Маккада нозил бўлган, 62 оятдан иборат
“Нажм” сўзи луғатда «юлдуз» деган маънода, Қуръони каримнинг эллик учинчи сураси номи, Маккада нозил бўлган, 62 оятдан иборат. Сура Пайғамбар алайҳиссаломнинг Меърожга чиқишлари билан бошланиб, сўнгра мушриклар ўз қўллари билан ясаб, кейин ўзлари турли номлар билан атаб олган бут-санамлари ҳеч кимга фойда-зарар етказа олмайдиган жонсиз махлуқлар экани, ҳар бир инсон охиратда фақат ўзи қилиб ўтган ишлари туфайли жазоланиши ҳақида зикр қилинади. Унда ўтмишда куфру исён билан ўтган қавмларнинг қандай ҳалокатларга учраганлари эслатилиб, барча инсонлар ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилишга даъват этилади. Сурада Пайғамбар алайҳиссаломга хитоб қилиниб, Аллоҳни унутган, фақат дунё ташвишида бўлган, саркаш динсизлардан юз ўгиришга кўрсатма берилади, қиёматнинг албатта қоим бўлиши, унда ҳамма қилмишига яраша жазо ёки мукофот олиши айни ҳақиқат экани айтилади. Чунки Аллоҳ таоло ҳар бир инсоннинг онаси қорнида ҳомила эканидан бошлаб, то оламдан ўтгунича бўлган даврдаги ҳар бир ҳаракати, қилган иши ва юриш-туришини очиқ-ойдин ҳисоблаб қўйган. Энди қиёматда буларнинг бари адолат билан ҳисоб-китоб бўлиши таъкидланади.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
(Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман)
1. Ботаётган юлдузга қасам.
Аввалги суралар тафсирида кўп марта таъкидланганидек, Аллоҳ таоло бандалар диққат-эътиборини муҳим бир нарсага қаратишни ирода қилса, инсонларга яхши маълум бўлган жисм ёки ҳолат номига қасам дейди. Ботаётган юлдузга қасам дейишдан мақсад бандалар юлдузни тафаккур қилиб, Аллоҳнинг қудратига тан берсинлар, деган таъкид ҳамда бундан кейин келадиган оятларнинг маъносига катта аҳамият беришдир.
Оятдаги «ботаётган» деб таржима қилинган «ҳаваа» сўзи аслида «портлаётган», «титилиб кетган» деган маъноларни билдиради. Юлдузнинг ботиб, портлаб, титилиб кетиши маънолари уни “илоҳ” деб эътиқод қилувчиларнинг ақллари паст эканига далилдир. Ўз хоҳишига боғлиқ бўлмаган ҳолда ботадиган, портлайдиган ёки титилиб кетадиган нарса қандай қилиб илоҳ бўлиши мумкин?! Юлдузлар бу дунёда ҳар куни кўриниб ёки кўринмай турса ҳам, уларнинг портлаши ва титилиб кетиши қиёматда содир бўлади. Ҳозирги замон фалакиёт илми бу дунёда ҳам юлдузларда портлаш ҳодисаси тез-тез бўлиб туришини исботлади. Бу ҳам Қуръони каримнинг мўъжизаларидан биридир.
2. Соҳибингиз адашгани ҳам, йўлдан озгани ҳам йўқ.
«Соҳибингиз» деганда Муҳаммад алайҳиссалом назарда тутил-моқдалар. Бу билан «У сизларнинг ўзингиздан чиққан соҳибингиз, унинг бутун ҳаётини яхши биласизлар, сизлар учун унинг яширин, сирли жойи йўқ. Унинг фазилатларига, яхшиликларига тажрибада гувоҳ бўлгансизлар, ундан ёмонлик кўрмагансизлар, ёлғон гапирганини ҳам билмайсизлар» дейилмоқда. Оятдаги «адашган» деб ўгирилган арабча «золла» сўзи билмай нотўғри ишларни қилиб қўйган кимсаларга нисбатан ишлатилади. Болалигидан ростгўй-лиги, омонатга хиёнат қилмаслиги, адолатлилиги ва бошқа яхши фазилатлари билан танилган инсон қирқ ёшга етганда бирданига адашиб қолиши мумкинми? Худди шу каби бундай ишончли ки-шининг дабдурустдан «йўлдан озиб» қолишига ҳам ақл ишонмай-ди. Чунки «йўлдан озиш» («ғова») дегани тўғри йўлни билатуриб, нотўғрисини танлашни англатади. Ахир ақл-заковатда беназир, хулқу одобда бетакрор бўлган Муҳаммад алайҳиссаломга шундай сифат тўғри келармиди?!
3. У ҳаводан олиб сўзлаётгани йўқ;
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оз сўзда кўп маънони жамлаб гапирар, оятларнинг яширин маъноларини очиб, муддао-мақсадни ойдинлаштирар, баъзи мавҳум ўринларни муфассал баён қилиб берардилар. Пайғамбаримизнинг барча ишлари Аллоҳ тао-ло тарафидан бўлаётган ваҳий эди. Яъни, Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг номидан гапирганда ҳаводан олиб гапирмайдилар. Ак-синча, у зот Аллоҳ менга нозил қилди, деб айтаётган сўзлар илоҳий ваҳийлардир. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадислари бир неча юз мингга етади. Бу эса у зотнинг “Огоҳ бўлинг, менга Қуръон ва унинг мисли ато этилди” деган гапларини тасдиқлайди.
4. у фақат тушириладиган ваҳийдир.
Яъни, Аллоҳ таоло айтяптики, Пайғамбаримизнинг оғзидан би-рор ҳарф ҳам ўз нафси истаги билан чиқмайди, балки у Биз томо-нимиздан юборилган ваҳийларнигина сизларга етказади. Макка мушриклари: «Муҳаммад хаёлига келган гапини гапириб, «Менга худодан хабар келди» деб, бизларни лақиллатяпти, ўз обрўсини кўтариш учун ҳийла қиляпти, Қуръон деган нарсаси худодан келган хабар эмас, балки ўзи тўқиган гаплардир» маъносидаги туҳмат-бўҳтон тарқатишарди. Юқоридаги ояти карималар ана шундай куфроний сафсаталарга раддия сифатида нозил қилинган.
Ваҳий Аллоҳ таолонинг Ўз пайғамбарларига фаришталар орқали аниқ ва равшан қилиб туширадиган буйруқ ва кўрсатмаларидир. Ваҳий тушиши ҳоллари ҳақида Оиша розияллоҳу анҳо бундай деганлар: «Пайғамбар алайҳиссаломга ваҳийнинг биринчи келиши - ўнгидан келган тушлари бўлган, кўрган ҳар бир тушлари уйғоқлик вақтларида ҳам худди тонг ёруғидек келар эди; фаришта ўзи кўринмай туриб, Пайғамбарнинг қалбларига керакли хабарни етказар эди; қўнғироқ чалинганидек овоз чиқариб келар эди; Жаброил фаришта Пайғамбарга одам шаклида кўринар эдилар». Бу ҳақда бошқа саҳиҳ ҳадиси шарифда яна шундай дейилган: «Ҳорис ибн Ҳишом Пайғамбар алайҳиссаломдан: “Эй Аллоҳнинг Расули, сизга ваҳий қандай келади?” деб сўради. У зот алайҳиссалом шундай жавоб бердилар: “Аҳёнда худди қўнғироқдек жаранглаб келади, шуниси менга қийин. У кетганидан кейин ҳамма нарсани мен ўзимда сингдириб олган бўламан. Гоҳида фаришта менга одам шаклида келиб сўзлаб кетади ва унинг айтганларини англаб оламан”, деб жавоб қилдилар». Яна фаришта Жаброил алайҳиссалом ўзининг асл шаклида кўринади ва ваҳийни етказади. Шунигдек, Аллоҳ таоло Пайғамбар алайҳиссаломга Меърож кечасида намозни фарз қилиш ва шунга ўхшаш баъзи нарсаларни бевосита ваҳий орқали қилган.
Охирзамон Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссалом ҳеч қачон ёлғон, сафсата гапларни гапирмаганлар, фақат ҳақни, Аллоҳнинг ваҳийсини сўзлаганлар. Бунга далил сифатида жуда кўп ҳадисларни келтириш мумкин. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу бундай деганлар: «Пайғамбар алайҳиссаломдан нимани эшитсам, ёдлайман, деб ёзиб юрардим. Қурайш қабиласидагилар: «Сен Набий алайҳиссаломдан нимани эшитсанг, ёзиб оласан, у киши ҳам одам, аччиқлари чиққанда ҳам гапирадилар», дейишган эди, ёзмай қўйдим. Бир куни бу ишни Расулуллоҳга айтган эдим, у киши: «Ёзавер, Аллоҳга қасамки, мендан ҳақ гапдан бошқа гап чиқмайди», дедилар» (Аҳмад ривояти); Абу Ҳурайра розияллоҳу анхудан ривоят қилинишича, «Набий алайҳиссалом: “Мен ҳақдан бошқани гапирмайман”, деганларида баъзи саҳобалар: “Эй Аллоҳнинг Расули, бизга ҳазил-мутойиба ҳам қиласиз-ку?” дейишди. Шунда у зот яна: “Албатта, мен ҳақдан ўзга гапни айтмайман”, дедилар» (Ахдоад ривояти). У зотнинг ҳатто ҳазиллари ҳам ҳақ бўларди. Ҳазил деб, кулдириш мақсадида ноҳақ ибораларни ишлатмасдилар. Мисол учун, бир куни қари кампир келиб: “Эй Аллоҳнинг Расули, шоядки, жаннати бўлсам”, дебди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом: “Кампирлар жаннатга кирмайди”, дебдилар. Аёл йиғлай бошлабди. Кейин унга «Жаннатга қари ҳолда кирилмайди, ҳамма ўттиз уч ёшли бўлиб киради», деб тушунтирилгач, хурсанд бўлган экан. Ҳатто ҳазилида ҳам ҳақ сўзни айтган Пайғамбар қанақасига Аллоҳдан келувчи ваҳийларни ўзича тўқиб чиқариши мумкин?
