loader

089. Фажр сураси

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

[1]. Қасамёд этаман тонг (вақти) билан,
[2]. «Ўн кеча» билан,
[3]. жуфт ва тоқ (нарсалар) билан...
Араблар одатларига кўра бирор нарсани гўзал деб билсалар, уни улуғлар эдилар. Улуғлаганларидан сўнг у билан қасам ичардилар. Аллоҳ таоло ҳаж ва у адо этиладиган вақтлар замирида гўзал ҳикматлар ва ажойиб тадбирларни яратиб қўйган. Ҳаж қилинадиган маконни халойиқлар учун хавфсиз бир жой қилиб қўйгани ва улар бу омонлик ниманинг сабабидан бўлаётганини билмасликлари Унинг ана шундай гўзал ҳикмат ва ажойиб тадбирларидан биридир. Шунингдек, инсонлар бир-бирлари билан адоватда ва ўзаро нафратда бўлишларига қарамай, Аллоҳ таоло сабаби бизга номаълум бўлган жиҳатдан уларнинг ўрталарини шу даражада аҳил-иноқ қилиб қўйдики, уларнинг барчалари ўша хавфсиз ерда жамланишга рағбат қиладилар.
(Макка) аҳлини эса шаҳарма-шаҳар хотиржамлик билан сайр қилиб юрадиган қилиб қўйди ва бу ҳақда Аллоҳ таоло ўзининг пайғамбарига: «Кофир бўлганларнинг шаҳарма-шаҳар сайр этиб (яйраб) юришлари Сизни зинҳор алдаб қўймасин!»,(Оли Имрон сураси, 196-бет.) - деди. Дунё аҳлини маккаликлар эҳтиёж сезадиган озиқ-овқат ва бошқа нарсаларни олиб келишга сафарбар қилиб қўйди ва улардан қанчалик оғир машаққатларни талаб қилишига қарамай, бу нарсаларни олиб келишга интиладиган қилиб қўйди. Сўнгра бу қийинчиликлар инсонларнинг ҳаж қилиш учун Маккага келишларига тўсқинлик қилмади. Юқоридагилардан маълум бўлдики, бу ишларда инсонларнинг куч-қудратлари ва тадбирларидан ташқарида бўлган сабаблар ва ҳикматлар бор. (Қуръони Каримда) буларнинг баён қилинишида эса, (Аллох инсонларни) қайта тирилтиришга қодирдир, деб эътиқод қилиш вожиблигига олиб келадиган ва инсонлардан ўз ишлари (қайта тирилишлари) ҳақидаги шубҳаларни кетказадиган омиллар бордир. Демак, Аллоҳ таоло ҳаж кунлари бўлгани ва унинг барча арконлари ўша вақт ичида адо этилганининг ҳурматидан мана шундай юксак қадрли вақт ҳамда кунлар билан қасамёд этган. Арабларнинг ўзлари улуғлаб келган оталари. боболари ва санамлари билан қасам ичадиган одатлари бор эди. Оятдаги нарсалар ҳам уларнинг наздида улуғ бўлгани учун ўз одатларига мос равишда улар билан қасамёд этилган.
[аш-шафъу],(Яъни жуфт.) [ал-ватр](Яъни тоқ.) ва [ал-фажр](Яъни тонг.) сўзлари ҳаж вақтлари орасига киргани учун ҳам муфассирлар:
[аш-шафъу] қурбонлик қилинадиган кундир. Чунки у (Зулҳижжа) ойининг ўнинчи куни. [ал-ватр] эса Арафа кунидир. Чунки у ойнинг тўққизинчи кунидир», деганлар.
[аш-шафъу], [ал-ватр] калималари ва [Вал-лайли изаа яср](«ва ўтаётган тун билан». Мазкур суранинг 4-ояти.) оятидан барча ибодатлар назарда тутилган бўлиши ҳам мумкин. Зеро, бирон бир ибодат йўқки, унда жуфт ва тоқ (амаллар) бўлмаса.
Эҳтимол, [ал-ватр] калимасидан Аллоҳ таоло ва [аш-шафъу] калимасидан эса халойиқлар назарда тутилгандир. Чунки Аллоҳ таоло халойиқларни жуфт қилиб яратган. Аллоҳ таоло ўз Зоти билан ягонадир. Бинобарин, бу қасам Аллоҳнинг зоти ва У яратган барча нарсалар билан ичилгандир.
Эҳтимол, [аш-шафъу],[ал-ватр] калималаридан барча халойиқлар назарда тутилган. Чунки уларда ана шу икки маъно - жуфтлик ҳам, тоқлик ҳам мавжуд. Агар шундай бўлса, бу оятда барча махлуқотлар билан қасам ичилган бўлиб чиқади.

[4]. ва ўтаётган тун биланки (албатта, кофирларга жазо муқаррардир)!
Бу оятда келган [изаа яср] ибораси «унда юриладиган, сайр қилинадиган тун» маъносини ифодалайди. Бу маънода кечаси жиҳод қилиш ва тунда (ғаним устига) бостириб боришдан киноя бор. Аллоҳ таолонинг «Қасамёд этаман пишқириб чопадиган, (чопганда туёқларидан) чақмоҳ чацнатадиган, тонг пайтида (ёв сари) бостириб борадиган (от)лар биланки...»,(Одиёт сураси, 1-3-оятлар.) деган сўзлари бунга мисолдир. Юқоридаги оятлар барча ибодатларга ишорадир. Ибодатлар билан қасам ичилишига сабаб шуки, Аллоҳ таоло бандаларнинг қалбига ибодатлар масаласини буюк қилиб кўрсатиб қўйган. Ҳатто сиз барча инсонларнинг шу ибодатларни маъқуллашлари ва унинг шаънини улуғлаб келаётганларини кўрасиз. Улар ўртасидаги ихтилоф эса фақатгина ибодатнинг моҳияти борасида бўлиб, унинг ўзи ҳақида улар ўртасида ҳеч бир зиддият воқе бўлмайди. Аллоҳ таоло шунинг учун ҳам юқоридаги нарсалар билан қасам ичмоқда.

[5]. Мана шу (нарса)ларда ақл эгаси учун (етарли) қасам бордир!
Мазкур оятни, эҳтимол, қуйидагича таъвил қилиш мумкин - Аллоҳ таолонинг мана шу нарсалар билан қасам ичишидаги сабабни ақл эгалари яхши биладилар, нодонлар эса буни фаҳмламайдилар.
Муфассирлар (олдинги оятлардаги) қасам «Албатта, Раббингиз (барча нарсани) кузатиб турувчидир»(Ушбу суранинг 14-ояти.) ояти учун ичилган, деб айтганлар.
Инсонлар ўртасида баҳс кетгани ва улар ҳаж вақтлари, яъни «ўн кеча», «жуфт» ва «тоқ» нарсалар қасам ичиладиган нарсалар эмас, деб ҳисоб қилганлари боис Аллоҳ таоло «агар акл эгаси ана шу нарсалар ҳақида тадаббур қиладиган бўлса, ана шу вақтлар - улар билан қасам ичиш мумкин бўлган вақтлар эканини ёки ана шу вақтлар уларни қайта тирилиш бор деб эътиқод қилишга ундайдиган нарсалар эканини билиб олади, деган маънода «Мана шу (нарса)ларда ақл эгаси учун етарли қасам бордир!» деб айтган бўлиши эҳтимоли ҳам бор.
Яна бир таъвилга кўра, бу кунлар билан қасам ичилгани уларнинг (маккаликлар наздида) юксак қадр ва шарафга эгалиги сабабидандир. Чунки ҳаж кунларида уларнинг ҳаёт тарзлари яхшиланади, ризқ-насибалари кенгаяди. Фақирлар қурбонлик қилинадиган туя ва бошқа ҳайвонлар билан, улардан бошқалар эса тижорат ва турли касб-корлар билан ўз шароитларини яхшилаб оладилар. Зеро, маккаликлар шу кунлари тижорат қилиш мақ-садида бу йилдан келаси йилга қадар нарсалар тайёрлар ва ҳозирлик кўрар эдилар. Бу кунлар маккаликларнинг наздида улуғ кунлар бўлгани боис Аллоҳ таоло улар билан қасам ичмокда.
Бошқа бир таъвилга кўра, бу сурада қасамёд этилган нарса зикр қилинмаган. Чунки бу қасам кишилар кўз ўнгидаги маълум бир воқеа сўнгидан ичилган. Бу воқеа уларга машҳур бўлгани боис қасам ичилган нарсани зикр қилишга ҳожат қолмаган ва Аллоҳ таоло ўша воқеанинг ҳақлигини таъкидлаш учун қасам ичган. Яна ҳам Аллоҳ билувчироҳдир!

