон оятларини ўқийди, панд-насиҳатлар олади, демак, кейинги намозгача бўлган оралиқда ҳозир яна Оллоҳтаоло ҳузурида - намозда тури-шини ёдида тутиб, ҳар қандай қабоҳат ва гуноҳдан ўзини тияди - Оллоҳни зикр қилиши уни ёмонлик қилишдан тўсади.
“Аниқки, Оллоҳнинг зикри улуғроқдир”.
Уламолар ушбу жумлани турлича таъвийл қилганлар: биринчи таъ-вийл, бу ўриндаги зикрдан мурод намоздир, демак намоз ибодатларнинг энгулуғидир; иккинчи таъвийл, Оллоҳни зикр қилиш, ёдда тутиш намознинг ўзидан ҳам улуғроқ ибодатдир, чунки фақат Оллоҳ таолони ёдда тутган ҳолда ўқилган намозгина ҳақиқий намоздир, акс ҳолда у қуруқ йиқилиб-туришдан ўзга нарса эмасдир; учинчи таъвийл, албатта Оллоҳнинг сени зикр қилиши сен Уни зикр қилганингдан улуғроқдир, яъни, мўминларнинг Оллоҳ таолони эслаб Унга тоатибодат қилишлари улуғ ишдир, аммо Оллоҳ таолонинг Ўзига тоат-ибодат қилган бандаларини эслаб, уларга ато этадиган ажр-мукофотлари янада улуғроқдир.
Жаноб Ҳақ ояти карима ниҳоясида: “Оллоҳ нима қилаётганларингизни билиб турур”, деб, биз бандаларининг қиладиган ҳар бир иш амалингиздан, касб-ҳунаримиздан Огоҳ эканлигини эслатиш билан тилимиз доимо Унинг зикри билан банд бўлиши, дилимиз доимо Унинг ёди билан машғул бўлиши лозимлигини уқтиради. Бу ҳақда бошқа бир ояти кариймада ҳам айтилган ва ало қадри ҳол тафсир қилиб ўтилган эди. “Бас, Мени эслангиз, Мен ҳам сизларни эслайман ва Менга шукр қилингиз ва Менга куфрони неъмат қилмангиз!” (Бақара сураси, 152-оят).
Ушбу ояти карима бизга Оллоҳ таолони зикр қилишни - эслашни буюради. Оят тафсирида Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: “Мени Менга итоат қилиш билан эсланглар, Мен сизларни мағфират қилиш билан эслайман”. Саид ибн Жубайр эса ушбу жумлани бундай тафсир қилади: “Мени неъматли ва сафоли кунларда эсланглар, Мен сизларни қаттиқ ва балоли кунларингизда эслайман”. Мазкур тафсир маъносига ушбу ояти карима ҳам далолат қилади: “Энди агар у (яъни, Юнус Ол-лоҳга доимо) тасбеҳ айтгувчилардан бўлмаса эди, албатта у (балиқ) қорнида то қайта тириладиган Кунларигача (яъни, Қиёматгача) қо-либ кетган (яъни, ҳалок бўлган) бўлур эди”. (Вас-соффот сураси, 143-144-оятлар).
Имом Бухорий ривоят қилган ҳадиси шарифда Анас розияллоҳу анҳу айтдилар: “Мен Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламдан мана бу сўзларни ўнта бармоғимнинг саноғича, такрор-такрор эшитганман. У зот дер эдилар: “Оллоҳтаоло айтади: “Эй одам боласи, агар сен Мени ичингда зикр қилсанг, Мен ҳам сени ичимда зикр қилурман, агар сен Мени халқ олдида зикр қилсанг, Мен сени улардан яхшироқ халқ олдида зикр қилурман, агар сен Менга бир қарич яқинлашсанг, Мен сенга бир газ яқинлашурман, агар сен Менга бир газ яқинлашсанг, Мен сенга бир қулоч яқинлашурман, агар сен Мен томонга шошмасдан юриб келсанг, Мен сен томонга шошиб борурман, агар сен Менга шошиб келадиган бўлсанг, Мен сенга чопиб борурман, агар сен Мендан сўрасанг, Мен сен сўраган нарсани берурман, агар сен Мендан сўрамасанг, Мен сенга ғазаб қилурман”.
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган ҳадисда Жаноби Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам дедилар: “Оллоҳ азза ва жалла айтур: “Модомики бандам Мени зикр қилиб, лаблари қимирлар экан, Мен у билан биргаман”.
Абдуллоҳ ибн Буср айтади: “Бир аъробий (саҳройи араб) Ҳазрати Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб: “Ё Расулуллоҳ, амалларнинг афзали қайси”, деган эди, у зот айтдилар: “Бу дунёдан тилинг Оллоҳ таоло зикрининг нами билан бўлган ҳолида - яъни Оллоҳни зикр қилаётган ҳолингда ажрамоқлигинг”.
Муслим ривоят қилган ҳадисда Абу Саид Худрий ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумо гувоҳлик берадиларки, Жаноби Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Қайси бир қавм Оллоҳ азза ва жаллани зикр қилиб ўтирар эканлар, албатта, уларни малоикалар ўраб олурлар, уларни Оллоҳнинг Раҳмати қоплаб олур, уларга сакинат - ором тушур ва уларни Оллоҳ Ўз ҳузуридаги зотлар - малоикалар олдида зикр қилур”, дедилар.
Зикр фазилати ҳақидаги асарлар жуда кўп, аммо уларнинг барчасидаги мазмун ушбу оятдаги “Бас, Мени эслангиз, Мен ҳам сизларни эслайман” жумласида мужассамдир.
Нававий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Зикр фақат тасбеҳ - субҳаналлоҳ, таҳлил - ла илаҳа иллаллоҳ, таҳмид - алҳамдулилоҳ, такбир - Оллоху акбар каби лафзлар билан чекланмайди. Балки Оллоҳ таоло буюрган ҳар қандай амални адо қилаётган одам Оллоҳни зикр қилгувчидир”.
Ато раҳимаҳуллоҳ айтади: “Ҳалол нима-ю, ҳаром нима экани ҳақида, олди-сотди ҳақида, намоз, рўза ҳақида, никоҳ, талоқ ҳақида ва шу каби шаръий масъалалар тўғрисида сўз борадиган барча мажлислар - зикр маж-лисларидир”. Ва ниҳоят зикрнинг энг улуғи тиловати Куръондир. Зотан, Ҳақ таоло Ўз Каломини Зикр деб ҳам номлагани бежиз эмасдир. Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳоби тўпланиб қолсалар, бировларига Куръонни қироат қилишни буюришар, қолганлари тинглаб ўтирар эдилар. Умар розияллоҳу анҳу Абу Мусо Ашъарийга: “Бизга Парвардигоримизни зикр қилгин - эслатгин”, дер эдилар. Бас у тиловат қилар, улар тинглар эдилар.
46. (Эй мўминлар), сизлар аҳли Китоб билан фақат энг чиройли йўсинда мужодала-мунозара қилинглар, магар уларнинг орасидаги зулму-зўравонлик қилган кимсалар билангина (кескин муомала қилишингиз мумкиндир). Ва айтинглар: «Бизлар ўзимизга нозил қилинган (Қуръон)га ҳам, сизларга нозил қилинган (Таврот ва Инжил)га ҳам иймон келтирганмиз. Бизларнинг илоҳимиз ҳам, сизларнинг илоҳингиз ҳам Бир (Оллоҳ)дир ва бизлар Унга бўйинсунгувчимиз».
Ушбу ояти каримада Ҳақ таоло мўминларга яҳудий ва насронийлар билан ўрталарида баҳс-мунозара бўлиб қолганида фақат энг чиройли суратда баҳслашишлари лозимлигини уқтиради ва агар ўша аҳли китоблар: “Тавротда бундай дейилган, Инжилда ундай дейилган”, деб ўз сўзларини ўтказмоқчи бўлсалар, улар билан беҳуда талашиб-тортишиб ўтирмасдан ояти каримада зикр қилинган сўзларни айтишни, яъни, биз мусулмонлар ўзимизга нозил қилинган Қуръонга қандай иймон келтирган бўлсак, сизларга тушган Таврот ва Инжил китобларига ҳам худди шундай иймон келтирганмиз, сизларнинг ҳам бизнинг ҳам Илоҳимиз Ёлғиз Оллоҳ таолодир ва биз ана ўша Зотнинг Амрига бўйинсунгувчи кишилармиз”, деб жавоб қилишларини буюради. Аммо аҳли китоб ичидаги зулмкор, мусулмонларни турли йўллар билан ҳақоратлар қилиб камситишга уринадиган кимсалар билан баҳс-мужодала бўлиб қоладиган ҳолларда эса, уларнинг муомалаларига яраша кескин жавоб қилишга ижозат берилади. Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоху анхудан ривоят қилган ҳадиси шарифда айтилишича, аҳли китоблар аҳли Исломга Тавротни иброний тилида ўқишиб, араб тилида тафсир қилиб беришар, (яъни, мусулмонларни ўзларининг динига киритишга ҳаракат қилишар эди), бас, бундан хабар топган Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Сизлар аҳли китобларнинг сўзларини тасдиқламанглар ҳам, (чунки улар Таврот оятлари орасига ўз томонларидан кўп сўзларни кўшиб юборганларки, у сўзларни Тавротдан деб тасдиқлаш асло дуруст эмасдир), шунингдек, уларни ёлғон ҳам деманглар, (чунки агар улар айтган сўзлар орасида ҳақиқатан ҳам Тавротдан бўлган оятлар қўшилиб қолса, у ҳолда Оллоҳнинг оятини ёлғон деб гуноҳга ботманглар) балки сизлар эй мўминлар, ундай кимсаларга: “Бизлар ўзимизга нозил қилинган Қуръонга ҳам, сизларга нозил қилинган Таврот ва Инжилга ҳам иймон келтирганмиз”, деб айтинглар”. (“Тафсири Бағавий”дан).
47. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом, Биз Сиздан аввал юборган элчила-римизга Китоблар нозил қилганмиз). Шу янглиғ Сизга ҳам Китоб -Куръон нозил қилдик. Бас, Биз Китоб (яъни, Таврот ва Инжил) ато этган зотлар унга (яъни, Қуръонга) иймон келтирурлар. Ана у (Макка аҳли) орасида ҳам унга иймон келтирадиган кишилар бордир. Бизнинг оятларимизни фақат кофирларгина инкор қилурлар.
