loader

091. Шамс сураси

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

[1]. Қасамёд этаман Қуёш ва унинг зиёси билан,
Муфассирлар бу оятда келган    [ва зуҳааҳаа] ибораси(га «ва унинг зиёси билан» деган маънони бериб, оят)ни: «Қуёш ва унинг зиёси билан қасам», - деб тафсир қилганлар.(Бу гапни Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан Ҳоким ривоят қилган. Суютий. «Ад-дур ал-мансур», 6-жуз, 599-бет. Мужоҳид розияллоҳу анҳу.) «(Қуёш ва) унинг иссиғи билан қасам», «(Қуёш ва) унинг кундузи билан қасам», - деб тафсир қилган муфассирлар ҳам бор.
Бу оят қасам ўрнида келган. Негаки, Аллоҳ таоло Қуёшда шундай сифатларни пайдо қилиб қўйганки, улар У зотнинг гўзал ҳикматлари ва ажойиб тадбирларига далолат қилиб туради. Уни ниҳоятда баракали ва энг улкан мўъжиза қилиб яратган.
Аллоҳ таолонинг ажойиб тадбирларидан бири шуки, У Қуёшнинг нурини сояни йўққа чиқарадиган қилиб яратди. Ҳатто у бирор жойда пайдо бўлса, сояни, чироқ ва ойнинг нурини у ердан кетказади. Унинг нури юлдузларни кўринмайдиган қилиб қўяди. У сабаб ҳаводаги майда чанг ва зарралар намоён бўлиб қолади. Шунда ҳавонинг майда чанг-зарралардан иборатлиги маълум бўлади. Кўрмайсизми, Қуёшнинг нури дераза токчасига тушиб турган вақтда унга қарасангиз, у сабабли ҳаводаги майда заррачалар сизга кўринади. Агар бирор кимса мана шу нарсаларни ёритадиган нурни Қуёш қаердан олганининг тагига етмоқчи бўлса, бундан хабардор бўла олмасди.
Қуёшнинг шундай баракалари борки, унинг ҳарорати билан ўсимлик ва озиқ-овқатлар (истеъмолга) яроқли ҳолга келади. У билан дон ҳосилга киради ва у билан мевалар пишади.
Аллоҳ таолонинг ажойиб тадбирларидан бири шуки, У Қуёшни ҳар бир нарса учун фойдали бўлган масофада жойлаштирди. Агар у ўз масофасидан бироз яқин бўлганида эди, барча нарсалар куйиб кетган бўлар эди.
Қуёшнинг юрадиган қилиб яратилгани ҳам Аллоҳнинг унда-ги мўъжизаларидан биридир. Зотан, Қуёш ҳар куни ўз йўналиши бўйлаб минг йиллик масофани босиб ўтади. Юриш ва сайр қиладиган этиб яратилган нарсалар ўша миқдордаги масофани узоқ муддатда бўлса ҳам босиб ўтиши мумкин эмас. Шунингдек, Қуёш Улуғ Парвардигорнинг сахийлигини намоён этади. Чунки унинг манфаатлари яхши-ёмон, дўсту душман - ҳамма-ҳамма инсонларни ўз ичига қамраб олган. Демак, дин борасида - хоҳ тавҳид, хоҳ пайғамбарлик ва хоҳ қайта тирилиш борасида бўлсин, ўзларида пайдо бўлган шубҳани кетказиш мақсадида Аллоҳ таоло Қуёш билан қасам ичмокда. Яна ҳам Аллоҳ билувчироҳдир!
[2]. унинг (Қуёшнинг) ортидан келган Ой билан,
Биз Қуёшда бор деб айтиб ўтган барча манфаатлар ва маънолар борасида Ой унинг ортидан келишининг эҳтимоли борлиги учун бу ишларда у иккинчи Қуёш бўлади. Чунки озиқ-овқатларнинг манфаати унга ҳам боғлиқ, бундан ташқари у нур ҳам таратиб туради, аммо Ой (манфаатлар борасида) Қуёш етган жойга етиб бормайди ва у етган даражага етмайди. Яна ҳам Аллоҳ билувчироҳдир!
Баъзи муфассирлар (мазкур оятда келган) [изаа та-лааҳа] иборасига янги ой бўлиб чиққан илк кунларда Қуёшнинг ортидан келадиган Ой билан қасам, деган маънони берганлар.(Бу гапни Қатода розияллоҳу анҳудан Ибн Жарир, Абд ибн Ҳумайд, Ибнзир, Ибн Абу Ҳотим ривоят қилган. Суютий. «Ад-дур ал-мансур», 6-жуз, 601-бет) «Чунки Қуёш ҳар ойнинг энг сўнгги куни ўзининг ботиш жойига ботган чоғида унинг ортидан янги ой чиқиб келади», - дейдилар улар.