[6]. Раббингиз Од (қабиласи)ни нима қилди, кўрмадингизми?!
[7]. (Улар) баланд устунли Ирам (шаҳридан) бўлиб,
[8]. (бошқа) юртларда унинг ўхшаши яратилмаган.
(Шу ва қуйидаги) оятларда Од, Самуд қабилалари ва Фиръавн ҳақидаги хабарларнинг зикр қилинишида учта фойда бор.
Биринчиси, (бу оятлар) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ёлғончига чиқараётган маккаликларни қўрқитиб қўйиш ўрнида нозил бўлган. Негаки, улар (Од, Самуд қабилалари ва Фиръавн) мол-давлатлари, фарзандлари ва ададлари бисёр, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни инкор қилаётган маккалик мушриклардан кўра кўпроқ куч-қудратга эга қавмлар бўлишган. Шунга қарамай, ана шуларнинг барчаси уларни Аллоҳ таолонинг азобидан ҳеч ҳам қутқариб қололмади. Аксинча, Аллоҳ таоло пайғамбарлар - алайҳимуссаломни - инкор қилганлари сабабли улардан интиқом олди. Шундай экан, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни инкор қилаётган мана бу кимсаларга (Макка мушрикларига) нима бўлдики, Аллоҳ юборган Пайғамбарни инкор этганлари учун бошларига азоб тушишидан ва Унинг ғазабига учрашдан қўрқмайдилар?! Ҳолбуки, булар адад ва мол-давлат жиҳатидан анави қавмлардан кўра кўпроқ ҳамда улардан кўра куч-қудратлироқ эмаслар-ку!
Иккинчиси, ўзлари бой-бадавлат, Пайғамбар ва у кишига эргашганлар эса, камбағал-кашшоқ бўлганлари боис улар ўзларини Муҳаммад алайҳиссалом ва у кишига эргашганлардан кўра Аллоҳ таолога яқинроқ деб ҳисоблар эдилар. Шунинг учун Аллоҳ таоло баён қилмокдаки, булардан олдинги умматлар ичидан пайғамбарларни инкор қилган қавмлар булардан кўра кучлироқ, бадавлатроқ, бола-чақа ва сон жиҳатидан устунроқ бўлганлар, уларга юборилган пайғамбарлар эса, оғир шароитда яшаганлар. Шундай бўлсада, сонларининг кўплиги ва қувватлари билан кеккаювчи ва (пайғамбарларни) инкор қилувчилар қолиб, мана бу зотлар Аллоҳ таолога ҳақлирок бўлдилар. Бинобарин, Аллоҳ таоло иш Макка мушриклари ўйлаганларидек эмаслигини билиб қўйишлари учун уларга бу гапларни баён қилмоқда.
Учинчиси, мушриклар: «Албатта, бизлар ота-боболаримизни (маълум) бир дин узра топдик ва албатта, бизлар уларнинг изларидан эргашувчидирмиз») - деб Аллоҳ таоло ва Унинг пайғамбарларига имон келтиришдан бўйин товлар эдилар. Демак. Аллоҳ таоло бу оятларда ўтган қавмларни эслаш билан анави кимсаларга эргашишдан қайтаряпти. Чунки уларнинг ота-боболари ичида фиръавнлар ва уларга эргашганлар сингари пайғамбарларни инкор қилганлари сабабли ҳалок қилинганлари ҳам, пайғамбарлар ва уларни тасдиқлаган тобелари сингари нажот топганлари ҳам бор эди. Шундай экан, мана бу кимсаларга нима бўлдики, (ота-боболари ичидан) нажот топганларга эмас. ҳалок қилиб юборилганларига эргашмокдалар?!
Сўнгра бу оятлар Од, Самуд ва Фиръавннинг насл-насабини танитиш учун келтирилмаганки, биз уни ўрганишга киришиб кетсак. Улар фақатгина биз юқорида зикр қилиб ўтган маънолар учунгина келтирилган. Уларнинг насаблари ва аҳволлари билан машғул бўлиш ўзни қийнашнинг бир кўринишидир.
«Раббингиз (Од қабиласини) нима қилди, кўрмадингизми?!» оятидаги «кўрмадингизми?» сўзини икки хил талқин қилиш мумкин: Биринчиси, «Дарҳақиқат, кўрдингиз, яъни билдингиз», деб. Бу худди бир ишни шоҳиди бўлиб турган кишига: «Фалончи нима қилганини кўрмадингизми?», яъни уни кўриб-билиб турибсиз-ку, деганга ўхшайди ва бу билан унинг қилми-шидан шикоят қилаётган бўлади.
Иккинчиси, эҳтимол, бу оят орқали Аллоҳ таоло (Ўз Пайғамбарини мушрик қавмларнинг қилмишидан) хабардор этиб ва далда бериб: «Билиб қўйингки, Раббингиз Од (қабиласини) бундай-бундай қилиб ташлади», - деяётган бўлиши мумкин.
Бу оятда зикр қилинган «Ирам» ҳақида муфассирлар турлича фикрлар билдиришган. Жумладан, улардан баъзилари: «Ирам
- Однинг отаси»,(Бу гапни Суддий розияллоҳу анҳудан Ибн Мунзир ривоят қилган. Суютий. «Ад-дур ал-мансур», 6-жуз, 583-бет.) - деган бўлсалар, яна баъзилари: «Ирам -бу қабиланинг отаси (қабилабоши) бўлиб, Од қабиласи шунга мансуб бўлган. Бакр ибн Воилнинг ўғли бўлмаса-да, унинг қабиласига мансуб кишини «У Бакр ибн Воилдан», дейилиши бунга мисолдир»,(Бу гапни Қатода розияллоҳу анҳудан Ибн Жарир, Абдураззоқ, Абд ибн Ҳумайд, Ибн Мунзир ва Ибн Абу Ҳотим ривоят қилган. Суютий. «Ад-дур ал-мансур», 6-жуз, 583-бет.) - деганлар.
Яна баъзилар эса: «Ирам - Од қабиласи яшаган жойлардир»,
- деганлар.
«Ирам - ўша маконларни бунёд қилган кишининг номи», деган фикрлар ҳам мавжуд.
Оятда зикр қилинган «Баланд устунли» иборасини баъзи муфассирлар «узун жасад эгалари»(Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг шунга ўхшаш гапни айтганини Ибн Жарир ривоят қилган. Мужоҳиднинг гапи ҳам шудир.) деб тафсир қилганлар ва қиссада айтиб ўтилганидек, Од қабиласидагилар узун қоматли бўлишган, деганлар. Бошқа муфассирлар «Баланд устунли» иборасини узун устунлар сингари осмонга кўтариб қурилган бинолар эгалари. деб маъно беришган. У ҳолда Ирамни жойлардан иборат бўлган деб қилинган таъвилга кўра, бу ибора ҳам унга (Ирамга)
тегишлидир.
Айримлар эса: «баланд устунли» дегани - бу устунлари ва арқонлари бўлган чодирлардир, (ирамликлар) чодирлар ва ра-воқлар эгалари бўлишган. Уларнинг масканлари устунлар билан кўтариб қўйилган эди», деб айтганлар.
Баъзи муфассирларнинг фикрича, Аллоҳ таолонинг «(бошқа) юртларда унинг ўхшаши яратилмаган», - деган сўзида (Од) қавмини ғайрат ва куч-қувват билан, гавданинг катта-лигию ўз ишининг усталиги каби сифатлар билан сифатлаш бор. Аллоҳ таолонинг«...вя сизларни жисмонан зиёда қилди»,(«Аллоҳ сизларни Нуҳ қавмидан кейин халифа қилиб қўйган ва сизларнв жисмонан зиёда қилганини эслангиз!» (Аъроф сураси, 69-оят)..) улардан ҳикоя тарзида: «Куч-қувватда бизлардан ким зўрроқ?» - дедилар,(«Бас, Од (қабиласи) ерда ноҳақ кибрландилар ва «Куч-қувватда бизлардав ким зўрроқ?» - дедилар». (Фуссилат сураси, 15-оят)..) деган сўзлари ва: «Ҳолбуки, улар ақл-идрокли кишилар эди»,(«Од ва Самуд (қабилаларини ҳам ҳалок қилдик). (Бу) сизларга уларнинг робага айланган) масканларидан кўриниб турибди. Шайтон уларга (қилаёттгг амалларини чиройли кўрсатиб, уларни (ҳақ) йўлдан тўсди. Ҳолбуки, улар ақл-идрокли кишилар эди». (Анкабут сураси, 38-оят).) деб уларни ақл-идрок билан сифатлагани бунга мисолдир.
Аллоҳ таолонинг «(бошқа) юртларда унинг ўхшаши яратилмаган» деган сўзидан улар барпо қилган масканлар назардз тутилиб, бошқа юртларда уларнинг ўхшаши яратилмаганлиги айтилаётган бўлиши ҳам мумкин.