Яъни, эй Муҳаммад алайҳис-салом, Сизга Китоб-Қуръон нозил қилиниши - Сизни Биз томонимиздан пайғамбарлик учун танланишингиз аввал ҳеч қачон рўй бермаган ягона ҳодиса эмасдир, балки аксинча, Биз Сиздан аввал ҳам худди шу янглиғ элчи-пайғамбарлар юборганмиз ва улардан айримларига худди Сизга Қуръонни нозил қилганимиз каби Таврот, Забур ва Инжил китобларини нозил қилганмиз. Бас, Сиз инсоният тарихидаги биринчи эмас, сўнгги Элчидирсиз, шунингдек, Сизга нозил қилинган Китоб - Қуръон ҳам сўнгги Илоҳий Китобдир. Демак, кофир кимсаларнинг “нега Муҳаммад Оллоҳнинг элчиси бўлар экан, қандай қилиб унга Китоб нозил бўларкан?!” деб ажабланишлари ва Сизга ато этилган ушбу Илоҳий Марҳаматни инкор этишлари тамоман ўринсиздир. Билингки, илгари нозил қилинган Таврот, Инжил китобига сидқидилдан иймон келтирган аҳли китоблар ҳали Сиз дунёга келишингиздан, Сизга Қуръон нозил қилинишидан аввал ўзларининг Китобларида Сизнинг но-мингиз зикр қилинганини биладилар ва Сиз Оллоҳ таолонинг сўнгги Элчиси эканингизга иймон келтирадилар, шунингдек, Сизга замондош бўлган аҳли Китоблардан Абдуллоҳ ибн Салом ва Салмон Форсий каби Ҳидоят Йўлини танлаган кўплаб инсонлар ҳам албатта Сизнинг ҳақ Пайғамбар эканлигингизга иймон келтирадилар. Яна атрофингиздаги ҳозирча Сиз келтирган оятларга ишонмаётган маккаликларнинг кўплари ҳам яқин келажакда кўзлари очилиб Ҳақиқатни тан оладилар ва “Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур-Расуллоҳ”, деб иймон келтирадилар, чунки Бизнинг Сизга нозил қилган барча ва ҳар бир оятимиз уларни тадаббур ва тафаккур билан ўқиб ўрганадиган оқил кишилар учун Тўғри Йўлни кўрсатиб турадиган шундай буюк Илоҳий Нурдирки, бу Нурни фақат куфр ботқоғига бутунлай чўкиб кетган кимсаларгина инкор этишлари мумкин, зотан, кофир деган сўзнинг луғавий маъноси кўмувчи, яъни, Ҳақиқат устига қора парда тортиб, уни йўқотишга урингувчи кимса деганидир.
48. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом, Биз Сизга Қуръон нозил қилишимиздан) илгари Сиз бирон китобни тиловат қилгувчи бўлган эмас эдингиз ва ўз қўлингиз билан хат ҳам ёзган эмас эдингиз. Акс ҳолда, бузгунчи кимсалар албатта шубҳага тушган бўлур эдилар.
Ҳақ таоло Ёлғиз Ўзига маълум бўлган ҳикмат билан сўнгги элчиси ум-мий пайғамбар бўлишини ирода қилди.
Уламолар “уммий” сўзини уч хил тафсир қиладилар. Ибн Азиз: “Ум-мий” сўзи уммат сўзидан олинган бўлиб, ўқимаган, хат танимайдиган саводсиз миллат бўлган араблар ичидан танланган пайғамбар деган маънони англатади”, дейди.
Наҳҳос: “Уммий” сўзи “уммул-қуро”дан олинган. Оллоҳтаоло Ўз Кало-мида Маккайи мукаррамани “Уммул-қуро - барча қишлоқ ва шаҳарларнинг онаси” деб атайди. Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам Уммул-қурода, яъни, Маккада туғилиб, вояга етиб, ўша шаҳарда Ҳақ таоло ҳузуридан у зотга илк бор ваҳий нозил қилиниб пайғамбар бўлганлари учун “уммий Пайғамбар” деб номландилар”, дейди.
Ибн Аббос розияллоху анҳумо эса: “Пайғамбарингиз соллоллоху алайҳи ва саллам - ўқишни, ёзишни ва ҳисоб-китобни билмайдиган уммий киши эдилар”, деб у зотнинг онадан туғилганларидан вояга етгунларича бирон кимсадан таълим олмаганларини таъкидлайди. Бу таъвилга кўра “уммий” сўзи умм - онадан туғилган ҳолида қолган деган маънони англатади.
Бухорий Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари ҳам: “Биз ёзув ва ҳисобни билмайдиган уммий умматмиз”, деб марҳамат қилганлар. Яъни, у зоти бобаракот бирон инсондан на ўқишни, на ёзишни ва на ҳисоб илмини ўрганмаганлари ҳолда дунёнинг аввал-у охир барча олимлари жамланиб ҳам эгаллай олмайдиган, Ҳақ Сўз эканини ҳеч ким инкор қила олмайдиган Қуръон Илмига эга бўлганлари яъни, Жаноби Ҳақнинг Ўзидан таълим олганларининг ўзи у зотга ато этилган энг улуғ мўьжизалардан биридир.
Агар фаразан Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ёшликларидан бошлаб бировлардан таълим олганларида ва кейин ўзларига Ҳақ таоло томонидан нозил бўлган оятларни одамларга етказганларида айрим ким-салар: “Устозларидан ўрганганларини айтяпти”, дейишлари мумкин эди-ки, у зотнинг уммий пайғамбар бўлишлари ана шундай туҳмат тошларига қарши қўйилган Илоҳий ҳимоя бўлди.
Ҳақ таоло Ўзининг Элчиси, уммий Пайғамбари бўлмиш Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг номлари Таврот ва Инжилда ҳам би-тилган экани ҳақида хабар беради. Албатта Жаноби Ҳақнинг Сўзи Ҳақ Сўздир.
Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳу (аслида яҳудийлардан бўлган, сўнгра Оллоҳ талонинг Ҳидояти билан Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва салламга иймон келтириб Дини Исломни қабул қилган буюк саҳобий) айтади: “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам Тавротда бундай сифатланган: “Эй Пайғамбар (алайҳис-салом), дарҳақиат, Биз Сизни (Қиёмат Кунида барча умматлар устида гувоҳлик бергувчи, (мўминларга жаннат ҳақида) хушхабар элтгувчи, (кофирларни дўзах азобидан) огоҳлантиргув-чи ва уммий - илмсиз кишиларни (ширк ва куфрдан) ҳимоя қилувчи элчи қилдик. Сиз Менинг Қулим ва Элчимдирсиз. Мен Сизни Мутаваккил - Ёлғиз Ўзимга таваккул қилиб суянгувчи деб номладим. У қўпол, қаттиқкўл эмасдир. У бозорларда бақир-чақир қилиб юргувчи эмасдир. У ёмонликни ёмонлик билан жазоламайди, балки афв қилиб кечириб юборади. Токи у эгри-адашган миллатни “Ла илаҳа иллаллоҳ” дейдиган қилиб тўғрилаб қўймагунича ва ана ўша калима билан кўр кўзларни, кар қулоқларни, қулфланган қалбларни очмагунича Оллоҳ таоло уни вафот қилдирмайди”. (Байҳақий ваДоралшй ривоятлари. Имом Бухорий ҳам ўз тафсирида шумазмундаги ҳадисни ривоят қилган. “Ал-муқтатаф мин уйувнит-тафосийр” китобидан).
Ибн Саъд ва Ибн Асокир Ҳайсуманинг қули Саҳлдан ривоят қилдилар. У айтди: “Мен Инжилда Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг наът-сифатларини ўқидим: “У қисқа бўйли ҳам эмас, новча ҳам эмас, оқ юзлидир, сочлари икки елкасига тушиб туради, икки курагинингўртасида муҳр - хол бордир. У садақани қабул қилмайди, эшак ва туя минади. У Исмоил зурриётидан бўлиб, Исми Аҳмаддир”.
Ваҳб ибн Мунаббиҳдан ривоят қилинишича, Оллоҳ таоло Забур Китобида ваҳий қилди: “Эй Довуд, албатта сендан кейин бир пайғамбар келур. Унинг исми Аҳмаддир”.
Бас, Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва салламнинг сифатлари барча Илоҳий Китобларда ва хусусан, Таврот ва Инжилда мазкурдир. Бу ҳақда “Саҳихул-Бухорий”да “Уммий Пайғамбар сифати” бобида яна кўплаб ҳадислар ривоят қилинган.
49. Йўқ, у (яъни, Қуръон) илм ато этилган зотларнинг кўнгилларида (ёд бўлгувчи) аниқ-равшан оятлардир. Бизнинг оятларимизни фақат золимларгина инкор қилурлар.
Ояти каримада Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам одамларга тиловат қилиб бераётган Китоб Оллоҳ таоло нозил қилган аниқ-равшан оятлар, яъни, Ҳақ Динни аниқ баён қилиб берадиган белги-аломатлар эканлиги ва бу оятларнинг яна бир ҳусусияти, уларни ўқиб-ўрганган кишиларнинг қалбларига ўрнашиб, ёд бўлиб қолиши эканлиги айтилади ва Оллоҳнинг оятларини фақат адолат йўлидан четлаган, Ҳақиқатни тан олмайдиган золим-кофир кимсаларгина инкор этишлари мумкинлиги таъкидланади.
Дарҳақиқат, кўҳна тарих гувоҳ бўлганидек, Динимиз душманлари асрлар давомида ушбу Каломуллоҳни йўқ қилиб юборишга ва ёки ўзгартириб-бузишга ҳарчанд уринмасинлар, ушбу Азиз Китоб нусхаларини ёқиб-куйдирмасинлар, у ҳофизи Қуръон бўлган инсонларнинг қалбларида қандай ёд олган бўлсалар, ўша ҳолда сақланиб қолгани учун йўқолмади, бузилмади ва бундан кейин ҳам то Қиёмат қадар тиллардан тилларга, диллардан дилларга ўтиб, бирон ҳарфига заҳа етмасдан сақланиб қолаверади, иншаоллоҳ. Чунки ушбу Китобнинг Эгаси: “Албатта ушбу Эслатмани (яъни, Қуръонни) Биз Ўзимиз нозил қилдик ва шубҳасиз, Ўзи-миз уни Сақлагувчидирмиз”. (Ҳижр сураси, 9-оят), деб ваъда бергандир, У Зот ҳеч қачон ваъдасига хилоф қилмас.