Айрим муфассирлар унинг маъноси «(ўн беш кунлик бўлиб) тўлганида Қуёшнинг ортидан келадиган ой билан қасам» деганидир, дейдилар. Бундан келиб чиқадики, Қуёш ва Ойнинг яратувчиси биттадир, чунки ҳар иккисининг манфаатлари барча махлуқотларни қамраб олган. Агар бу иккисининг тасарруф қилувчиси битта бўлмаганида уларнинг манфаатлари ҳаммани қамраб олмаган бўлар, аксинча ҳар бирининг яратувчиси унинг манфаати ўз ғанимига тегишли қавмларга етиб боришига монелик қилган бўларди.
[3]. уни (Ерни Қуёш) ёритган пайтидаги кундузи билан.
Бу оят бир неча талқинни қабул қилади. Кундуз дунёни ёритга: бўлиши ҳам, Ерни ёритган бўлиши ҳам, Қуёшни ёритган бўлиши ҳам, туннинг зулмати кўзларни ўраб олган вақтда Қуёш ўзининг нури билан уларни ёритган бўлиши ҳам эҳтимоли бордир.
[4]. уни (Қуёшни) қоплаган тун билан,
Бу оят ҳам биз юқорида айтиб ўтган талқинларни қабул қилади. Яъни ўз зулмати билан дунёни - ёки Ерни ёки Қуёшни ёки кўзларни инсонлардан тўсиб қўядиган тун билан қасам. Яна ҳам Аллоҳ билувчироқдир!
Сўнгра кундуз ва тунда Қуёш ва Ойда мавжуд бўлмаган ортиқча ҳукмронлик бордир. Чунки умрларни кесиш ва ажалларни ўз ниҳоясига етказиш кундуз ва туннинг ҳукмронлигидандир. Ҳеч ким уларнинг ҳукмидан бош тортиш ва қочиб қолишга муяссар эмас. Аммо одамлар Қуёш ва Ойнинг зараридан турли хил чоралар ва воситалар ёрдамида ўзларини ҳимоя қила оладилар. Бундан аён бўладики, (мазкур оятда) тун ва куннинг зикр қилинишида Қуёш ва Ойнинг зикр қилинишида топилмайдиган ортиқча сабаблар мавжуддир.
[5]. осмонлар ва (Аллоҳ) бино қилган (бошқа) нарсалар билан,
Зажжож шундай деган: «(Бу оятда келган) [маа] ҳарфи [аллазий] (нисбий олмоши) маъносида келган. Бу ҳарф шунга ўхшаш маънода ишлатилган ўринлар мавжуд. Бунга арабларнинг: [субҳаана маа саббаҳат лаҳус самааваату вал арз], яъни: «Унга осмонлару ер тасбеҳ айтган Зот покдир!» - деган сўзлари мисолдир».(Зажжож. «Маъонил Қуръон ва эъробуҳу», 5-жуз, 332-бет.)
Баъзи муфассирлар айтадиларки, [маа] ҳарфи бу ўринда [ман] маъносида келган. Аллоҳ таоло гўё: [вас самааи ва ман банааҳаа] «Осмонлар ва уларни бино қилган Зот билан қасам», демоқда.(Бу гапни Ибн Жарир (12-жуз, 601-бетида) айтган.)
Яна баъзилари эса бу ўринда келган [маа] ҳарфи ўтган замон феълини масдар (ўзак) маъносига айлантириб қўяди. Сиз: [аъжабаний маа санаъта], яъни қилган ишинг мени ажаблантирди, дейсиз. Бинобарин, оятнинг маъноси ҳам: «Осмонлар ва уларнинг бино бўлиши билан қасам»,
- деган бўлади, дейдилар.(Юқоридаги манба.)
Агар бу оят юқорида ўтган икки маънода таъвил қилинадиган бўлса, Аллоҳ таоло осмонлар билан ҳамда юқорида зикри ўтган Қуёш, Ой, кундуз ва тунларни бино қилган Ўзи билан қасам ичаётган бўлади.
Агар уни охирги маънода таъвил қилинадиган бўлса, Аллох таоло Ўзи яратган нарса - осмонлар билан қасам ичаётган бў-лади, чунки осмонларнинг биноси уларнинг айнан ўзидир.
Абу Бакр Асам шундай деган:
оятларида келган[маа]ларнинг барчаси талаффузда кейин зикр қилинаётган бўлса-да, олдинга суриш шартига кўра таажжубга солиш маъносида тушунилади. Аллоҳ таоло гўё «Нима у осмонлар?»
