loader

050. Қоф сураси

Маккада нозил бўлган, 45 оятдан иборат
“Қоф” араб алифбоси ҳарфларидан бири бўлиб, Қуръони карим-нинг эллигинчи сурасига ном бўлган, Маккада нозил қилинган, 45 оятдан иборат. Бу сурада барча маккий суралар каби исломий ақиданинг бир бўлаги бўлмиш қайта тирилиш ва бу дунёда қилиб ўтилган барча амаллар ҳисоб-китоб қилиниши ҳақ экани ҳақи-да сўз боради. Аллоҳ таоло ушбу сурада мисоллар келтириб, улар ёрдамида ҳамма нарсани, жумладан, ер ўликларни кемириб бо-раётганини ҳам билишини баён этади, борлиқдаги барча мавжу-дот ва махлуқотларни Ўзи яратганини таъкидлайди, ўтган кофир қавмларнинг қисматини эслатади. Сурада дўзахдагиларнинг ҳоли алоҳида, жаннат аҳлининг ҳоли алоҳида тавсиф қилинади. Ниҳо-ят, сура охирида Пайғамбар алайҳиссалом ва мусулмонлар сабрга чақирилиб, Аллоҳга ҳамд айтиш ва Уни поклаб ёдга олиш, охиратни эслаш тавсия этилади.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
(Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман)

1. Қоф. Улуғ Қуръонга қасам.
Қоф сураси араб алифбосидаги «қоф» ҳарфи билан бошланган. Бундан нима кўзланганини Аллоҳ таолонинг Ўзи билади. Аллоҳ таоло бандалари эътиборини қаратишни ирода қилган ўта муҳим нарсалар номига қасам, дейди. Ушбу оятда Аллоҳ таоло Ўзининг каломи, инсониятга қиёматгача яшаш дастури бўлиб хизмат қила-диган охирги самовий Китоби - Қуръони каримга қасам, демоқда. У шунчаки Қуръонга эмас, балки Улуғ Қуръонга қасам деяпти ва бу билан Қуръони каримнинг шаънини янада улуғламоқда. Чунки Қуръони карим ўз азамати ва жалолати билан ўзидан олдинги бар-ча китобларнинг барини мансух (бекор) қилди. Ўз мўъжизаси, лол қолдириши, қуввати, асрори, ҳаққонийлиги билан бутун оламлар-ни ўзига бўйсундирди, ҳайратга солди. Араб мушриклари ёки ко-фир қавмларнинг буни қабул қилмасликлари ёки инкор этишлари уларнинг жоҳилликлари, кибрлари сабабидандир. Уларнинг қўлла-рида Аллоҳнинг Китобини рад қилиш ёки ёлғонга чиқариш учун ҳеч қандай далил-ҳужжат йўқдир.

2. Ҳа, уларга ўзларидан огоҳлантирувчи келганидан ажаб-ланишди ва кофирлар айтишди: «Бу ажиб нарса-ку;
Юқорида Аллоҳ таоло инсонлар эътиборини ўта муҳим масала-ларга қаратишни истаганида бирор нарсага қасам дейиши айтил-ган эди. Ушбу оятда эса ана шундай муҳим ҳолатлардан бири зикр қилинмоқда. Кофирлар тамоман жаҳолатга берилганлари туфайли ўзларидан, яъни одам наслидан огоҳлантирувчи Пайғамбар юбо-рилганини мияларига сиғдира олмай, ажабланишга тушишди, ‘ узи-мизга ўхшаган одамлардан пайғамбар чиқиши қизиқ бўлибди-ку!” дея таажжубга келишди. Макка мушриклари Муҳаммад алайҳисса-ломнингўзларига пайғамбар бўлиб келганларидан ажабланиб, ҳай-ратга тушишди. Ваҳоланки, бунинг ажабланадиган жойи йўқ эди. Бундан олдин ҳам барча пайғамбарлар одам наслидан танлаб оли-ниб, инсонларни тавҳидга чорлаш мақсадида улар орасига юборил-ган эди.

3. ўлиб, тупроққа айланиб кетсак ҳамми? Бу (ақлдан) узоқ қайтишдир!»
Мушрик кимсалар ўлимдан кейин қайта тирилиш ва охиратга ишонмаганлари учун ўлгач тупроққа аралашиб кетган жасадлари-нинг яна асл ҳолига келтирилишига асло ишонмайдилар. Бу ақл-ларидан узоқ нарса туюлгани учун мияга сиғдира олмай, “Бизлар ўлиб кетгач, таналаримиз тупроққа қўшилиб, йўқ бўлиб кетади-ку, қандай қилиб яна асл ҳолимизга келамиз?” дея шубҳага тушадилар. Ҳолбуки, инсонни йўқдан бор қилиб, дунёга келтирган Аллоҳ учун ана шу борни қайтадан тирилтириш ҳеч гап эмас. Ўлгандан сўнг қайта тирилишга ишониш Ислом ақидасининг асосий қоидалари-дан ҳисобланади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ўзига нисбатан ҳаддан ортиқ жиноят қилган (яъни кафан ўғирлаб сотган) бир киши бор эди. Унга ўлим келганида ўғилларига: «Вақти етиб ўлсам, мени куйдиринглар, сўнг янчиб, шамолга сочиб юборинглар. Аллоҳга қа-самки, агар Парвардигорим мени тутса, шубҳасиз, ҳеч кимни азоб-ламаган бир азоб билан азоблайди», деди. Кейин у ўлганида айтган нарсалари қилинди. Шунда Аллоҳ ерга амр қилиб: «Ўзингдаги ун-дан бўлган нарсаларни жамла», деди. У шундай қилган эди, бирдан у (одам) тик бўлиб турди. Шунда У Зот: «Бу қилмишингга сени нима мажбур қилди?» деди. У: «Эй Роббим, Сенинг қўрқинчинг», деди. Шунда У Зот уни мағфират қилди» (Бухорий ривояти).

4. Дарҳақиқат, уларни ер камайтираётганини билганмиз ва Бизнинг ҳузуримизда сақланган китоб бордир.
Инсоният яралганидан буён қанча одам бу дунёга келиб-кетди. Ўлганлар ернинг остида ётишибди, тириклар эса унингустида юри-шибди. Ўлар ҳам ажаллари етиб, бир куни ер остидан жой олишади. Қабрда суяклари ва этлари чириб битади, тупроққа аралашиб ке-тади. Тупроқдан яралган инсон яна тупроққа бориб қўшилади. Шу тариқа ер ҳамон инсонлар ададини камайтириб боряпти, ўлганла-рини ўз бағрида тўплаяпти. Сур чалиниб, қиёмат келганида жон ато этилган одамларни яна бағридан чиқариб ташлайди.
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ўлимлари олдидан ҳазрат Умарни ўз ҳузурларига чорлаб, шундай васият қилдилар: “Би-лингки, кундузда Аллоҳнинг ҳаққи бор, кечаси уни қабул қилмай-ди. Билингки, кечада Аллоҳнинг ҳаққи бор, кундузи уни қабул қил-майди. Фарз ибодатлари адо этилмагунча нафл ибодатларингиз мақбул эмас. Бу дунёда Ҳаққа эргашган ва Ҳақнинг оғирлигини англаган кишининг тарозуси Қиёмат кунида ҳам оғир келади... Ал-лоҳ таоло мўминларда рағбат ҳосил бўлиши учун раҳмат оятини, қўрқув ҳосил бўлиши учун эса азоб оятини зикр этди. Токи улар ўз қўллари билан ўзларини ҳалокатга судрашмасин. Аллоҳдан Ҳақдан бошқасини кутишмасин! Агар ушбу васиятимни хотирга маҳкам жойласангиз, ғайб нарсалар ичида сиз учун ўлимдан суюклироғи бўлмайди. Ҳолбуки, ўлим ҳақдир! Агар ушбу васиятимни зое қил-сангиз, ғайб нарсалар ичида сиз учун ўлимдан манфурроқ нарса йўқ! Ҳолбуки, ўлим муқаррар, ундан қочиб қутила олмайсиз!”
Муфассирлар оятдаги «...Бизнинг ҳузурилшзда сакуганган китоб бордир» деган жумлада «Лавҳул Маҳфуз» назарда тутилаётганини таъкидлашган. Ҳар бир банданинг бутун тақдири, иш-амаллари ана шу Китобда сақланган бўлади.