5. Унга буюк қувват эгаси таълим берди.
Ушбу оятлардан бошлаб охирзамон Пайғамбарига Аллоҳнинг ваҳийларини олиб тушишга вазифадор қилинган фаришта Жаброил алайҳиссаломнинг сифатлари зикр қилинади. У зотнинг сифатларидан бири катта куч эгаси эканларидир. Аллоҳ таоло зиммасига ваҳий етказишни юклаган фариштасини катта куч-қудрат ва донишмандлик сифатлари билан яратган эди. Жаброил алайҳис-салом йигирма уч йил мобайнида Парвардигорларининг ваҳийла-рини охирзамон Пайғамбарига етказиб турдилар ва бу билан у зот алайҳиссаломга Аллоҳнинг амри билан Қуръони каримни ўргатди-лар. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшилик қилишда одам-ларнинг энг сахийи эдилар. У зотнинг энг сахий бўлганлари эса, Рамазонда, Жаброил мулоқотларига келганда бўлар эди. Рамазон-да Жаброил ҳар кеча у зотнинг мулоқотларига келар ва Қуръондан дарс қилар эди...» (Бухорий ва Муслим ривояти).
6. Донолик эгасидир, у тўғриланди.
Ояти каримадаги “зу мирротин” жумласи донолик, катта қудрат эгаси, етук ақлли каби маъноларни англатади. Аллоҳ таоло фа-риштаси Жаброил алайҳиссаломни ана шу сифатларнинг бари би-лан хослаган эди, яъни мазкур сифатларнинг ҳаммаси унда мавжуд эди. Жаброил алайҳиссалом Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳисса-лом ҳузурларига ўзининг асл қиёфасида келар эдики, унинг қанот-ларини ёйиб тўғрилангандаги маҳобати ва ҳайбатидан инсон ақли шошиб қолар эди.
7. У юксак уфқда эди.
Одатда Жаброил алайҳиссалом Пайғамбаримиз Муҳаммад сол-лаллоҳу алайҳи васалламга Диҳятул Калбий исмли саҳоба қиёфасида кўринар эди. Муҳаммад алайҳиссалом Жаброил алайҳиссаломни ўз ҳолида кўришни хоҳлаганларида фаришта машриқдаги юксакуфққа кўтарилиб, уни тўлдирди ва у зотга асл хилқатида кўринди. Риво-ятларга қараганда Жаброил алайҳиссалом Пайғамбаримизга икки марта асл кўринишларида кўринган экан.
8. Сўнгра яқинлашиб, пастлади.
Яъни, Жаброил фаришта яна ҳам пастроққа тушиб, Муҳаммад алайҳиссаломга яқинлашди ва пастлаб, ниҳоятда яқин келди. У ана шундай яқинлашганида одам қиёфасида кўринарди.
9. Икки камон масофасича, ундан ҳам яқин бўлди.
Тафсирларда зикр қилинишича, бир камон ўқининг отилганда-ги учиб бориш масофаси 150 метргача борар экан. Демак, Жаброил фаришта яна ҳам пастроққа тушишда давом этиб, Пайғамбар алай-ҳиссаломга икки камон ўқининг учиш масофасича, балки ундан ҳам яқинроққа келдилар. Бундай яқин келиш натижасида ваҳийни етказиш осонлашган.
10. У Зот бандасига нимани ваҳий қилган бўлса, етказди.
Яъни, Аллоҳ таоло томонидан Унинг Расули ва бандаси Муҳам-мад алайҳиссаломга нима ваҳий қилинган бўлса, Жаброил алай-ҳиссалом бунинг ҳатто бир ҳарфига ҳам хиёнат қилмай ёки ўзидан қўшмай ва камайтирмай, ҳаммасини етказди.
11. Қалб кўрганини ёлғонга чиқармади.
Яъни, Муҳаммад алайҳиссалом Жаброил алайҳиссаломни асл хилқатида ўз кўзлари билан кўрдилар. Кўзлари кўрганини қалбла-ри тасдиқлади, ёлғон демади. Ушбу ояти каримада қалб кўзи, яъни басират ҳақида сўз кетмоқда. Имом Ғаззолий ёзганидай, “Илоҳий ваҳийлар қалб аҳлининг ботин кўзларини очади. Ботиннинг назари оддий кўзнинг назаридан равшанроқ ва ўткирроқ. Кўз баъзан узоқ-ни яқин, каттани кичик кўриб адашиши мумкин, аммо қалб кўзи адашмайди. Ҳамма гап унинг очилишида, басират очилар экан, бу назарда зинҳор ёлғон бўлмайди”.
12. Ўзи кўрган нарсаси устида у билан тортишасизларми?!
Яъни, эй Макка мушриклари, Пайғамбар Муҳаммад алайҳисса-лом билан унинг ўзи кўрган ва мулоқот қилган Жаброил ҳақида тортишиб, “сеники нотўғри, бизники тўғри” дейсизларми?». Бу ҳо-диса Ислом даъватининг биринчи босқичида рўй берган эди. Ҳиро ғорида Жаброил фаришта Муҳаммад алайҳиссаломга Иқроъ су-расининг дастлабки оятларини етказганларидан сўнг орада ваҳий узилиб қолди. Пайғамбар алайҳиссалом бундан жуда диққат бўлар, ҳатто бир неча бор ўзларини тоғдан ташламоқчи ҳам бўлгандилар. Ҳар сафар шу ишни қилмоқчи бўлганларида, Жаброил фаришта ос-мондан овоз бериб: «Эй Муҳаммад, сен Аллоҳнинг ҳақиқий Пай-ғамбарисан, мен Жаброилман!» дер эди. Шундан сўнг Пайғамбар алайҳиссаломнинг қалблари таскин топиб, кўзлари қувончга тўлар-ди. Бир неча бор шу нарса қайтарилди. Бир куни Расулуллоҳ алай-ҳиссалом Абтаҳ деган жойда кетаётганларида Жаброил у кишига Аллоҳяратган асл суратида кўринди, олти юз қанотларини ёйиб, ву-жудлари билан бутун уфқни тўсиб турган ҳолда намоён бўлди. Сўнг-ра яқинлашиб, Аллоҳ юборган ваҳийни етказди. Шунда Муҳаммад алайҳиссалом ўзларига ваҳий келтираётган фариштанинг улуғли-гини, қувватлилигини ва унинг Аллоҳнинг ҳузуридаги мақомини тўла тушуниб етдилар.
13. Дарҳақиқат, уни бошқа сафар кўрди;
Ушбу ояти каримада Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом-нинг фаришта Жаброил алайҳиссаломни иккинчи марта меърож кечасида асл ҳолида кўрганлари зикри келмоқда. Анас розияллоҳу анҳу айтади: «Абу Зарр Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам-нинг бундай деганларини сўзлаб берар эди: «Мен Маккада эка-нимда уйимнинг шифти очилди. Шунда Жаброил тушиб, кўксим-ни ёрди, сўнг уни замзам суви билан ювди. Кейин ҳикмат ва имон тўла бир олтин жом келтириб, уни кўксимнинг ичига қуйди, сўнг ёпди. Сўнгра қўлимдан тутиб, мени осмонга олиб чиқди...” (Бухорий ривояти). Зар ибн Ҳубайшдан Ибн Масъуднинг ушбу оят ҳақида шундай дегани ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Жаброилни кўрдим: унинг дур ва ёқут билан безалган ранг-баранг олтмишта қаноти бор эди”.
14. “сидратул мунтаҳо” олдида.
“Сидратул-мунтаҳо” жумласи луғатда «интиҳо дарахти», «чегара дарахти» деган маънони англатади. Қуръони каримда зикр этили-шича, Пайғамбар алайҳиссалом Меърож кечасида Жаброил алай-ҳиссаломни кўрган жойларидаги дарахт шундай аталган. Ҳадисда таърифланишича, у бутасимон дарахт бўлиб, чавандоз бир неча ўн йил от чоптирса ҳам унинг соясидан чиқа олмайди. Унинг «интиҳо» деб номланишига сабаб шуки, барча махлуқотнинг илми ўша жойга-ча етади, ундан уёғида нима борлигини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким бил-майди. Фаришталар ҳам ундан уёғига ўта олмайдилар. Бу ҳам ғайб-га тааллуқли нарсалардан бўлиб, бу ҳақда оят ва ҳадисларда келган маълумотлар билан кифояланиш лозим. Унинг кайфияти ва бошқа жиҳатлари Аллоҳнинг Ўзигагина маълум бўлиб, инсон ақлу идроки-дан устундир. Молик ибн Саъсаъа розияллоҳу анҳудан ривоят қили-нади: «Аллоҳнинг Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари сайр қилдирилган кечалари ҳақида сўзлаб бердилар: “...Кейин менга Сидратул-мунтаҳо намоён қилинди. Қарасам, унинг мевалари Ҳа-жарнинг хумларидек, барглари филнинг қулоғидек экан. (Жаброил): «Бу - Сидратул-мунтаҳо», деди. Қарасам, тўртта дарё: иккита ботин дарё, иккита зоҳир дарё бор экан. «Булар нима, эй Жаброил?» деган эдим, «Иккита ботини жаннатдаги икки дарёдир. Иккита зоҳири эса Нил ва Фуротдир», деди” (Бухорий ривояти).
15. Унинг ҳузурида маъво жаннати бор.
Яъни, сидратул-мунтаҳонинг (тугаш дарахтининг) олдида тақво-дорларга бандаларга ваъда қилинган «Жаннати маъво» исмли жан-нат бор. Аллоҳ таоло айтади: “Имон келтирган, солиҳ амалларни крлганларга крлган амаллари учун манзил ўлароқ жаннатул маъво бор” (Сажда, 19). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қили-нади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Мўминга ўлим келган пайтда раҳмат фаришталари келиб, жони олингач, оқ ипакка ўралиб, осмон эшигига олиб борилади. Шунда осмон фаришталари “Бундан гўзалроқ ҳидни топмадик”, дейиша-ди” (Ҳоким ривояти).
16. Ўшанда сидрани ўраган нарса ўраб олганди.