- деб, сўнгида: «У зот осмонларни унинг қаддини баланд қилиб битириш(«(Эй мушриклар!) Сизларни яратиш қийинроқми ёки осмонларними?! (Биласизки) Аллоҳ уни бино қилди, қаддини баланд қилиб, битирди». (Нозиъот сураси, 27-28-оятлар).) ва кўриб турганингиздек, ҳеч бир устунларсиз кўтариб қўйиш(«Аллоҳ осмонларни, кўриб турганингиздек, устунсиз кўтариб қўйган. -(Раъд сураси, 2-оят).) билан бино қилиб қўйди», - демокда. Яна ҳач Аллоҳ билувчироқдир!
[6]. Ер ва (У) ёйиб қўйган (бошқа) нарсалар билан,
(Ушбу оятда келган [тоҳааҳаа] калимаси) У тўшаб қўй-ган нарсалар, деган маънодадир.
[7]. нафс ва (У яратиб) тиклаган зотлар (инсонлар) билан, Муфассирлар Аллоҳ таолонинг Узи яратган зотларни тиклаб қўйиши уларни икки қўл, икки оёқ, икки кўз ва шу каби бошқа аъзолар билан яратганидир, дедилар. Агар шундай бўлса, бу тиклаб қўйиш барча жон эгаларига эмас, уларнинг аксариятига тааллуқли бўлиб чиқади. Чунки ҳар қайси жон эгасида ҳам мазкур аъзоларнинг барчаси мавжуд эмас. Демак, бу оятнинг маъноси шуки, Аллоҳ таоло жон эгаларининг аксарини юқорида айтиб ўтилган қўл ва оёқлардан иборат аъзолар билан тиклаб қўйган. Сўзлашув асносида бу иш жоиздир. Бу оят ҳам «Тунни оромгоҳ қилиб қўйди»(Анъом сураси, 96-оят.) ва «Кундузни эса, тирикчилик вақти қилдик»(Набаъ сураси, 11-оят.) оятларига ўхшайди. Уларнинг маъноси шуки, Аллоҳ таоло тунни барча махлуқотлар учун эмас, уларнинг аксарияти учун ором оладиган ва қарор топадиган вақт қилиб қўйди. Кундузни ҳам махлуқотларнинг аксарияти учун тирикчилик вақти қилиб қўйди, барчалари учун эмас. Яна ҳам Аллоҳ билувчироҳдир!
Таъвиллардан бирида айтилишича, (биз сўз юритаётган оят-нинг маъноси шуки) Аллоҳ таоло жон эгаларининг аъзолари ва қўл-оёқларини шу даражада бекаму кўст қилиб яратганки, агар ўша аъзолардан бирортаси мавжуд бўлмаганида бу иш нуқсонлик деб баҳоланар эди.
Бу таъвил тепадаги таъвилдан кўра умумийроқдир.
Мазкур оятдаги [саввааҳаа] иборасини Аллоҳ таоло жон эгаларини бошқа ҳайвонлардан фарқли равишда уларнинг ўзлари учун фойдали бўлган тарзда тиклаб қўйгани учун улар у ёқ-бу ёққа ағдарилиш ва тирикчилик қилиш имконига эгалар, деб тушуниш мумкин. Бу оятдаги [саввааҳаа] иборасини Аллоҳ таоло инсонни меҳнат-машаққатга бардош берадиган қилиб яратди, деб талқин қилиш ҳам мумкин. Бунга мисол қуйидаги оятдир: «Қачонки, у вояга етиб, (қирқ ёшга) тўлгач») яъни поклик билан нопокликнинг ўртасини ажратиб оладиган, яхши-ёмон ишларнинг оқибатини биладиган ёшга етгач.
[8]. Дарвоқе, унга (нафсга) фисқ-фужурини ҳам, тақвосини ҳам (У) илҳом қилиб қўйган.
Бу оятни бир неча хил талқин қилиш мумкин. Шулардан бири: «Аллоҳ таоло у нафсга фисқ-фужури ва тақвосини тушунтириб, билдириб қўйган», - деб талқин қилишдир. Шунга кўра, илм-маърифат бандалардаги туғма заруратдир, деб даъво қилганлар мана шу оятни далил-ҳужжат қилиб келтирадилар. Аллоҳ таоло нафсга фисқ-фужурини ҳам, тақвосини ҳам билдириб қўйгани, инсоннинг қалбида унинг ёрдамида ҳар бир ёмон ишнинг ёмонлиги ва ҳар бир яхши ишнинг яхшилигини билиб оладиган илмни жойлаб қўйганининг хабарини берган. дейдилар.