5. Балки, уларга ҳақ келганида уни ёлғонга чиқаришар? Улар изтиробли ишдадирлар.
Кофир ва мушрик кимсалар қиёматга ва ўлгандан кейин қайта тирилишга ишонмай, буларга шубҳа билан қараганлари учун ўзла-рига бу борадаги ҳақни олиб келган Қуръони карим ва охирзамон Пайғамбарини ҳам балки ёлғонга чиқаришар? Улар имонсизлик-лари ва жоҳилликлари сабабли буларнинг ҳаммасини инкор этиб, ёлғонга чиқаришади. Ўзлари ҳақ динни қабул қилишмайди, Аллоҳ-нинг ваъдаларига ишонишмайди, қиёмат ҳақ бўлиб қолганида қат-тиқ изтиробга тушиб, ўзларини қўйгани жой тополмай қолишади. Демак, кофирларнинг Пайғамбар келишидан ва қайта тирилишдан таажжубланишлари бежизга эмас экан.

6. Ахир улар тепаларидаги осмонни кўришмайдими? Уни қандай бино қилибмиз ҳамда зийнатлабмиз ва унинг ёриқла-ри ҳам йўқ!
Осмонлар Аллоҳ таоло яратган нарсалар ичида инсонларни энг ҳайратга соладиганидир. Бундай маҳобатли ва улкан осмонларнинг ҳеч бир тиргаксиз, асосга суянмай ўз ҳолича туриши ҳақиқатан Ал-лоҳнинг борлиқдаги улкан мўъжизаларидандир. Осмонлар шунча йил туриб ҳам бирор жойи камайдими, ўзгардими ёки нури кетиб қолдими? Ҳақиқатан Аллоҳ буларни шунчаки яратибгина қолмади, уни қуёш, ой, сайёралар ва беҳисоб юлдузлар билан безаб ҳам қўйди. Осмонларни роса текшириб чиқсангиз ҳам унда бирорта кам-чилик-нуқсон, ёриқ ёки етишмовчилик топа олмайсиз. Бу оятда ҳам Аллоҳ таоло Ўз яратувчилик қудратининг чексиз ва ҳайратла-нарли эканини баён қилиш баробарида мана шундай нарсаларни осонлик билан яратган Зотга махлуқотининг энг кичиги ва ожизла-ридан бўлган инсонни яратиш ва уни ўлдириб, қайта тирилтириш машаққат туғдирармиди?!

7. Ерни эса ёйиб қўйдик, унга тоғларни ташладик ва унда турли гўзал жуфтларни ундирдик;
Аллоҳ таолонинг яратувчилик қудратини кўрмоқчи бўлганлар Унинг Ерни ёйиб, текис қилиб, инсонлар ва бошқа махлуқларининг яшаши учун қулай ва фойдали қилиб қўйганига қарашмайдими? Унинг зил-замбилдан тоғларни Ер юзига ўрнаштириб, мувоза-нат сақловчи восита қилиб қўйганини кўришмайдими? Ер юзида махлуқотларига ризқ сифатида турли экин, дарахт ва бошқа набо-тотни жуфт-жуфт қилиб ўстириб қўйганига боқишмайдими? Оятда Ер юзига «тоғларни ўрнаштирдик» дейиляпти. Мана шу ифоданинг ўзиёқ Аллоҳнинг қудрати нақадар чексизлигига ишора қилади. Шундай катта ва улкан тоғларни Аллоҳ таоло худди арзимаган нар-сани бир жойдан олиб иккинчи жойга қўйгандек «ўрнаштирдик» демоқда. Демак, тоғдек маҳобатли ва оғир нарсаларни Ер юзига «ўрнаштириб» қўя олган Аллоҳ Ўзи йўқдан бор қилган нарсасини қайта тирилтира олмасмиди?

8. қайтувчи ҳар бир бандага кўргазма ва эслатма қилиб.
Булар бандаларга Аллоҳнинг яратиш қудрати моҳиятини очиб берадиган, шу орқали уларнинг қалбига Аллоҳнинг ваҳдониятини муҳрлайдиган аниқ ва исботталаб қилмас мисоллардир. Инсонлар-нинг атрофларидаги ушбу маҳобатли борлиқ-коинот Ҳақнинг очиқ китобидир. Аллоҳнинг ҳузурига қайтувчи, Унинг ваҳийларига юз-ланувчи ҳар бир банда шунинг учун атрофидаги бу сон-саноқсиз аломат ва мўъжизалардан ибрат ва эслатма олиши, кўрганларидан таъсирланиб имонга келиши ва ҳаётини Аллоҳ буюрганидай яшаб ўтиши керак.

9. Осмондан баракали сув ёғдириб, у билан боғ-роғларни ва ўриладиган донларни ўстирдик.
Қуръони каримнинг жуда кўп оятларида Аллоҳ таолонинг ос-мондан баракотли сув (ёмғир, қор, дўл) ёғдириб, унинг воситаси-да серҳосил боғ-роғларни, ҳар йили ўриб олинадиган дон ва бошқа экинларни ўстириб қўйгани зикр қилинади. Агар Парвардигор ос-мондан ёғдирадиган сувини баракотли қилиб қўймаганида бу турфа экинлар, наботот ва ўсимликлар ўзича ўсиб, ривожланиб қоларми-ди? Агар сув бўлмаса инсон ҳар қанча тиришгани ва куч сарфла-гани билан бирорта экинни ўстира олмайди. Аллоҳнинг мана шу аломатларини кўриб ҳам инсон Унинг ўлганларни қайта тирилтира олишига ишонмай юрибдими?

10. Ва шиғил мевали, новдалари узун хурмо (дарахт)ларни ҳам;
Аллоҳ таоло юқоридагилардан ташқари яна мевалари шиғил-шиғил бўладиган, новдалари узун хурмо дарахтларини ҳам яратиб қўйган. Мана шундай фойдали мева дарахтини ярата олган Аллоҳга бандаларини ўлганларидан кейин қайта тирилтириш қийин бўлар-миди? Ушбу оятда хурмо дарахти ҳақида алоҳида сўз юритилиши бежизга эмас. Хурмо бемисл таъми ва ажойиб тўйимлилиги билан бугунги кунда ҳам кўпгина мамлакатлар аҳолисининг дастурхо-нидан мустаҳкам ўрин олган. Араблар ёввойи хурмони бундан 5-7 минг йил аввал ҳам истеъмол қилиб келишган. Инсоннингтўлақон-ли ҳаёти учун энг зарур бўлган барча моддалар фақат хурмо ме-васидагина мавжуд. Шу боис инсон фақат хурмо ва сув истеъмол қилиб ҳам бир неча йил ҳаёт кечириши мумкин. Хитойдаги айрим узоқ умр кўрувчилар фақат хурмо билан тирикчилик қилишганини ёзишган. Парҳез шифокорлари кўпинча уни шакар ўрнида истеъмол қилишни тавсия этишади. Энг қизиғи, хурмода умуман холестерин йўқ. Унинг бир дона мевасида бор-йўғи 23 калория бор. Унинг кало-рияси камлиги, жуда катта миқдорда фойдали моддаларга бойлиги туфайли парҳездаги ёки ўз вазнини меъёрида ушлашга ҳаракат қиладиган одамларга ширинлик ўрнида истеъмол қилиш тавсия этилади. Унда калийнинг кўплиги сабабли шифокорлар хурмони юрак-қон томири хасталикларига учраганларга тавсия қилишади. Хурмо меваси яна камқонлик, қон босимининг ошиши, ўпка ва кўк-рак қафаси касалликларида, йўталдан қутилишда, мия фаолиятини яхшилашда фойда қилади. Шунингдек, хурмо юз асабининг пара-личи, қаттиқ чарчаш ва жисмоний толиқиш, қанд диабетида яхши ёрдам беради.

11. бандаларга ризқ қилиб. Ва у билан ўлган шаҳарни ти-рилтирдик. (Қабрдан тирилиб) чиқиш ҳам шундай бўлади.
Аллоҳ таоло олдинги оятларда зикри келган боғ-роғлар, турли экинлар ва хурмоларни бандаларига ризқ қилиб берган. Токи улар Аллоҳ яратган ушбу неъматлардан истеъмол қилиб, ҳаёт кечириш-син. Бунинг эвазига Парвардигорларига имон келтириб, Унинг амр-фармонларида туришсин. Бундан ташқари, Аллоҳ аза ва жал-ла осмондан туширган баркотли сувлари билан қақраб-ўлиб ётган шаҳар-қишлоқларни “тирилтиради”, уларга ҳаёт бағишлайди. Худ-ди қуриб ётган уруғ ёки ниҳолнинг Аллоҳнинг суви, қуёши, ҳавоси билан кўкариб-униб чиққани каби вафот этган инсонлар ҳам Аллоҳ инсон вужудига жойлаб қўйган уруғ, яъни “ажабуз-занаб” туфайли ер остидан “униб” чиқади.