Айрим асарларда: “Эй мўминлар, яҳуд ва насоролар бирон нарсада сизларга Қуръонни ёд билишингларга ҳасад қилгандек ҳасад қилмайдилар”, дейилгани албатта бежиз эмасдир.
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: “Албатта Оллоҳ таоло Қуръонни ёд олган қалбни дўзах азобига гирифтор қилмай-ди”, дейилади. Бошқа бир ҳадиси шарифда эса, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Қуръондан бирон оят ёки сура бўлмаган қалб худди бузилган хароб уйга ўхшайди”, деб огоҳлантирдилар. (“Танвийрул-азҳон" тафсиридан).
Яна бир муборак ҳадисларида эса, у зоти бобаракот: “Менга умматларимнинг гуноҳлари кўндаланг қилинди. Бас, мен у гуноҳлар ичида бир кишига Қуръондан бирон оят ёки сура берилгандан кейин уни унутиб юборганидан каттароқ гуноҳни кўрмадим”, дедилар. (“Мишкотул-масобийҳ” китобидан).
50-51. Улар (кофирлар): «Унга (яъни, Муҳаммадга) ҳам Парвардигори томонидан оят-мўъжизалар тушганида эди», дедилар. Айтинг: «Оят-мўъжизалар Ёлғиз Оллоҳнинг ҳузуридадир. Мен эса фақат (осийларни Оллоҳнинг азобидан) очиқ огоҳлантиргувчиман, холос». Ахир уларга тиловат қилинаётган ушбу Китобни Биз Сизга нозил қилганимиз улар учун етарли эмасми?! Албатта бу (Китоб)да иймон келтирадиган қавм учун марҳамат ва эслатма бордир.
Яъни, Макка мушриклари Оллоҳ таолонинг энг Буюк Мўъжизаси бўлмиш Қуръони Азимга қаноат қилиш ўрнига, аввалги умматлардан биронтасига насиб этмаган шундай беназир Улуғ Каломни ўзларининг ҳамша-ҳарлари бўлган Ҳазрати Муҳамммад Расуллуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга нозил қилгани учун Яратганга шукроналар айтиш ўрнига: “Муҳаммадга Қуръондан бошқа бирон мўъжиза тушса эди”, дейдилар. Кофирларнинг бу каби талаблари ва уларга берилган жавоблар ҳақида бошқа оятларда ҳам зикр қилинади: “Яна улар (масхара қилишиб): «Нега бу Пайғамбар (оддий одамлардек) таом ер ва бозорларда юрар?! Унга (пайғамбарлигини тасдиқлайдиган) бирон фаришта туширилиб, у билан бирга огоҳлантиргувчи бўлса эди. Ёки унга (осмондан) хазина ташланса (ва у бозорларда савдо-сотиқ билан тирикчилик ўтказмай ўша хазинадан сарф қилиб юрса) эди, ёхуд унинг учун бир боғу-бўстон бўлиб, у (фақат ўша боғдан) еб-ичса эди», дедилар. Бу золим кимсалар (мўминларга): «Сизлар фақат бир сеҳрланган - ақлдан озган кишига эргашмоқдасиз», дедилар. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), қаранг, улар Сиз учун қандай мисоллар келтирдилар-а?! Бас, улар (Ҳақ Йўлдан) оздилар. Энди улар йўл топишга қодир эмаслар. Агар хоҳласа Сиз учун (шу дунёдаёқ) ўшандан (яъни, улар айтган боғу-хазинадан) яхшироқ нарсани - остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларни қилиб бера оладиган ва Сиз учун қаср-саройларни қилиб бера оладиган Зот - Оллоҳ Баракотли - Буюкдир.” (Фурқон сураси, 7-10-оятлар). “Аниқки, Биз бу Куръонда одамлар учун барча мисол-ибратлардан баён қилдик. Лекин одамларнинг кўплари фақат куфрнигина ихтиёр этдилар. Ва дедилар: «Токи бизлар учун мана шу Ерни ёриб, бир чашма (чиқариб бермасанг) биз сенга ҳаргиз иймон келтирмаймиз. Ё сенинг хурмозор, узумзор боғинг бўлиб, унинг ўртасидан ёриб дарёлар (пайдо қилмасанг); Ёки ўзинг даъво қилганингдек, осмонни устимизга парча-парча қилиб туширмагунингча ёки Оллоҳ ва фаришталарини олдимизга келтирмагунингча; Ёки сенинг олтиндан бир уйинг бўлмагунича, ёхуд ўзинг (кўз олдимизда) осмонга кўтарилмагунингча (ҳаргиз сенга иймон келтирмаймиз). Токи, бизларга ўқийдиган бирон китоб туширмас экансан, бу (осмонга) кўтарилишингга ҳам ҳаргиз ишонмаймиз». Айтинг: «Эй Пок Парвардигорим, мен фақат элчи-пайғамбар бўлган бир одам эдим-ку!” (Ал-Исро сураси 89-93-оятлар). “(Эй Муҳаммад алайҳис-салом, мушриклар Сиздан талаб қилган) оят-мўъжизаларни юборишдан Бизни қайтарган нарса фақат аввалги умматлар у (мўъжизаларни кўргач, иймон келтириш ўрнига уларни) ёлғон деганларидир. Самуд қабиласига очиқ (мўъжиза бўлган) туяни ато этганимизда унга зулм этдилар (ва оқибатда қирилиб кетдилар). Биз мўъжизаларни фақат (бандаларимизни ҳалокатдан) қўрқитиш учунги-на юборурмиз”. (Ал-Исро сураси, 59-оят).
Дарвоқеъ, Расулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам замондошларига Қуръони Каримдан бошқа Илоҳий мўъжизаларни ҳам келтирганларига тарих гувоҳдир. Мушриклар осмондаги ойни бўлиб беришни талаб қи-лишганида у зотнинг бир дуолари билан ўн тўрт кунлик тўлин ой ўртаси-дан иккига бўлингани, кўп касал кишилар у зот дуо қилишлари билан ўша онда шифо топганлари, кейинроқ, Мадинага ҳижрат қилганларидан сўнг Бадр ва Тобук ғазотларида озиқ-овқат тақчиллиги сабабли аскарлар қий-налиб қолишганида у зоти бобаракот дастурхонда турган озгина таомга қўлларини теккизишлари билан унга барака кириб, барча саҳобалар тў-йиб овқатланганларидан ташқари эртанги кунлари учун ғамлаб ҳам ол-ганлари ва яна бошқа тарихий мўъжизалари у зотнинг оддий инсон эмас, балки Оллоҳ таолонинг ҳақ Пайғамбари эканликларига далолат қилади-ган оят - аломатлардандир. Қолаверса, мушриклар шунча мўъжизаларни ўз кўзлари билан кўриб турган ҳолда яна гўё ҳеч нарса кўрмагандек: “Му-ҳаммадга Парвардигори томонидан бирон оят-мъжиза тушса эди”, де-йишлари уларнинг ғаразлари Ҳақ Йўлга юриш эмас, балки нима қилиб бўлса ҳам Муҳаммад алайҳис-салом Оллоҳнинг Элчиси эканликларини инкор қилиш бўлганини кўрсатади.
Шунингдек, Расулллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам у мушрикларга: “Мен сенларга кўрсатганим шунча мўъжизалар камлик қилдими?” демас-дан, аксинча: “Сизлар мендан сўраётган нарса менинг қўлимдаги иш эмас, Оллоҳ таолонинг Ўзигина биладиган ғайбдаги ишдир. Бас, мен ҳам Оллоҳ таоло менга яна қандай мўъжизалар ато этишини кутай сизлар ҳам энг Буюк Мўъжиза - Қуръонга иймон келтирмаганларингиз учун Оллоҳ таоло сизларга қандай жазо беришини кутаверинглар, деб жавоб берганлари у зотнингҳар бир ишни Оллоҳтаоло томонидан нозил бўлган ваҳий асосида қиладиган ҳақ Пайғамбар эканликларига яна бир равшан далилдир.
Агар Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг юқорида зикр қилиб ўтганимиз каби кўплаб мўъжизалари аввал ўтган пайғамбар-ларга ато этилган мўъжизаларга ўхшаса, у зотга нозил бўлган Қуръон Мўъжизаси бошқа бирон пайғамбарга берилмаган танҳо ва мангу Мўъжизадир. Масалан, кейинги асрларда рўй бераётган воқеа-ҳодисалар, илмий кашфиётлар Қуръони Азимда ворид бўлган хабарларга шу қадар мос ке-ладики, ҳақиқий олимлар бугунги бўлаётган ишлар ҳақида бундан ўн тўрт аср аввал нозил бўлган Қуръонда баайни кўриб тургандек айтиб кўйилганига гувоҳ бўлар эканлар: “Дарҳақиқат, Қуръон энг Буюк Илоҳий Мўъжизадир”, деб лол қолмоқдалар, унинг Каломуллоҳ эканини тан олмоқдалар ва бу Илоҳий Каломни инсонларга етказган буюк Элчи Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақ Пайғамбар эканликларига иймон келтирмоқдалар.
Асрдан асрга, йилдан йилга, балки кундан кунга Қуръони Азимга иймон келтирган, Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламга эргашган мусулмонларнинг ададлари бошқа ҳеч қайси динда кўрилмаган даражада кўпайиб бораётганининг ўзи ҳам Қуръоннинг ҳеч қачон йўқ бўлмайдиган Китоб эканига ва Ҳазрати Муҳаммад алайҳис-саломнинг сўнгги Элчи экан-ликларига далолат қиладиган ҳақиқатдир. Иншооллоҳ, Қиёмат Кунида ҳам уммати Муҳаммаднинг адади аввал ўтган барча умматлар саноғидан кўп бўлади. Бу ҳакда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари хабар берганлар: Абу Ҳурайра розияллоху анҳудан ривоят қилинди: Пайғамбар алайҳис-салом айтдилар: “Ҳар бир пайғамбарга ато этилган оят-мўъжизага қараб одамлар унга иймон келтирадилар. Менга ато этилган мўъжиза Оллоҳ менга ваҳий қилган Қуръондир. Умид қиламанки, Қиёмат Кунида пайғамбарлар орасида энгтобеси-уммати кўп пайғамбар мен бўлурман”.