[9]. Водийда харсанг тошларни (уй солиш учун) кесган Самуд (қабиласи)ни,Муфассирлар бу оятни: «Аллоҳ таоло: «Ҳовузлар каби кат-та лаганлар...»,(«Улар (Сулаймонга мисдан у) хохдаган нарсаларни - меҳроблар (ибодатхоналар), тимсоллар (ҳайкаллар, суратлар), ҳовузлар каби (катта) лаганлар ва (ўчоқларга) ўрнашувчи қозонларни ясаб берурлар», (Сабаъ сураси, 13-оят)..) - деб айтгани каби, улар харсанг тошлардан ҳовузлардек (катта) лаганлар ясаб олганлар», - деб таъвил қилганлар.
Баъзи муфассирлар: «(Улар) тоглардан йўниб, уй ясаб хавфсиз юрар эдилар»(Ҳижр сураси, 82-оят) оятида айтилгани каби бу оят «тошлар ичини кесиб, уйлар ясаб олган эдилар», маъносидадир,(Бу гапни Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан Ибн Жарир, Ибн Абу Ҳотим ва Ибн Мунзир ривоят қилган. Суютий. «Ад-дур ал-мансур», 6-жуз, 583-бет.) - деганлар. У ҳолда, бу оят замирида уларнинг куч-қувватлари ва шиддатларидан хабар бериш мавжуд.

[10]. қозиқлар (эҳромлар ва қасрлар) эгаси бўлмиш Фиръавнни (қандай ҳалокатга дучор қилганиничи)?!
Баъзи муфассирлар: «Аллоҳ таоло Фиръавнни [зил автод] деб номлашига сабаб шуки, у тоғларда ўзи учун масканлар қуриб олган. Шунинг учун ҳам у [зил автод] деб номланди. [ал-ватид] - бу тоғдир», - деганлар.
Яна баъзилар: «Фиръавн    Сзил автод] деб аталди.
Чунки унинг ўзи ғазаб қилган кишиларни азоблаш учун ўрнатиб қўйган қозиқлари бўлган»,(Бу гапни Ҳасан раҳматуллоҳи алайхдан Ибн Абу Ҳотим ривоят қилган. Суютий. «Ад-дур ал-мансур», 6-жуз, 584-бет. Саъид ибн Жубайр ҳам шу гапни айтган.) деганлар.
Яна баъзилар: «Фиръавн кўчалар бошига одамларни тайин қилиб қўйган, ҳар бир кўчанинг бошида кузатиб, назорат қилиб (қоққан қозиқдек) турадиган бир одам бўлган», деганлар.
[зил автод] - тоғлар сингари баланд қилиб қурилган қасрлар ва бинолар эгаси, деган маънодадир. Чунки тоғлар Ер-нинг қозиқларидир, деган фикр ҳам бор-ку!

[11]. Улар юртларида ҳадларидан ошиб,
[12]. у жойларда бузғунчиликни кўпайтириб юборган эдилар.
Яъни улар у юртларда бузғунчилик, туғён ва манманлик килишни кўпайтириб юборган эдилар.
[13]. Бас, Раббингиз уларнинг устига турли азоб ёғдирди.
Баъзи муфассирлар шундай деганлар: «Аллоҳ таоло уларни одамларни уриб, азоблашда ишлатадиган қамчилари билан азоблади».
Абу Бакр Асам: «(Оятда келган) [ас-савт] азобнинг бир кўриниши бўлиб, Аллоҳ таоло Од қавмини ана шу азоб тури билан азоблаган. Самуд қавмини эса бошқаси билан, Фиръавн ва унинг тобеларини эса, унинг яна бир тури билан азоб берган», - дейди.

[14]. Албатта, Раббингиз (барча нарсани) кузатиб турувчидир.
Абу Бакр Асам бу оят ҳақида шундай дейди: «Аллоҳ ўзининг душманларини азоблаш учун уларнинг ажаллари етишини кутиб туради. Ажаллари етиши билан уларни азобга гирифтор қилади
Биз (Аҳли сунна вал жамоа)нинг фикримизча, Аллоҳ бандаларнинг қилаётган ишларини кузатиб туради ва бу Унга хеч қандай қийинчилик туғдирмайди. Ҳеч бир иш Унинг илмидан четда қолмайди, балки У бандаларнинг амалларидан ошкорсини ҳам, махфийсини ҳам сақлаб боради.
(Бу оят) ҳеч бир золимнинг зулми Унинг эътиборидан четда қолмайди, ҳеч ким Ундан қочиб қутила олмайди, деган маън дадир, деган фикрлар ҳам бор.
Сўнгра «Албатта, Раббингиз (барча нарсани) кузатиб ту-рувчидир» оятидан ҳеч ким Аллоҳнинг (кузатиб турадиган) макони бор деган тасаввурга бормаган. Шундай экан, баъзи бир одамларга нима бўлдики, «(У) Арш узра «муставий» бўлмиш Раумондир»(Тоҳо сураси, 5-оят.) оятидан Аллоҳ Аршни ўзига макон қилиб олган, деган тасаввурга борадилар.