12. Улардан олдин Нуҳ қавми, қудуқ эгалари ва Самуд ҳам ёлғончига чиқаришган.
Аллоҳ таоло томонидан ўз қавмига огоҳлантирувчи қилиб юбо-рилган Нуҳ алайҳиссаломнинг қиссаси Қуръони каримда йигирма саккиз суранинг қирқ уч оятида келган. Нуҳ алайҳиссалом пайғам-бар қилиб юборилган пайтда унинг қавми фаҳш ишлар, хамрхўр-лик, зинокорлик билан машғул юлдузпарастлар бўлишган. Нуҳ алайҳиссаломнинг қавмини ҳидоятга даъват қилишда маҳорат билан иш тутгани, уларнинг жоҳилона ва аҳмоқона маломатлари-га чиройли сабр қилганига қарамай, нодон қавм осийлик йўлидан 557 к чекинмади, ҳақни танишни истамади, боз устига Аллоҳнинг пай-ғамбарини ёлғончига чиқарди. Шунда Аллоҳ таоло Ер юзига қаттиқ тўфон балосини юборди, Нуҳ алайҳиссаломга эргашганлар у ясаган кемада қутилиб қолди, кофирлар эса тўфонда ғарқ бўлиб, ҳалокат-га юз тутди. Фурқон сураси 38-оятида ва ушбу оятда зикри келган “Асҳабар-росси” - «Қудуқ эгалари» кимлиги ҳақида муфассирлар бир неча фикр айтишган. «Қудуқ» деб ўгирилган «расс» ибораси ичи маҳкамланмаган, нураб тушаётган қудуқни англатади. “Тафси-ри Жалолайн”да ёзилишича, “Расс” қудуқ номидир, қудуқ эгалари-нинг пайғамбари бир қавлда ҳазрати Шуъайбдир, баъзилар ҳазрати Солиҳ, дейишибди. Уша жиноятчи қавм қудуқ атрофида ўтирганида у ўпирилиб кетиб, ўзларини ва уйларини ер ютиб, ҳалок бўлишган экан”. Ибн Жарир Табарий эса «Улар Ухдуд эгаларидир» ҳам деган экан. Яна ушбу оятда зикр қилинишича, Аллоҳ таоло юборган пай-ғамбарлардан Солиҳ алайҳиссаломга итоатсизлик кўрсатган, унинг даъватларини инкор қилиб, Аллоҳнинг ваҳдониятидан юз ўгирган Самуд қавми ҳам қилмиши туфайли Парвардигорнинг оғир жазо-сига гирифтор қилинган.

13. Од ҳам, Фиръавн ҳам, Лутнинг “биродарлари” ҳам;
Бир неча тарихчи ва муфассирларнинг ёзишларича, Од қавми яшаган жойлар ҳозирги Яман ҳудудидадир. Бу қавм Уммон ва Ҳаз-рамавт оралиғидаги минтақада яшаган. Уларнинг қиссалари ол-динги сураларда ҳам бир неча бор зикр қилинган. Од қавми аслида нафақат ўз пайғамбари Ҳуд алайҳиссаломни, балки барча пайғам-барларни ёлғончи қилган.
Миср ҳукмдори Фиръавн ўз қўл остидаги Бани Исроил қавми бо-шига кўп кулфатлар солган, уларни хорлик, жабр-зулм, қаҳр-ғазаб билан қийнаган. Золим Фиръавн Аллоҳ таолога осийлик, кофирлик билангина кифояланиб қолмай, ўзига юборилган пайғамбарларни, уларга имон келтирганларни қаттиқ хўрлади, Аллоҳнинг элчилари-ни ҳар гал ёлғончилиқца, жодугарлиқца, худбинликда, кўйингки барча гуноҳ-хатоларда айблади, ҳатто уларни қатл ҳам қилмоқчи бўлди.
Қуръони каримда пайғамбар Лут алайҳиссаломнинг номи йи-гирма етти жойда зикр қилинган. Аллоҳ Лутни Парвардигор ибо-датига даъват этиш, яхшиликка буюриб, қавмини ўзлари ўйлаб топган фаҳш, ҳаром ва гуноҳ ишлардан қайтариш учун Садўм ва ўша атрофдаги шаҳарларга пайғамбар қилиб юборади. Улар қилган фаҳш ишларни, яъни эркакларнинг эркаклар билан жинсий алоқа-сини (бесоқолбозлик) олдинлари ҳеч ким қилмаган, ҳамма бундан нафратланар эди. Қавм пайғамбарнинг даъватига қулоқ солмади, аксинча Аллоҳнинг элчисини ёлғончиликда айблади. Қавмдагилар бу қилмишлари учун Парвардигорнинг азобига учраб, Ер юзидан йўқ қилиб юборилди.

14. дарахтзор эгалари ҳам, Туббаъ қавми ҳам - барчалари пайғамбарларни ёлғончига чиқаришгач, ваъдам ҳақ бўлди.
Аллоҳнинг пайғамбарларни фақат Макка мушрикларигина ёл-ғончига чиқармаган эди, Муҳаммад алайҳиссаломдан олдин ҳам кофир ва мушрик қавмлар ўзларига келган пайғамбарларни ин-кор этиб, ёлғончи санашган эди. Аллоҳ таоло Шуъайб алайҳисса-ломни ўз қавми бўлган мадянликларга ҳамда “дарахтзор эгалари”, яъни Асҳоби Айкага пайғамбар қилиб юборди. Мадян халқи Шуъ-айб алайҳиссаломни ёлғончига чиқаргани ва унга итоат этмагани учун Аллоҳ таолонинг ғазабига ва азобига учради. Аллоҳ таоло улар устига куйдириб-ёндириб юборадиган жазирама иссиқни юборди. Ҳарорат уларни тамоман бетоқат қилиб юборди, улар уйларига ки-риб яширинишга мажбур бўлишди. Аммо иссиқ уларнинг уйларига ҳам кириб бориб, барчаларини ҳалок қилди.
Туббаъ қадим замонда Мадина атрофида (бир ривоятда Яман диёрида) яшаб ўтган бир солиҳ подшоҳнинг номидир. Унинг қав-ми жуда бақувват, басавлат кишилар бўлган. Улар куч-қувватига ишониб, Туббаъга итоат этмай қўйганларидан кейин Аллоҳ таоло уларни ҳалок қилган. Туббаънинг қабридан топилган мактуб Пай-ғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга ёзилгани, ўзининг имонли экани маълум бўлган.

15. Ахир, биринчи яратишга ожиз бўлдикми? Балки, улар янги яратилишдан шубҳададирлар.
Яъни, Аллоҳнинг яратиш қудратини инкор қилувчи нодонлар У Зот дунёни бир марта яратиб бўлганидан кейин чарчаб қолган, деган бузуқ хаёлларга боришарди. Аллоҳ таоло уларнинг Ўзи ҳақи-даги бундай бемаъни хомхаёлларини рад этиб, биринчи яратишда ожиз бўлмаганимиздек, иккинчи бор яратиш ҳам Бизга асло ма-шаққат туғдирмайди, демоқда. Аллоҳ айтяптики, Биз борлиқдаги ҳамма нарсани, жумладан, ўша кофирларнинг ўзларини ҳам йўқ-дан бор қилганмиз. Фақат улар инсоннинг ўлганидан кейин чириб, тупроққа аралашганидан сўнг яна қайтадан тирилишига ишон-майдилар, холос. Ўша нодон кимсалар шубҳа қилишмасинки, ҳам-ма нарсага қодир, борлиқдаги ҳамма нарсанинг ягона яратувчиси бўлган Аллоҳ таоло ўлганларни қайта тирилтиришга ҳам, уларнинг қилмишлари юзасидан сўроқ-савол қилишга ҳам ва бу дунёдаги қилган гуноҳлари ёки яхши амалларига яраша жазо ёки мукофот беришга ҳам қодирдир. Бу нарсалар Унга асло машаққат туғдир-майди ёки У ҳамма нарсани яратишда асло толиқиб қолмайди.