Бизнингча, бу борадаги асос шуки, нарсаларнинг яхши-ёмонлиги умумий тарзда ақл воситасида билиб олинади. Бирок ақл ҳар бир яхши-ёмонни унга ишора қилиш орқали билиб олмайди, бу нарсани у пайғамбарлар алайҳимуссаломнинг тиллари билан етиб келган хабар ёки тафаккурни ишга солиш воситасидагина билиб олади. Кўрмайсизми, нафснинг лаззатлар ва манфаатларни дўст тутадиган, қийинчилик ва азоблардан кочадиган табиати бор. Аммо у фойдали бўлган нарсанинг ҳаммасини, шунингдек, айни шу нарсаларнинг зарарларини ишор-қилиш орқали билиб олмасдан, татиб кўриш ва ҳис қилиш орқалигина билиб олади.
Худди шу сингари кўз ҳам рангларни идрок қилади, аммо уларнинг хунуклиги ва гўзаллигини билмайди, балки уларнинг ўртасини ажратиб берадиган нарса айнан ақлдир.
Шунга биноан, барча қабиҳ ишларнинг ёмонлиги ва яхши иш-ларнинг яхшилиги ақлнинг табиатида яратиб қўйилган, бироқ биз тепада айтиб ўтганларимизсиз ақл ўз-ўзича яхши-ёмоннинг ўртасини унга ишора қилиш билан ажрата олмайди. Демак, «Дарвоқе, унга (нафсга) фисқ-фужурини ҳам, тақвосини ҳам (У) илҳом қилиб қўйган» оятининг маъноси инсоннинг нафсида яхшилик билан ёмонликнинг, поклик билан нопокликнинг ўртасини, фисқ-фужурнинг қабиҳлиги билан тақво қилишнинг яхшилиги ўртасини баён қилиб берадиган нарсани пайдо қилиб қўйди, деганидир. Шундай экан, у сабабли инсон меҳнат-машаққат чекишдан айро тушмайди. Сўнгра инсон ана шу нарсаларни ёки пайғамбарлар орқали ёки тафаккурни ишга солиш орқали билиб олади.
Мазкур оятни, агар инсон ўзининг зиммасидаги Аллоҳ таолонинг ҳақлари - тўғри йўлда бардавом бўлиш ва бу йўлда курашишдан иборат амалларни тўлиқ адо этадиган бўлса, У зот унга тақвосини илҳом қилиб қўяди, деб талқин қилиш ҳам мумкин. Сўнгра: «Сиздан (эй Муҳаммад!) бандаларим Менинг ҳақимда сўрасалар, (айтинг) Мен уларга яқинман. Менга илтижо қилувчининг дуосини ижобат этурман»,(Бақара сураси, 186-оят.) - деган бўлса ҳам, дуонинг ижобат бўлиши битта шартга - дуо қилувчи банда Аллоҳ таоло уни чақирган ишга жавоб беришига боғлиқ қилиб қўйилган. Аллоҳ таолонинг: «Бас, улар ҳам Мени (даъватларимни) ижобат (қабул) этиб, Менга имон келтирсинлар»,(Бақара сураси, 186-оят.) «аҳдимга вафо қилингиз, токи Мен ҳам сизларнинг аҳдингизга вафо қилай»,(Бақара сураси, 40-оят.) «Дарҳақиқат, Мен сизлар билан биргаман. Агарда намозни баркамол адо этсангиз, закот берсангиз»? - деганини кўрмайсизми?! Бундан аён бўладики, тақвоси илҳом қилинадиган жон эгаси бу - ўзининг зиммасидаги мажбуриятни тўлиқ адо этган бандадир. Агар у ўша мажбуриятни бажарса, Аллоҳ таоло унга тақвосини илҳом қилади, (ўзини сақлаши учун) фисқ-фужур йўлларини тушунтириб қўяди.
Абу Бакр Асам: «Дарвоқе, унга (нафсга) фисқ-фужурини ҳам, тақвосини ҳам (У) илҳом қилиб қўйган» ояти ҳақида шундай деган: «Бу оят фисқ-фужурини ҳам, тақвосини ҳам нафснинг ўзи билан бирга қилиб қўйган, деган маънодадир». Бундан келиб чиқадики, унинг тақвоси ўзининг фойдасига, фисқ-фужури эса ўзининг зарарига бўлади. Ҳеч ким бошқа бировнинг фисқ-фужур ишлари сабаб ҳисоб-китобга тутилмайди.
Бу оятда шу нарсанинг далили борки, агар (Қуръонда) тақво калимаси ёлғиз ҳолда зикр қилинган бўлса, ундан барча хайр-ли ишлар тушунилади. Агар у яхшилик қилиш ва (закот ҳамда садақотларни) бериш билан қўшиб зикр қилинган бўлса, ундан ҳаром ишлардан сақланиш тушунилади.
ояти(«Бас, кимки (закот ва садақотларни) берса ва (Аллохдан) қўрқса». (Лайл сураси, 5-оят).) бунинг мисолидир.