Ушбу оятдаги сидра дарахтини ўраб турган нарсанинг нима эка-ни аниқ айтилмаган. Муфассирлар буни Аллоҳнинг нури, олтинранг паррандалар ёки фаришталар ҳам дейишади. Бу нарсанинг васфи аниқ айтилмагани унинг ниҳоятда улкан ғайбий нарса эканига да-лолат қилади. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда: «Исро кечаси Набий алайҳиссалом тугаш дарахти (сидра-тул-мунтаҳо)га бориб етдилар, у еттинчи осмонда эди. Ердан чиққан нарсалар ҳам, юқоридан тушган нарсалар ҳам унга олдига етгач тўх-тайди, ундан нарига ўтолмайди. Ўшанда Пайғамбар алайҳиссаломга беш вақт намоз, Бақара сурасининг охири, умматларидан ширк кел-тирмаганларининг мағфират қилиниши хабарлари берилган», дейилган (Аҳмад ривояти).
17. Нигоҳ бурилмади ҳам, ҳаддидан ошмади ҳам.
Аллоҳ таолонинг Пайғамбар Муҳаммад алайҳиссаломни Ўз ҳузу-рига кўтарган Меърож кечасида у зот Аллоҳ таолонинг инсон зоти кўра олмайдиган улкан мўъжизаларига гувоҳ бўлдилар. Аммо Пай-ғамбар алайҳиссаломнинг нигоҳлари ўша томонга бурилмади, у зот ҳаддиларидан ошиб, бу нарсалар ҳақида саволлар ҳам бермадилар, буюрилмаган нарсаларни кўришга ҳам ошиқмадилар.
18. Дарҳақиқат, у Парвардигорининг улкан мўъжизаларини кўрди.
Аллоҳ таолонинг ҳузурида “меҳмон” бўлиш мушрикларнинг ази-ят ва озорлари чўққисига чиққан бир пайтда Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи васалламга катта тасалли ва таскин эди. Бу иш туфайли у зотнинг кўнгилларидаги тушкун кайфият ариди, умид учқунлари пайдо бўлди. Айни пайтда бу воқеа мусулмон ва кофирлар учун си-нов-имтиҳон ҳам бўлди. Бу имтиҳонлардан барча саҳобалар шараф билан ўтишди, кофир-мушриклар эса яна доғда қолиб, ҳасрат-на-доматга учрашди. Муҳаммад алайҳиссалом Меърож кечасида Аллоҳ таолонинг буюк яратувчилик қудратига далил бўлувчи белги-ало-матларни, жумладан: жаннатни, дўзахни, Обод уй (Байтул-маъмур) ни, ўтган айрим пайғамбарларни, Жаброил алайҳиссаломнинг асл ҳолатларини ва бошқаларни кўрдилар. Ғайбга тааллуқли ушбу нар-саларнинг Пайғамбар алайҳиссаломга кўрсатилишининг ҳикмати кўп. Жумладан, у зот кишиларни даъват қиладиган нарсаларини ўз кўзлари билан кўриб, қалбларидан тасдиқлаб олсалар, даъват осон кечади. Одамларга далил-ҳужжат келтириш осон бўлади, мў-минларнинг қалблари таскин топади. Муҳаммад алайҳиссалом ки-шиларни Меърож кечасида ўз кўзлари билан очиқ-ойдин кўрган, қалблари ишонч билан тасдиқлаган, ҳужжатли ва далилли нарсага чақиряптилар. Аммо мушрик, динсизлар нимага чақиришмоқда, уларнинг бирор ҳужжатлари борми? Улар нимага суянишяпти, одамларни эргаштириб, охири қаерга бошлаб боришмоқчи? Бузуқ эътиқодларини қаердан олишган? Бу саволларга уларнинг ўзлари ҳам маънилироқ бирор жавоб топ олишмайди. Оқибатда ҳасрат-на-доматда қолишади, аммо у вақтда кеч бўлади.
19. Лот ва Уззони кўрдингизми;
Аллоҳ таоло мушрикларга хитоб қилиб, ўзларингиз сиғиниб юрган Лот ва Уззо каби бутларингизнинг нималигини кўрдингизми, демоқда. Форслар «бут», араблар «санам» деб атайдиган ҳайкалча-лар, тасвир ва расмлар бутпарастликнинг сиғинадиган тимсоллари бўлган ва улар тош, ёғоч, сопол ва бошқа нарсалардан ясалган. Исломдан олдин биргина Маккадаги Каъбада 365 та бут-санам бўлган, уларнинг энг машҳурлари Лот, Манот, Уззо эди. Ислом дини шакл-ланиб, одамлар ягона илоҳ - Аллоҳ таолога сиғина бошлаганлари-дан кейин барча бутлар Каъбадан чиқариб ташланди. Ҳозир ҳам айрим камсонли халқларда турли бутларга сиғиниш одати сақла-ниб қолган. Лот ва Манот маъбуда Уззонинг қизлари ҳисобланган. Ислом дини нозил бўлганидан кейин барча бут-санамлар йўқ қи-либ ташланган. Мушриклар кўпинча ўша “илоҳ”лари номига қасам ичишган.
Мушриклар «худонинг шериги» деб эътиқод қиладиган, унга сиғинадиган бутларидан энг улуғлари Лот билан Уззо эди. Қурайш кофирлари Аллоҳнинг борлигини батамом инкор қилишмаса-да, Унга ширк келтирар, яъни У Зотнинг шериклари бор, деб ишони-шарди. Улар «Худонинг ўша “шерик”лари, жумладан, Лот, Уззо ва Манотлар бандаларнинг ишига аралашиб туради, агар улар рози қилинса, катта худо ҳам рози бўлади» деган бузуқ ақидада эди. Лот Тоифдаги нақшинкор бир оқ харсанг эди. Унинг устига бино қу-рилган, пардаси, хизматчилари бор эди. Унинг атрофида кенг саҳн бўлиб, бу жой Сақиф қабиласи ва унга тобеъ бўлганларнинг зиё-ратгоҳи эди. Улар эътиқодига кўра, Лот Каъбадан кейин иккинчи ўринда турарди. Уззо бўлса, Макка билан Тоиф ўртасидаги Нахра деган жойдаги бир дарахт бўлиб, унинг устига махсус бино қурил-ган, устидан парда билан тўсилган эди.
20. яна учинчиси - Манотни-чи?
Мушриклар сиғинадиган Манот эса қадимий бутлардан бўлиб, у Макка билан Мадина ўртасидаги денгиз соҳилида - Мушаллал деган жойда эди. Унга ҳам махсус одамлар хизмат қилишар, арабларнинг Авс, Хазраж ва бошқа қабилалари унга сиғинишар,унга атаб, қурбон-ликлар сўйилар ва унинг олдида ҳажга эҳром боғлашар эди. Ислом келгунига қадар Арабистон ярим оролида бутпарастлик ниҳоятда авж олган, одамлар Аллоҳни қўйиб, бут ва санамларга сиғинишар-ди. Ҳар ким ўз қўли билан тошдан, лойдан, ҳатто хурмо мевасини бир-бирига ёпиштириб ҳам ўзига худо ясаб олаверар эди. Лекин бу ишлари инсон ақли учун ор-номус эканини хаёлларига ҳам келти-ришмасди. Лот, Уззо ва Манотлар энг катта «обрўли» бутлар бўлгани учун Қуръонда мушрикларнинг калтабинликларини фош этиш жа-раёнида фақат уларнинг номлари зикр қилинди. Ислом шаклланиб бўлганидан сўнг Пайғамбар алайҳиссаломнинг кўрсатмаларига би-ноан уларнинг ҳаммаси бузиб ташланиб, йўқ қилинди.
21. Сизларга эркагу, Унга аёлми?
Мушриклар шунчалик юзсизликка боришдики, улар Аллоҳга ше-риклар ўйлаб топишганлари етмагандай, Аллоҳ таолонинг шаъни-га бўҳтон қилишгача боришади. Уларнинг даъвосига кўра, Аллоҳ-нинг қиз фарзандлари бор эмиш, фаришталар Аллоҳнинг “қизлари” эмиш. Аллоҳ азза ва жалла қизли бўлиш, умуман фарзанд тутиш каби инсонларга хос бўлган турли айбу нуқсонлардан поқцир. Борлиқдаги ҳамма нарсанинг, ҳатто ўша мушрикларнинг ҳам ягона яратувчиси Аллоҳ бўлганидан кейин У қанақасига ўғилми-қизга - бирор фарзанд-га муҳтож бўлиши мумкин? Парвардигорга қиз фарзандни нисбат берган мушриклар ўзларига ўғил фарзандларни лозим кўришибди. Чунки жоҳилият даврида қиз фарзанд ор-номус ҳисобланар эди. Мушрикларнинг гумроҳлиги шу даражада эдики, улардан бирортаси ўз оиласида қиз фарзанд туғилганини эшитса, бу хабарнинг «ёмон»-лигидан уялиб, одамлар кўзидан беркиниб юрган. Қиз кўрибсан, деб уни қоралашларидан, масхара қилишларидан қўрққан. Мана шун-дай жоҳил кимсалар барча жонзотларни яратган Аллоҳ таолога қиз фарзандларни нисбат бериб ўтиришибди.
22. У ҳолда бу нотўғри тақсим-ку!
Мушрик кимсаларнинг ўғил фарзандларни ўзларига олиб, қиз-ларни Аллоҳга нисбат беришлари ўта нотўғри, адолатсиз тақсимот-дир. Аллоҳ таолонинг Ўзи яратган фарзандларни бундай тақсим қилиш фикринингўзи ғирт бемаънилиқцир. Ягона яратувчи бўлган Аллоҳ азза ва жалла инсонларга хос бўлган барча бошқа айбу нуқ-сонлардан пок бўлгани учун фарзанд Унга нисбат берилиши ҳам ақлга сиғмайдиган ишдир. Бунингустига мушрикларнингўғиллар-ни ўзларига олиб, фаришталарни Аллоҳнинг қизлари деб аташлари умуман мутлақо телбалиқдир.