Ўрганаётганимиз ушбу икки ояти карима ниҳоясида Ҳақ таоло Қуръони Азимда мўмин қавм учун улуғ Илоҳий Марҳамат ва буюк эслатма -панд-насиҳат борлигини таъкидлаш билан шаккок, иймонсиз кимсалар ҳеч қачон ушбу Китобнинг файзи Илоҳийсидан баҳра ололмасликлари ҳақида огоҳлантиради.
52. Айтинг: «Оллоҳ мен билан сизларнинг ўртамизда етарли Гувоҳдир. У Зот осмонлар ва Ердаги бор нарсани билур. Ботил нарсага (яъни, турли бут-санамларга) иймон келтириб, Оллоҳга кофир бўлган кимсалар - ана ўшалар зиён кўргувчиларнинг ўзидирлар».
Ушбу ояти каримада Ҳақ таоло Ўзининг сўнгги Элчиси бўлмиш Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламга хитоб қилиб, у зотни Олло? субҳонаҳу ва таоло томонидан юборилган ҳақ Пайғамбар эканликларинг инкор қиладиган кофир-жоҳил кимсаларга қандай жавоб қилиш лозимли гини таълим беради. Жаноби Ҳақ гўё шундай дейди: “Эй Муҳаммад алай ҳиссалом, Сиз, олдингизга келиб: “Сен Оллоҳнинг элчиси эмассан, чунки сен бизлар талаб қилган: ўликни тирилтириб бериш, тоғни жойидан жил-дириш, сахрони бир зумда боғ-чаманзорга айлантириш каби мўъжизаларни кўрсата олмадинг”, дейдиган мушрик-кофирларга айтинг: “Мен ўзимнинг Ҳақ Пайғамбар эканлигимни исботлаш учун сизлар каби жоҳил-нодонларнинг гувоҳлик беришларингизга мутлақо муҳтож эмасман. Менга Оллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг: “Муҳаммадун Расулуллоҳ - Муҳаммад Оллоҳнинг Элчисидир”, деб берган гувоҳлиги етарлидир: “У (Оллоҳ) Ўз Пайғамбари (Муҳаммад алайҳис-салом)ни Ҳидоят ва Ҳақ Дин (Ислом) билан, у (Дин)ни барча (дин)ларга ғолиб-устун қилиш учун юборган Зотдир. Оллоҳнинг Ўзи (ушбу ваъдасининг рўёбга чиқишига) етарли Гувоҳдир. Муҳаммад Оллоҳнинг Элчисидир”. (Фатҳ сураси, 28-29-оят).
Оллоҳ субҳонаху ва таоло ўрганаётганимиз ояти каримада гўё бундай дейди: “Оллоҳ сизларни Ўзининг азобидан огоҳлантиради. Чунки У Ёлғиз Ўзига хос Азалий ва Абадий Илм Соҳибидир. У сизлар айтаётган сўзларингизни билгани каби, қалбларингиздаги яширин сирларингизни ҳам билади. Бугина эмас, У Зот осмонлардаги барча нарсаларни ҳам, Ернинг устидаги ва остидаги бор нарсаларни ҳам билади. Бас, сизлар Оллоҳга итоатсизлик қилишга, Унинг душманларини дўст тутишга журъат қилманглар, У ҳар қандай гуноҳ-маъсиятдан Хабардордир ва итоатсиз ким-саларни азоблашга Қодирдир. Хусусан, ботил нарсага (яъни, турли бут-санамларга) иймон келтириб, Оллоҳга кофир бўлган кимсалар - ана ўшалар аниқ зиён кўргувчидирлар!”
53-54. Улар Сиздан азобни тезлатишни талаб қилурлар. Агар белгиланган муддат (яъни, Қиёмат Куни) бўлмаса эди, албатта уларга (дарҳол) азоб келган бўлур эди. Шак-шубҳасиз, (азоб) уларга сезмаган ҳолларида тўсатдан келур. Улар эса Сиздан азобни тезлатишни талаб қилурлар. Албатта жаҳаннам кофирларни ўраб олгувчидир.
Мушриклар қачон Пайғамбар алайҳис-салом уларни кофирлар бошига тушадиган дунё ва Охират азоби ҳақида огоҳлантирсалар, у зотни масхара қилишиб Оллоҳ таолодан яхшиликлар сўраш ўрнига бошларига балолар ёғдиришини сўрашлари ҳақида бошқа оятларда ҳам айтилган: “Яна уларнинг: «Эй Худо, агар мана шу (Қуръон) Сенинг даргоҳингдан келган ҳақиқат бўлса, устимизга самодан тош ёғдиргин ёки бизларга аламли азоб келтиргин», деганларини эсланг!” (Анфол сураси, 32-оят).
Мана бу оятларда ҳам Оллоҳ таолодан Ҳидоят ўрнига азоб сўрагувчи кимсалар ҳақида айтилади: “Бир сўрагувчи кимса (осмонларнинг барча) поғоналари - қаватлари Соҳиби бўлмиш Оллоҳ томонидан кофирларга тушгувчи, биров қайтара олмайдиган азобни (ўз устига тушишини) сўради.” (Маориж сураси, 13-оят).
“Маолимут-танзийл” ва “Дуррул-мансур” тафсирларида Ибн Аббос розияллоху анҳумодан ривоят қилинишича, Расулулоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ўтган асрлардаги умматлар ҳақида нозил бўлган оятларни тиловат қилиб етказганларида, Макка мушрикларининг катталаридан Назр ибн Ҳорис: “Агар хоҳласам, шунга ўхшаган гапларни мен ҳам айта оламан. Булар ҳаммаси аввалгилар ёзиб кетган афсоналар”, деди. Шунда Усмон ибн Мазъун розияллоху анху: “Оллоҳдан қўрққин, Муҳаммад алай-ҳис-салом фақат ҳақ сўзни айтадилар”, деган эди, Назр: “Мен ҳам рост сўзни айтаяпман”, деди. Усмон: “Муҳаммад алайҳис-салом: “Ла илаҳа иллаллоҳ - ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақат Оллоҳ бор”, дейдилар”, деганида, Назр: “Мен ҳам: “Ла илаҳа иллаллоҳ”, дейман, мана бут-санамларимиз эса, Оллоҳнинг қизларидир”, деди, сўнгра қўшимча қилди: “Эй Худо, агар мана шу Муҳаммад айтаётган сўзлар афсона эмас, ҳақиқат бўлса, у ҳолда бизларнинг устимизга ҳам Лутнинг қавми устига ёғдирганинг каби тош ёғдиргин ёки ўтганларнинг устига юборганинг бошқа бирон аламли азобни келтиргин”, деди.
Мана шу сўзларининг ўзидан Назр, Абу Жаҳл ва бошқа мушрикларнинг ким эканликлари маълумдир. Чунки улар Ҳақ Йўлга юришни истаган кишилар бўлганларида: “Эй Худо, агар мана шу Қуръон Сенинг даргоҳингдан келган ҳақиқат бўлса, бизларни ҳам Қуръон Йўлига ҳидоят қилгин”, деган бўлар эдилар.
Оллоҳ таоло бандаларнинг қилган гуноҳлари учун дарҳол жазоламаслиги тўғрисида бошқа сураларда шундай хабар берилади: “Агар Оллоҳ одамларни улар қилган гуноҳлари билан (дарҳол) жазолаганида, (Ер) устида бирон жониворни қўймаган бўлур эди. Лекин У Зот уларни (жазолашни) белгиланган муддатгача (яъни, Қиёмат Кунигача) қолди-рур. Бас, қачон ўша муддатлари келгач, (уларнинг ҳар бирига қилиб ўтган барча яхши-ёмон амалларининг мукофот-жазоларини берур). Зеро, Оллоҳ бандаларини Кўриб тургувчи бўлган Зотдир”. (Фотир сураси, 45-оят). “Парвардигорингиз Мағфиратли, меҳр-шафқат Соҳибидир. Агар У Зот (одамларни) қилган (гуноҳ)лари билан ушлаганида, албатта уларга азобни нақд қилган бўлур эди. Йўқ, улар учун ваъда қилинган вақт (Қиёмат) борки, (у вақтда Оллоҳ даргоҳидан) ўзга бирон паноҳ топа олмаслар”. (Каҳф сураси, 58-оят).
Дарвоқеъ, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам Қиёмат Соати жуда яқин экани ҳақида кўп бор огоҳлантирганлар: Бухорий, Муслим ва Термизий Анас розияллоху анхудан ривоят қилдилар: Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам: “Мен ўзим билан Соат мана бу иккиси каби бўлга-нида пайғамбар қилиб юборилдим”, дедилар ва кўрсаткич бармоқлари билан ўрта бармоқларини жуфт қилиб кўрсатдилар.
Шунингдек, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам Қиёмат Соатининг қандай келиши ҳамда у Кун келганида одамлар қай ҳолатда қолишлари ҳақида ҳам хабар бердилар: Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилди. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “То қуёш кунботар тарафдан чиқмагунича Қиёмат Соати қойим бўлмайди. Бас, қачон қуёш кунботар тарафдан чиққанида уни кўрган барча одам иймон келтиради. Аммо илгари иймон келтирмаган ёки мўмин ҳолда яхши амал қилмаган кимсаларнинг ўша Куни келтирган иймонларининг фойдаси йўқдир.
Қиёмат Соати икки киши ўрталарига газмолларини ёйиб турган ҳолларида уни савдосини битирмасларидан ёки йиғиштириб олишга улгурмасларидан келиб қолади!
Қиёмат Соати қўйини соғиб олган киши ўша сутни ичишга улгурмасидан келиб қолади!
Қиёмат Соати киши ҳовузини суваб унга сув тўлдирган ҳолида ўша сувдан ичишга улгурмасидан келиб қолади!
Қиёмат Соати киши таомини оғзига олиб борган ҳолида уни ейишга улгурмасидан келиб қолади”, дедилар.
Аммо Оллоҳ таолонинг энг суюкли бандаси ва энг сўнгги Элчиси бўлмиш Ҳазрати Муҳаммад соллоллоху алайҳи ва саллам ҳам у Соатнинг қачон келишини аниқ айтмадилар, чунки “(Қиёмат Соати қачон қойим бўлиши хдқидаги) билим фақатгина Оллоҳ даргоҳидадир. Лекин жуда кўп одамлар (буни) билмайдилар”. (Аъроф сураси, 187-оят).
