Бу сура Маккада нозил бўлиб, 30 оятдан иборат. Суранинг исми унинг илк оятида келган «ал-мулк» калимасидан олингандир. Шунингдек, мазкур сура «Таборак», «Мунжия», «Мужодала», «Маниъа», ва «Воқеа» номлари билан ҳам тилга олинади. «Мулк» сурасини ҳар кеча ўқиганнинг улкан савобларга ноил бўлиши бу суранинг фазилатларига доир ҳадисларда ворид бўлган.
Бу суранинг номи «Суратул Мулк» ва «Суратул Таборак» бўлиб «Тур» сурасиндан сўнг нозил бўлган. Ҳазрати Расули акрам (с.а.в.) бу сурани кўп яхши кўрар эдилар. Ҳар бир мусулмонни бу сурани ёд қилишини истар эдилар. Ва ўзлари АЛЛАММА сажда билан бу сурани ўқимасдан кечқурун ором қилмас эдилар. Бу сурани шофеъа, яъни шафоат қилувчи ва манжия, яъни қабр азобидан нажот берувчи эканлиги ҳадисларда бордир. Уламои киром раҳимаҳумуллоҳ бу сура ҳақида кўп фазилатлар баён қилибдилар. Парвардигори олам бу суранинг ибтидосида ўз азаматидан хабар бериб марҳамат қиладики, ҳақиқитда буюк баракот ва улуғ азамат соҳиби у худои якка ва ягонадир, ҳақиқий ва мислсиз подшоҳлик унинг сифатидир. Ва тамом оламга у моликдир, чунки у зот ҳар бир нарсага қодирдир. Хоҳлаган нарсасини пайдо қила олади ва хоҳламаган нарсаси ҳаргиз бўлмас. Ундан бошқа тамом коинот Унинг маҳкумидир, фрмонига мутеъдир. У Моликул мулк, хоҳлаган бандасига мулк ва тасарруф ато қилади ва хоҳлаган бандасидан мулк ва тасарруфни олиб қўяди. Инъом ва интиқом унинг ихтиёридадир. У бутун жаҳонни вужудга келтирган, ўлмоқ ва тирилмоқ силсиласини пайдо қилган Зотдир. Токи бу икки сифат, яъни ўлмоқ ва тирилмоқ васфлари билан бандаларни азмоиш қилади. бирлари биндаликда Мавлосига итоатда бошқалардан яхшироқдир. Ва қайсилари нофармон ва аҳли исёндир, имтиҳон қилади ва оқибатларига муносиб жазо ё сафо иноят қилади. у Парвардигор банда ўз хато ва исёнларига надомат қилиб тавба қилса, гуноҳларини мағфират қилади, даргоҳидан ноумид ёндирмас. Аллоҳ таолонинг ҳар нарсага ғолиблиги шуки, ҳеч ким Унинг мулкидан ва Унинг қабзасидан қоча олмайди ва Унинг итоб ва азобидан қутила олмайди. Ва ғафурлиги будурки, агар карм қилса, бандасининг гуноҳи нақадар буюк ва беҳисоб бўлса, лаҳзада ҳаммасини авфу мағфират қилади. Ва ҳеч унга эътироз айтолмайди. Лекин банданинг вазифаси шудирки, ҳамиша Унинг ғолиблигидан хавфда ва мағфиратидан ражода (умидворликда) бўлсин. Уламои киром бу мақомда ёзган таҳқиқларида дебдиларки, мавт (ўлим)дан мурод икки нарсадир. Биринчи пайдо бўлмасдан аввал адамда бўлмоқ, иккинчи вужудга келгандан сўнг ўлмоқдир. Ва ҳаётдан мурод икки сифатдир. Биринчи адам оламидан бу дунёга келиш, иккинчи ўлгандан сўнг яна тирилмоқдир. Инсон биринчи ҳаётида имтион ва азмоиш оламидадир. Иккинчи ҳаётида биринчи ҳаётида қилган, вазмоиш айтилган амалларнинг жазо ё сафосини кўради.
Бандаларга дунё ва охиратда меҳрибон бўлган Аллоҳ таоло номи билан бошлайман
1-4. Подшоҳлик қўлида бўлган У зот улуғдир. У ҳар бир насага қодирдир. Парвардигор шундай зотдирки, бандалар учун ўлимни ва ҳаётни халқ қилди. Шунинг учун ҳаёт бердикки, токи сизлардан қайси бирларинг яхши амал қилишларинг маълум бўлсин. Парвардигор ҳамма нарсага ғолиб ва кечирувчидир. У зот бирин устун (бирин кетин) етти осмонни халқ қилди. Парвардигорнинг осмонни халқ қилишда ҳеч қандай нуқсонни кўрмайсан. Осмонга қайтиб қарагин унда бирор синиқ ё тешик кўрасанми? Осмонга яна қайтиб-қайтиб қарагин, кўзинг чарчаб, ҳақиқатни кўрмай ўзингга қайтади.