23. Улар фақат сиз ва ота-боболарингиз қўйиб олган ном-лардир. Аллоҳ улар ҳақида ҳеч қандай ҳужжат туширган эмас. (Мушрикларга) Парвардигорларидан ҳидоят келганига қарамай, гумонга ва ҳавойи нафсларига эргашишади, холос.
Лот, Уззо ва Манот каби бутларга қўйилган номлар мушриклар-нинг ўзлари ёки ота-боболари томонидан қўйиб олинган. Улар мазкур бутларини илоҳ санашадими, фаришта дейишадими ёки АллоҳнингқизларидебУнганисбатберишадими,барибир,мушрик-ларнинг бу ақидаси ботилдан, гумон-тахминлардан ўзга нарса эмас. Улар ҳақида Парвардигор томонидан бирор ҳужжат-далил тушрилган эмас. Мушрик кимсаларга Аллоҳ Ўзининг Пайғамба-рини юборди, Қуръони карим нозил қилиниб, ҳидоят йўли кўрса-тиб қўйилди, аммо улар имонга келиш, ширкларидан воз кечиш ўрнига турли гумонларга берилиб, ҳавойи нафсларига эргашиб, мушрикликларича қолишмоқда. Зеро, мушриклар, динсизлар ҳа-миша гумон, тахмин ва шунга ўхшаш ноаниқ тасаввурларга суя-ниб иш қилишади.
24. Ёки инсонга орзу қилгани бўлаверадими?
Инсон Аллоҳ таоло яратган махлуқларнинг энг қудратлиси ҳам, кучлиси ҳам, энг каттаси ҳам эмас. Шундай бўлгач, унинг Аллоҳ таолонинг яратиш қудратига шак келтириши, У Зот билан ўзи ўр-тасида турли воситачиларни танлаб, топиб олиши ҳам адолатдан эмас. У ибодат ва итоат қилишга ўзи учун қандайдир сохта “илоҳ”-ни танлаб олишга ҳам ҳақли эмас. Агар борлиқда Аллоҳнинг иро-даси эмас, балки инсоннинг хоҳиш-истаги амалга ошаверса, дунё остин-устин бўлиб кетарди. Ҳақиқат одам боласининг хоҳиши би-лан ўзгариб қолмайди. Зеро, бутун дунёни ягона Аллоҳ таолонинг Ўзи тасарруф қилиб туради.
25. Зеро, охират ҳам, дунё ҳам Аллоҳникидир.
Эй инсон, мол-дунёсидан бирор нарса бериши учун Аллоҳдан бошқага суяниб, унга хушомад қиласан. Мабодо охиратни эсласанг, «Эй Парвардигор!» деб қўясан. Гўёки бу билан Аллоҳ фақат охират-га эга-ю, бошқалар эса дунёга эга деб ўйлайсан. Энди бу ишингни йиғиштиргин-да, қалбингни Парвардигорингга боғла, У Зотдан дунё ва охиратни сўра, У дунё ва охиратдаги ҳамма нарсанинг эга-сидир. Инсон Аллоҳнинг қазою қадарига буткул рози бўлиб, қаноат қилиши керак. Шунда Аллоҳ таоло бунинг эвазига дунё ва охиратда биз учун хайрли нарсаларни беради. Кимнинг қалбидан Аллоҳ жой олса, дунё ва охиратда Аллоҳ унинг ёрдамчисидир. Кимнинг қал-бидан Аллоҳдан бошқаси жой олса, Аллоҳ икки дунёда у кишининг хусуматчисидир. Қалбдаги дунё ва охиратнинг ўрни худди тарози-нинг икки палласига ўхшайди. Бири оғир келса, иккинчиси енгил-лашади. Ҳасан Басрий айтади: “Эй ёшлар жамоаси! Сизлар охират талабида бўлинглар. Кўп ҳолларда, охиратни талаб қилиб, уни дунё билан бирга қўлга киритганларни кўрганмиз. Аммо, фақат дунё та-лабида бўлиб, дунё ва охиратни биргалиқца қўлга киритган кимса-ни кўрмаганмиз”.
26. Осмонларда қанчаданчқанча фаришталар бор, уларнинг шафоати ҳам фақат Аллоҳ Ўзи хоҳлаган ва рози бўлганларга изн бермагунича фойдасиздир.
Мушрик кимсалар фаришталарни Аллоҳнинг қизлари санаб, уларнинг қиёматдаги шафоатидан бекорга умидвор бўлиб юришиб-ди. Уларнинг шафоати кофир ва мушрикларга эмас, фақат Аллоҳ-нинг Ўзи хоҳлаган, Ўзи рози бўлганларга Аллоҳнинг изни билангина бўлади. Дунё ва охират Аллоҳники бўлганидек, шафоат ҳам Аллоҳ-никидир. У кимга изн берса, ўшагина шафоат қила олади. Мушрик-лар ўзларининг ботил эътиқодларидан умид қилмай қўяқолсинлар. Қиёмат куни ҳеч кимга шафоат фойда бермайди. Фақат Аллоҳ ўша банданинг бу дунёдаги имонидан ва солиҳ амалларидан рози бўлиб, шафоат қилинишига Ўзи изн берган одам учунгина фойда бериши мумкин. Ҳасан Басрий айтади: “Муддати эллик минг йилга тенг бир Кунда емай, ичмай, оёқузратуриш ҳақида ўйлаб кўрдингизми? Шун-да улар “Аллоҳнинг ҳузурида мукаррам бўлган бир зот бизларни ша-фоатига олмасмикин?” деб бир-бирларидан сўрайдилар. Кейин улар қайси пайғамбарнинг ёнига боришмасин, ўша пайғамбар: “Мени тинч қўйинглар, ҳозир ўзим билан овораман, бошқалар билан ишим йўқ”, деб жавоб беради. Аллоҳ таолонинг қаттиқ азобидан огоҳ бўл-ган ҳар бир пайғамбар: “Парвардигоримиз на илгари ва на кейин бу-гунгидек ғазабланмаган” деб шафоат сўровчиларга узрларини изҳор қилишади. Сўнгра Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом изн бе-рилган кишиларни шафоат қиладилар”.
27. Дарвоқе, охиратга имон келтирмаганлар фаришталарни аёл номи билан аташади.
Ислом дини нозил бўлган илк пайтларда Араб жазирасида яша-ётган мушрикларнинг жуда кўп “илоҳ”лари, бут-санамлари бўлиб, уларнинг аксариятига аёлларнинг исмларини қўйиб олишган эди. Мушриклар фаришталарни ҳам аёл жинсида деб эътиқод қилишгани учун уларга ҳам худди аёлларникига ўхшаган исмларни қўйишарди. Бундан ташқари, мушриклар “Лот, Уззо, Манот каби бутлар ҳам ас-лида фаришта бўлган” деган афсоналарни ҳам тўқиб олишган эди. Шунингучун уларга аёлларга хос бўлган исмларни қўйишган эди.
28. Ҳолбуки, бу ҳақда уларда ҳеч қандай билим йўқ. Улар гу-монга эргашадилар, холос. Гумон эса асло ҳақиқат ўрнига ўт-майди.
Мушрик кимсалар ўзларининг аниқ адашувда эканларини тан олмай, ўз гумонларини исботлаш учун оғизларига келган сафсата-ларни вайсашаверади. Уларда Аллоҳнинг фаришталари, уларнинг сифати, жинси, кўриниши ва ишлари ҳақида ҳеч қандай билим ёки далил йўқ. Шунинг учун улар ҳамиша хаёлларига келган гапларни гапираверишади. Аслида мушрик ва кофир кимсаларда имон-эъ-тиқод, ғайб ҳақида билим нима ҳам қилсин? Улар куфр йўлини танлаб, асосий илм манбаларидан узилиб қолишгани учун фақат гумонга эргашадилар, йўқ ердаги сафсаталар атрофида ўралашиб юрадилар. Ҳолбуки, гумон ва тахминлар билан асло ҳақиқатни то-пиб бўлмайди.
29. (Эй Муҳаммад), Эслатмамиздан орқаўгириб кетган, фақат дунё ҳаётини истаганлардан юз ўгиринг.
Ояти каримадаги “эслатма” деб таржима қилинган “зикр” сўзи Қуръони каримни ҳам, эслатма-насиҳатни ҳам, инсоннинг ўз ишти-рокида Аллоҳни зикр қилишни истамаслигини ҳам англатади. Аллоҳ таолоЎз Пайғамбарига амр қиляптики, сиз Биз нозил қилган Қуръон-дан ёки эслатма-насиҳатларимизни инкор этиб, улардан юз ўгириб кетган, фақат дунё ҳаётини, унинг лаззатларини истаб, охиратини унутган кимсалардан воз кечинг! Албатта, аввал даъват қилиб, ҳи-доят йўлини кўрсатишингиз зарур, шундан кейин ҳам итоатсизлик кўрсатиб, Парвардигорингизнинг Зикридан юз ўгирса, ҳидоят йўли-га юришни хоҳламаса, бундай кимсаларни тарк этиш керак, улардан энди асло фойда йўқ.
30. Уларнинг эришган илмлари мана шудир. Албатта, Пар-вардигорингиз Ўзининг йўлидан адашганларни яхши билув-чидир ва У ҳидоятдагиларни ҳам яхши билувчидир.
Яъни, кофир ва динсизлар ҳар қанча чиранмасин, асл ҳақиқатни топдик деб, қанчалик фахрга бормасин, уларнинг бу йўлда қўлга ки-ритган илмлари сариқ чақага арзимайдиган, ҳеч қандай асосга эга бўлмаган сафсаталардир. Улар илм деб ўйлаётган нарсалар дунёга қўйган ҳирсларини хас-пўшлаш, кофирликлари ва мушрикликла-рини яшириш учун ўйлаб топилган сохта таълимотлардир. Ким бу йўлда адашяпти-ю, ким тўғри йўлда боряпти, буларнинг ҳаммаси-ни Аллоҳ таолонинг Ўзи яхши билиб турибди. Аллоҳ таоло Ўзининг ал-Алим сифати билан ҳамма нарсани билувчидир. Аввалда бўлган ва энди бўладиган, аввалги ва охирги, очиқ (зоҳир) ва яширин (ботин) нарсаларнинг ҳаммасини билувчидир. Шу боис ҳам У ЗотЎзи-нинг йўлидан адашган залолатдаги кимсаларни ҳам, Ўзининг тўғри йўлидаги, яъни ҳидоятга мушарраф бўлганларни ҳам яхши билади.