Яъни, Қиёмат Соати қачон қойим бўлиши Оллоҳдан ўзга ҳеч кимга маълум эмаслигини билмайдилар ёки у Соат қачон қойим бўлишини билмаслик бандалар учун яхшилик эканини билмайдилар ёхуд умуман Қиёмат қойим бўлишини билмайдилар - ишонмайдилар.
Ана ўшандай иймонсиз кимсалар ҳеч ким кутмаган-ўйламаган бир пайтда келган Қиёмат даҳшатларини кўрганларида на у Кундан қочиб қутула олурлар, на у Кунда бошларига аниқ тушадиган азобни бирон бир ҳийла билан дафъ қила олурлар ва на ҳаёти дунёда қилган қилмишлари учун тавба-тазарруъ қилиб олгани озгина бўлсада фурсат ва муҳлатга эга бўлурлар. Чунки илгари уларга залолат йўлидан чиқиб Ҳақ Динга киришлари учун, ёмонликлардан тийилиб, тавба қилиб солиҳ амалларга ўтишлари ва мўмин-мусулмонлар сафига қўшилишлари учун жуда узун муҳлат - бутун бир умр берилган эди.
55. У Кунда азоб уларнинг устиларидан ҳам, оёқларининг ости-дан ҳам ўраб олур ва (Оллоҳ) айтур: «Қилиб ўтган амалларингизни(нг жазосини) тотинглар!»
Яъни, Қиёмат Кунида дўзахга ташланиб, ҳамма тарафларидан жон чидагис азобнинг ўртасида қолган мушрик-кофир кимсалар: “Қанийди, яна бир бор ҳаёти дунёга қайтарилсаг-у, бизни йўлдан оздирган доҳий-лардан, бутлардан узоқ бўлиб, Ёлғиз Оллоҳга ибодат қилиб ўтсак”, деб қоладилар, ўзларининг Тўғри Йўл деб ўйлаганлари дўзах йўли эканини, дўст деб билганлари душман эканини, яхши амал деб қилганлари ёмон -бефойда ишлар эканини кўриб ҳасрат-надоматлар қиладилар, лекин энди вақт ўтган бўлади ва ҳаёти дунёдан куфр билан, ширк билан ўтган кимсалар қилган бу қилмишларига тўла жазо оладилар -мангу жаҳан-намда қоладилар.
Демак, Охиратдаги мангу ҳаётда бахтли бўлай деган инсон қилган хатоларига мана бу ўткинчи дунёда тавба қилиши керак, кирган нотўғри йўлидан мана шу дунёда қайтиб, ҳаётининг қолган қисмини Қуръон ва Ҳадис кўрсатган Тўғри Йўлда ўтказиши керак, акс ҳолда, бутун ҳаётини куфр, ширк ва бошқа гуноҳ - маъсиятлар билан совуриб, сўнгра Қиёмат Кунида қилган афсус-надоматидан ҳеч наф йўқ. У Кунда мушрикларга қилиб ўтган барча ёмонликлари кўрсатилади, улар: “Нима учун қилган эканмиз”, деб надоматлар қиладилар, уларга ҳаёт пайтларида қилишлари мумкин ва керак бўлган яхшиликлар ҳам кўрсатилади, улар: “Нима учун қилмаган эканмиз”, деб надомат қиладилар.
Суддий айтади: “Кофирларга, мушрикларга жаннат ва ундаги уйлари кўрсатилиб: “Агар сизлар Оллоҳга итоат қилганларингизда эди, мана бу уйлар сизларнинг масканларингиз бўлар эди”, дейилади ва у уйларни мўминларга тақсимлаб берилади. Ана ўшанда улар ҳасрат - надоматда қоладилар”.
Ва уларга: “Қилиб ўтган амалларингизни(нг жазосини) тотинглар!” дейилади.
56. Эй иймон келтирган бандаларим, шак-шубҳа йўқки, Менинг Ерим кенг-каттадир. Бас, сизлар Менгагина ибодат қилингиз!
Ушбу ояти карима Маккадаги мушрикларнинг зулму фитналари сабабли тоат-ибодатларини бемалол қила олмай қолган мусулмонлар ҳақида нозил қилингандир. Оллоҳ таоло ушбу ояти каримада уларга Ўзининг замини кенг эканлиги, бинобарин, агар бу ерда уларнинг иймон-эътиқодларига дахл қилинса, мўмин эканликларини ошкора айта олмасалар ва диний амалларни бенуқсон адо этишларига йўл берилмаса, ўзга ерларга яъни, Мадинайи мунавварага ҳижрат қилиб ўша жойларда Ёлғиз Ўзига ибодат қилишлари лозимлигини уқтиради. Худди шу хусусдаги Пай-ғамбар алайҳис-саломнинг бир ҳадиси мубораклари ҳам барча мўмин-мусулмонлар учун ибратли эслатмадир: «Ким ўз Динини (сақлаб қолиш учун) бир ердан бошқа ерга кетар экан, албатта у жаннатга ҳақдор бўлибди». (“Тафсири Куртубий"дан).
57. Ҳар бир жон ўлим (шарбати)ни тотгувчидир. Сўнгра Бизга қайтарилурсизлар.
Ушбу ояти карима “Ҳар бир жон ўлимни тотгувчи” экани ҳақида, коинотда мангу яшайдиган бирон жон йўқлиги ҳақида Оллоҳтаоло томонидан эълон қилинган умумий хабардир. Бошқа бир оятда бу мазмун шундай ифодаланган: “(Ер) юзидаги барча жонзот фонийдир. Буюклик ва карам Соҳиби бўлган Парвардигорингизнинг Юзи - Ўзигина Боқий - мангу қолур”. (Раҳмон сураси, 26-27-оятлар). Демак, жин ҳам, инс ҳам, малоикалар ҳам - барча барчаси ўлади, Ёлғиз Оллоҳ таолонинг Ўзигина Азалий ва Абадийдир.
Ояти каримада барча инсонлар учун таъзия - таскин бор. Чунки ҳар бир руҳ бадандан ажралур, на Ер устида ва на самода бирон жонзот қолмас - ҳар бири ўлур. Яна ояти каримада баданлар ўлгани билан руҳлари ўлмаслигига далолат бор. Чунки баданга келган ўлимни тотиб кўра олиш учун жон тирик бўлиши керак. Бор жонзот ўлганда ҳам Оллоҳ таоло хоҳлаган зотлар ўлмаслигига яна бошқа ояти карима ҳам далолат қилади: “Сур чалинди-ю, осмонлар ва Ердаги бор жонзот ўлди, магар Оллоҳ хоҳлаган зотларгина (тирик қолдилар). Сўнгра у иккинчи бор чалиндида, баногоҳ улар (яъни, барча халойиқ қайта тирилди ва қабрларидан) туриб, (Оллоҳнинг Амрига) кўз тутарлар”. (Зумар сураси, 68-оят).
Ўрганаётганимиз ушбу ояти каримада ўлимни зикр қилиш билан Ҳақ таоло Ўз Элчиси Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламга тасаллий беради. Гўё бундай дейилмоқда: “Эй Муҳаммад алайҳис-салом, улар Сизни ёлғончи қилганларига ғамгин бўлманг, сабр қилинг, чунки ҳамма ўлиши ва Менинг хузуримга келиши бордир. Ана ўшанда Мен бу кофирларни Ҳақ Пайғамбарни ёлғончи қилганлари учун жазолайман, Сизга эса уларнинг озорларига сабр қилганингиз учун ажр-мукофот ато этурман”.
58. Албатта Биз иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларни жаннатда остидан дарёлар оқиб турадиган хоналар - манзил-ларга жойлаштирурмиз. Улар ўша жойларда мангу қолурлар. (Яхши) амал қилгувчи зотларнинг ажри-мукофоти нақадар яхшидир!
Ушбу ва қуйидаги ояти карима уларда зикр қилинган улуғ сифатларга эга бўлган барча мўминларга ва алалхусус, юқоридаги оятлар мазмунига қаралса, Оллоҳ таоло Йўлида Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга эргашиб, дину иймонларини сақлаб қолиш учун туғилиб ўсган жойлари бўлмиш Маккани тарк этиб Мадинайи мунавварага ҳижрат қилган саҳобайи киромга Охират диёрида қандай улуғ ажр-мукофотлар ато этилиши ҳақида хабар беради. Оллоҳ таолонинг Раҳматига эришиш бахтига муваффақ бўлган мўминларга жаннатларда тайёрлаб қўйилган хос хонаю қасрлар ҳақида Абу Саид Худрий розияллоху анҳудан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда Ҳазрати Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Албатта жаннат аҳли ўзаро бирлари бирларидан юксак мақом-ларда бўлганлари сабабли ўзларидан юқоридаги хоналарнинг - қасрларнинг эгаларини худди сизлар уфқнинг шарқ ё ғарбидан ўтгувчи ёруғ юлдузларни кўрганларингиз каби кўрурлар”. Саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ, у қасрлар пайғамбарларнинг манзилларику, улардан бошқалар бундай даражага ета олмайдиларку”, дейишган эди, айтдилар: “Йўқ, жоним Қўлида бўлган Зотга қасамки, у қасрларнинг эгалари Оллоҳ таолога иймон кел-тирган ва Унинг элчи-пайғамбарларини тасдиқ этган кишилардир!” (Имом Бухорий, Муслим ва бошқалар ривоят қилганлар).
Алий розияллоху анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллолло-ҳу алайҳи ва саллам: “Албатта, жаннатда шундай хоналар борки, уларнинг ичидан сирти, сиртидан ичи кўриниб туради”, дедилар.
Шунда бир аъробий (саҳройи араб) туриб: “Улар кимларники, ё Расулуллоҳ?” деган эди, айтдилар: “У хоналар пок-тўғри сўзни сўзлаган, муҳтожларни таомлантирган, рўза тутишда бардавом бўлган ва тунда, одамлар уйқудалик пайтларида бедор бўлиб, Оллоҳ учун намоз ўқиган кишиларникидир”. (Термизий ривояти, “Тафсири Куртубий”дан).
59. Улар (кофирлар томонидан бўладиган зулму кулфатларга) сабр-тоқат қилган ва Ёлғиз Парвардигорларигагина таваккул қиладиган - суянадиган зотлардир.