5-11. Биз дунёнинг осмонини чироқлар билан зийнат бердик. Бу юлдузларни шйтонни ҳайдаш учун халқ қилдик, токи осмонга чиқа олмасин. Ва ҳам бу шайтонлан учун дўзах азобини муқаррар қилдик. Парвардигорга мункар бўлган бўлганлари учун Жаҳаннам азоби муқаррардир. Жаҳаннам кўп ёмон борадиган жойдир. Вақтики, кофирларни Жаҳаннамга ташланса, Жаҳаннамдан ҳайбатли овоз эшитадилар ва Дўзах жўш уради (қайнайди). У жўш урганидан яқинки, пораланиб кетсалар. Ҳар вақтики Дўзахнинг муаккал фаришталари бир жамоани Дўзахга ташласалар, улардан: «Оё сизларга бу азоблардан қўрқитувчи пайғамбар келмаган эдими?»-деб сўрайдилар. У жамоа айтадилраки: «Оре (ҳа) бизларга пайғамбар келган эди, лекин биз ёлғон деб шонмадик.» Ва айтдикки: «Худо бизга ҳеч нарса нозил қилгани йўқ». «Сизлар ёмон гумроҳликда қолган халқдирсизлар». Ва ҳам айтадиларки: «Агар биз пайбғамбарнинг насиҳатига кирганимизда эди ва Худонинг қудратларини ўйлаганимизда эди, биз бугун Дўзах аҳли бўлмас эдик». Ҳаммалари гуноҳларига иқрор бўладилар, лекин фойда бермайди. Дўзах аҳлига Худонинг раҳматидан узоқлик бўлмасин.
12-14. Парвардигорни кўрмасдан туриб қўпқадиган мўъминлар жамоасининг гуноҳларини Худо кечиради. Ва уларга улуғ савоб бордир. Сизлар хоҳ ошкора сўзланглар, хоҳ махфий сўзланглар Аллоҳ таоло билади. Албатта Аллоҳ таоло дилдаги мхфий сирларга донодир. Оё дилни халқ қилган Зот ундаги сирларни билмайдими? Албатта Аллоҳ таоло ҳар бир нарсанинг ҳақиқатини билади ва ундан хабардордир.
15-18. Парвардигор шундай Зотки, сизларга ерни мусаххар қилди. Бас, сизлар ер атрофларида юринглар ва унда меҳнат қилиб, ризқларингни ҳосил қилинглар. Парвардигорнингҳузурига қайтиб борасизлар, бас, шукрини бажо келтиринглар. Эй кофирлар, сизлар осмондаги ер юзига муаккал бўлган фаришталар Худонинг амри билан сизларни ерга ютдиришдан эминмисизлар. Бас, ногоҳ у ер энг қаърига тортса, не ажаб. Оё сизлар хотиржаммисизлар осмондаги малоикалардан, токи Худонинг амри билан тепаларингдан тош ёғдирсалар. Бас, тезда Мен сизларни қўрқитишим қандай экалигини биласизлар. Булардан муқаддам ўтган халқлар Бизга мункир бўлган эдилар ва расулларимизни такзиб (ёлғончи) қилган эдилар. Ҳаммалари халок бўлдилар. Бизга мункир бўлганларнинг оқибарлари нима бўлди.
19-22. Оё тапаларингдаги учуб юрган қушларга назар қилмайдиларми? Гоҳ қанотларини ёзадилар, гоҳ йиғадилар, уларни тўхтатиб туролмайди. Аллоҳ таоло ҳамма нарсани кўриб туради. Рё Худодан бошқа кимдирки, сизларга ёрдам қилиб, худонинг азобидан сақлаб қолади. Кофирлар ҳаммаси шайтоннинг фирибига учгандирлар. Оё ша кимдирки худо ризқини тўхтатиб қўйса, у сизларга ризқ беради? Балки бу кофирлар Парвардигордан нафратланишга ва саркашлик қилишга ёпишиб олгандирлар. Оё юзлари билан ерда юрувчи мақсадга етадими ёки тик туриб юрувчими? Албатта тикка бўлиб, тўғри йўлда юрувчи мақсадга етади.
23-26. Эй Муҳаммад, айтгин: «Парвардигор шундай зотдирки, сизларни халқ қилди ва сизларга қулоқ берди, кўз берди, дил берди. Лекин кам шукр қиласизлар.» Эй Муҳаммад, айтгин: «Парвардигор шундай зотдирки, сизларни ер юзида иутафарриқ қилди. Ва Худонинг ҳузурида жам бўласизлар.» кофирлар айтадиларки: «Агар рост айтсаларинг ваъда қилинган Қиёмат қачон бўлади?» Айтгин , эй Муҳаммад: «Қиёматнинг илми Парвардигорнинг наздидадир. Мен сизларни қўрқитувчиман халос».
27-30. Вақтики Қиёматнинг яқин келганини кўрсалар, кофирларнинг ранглари учиб ёмон ҳолга тушадилар. Малоикалар тарафидан буларга айтиладики: «Сизлар ҳамиша: «Қиёмат қачон бўлади?»-деб талаб қилар эдиларинг. Мана энди кўринглар». Эй Муҳаммад, кофирларга айтгин: «Сизлар ҳамиша бизнинг ҳалок бўлишимизни истайсизлар. Айтингларчи агар Худо таоло мени ва мен билан бирга мўъминларни ҳалок қилса, бизга улуғ ажр бордир. Энди айтингларчи, сизларни ҳалок қилиб азобга муптало қилса, ким нажот беради?» Айтгин, эй Муҳаммад: «Парвардигор шундай меҳрибондирки, биз Унга ишонамиз ва Унга таваккул қилгандирмиз. Яқинда сизлар очиқ гумроҳликка учраган кимлигини биласизлар: бизми ёки сизларми?» Эй Муҳаммад, кофирларга айтгинки: «Айтингларчи ет юзидаги ҳамма сувлар ернинг тагига йўқ бўлиб кетса, сизларга ким оқадиган сувни олиб келади? Албатта Парвардигор олиб келади».