loader

074. Муддассир сураси

Маккада нозил бўлиб, 56 оятдан иборат. Суранинг номи илк оятдаги «ал-муддассир» сўзидан олингандир. Мудддассир- либосига ўраниб олган маъносини билдирувчи бу оят Пайғамбаримиз (с.а.в) га хитоб қилинган илк оятдир. Бу сура Музаммил сурасидан олдин нозил бўлган.

Бандаларга дунё ва охиратда меҳрибон бўлган Аллоҳ таоло номи билан бошлайман

1-10. Расулуллоҳ(га) ваҳий бошлаб келиши вақтида Расулуллоҳ ҳануз фариштани кўришга одатланмаган эдилар. Жаброил алайҳиссаломни осон билан ернинг ўртасида фаришта суратида кўрдилар. Ундан қўрқиб уйларига қайтиб келдилар. қўрқувдан баданлари титрар эди. аёлларига айтдиларки: «Мени ўраб қўйинглар». Шу ўралиб ётган ҳолларида Парвардигордан хитоб бўлдики: «Эй ўраниб ётган, тур ўрнингдан. Худонинг амрини бажо келтиргин. Парвардигорингни улуғлик билан ёд қилгин. Либосларингни пок тутгин. Палидликлардан узоқ бўлгин. Бировларга зиёда талаб қилган ҳолда қарз бермагин. Парвардигорингни ҳукмини бажаришда машаққатларга сабр қилгин. Вақтики Исрофил (а.с.)нинг сури чалинса, у Кун оғир кун бўлади. Хусусан кофирларга осонлик бўлмайди.

11-30. Эй Муҳаммад, Мени шундай одам билан қўйгин ва уни ишини Менга топширгин. Мен уни халқ қилган вақтимда ҳеч нарсаси йўқ, танҳо эди. кейин унга кўп мол бердим ва олдида хизматга ҳозир бўлиб турадиган фарзандлар бердим. Ҳар бир тўғрида унга кенглик бердим. Яна у таъма қиладики, зиёда берсам. Ҳаргиз шундай қилмайман, чунки у Бизнинг оятларимизга душмандир. Унга яқинда оғир кулфатлар бераман, чунки у Қуръон тўғрисида дилида ўйлади ва муқаррар қилди. Худонинг лаънатига гирифтор бўлсин, яна қандай ўйлар муқаррар қилди. Яна Худонинг лаънатига гирифтор бўлсин. қандай ўйлаб муқаррар қилди. Кейин Қуръон тўғрисида назар қилди. Кейин аччиқланиб юзини буриштирди ва пешонасини тириштирди. Кейин кибр қилган ҳолатда орқасини қилди. Кейин айтдики: «Бу Қуръон бировдан ўрганилган сеҳрдан иборатдир. Одамнинг сўзидан бошқа нарса эмасдир.» Яқинда уни Дўзахга соламан. Сенга ким билдирдики, сақар (дўзах) нимадир. Сақар ҳеч кимни боқий қолдирмайди, ҳаммани кйдиради, ҳеч кимни тарк қилмайди. Одамларни ёндирувчидир. У Дўзахга ўн тўққизта малоика муаккалдир.

31. Дўзахнинг муаккалларини малоикалардан қилдик. Буларни ўн тўққизта деб муайян қилганимиз, кофирларнинг куфрига сабаб бўлди, чунки кофирлар айтадиларки: «Дўзахдаги саноқсиз одамларни азоб қилишга ўн тўққизта малоика кифоя қиладими?»-деб масхара қилгани турадилар. Аҳли китобларнинг яқин қилишларига сабаб бўлди. Чунки уларнинг китобларида ҳам ўн тўққизта деб ўзилган эди. мўъминларнинг имонлари зиёда бўлишлигига сабаб бўлди. Чунки аҳли китоблар ва мўъминлар бунга ҳеч шак қилмайдилар. Ва ҳам мунофиқлар ва кофирларнинг фитналарига сабаб бўлди. Чунки булар айтдиларки: «Худо бу мисолдан нимани ирода қилади? Бизнинг билишимизча бу бемаъно гапдир». Шу мунофиқлар ва шу кофирлар гумроҳ бўлганлари каби, Аллоҳ таоло хоҳлаганини гумроҳ қилади, хоҳлаганини ҳидоят қилади. Аллоҳ таолонинг лашкарининг ҳисобини Ўзидан бошқа билмайди. Бу қисса одамларга панд ва насиҳатдир.

32-42. Сақар тўғрисида кофирлар ўйлаганидек эмасдир. Нурли ойга қасам, кундузнинг орқасидан келадиган кечага қасам ва равшан бўлган субҳга қасамки, Сақарнинг табақаси Дўзахнинг улуғ табақаларидандир. Одамларга Худонинг азобидан қўрқишга муқаррар қилингандир ва сизлардан ҳам ким тоат ишларига мутаважжиҳ бўлса, ширк ва маъсиятдан тўхтаса, шундай одамларга ибратдир. Ҳар бир нафс ўзининг қилмишига жавоб беради. Магар ўнг қўл асҳоблари буларнинг кирдикорлари яхшидир. Булар Жаннатдан жой оладилар. Ва Дўзах аҳлига назар қилиб сўрайдиларки, нима нарса сизларни Сақарга дохил қилди?

43-48. Гуноҳкорлар жавоб бериб, айтадиларки, биз намоз ўқувчилардан эмас эдик, мискинларга таом бермас эдик, динни инкор қилувчилар билан ва биз Қиёматга инкор қилувчилар билан бирга эдик. Токи бизга ўлим келгунича, биз Қиёматга инкор қилувчилардан эдик. Энди бизларга шафоат қилувчиларнинг шафоатлари фойда бермайди.

49-56. Бас нима бўлди бу одамларгаки, Қуръоннинг насиҳатидан юз ўгирадилар. Шердан қочган эшакка ўхшаш. Бас, булардан ҳар бир киши хоҳлайдики, Худо тарафидан очиқ нома келса ва унда «Муҳаммадга иймон келтиргин» деб ёзган бўлса. Ҳаргиз бундай бўлмайди ва агар бўлганда ҳам иймон келтирмайдилар. Балки булар Охиратдан қўрқмайдилар. Қуръонни сеҳр демоқлари ҳаргиз тўғри эмас. Албатта Қуръон панд олишни хоҳлаганларга насиҳатдир. Ёд қилмайдилар Парвардигорни, магар Худо хоҳласа. Худо шундай зотдирки, қўрқишликка лойиқдир. Ва мағфират қилишга сазовордир.

Орқага Олдинга