[15]. Бас, энди инсонни қачонки, Парвардигори синов учун икром этиб, унга неъмат ато этса, дарҳол: «Парварди-горим (лойиқ бўлганим учун) мени икром этди», - дер.
[16]. Аммо, қачонки, (Парвардигори) уни синов учун, ризқини танг қилиб қўйса, дарҳол: «Парвардигорим мени хор қилди», - дер.
[17]. Йўқ! Аксинча, сизлар етимни (ҳолидан хабар олиб) икром қилмайсиз.
Бу ўриндаги мантиқий чигаллик шуки, бирор киши бизга шундай дейиши мумкин: «Ўша инсоннинг: «Парвардигорим мени икром этди» ва «Парвардигорим мени хор қилди», -деган сўзлари Аллоҳ таоло айтган сўзга мувофиқ келган. Чунки У зот: «Бас, энди инсонни қачонки, Парвардигори синов учун икром этиб, унга неъмат ато этса...», деган. Шу ерда банданинг: «Парвардигорим мени икром этди», - деган сўзи Аллоҳ айтган сўзга мувофиқ келган. Худди шу сингари ана шу банда юқоридаги ҳолатнинг тескариси билан синалган чоғда: «Парвардигорим мени хор қилди», - деган сўзи ҳам Унинг: «Аммо қачонки, (Парвардигори) уни синов учун, ризқини танг қилиб қўйса...», - деган сўзига мувофиқ келган. Агар биринчи ҳолат икром қилиш бўлса, унинг зидди бўлган ҳолат хор қилиш бўлади. Сиз Аллоҳ таолонинг мол-давлатни яхшилик, фақирликни эса ёмонлик деб, итоаткор бандани яхшилик қилувчи, осий бандани эса хатокор деб атаганини кўрмайсиз-ми?! Демак, бандага неъмат берилиб, икром қилинган вақтда: «Парвардигорим мени икром қилди», - дейиши тўғри бўлар экан, унинг икром қилинмасдан, ризқи танг қилиб қўйилган вақтда: «Парвардигорим мени хор қилди», - дейиши ҳам табиий бўлади. Агар иш ана шундай экан, банданинг бу сўзини Аллоҳ таоло: «Йўқ!» - деган сўзи билан қандай қилиб рад этади, ваҳоланки, банда ростини гапираяпти-ку?!».
Бироқ биз қуйидагича жавоб берамиз: «Албатта, Аллоҳ таолонинг «Йўқ!» деган сўзи билан қилган раддияси оят зоҳирида келган сўзнинг ўзига берилмаган ва шундай деб тушунилмайди ҳам. Аксинча, ундан оятнинг зоҳирида айтилган сўздан ирода қилинган маъно тушунилади. Чунки бу гапнинг эгаси Аллоҳ таолога ва охират кунига кофир бўлган, қайта тирилиш ҳам, жазо (ёки мукофот) ҳам йўқ, инсонлар қилган амаллари эвазига шу дунёнинг ўзида жазоланадилар, бас, яхшилик қилган кишига яхшилик қилинади, ёмонлик қилган киши хор бўлади, деб юрган бандадир». Демак, Аллоҳ таолонинг «Йўқ!» деган сўзи: «Йўқ! Иш кофир банда ўзича тасаввур қилиб юрганидек эмас, аксинча бу дунё амал қилиш дунёсидир. Куфрнинг жазоси ва имоннинг мукофоти учун бошқа бир дунё бор», деган маънодадир. Бу ҳам Аллоҳ таолонинг «(Эй Муҳаммад!) Мунофиқлар ҳузурингизга келиб: «Гувоҳлик берамизки, Сиз, албатта, Аллоҳнинг пайгамбаридирсиз», - дерлар. Сиз Унинг пайгамбари эканингизни Аллоҳ албатта билур ва Аллоҳ мунофиқларнинг ҳақицатан ёлгончи эканига ҳам гувоҳлик берур») - деган сўзлари кабидир. Ҳолбуки, ўшанда мунофиқлар ўзлари берган шоҳидликлари ва айтган сўзларида ёлғончи бўлмаганлар, балки Сиз, албатта, Аллоҳнинг пайғамбаридирсиз, деган сўзларида улар ростгўй эдилар. У зот Аллоҳнинг пайғамбари эканини Унинг ўзи ҳам билар эди. Бирок мунофиқлар ўз дилларида Пайғамбар алайҳиссаломни инкор қиладиган эътиқодда эдилар ва дилларида яширин тутган эътиқоднинг тескарисини тилларига чиқарар эдилар. Бинобарин, («Аллоҳ мунофикушрнинг хркркртан ёлгончи эканига ҳам гувоҳлик берур» деб) мунофиқларни ёлғончига чиқариши улар дилларида пинҳон тутиб юрган эътиқодга қаратилган, улар айтган сўзга эмас, деб тушунилади. Бу ерда ҳам (яъни Аллоҳ таолонинг «Иўқ!» деб раддия бериши ҳам) худди шундай.
Чунки кофирлар бир неча тоифа бўлишган. Улар орасида бу дунёда мўл-кўл давлат бериладиган ва икром қилинадиган бўлса, ўз амалим билан ҳақли бўлганим учунгина шундай бўлди деб, агар ризқи танг қилиб қўйиладиган ва қийинчилик билан синаладиган бўлса, қилган ёмонлигим ва амалим сабабли шундай ҳолатга тушиб қолдим, деб ҳисоблайдиганлари бор эди. Улар орасида яна: Аллоҳ таолонинг наздида менинг ўз мавқеим бор, шунинг учун мен инъом берилишга ҳақлиман, деб ҳисоблайдиган, бордию, танг аҳволга тушиб қолса ва бирор қийинчилик етадиган бўлса, бу нарсада менга анави кимсанинг касри тегди деб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан шумланадиганлар ҳам бор эди. Ахир сиз Аллоҳ таолонинг «Уларга бирор яхшилик етса, «Бу - Аллоҳдан», - дейдилар. Агар уларга бирор нохушлик етса, «Бу - Сиздан», - деб айтадилар»,(Нисо сураси, 78-оят.) - деган сўзларини кўрмайсизми?! Фиръавннинг қавми ҳам худди шундай ўйлар эди. (Бу ҳакда) Аллоҳ таоло шундай деган: «Бас, уларга яхшилик келганда: «Бу бизга хос», - дейдилар. Агар уларга бирор нохушлик етса, Мусо вау билан бирга (имон келтирган) кишилардан шумланадилар» )
Бас, «...икром этиб, унга неъмат ато этса» ояти Аллоҳ унинг (синаётган шу инсоннинг) жисмини соғлом қилиш ёки уни ўз қавмининг раҳбари қилиш билан икром этса, деган маънодадир. «Неъмат ато этса», яъни дунёни (ноз-неъматини) унга мўл-кўл қилиб берса: «Парвардигорим (лойиқ бўлганим учун) мени икром этди», - дейди ва у билан кеккаяди. «Аммо, қачонки, (Парвардигори) уни синаса», яъни уни синаб, ризқини тор қилиб қўйса, Раббим мени хор қилди, дейди ва бу билан ўзининг бетоқатлигини кўрсатади. Ҳолбуки, Аллоҳ таолонинг бандани неъматлар билан синашидан мақсади унга берган неъматларнинг шукрини адо этишини талаб қилишдир. Уни мушкул ҳаёт билан синашдан мақсади эса, унинг жазавага тушиши эмас, сабр қилишидир. Аммо (Аллоҳ синаётган банда) мана шу неъматларнинг шукрини қилиш ўрнига, кибрга кетди. Қийинчиликларга сабр қилиш ўрнига, жазавага тушди. Демак, Аллоҳ таолонинг «Иўқ!» деган сўзидан мурод, Аллоҳ таоло бу сўзни уларнинг эътиқодлари ва қилмишларига раддия тарзида айтган, деб тушуниш ҳам мумкин. Яъни Аллоҳ таоло банда кеккайиши учун уни икром қилиб, неъмат бериб қўйган эмас. Сабрсизлик қилиб, жазавага тушиши учун унинг ризқини танг қилиб қўйган эмас. Аксинча, шукр қилиши учун унга неъматлар берди, сабр қилиши учун унинг ризқини танг қилиб қўйди. Яна ҳам Аллоҳ билувчироқдир!
«Аксинча, сизлар етимни (ҳолидан хабар олиб) икром қилмайсиз» оятини мушриклар етимни икром қилмаганлар ва бунинг устига уни хорлаганлар, деб тушуниш мумкин. Чунки етимни ҳурмат қилиш вожиб бўлмаса-да, уни хорлаш ҳаромдир. Яна (бу оят) уларнинг етимни икром қилмаганликларини билдиришига қарамай, уларнинг етимни хорлаганликлари аниқ эмаслиги ҳам мумкин. Чунки вожиблик, агар унинг зиддида ҳам зикр қилинадиган бўлса, бу нарса унинг муқобилини тасдиқлашни тақозо қилади. Агар вожиблик инкорнинг зиддида зикр қилинадиган бўлса, унда ўшанинг муқобилини жорий қилиш ҳам, жорий қилмаслик ҳам мумкин бўлади. Кўрмайсизми, «Фалончи золимдир», деган сўзда унинг муқобилини, яъни одил эмаслигини тасдиқлаш бор. Чунки «золимдир» сўзи золимликни тасдиқлашдир. Шунинг учун ҳам унинг зикр қилиниши замирида одилликни инкор қилиш ҳам, унинг зиддини (золимликни) тасдиқлаш ҳам ётади. Агар сиз «У одил эмас» десангиз, бу гапингизда унинг муқобили бўлган золимликни аниқ тасдиқлаган бўлмайсиз. Аксин-ча, у золим бўлиши ҳам, золим бўлмаслиги ҳам мумкин. Баъзан инкор қилиш орқали унинг муқобилини тасдиқлаш ҳам назарда тутилади. Аллоҳ таоло: «(Лекин уларга) бу савдолари фойда килмади»,(Бақара сураси, 16-оят.) деган. Улар фойда қилмадилар, деган сўзда унинг зидди бўлган зиён кўришни тасдиқлаш бордир.
(Бу оятда зикр қилинаётганидек) етимни икром қилиш уч хил кўринишда бўлади:
Биринчиси, (етим балоғат ёшига етганига қадар) унинг мо-лини зое қилмасдан сақлаб туриш билан икром қилиш ва бирор камчилик етиб қолмадими, деб унинг ҳол-аҳволини кузатиб ту-риш билан унинг ўзини ҳам икром қилиш.
Иккинчи кўриниш - унга шариат одобларини таълим бериш, уни шариатга бошлаш билан икром қилиш.
Учинчи кўриниш - етимга унинг ўз моли ҳисобидан унга керак бўлган микдордагина сарфлаш ва унга яхшилик қилиш билан икром қилиш.
Шундай экан, бу ердаги ибора етимнинг молини сақлаш қабилидаги икром қилишни тарк этиш билан етимни хорлаш ва уни зое қилиш маъносида келган бўлади. Яна ҳам Аллоҳ билувчироҳдир!