16. Инсонни Биз яратганмиз ва унинг нафси нимага васваса қилишини ҳам биламиз ва Биз унга жон томиридан ҳам яқин-дирмиз.
Яъни, Қиёмат қойим бўлганида қайта тирилишларига ишонмай, Аллоҳнинг Пайғамбарини ёлғончига ёки сеҳргарга чиқариб юрган мушриклар у зотнинг гапларини калака қилишга ўтиб, “Бизларни ким қайта тирилтира олади?” деган саволларни беришарди. Чун-ки улар ўзларича, бизлар ўлиб кетсак, қанақасига қайта тириламиз, буни ким ҳам қила оларди, деган калта хаёлда бўлишади. Бундай-ларга жавобан Аллоҳ азза ва жалла айтяптики, инсонни аввалда Биз йўқдан бор қилиб яратганмиз ва унинг нафси қандай васваса қилишини ҳам, уни залолат йўлларига чорлашини ҳам Ўзимиз би-ламиз. Чунки Биз унга жон томиридан ҳам яқинмиз.

17. Ўнг ва чапда ўтирган ҳолларида икки қабул қилувчи;
Инсоннинг икки тарафида - ўнги ва чапида унинг ҳар бир амалини ёзиб борадиган икки қабул қилувчи, яъни инсоннинг амалларию қилмишларини қабул қилиб, битиб қўядиган икки фаришта бордир. Бу ҳақда кўпгина ривоятлар келтирилган. Алий ибн Абу Толҳа Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан шундай ривоят қилади: “У киши ушбу оят ҳақида: «Ҳар бир яхши-ёмон гапи ёзиб борилади. Ҳатто «едим», «ичдим», «бордим», «келдим», «кўрдим» кабилар ҳам. Пайшанба куни унинг иши ва гапи арз қилинади, ях-шилиги, ёмонлиги борича қолдирилиб, қолгани ташлаб юборила-ди», деган. Ҳасан Басрий эса «...ўнгда ва чапда ўтпирган ҳолларида» оятини ўқиб туриб шундай деган: «Эй одам боласи, сенинг саҳи-фанг очилди, икки ҳурматли фаришта сенга вакил қилинди, биттаси - ўнг тарафингдагиси яхшиликларингни ёзади, иккинчиси - чап тарафингдагиси ёмонликларингни ёзади. Нимани хоҳласанг, қилавер - озми, кўпми, бунинг фарқи йўқ. Вафот этганингда, саҳифанг беркитилади, қабрингда бўйнингга осиб қўйилади. Қиёмат куни шундай ҳолда қабрингдан чиқасан...». Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ўлим тўшагида инграб ётганида, Товус розияллоҳу анҳудан «Фа-ришта ҳар бир нарсани, ҳатто инграшни ҳам ёзади» деган ривоят-ни эшитибдию дарҳол инграшни тарк этиб, шу билан то жон таслим қилгунича овозини чиқармаган экан.

18. у талаффуз қиладиган ҳар бир сўзни ёзиб борувчи фа-ришта ҳозиру нозирдир.
Инсоннинг оғзидан чиқадиган ҳар бир сўзни ёзиб борувчи икки карамли фаришта (кироман котибин) бордир. Демак, инсоннинг икки тарафида икки фаришта жойлашган ва улар инсоннинг ҳар бир амали ва сўзларини қабул қилиб, ёзиб қўяди. Инсоннинг оғзи-дан чиққан битта лафз-сўз ҳам уларнинг назаридан четда қолмай-ди, улар ҳамиша ҳозиру нозирдир, дарров ёзиб қўйишади. Мазкур фаришталар ёзиб боришининг ҳикмати бор: қиёмат куни инсонга ҳужжат сифатида кўрсатиладиган номаи аъмол ушбу фаришталар ёзган ёзувлардан иборат бўлади. Бунга имон келтириш эса ҳар бир банданинг кўпроқ яхшилик қилишига, ёмонликдан янада кўпроқ четланишига сабаб бўлади. Имоннинг комиллиги тилга, уни ёмон сўзларни айтишдан тийишга, тил орқали қилинадиган амаллар-нинг солиҳ бўлишига боғлиқдир. Тил ногоҳ содир этган хатонинг оқибати хатарли бўлгани учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолога энг суюкли бўлган амал У рози бўлмаган нарса-лардан тилни тийишдир”, деганлар (Термизий ривояти); яна у зот алайҳиссалом шундай ҳам деганлар: “Аллоҳга қасамки, Ер юзида узоқ ҳибс қилинишга тилдан ўзга лойиқ нарса йўқ” (Табароний ри-вояти). Тилдан чиққан ҳар бир сўз амал ҳисобланади. Инсон тили-ни ёмон амаллардан сақлашга кам гапириш, фақат лозим ўринлар-да, чуқур мулоҳазадан сўнг қисқа ва лўнда сўзлаш ёки сукут сақлаш билан муяссар бўлади. Ҳадисда келганидай, “Сукут қилган нажот топади” (Термизий ривояти).

19. Ўлим талвасаси ҳақиқатан келди. (Эй инсон), мана шу сен қочиб юрган нарсадир.
Ўлим - инсоннинг дунё ҳаётидаги фаолиятига нуқта қўювчи ва охират ҳаётининг бошланишини билдирувчи бир маррадир. Инсон ўлиши билан унинг охират ҳаёти бошланади. Мўминларнинг ўлимдан кейин тирилиб маҳшаргоҳда тўпланишларига, яхши ва ёмон амалла-ридан ҳисобга тортилишларига имон келтиришлари вожибдир. Амаллар ҳақ тарозуси (мезон)да тортилиб, солиҳ амалли имонлилар аба-дий ором-фароғат маскани - жаннатга киради, имонсизлар ва айрим гуноҳкорлар дўзахга ташланади. Ўлишдан кейин тирилишнинг муҳим ҳикмати бор. Модомики, дунёга келган эканмиз, бу ерда бир қанча исломий, инсоний вазифаларимизни ўташимиз, Аллоҳнинг буюрган-ларини бажаришимиз керак бўлади. Бунга осийлик қилганлар эса Ал-лоҳнинг ғазаби ва жазосига дучор бўлади. Охиратдаги бахтли-саодат-ли ва осойишта ҳаёт бу дунёдаги имонимизга, қилган амалларимизга, савобли, хайрли ишларимизга боғлиқдир. Мўминлар учун ўлим Пар-вардигори ҳузурига қайтиш марраси бўлса, имонсиз ва осийлар учун даҳшатли ва қўрқинчли бир ҳолатдир. Шунингучун инсон ўлим талва-саси, яъни жон халкумига келгунча имонга келиб, гуноҳларига тавба қилиб олиши лозим. Ўлим талвасаси келгандаги имон фойда бермай-ди, бу пайтда вақт ўтган бўлади. Ана шундай вақтда имон келтирган билан, тавба қилган билан имон ҳам, тавба ҳам қабул қилинмайди. Инсон ўлимдан қўрқиб, қанчалар қочиб юрмасин, бир куни барибир у ўлимга рўбарў бўлади ва қилмишларидан ҳисобга тортилади. Охир-замон Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссалом жон таслим қилиш пайти яқин келганда юзларидан терларини арта туриб: «Субҳаналлоҳ, ўлимнинг сакаротлари (талвасалари) бор», деганлар. Аллоҳга мулоқот қилишга иштиёқи чексиз зотнинг ҳоллари шу бўлганда бошқалар қандай аҳволга тушишлари ўз-ўзидан маълум.

20.    Сур ҳам чалинди. Бу ваъда қилинган кундир.
“Сур” сўзи луғатда ҳайвон шохи шаклидаги сурнайни англата-ди. Қиёмат куни фаришта Исрофил алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг амри билан икки марта сур чалади. Биринчисида Ер юзасидаги барча тирик жон ўлади. Иккинчисида эса Одам алайҳиссаломдан тортиб то қиёмат кунигача ўтганларнинг ҳаммаси тирилтирилиб, қабридан чиқарилади. Бу оятда сўз иккинчи сур чалиш ҳақида бор-моқда. Шу билан бирга унда инсонларга дунё ҳаётида азоби ваъда қилиниб, қўрқитилган кун - «ваъид куни» эслатилмоқда.

21.    Ҳар бир жон ҳайдовчи ва гувоҳлик берувчи билан бирга келади.
Сур чалиниб, қиёмат қойим бўлганида ҳар бир одам ўзини маҳшаргоҳга ҳайдаб борувчи бир фаришта ҳамда дунё ҳаётидаги иш-амаллари ҳақида гувоҳлик берувчи банданинг номаи аъмолини кўтариб олган бошқа бир фаришта билан бирга тўпланиш жойига келади. Бандага дунё ҳаётида бириктириб қўйилган икки фаришта балки ана шулардир.

