Маккада нозил бўлиб, 52 оятдан иборат. Буни яна «Нун» сураси деб ҳам эсланади. Сура номи унинг илк оятида келган «қалам» сўзидан олинган.
Банларга дунё ва охиратда меҳрибон бўлган Аллоҳ таоло номи билан бошлайман
1-9. Қасам юқоридаги қаламга ва малоикаларнинг ёзганларигаки, сен Парвардигорингнинг фазл ва марҳамати билан мажнун эмассан. Албатта сенга бениҳоят ажр бор. Албатта сен улуғ хулқ соҳибидирсан. Яқинда сен ҳам кўрасан ва улар ҳам кўрадиларки, ҳақиқий девона кимдир. Албатта Парвардигоринг Унинг йўлида гумроҳ бўлганнинг ҳолига ва ҳам ҳидоят топганларнинг ҳам ҳолига донодир. Инкор қилувчиларга итоат қилмагин. Улар сен ҳамиша уларга мулойимлк қилишингни дўст тутадилар. Улар ҳам сенинг муқобилингга мулойим бўлсалар.(бўладилар)
10-16. Эй Муҳаммад, сен ҳар қандай қасам ичувчининг сўзига итоат қилмагин. Ўзи хордир, одамларнинг орасидан таъна қилвчидир, чақимчидир, яхшиликни ман қилувчидир, кўп гуноҳ қилувчидир, ёмон аҳлоқлидир. Бу сифатлардан кейин ҳаромзодадир.(Бу оят Валид ибни Муғайранинг шаънига нозил бўлган. У ҳаромзода эди.) Шунинг учунки, у давлатли ва кўп фарзандли бўлиб, бу давлатига мағрур эди. вақтики унга Бизнинг оятимиз тиловат қилинса, айтадики: «Бу ўтган халқлирнинг афсоналаридир». Яқинда унинг бурнига доғ соламиз ва юзини қора қиламиз кейин Дўзахга соламиз.
17-33. Биз Қурайшни қаҳатчилик ва тангликка мубтало қилдик, чуночинчи ўтган замонда ҳам боғ эгаларини мубтало қилган эдик. Булар уч биродардан иборат эдилар. Оталаридан бир боғ мерос қолган эди. ҳамиша боғнинг меваларидан мискинларга тақсим қилар эди. бу ўғилларининг диёнатлари қайтиб мискинларга садақа қилмасдан мевани териб олмоқчи бўлдилар ва қасамёд қилдиларки, эрта билан туриб боғнинг мевасини териб оламиз деб сўзларида «Ин шааллоҳ» демадилар. Булар ухлаган ҳаолда Парвардигор тарафидан боққа бало келди. Бу боғнинг мевасини шу ҳолга айлинтирдики, гўёки ҳосилини йиғиштириб олган экиндек. Эрта билан бир-бирларини чақирдилар ва айтдиларки: «Агар меваларни термоқчи бўлсаларинг, ҳосилни йиғиштиришга ҳозир бўлинглар». Булар боғ томонга равона бўлдилар. Булар токи бирор мискин хабар топиб боққа кермасин деб, бир-бирлари билан овозларини чиқармай сўзлашар эдилар. Ўзларини бу ишга қодир деб этиқод қилиб эрта билан боққа бордилар. Вақтики боғни кўрдилар. Бир-бирларига айтдиларки: «Биз боғ йўлида адашиб , бошқа одамнинг боғига келиб қолдик». Ва яна айтдиларки: «Йўқ ундай эмас, балки, бизлар тамом мевалардан маҳрум бўлибмиз.» буларнинг ичидан ақллироғи айтдики: «Мен кеча сизларга аймаган эдимми, нима учун «Иншааллоҳ» демайсизлар, деб». Энди ҳушларига келиб айтдиларки: «Парвардигоримиз ҳамма айблардан покдир. Биз албатта золимлардан бўлдик». Баъзилар биъзаларига қараб маломат қилар эдиларки: «Эй вой бизнинг ҳолимизга! Биз ҳақиқатда ҳаддимиздан ошган эканмиз. Энди шояд Парвардигор бизга раҳм қилиб зое бўлган нарсаларимизнинг ўрнига яхшироқ нарса бадал қилиб берса. Энди биз Худо тарафига тавба қилиб, ружуъ қилдик». Дунёдаги азоб мана шу хилда бўлади. Агар билсаларинг охиратнинг азоби бундан ҳам каттадир.
34-41. Албатта, муттақйиларга Худо наздида неъматли жаннатлар муқаррардир. Оё Биз мусулмонларнинг мартабасини гуноҳкорлар мартабасига тенг қиламизми? Булар ҳаргиз баробар бўлмайдилар. Сизларга нима бўлди? Икковини баробар деб ҳукм қиласизлар? Ёки сизларнинг қўлларнингизда осмондан нозил бўлган китоб борми? Шундан ўқиб айтяпсизларми? У китобда сизлар қилган нарсраларинг борми? Ёки сизларга Биз тарафимиздан Қиёматгача ўзгармайдиган аҳд-паймон борми? Сизлар шунга қараб ҳукм қиласизларми? Эй Муҳуммад, булардан сўрагин: «Сизлардан қайси бировларингиз бу аҳднинг Қиёматда кафолатини олади». Ёки буларнинг ёрдам берадиган шериклари борми? Агар рост айтсалар, шерикларини олиб келсинлар.
42-47. У кун ҳақиқатан парда кўтарилса, яъни Қиёмат куни кофирларни сажда қилишга чиқарилганда сажда қилишга қодир бўлмайдилар. Шармандаликдан ерга тикиладилар. У вақтда буларни хорлик ва расволик ўраб олади. Ваҳоланки буларнинг сажда қилишга қудратилари етадиган вақтда, саломатлик ҳолларида сажда қилишга амр қилинганларида инкор қилган эдилар. Эй Муҳаммад, қўйиб бер, Мен Қуръонга такзиб қилганларни даража ба даража азоб тарафига улар билмаган йўллардан олиб бораман. Буларга дунёда муҳлат бераман. Албатта Менинг ҳийлам мустаҳкамдир. Ёки сен ўз пайғамбарлигингга ужрат сўрайсанми? Бас, булар буни тўлашдан малолланадиларми? Ёки булар ғайб ишини биладиларки, шундан ёзадиларми? Бу ҳолларининг ҳеч бири ҳам собит эмасдир. Балки буларнинг ўзлари Ҳақдан бош тортадилар, холос.
48-52. Эй Муҳаммад, кофирларнинг берган азобларига сабр қилиб, Парвардигорнинг ҳкмига мунтазир бўлгин! Балиқнинг эгаси Ҳазрат Юнус (а.с.)га ўхшаш сабрсиз бўлмагин. Ўша вақтни фикр қилки, Юнус(а.с.) ниҳоятда ғамга тўлган вақтларида Парвардигорга дуо қилдилар. Унга Парвардигорнинг фазл ва марҳамати бўлмаганида эди, уни қуруқ биёбонга ташлаб қўйилар эди ва у маломат қилинар эди. лекин Парвардигор уни нубуввтга ва ваҳий юборишга лойиқ кўрди. Бас, уни солиҳлардан қилди. Албатта, яқин қолган эдики, кофирлар кўзлари билан сени ҳалок қилсалар. Қуръони Каримни эшитиб, айтар эдиларки: «Бу девонадир. Ўқиган Қуръони сеҳрдир. Бунга жинлар таълим беради». Ваҳоланки Қуръон Аллоҳ таоло тарафидан нозил бўлгандир. Олам аҳли учун панд ва насиҳатдир.