[18]. Мискин (бечорага) таом беришга ҳам бир-бирингизни тарғиб этмайсиз.
Яъни бошқаларни мискинларга таом беришга ундамайсиз.
Улар бошқаларни мискинларга таом беришга ундамаганлар, ўзлари ҳам уларга таом бермаганлар, деган маънода бўлиши мумкин.
Эҳтимол, ўзгаларни мискинларга таом беришга ундаб, ўзлари шу ишни қилмаганлар, деган маънодадир.
Демак, бу оятда мусулмонларни етимларни икром қилиш ва уларнинг мол-мулкларининг ташвишини қилишга тарғиб этилмоқда. Уларнинг ўзлари мискинларга таом беришлари ва бойларни мискинларни таомлантиришга тарғиб қилишлари лозимлиги баён қилинмоқда.

[19]. Меросни эса (ўз улушингизга ўзгаларникини) қўшиб еяверасиз.
Оятдаги [ал-ламм] сўзи «тўплаш» маъносидадир. Мол тўплаган кишига [ламмал маала] дейилади. Аллоҳ таоло (бу билан) гўё ўзлари мерос қилиб олмаган нарсани - яъни етимларнинг улушларини - ўзлари мерос қилиб олган улушларига қўшиб, жамлаб ейдилар, демоқда. Бу оятда уларнинг етимларни хорлаганлари исботлаб берилмоқда.
Баъзи муфассирлар оятдаги [ал-ламм] калимасига [шадидан] маъносини бериб, уни «Меросни эса шафқатсизларча еяверасиз»,(Бу гапни Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан Ибн Жарир ривоят қилган. Қа-тода ва Заҳҳок ҳам шу гапни айтган.) - деб таъвил қилганлар.

[20]. Яна (фоний эканини била туриб) мол-дунёни қаттиқ муҳаббат билан севасиз.
Абу Бакр Асам оятни: «Мол-дунёни бениҳоя, жуда ҳам қаттик. ҳеч бир камчиликсиз севасиз», - деб тафсир қилган. Агар шундай бўлса, у ҳолда бу оят уларнинг дунёни жуда ҳам қаттиқ севганлари ва унга кучли ҳирс қўйганларининг хабарини бераётган бўлади.
Эҳтимол, бу оят тақдим ва таъхир услубида, яъни улар кўп молни қаттиқ яхши кўрадилар, деган маънода келгандир.

[21]. Йўқ! Қачонки, Ер қаттиқ силкинганда...
Оятдаги [каллаа] сўзи тўхтатиб туриш ва огоҳлантириш учун ишлатиладиган сўздир. Шундан келиб чиқиб, ай-рим муфассирлар бу сўзни: «Парвардигорим мени икром қилди», «Парвардигорим мени хор қилди» ибораларига нисбат берганлар ва Аллоҳ таоло гўё: «Иўқ! Бу дунё мукофот ва жазо диёри эмаски, икром қилиш ва хорлаш жазолаш ва мукофотлаш деб ҳукм қилинса, бу дунё, шубҳасиз, меҳнат ва синов дунёсидир», - демоқда, деганлар.
Муфассирлардан айримлари [каллаа] сўзига янги маънони бошловчи ибора (олдинги оятларга алоқаси йўқ) ҳукмини бериб, оятни «Ҳақиқатан, қачонки, Ер қаттиқ силкинганда», - деб таъвил қилганлар ва Аллоҳ таоло етимни икром қилмагани, мискинларга таом бермагани ҳамда бу ишга тарғиб қилмагани учун банда афсус-надомат қилишининг хабарини бермоқда, деганлар.
[изаа дуккатил ардзу] яъни қачонки Ер майда-майда қилинса. Бу - ҳисоб-китоб ва қайта тирилиш кунидир.