22.    (Эй инсон), бундан албатта ғафлатда эдинг. Шунда сенинг пардангни очдик, энди бугун кўзинг ўткирдир.
Эй Парвардигорига куфр келтириб, охират кунининг келишига, ўлгандан кейин қайта тирилишга ишонмаётган инсон, бошингга келиши муқаррар бўлган қиёматнинг содир бўлишидан ғафлат-да эдинг. Бу жиддий огоҳлантиришларни афсона санаб, ёлғонга чиқариб, мазах қилиб юрган эдинг. Чунки кўзингни ғафлат парда-си ўраб олган эди, атрофингдаги аломат-мўъжизаларни кўролмас эдинг. Мана, Аллоҳнинг ҳақ ваъдаси бўлган қиёмат етиб келди, кўзингдаги ғафлат пардаси очиб ташланди. Энди олдин “кўр” бўлган кўзларинг равшанлашиб, ҳамма нарсани кўрадиган бўлиб қолдинг. Лекин энди кеч бўлди, тавба эшиклари берк, мағфират қилиш тўх-таган, кофирларни эса қаттиқ ва аламли азоб кутаётган бўлади.

23.    Унинг «яқини»: «Мана бу ҳузуримда тайёр бўлган нарса-дир», дейди.
Ўшанда кофир кимсанинг ёнида турган “яқини”, яъни унинг қилмишларига гувоҳлик берувчи фаришта келиб, «Унинг дунёдаги ишлари ва амалларини ёзиб борган номаи аъмол, мана тайёр, ҳеч нарса қўшилгани ҳам, камайтирилгани ҳам йўқ», дейди.

24.    Ҳар бир кофирни ва қайсарни дўзахга ташланг;
Худди ана шу пайтда фариштанинг гапидан сўнг Аллоҳ таоло Ўз ҳукмини чиқариб, икки фариштага қарата бундай дейди: “Менга куфр келтирган, ваҳийларимни инкор қилган ҳар қандай кофир кимсани ҳам, Пайғамбарим ҳақ динга даъват қилганида кибр ва қайсарлик билан унга эргашишдан бош тортган ҳар қандай қайсар-ни дўзахга ташланглар!”

25.    яна яхшиликни ман қилувчи, тажовузкор, шак келтирув-чини;
Аллоҳ таоло ўша фаришталарга кофир ва қайсарларни дўзах-га ташлашни буюрганидан сўнг гуноҳи уларникидан қолишмай-диган айрим тоифаларни ҳам дўзахга отишга амр қилади. Булар яхшиликни ман қилувчилар, тажовузкорлар ва Аллоҳга шак кел-тирувчилардир. Ояти каримадаги “хойр” сўзи “яхшилик, эҳсон, тўғри йўлда юриш” маъноларини билдиради. Яхшиликдан тўсувчилар эса Аллоҳнинг йўлида юришдан қайтарадиган, молидан бошқаларга бермайдиган, одамларга яхшилик ва эҳсон қилмайдиган кимсалардир. Қуръони каримда яхшилик қилувчиларнинг сифатлари батафсил баён этилган. Улар кечалари туриб намоз ўқувчилар, тун охирида Парвардигорларидан мағфират сўров-чилар, мол-мулкларидан муҳтож ва фақирларга насиба ажратув-чи кишилардир. Оятдаги дўзахга отилувчи кимсалар эса ўзлари ҳам яхшилик қилишмайди, ўзгалар қиладиган яхшиликларнинг йўлини ҳам тўсишади. Тажовузкорлар эса Аллоҳ белгилаб қўйган ахлоқ ва адолат чегараларини бузувчилардир. Дўзахга ташлана-диган учинчи тоифа Аллоҳнинг бирлиги ва борлигига шак-шубҳа билан қаровчи, бунда турли васаваса ва тахминлар гирдобида қолиб кетган кимсалардир. Бу уч тоифа ҳам албатта дўзах азоби-га гирифтор бўлади.

26. Аллоҳ билан бошқа “илоҳ”ни шерик қилганни. Уни қат-тиқ азобга ташланг!
Юқоридаги икки оятда зикр қилинган дўзахийлар: кофирлар ва қайсарлар; яхшиликни ман қилувчи, тажовузкор ва шак келти-рувчилардан сўнг ушбу оятда дўзахга ташланадиганларнинг яна бир гуруҳи ҳақида сўз юритилмоқда. Бу тоифа Аллоҳга бошқа бир “илоҳ”ни, бут, санам, само жисмлари, ҳайвон ёки шахсларни ше-рик қилувчи мушриклардир. Мушриклик кечириб ўлмас оғир гуноҳ саналгани туфайли Аллоҳ уларни энг қаттиқ азобга ташлашни бу-юрмоқда. Аллоҳ таоло бандаларини фақатЎзига сиғинишга, ибодат қилишга, Ўзидан бошқаларни Аллоҳга шерик қилмасликка буюр-ган. Аллоҳга бирор нарсани шерик қилиш, бирор нарсани У зотга тенг билиш, Аллоҳдан бошқалардан ёрдам ва мадад кутиш ширк саналади ва ширк гуноҳларнинг энг каттасидир. Ширкнинг гуноҳи шунчалик улканки, Аллоҳ таоло Ўзининг фазли ва мағфирати би-лан бандаларининг ҳар қанча гуноҳи кўп бўлса ҳам уларни кечи-риши мумкин, аммо ширк гуноҳини кечирмайди. Катта ширклар мўминни Ислом миллатидан чиқаради, уни қилган одам агар шу ҳолатида ўлса, абадий дўзахда қолади. Имом Мотуридий: “Бизнинг наздимизда, Аллоҳ таоло мўминларга ширкдан бошқа гуноҳлар-нинг кечирилиши мумкинлигига умид берган. Ихтиёр Аллоҳ азза ва жалланинг ўзида: хоҳласа - кечиради, хоҳласа - азоблайди. Шу боис ширкдан бошқа гуноҳлар учун мағфиратдан умидвор бўлиш ақлан жоиздир”, дейди.
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Жаҳаннамдан бир бўйин чиқиб, гапи-ра бошлайди. У: «Мен бугун уч тоифага вакил қилиндим, ҳар бир қайсар - жабр қилувчига, Аллоҳга бошқа илоҳни шерик қилганга ва одам ўлдирганга», дейди. Уларни ўраб олиб, жаҳаннамнинг тўрига ташлайди», дедилар (Аҳмад ривояти).

27.    Унинг «яқин»и: «Парвардигоро, уни мен туғёнга солганим йўқ, балки унинг ўзи узоқ залолатда бўлди», дейди.
Кофир ва осий кимсаларнинг яна бир “яқин”и борки, бу инсон-ларни ҳамиша ҳақ йўлдан оздирувчи, гуноҳларини ўзларига чирой-ли кўрсатиб, уларни ҳамиша ёмон ишларга бошловчи шайтондир. Аллоҳ таолонинг куфр ва ширк аҳлига қилаётган ғазаби ва уларга раво кўрган даҳшатли қийноқ-азобларини кўриб, ҳатто шайтон ҳам қўрқиб кетади. У ўзини оқлашга уриниб, шундай дейди: “Мен уни асло йўлдан урганим йўқ, туғёнга ҳам кетказмадим, балки унинг ўзи осонгина йўлдан тойиб, узоқ вақтга залолатда, гумроҳлиқца қо-либ кетди”.

28.    (Аллоҳ) айтади: «Менинг ҳузуримда тортишманглар, ил-гари сизларга таҳдид қилганман.
Аллоҳтаоло Ўз ҳузурида бир-бирини айблаб, тортишаётган дўза-хий ва уни йўлдан оздирган шайтонга қарата: “Менинг ҳузуримда тортишиб ўтирманглар, энди бунинг заррача фойдаси йўқ. Мен сизларни илгари огоҳлантирганман, охиратдаги мана шу азобим билан қўрқитганман. Аммо сизлар бу огоҳлантиришларга қулоқ солмадинглар, залолат йўлидан қайтмадинглар”, дейди.