Яъни, Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва салламнинг амрларига итоат этиб аввал Ҳабашистонга, сўнгра, маълум муддат ўтганидан кейин Мадинайи мунавварага ҳижрат қилган саҳобаларнинг барчалари туғилган ватанларидан, ватанки, Байтуллоҳга макон бўлган Маккайи Мукаррамадан ажралишга сабр қилган, бу машаққатли сафарларида бошларига қандай кўргуликлар тушмасин, Ёлғиз Оллоҳдан деб билган ва барча ишларида фақат Танҳо Парвардигорга суянадиган кишилар эдилар.
Ояти карима мазмунидан маълум бўладики, Меҳрибон Парвардигоримиз мўмин бандаларига қилган солиҳ амаллари учун мағфират ва ажр-мукофотлар ато этгани каби бошларига тушган қийинчилик-машаққатларга сабр қилганлари учун ҳам мағфират ва ажр-мукофотлар ато этар экан. Яъни, “сабр таги сариқ олтин” деб бежиз айтилмас экан. Ҳаётда дуч келиши мумкин бўлган ғам-кулфат ва синовларга ёки киши ўзи учун азиз бўлган нарсалардан айрилиб қолишидек оғир мусибатларга Ёлғиз Оллоҳ таолога суяниб сабр-тоқат қилган кишилар учун улуғ ажр-мукофотлар борлиги ҳақида ҳадисларда ҳам айтилган: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Жоним Қўлида бўлган Зотга қасамки, мўминга ғам, ташвиш, қийинчилик, касаллик, хафагарчилик етадиган бўлса, ҳатто баданига бир тикан кирадиган бўлса ҳам, албатта Оллоҳ таоло ўша нарсаларни унинг хатоларига каффорат қилади”.
Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Жоним Қўлида бўлган Зотга қасамки, Оллоҳ таоло мўминга қандай ҳукм қилган бўлмасин, (Яъни, унинг бошига яхши ёки ёмон кунни туширган бўлмасин), албатта унинг учун яхшилик бўлур: Агар унга бирон яхшилик етса-ю, у шукр қилса, ўзи учун яхшилик бўлур, шунингдек, агар унга бирон ёмонлик етса-ю, у сабр қилса, мана шу ёмонлик ҳам унинг учун яхшилик бўлур. Бу мўминдан бошқа ҳеч кимга берилган эмасдир”, деб марҳамат қилдилар. (“Тафсири Мунийр”дан). Шунинг учун ҳам Умар розияллоҳу анху: “Шукр ва сабр мен учун икки уловдирки, улардан қай бирини бўлса ҳам ҳеч парво қилмасдан минавераман”, деб сабр ва шукрнинг ҳар бири бандани Оллоҳ таолога яқин қилгув-чи неъматлар эканига ишора қилар эди. (“Танвийрул-азҳон”тафсиридан).
60. Қанчадан-қанча жонзотлар борки, ўзларининг ризқларини кўтариб юрмайдилар. Уларга ҳам, сизларга ҳам Оллоҳнинг Ўзи ризқу рўз берур. У Эшитгувчи, Билгувчидир.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича, Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам Макка мушриклари тинимсиз етказаётган озор-азийятлардан қийналиб кетган мўминларга: “Сизлар Мадинага ҳижрат қилиб чиқиб кетинглар, бу золимлар ёнида турманглар”, деганларида, улар: “Ахир у жойда бизларнинг уй-жойимиз ҳам, едириб-ичирадиган одамларимиз ҳам йўқку”, дейишди. Шунда ушбу ояти карима нозил бўлади ва Ҳақ таоло бандаларини дунёдаги ҳамма жонзот ҳам ўзининг ризқини кўтариб юрмаслиги, балки жуда кўп жониворлар ризқ излашга қодир ҳам эмаслиги, бовужуд, Оллоҳнинг Ўзи уларни кундалик ризқ билан узлуксиз таъминлаб туриши, бинобарин, инсонларга ҳам умр бергани каби модомики ҳаёт эканлар, ризқу рўзларини бериш Ёлғиз Унинг Қўлида эканлиги ва У ҳар бир нарсани эшитиб билиб тургувчи Зот эканлиги ҳақида огоҳлантиради. “Маолимут-танзийл”да ушбу оят тафсирида Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган мана бу ҳадиси шариф ҳам ҳар бир мўмин банда Оллоҳ таолонинг Танҳо Раззоқ эканлигига комил ишонч билан яшаши лозимлигини уқтиради: “Ибн Умар айтди: “Мен Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам билан ансорийларнинг боғ ҳовлиларидан бир ҳовлига кирган эдим. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ўз кўллари билан янги пишган хурмо меваларидан узиб ея бошладилар. “Эй Ибн Умар, сен ҳам егин”, дегандилар, мен: “Егим келмаяпти (яъни, тўқман), ё Расулуллоҳ”, дедим. Шунда у зот: “Менинг эса егим келяпти. Бугун тўртинчи кунки, туз тотмадим, бирон егулик топмадим”, дедилар. Мен: “Иннаа лиллаҳ, Оллоҳул-Мустаон, яъни, Албатта барчамиз Оллоҳникидир-миз, Оллоҳ Ёлғиз ёрдам сўралгувчи Зотдир”, деган эдим, у зот: “Эй Ибн Умар, агар Роббимдан сўраганимда, шак-шубҳасиз, менга форс подшоҳи Кисро ва рум подшоҳи Қайсарлар мулку давлатининг неча баробарини берган бўлар эди, лекин мен (Роббимдан дунё сўрамадим, шунинг учун ҳам) бир кун оч бўлсам, бир кун тўқман. Энди сен, эй Ибн Умар, умринг узун бўлиб, бир йиллик ризқу рўзларини ғамлаб олиб ҳам яна Оллоҳ таолонинг Раззоқ эканлигига ишончлари комил бўлмайдиган, ичида мағзи бўлмаган қуруқ пўстлоққа ўхшайдиган одамлар орасида қолсанг қандоқ қилар экансан”, дедилар.
61. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), қасамки, агар Сиз улардан: «Осмонлар ва Ерни яратган, қуёш ва ойни (Ўз измига) қаратган Зот ким?», деб сўрасангиз, албатта: «Оллоҳ», дейдилар. Бас, (шундоқ экан, ўша Оллоҳга ибодат қилиш ўрнига) улар қаёққа бурилиб кетмоқдалар-а?!
Ушбу ояти карима Оллоҳ таолонинг Танҳо Холиқ, демак, Танҳо Маъбуди Барҳақ эканига, Унга бирон нарсани ширк келтириш эса, Ҳақиқатдан юз ўгириб бурилиб кетиш эканлигига яна бошқа бир Илоҳий ҳужжатдир. Айтилмоқдаки, мана сизлар ўзларингиз эътироф этиб турганингиздек, “Ёлғиз Оллоҳ таолонинг Ўзи барча нарсани аввал-бошда йўқдан бор қилиб яратади, сўнгра Ўзи хоҳлаган соатда уни яна қайтадан яратади - қайтадан тирилтиради. Бас, шундай экан, яъни, яратадиган ҳам, сўнгра қайтадан тирилтириб, ҳисоб-китоб қилиб, жаннат ёки дўзахга киритадиган ҳам Оллоҳ таолонинг Ўзи экан, сизлар, эй мушриклар, Ўша Зотнинг Танҳо Ўзига ибодат қилиш ўрнига қаёққа ўгирилиб кетмоқдасизлар?! Нега сизлар Ҳақни ташлаб ботилга бурилиб кетмоқдасизлар, Ҳидоятни тарк этиб залолатни танламоқдасизлар?!”
Ушбу оятда мушриклар сиғинадиган нарсалар - улар бут-санамлар бўладими, ёки қуёш, ой, юлдузлар бўладими, ёки фаришта ё жинлар бўла-дими, нима бўлса бўлсин, улардан биронтаси холиқ - яратувчи эмаслиги, балки барчалари махлуқ - яралгувчи эканлиги, бинобарин, Холиқни қў-йиб махлуқларга сиғиниш албатта Ҳақ Йўлдан юз ўгириб кетиш эканлиги баён қилинади.
62. Оллоҳ бандаларидан Ўзи хоҳлаган кишиларнинг ризқини кенг қилур ва (Ўзи хоҳлаган кишиларнинг ризқини) танг қилур. Албат-та Оллоҳ барча нарсани Билгувчидир.
Ушбу ояти каримада барча нарсани Билгувчи Ҳақ субҳонаҳу ва таоло жамийки мавжудотнинг ризқи рўзи Ёлғиз Унинг Кўлида эканини, биноба-рин, кимга кенг, кимга танг ризқ бериш ҳам Унинг Ихтиёридаги иш эканини айтади. Жаноби Ҳақ Ўзининг Танҳо Раззоқ - ризқ Бергувчи эканини бошқа бир оятда шундай баён қилган: “Ерда ўрмалаган нарса борки, барчасининг ризқи Ёлғиз Оллоҳнинг Зиммасидадир”. (Ҳуд сураси, 6-оят).
Бас, У Ёлғиз Ўзига маълум бўлган Ҳикмат ва Адолат билан айрим бандаларининг ризқини кенг қилса, айримларининг ризқини тор-танг қилади ва у инсонларнинг ҳаёти дунёдаги ризқларини белгилашда уларнинг мўмин ёки кофир эканликларига боқмайди. Балки гоҳо Ўзи яхши кўрган баъзи бир мўмин бандасининг ризқини - синов-имтиҳон учун - кам қилса, айрим кофир кимсаларнинг ризқини кенг-мўл қилиб қўйиши мумкин-дир. Аммо динсиз кимсаларнинг топган мол-дунёлари улар учун неъмат эмас, кулфат экани аниқдир: “Оятларимизни ёлғон деган кимсаларни эса Биз ўзлари билмай қоладиган тарафдан даражама-даража (яъни, секин-аста ҳалокатга) олиб борурмиз”. (Аъроф сураси, 182-оят).