[22]. Ва Раббингиз (ҳукми) ва фаришталар саф-саф бўлиб келганда
Бу оятни бир неча хил талқин қилиш мумкин: биринчи, оятнинг маъноси «Ва Раббингиз фаришталарни келтирганда». Зеро, («ва» маъносидаги) [вов] ҳарфи («билан» маъносидаги) [ал-бау] ҳарфи ўрнида ишлатилиши жоиздир.(Оятда «ва» маъносини берадиган «вов» ҳарфи «билан» маъносини берадиган «ба» ҳарфи ўрнида ишлатилган дейилмокда. Бу ҳолда «келди» ўтимсиз феъли «келтирди» ўтимли шаклга айланади.)
Кўрмайсизми, [қолу я Мусаа иннаа лан надхулаҳаа абадан маа даамуу фийҳаа фазҳаб анта ва Роббука](«Айтдилар: «Эй Мусо! Модомики, (улар) у ерда эканлар, биз сира у ерга кирмагаймиз. Сен (ўзинг) ва Раббинг бориб, (улар билан) жанг қилаверингиз. Биз эса, шу ерда ўтирувчилармиз» (Моида сураси, 24-оят).) оятида ҳам [Ва Роббука] ибораси[би Роббика] (Раббинг билан) маъносида келган.
Агар бу оятни шу маънога йўйиладиган бўлса, шубҳа кўтарилади ва масала ойдинлашади. Чунки Аллоҳ таоло [ва жааъа Роббука бил малаки],(Яъни «Ва Раббингиз фаришталарни келтирганда».) - деган бўлса эди, ҳеч кимнинг фикрига Аллоҳ бир макондан бошқа маконга кўчади, деган ўй келмаган бўларди.
Аллоҳ таоло: [ҳал ян-зуруна иллаа ан таътияҳумуллоҳу фии зулалин минал ғо-маами],(Яъни «Улар (ҳақни инкор этувчилар) балким, соябон булутлар остида Аллох ва фаришталар келганда иш тугашини (қиёматни) кутаётгандирлар». (Бақара сураси, 210-оят).)-деган. [фии зулалин минал ғомаами] нинг маъноси - яна Аллоҳ билувчироқ - соябон булутларни (келтирганда)дир. Чунки Аллоҳ таоло бошқа бир оятда:
[ва явма ташаққоқус самаау бил ғомаами],(«Булутли осмон ёрилиб, фаришталар (ер юзига) тушириладиган кун (қиё-мат)ни эсланг!» (Фурқон сураси, 25-оят).) -деган. Бинобарин, бу оятнинг (шу суранинг 22-оятининг) маъноси биз айтиб ўтганимиздек экани ўз тасдиғини топди. Бу ўз тасдиғини топган экан, бу хусусдаги шубҳа ва чалкашлик ҳам кўтарилгандир.
Иккинчиси, баъзи муфассирлар: «Раббингиз... келганда» ва «Аллоҳ келганда»,(Бақара сураси, 210-оят.) - оятини «Аллоҳнинг амри келганда», деб тафсир қилишган ва (ўз фикрларини қувватлаш учун) Наҳл сурасидаги: «(Кофирлар эса) фақат ўзларига (ўлим) фаришталари келишини ёки Раббингизнинг амри (азоби) келишини кутарлар»,(Наҳл сураси, 33-оят) - оятини далил қилиб келтирганлар. Чунки оятда «Раббингиз келганда» ибораси ўрнида «Раббингизнинг амри келиши» ибораси зикр этилган.
Учинчиси, «Раббингиз келганда» ояти Унинг ваъдаси ва тахдиди (қиёмат куни) келганда, маъносида бўлиши эҳтимоли бор. «Келиш» феъли Аллоҳнинг сифати бўлмаса ҳам Унга нисбат берилмоқда. Зеро, Аллоҳнинг сифати бўлмасада, феълларнинг натижаларини Унга ўша феълнинг ўзини нисбат берилгани каби нисбат берилиши жоиздир. Бунга «Бас, Биз ўз (даргоҳимиздаги)
руҳимиздан унга пуфладик»(Таҳрим сураси, 12-оят.) ояти мисолдир. Зеро, Унинг «пуфловчи» деган сифати йўқ бўлгани ҳолда бу оятда пуфлаш Унга нисбат берилмоқда. Аллоҳ таоло «ёзувчи» деб сифатланмаса-да, «Бизунда (Тавротда) уларга жонга-жон,... деб, битиб куйдик»(Моида сураси, 45-оят.) оятида ёзишни Узига нисбат берган. Негаки, амалга оширилган бу ишлар Унинг феълининг (буйруғининг) натижаларидир. «Ёмғир Аллоҳнинг раҳмати», яъни Унинг раҳмати натижаси, дейила-ди. Ёмғир Унинг сифатидир, деган маънода эмас.
«Намоз Аллоҳнинг буйруғи», «Закот Аллоҳнинг буйруғи» деган жумлалар ҳам «(намоз) Аллоҳнинг буйруғи билан ўқилади», «(закот) Унинг буйруғи билан берилади», деганидир, «на-моз ва закот Аллоҳнинг иккита сифатидир», дегани эмас.
Тўртинчиси, «Раббингиз келганда» оятининг маъноси: «Бу оламнинг яратилиши ҳикмат бўлган вақти келганда», - деганидир. Агар жазо (ва мукофот) учун ўлимдан кейин қайта тирилтириш мавжуд бўлмаганида, бу оламни яратиш, кейин уни йўқ қилиб юбориш беҳуда ишга чиқиб қолар эди. Чунки бундан олдин ҳам уни (оламнинг беҳуда яратилмаганини, жазо ёки мукофот учун қайта тирилиш борлигини) ушбу: «Ёки сизларнинг гумонингизча, биз сизларни беҳуда яратдигу, сизлар бизнинг ҳузуримизга ҳайтарилмайсизми?!»(Муъминун сураси, 115-оят.) - ояти билан баён қилиб берган эдик. Шундай экан, оламнинг яратилиши ана шу қайта тирилтириш борлиги туфайли ҳикматга айланган экани ўз тасдиғини топди.
Аллоҳ таоло (қиёмат куни барча мавжудотлар ҳалок бўлганидан сўнг): «Бугун подшоҳлик кимникидир?» (деб сўраб Ўзи айтур:) «Воҳид (ягона) ва Қаҳҳор (голиб) Аллоҳникидир».(Ғофир сураси, 16-оят.) Ваҳоланки, ўша кундан олдин ҳам подшоҳлик Аллоҳники бўлган, аммо Унинг подшоҳлиги ҳар бир кишига ўша вақтда аниқ ва равшан бўлади. Аллоҳ таоло: «(Қиёмат кунида) барча (халойиқ) Аллоҳга рўбарў бўлур»,(Иброҳим сураси, 21 -оят.) - деган. Аслида, барча нарса Унга очиқ-ойдин кўриниб туради, бироқ бу оят «Халойиқлар Унинг ҳузурида пайдо бўлган вақт келди», деган маънодадир.
Аллоҳ таолога нисбат бериладиган ҳар бир нарсадаги асос шуки, аввало, нисбат берилган Зотга боғлашга лойиқ бўлган нарсага эътибор қаратасиз, сўнг уни ўша Зотга боғлайсиз, аммо уни (исмини аниқ ифодаламасдан) олмошга айлантириб зикр қиласиз. «Уч кишининг ўзаро шивирлашиб гаплашиши бўлса, албатта, уларнинг тўртинчиси Удир»,(«Аллоҳ осмонлар ва Ердаги бор нарсани билишини кўрмадингми?! Уч кишининг ўзаро шивирлашиб гаплашиши бўлса, албатта, уларнинг тўртинчиси Удир. Беш кишининг ҳам, албатта, олтинчиси Удир. Бундан оз бўладими ё кўп бўладими, қаерда бўлсалар ҳам, албатта, У улар билан биргадир». Мужодала сураси, 7-оят.) - деган оятидан (шивирлашиб гаплашаётганлар олдида) Аллоҳнинг ҳозир бўлиши тушунилмайди. Унинг маъноси У зот Ўз илми билан уларни ўраб олади ва уларни (гапираётган гапларини) яхши билади, деганидир. «Бас, Аллоҳ улар ҳисобга олмаган томондан келди»,(«У аҳли китоблардан (яҳудийлардан) кофир бўлган кимсаларни биринчи «тўплаш»даёқ ўз диёрларидан ҳайдаб чиқарган Зотдир. (Эй мўминлар!) Сизлар уларни чиқиб кетишларини ўйлаган ҳам эмас эдингиз, улар ҳам ўзларининг қалъаларини Аллоҳ (азоби)дан тўсувчи деб ўйлаган эдилар. Бас, Аллоҳ(нинг азоби) улар ҳисобга олмаган томондан келди ва дилларига қўрқинч солди». Ҳдшг сураси, 2-оят.) - оятидан ҳам Аллоҳнинг (бир жойдан бошқа жойга) ўтиб юриши тушунилмайди, балки у «Аллоҳнинг душманларига азоби. дўстларига эса ёрдами келади», деган маънодадир.
[қод макароллазина мин қоблиҳим фа аталлоҳу бунянаҳум мина қовааъиди фа хорро ъалайҳимус сақфу мин фавқиҳим](«Улардан олдинги (кофир)лар ҳам (ўз пайғамбарларига шундай) макрларнж қилган эдилар. Шунда Аллоҳ уларнинг (макр билан қурган) биноларини пой-деворлари билан қўпориб ташлади. Бас, том ўзларининг устига қулади». Наҳл сураси, 26-оят) оятида зикр қилинган [фа аталлоҳу] иборасидан бандаларга нисбатан қўлланиладиган «келмоқ» маъноси тушунилмаган.    Аллоҳ таоло: «Агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангиз, У ҳам сизларга ёрдам берур»,(Муҳаммад сураси, 7-оят.) - деган. Бу оят «агар сиз Аллоҳнинг динига ёрдам берсангиз...» деган маънодадир. Аллоҳ таолога заифлик етиб, Узини қўллаб-қувватлайдиган зотларга муҳтож бўлиб қолади, деган маънода эмас.
Аллоҳ таоло шундай деган: «Аллоҳ сизларни «Ўзидан» огоҳлантиради».(Оли Имрон сураси, 28-оят.) Бунинг маъноси шуки, «Аллоҳ сизларни Ўз азо-бидан огоҳлантиради». Бу оятда ҳақиқатан ҳам Аллоҳнинг Ўзи назарда тутилмаган.
Юқоридаги сингари оятлар Қуръони Каримда ҳисобсиз даражада келган. (Хулоса қиладиган бўлсак) бундай оятлар-да (иш-ҳаракатларни Аллоҳга) нисбат бериш биз айтиб ўтган услубда бўлади. Шунинг учун (тафсир қилинаётган) «Ва Раббингиз келганда» иборасига «Унинг ваъдаси ва таҳдиди (қиёмат куни) келганда» ёки «Оламнинг яратилиш ҳикматга айланган вақт келганда» ёхуд оятнинг ичига яширинган муносиб маънолардан бири берилади.
(Аллоҳ таолога нисбат бериб зикр қилинган) «келиш» сўзидан биргина маъно тушунилмаслиги, балки у бир қанча маъноларни тақозо қилишига далолат қиладиган ишлардан бири шуки, «келиш» сўзи аразларга (сифатларга) нисбат бериб зикр қилинса, ундан жисмларга нисбат бериб зикр қилинган вақтдагидан бошқа маъно тушунилади. Чунки бу сўз аразларга нисбат бериб зикр қилинганда, уларнинг намоён бўлиши тушунилади. Аллоҳ таоло: «(Эй Муҳаммад!) Қачонки, Аллоҳнинг нусрати (мадади) келганида»,(Наср сураси, 1 -оят.) деган. Бунинг маъноси Унинг нусрати намоён бўлганда, дегани бўлиб, ундан (мададнинг бир жойдан бошқа жойга) кўчиб юриши назарда тутилмайди. Агар «келиш» сўзи жисмга нисбат бериб зикр қилинган бўлса, унинг бир жойдан бошқа жойга кўчиши тушунилади. Аллоҳ таоло: «Яна айтинг: «Ҳақиқат (яъни Ислом) келди ва ботил (куфр) йўқолди»,(Исро сураси, 81 -оят.) - деган. Бунинг маъноси «Ҳақиқат юзага чиқди ва ботил йўқолди» деганидир. Ҳақиқат бундан ол-дин бир жойда эди, кейин у ердан бошқа жойга кўчирилди, дегани эмас. Бинобарин, «келиш» сўзи бир нарсага нисбат бериб зикр қилинадиган бўлса, унга ўзига муносиб келадиган маънони бериш кераклиги, қаерда келишидан қатъи назар, битта маъ-но тушунилмаслиги ўз исботини топиб бўлди.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинади: «У зот Аллоҳ таолодан ҳикоя қилиб шундай дедилар: «Ким Менга бир қарич яқинлашса, Мен унга бир газ(Газ: метрик система қабул қилинганга қадар ишлатилган, 0,71 метрга тенг узунлик ўлчови.) яқинлашаман. Ким Менга бир газ яқинлашса, Мен унга бир қулоч яқинлашаман. Ким менга юриб келса, Мен унга югуриб бораман». (Мазкур ҳадиси қудсийда келган) «яқинлашиш» сўзидан халойиқларга нисбатан ишлатилган вақтдаги маъно тушунилмайди. Унинг маъноси: «Ким тоат, ибодат билан Менга яқинлашса, Мен тавфиқ ва мадад бериш билан ёки яхшилик ва инъом қилиш билан унга яқинлашаман», - деганидир.
Мусо алайҳиссалом (у зотга ва Пайғамбаримизга салавоту саломлар бўлсин), шундай деди: «Эй Раббим! Сен менга яқинмисанки, Сенга шивирлаб гапирсам ёки узоқмисанки, Сенга нидо қилсам?» - деганида, бу билан маконни назарда тутмаган. У зот бу сўзлари билан: «Сен мендан розимисанки, мен Сенга шивирлаб гапирсам ёки Сен мендан ғазабдамисанки. мен ошкора кўз ёшлар тўкиб ва зорланиб, Сенга нидо қилсам». - демоқчи бўлганлар холос.
Қолаверса, Аллоҳ таолога нисбат бериб зикр қилинган «келиш» сўзидаги қоида - бу хусусда қатьий бир ҳукм чиқармай таваққуф(Яъни бошқа бир маъноси ҳам бордир, деб иккиланиш.) қилишдир. Чунки биз «келиш» сўзидан битта маъно ирода қилинмаслигини юқорида айтиб ўтган эдик. Негаки, бу сўз аразларга нисбат бериб ишлатилган вақтда жисмлар ва шахсларга нисбат бериб ишлатилган вақтдагидан бошқа маъно назарда тутилади. Аллоҳ таоло жисм эмаски, Унинг келишидан жисмлар келишидаги маъно тушунилса. Араз эмаски, аразлар келишидаги маъно назарда тутилса. Демак, (Аллоҳга нисбат бериб зикр қилинган) «келиш» сўзи Қуръонда келганига ҳеч қандай ташбеҳсиз эътиқод қилган ҳолда, уни тафсир қилишдан тўхташ бу сўзга нис-батан энг тўғри муносабатдир. Яна ҳам Аллоҳ билувчироқдир!