29.    Менинг ҳузуримда сўз ўзгартирилмайди ва Мен банда-ларга ноҳақлик қилувчи ҳам эмасман!»
Оятдаги “заллам” ибораси “золим” сўзининг муболаға шаклидир. Бандаларига раҳмли ва меҳрибон Зот уларнинг бирортасига ноҳақлик кўрсатмайди. Кофир ва гуноҳкорларга охиратда берилаётган дўзах азоби эса уларнинг куфр ва ширкларига, ёмон қилмишлари-га берилган адолатли жазодир. Шунинг учун Аллоҳ азза ва жалла уларга хитоб қилиб айтяптики, «Тортишиш ва баҳоналар ўтмайди, Менинг ҳузуримда ҳукмлар ўқилган, бирор сўз ўзгартирилмайди, бу ҳақда аввалда огоҳлантирилиб, ҳамма нарса тушунарли қилиб айтилган эди. Ҳар ким қилганига яраша жазо ёки мукофот олиши муқаррар! Кофир ва гуноҳкорларга азоб ваъда қилинган эди, энди ана шу ваъда ўзгармайди. Ҳар ким қилмишига яраша жазосини тортади. Лекин бу зулм эмас, айни адолатдир. Чунки Аллоҳ таоло бандаларига асло зулм ва ноҳақлик қилмайди».

30. Ўша кунда дўзахга: «Тўлдингми?» деймиз ва у: «Яна қўшимча борми?» дейди.
Яъни, Аллоҳ таоло қиёмат куни дўзахдан “дўзахийлар билан тўлдингми?” деб сўрайди. Дўзах эса яна бунга қўшимча бор-йўқ-лигини сўрайди. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ азза ва жалла қиёмат куни: «Эй Одам», дейди. У: «Лаббай, Роббимиз, амрингга мунтазирман!» дейди. Шунда овоз билан нидо қилинади: «Аллоҳ сенга зурриётингдан дўзахга юбориладиган тўпни чиқаришингни буюради», дейди. У: «Эй Роббим! Дўзахга юбориладиганлар қанча?» дейди. У Зот: «Ҳар мингтадан тўққиз юз тўқсон тўққизтаси», дейди. Ана ўшанда ҳомиладор ҳомиласини ташлаб қўяди, гўдакнинг сочи оқариб кетади «...ва одамларни маст ҳолатда кўрасан, ҳолбуки улар маст эмаслар. Ле-кин Аллоҳнинг азоби қаттиқдир». Бу одамларга огир келиб, ҳатто уларнинг юзлари ўзгариб кетди. Шунда Набий соллаллоҳу алай-ҳи васаллам: «Яъжуж ва Маъжуждан тўққиз юз тўқсон тўққизтаси, сизлардан эса бир киши. Қолаверса, сизлар одамлар орасида қора ҳўкизнинг биқинидаги бир дона оқ тукка ёки оқ ҳўкизнинг биқинидаги бир дона қора тукка ўхшайсизлар. Мен жаннат аҳли-нинг тўртдан бири сизлар бўласиз деб умид қиламан», дедилар. Биз такбир айтдик. Сўнг у зот: «Учдан бири», дедилар. Биз так-бир айтдик. Сўнгра у зот: «Жаннат аҳлининг ярми», дедилар. Биз такбир айтдик» (Бухорий ривояти); Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом шундай деганлар: «Жаҳаннамга ҳар гал дўзахийлар ташланганда у: «Яна қўшимча борми?» дейди. Ниҳоят Аллоҳ унга “оёғи”ни қўйгандагина «Тугади», дейди» (Бухорий ривояти).

31. Жаннат тақводорларга узоқ бўлмаган жойга келтирилди.
Юқоридаги оятларда кофир ва гуноҳкорларни охиратда кутаётган аламли азоблар ва оғир жазолар ҳақида сўз юритилганидан кейин ушбу ва қуйидаги оятларда жаннатийларга Аллоҳга имони ва тақвоси учун ваъда қилинган мукофотлар ва атолар зикр қили-нади. Жаннат Қиёмат куни жаннатнинг тақводор бандаларга жуда яқин келтирилиб, кўзларига кўрсатиб қўйилишининг ўзиёқ улар-га ваъда қилинган катта башоратдир. Абу Зарр розияллоҳу анҳу-дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Роббим ҳузуридан менинг олдимга биров келиб, умматимдан ким Аллоҳга бирон нарсани шерик қилмай вафот этса, жаннатга киришининг хабарини берди [ёки хушхабарини берди]», дедилар. Мен: «Зино қилса ҳамми? Ўғрилик қилса ҳамми?» дедим. У зот: «Зино қилса ҳам, ўғрилик қилса ҳам», дедилар» (Бухорий ривояти).

32. Бу сизларга - қайтувчига, сақловчига ваъда қилингандир;
Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбари орқали дунёда ваъда қилган жаннат мукофоти, ундаги ақл бовар қилмас неъматлар Аллоҳнинг динига қайтувчи ва Парвардигорга берган аҳдини сақловчи, У тақиқлаган ишлардан четда бўлувчи, Унинг шариатига содиқ бўлган мўмин-ларга ваъда қилингандир.

33. Раҳмондан ғойибона қўрққан ва тавбакор қалб билан келганга ҳам.
Аллоҳ таоло яна Ўзидан ғойибона (яъни кўрмай туриб) қўрқа-диган ва Парвардигор ҳузурига ҳамиша тавба қилувчи покиза қалб билан келган мўминларга ҳам охиратда гўзал оқибат ва улкан му-кофотларни ваъда қилган. Бунга фақат Парвардигоридан ғойибона қўрқадиган, имонда, ибодат ва итоатда собитқадам инсонларгина мушарраф бўлишади. Қайтиш Аллоҳгадир, ҳар бир банданинг Ал-лоҳнинг ҳузурига қайтиши, илоҳий даргоҳга тоза қалб билан кели-ши зарурлиги, қилган амаллари учун ҳисоб-китобга тортилиши ҳеч қандай исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатдир! Пайғамбар соллал-лоҳу алайҳи васалламнинг асосий вазифалари, ҳам аввало, ҳаммага даъватни бир бор етказиш, сўнгра уммат ичидан даъватдан таъсир-ланиб, Қуръонга эргашган ва Аллоҳдан қўрққанларига Ислом таълимотларини етказиш бўлган.

34. «Унга омонликда кирингиз! Бу мангулик кунидир!».
Яъни, Аллоҳдан қўрқувчи ва Унинг ҳузурига тавба қилувчи пок қалб билан келувчиларга шундай дейилади: «Эй жаннат аҳли, ушбу маконга турли бало-офатлардан, азоб-уқубатлардан ва бошқа но-хушликлардан омонда бўлган ҳолингизда киринглар! Бугун мангу-лик кунидир, яъни мангу ҳаёт бошланадиган кундир. Чунки охират диёрида ўлим йўқ, жаннатдаги ҳаёт мангу давом этади. Энди ушбу ҳолатингизда абадий қоласизлар».

35. Уларга у жойда хоҳлаганлари бор. Ҳузуримизда зиёдаси бор.
Жаннатда Аллоҳнинг тақволи ва тавбакор бандалари учун кўз кўриб, қулоқ эшитмаган неъмат ва атолар бор. Улар жаннат та-омларидан ейишади, сут, май, асал оқувчи дарёлардан ичишади. Уларга хоҳлаган таомлари, мева ва шарбатлари истаган пайтлари-да дарҳол муҳайё қилинади. Аллоҳ таолонинг ҳузурида эса бундан ҳам гўзал неъматлар борки, жаннатийлар Парвардигорларининг жамолига мушарраф бўлишади. Жаннат дегани фақат дарахтлар, мевалар, анвойи таому ичимликлар, ҳурлар, анҳорлар ва қасрлари бор жойнинг номигина эмас. Жаннат мутлақ неъматлар диёридир.
Жаннатдаги энг улуғ неъмат: Аллоҳ таолонинг дийдорини кўришда; У Зотнинг сўзларини тинглашда; Аллоҳга ва Унинг розилигига яқин бўлиш туфайли қувонишда; у ердаги лаззатларнинг, яъни беқиёс егуликлар, ичимликлар, либосу кўринишнинг абадийлигидадир.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ибн Аббос розияллоҳу анҳуга: Агар жаннатда қушни истасанг, олдингга қовурилган ҳолда тушади», деганлар. Бошқа бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алай-ҳи васаллам: «Агар мўмин киши жаннатда фарзанд хоҳласа, унинг ҳомиласи, туғилиши, ўсиши бир соатда бўлади», деганлар (Аҳмад ривояти).