31. Осмонлару Ердаги ҳамма нарса Аллоҳникидир. У ёмон-лик қилганларни амалига яраша жазолайди ва яхшилик қил-ганларни яхшилик ила мукофотлайди.
Осмонлар ва Ердаги ҳамма нарса фақат Аллоҳникидир. У Зот ёмонлик қилганларни Ўзининг адолати билан жазолайди, солиҳ амаллар ва яхшиликлар қилганларни Ўзининг марҳамати билан мукофотлайди. Қиёмат куни ҳеч бир зот кофир ва мушрик кимса-га ёрдам беролмайди, уни Аллоҳнинг азобидан қутқара олмайди. Осмонлар ва Ернинг ҳукмронлиги ҳам фақат Уникидир. Аллоҳдан ўзга ҳеч бир зот борлиқдаги низомни ўзгартира олмайди, бандала-рининг ишлари борасида ҳукм чиқара олмайди. Дунё ва охиратда ягона ҳукмронлик Аллоҳникидир. Сўнгра барча махлуқот - инсон-лар, жинлар, бошқа жонзотлар Унинг ҳузурига қайтарилади. Ўшан-да У Ўзининг адли билан барчаларининг қилмишлари ҳақида ҳукм чиқаради: куфри ва ширки билан ўз жонига зулм қилганларни жа-золайди, Аллоҳга имон келтириб, Ўнинг йўлида юрганларни муко-фотлайди.
32. Улар кичик гуноҳлардан бошқа катта гуноҳлар ва фаҳш ишлардан четда бўладиганлардир. Парвардигорингиз албатта мағфирати кенг Зотдир. У сизларни тупроқдан пайдо қилган-да ҳам, оналарингиз қорнида ҳомилалик чоғингизда ҳам яхши билувчидир. Шундай экан, ўзларингизни оқламай қўяқолинг-лар, У ким тақводор эканини яхши билувчидир.
Оятдаги «кичик гуноҳлар» деб таржима қилинган «ламам» сўзи «оз», «кичик» деган маъноларни англатади. Шариатда гуноҳлар кичик (сағоир) ва катта-улкан (кабоир)га бўлинади. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг жуда кўп сураларида гуноҳи кабиралардан четланган кишининг кичик гуноҳларини кечиб юборишини, сўнг уни жаннатга киритишининг хабарини беради. Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Модомики банда катта гуноҳлардан сақланар экан, беш вақт намоз ҳамда жума намозлари уларнинг орасидаги кичик гуноҳларга каффоратдир» (Муслим ри-вояти).
Гуноҳи кабиралар, яъни улкан гуноҳлар учун дунёда ҳад-жазо белгиланган, охиратда таҳдид солинган ёки уни содир қилган ки-шининг имони инкор этилган ёки лаънатланган ёхуд «у биздан эмас» каби сўзлар билан сифатланган. Гуноҳи кабираларга: Аллоҳ-ни инкор этиш ёки Унга ширк келтириш, қатъий ва саҳиҳ бир диний ҳукмга ишонмаслик, Аллоҳнинг раҳмат ва марҳаматидан умидни узиш, Аллоҳнинг жазо ва азобидан қалбда ҳеч қандай қўрқув ҳис этмаслик, гуноҳ ишларни бардавом қилиш, яъни аввалги гуноҳи-ни яна қайтариш, намоз ва рўзани тарк этиш, бирор кишини ноҳақ ўлдириш, ёлғон қасам ичиш, зулм билан ўзганинг молини тортиб олиш, етимнинг молини ейиш, мўмина ва покиза аёлларга туҳмат қилиш, зино ва ливота (бесоқолбозлик) каби гуноҳлар киради. Бу-лардан аввалги учтаси куфрдир (Аллоҳ асрасин) қолганларига эса илоҳий жазо лозим бўлади.
Уламоларнинг бир тоифаси гуноҳи кабираларни “еттита” де-йишган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадиси шарифларини ҳужжат қилишган: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳалок қилувчи еттита гуноҳдан сақланинглар», дедилар. «Улар қайсилар, эй Аллоҳнинг Расули?» деб сўрашганида, «Аллоҳга ширк келтириш, сеҳр, Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдириш, етим молини ейиш, судхўрлик, душман би-лан урушдан қочиш, бузуқ хаёл билан покдомон мўмина аёлларга туҳмат қилиш» деб жавоб берганлар (Бухорий ва Муслим ривояти). Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо эса: «Гуноҳи кабиралар еттитадан кўра етмиштага яқинроқ», деганлар. Юқоридаги ҳадисда эса, гу-ноҳи кабиралар сони еттита эмас, балки мазкур еттита амал гуноҳи кабиралардан экани баён қилинган, холос. Хулласи, ким одам ўлди-риш, зино, ўғирлик каби дунёда ҳад жорий қилинган, охиратда азоб-ланиши ёки ғазабга учраши ҳақида таҳдид солинган, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан лаънатланган ёки «иймон-сиздир», «биздан эмас», «биз ундан покмиз (бошқа-бошқамиз)»
каби жумлалар билан сифатланган бирор амални қилса, у гуноҳи кабира содир этган бўлади. Шуни ҳам таъкидаб ўтиш керакки, ай-рим гуноҳи кабиралар бошқаларидан улканроқ бўлади. Масалан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳга ширк келтириш-ни гуноҳи кабиралардан, деб зикр қилганлар. Ваҳоланки, Аллоҳга ширк келтирган кимсанинг, яъни мушрикнинг гуноҳи асло кечи-рилмайди ва у дўзахда мангу қолади.
Аллоҳ таоло ҳамма нарсани яхши билгани учун охиратда адолат билан ҳукм чиқаришини ҳам баён қилади: “У сизларни тупроқдан пайдо қилганда ҳам, оналарингиз қорнида ҳомилалик чоғингизда ҳам яхши билиб турган. Шундай экан, ўзларингизни оҳламай кўякрлинглар, У ким таҳводор эканини яхши билувчидир”. Собит ибн Ҳорис Ансо-рий айтади: “Агар яҳудийларнинг кичкина гўдак боласи ўлса, улар “у сиддиқдир” дейишарди. Бу хабар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етганида: “Яҳудлар ёлғон гапирибди, Аллоҳ онасининг қорнида халқ қилган бирон жон йўқки, у шақий (бадбахт) ёки саид (бахтли) бўлишини ёзмаган бўлсин”, дедилар. Шунда Аллоҳ таоло мана шу вақтда ушбу оятни нозил қилди”.
33. (Эй Муҳаммад), юз ўгириб кетганни кўрдингизми;
Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга хитоб қилиб: “Имондан, Аллоҳнинг тоатидан юз ўгириб кетган кимсани кўрдингизми?” деб савол беряпти. Ибн Аббос, Суддий, Калбий ва Мусайб ибн Шурайклар айтишади: “Бу оят Усмон ибн Аффон ҳақи-да нозил бўлган. У кўп садақа-эҳсон қилар, топганларини яхши-ликка сарфлар эди. Шунда эмикдош биродари Абдуллоҳ ибн Абу Сарҳунга: “Сен нима иш қиляпсан ўзи? Бу ҳолатда сенда ҳеч нарса қолмайди-ку!” деди. Шунда Усмон: “Менинг хато-гуноҳларим кўп. Қилаётган ишим билан Аллоҳ субҳанаху ва таолонинг розилигини истаяпман, У Зотнинг кечиришини умид қилаяпман”, деди. Шун-да Абдуллоҳ унга: “Сен менга туянгни анжомлари билан бер. Мен эса сенинг гуноҳларингнинг ҳаммасини бўйнимга оламан”, деди. Усмон унга туясини берди ва шунга гувоҳ келтирди-да, бераётган садақа ва эҳсонларининг бир қисмини тўхтатди. Шунда Аллоҳ тао-ло ушбу оятни нозил қилди. Буни кўриб Усмон олдингидан кўра ях-широқ ва кўпроқ садақа қилишга қайтди”.
34. озгина берди ва тўхтади.
У озгина мол-пул берди ёки бирозгина эҳсон қилди-да, сўнг бу-ларни беришдан тўхтади. Мужоҳид ва Ибн Зайд шундай дейди: “Бу оят Валид ибн Муғийра ҳақида нозил бўлган. У Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи васалламга эргашган эди. Шунда айрим мушриклар уни айблаб: “Нима учун ота-боболар динини тарк этдинг, уларни адашганга чиқардинг ва уларни дўзахда деб ўйлаяпсан”, дейишди. У: “Мен Аллоҳнинг азобидан қўрқдим”, деди. Шунда бир мушрик унга шу шарт билан кафил бўлди: агар унга молидан берса ва яна ширкига қайтса, у Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг азобини ундан кўтаради. Буни эшитиб Валид ўзини айблаб, Аллоҳнинг азобини ундан кўтармоқчи бўлган ўша мушрикка ваъда қилган нарсасининг баъзи қисмини берди. Кейин эса бахиллик қилиб қолган қисмини бермади. Шунда Аллоҳ бу оятни нозил қилди”.
35. Унинг ҳузурида ғайб илми бормидики, у кўра олса;
Яъни, Валид ибн Муғийра каби бахил ва очкўз кимсаларнинг ғайб илмидан хабари бормидики, у келажакдаги ҳоли нима бўлишини олдиндан кўра олса! Ризқни, мол-дунёни Аллоҳ беради, ғайб илми, яъни келажакдаги бўладиган пинҳона ишларни, ҳар бир банданинг охиратдаги ҳолатини Аллоҳдан ўзга ҳеч бир зот билмайди. Шундай бўлгач, охиратнинг ғамини емай юрганлар нимага суянишади? Бир киши бошқа бир кишининг охиратдаги тақдири ҳақида ҳукм қи-лиши жоиз эмас, чунки ғарғара ҳолатидан олдин нима бўлишини фақат Аллоҳ билади! Одамларнинг сўзлари Аллоҳнинг қазои қада-ридан ўзиб ҳам, ортда қолиб ҳам кетмайди! Биз бирор кишининг қисмати ҳақида Аллоҳнинг олдида масъул эмасмиз. Аммо Аллоҳ бизни хотимамиз хусусида сўроқ-савол қилади.