[23]. Ҳамда ўша куни жаҳаннам ҳам (яқин) келтириб қўйилганда - ана ўша кунда инсон (бу кўрганларидан) эслатма олур. (Аммо вақт ўтгач, энди) унга эслатма қаёқда экан?!
Бу оятда зикр этилган «жаҳаннам ҳам (яқин) келтириб қўйилганда» жумласи хусусида бир қанча талқинлар мавжуд:
Биринчиси, «Дўзах эса йўлдан озганларга (кўриб пушаймон чекишлари учун) намойиш ҳилинур»(Шуъаро сураси, 91-оят.) оятида айтилганига эътимод қилиб, уни «жаҳаннам унга кирадиганлар учун аниқ-равшан қилиб кўрсатиб қўйилганда», - деб таъвил қилинган. Бундан дўзах олдин бир жойда бўлиб, кейин бошқа жойга кўчирилган, деган маънони тушунмаслик керак. «Келиш» сўзидан гоҳида кўриниш, юзага чиқиш маъноси ҳам назарда тутилади. Аллоҳ таолонинг «(Эй Макка аҳли!) Ҳақиқатан, сизларга ўзларингиздан (чиҳҳан) Расул келди»,(Тавба сураси, 128-оят.) - деган сўзи Расул келгани сизга аён бўлди дегани бўлиб, Расул бошқа жойдан уларнинг олдига келтирилди, маъносини англатмайди.
Иккинчиси, баъзи муфассирлар оятни: «Дўзах аҳли унга, яъни жаҳаннамга келтирилганда», - деб таъвил қилганлар.
У ҳолда «келиш» аслида дўзах аҳлидан содир этилган, кейин унга нисбат бериб зикр қилинган бўлиб чиқади. Чунки улар дўзахга келсалар, дарҳақиқат у ҳам уларга келган бўлади. Бу ҳам «Албатта, Унинг ваъдаси (ўз вақтида) келувчидир»,(«Улар Раҳмон ғойибона Уз бандаларига ваъда қилган (мангу) яшалади-ган жаннатларга (кирурлар). Албатта, Унинг ваъдаси (ўз вақтида) келувчидир (Марям сураси, 61-оят).) ояти сингари бўлиб, «келиш» сўзи (аслида) ваъда унга келадиган кишига нисбат бериб зикр қилинган. Бино-барин, уларнинг олдига келадиган нарса ваъданинг ўзи бў-либ чиқади.
Баъзилар: «Ўша куни жаҳаннам ҳам (яқин) келтириб қў-йилганда» ояти унинг тафти, ўкириги, ўз аҳлига бўлган ғазаби келганда, маъносида бўлиб, (бу ерда) жаҳаннамнинг ўз ўрни-дан (кўчиши) ҳақида сўз йўқ,(Бу гапни Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан Ибн Абу Шайба, Абд ибн Ҳу-майд, Термизий, Абдуллоҳ ибн Аҳмад («Завоидуз-зуҳд»да) ва Ибн Жарир мав-қуф тарзда ривоят қилишган. Шунингдек, бу гап Ибн Масъуддан, Абу Саъид вг Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан марфуъ тарзда ҳам ривоят қилинган.) - деб айтганлар.
Мазкур оятдаги «келиш» сўзига унинг ҳақиқий маъносини бериб, дўзах келтирилади, унинг етмиш мингта тизгини бўла-ди, ҳар бир тизгин етмиш мингта фариштанинг қўлида бўлади,(Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Уша кунҳ. жаҳаннам келтирилади. Унинг етмиш мингта тизгини бўлади. Ҳар бир тизгин етмиш мингта фариштанинг қўлида бўлади. Улар жаҳаннамни тортиб олиб келадилар». Муслим. «Ал-жомиъ ас-саҳиҳ», Жаннат китоби, 29-бет; Термизий «Сунан», Жаҳаннамнинг сифати китоби, 1 -бет.) деб айтган муфассирлар ҳам бор. Буни Аллоҳ яхши билувчироҳдир!
«...ана ўша кунда инсон (бу кўрганларидан) эслатма олур» оятини бундай изоҳлаш мумкин: «Инсон (қиёмат куни) пайғамбарлар алайҳимуссаломнинг инсонларга меҳрибонликлари ва самимиятларини эсга олади. Ана шунда у ўзининг пайғамбарлар ҳақидаги бузуқ ўйларида ноҳақ эканини англаб етади. Демак, унинг бу эслатма олиши пайғамбарлар алайҳимуссаломни тасдиқлаш бўлади». «(Аммо вақт ўтгач, энди) унга эслатма қаёқда экан?!» Яъни энди унинг пайғамбарларни тасдиқлаши унга фойда бермайди, чунки у дунёда уларни тасдиқламаган эди.
Еки Аллоҳ тарафга (боришда) сусткашлик қилиб, Унинг ҳақларига (риоя қилишда) нуқсонга йўл қўйгани, неъматларига шукр қилмай, ибодат билан Унга юзланмай, ўтган (умрини) зое қилганини изтироб билан эсга олади. Унинг мана шу изтироби имонга келиши бўлади, аммо бу вақтдаги изтироби унга фойда келтирмайди. Чунки у дунё (охират) имтиҳон дунёси эмас, балки жазо (ёки мукофот) дунёсидир. Уни пайғамбарларни тасдиқлашга ундаган нарса - жазо ва ҳисоб-китобни ўз кўзи билан кўриб туришидир. Кўз билан кўриб турилган вақтда имтиҳон кў-тарилади ва унинг ана шу имони ҳақиқий эмас, зарурий бўлади. Шунинг учун ҳам унга фойда бермайди. Тоат-ибодат кишига эрки ўз қўлида бўлган вақтда фойда беради. Аммо ихтиёри қўлидан кетганидан сўнг келтирилган имонда фойда йўкдир.
Баъзи муфассирлар (мазкур оятдаги) «инсон (бу кўрганларидан) эслатма олур» жумласи - сабоқ олур, «унга эслатма қаёқда экан?!» жумласи эса - унинг ўзи олган сабоқдан фойда олиши қаёкда экан, деган маънодадир, деганлар.
Сўнгра бу эслатмада Аллоҳ таоло тарафидан (ўз бандаларига) бериладиган лутфу марҳамат баён қилинмоқдаки, улар уни эсга олсинлар. Иўқса, инсон бир вақтлар ўзи ёзиб қўйган нарсани вақти келиб, эсдан чиқариб қўяди. Иш шу даражага бориб етадики, ёзган вақтини эсга олишни хоҳлаган такдирда ҳам, уни эслай олмайди.