Агар [барро ваттақо] дейилганида ундан ўзига мактов олиб келадиган барча ишлар билан яхшилик қилгани ва ўзига мазаммат олиб келадиган барча ишлардан сақлангани ирода қилинган бўлар эди.
[9]. (Мазкурлар билан қасамёд этаманки) ҳақиқатан, уни (нафсни) поклаган киши нажот топур.
[10]. ва у (нафс)ни (гуноҳлар билан) кўмиб, хорлаган кимса эса (Аллоҳнинг рах-матидан) ноумид бўлур!
Юқорида Қуёш, Ой, кун ва тун билан қасам ичилган нарса мана шу (икки оят)дир.
Яъни нафсни поклаган киши охиратда чиндан ҳам нажот топибди!
Яъни нафсни (гуноҳлар билан) кўмиб,
хор қилган кимса охиратда (Аллоҳнинг раҳматидан) ноумид бўлибди!
Мазкур иккала оятлар «Албатта, сизларнинг саъй-ҳаракатингиз турличадир!»(Лайл сураси, 4-оят.) оятида зикр қилинганига кўра, охиратда бериладиган мукофот ёки жазо ҳақидадир. Бинобарин, бунда қайта тирилиш борлигига ишонишни вожиб қиладиган маъно борки, биз у ҳақида, Аллоҳ хоҳласа, кейинроқ сўз юритамиз.
Муфассирлар (тепадаги оятда келган [афлаҳа] калимасининг ўзаги бўлмиш [ал-фалааҳ]нинг маъноси юзасидан турлича фикрлар билдирганлар. Баъзилари [афлаҳа] бахтга эришибди маъносидадир, деган бўлса, яна баъзилари унинг маъноси яхшиликлар ичида абадий қолибди, дегани. [ал-фалааҳ] - боқийлик маъносидадир, деганлар.
[афлаҳа] калимасига «нажот топибди» деган маънони берган муфассирлар ҳам бор.
Умуман олганда, [ал-муфлиҳ] - ўз орзусига етишган ва қўрқиб юрган нарсасидан нажот топган кишидир. Бахту саодат, яхшиликлар ичида абадий қолиш ва нажот топиш ана шунинг остига дохил бўлиб кетади.
Оятдаги    [ман заккааҳаа] феълини(нг фоилини) Аллоҳ таоло деб ҳам, бандаси деб ҳам тушуниш мумкин.(Агар бу феълнинг фоили Аллоҳ бўладиган бўлса, оятнинг маъноси «Аллоҳ кимнинг нафсини поклаган бўлса, у ҳақиқатан, нажот топибди!» дегани бўлади. Агар фоили банда бўладиган бўлса, унинг маъноси «Ҳақиқатан, нафсини покла-ган киши нажот топибди!» дегани бўлади.)
Аллоҳ таоло: «Агар сизларга Аллоунинг фазли ва раҳмати бўлмаганда эди, сизлардан бирор киши (туҳматдан) пок бўлмас эди»),(Нур сураси, 21-оят.) яна: «Айтинг: «Аллоҳнинг фазли ва раҳмати билан, бас, (албатта), шулар сабабли (мўминлар) шодлансинлар!» - деган сўзлари билан шуни баён қилмокдаки, нафсини поклаган кишига уни поклаш билан марҳамат кўрсатган зот Унинг Узидир.
Оятдаги    [ман заккааҳаа] феълини(нг фоилини) бандаси деб тушуниш ҳам мумкин. Бу ҳолатда [заккааҳаа] сўзининг маъноси «ўз нафсини поклаган киши» дегани бўлади.
Шунингдек,    ояти ҳам ана шу иккала талқинни қабул қилади. Бинобарин, (бандада) покланиш амалини вужудга келтирган ҳам, адашиш амалини вужудга келтирган ҳам айнан Аллоҳ таолонинг Узи бўлади. Поклаш иши уни вужудга келтириш эътибори билан Аллоҳ таоло тарафидан, амалга ошириш эътибори билан банда тарафидан содир бўлган бўлади.
(Юқоридаги оятда келган) [ман дассааҳаа] калимаси «нафсини беркитган киши» деган маънодадир. Нафсни беркитиш шуки, у ўз нафсини йиғинларда фақат қораланиш билан ёдга олинадиган ҳолатга солиб қўйган. Бошқаси эса ўз нафсини поклади, яъни уни шу даражада намоён қилдики, одамлар унга ҳурмат ва таъзим назари билан қарайдиган бўлдилар.
Ҳа, тақводор инсоннинг иши ана шунақа - одамлар орасида ҳурмат ва таъзимга сазовор бўлган шахс бўлади. Фожир банда эса одамлар орасида ёмонланган ва эътиборсиз шахс бўлиб яшайди.
Нафсини намоён қилиш ҳам, беркитиш ҳам охиратда бўладиган ҳолат бўлиши мумкин, яъни нафси покланган тақводор бандасининг қадри буюк бўлади. Фожир бандаси эса унутиб юборилади.