36. ёки Мусо саҳифаларидаги нарсалардан бехабарми;
Аллоҳ таолонинг тавҳид дини ягона бўлгани, Унинг барча пай-ғамбарлари амалда ваҳдоният динини тарғиб қилганлари учун ке-йинги пайғамбарлар олдингиларининг таълимотларини тасдиқлаб келишади. Ғайб илмидан бехабар инсон Мусо алайҳиссаломга юбо-рилган саҳифалар, яъни Тавротдаги таълимотлардан бехабармиди-ки, Аллоҳнинг ғайб илми ҳақида баҳсу мунозаралар қилади?
37. ва вафодор Иброҳимнинг ҳамми?
Ёки ўша нодон кимса Аллоҳнинг амрларига қаттиқ вафо қилув-чи улул-азм пайғамбарлардан Иброҳим алайҳиссалом олиб келган таълимотлардан бехабармиди? Ягона Аллоҳга бандалик қилиш ва амрларини бажариш зарурлиги Мусо алайҳиссаломга келган саҳи-фаларда ҳам, у кишидан олдин Иброҳим алайҳиссаломга келган саҳифаларда ҳам таъкидланган эди. Иброҳим алайҳиссалом ва Мусо алайҳиссаломнинг саҳифаларида эса қуйида келадиган уму-мий қоидалар васф қилинган эди:
38. ҳеч бир юкли ўзганинг юкини кўтармайди.
Дунёнинг лаззат ва шаҳватларига алданган кимсалар охиратнинг бутунлайбошқабирдунёэканиҳақидаўйлабҳамкўришмайди,дунё-дага уддабуронликларини, айёрликларини, тадбирга усталиклари-ни охиратда ҳам қўллаб, Аллоҳнинг азобидан осонгина қутулиб қо-ламиз деб ўйлашади. Аммо улар қаттиқ адашадилар. Охиратнинг қонун-қоидалари тамоман бошқача: қиёмат қойим бўлганида ўз гуноҳлари юкини елкасига ортиб олган бирор инсон уни бошқа-га юклаб қўя олмайди, бирор инсон бошқанинг юкини кўтаришиб ҳам қўймайди. Бу улкан қоида қиёмат куни тўла амал қилади. Ҳар бир инсон фақат ўзи учун жавоб беради, бировнинг гуноҳи бошқа-га юкланмайди, бунга ижозат ҳам берилмайди. Бу ҳолат айниқса “қасос оламан” деб, бир қариндошини ўлдириб қўйган одамнинг қариндошлари билан йиллаб урушадиган арабларга жуда катта таъсир ўтказган.
39. Инсон учун ўзи қилганигина бўлади.
Гуноҳлардан тап тортмайдиган, тоати қусурли, мағфират кўчаси-дан юрмайдиган бир кимсанинг Аллоҳ таолонинг фазлидан мағфи-рат кутиши, Унинг мукофотидан умидвор бўлиши ғирт бемаънилик-дир. Бундайлар гуноҳустига гуноҳ қилади-да, “Аллоҳнинг марҳамати кенг Зот, Унинг жаннатида мен кабиларга ҳам жой топилади, мен қилган гуноҳдан Унга ҳеч бир зарар етмайди” қабилидаги аҳмоқона фикрга боради. Олдинги оятда бировнинг қилган гуноҳини иккинчи одам кўтармаслиги ҳақида гап кетган бўлса, ушбу ояти каримада би-ров қилган савоб ишдан бошқа бир кишига мутлақо манфаат йўқли-ги таъкидланмоқда. Ҳар бир киши яхшими-ёмонми, нима иш-амал қилса, ўзи учун қилади. Қиёмат куни ҳеч ким ота-онаси, яқинлари учун савобидан бера олмайди ёки уларнинг савобларига шериклик қила олмайди. Бир киши бошқасининг амалини ўзлаштириб олол-майди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтди: «Аллоҳ «Яқин қарин-дош-уругларингни огоҳлантир!» оятини нозил қилганида Расулул-лоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ҳой Қурайш жамоаси! Жонларингизни сотиб олинглар! Аллоҳдан келадиган ҳеч бир нарсани сизлардан қайтара олмайман. Ҳой Бани Абдуманоф! Аллоҳдан келадиган ҳеч бир нарсани сизлардан қайтара олмайман! Ҳой Аббос ибн Абдулмутталиб! Аллоҳдан келадиган ҳеч бир нарсани сендан қайтара олмайман! Ҳой Аллоҳ Расулининг аммаси Сафийя! Аллоҳдан келадиган ҳеч бир нарсани сендан қайтара олмайман! Ҳой Муҳаммаднинг (алайҳиссалом) қизи Фотима! Молимдан хоҳла-ганингни сўра! Лекин Аллоҳдан келадиган ҳеч бир нарсани сендан қайтара олмайман!» (Бухорий ривояти).
40. Унинг саъй-ҳаракати албатта тезда кўринади.
Инсонни Аллоҳ яратган ва Ўзига тоат-ибодат қилишга буюрган. Бунинг эвазига эса охиратда гўзал оқибатни, жаннат боғларида-ги абадий тўкин ҳаётни, Ўз жамолига мушарраф бўлишни ваъда қилган. Ҳар бир инсонга қиёмат куни қилган амаллари тўла-тўкис кўрсатилади, бирортаси қолиб кетмайди, бировиники бошқаси-никига қўшилиб кетмайди. Чунки Аллоҳ таоло зарра миқдори-даги савобнинг ҳам, гуноҳнинг ҳам ҳисоб-китобини очиқ-ойдин қилиб боряпти.
41. Сўнгра у жазосини тўла олади.
Оятдаги “жазо” сўзи кофир ва мушрикларга бериладиган азоб-ни ҳам, мўминларга охиратда бериладиган мукофотни ҳам бил-диради. Охиратда барча бандаларнинг дунёдаги қилмишлари тўла ҳисоб-китоб қилиниши аниқ бўлганидек, уларнинг амаллари ва қилмишларига яраша жазо ёки мукофот берилиши ҳам тўла адо-лат билан, ҳеч кимга зулм қилинмаган ҳолда бўлади. Дунё ҳаётида Аллоҳ таоло инсонларга Ўзига имон келтиришлари, тоат-ибодатда бўлишлари учун барча имкониятларни ато этиб, уларни ҳидоятга йўллаб қўйган эди. Энди унинг амалига яраша жазо ёки мукофот олишини ҳам Аллоҳ ушбу ояти орқали кафолатлаб қўймоқда.
42. Ва албатта интиҳо Парвардигорингиз ҳузуридадир.
Яъни, дунёдаги барча йўллар Аллоҳ таолонинг ҳузурига, даргоҳи илоҳиясига олиб боради. Борликдаги ҳамма нарсанинг фаолияти ва ҳаракати Аллоҳ таолонинг изни-ихтиёридадир. Ҳамма нарсани бошқарувчи, муҳофаза қилувчи, устида ҳукм юритувчи ҳам Аллоҳ таолонинг Ўзидир. Барча махлуқотнинг бутун фаолияти Аллоҳ та-олонинг ҳузурида интиҳо топади ва барча йўллар Унинг ҳузурига олиб боради. Шундай бўлганидан кейин одамларнинг ягона Пар-вардигорларига имон келтирмасликлари, Ундан ўзгадан нажот из-лашлари, Ундан бошқага сиғинишлари, Аллоҳнинг амр-фармонла-рига бўйсунмасликлари ўта ажабланарлидир!
43. Ва кулдирган ҳам, йиглатган ҳам албатта Удир.
Қиёмат куни Аллоҳ таоло барча бандаларини қайта тирилтириб, Ўз ҳузурида жамлаганида инсонларнинг айримлари оқибатлари гўзла бўлганидан кулсалар, баъзилари бошларига тушажак азоб-нинг даҳшатидан йиғлашга тушадилар. Дунёда машаққатларга сабр қилган, зулм ва тазйиқлар исканжасида қийналганидан йиғлаган-лар охиратда кулги-табассум эгаси бўлишади. Дунё ҳаётида имон, дин, шариат нималигини билмай, умрини ўйин-кулги, маишат ва хурсандчилик билан ўтказган кимсаларга охират насибаси фақат йиғидан иборат бўлади. Мужоҳид айтади: “Аллоҳ жаннат аҳлини кулдиради ва дўзах аҳлини йиғлатади”. Аллоҳ таоло хурсандчилик ва хафагарчиликни, шодлик ва ғамгинликни яратди.
Оиша розияллоҳу анҳо айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кулишиб турган бир қавм ёнидан ўтар эканлар, уларга қарата шундай дедилар: “Мен билган нарсани сизлар ҳам билга-нингизда эди, кўп йиғлаб, оз кулган бўлардингиз”. Шунда Жаброил алайҳиссалом Аллоҳнинг ушбу сўзини олиб тушди. Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг олдига бориб: “Ҳали қирқ қадам ҳам юрмаган эдимки, Жаброил алайҳиссалом олдимга келиб шун-дай деди: “Уларнинг олдига боринг ва: “Аллоҳ азза ва жалла: «Ал-батта кулдирган ҳам, йиғлатган ҳам Унинг Ўзидир», деб айтинг”, деди”. Солиҳ салафлардан бири шундай деди: «Роҳатни қабринг учун қолдир. Ўйин-кулги ҳамда уйқунгни озайтир, чунки олдинда ҳали шундай уйқу борки, унинг тонги қиёматдир». Абу Сулаймон Дороний: «Тунда ибодатга машғул бўладиган кимсалар ўйин-кулги билан тунни ўтказадиганлардан кўра кўпроқ лаззатни ҳис қилишади», деган.