36. Улардан олдин кучли-қудратлироқ авлодлардан қанчасини ҳалок қилдик. Ўшалар «Нажот бормикин?» деб юртларни кезиб юришди.
Яъни, Аллоҳнинг азоби фақат охиратга тааллуқли эмас, балки бу дунёнинг ўзида ҳам қанчалар саркаш-итоатсиз қавмлар устига илоҳий жазо келиб, улар Ер юзидан йўқ қилиб юборилган. Ваҳолан-ки, ана шу ҳалокатга учраган кофирларнинг олдин ўтган авлодлари ҳозиргилардан кўра куч-қудратда устунроқ эди. Бошларига Аллоҳ-нинг азоби келганида улар нажот, чора ахтариб, қочиб қутилишга жой излашди, юртма-юрт кезиб, дарбадар бўлишди. Аммо Аллоҳ-нинг муқаррар азобидан қутилиб қолишга чора топа олмай, ҳам-малари ҳалок бўлиб кетишди. Пайғамбар алайҳиссаломнинг даъ-ватларига қулоқ солиш ўрнига куфр ва ширк ботқоғига ботиб ётган кимсалар ўтганларнинг ана шундай машъум қисматларидан ўрнак олишса, имонга келишса бўлмайдими?

37. Бунда албатта қалб эгасига ва ҳозир бўлиб қулоқ тутганга эслатма бордир.
Яъни, Аллоҳ таолонинг юқоридаги огоҳлантиришларида имон ўрнашган пок қалб эгалари ва даъватга ҳозир бўлиб, насиҳатларга қулоқ соладиганларга эслатма бордир. Маълумки, инсон табиатида фаришталик ва ҳайвонлик сифатларидан маълум миқдорда бўлга-ни учун у гуноҳлардан маъсум эмас, у билиб-билмай ҳамиша гуноҳга йўл қўяди. Унинг жисмида ҳайвонлик, қалбида фаришталик хислатлари борлиги учун у ҳамиша савоб ва гуноҳ ўртасида туриш-га мажбур. Қалби бор кишиларгина бу ҳисни яхши туя олишади. Де-мак, қалби бор кишигина Қуръондан, унда баён қилинган олдинги қавмларнинг қиссаларидан ибрат олади, таъсирланади, бу ҳақда фикр юритади. Ким Қуръон оятларидан, уларда зикри келган қис-салардан ибрат ва эслатма олса, ўша одам оқил саналади. Акс ҳолда унинг овозларни эшитмайдиган, чиройли сурат ва рангларни кўра олмайдиган кар ва кўр кишидан фарқи йўқдир.
Бундан кейинги оятларда Аллоҳнинг қудрати ниҳоятда чексиз-лиги яна бир бор эслатилади, Пайғамбар алайҳиссалом ва мўмин-ларга тасалли берилиб, озорларга сабр қилиш, намоз ўқиш, тасбеҳ айтиш, охиратни эслашга чақирилади:

38. Биз осмонлару Ерни ва улар орасидаги нарсаларни олти кунда яратдик ва Бизга чарчоқ етмади.
Аллоҳ таоло ушбу оятида осмонлар ва Ерни ҳамда улар орасида-ги жамики мавжудотни олти кунда яратгани, аммо бу нарса Унга асло чарчоқ етказмагани хабарини бермоқда. Кўпгина мўътабар (масалан, Ибн Касир, Насафий, Табарий) тафсирларда зикр қили-нишича, Аллоҳ таоло осмонлар ва Ерни яратган олти куннинг биз тасаввур қиладиган кунлардан фарқли бўлиб, уларнинг қандай-лиги ва қанча миқдорда эканини Аллоҳнинг Ўзигина билади. Ула-молар «Агар Аллоҳ таоло хоҳласа, буларни кўз очиб-юмгунча яра-тар эди, лекин бандаларига пухталикни ўргатиш учун шошилгани йўқ», дейишади. Атрофимиздаги Аллоҳ таоло яратган борлиқ ва ундаги илоҳий низомга фикр кўзи билан назар соладиган бўлсак, бутун олам бир моддадан ва ягона режа асосида яратилганига гувоҳ бўламиз. Аллоҳ осмонлар ва Ерни, улардаги барча мавжудотларни, наботот ва ҳайвонот оламини шундай ҳикмат, дақиқ бир қонуни-ят, аниқ ҳисоб-китоб билан яратиб қўйибдики, Холиқимизнинг ҳар бир кашфиётидан, ҳар бир ҳикматидан ҳайратга тушмай, қойил қолмай, тасаннолар айтмай иложимиз йўқ! Бунда У Зот асло чарчоқ ва машаққат чекмаган. Шунча нарсаларни яратиб, чарчамаган Зот ўлганларни қайта тирилтира олмасмиди? Аммо бошқа диндагилар, хусусан, яҳудийларнинг «Аллоҳ дунёни олти кунда яратиб, еттин-чи куни дам олган», дейишлари Аллоҳга туҳмат ва Унга нуқсонни нисбат беришдир.
Ҳасан ва Қатода айтишади: “Яҳудийлар: “Аллоҳ маҳлуқотларни олти кунда яратди. Еттинчи куни эса дам олди. У шанба кунидир”, дейишди ва шу кунни дам олиш куни деб номлашди. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди”; Икрима ибн Аббосдан шундай ри-воят қилади: “Яҳудийлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга келиб, осмонлар ва Ернинг яратилиши ҳақида сўрашди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ Ерни биринчи ва иккинчи куни яратди, тоғларни учинчи куни яратди, осмонлар-ни тўртинчи ва бешинчи куни яратди, жума куни эса юлдузларни, қуёшни ва ойни яратди”, дедилар. Яҳудийлар: “Эй Муҳаммад, кейин нима бўлди?” деб сўрашди. У киши: “Кейин Аллоҳ Аршга исти-во қилди”, дедилар. Улар: “Тамомига етказсанг тўғри айтган бўлардинг, кейин Аллоҳ чарчаб дам олди”, дейишди. Бундан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қаттиқ ғазабландилар. Шунда юқори-даги оят нозил бўлди”.

39. (Эй Муҳаммад), уларнинг айтаётганларига сабр қилинг ҳамда қуёш чиқиши ва ботишидан аввал Парвардигорингизга ҳамд билан тасбеҳ айтинг.
Аллоҳ таоло Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга ва у зотнинг умматларига хитоб қиляптики, кофир ва мушрик кимса-ларнинг туҳмат ва бўҳтондан иборат гап-сўзлари, етказаётган озорларига сабр қилинг. Сабрни эса Парвардигорингизга ибо-дат қилиш, У Зотга ҳамд-мақтовлар йўллаб, тасбеҳ айтиш билан изҳор этинг. Абул Баракот Насафий тафсирида зикр қилиниши-ча, Қоф сурасинингушбу ва қуйидаги оятида мусулмонларга Ал-лоҳтомонидан фарз қилинган беш маҳал намознинг вақтларига ишора бор. “Қуёш чиқиши” бомдод намозининг вақти, “боти-шидан аввал” жумласи эса пешин ва аср намозлари вақтлари,

40. Кечанинг бир қисмида ҳам Унга тасбеҳ айтинг ва саждалардан кейин ҳам.
Ушбу икки оятда келтирилган вақтлар Аллоҳ таолонинг зикри ва Унга ибодат қилиш учун энг муносиб вақтлардир. Ҳар бир инсон ушбу вақтларни ғанимат билиб, Аллоҳ фарз қилган намозларни адо этсин, зикр, тасбеҳ билан Парвардигорига мақтов йўллаб, Уни улуғласин. Тасбеҳ айтишнинг маъноси Аллоҳни поклаб ёд этишдир. Аллоҳни поклаб ёд этиш эса кўпроқ «Субҳаналлоҳ» калимасини ай-тиш билан бўлади. Аллоҳни поклаб ёд этишнинг олий нуқталари-дан бири намоз ўқишдир. “Саждалардан кейин ҳам” деганда ҳар бир намозни адо этгандан сўнг айтиладиган зикр-санолар назар-да тутилади. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: «Бу оятдаги «тасбеҳ»дан мурод намоздан кейин айтиладиган тасбеҳдир», деган. “Тасбеҳ” сўзи луғатдаги «саббаҳа» сўзидан олинган бўлиб, «Субҳа-наллоҳ» (Аллоҳни улуғлаш ила поклайман) деб айтиш «тасбеҳ» дейилади. Ҳар намоздан кейин ўттиз уч мартадан ва имкон бўлган ҳамма ҳолатларда таҳмид ва такбирга қўшиб айтиладиган дуонинг номи “тасбеҳ”дир. Америкалик мусулмон, риёзиёт олими, профес-сор Жеффри Ланг шундай дейди: «Мен учун Ислом шиорларининг энг гўзали, энг таъсирлиси бомдод намозидир. Ҳамма ухлаётган пайтда, қоронғида уйғонишнинг бир сири бор. Атрофни тун суку-нати эгаллаган пайтда Қуръон тиловатини эшитасан, бу билан гўёки ушбу дунёдан жўнаб, фаришталар билан сафар қилиб, бомдод пайтида Аллоҳни улуғлаш учун мақтаётган бўласан!..»