Оллоҳ таолонинг оятларини ёлғон деган иймонсиз кимсалар ҳақиқатда бахтсиз кимсалардир. Чунки улар Оллоҳнинг ғазабига дучор бўлганлар. Ундай кимсалардан Ҳақ таоло ҳеч сездирмасдан интиқом олар экан. Шу қадарки, улар қанча кўп гуноҳ қилсалар, Оллоҳ таоло уларга шунча кўп дунёвий неъматларни бераверар экан. Оқибат-натижада улар гуноҳларидан тавба қилиш хаёлларига ҳам келмасдан гуноҳ устига гуноҳ қилиб, қилмишларидан уялиш ўрнига ҳаволаниб, жиноятларидан ғурурланиб, “Агар биз ноҳақ бўлсак, бизга шундай неъматлар берилармиди, шунча мол-давлатларга эга бўлармидик”, деб алданиб, ўзлари мутлақо сезмаган ҳолларида ҳалокат чоҳига - жаҳаннам қаърига қулаб кетаверар эканлар.
63. Қасамки, агар Сиз улардан: «Осмондан сув-ёмғир ёғдириб, Ерни «ўлганидан» сўнг у билан «тирилтирган» Зот ким?», деб сўрасангиз, албатта: «Оллоҳ», дейдилар. Сиз “Оллоҳга ҳамду сано бўлсин”, деб айтинг. Йўқ, уларнинг кўплари ақл юргизмайдилар.
Яъни, Эй Муҳаммад алайҳис-салом, қасамки, агар Сиз мушрик-кофир кимсаларга сувсизлик сабабли қуриб-қақшаб кетган, бирон гиёҳ ёки дов-дарахт ўсмайдиган “ўлик” ерга, ҳеч ким фойдаланмайдиган ташландиқ ҳолга тушганидан кейин яна осмондан ёмғир ёғдириб уни қайтадан “ти-рилтирган” ким эканлигини айтингларчи, десангиз, албатта улар ҳеч ўйлаб ўтирмасдан: “Оллоҳ”, дейдилар, яъни, борлиқдаги жамийки мавжудотнинг Ижодкори Ёлғиз Оллоҳтаоло эканлигини эътироф этадилар. Эътироф этадилар-у, аммо улардан кўплари ҳеч ўйлаб ўтирмасдан, ақл юргизмасдан ана ўша тенгсиз Қудрат Соҳиби бўлмиш Оллоҳ таолога қўлидан ҳеч нарса келмайдиган жонсиз бутларни шерик қилиб олиб, улардан ҳожатларини сўраб чўқиниб-сиғинаверадилар! Дарҳақиқат улар ақлсиз кимсалардир. Бас, Сиз, эй Муҳаммад алайҳис-салом уларнинг Ҳақ Динни қабул қилма-ганларига, Тўғри Йўлга юрмаганларига сиқилманг, балки уларга Ҳақиқатни тан олдириб қўйгани учун Оллоҳтаолога ҳамду санолар айтинг!
64. Бу ҳаёти дунё фақат (бир нафаслик) ўйин-кулгидир, холос. Охират диёригина (мангу) ҳаёт (диёри)дир. Агар улар (мана шу ҳақиқатни) билганларида эди!
Ушбу ояти каримада Ҳақ таоло биз бандаларига ҳаёти дунё ва Охират ҳаёти ўртасидаги фарқни жуда аниқ қилиб белгилаб беради.
Бу ҳақда бошқа оятларда ҳам хабар берилган: “Йўқ, сизлар ҳаёти дунёни устун қўюрсизлар! Ҳолбуки, Охират яхшироқ ва боқийроқдир.” (Аъло сураси, 16-17-оятлар). “Сизларга берилган нарсалар фақат (ўткинчи) ҳаёти дунёнинг мато ва зийнатларидир. Оллоҳ ҳузуридаги (ажр-мукофот) эса яхшироқ ва боқийроқдир. Ахир ақл юргизмайсизларми?!” (Қасас сураси, 60-оят).
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Оллоҳга қасам, бу дунё Охиратга нисбатан ҳеч нарса эмасдир, магар мисоли бировингиз бармоғини денгизга солиб қайтиб олганида ўша бармоқда қоладиган намлик кабидир”. (Аҳмад, Муслим ва ибн Можжа ривояти).
Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анхудан ривоят қилинди: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Агар дунё Оллоҳ таоло наздида бир пашанинг қанотига тенг бўлганида, кофирга ундан бир қултум сув ҳам бермаган бўлур эди”. (Термизий ривояти). “Бу ҳаёти дунё фақат (бир нафаслик) ўйин-кулгидир, холос”.
Маълумки, ўйин-кулги жиддий ва зарур ишдан кўядиган машғулотдир. Ким ўйин-кулгига берилса, зиммасидаги вазифаларини адо қилишдан оқсайди ёки умуман адо қила олмайди. Худди шунга ўхшаш, ҳаёти дунёга берилиб, фақат дунёвий истаклар кетидан қувган кимса ҳам Охират учун қилиши фарз бўлган амаллардан оқсайди ёки умуман Охират борлигини, у жойда ҳисоб-китоб, мукофот-жазо борлигини унутиб юборади.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: “Ояти кариманинг бу жумласи кофир-динсизлар ҳаёти тўғрисидадир. Чунки кофир кимса бутун ҳаётини ёлғон ва ботил амаллар билан ўтказади.
Аммо мўминнинг ҳаётини солиҳ амаллар безайди, бас, у ҳаёт фақат ўйин-кулгидан иборат бўлиб қолмайди”.
Биз ҳаёти дунё иборасини дунё ҳаёти деб тушунамиз ва бу бир жиҳатдан тўғридир. Лекин дунё лафзини биз тушунгандан бошқа маъноси ҳам борки, у тубан, паст деган маънодир. Каломуллоҳдек ҳар бир калимаси теран Ҳикмат бўлган Китобда, яшаётган бу ҳаётимизни “Тубан ҳаёт” деб аталиши бежиз эмасдир, албатта. Агар ибрат кўзи билан қаралса, бу атаманинг нақадар тўғри ва адолатли эканлигини тасдиқловчи жуда кўп далилларга дуч келамиз. Ахир иймонли, солиҳ амалли, покиза мўмин билан иймонсиз кофир, Оллоҳни ҳам, одамларни ҳам алдашни ўзига мақсад ва касб қилиб олган мунофиқ ёнма-ён яшаса, энг ачинарлиси, кўпинча мана шу кейингиларнинг кўли баланд келса, яхши баҳосини, ёмон жазосини олмаса, яна ҳам афсусланарли томони, кўпчилик одамлар мана шу адолатсизликни оддий ҳол деб қабул қилиб кун кўраётган бўлсалар, бу ҳаётни тубан ҳаёт демай яна нима деб аташ мумкин? Яна бошқа томондан назар ташлайдиган бўлсак, бутун инсониятнинг ота-онаси бўлмиш Одам ва Ҳавво қилиб кўйган хатолари сабабли Оллоҳ таолонинг Амри билан осмонлар устидаги жаннатдан пастга, Ерга, бошқача айтганда, энг юксак, роҳатли ҳаётдан тубанга, меҳнат-машаққатли ҳаётга туширилмадиларми? Ёки мангу Охират олдида бу ўткинчи дунё ўта арзимас, тубан эканлигини қайси ақли ҳуши жойида бўлган одам инкор қилади? Қолаверса, балки энг муҳими, ҳар бир сўзи Ҳақ бўлган, ҳеч қачон ваъдасига хилоф қилмайдиган Ҳақ таоло дунёга муккасидан кетмай Охират ғами билан яшаган, модданинг қули бўлмасдан руҳоний поклик йўлини танлаган, яъни, Оллоҳ ва Охиратга иймон-ишонч билан, ўша иймони тақозо қилган солиҳ амаллар билан ўтган инсонларни ота ватанларига - кўкдаги жан-натларга киритишни ваъда қилган бўлса, ўшандай роҳатли ва мангу сао-датли ҳаётни қўйиб, мана бу ўткинчи дунёни танлайдиганлар кимлар ва улар бу қилмишлари учун Яратган томонидан қандай жазога мустаҳиқ бўладилар?
“Охират диёригина (мангу) ҳаёт (диёри)дир. Агар улар (мана шу ҳақиқатни) билганларида эди”. Чунки дунё роҳатлари, лаззатлари худди кундуз ва кеча тинмай алма-шиб турганидек, доимо меҳнат-машаққатларга, алам-азобларга алмашиб туради, Охират саодати эса ҳеч қачон йўқ бўлмайди, ўзгармайди - у мангу саодатдир. Бас, ақлли киши улардан қай бирини танлашни билиши керак-ку?! Лекин, таассуфки, динсиз кимсалар дунё ҳаёти ўткинчи, Охи-рат ҳаёти эса мангу эканлигини билмайдилар ва: “(Ҳаёт) фақат дунёдаги ҳаётимиздир (Айримларимиз) ўлсак, (бошқаларимиз) ҳаётга келаверамиз. Биз ҳеч қайта тирилгувчи эмасмиз”. (Мўминун сураси, 37-оят) деб ўтиб кетаверадилар!
65-66. Бас, қачон улар кемага минсалар, (ғарқ бўлишдан қўрқиб) Оллоҳга, У Зот учун динни холис қилган ҳолларида (яъни, Унга бирон нарсани ширк келтирмаган ҳолларида) дуо-илтижо қилурлар. Энди қачонки (Оллоҳ) уларга нажот бериб қуруқликка (чиқаргач), баногоҳ улар (Оллоҳга) ширк келтирурлар! (Майли мушрик-кофир кимсалар) Биз уларга ато этган неъматларга кофир бўлаверсинлар ва (шу бир нафаслик ҳаётларида) «фойдаланиб» қолсинлар! Ҳали яқинда (бу қилмишларининг оқибатини) билиб қолажаклар!