Оятда келган [дассааҳаа] калимаси [дассас-ту] калимасидан бўлиб, (унинг таркибидаги битта) «син» ҳарфи туширилган ва унинг ўрни «йо» ҳарфи билан алмаштирилган.
Сўнгра мазкур [дассааҳаа] калимасини Аллоҳ таолога (бандада) ўз нафсини гуноҳлар билан кўмиб, хорлаш амалини У яратади, деган маънода, [ман заккааҳаа] калимасини эса (бандага ўз нафсини поклаш амалига) Аллоҳ таоло муваффақ қилади, деган маънода нисбат берилади.
[11]. Самуд (қабиласи) ҳаддан ошгани сабабли (ўзларининг пайғамбарини) ёлғончига чиқардилар.
Оятда Самуд қавми кимни ёлғончига чиқаргани айтилмаган. Аллоҳ таоло уни бошқа бир оятда баён қилиб: «Самуд (кабиласи ўтган барча) пайгамбарларни инкор этди»)(«Самуд (қабиласи ўтган барча) пайғамбарларни инкор этди. Ушанда биродарлари Солиҳ уларга айтган эди: «Аллохдан қўрқмайсизми?!» (Шуъаро сураси, 141-142-оятлар).) - деган.
Оятдаги [би тоғвааҳаа] калимасини икки хил талқин қилиш мумкин:
Биринчиси, қилган маъсиятлари ва ҳаддан ошганлари туфайли (ёлғончига чиқардилар). Зеро, уларни ёлғонга чиқаришга ундаган омил - ҳаддан ошишлари ва ўзларига юборилган пайғамбар масаласида фикр юритмаслик бўлган. Иўқса, улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга олиб келган нарса юзасидан фикр юритганларида эди, у зотни ёлғончига чиқаришга сабаб топмасдилар.
Иккинчиси, ҳаддан ошган инсонлари сабаб. Яъни Самуд қавми ҳаддан ошган инсонлар сабабли пайғамбарни ёлғончига чиқардилар. Бинобарин, ушбу оятда шу нарса маълум қилин-моқдаки, улар ўзларига юборилган пайғамбарни ўзларида пайдо бўлган қандайдир шубҳа сабабли ёки ўзларида мавжуд бирон-бир ҳужжат туфайли ёлғончига чиқарган эмаслар. Аксинча, унинг пайғамбар эканини аниқ била туриб ҳам, ўзларидаги саркашлик натижасида уни ёлғончига чиқардилар. Негаки, уларга юборилган пайғамбар - Солиҳ алайҳиссалом келтирган ҳужжат ҳужжатликда ҳаммасидан ошиб тушган эди. Зеро, уларга аввалроқ ўзлари ҳаддидан ошириб сўраган саволга жавоб тариқасида туя берилган эди. Чунки уларнинг пайғамбарликни даъво қилиб турган Солиҳ алайҳиссаломдан далил-ҳужжатлар талаб қилишга ҳақли бўлсаларда, ўзлари кўрсатиб турган муайян бир нарсани сўрашга уларнинг ҳақлари йўқ эди. Шунинг учун ҳам улар туяни сўрашга ишора қилишлари билан сўраш борасида ҳаддан ошган кимсалар бўлиб қолганлар. Сўнгра Аллоҳ таолонинг шундай бир ҳукми бор:
Агар (бир қавмга) ҳужжат уларнинг сўровлари ортидан келадиган бўлса-ю, ўша сўраганлар (пайғамбарни) ёлғончига чиқарадиган бўлса, дунёда улар бутунлай йўқ қилиб юборилганлар. Ҳақиқатан, мазкур қавм ҳам ўзлари ҳужжат сўраганлари ва (ҳужжат келтирилганидан кейин ҳам пайғамбарни) ёлғончига чиқарганлари учун бутунлай йўқ қилиб юбориш билан жазоландилар.
Аллоҳ таоло: «(Эй Муҳаммад! Мушриклар сўраган) мўъжизаларни юборишдан Бизни фақат аввалги (уммат)лар у (мўъжиза)ларни ёлгонга чиқарганларигина ман этди. Самуд қабиласига очиқ (мўъжиза сифатида) туяни ато этганимизда, унга зулм этдилар»)(Исро сураси, 59-оят.) - деб, кофирлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўраётган баъзи мўъжизаларни нега юбормаслигининг сабабини баён қилган. У ҳам бўлса шуки, агар уларга сўраган мўъжизалари кўрсатиладиган бўлса ва (шундан кейин ҳам) саркашлик қиладиган бўлсалар, бутунлай йўқ қилиб юбориладилар. Бироқ Аллоҳ таоло Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг умматларини қиёмат кунига қадар боқий қолдиришни истади ва у зотни оламларга раҳмат қилиб юборди.