41. Нидо қилувчи яқин жойдан нидо қилган Кунда қулоқ тутинг.
“Нидо қилувчи” қиёмат куни келганидан хабар бериб сур чалув-чи Исроифил алайҳиссаломдир. “Яқин жойдан” иборасидан мурод эса, ўша куни сурнинг овози шунақанги баланд ва жарангдор, дунё-нинг ҳамма ерини қамраб оладиган бўладики, у инсонга худди ёнгинасида эшитилаётгандек туюлади. Кофир ва мушрик кимсалар келишини инкор этаётган, масхара қилаётган қиёматни қойим қилиш Аллоҳ учун асло қийин иш эмас. Фақат бир қичқириқ бўл-са, кифоя: қиёмат қойим бўлади-қолади. Уни инкор қилаётганлар фақат ўша қичқириқдан бошқа нарсани кутаётганлари йўқ. Исрофил алайҳиссалом томонидан сурнинг чалиниши (нафха урилиши) бу дунёнинг умри тугагани ва қиёматнинг келганини билдиради. Энди банданинг ҳоли унга қулоқ солишдан бошқага ярамайди.

42.    У Кунда ўша қичқириқни улар ҳақиқатан эшитадилар. Бу чиқиш Кунидир.
Оятдаги “У Кун”дан мурод қиёмат кунидир. Исрофил алайҳисса-ломнинг биринчи сур чалишидан кейин қиёмат қойим бўлади. Сур-нинг бу наърасини, қичқириғини барча махлуқот эшитади. Маълум вақт ўтганидан кейин Исрофил алайҳиссалом сурни иккинчи марта чалгани эса одамларнинг қайта тирилиб, қабрларидан чиқиб келишлари муҳлати келганини билдиради. Ибн Касир ўз тафсири-да: “иккинчи сур қайта тирилиш пайтида бўлади”, дейди. Ўша кун ҳамманинг қабрларидан қайта тирилиб, маҳшаргоҳда тўпланиши бошланганидан дарак бергани учун оятда “чиқиш куни” деб васф қилинмоқда.

43.    Албатта, Биз тирилтирамиз, ўлдирамиз ва қайтиш ҳам Бизгадир.
Аллоҳ таоло айтяптики, Ер юзидаги жамики махлуқотни бошда яратган эдик, белгиланган ажали келганида уларни Ўзимиз ўлдира-миз. Бунда Бизга бирор зот ёрдамга ҳам келмайди, шерик ҳам бўла олмайди. Яратган махлуқотимизнинг барчаси қиёмат куни дунё ҳа-ётидаги иш-амалларидан ҳисоб бериш учун ҳузуримизга қайтишади.

44.    У Кунда устларидаги ер ёрилиб, шошиб чиқишади. Бу Бизга осон бўлган тўплашдир.
Кофир ва мушрик кимсалар ўзларича: «Бизлар ўлиб, қабрда тупроққа айланиб кетганимиздан кейин яна қайтадан тириларми-дик?!” деган шубҳа-гумонлар ичра юришибди. Уларнинг ноқис ақллари олдин ҳам инсонларни, жин ва фаришталарни ҳам йўқдан бор қилиб яратган Парвардигорларининг қудрати ва иродаси уларни ўлгандан кейин қайта тирилтира олишига етмасмикин? Ҳолбуки, уларнинг бу жоҳиллиги ва қайта тирилишга ишонмаслиги нодон-ликнинг ўзгинасидир. Ҳеч бир шериксиз барча махлуқотни ярата олган Аллоҳуларни ўлдиришга ҳам, қайта тирилтиришга ҳам қодир-дир, бунга асло шубҳа бўлиши мумкин эмас. Аллоҳнинг Ўзи хоҳла-ган ҳар бир ишни осонлик билан қила олади, бунда У ҳеч кимнинг аралашувига муҳтож эмас. Ҳамма нарса Унинг ихтиёридадир, ҳам-ма нарса Унинг изни билан амалга ошади. Биргина “Кун!” (“Бўл!”) деса кифоя, Унинг айтгани ўша заҳоти рўёбга чиқади. Қиёмат қо-йим бўлиши билан Аллоҳ таолонинг амрига кўра, инсонларнинг устларидаги ер ёрилиб, ҳамма қабридан шошиб чиқади ва Маҳшаргоҳ (тўпланиш жойи) сари юра бошлайди. Ана шу минг-минглаб одамларни Ўз ҳузурига тўплаш Аллоҳ учун жуда осон ишдир.
Ривоятларда зикр қилинишича, ўша вақтда Аллоҳ таоло осмондан ёмғир ёғдириб, худди тупроқдаги донни ўстиргандек қабрдаги одамларнинг жисмларини ундириб чиқаради. Жисмлар униб бўлганидан кейин Аллоҳ таоло Исрофил алайҳиссаломга амр қилиб, сур чалдиради. Исрофил алайҳиссалом сурга пуфлаганида руҳлар осмонлару Ернинг орасидан чиқади. Аллоҳ таоло: «Қудратим ва жалолимга қасамки, ҳар бир руҳ қайси жасадни обод қилган бўл-са, ўшанга қайтсин!» дейди. Ҳар бир руҳ ўз жасадига қайтади ва чаён заҳри одам танасида қандай тарқаса, шундай тарқайди. Сўнг уларнинг устидаги ер ёрилади ва улар туриб, ҳисоб жойига шошиладилар.

45. Биз уларнинг айтаётганларини яхши биламиз. (Эй Муҳаммад), сиз улар устида зўрловчи эмассиз. Бас, таҳдидимдан қўрққанларни Куръон билан огоҳлантиринг.
Инсонлар ўз табиатига кўра атрофидаги моддий нарсаларнигина кўриб, улар ҳақидагини мушоҳада қилади. Шунинг учун ўзига яширин (ғайбий) нарсалар - қиёмат, ўлгандан кейин қайта тирилиб, қабрларидан чиқиб келиш, Аллоҳнинг даргоҳида ҳисобга торти-лиш каби тушунчалар уларга мавҳум, ишонарсиз туюлади. Шу боис ҳам уларнинг кўплари охират кунини, қайта тирилишни, ҳисобга тортилишни инкор қилишади. Ўзи яратган бандаларининг қан-дай фикрлаб, нималар деб юришларини яхши билган Аллоҳ азза ва жалла Пайғамбарига хитоб қилиб айтяптики, уларнинг охират-га ишонмасликлари сизни ташвишга солмасин. Сиз бу нарсаларни улар қалбига зўрлаб жойлай олмайсиз, Пайғамбарнинг вазифаси Бизнинг ваҳийларимизни инсонларга етказиш, уларнинг қиёмат-даги ҳолларидан огоҳлантириш, солиҳ амалли мўминларга ваъда қилган жаннатимиз хушхабарини бериш, холос. Шунинг учун, эй Пайғамбарим, кофир ва мушриклар айтаётган нолойиқ туҳмат гап-ларидан асло ғамга ботманг, ташвиш чекманг, сиз улар устидан жа-ббор (зўрлик ўтказувчи) эмассиз. Менинг охиратдаги азобимдан қўрқувчиларни эса нозил қилган Китобим - Қуръони карим билан огоҳлантиринг. Токи, улар Қуръони каримда васфи келган амрла-римни бажаришсин, қайтарган нарсаларимдан четда бўлишсин, охират ҳаётига тайёргарлик кўришсин.
Қоф сураси дунёнинг яратилиши ва қайта тирилиш, маҳшар-да тўпланиш ва ҳисоб-китоб, жаннат ва дўзах, савоб ва иқоб каби ваъз-насиҳатга тўла масалаларни баён этиб келгани учун ҳам Пай-ғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мазкур сурани одамлар кўп тўпланадиган жойларда ўқиганлар. Умар Абу Воқид Лайсдан: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ийдда нимани ўқир эдилар?” деб сўрашганда у киши: «Қоф ва «Иқтарабат»ни”, деганлар (Аҳмад ривояти); Умму Ҳишом бинти Хорисадан ривоят қилина-ди. У киши: «Пайғамбар алайҳиссалом билан бизнинг таннуримиз битта эди. «Қоф вал Қуръанил мажид»ни Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг оғизларидан ёдлаганман, ҳар жума минбарда одамларга ўқир эдилар», деган (Аҳмад ривояти).

Орқага Олдинга