[24]. У «Эҳ, кошки эди мен ҳаёт вақтимда (яхши амалларни) тақцим этган бўлсам!» - дер.
Сўнгра Аллоҳ таоло охиратда бандага унинг дунё ҳаётида қилиб ўтган барча амалларини эслатади ва буларни эслаб «У: «Эҳ, кошки эди мен ҳаёт вақтимда (яхши амалларни) тақдим этган бўлсам!» - яъни кошкийди мен ўзим учун зиён-заҳмат-сиз ёки лаззати мен учун абадий бўлган бир ҳаётни ҳозирлаб қўйган бўлганимда, дейди. Бу гаплар унинг қиёмат кунидаги изтироби ва олган эслатмасидир. У қўлдан чиқарган (амалга оширмаган) яхшиликлар учун изтироб чекиб, гуноҳ-маъсият-ларга қўл ургани ва Аллоҳнинг неъматларига ношукрлик қилгани учун пушаймон ейди.
«Узим учун зиён-заҳматсиз бўлган ёки мен ундан лаззатлана-диган бир ҳаётни...» - деган сўзимизнинг маъноси шуки, кофирнинг (қиёматдаги) ҳаёти ташқаридан қараганда, ҳаётдай кўринсада, аслида унинг ҳаёти унга азоб бериш учун бўлади, холос. Ҳақиқатда эса бу кофир учун ҳаёт эмас, балки ҳалокатдир. Кўрмайсизми, инсоннинг жони чиқаётган бўлса ва ўша вақтда у ҳали тирик бўлади, аммо унинг ҳаёти ҳалокат томон кетаётган бўлади. Бу ҳақиқий ҳаёт ҳисобланмасдан, ҳалокат(га юзланиш)дир. Дўзахда абадий қолувчининг ҳаёти ҳам худди шундай бўлади.

[25]. У кундаги (Аллоҳнинг) азобидек ҳеч ким азобламас.
[26]. Унинг (кишан ва занжирларни) боғлашидек ҳам ҳеч ким боғламас.
Бу оятдаги [лаа юаззибу] калимаси [лаз юаззабу] деб,[лаа ювсиқу] калимаси эса У» [лаа ювсақу] деб(Кисоий ва Яъқуб [лаа юъаззабу] ва [лаа ювсақу] деб ўқишган. Қолганлгп эса [лаа юъаззибу] ва [лаа ювсиқу] деб ўқишган. Ибн Меҳрон. «Ал-мабсут  ил қироъотил ашар», 471-бет.), шунингдек, [лаа юаззибу] ва [лаа ювсиқу] тарзида ҳам ўқилган. Энди бу оятни    Елаа юаззибу] ва [лаа ювсиқу] тарзида ўқиганлар наздида уни икки хил талқин қилиш мумкин:
Биринчиси, бу дунёда подшоҳлар тарафидан инсонларга бериладиган азоб қанчалик шиддатли бўлмасин, бу - Аллоҳнин: охират куни Ўз душманларига берадиган енгил азобига ҳам тенг келолмайди.
Иккинчиси, «(Аллоҳнинг) азобидек ҳеч ким азобламас», яъни бу дунёда ҳеч кимнинг бошқа бир кишини Аллоҳнинг азоби бўлмиш олов билан азоблаши мумкин эмас. Чунончи, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадисда у киши: «Ҳеч ким Аллоҳнинг азоби билан азоблама-син»,(Аҳмад ибн Ҳанбал. «Муснад», 1-жуз, 282-бет. Имом Бухорий. «Ал-жомиъ ас-саҳиҳ», Жиҳод китоби, 149-бет. Насоий. «Сунан», Қон тўкишнинг ҳаромлиги ҳақидаги китоб, 14-бет.) - деганлар.
Энди (мазкур оятдаги иккала феълни) [лаа юазза бу] ва [лаа ювсақу] тарзида ўқиладиган бўлса, уни ҳам икки хил талқин қилиш мумкин бўлади:
Биринчиси, бу оят фақат кофирлар - куфрнинг энг баланд да-ражаларига кўтарилган кимсалар ҳақида айтилган бўлиб, улар-дан паст даражадаги кофирлар уларга бериладиган азоб билан азобланмайдилар, деб таъвил қилинади.
Иккинчиси, дунёдаги подшоҳлар отанинг ўрнига болани ва жиноятчига алоқадор бўлган кишиларни азоблаганлари каби (охиратда) ҳеч ким ҳеч кимнинг ўрнига азобланмайди.

[27] «Эй хотиржам (сокин) жон!
[28] (Ато этилган неъматлардан) рози бўлган (ва Аллоҳ томонидан) ҳам рози бўлинган ҳолингда, Раббинг (ҳузури)га қайтгин!
[29] Бас, (солиҳ) бан-даларим (сафи)га қўшилгин
[30] ва жаннатимга киргин!»
«Эй хотиржам (сокин) жон!» оятидаги «хотиржам жон» деганда (Аллоҳнинг раҳматига) шубҳа билан қарамайдиган, изтиробга тушмайдиган (руҳий ҳаловат топган) кимса назарда тутилган. Унинг бу хотиржамлиги Аллоҳнинг ваъдаси, тахдиди, буйруғи, қайтариғи ва Унинг тавҳиди(га бўлган имон) сабабидан пайдо бўлади. Қолаверса, бу хитоб шу дунёга тааллуқли бўлиши ҳам мумкин. Бунга кўра, «Раббинг (ҳузури)га қайтгин!» ояти Раббингнинг ваъда ва таҳдидларига рози бўлган ҳолингда У буюрган ишларга қайт, деган маънода бўлади. (Бу буйруққа итоат этган киши эса) дунёдаги машаққатлари ва интилишлари учун охиратда бериладиган мукофотлар ҳақидаги ваъдага рози бўлади ва Аллоҳнинг ҳузурида ҳам ундан рози бўлинган жон бўлади. «Бас, бандаларим», яъни солиҳ бан-даларим «(сафи)га қўшилгин ва жаннатимга киргин!» Яъни унга муносиб бўлган амалларинг туфайли жаннатга киргин!
Бу хитоб охиратда бўлиши ҳам мумкин. Яъни дунёда Аллоҳнинг ваъда ва тахдидларига (имон келтириш билан) хотиржамлик топган ва Унинг тоатида бўлган жонга: «Рози бўлган (ва Аллоҳ томонидан) ҳам рози бўлинган ҳолингда, Раббинг (ҳузури)га қайтгин! Бас, (солиҳ) бандаларим (сафи)га қўшилгин ва жаннатимга киргин!» - дейилади.
Баъзи бир таъвилларда: «Эй (дунё билан) хотиржам жон! Охиратни ва унда Аллоҳ ўзининг дўстлари учун ҳозирлаб қўйган нарсани талаб қилишга қайт», - деб маъно берилган.
Яна баъзилар уни: «(Аллохдан бошқанинг ибодатида хотиржам бўлган жон! (Аллоҳ таолога итоат қилишга) қайт! Чунки сен шундай йўл тутадиган бўлсанг, Аллоҳ сендан рози бўлади ва сен ҳам охиратда Унинг сенга берган мукофоти ва инъомидан рози бўласан», - деб таъвил қилишган. Тўгрисини Аллоҳ таоло билувчироҳдир!

Орқага Олдинга