[12]. Қайсики, уларнинг энг бадбахти (туяни сўйиш учун) қўзғалди.
Яъни уларнинг энг бадбахти, ўзидаги куфрни юзага чиқариш билан энг бадбахтига айланиб қолгани туяни сўйишга киришди.
Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Алий розияллоҳу анҳуга: «Сизга энг бадбахт икки киши ҳақида хабар берайми?» дедилар. Алий розияллоҳу анҳу: «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули», деди. Шунда у зот: «Самуд қавми туясини сўйиб юборган Уҳаймир ва сенинг мана бу ерингга урадиган кимса», - деб, қўлларини ҳазрат Али бошининг тепа қисмига ишора қилдилар ва: «Ундан мана бу еринг ҳўл бўлади», - деб унинг соқолига ишора қилдилар».(Ибн Абу Ҳотим, Ибн Мардавайҳ, Бағавий, Абу Нуайм ривояти. Суютий. «Ад-дур ал-мансур», 6-жуз, 602-бет.)
Алий розияллоҳу анҳунинг қотили у кишини ўлдиришни ҳалол ҳисоблагани учун одамларнинг энг бадбахтига айланиб қолган бўлиши эҳтимолдан йироқ эмасдир.
[13]. (Шунда) Аллоҳнинг пайғамбари (Солиҳ) уларга: «Аллоҳнинг туясидан (уни сўйишдан) ва уни сув ичишидан (унга тўсқинлик қилишдан) сақланингиз!» - деди.
Мазкур оятни икки хил талқин қилиш мумкин:
Биринчиси, «Ушбу - Аллоҳнинг мўъжиза тарзидаги туяси. Уни (ўзҳолига) кўйингиз - Аллоҳнинг ерида ўтласин! Унга ёмонлик (ния-ти) билан тега кўрмангиз! Акс ҳолда, сизларни аламли азоб тутгай»)(Аъроф сураси, 73-оят.) оятида келганидек, «Аллоҳнинг пайғамбари уларга: «Аллоҳ таолонинг туясидан эҳтиёт бўлингиз!» - деди» маъносида келган.
Иккинчиси, «Аллоҳнинг пайғамбари уларга: «Аллоҳнинг туясини Аллоҳнинг ерида ўтлаб юрган ҳолича тек қўйингиз! Аллоҳнинг туясидан (уни сўйишдан) ва уни сув ичишидан (унга тўсқинлик қилишдан) сақланингиз!» деган маънода.
Мазкур оятда туя икки сабабга асосан Аллоҳ таолога нисбат берилган: биринчиси, Аллоҳ таоло ҳеч кимга туяга эгалик қилишга изн бермаганки, туянинг эгалиги унга нисбат берилса. Аксинча, ҳеч кимнинг мулки бўлмаган масжидлар Унга нисбат берилгани сингари туя ҳам ҳеч кимнинг мулки бўлмаган ҳолича қолгани учун Аллоҳ таолога нисбат берилган.
Иккинчиси, туя Аллоҳ таолога улуғлаш маъносида нисбат берилган.
Нарсаларни Аллоҳ таолога нисбат беришдаги қоида шуки, жузъий нарсаларни Унга бошқа жузъий нарсалардан устун қўйиш маъносида нисбат берилади. Куллий нарсаларни Аллоҳ таолога нисбат бериш эса Аллоҳ таолони улуғлаш маъносида тушунилади. Бинобарин, «Масжидларнинг Парвардигори» дейилганда ана шу масжидлар Ернинг бошқа жойларидан афзаллиги назарда тутилади. Агар «Аршнинг Парвардигори» дейилса, Аршни улуғлаш назарда тутилган бўлади. Шу сингари «Туянинг Парвардигори» дейиладиган бўлса ҳам, унинг шаънини улуғлаш ирода қилинган бўлади. Агар «Оламларнинг Парвардигори», «Ҳар бир нарсанинг Парвардигори» дейилса, бу билан Аллоҳ таолони улуғлаш ирода қилинган бўлади.
[14]. Бас, улар (пайғамбарни) ёлғончи қилишиб, у (туя)ни сўйиб юбордилар. Бас, Парвардигорлари уларнинг гуноҳлари сабабли устиларига қирғин юбориб, уни (барчага) баробар қилди.
Мазкур оятдаги [фа каззабувҳу фа ъақорувҳаа] ибораларини улар Солиҳ алайҳиссаломнинг пайғамбарлигини ёлғончига чиқарганлар деб ёки агар туяни сўядиган бўлсалар, бошларига азоб тушиши ҳақида уларга хабар берганида у кишини ёлғончига чиқарганлар, унинг устига туяни ҳам сўйиб юборганлар, деб тушуниш мумкин.