Ушбу ояти каримада, Ҳақ таоло мушрикларнинг ўзлари ҳам сиғинадиган турли бут-санамлари уларга бирон фойда етказа олмаслигини жуда яхши билишликларига аниқ далил бўладиган ўта ибратли ҳаётий бир мисол келтиради. Яъни, агар улар сокин денгизда силлиқ сузиб бораётган кемада кайфу сафо қилиб, шод-хуррам кетаётганларида тўсатдан бўрон туриб, устма-уст бостириб келаётган тўлқинлардан кемалари ағдарилиб кетгудек бўлиб, ҳалокат кўзларига кўриниб қоладиган бўлса, ана ўшандай таҳликали вақтларда улар кимга ялиниб-ёлворадилар? Бутларигами? Асло! Ундай вақтда бутлари хаёлларига ҳам келмайди, чунки у ҳолда жонсиз бут-санамлар бутунлай бефойда тош-ёғочлар эканини аниқ билганлари учун уларни тамоман унутадилар ва Ёлғиз Яратганга чин ихлослари билан сиғиниб, дуо-илтижо қила бошлайдилар, агар ҳозир уларга ҳалокатдан нажот берса, бутун умрлари давомида Унга шукр қилиб ўтишларини, Ундан ўзга ҳеч нарсага қуллик қилмасликларини айтиб қасамлар ичадилар. Демак, бундай ҳолатларда мушрик кимсалар ҳам бандаларининг нолаларини эшитадиган, бало-мусибатлар етганда нажот берадиган Зот Ёлғиз Оллоҳ субҳонаху ва таоло эканини тан олишлари аниқдир. Аммо кейин-чи? яъни, Оллоҳ таоло уларнинг дуо-илтижоларини қабул қилиб, денгизга ғарқ бўлиб кетишларидан нажот бергач ва эсон-омон соҳилга чиқиб олишгач, Яратганга шукроналар айтиш ўрнига, гўё ҳеч нарса бўлмагандек, ҳозиргина нақд ўлимдан қутулиб қолганлари бутунлай ёдлари-дан чиқиб, яна аввалги ҳолларига қайтиб “Ер юзида ноҳақ зулму тажо-вузкорлик қилурлар” - яна иймонсиз мушрикларга айланиб оладилар.
Ҳақ таоло тўрт кунлик ҳаёти дунё матосига алданиб қолган, олдиларида ҳали Охират ҳаёти ва Қиёмат Кунининг ҳисоб-китоби борлигини унутган бундай ношукур кимсаларга бу қилмишлари, яъни, бошларига фалокат тушганида Ёлғиз Оллоҳга сиғиниб, Унинг Ўзига ёлвориб дуо-илтижолар қилиб, сўнгра У Зотнинг мадади билан хатардан қутулганлари-дан кейиноқ яна куфр-бузуқлик йўлига қайтиб олишлари фақат ўзларига зиён эканини айтиб огоҳлантиради ва Эртага, ҳаммалари Унинг ҳузурига қайтганларида уларга қилиб ўтган барча қилмишлари учун адолатли жазо бериши аниқ эканини билдиради.
Мушрик-кофирларни бу тарзда огоҳлантирган оятлар бошқа сураларда ҳам келган: “(Эй инсонлар), Парвардигорингиз Унинг Фазлу Марҳа-матидан (ризқу рўз) изланглар, деб сизлар учун денгизда кемаларни юргизиб қўйган Зотдир. Дарҳақиқат, У сизларга Меҳрибондир. Денгизда сизларга бирон мусибат етганида, сизлар илтижо қиладиган бутлар ғойиб бўлур, фақат Унинг Ўзигина қолур. (яъни, бало-мусибатлардан сизларни Ёлғиз Оллоҳ қутқарур). Энди қачонки, У Зот сизларга нажот бериб қуруқликка (чиқариб қўйгач), сизлар Ундан юз ўгирурсиз. Дарҳақиқат, инсон куфрони неъмат қилгувчидир. Ёки (Оллоҳ) сизларни қуруқлик томонида ҳам (Ерга) юттириб юборишидан, ёхуд устингиздан тош ёғдиришидан, сўнгра ўзларингиз учун бирон вакил - сақловчи тополмай қолиш (ғами)дан хотиржаммисизлар?! Ёки У Зот сизларни яна қайтадан (денгизга) қайтариб, устингизга қаттиқ бўрон юборишидан, бас, кофир бўлганларингиз сабабли сизларни ғарқ қилишидан, сўнгра ўзларингиз учун Биздан ўч олиб бергувчи бировни топа олмай қолиш (ғами)дан хотиржаммисизлар?!” (Ал-Исро сураси, 66-69-оятлар).
67. Улар атрофларидан одамлар талон-торожга дучор бўлаётгани ҳолда Биз Ҳарамни (яъни, Маккани) тинч-осойишта қилиб қўйганимизни кўрмадиларми?! Наҳотки улар ботил-бутларга иймон келти-риб, Оллоҳнинг неъмати (Ислом)га кофир бўлсалар?!
Ушбу ояти каримада Ҳақ таоло Ҳазрати Муҳаммад соллоллоху алайҳи ва салламнинг ҳақ Пайғамбар эканликларига иймон келтирмаётган, яъни, Дини Исломни қабул қилмаётган Макка мушрикларига ҳам, бошқа барча инсонларга ҳам улуғ бир неъматини - Макка шаҳрини Ўзининг ҳимоясидаги азиз, мукаррам ва ташқаридан ҳеч ким дахл қила олмайдиган тинч шаҳар қилиб қўйганини эслатади. Дарҳақиқат, Макка мушриклари чор атрофларидаги сахройи араблар ўртасида жанг-жадал, бир-бирларини қириш, асир қилиб олиш ҳеч тўхтовсиз давом этгани ҳолда бағрида Каъбатуллоҳ жой олган ва Расулуллоҳтаваллуд топган бу Шаҳар - Маккайи мукаррама ва унинг аҳли Яратганнинг ҳифзу ҳимоясида ҳар қандай хуружлардан, бало-офатлардан тинч, осойишта ҳолда сақланиб қолаётганига тирик гувоҳ эдилар. Лекин кўнгил кўзлари кўр бўлган у жоҳил кимсалар Оллоҳ таолога ушбу улуғ неъмати учун шукр қилиш ва Унинг Элчисига иймон келтириш ўрнига нонкўрлик қилиб, яна ўзлари ясаб олган бутларига ишониб-сиғинишда давом этардилар, Ҳақ Йўлга даъват қилинсалар, турли баҳоналар топиб ўзларининг шайтоний йўлларидан воз кеча олмас эдилар. Ояти карима мушрикларни бундай куфрони неъматни бас қилиш лозимлиги ҳақида огоҳлантиради.
Бу мавзу Қасас сурасининг 57-оятида ҳам баён қилинган ва алақадри ҳол тафсир қилиб ўтилган эди.
68. Оллоҳ шаънига ёлғон тўқиган ёки Ҳақ - Куръон келган чоғида уни ёлғон деган кимсадан ҳам золимроқ ким бор?! Жаҳаннамда кофир кимсалар учун жой топилмасми?!
Яъни, Оллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг “шериги бор”, деб, “Малоикалар Оллоҳнинг қизлари” деб ва яна бошқа шунга ўхшаган мутлақо асоссиз сўзлар билан Оллоҳ таоло шаънига ёлғон тўқиган кимсалар ҳамда Оллоҳ таоло нозил қилган Қуръони Мажид оятларини ёлғон деган, Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам Оллоҳнинг Элчиси эканликларига далил-ҳужжат бўладиган Илоҳий мўъжизаларни сеҳр деган кимсалар энг золим кимсалардир.
Ояти каримада “ёки” деб айтилишида Оллоҳ таоло шаънига ёлғон тўқиш алоҳида, Унинг оятларини ёлғон дейиш алоҳида энг катта зулм эканига ишора бордир.
Энди бир кимсада бу зулмларнинг иккови ҳам топилса-чи?! Бу ҳолда у ким бўлади?! Ҳеч қачон нажот топмайдиган энг ашаддий кофир бўлмайдими?! “Жаҳаннамда бундай кофирлар учун жой топилмасми?!” Ал-батта топилар!
Яхши билиб олишимиз керакки, Оллоҳ шаънига ёлғон тўқиш дегани фақат юқоридаги каби мисоллар билан чекланмайди. Балки мусулмонлар орасида ҳам бундай ёлғон тўқишлар минг афсуски, учраб туради. Яъни, Қуръон ва Суннатга мувофиқ бўлмаган, оят ёки ҳадисда келмаган барча бидъат-хурофотлар ҳам ҳеч шак-шубҳасиз, Оллоҳ шаънига ёлғон тўқишдир. Демак, ҳеч қандай шаръий далил-ҳужжатсиз “Мана бу амал суннат ёки ана у иш ҳаром” дейди кимсалар ва уларнинг ортидан эргашганлар ҳам ояти каримада айтилган - нажот топмайдиган золимлардир. Бас, кўзларимиз очилиши керак. Бунинг учун эса холис ният билан Каломуллоҳ-ни ва Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини ўрганиб, чин ихлос билан уларга амал қилишимиз керак.
69. Бизнинг (Йўлимиз)да курашган зотларни албатта Ўз Йўллари-мизга ҳидоят қилурмиз. (Чунки) шак-шубҳасиз, Оллоҳ чиройли амал қилгувчилар билан биргадир.
Абу Сулаймон Дороний раҳимаҳуллоҳ айтади: “Ушбу ояти каримада зикр қилинган Оллоҳ Йўлидаги курашдан мурод фақат жанг майдонида кофирларга қарши жиҳод қилиш эмас, балки бу Оллоҳнинг Динига ёрдам қилиш, бузғунчиларга қарши туриш, золимларни зулмдан тийишдир. Жиҳоднинг энг улуғи яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтаришдир. Энг катта жиҳод - Оллоҳ таолога тоат-ибодат қилишда ҳавойи нафсга қарши курашишдир”.
Заҳҳок раҳимаҳуллоҳ айтади: “Оятнинг маъноси, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга Маккадан Мадинага ҳижрат қилишда жидди-жаҳд кўрсатган кишиларга Биз албатта иймонда барқарор бўлиш йўлларини кўрсатурмиз, деганидир”. Сўнгра яна деди: “Ҳаёти дунёда суннатга амал қилишнинг мисоли худди Охиратда жаннатга кириш кабидир. Чунки Охиратда жаннатга кирган киши барча бало-офатлардан саломат бўлгани каби ҳаёти дунёда суннатга амал қилиб яшаган киши барча хатолардан саломат бўлади, (яъни, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини маҳкам ушлаган бандасини Оллоҳ таоло албатта Ўзининг Тўғри Йўлида барқарор қилади)”. “(Чунки) Шак-шубҳасиз, Оллоҳ чиройли амал қилгувчилар билан биргадир”.
Яъни, Оллоҳ таоло уларга дунёларида доимо Мададкор бўлади, Охиратларида эса, қилган амалларига савоб ва мағфират ато этади. (“Тафсири Бағавий”ва “Тафсири Куртубий” китобларидан).
Оллоҳ таоло барчаларимизни чиройли амал қилгувчи бандаларидан бўлишимизни насиб этгай.
Яратганнинг мадад ва марҳамати билан Анкабут сурасининг тафсири ўз ниҳоясига етди.