44. Ўлдирган ҳам, тирилтирган ҳам албатта Удир.
Инсоният ўлим нимаю ҳаёт нима эканини, буларнинг ҳақиқатини билишга роса уриняптию, лекин ҳеч нарсани била олмаяпти. Бутун дунё бирлашиб ҳам жонсиз бир танага ҳаёт бера олмаяпти. Чунки инсонни йўқ ердан яратувчи ҳам, унга жон ато этувчи ҳам, маълум муддатдан кейин унинг жонини олувчи ҳам, ўлган бандаларини қиёматда қайта тирилтирувчи ҳам Аллоҳ таолонинг Ўзидир. Агар ўлимингдан кейинги дунёни кўришни хоҳласанг, ўзингдан бошқа-лар вафот этганида эътибор бер. Дўстларнинг ўлган биродарларини қандай унутганлари хусусида фикр юритсанг, шунга тўлиқ ишонч ҳосил қиласан: ўлимингдан сўнг дўстларинг ҳам сени унутадилар ёки бу дунё ҳаёти уларни сени эсга олишдан машғул қилиб қўяди. Демак, сен бутун ҳаётингни ҳеч нарсани унутмайдиган Зотга қаратгин. Аллоҳ билан алоқангни чиройли қилгинки, танҳо У Зотгина фоний бўлмайди. Ҳорун ар-Рашид ўлим тўшагида ётганда яқинла-рига: «Дафн қилинадиган жойимни кўргим келяпти», деди. Яқин-лари уни кўмиладиган қабрига олиб боришди. Ҳорун қабрга қараб йиғлаб юборди. Кейин атрофидаги одамларга ўгирилиб, шундай деди: «(Не машаққатлар билан топган) мол-дунёим асқотмади-я! Мулку салтанатим ҳам ҳалок бўлиб кетди-я!» (Ҳаққо, 28-29). Сўнгра осмонга қараб йиғлади ва «Эй мулки завол топмайдиган Зот, мулки завол топадиганларга раҳм қил!» деди.
45. Жуфтликни - эркак ва аёлни яратган ҳам Удир;
Аллоҳ таоло Ўзи ирода қилган пайтда Одамни яратди ва унга Ўз ҳузуридаги руҳдан жон пуфлаб, уни Ўзининг ердаги ўринбосари қилди. Сўнгра Одамнинг жуфтини яратди ва уларнинг икковидан Ер юзига эркак ва аёлларни тарқатди. Аллоҳ таоло инсон зотини жуфт ҳолда эркак ва аёлдан иборат қилиб яратганда уларнинг ҳар бирига ўзига хос хусусиятларни берди ва уларнинг никоҳ орқали ҳалол-пок яшаб, ўзларидан зурриётлар қолдиришларини ҳамда айни шу йўл билан дунёнинг обод бўлишини ва Одам сулоласининг қиёмат қой-им бўлгунча ҳалол-пок йўл билан давом этиб боришини ирода қил-ди. Аллоҳ таоло айтади: «Эй одамлар! Сизларни бир жондан яратган ва ундан унинг жуфтини яратган, иккисидан кўп эркагу аёллар та-ратган Парвардигорингиздан кўрҳинглар!» (Нисо, 1).
46. отилиб чиққан нутфадан.
“Нутфа” сўзи маний, яъни суюқликнинг бир лаҳзалик миқдори деган маънони билдирса, “тумнаа” сўзи оқиб чиқмоқ ёки экмоқ маъноларини билдиради. Шунинг учун ҳам нутфа асосан маний (сперма) маъносини билдиради, чунки маний отилиб чиқади. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Ахир у манийдан тўкилади-ган нутфа эмасмиди? Кейин лахта ҳон бўлди, Аллоҳ уни мукаммал ҳилиб яратди. Кейин ундан эркак ва аёл жуфтни яратди” (Қиёмат, 3-39). Бу ерда ҳам, ҳомиланинг қайси жинсда бўлиши эркакнинг манийсидан чиқувчи томчи сувга (нутфатун мин маниййинга) боғ-лиқлиги таъкидланмоқда. Ўғил неваралар кўришни истовчи, агар келини ўғил туғмаса йўқ ердаги айблар билан хорловчи қайноналар қанийди ҳомиланинг жинсини белгиловчи омил аёлларнинг тухум ҳужайралари эмас, балки эркакларнинг уруғ ҳужайраси эканини ҳам билишса! Шунда биронтасини айблаш керак бўлса, аввало ўз ўғилларини айблаган бўлардилар, зеро Қуръон ҳам, ҳозирги илм ҳам боланинг жинси қандай бўлишига эркакнинг манийси “жавоб-гар” эканини кўрсатмоқда. Демак, аёлу эркакни яратувчи фақат Ал-лоҳ таолонинг Ўзидир.
47. Кейинги пайдо қилиш ҳам албатта Унинг зиммасидадир.
“Кейинги пайдо қилиш” ўлгандан кейин қайта тирилтириш маъ-носидадир. Ўлим - инсоннинг дунё ҳаётидаги фаолиятига нуқта қўювчи ва охират ҳаётининг бошланишини билдирувчи бир мар-радир. Инсон ўлиши билан унинг охират ҳаёти бошланади. Модо-мики, дунёга келган эканмиз, бу ерда бир қанча исломий, инсоний вазифаларимизни ўташимиз, Аллоҳ буюрганларини бажаришимиз керак бўлади. Бунга осийлик қилганлар эса Аллоҳнинг ғазаби ва жа-зосига дучор бўладилар. Охиратдаги бахтли-саодатли ва осойишта ҳаёт бу дунёдаги қилган амалларимизга, савобли, хайрли ишлари-мизга боғлиқ. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Биз сизларни ярат-дик, яна унга крйтарурмиз ва (қиёмат куни) сизларни яна бир бор ундан чиқарурмиз» (Тоҳа, 55), деган. Буни инкор қилиш Қуръонни инкор этишдир, бу эса куфри мужибдир. Ўлимдан сўнг қайта ти-рилишга ишониш имон рукнларидан биридир. Мўмин ақли билан кофир ақли шу нуқтада фарқланади.
48. Ва беҳожат қилган ҳам, бадавлат қилган ҳам албатта Унинг Ўзидир.
Оятдаги «ағна» сўзи одатда тилимиздаги «бой қилди» деган маъ-нони англатса-да, аслида, у «беҳожат» ёки «муҳтож эмас» маъно-ларида ишлатилади. Бой кишининг арабчада «ғаний» дейилиши ҳам «мол-дунёга ҳожати йўқ» деган маънони англатади. Демак, бу оятдаги «ағна» сўзини ҳам банданинг ҳожати тушиб турадиган нар-салар - соғлиқ, зурриёт, ақл, фикр ва бошқаларни Аллоҳнинг Ўзи бериб қўйган, деб тушуниш ўринлидир. Оятдаги «ақна» сўзи эса мол-мулкни тўплаш маъносини англатади. Агар Аллоҳ ҳожатманд, камбағал бандаларига Ўз фазлидан мол-мулк, бойлик ато қилиб, бой қилиб қўймаса, бошқа ҳеч бир зот бу ишни уддалай олмайди. Абу Солиҳ айтади: “Аллоҳ Ўз яратганларини мол билан беҳожат этиб, улар учун шахсий мулкни тақдир қилдики, у мол-давлатнинг асосидир”.
49. Ва Шиъронинг Парвардигори ҳам албатта Унинг Ўзидир.
Ояти каримадаги «шиъро» бир катта ва ёруғ юлдузнинг номи. Унинг номи Қуръонда зикр қилиниши бежизга эмас. Баъзи араблар ва қадимги мисрликлар бу юлдузни “илоҳ” деб эътиқод қилишар, бутун олам ҳаётига унинг таъсири бор деган бузуқ эътиқодда унга сиғинишар эди. Улар билишмасдики, борлиқдаги барча мавжудот-нинг, шу жумладан ўша юлдузнинг ҳам ягона яратувчиси Аллоҳ та-олонингЎзидир. Мазкур оятда уларнинг мазкур ишлари ботил эка-ни, барчанинг Парвардигори, жумладан, шиъронинг Парвардигори ҳам ягона Аллоҳ экани таъкидланмоқда.
50. Ва биринчи Одни ҳалок қилган ҳам албатта Ўзидир.
Тарихчи ва муфассирларнинг ёзишларича, тарихда иккита Од қавми ўтган, Ҳуд алайҳиссалом пайғамбар қилиб юборилган қавм биринчи Оддир. Биринчи Од ҳалок қилинганидан кейин ундан қолган насллардан иккинчи Од қавми тарқаган. Одга Ҳуд алайҳис-саломнинг пайғамбар қилиб юборилишидан мурод, қавмни ягона Аллоҳга ибодат қилишга чақириш ва сохта илоҳларга сиғинишдан қайтариш, бундай қилишса, уларни дунё ва охиратда қаттиқ жазо-лар кутаётганидан қўрқитиш эди. Аллоҳ таолонинг ҳужжат-далил-ларига, пайғамбарининг сўзларига ишонмаган қавмнинг кофир ва мушриклари устига узоқ қурғоқчиликдан сўнг етти кечаю саккиз кундуз қаттиқ бўрон балоси келди. Бўрон барча кофирларни битта ҳам қолдирмай ҳалок қилди. Исён ва инкорлари учун жазо ўлароқ, Аллоҳ ёмғирини тўхтатиб қўйди, уларнинг машҳур Ирам боғлари қуриб битди.
51. Ва Самудни қолдирмаган ҳам Ўзидир.
Аллоҳтаоло итоатсиз Од қавмини Ер юзидан батамом йўқ қилиб юборганидан кейин унингўрнига Самуд қавмини юборган ва улар-нинг ўзларидан Солиҳ алайҳиссаломни бу қавмга пайғамбар этиб танлаган эди. Самуд ҳам Од қавми каби қадимги Арабистонда кат-та обрўга ва кенг имкониятларга эга бўлган қабилалардан бўлган. Аллоҳ таоло уларга тошларни йўниб, чиройли қасрлар қуриш им-кониятини берган эди. Самуд қавми ҳам Од каби Аллоҳ таолонинг амр-фармонларига итоат этмаган, алал-оқибат Унинг ғазабига уч-раб, ҳалок бўлган. Тошлардан йўниб ишланган саройларию бебаҳо санъат асарлари ҳам уларни муқаррар азобдан сақлаб қололмади, ўзидан олдинги ва кейинги исёнкор қавмлар каби Самуд ҳам Ал-лоҳнинг даҳшатли жазосига гирифтор бўлди.