[фа дамдама ъалайҳим Роббуҳум би-занбиҳим]. (Мазкур оятдаги    [фа дамдама] иборасига)
айрим муфассирлар: «Уларнинг каттаю кичикларини ҳамма томондан азоб билан ўраб олди», - деган маънони бериб, «Арабларда туя семиз бўлиб, унинг гўштини ёғ қоплаб олган бўлса, [баъийрун мудамдамун] деган сўз бор», - деганлар.
Яна айрим муфассирлар шундай деганлар: [дам-дама ъалайҳим], яъни уларнинг гуноҳлари сабабли устиларига қирғин юборди. Уларнинг гуноҳлари Пайғамбарни ёлғончига чиқариш ва туяни сўйиш билан ҳаддан ошганликларидир».
Оятдаги    [фа саввааҳаа] иборасини икки хил талқин
қилиш мумкин: биринчиси, Аллоҳ таоло уларни ер билан яксон қилди, деб. Бунга уларнинг каттаю кичикларини бирдек ҳалок қилиб юборди, деган маънодаги ушбу «Кофир бўлганлар ва пайгамбарга итоатсизлик қилганлар ўша куни ер билан яксон бўлишни орзу қиладилар»(Нисо сураси, 42-оят.) ояти мисол бўлади. Бундан келиб чиқадики, уларнинг кичиклари ўз ажаллари билан ўлганлар, катталари эса қилган гуноҳлари сабабли бутунлай йўқ қилиб юборилганлар.
[15]. (Зотан, Аллоҳ ўз ишининг) оқибатидан қўрқмагай.
Мазкур оятда зикр этилган «қўрқмайди» иборасини Аллоҳ таолога нисбат бериш мумкин. Яъни Аллоҳ таоло уларни ҳалок қилаётиб, унинг жавобгарлигидан қўрқмаган. Қўрқишнинг маъноси шуки, Аллоҳ таоло уларни ҳалок қилар экан, Узи билган ҳикмат уларни ҳалок қилишни тақозо қилгани туфайли ҳалок қилган. Бу билан У зотнинг ҳикматида ҳеч бир камчилик ва нуқсон етмади, ундан бехабар зотлар ҳам бу борада бирон бир сўз топмади. Ҳасан (Басрий): «Ана шу Парвардигоримиз уларнинг устиларига азоб туширишдан қўрқмади»,(Абд ибн Ҳумайд, Ибн Жарир, Ибн Мунзир, Ибн Абу Ҳотим ривояти. Суютий. «Ад-дур ал-мансур», 6-жуз, 602-бет.) - деган.
Ёки уни («қўрқмайди» иборасини) туяни сўйиб юборган кишига нисбат бериб тушуниш ҳам мумкин. У ҳолда оятнинг маъноси: «У Солиҳ алайҳиссалом «Унга ёмонлик (нияти) билан тега кўрмангиз! Акс уолда, сизларни аламли азоб тутгай»,(Аъроф сураси, 73-оят.) - деб уларни огоҳлантирган оқибатдан қўрқмаган ҳолда туяни сўйиб юборди», дегани бўлади.
Баъзи муфассирлар:    оятига: «Ўшатуяни сўйган
киши бошига нима тушишини билмаган эди. Агар билганида бу ишни қилмасди», - деган маънони берганлар. Қўрқиш лафзини билиш ўрнида ишлатиш жоиз. Чунки қўрқув чўққи даражасига етадиган бўлса, илмга айланади.
Самуд қавмининг қиссасини зикр қилиш остида икки томонлама ҳикмат ётибди:
Биринчиси шуки, бунинг зикр қилинишида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликларини исботлаш бор. Яъни Пайғамбар алайҳиссаломнинг аввалгилар ҳақидаги хабар ва қиссаларни биладиган кишилар олдига бориб-келиб юрганлари кузатилмаган. Уларни билай десалар, ёзишни ҳам билмаганлар. Бинобарин, у зот бу хабарни ваҳий орқали билиб олганлари ўз тасдиғини топди.
Иккинчиси шуки, Самуд қавмининг қиссасини зикр қилиш билан Аллоҳ таоло пайғамбарларни ёлғончига чиқарувчиларни огоҳлантирмоқда. Яъни Пайғамбар алайҳиссаломни ёлғончига чиқаришни бас қилишлари учун мушриклар мазкур қиссалар орқали огоҳ бўлишга чақирилдилар. Агар шундай қилсалар, Солиҳ алайҳиссаломни ёлғончига чиқарганлар бошига тушган азоб-уқубат уларнинг ҳам бошларига тушмаслиги билдирилди.
Ёлгиз Аллоҳгина ҳидоятга бошловчидир!

Орқага Олдинга