52. Ва бундан олдин Нуҳ қавмини ҳам. Чунки улар ўта зулм ва туғёнга кетган эдилар.
Аллоҳ таоло бундан олдин Нуҳ қавмини ҳам ҳалокатга учратган эди. Ўшанда нодон қавм Нуҳ алайҳиссаломнинг барча насиҳатла-рини қулоққа олмади, бунингустига у кишини ёлғончига чиқарди. Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳиссалом ва у киши билан бирга имон кел-тирганларни қутқариб, қолган барча кофирларни тарихда “буюк тўфон” номи билан қолган сув тошқинида ғарқ қилди. Уларнинг кўзлари ҳақиқат ва имонни кўришдан тўсилиб қолгани учун пай-ғамбар келтирган илоҳий эслатмаларни ёлғонга чиқарганлари ҳа-локатларига сабаб бўлди. Нуҳ қавми Аллоҳнинг ваҳдониятини тан олмай куфрга ботиб, ўз жонига қаттиқ зулм қилган ва ҳаддидан ошиб, Аллоҳнинг пайғамбарига итоатсизлик кўрсатган эди. Улар-нинг бундай туғёнга кетишлари ҳалокатга учрашларига сабаб бўлдики, ундан кейинги авлодлар ҳам уларнинг бу қисматидан ибрат олишлари лозим эди.
53. Тўнтарилганни қулатган ҳам.
Яъни, тўнтарилганни қулатган ҳам АллоҳтаолонингЎзидир. Оят-да «тўнтарилган» сўзи Лут алайҳиссаломнинг қавми яшаган жой-ларга ишорадир, чунки бу бузуқлар макони Аллоҳнинг амри билан ердан узиб, тўнтариб ташланган. Аллоҳ томонидан Садўм қавмига пайғамбар қилиб юборилган Лут алайҳиссалом уларга “Сизлардан олдин бирор инсон қилмаган бу қабиҳ ишни сизлар қиляпсизлар-ми? Хотинлар уёқда қолиб, сизларнинг эркаклар билан шаҳвоний ишлар қилишингиз инсон зотига муносиб бўлмаган энг разил ва расво ишдир, бу ишга сизларни фақат нопок нафсингиз ва тийиқ-сиз шаҳватингиз ундамоқда” деб қаттиқ танбеҳ берганига қарамай, бузуқ қавм ифлослигини ташламади ва Парвардигорнинг қаттиқ жазосига учради.
54. Ўшанда уни ўраган нарса ўраб олди.
“Савфат ат-тафосир”да зикр қилинишича, бузуқлиги туфайли Ал-лоҳнинг ғазаби ва азобига гирифтор бўлган қавмларни ҳамма томон-дан турли жазо ва азоб ўраб олди. Жаброил алайҳиссалом аҳли бузуқ бўлган бу шаҳарни осмонга кўтарди ва уни ерга тўнтариб ташлади. Осмондан тош ёғиб, гуллаб-яшнаган шаҳарлари вайрон бўлди, улар остин-устин бўлиб кетган, фақат харобалари қолган эди. Уларнинг бу шаҳарлари тошиб кетган денгиз суви остида қолди. Барча тирик жон ёппасига ҳалок бўлиб кетди. Аллоҳнинг чегараларини бузувчи золим қавмларнинг оқибати ҳамиша ана шундай бўлади.
55. (Эй инсон), энди Парвардигорингнинг қайси неъматларига шубҳа қиласан?
Яъни, булардек золим ва фасодчиларни ҳалок қилиб, дунёни улардан тозалаш ҳам Аллоҳ таолонинг имонли бандаларига буюк лутфи ва инъомидир. Шундан кейин ҳам Парвардигорининг неъ-матлари ҳақида шак-шубҳага борувчи нодон кимсалар дунё ва охи-ратда хор бўлувчи золимлардир.
56. Бу ҳам аввалги огоҳлантирувчилардек бир огоҳлантирувчидир.
Яъни, олдинги пайғамбарларга итоатсизлик кўрсатиб калта-фаҳмлик қилганларнинг оқибати қандай тугаган бўлса, охирзамон Пайғамбарига ҳам осийлик қилганлар, у зотга эргашмаганлар ана шундай қаттиқ азобларга гирифтор бўлишади. Ояти каримадаги «бу» деган ишорада ё Қуръон, ёхуд Пайғамбар ёки Ислом назарда ту-тилган бўлиши мумкин. Демак, Қуръон ҳам аввалги илоҳий китоб-ларга ўхшаш огоҳлантирувчи илоҳий бир Китоб. Муҳаммад алай-ҳиссалом ҳам аввалги пайғамбарларга ўхшаш огоҳлантирувчи бир пайғамбардирлар. Ислом ҳам аввалги динлар каби огоҳлантирувчи бир диндир. Зотан, Аллоҳнинг Исломдан бошқа дини йўқ, яъни бар-ча пайғамбарларга шариатлари турлича бўлган ягона дин, тавҳид дини, Ислом дини юборилган.
57. Яқинлашувчи яқинлашди.
“Яқинлашувчи”, яъни қиёматнинг келишига жуда оз фурсат қол-ди. Кўпчилик ҳали қиёматнинг келиши узоқ деб, хотиржам юрибди, гуноҳларни давом эттиряпти, имонга келмаяпти. Ҳолбуки, қиёмат улар гумон қилганидан ҳам тез келиб қолади. Чунки ҳар бир вафот этган одам учун қабрга кириши қиёмат бошланганидан дарак демақдир.
58. Уни Аллоҳдан ўзга ҳеч бир зот қайтаролмас.
Эй мушриклар, қиёмат қойим бўлганида уни тўхтатиб қолишга еки ортига қайтаришга на ўзингиз, на сизлар сиғиниб юрган ожиз илоҳлар қодир бўла олмайсизлар. Бунга фақат Аллоҳ таологина қо-дирдир, аммо У Ўзи билган ҳикматига кўра қиёматни ортига қай-тармайди.
59. Ҳали бу Сўздан ажабланяпсизларми?
Эй мушриклар, сизлар бу Сўздан, яъни Аллоҳнинг Каломи бўл-миш Қуръони каримдан ажабланасизларми?Уни инкор этиб, ёлғон-га чиқаряпсизларми? Илоҳий Каломни масхаралаб, ўтганларнинг афсоналари ёки Пайғамбар тўқиган сўзлар деб атаяпсизларми? Йўқ ва яна йўқ! Қуръони карим Аллоҳнинг дастуриламал сифатида ин-сониятга туширилган мўъжиз (ақлларни лол қолдирувчи) Каломи, ҳукми қиёматгача боқий қоладиган охирги Китобидир.
60. Йиғламасдан куляпсизларми?
Эй мушриклар, сизлар Қуръонни масхара қилиб, унинг оятлари устидан куляпсизларми? Ҳолбуки, ўзларингизнинг жоҳилликла-рингиз устидан кулишларингиз керак эди. Ваҳоланки, ана шу ма-захларингиз эвазига икки дунё саодатини бой берганингиз учун йиғлашингиз керак эди. Қуръондан кулиш ўрнига унинг саҳифала-ридаги сизга ўхшаганларга ваъда қилинган оғир азоблардан йиғла-майсизларми?
61. Ғофиллик ҳолларингизда-я?!
Сизлар Аллоҳнинг Каломига имон келтириб, Парвардигорингиз-га итоат ва ибодатда ғайрат қилишингиз лозим эди. Аммо куфрин-гиз, осийлигингиз оқибати нима бўлиши ҳақида ўйлаб ҳам кўрма-япсизлар. Қиёмат куни бу саркашлигингиз, имонсизлигингиз учун Аллоҳ таолонинг қандай оғир азоб ва жазоларига гирифтор бўлишингиз ҳақида фикр юритмаяпсизлар. Аллоҳтаоло айтади: “Одам-ларга ҳисоб-китоблари якрнлашиб крлди. Улар эса ҳамон ғафлатда, юз ўгирувчидирлар. Уларга Парвардигорларидан янги эслатма келса, уни фаҳат ўйнаган ҳолда тинглашади” (Анбиё, 1-2).
62. Энди Аллоҳга сажда ва ибодат қилинглар.
Эй инсонлар, қиёматда Парвардигорингизнинг оғир азоблари-га учраб қолмаслик учун ғафлатда юришни бас қилинглар. Ҳозир-даноқ имонга келинглар, Аллоҳ таолога сажда қилинглар, У Зотга холис ибодат қилишга киришинглар. Ушбу ояти карима ҳам Қуръ-ондаги сажда оятларидан бўлиб, уни ким қироат қилса, тингласа, тиловат саждаси қилиши вожиб бўлади. Имом Бухорий қилган ри-воятда Набий алайҳиссалом ушбу оятни ўқиб, сажда қилганларида мусулмонлару мушрикларнинг барчаси қўшилиб, сажда қилганла-ри айтилади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Банда Роббига энг яқин бўладиган пайт у саждада турганидадир. Бас, дуони кўпайтиринг-лар», дедилар» (Муслим ривояти).
Шундай, тиловатни эшитиб турган дин душманлари - мушрик-лар ҳам Аллоҳнинг Каломи таъсирида мушрикликлари эсларидан чиқиб қолиб, Аллоҳга сажда қилишган. Кейинчалик бунга ўзлари ҳам қойил қолиб юришган. Бу машҳур ҳодиса кўпчиликни тааж-жубга солган. Аллоҳнинг сўзларини эшитганда ҳар қандай динсиз ва кофирнинг ҳам кўнгли эрийди, лекин кибр, ғурур ва саркашлик каби иллатлар уларнинг имонга бўлган йўлларини тўсиб туради.