Бу далиллар Дарвиннинг “ҳар ким ўзи учун” назариясига зиддир, унга кўра инсон табиатан худбин ва айнан мана шу туғма худбинлиги сабаб жамиятда яшаб қолиш учун кураш ва табиий саралаш деб номланадиган жараён содир бўлади/
Классик назарияга қарама-қарши ўлароқ америкалик олимлар ҳар бир индивидиумнинг ҳаётий ютуғи бизнинг тарбиямиз ва альтруистик ва раҳм-шафқат туйғуларимизни ўстиришимизга чамбарчас боғлиқ эканлигини таъкидлашмоқда. Мутахассислар янги назарияни “энг раҳмдилнинг ҳаётда қолиши” деб номлашди. Уларнинг сўзларига кўра, инсониятнинг яшаб қолиши ва генларнинг қайта тикланишидаги асосий вазифа атрофдагиларга ғамхўрлик қилишдир – ҳар бир планетадаги инсон жамиятда рақиб бўлиш учун эмас, балки муҳтожларга ёрдам бериш ва ўзаро ҳамкорлик қилиш потенциалини ривожлантириш учун яшайди. Ҳатто Чарлз Дарвиннинг ўзи ҳам кўп йиллар илгари, яхши кўриш – инсон табиатининг энг кучли инстинкти эканлигини тахмин қилган.
Неврологлар инсоннинг ўзаро бир-бирига ёрдам бериш ва ҳамкорлик қилиш қобилияти бош миянинг муайян қисмларида ва нерв тизимида қандай намоён бўлишини ўрганишди. Аниқланишича, кўпчилигимизнинг генетик жиҳатдан зийраклик, ёқтириш ва бирга қайғуришга мойиллигимиз бор. Орегон штати университетининг тадқиқотлари окситоцин рецептори генлари устун бўлган инсонлар бошқаларнинг туйғуларини яхшироқ англай олиши ва кескин вазиятларда камроқ стресс ҳолатини ҳис этишини кўрсатди. Норасмий “қучоқ гормони” сифатида маълум бўлган окситоцин қонда ва мияда ишлаб чиқарилади ва ижтимоий кўмак, тарбиялаш кўникмалари ва ҳаттоки романтик муҳаббат вужудга келишига ҳам олиб келади. Шундай қилиб, раҳм-шафқат қилиш қобилияти ягона бир генга боғлиқ бўлиши мумкин. Бундан ташқари, окситоцин ижобий ҳис-туйғуларнинг нейробиологик негизи вазифасини ҳам бажариши мумкин. Альтруизм учун ўйноқи нервлар ҳам жавоб беради –тананинг барча органларига боғлиқ бўлган, юрак уриши ва нафас олишни тартибга соладиган сут эмизувчиларнинг ноёб тизими. Окситоцин сингари ўйноқи нервлар ҳам ўзаро алоқа ва психологик тинчланишда жуда муҳимдир.
Психологларнинг таъкидлашича, биз қанчалар ҳимматли бўлсак, жамиятда шунчалик ҳурмат ва таъсир доирасини қўлга киритишимиз мумкин. Бунга жуда кўп далиллар мавжуд. Фақат ўзининг тор доирадаги эгоистик мақсадларига кўра ҳаракат қилувчилар, атрофдагиларнинг етарлича ҳурматига эриша олмайдилар, жамоада ёқтирмаслик ва писанд қилмаслик муносабатининг шаклланишига сабаб бўладилар. Олимлар ижтимоий фаровонликка фақатгина миннатдорчилик, раҳм – шафқат, ўзаро кўмак ва ижобий тарбияни ривожлантириш орқали эришиш мумкинлигига ишончлари комил – айнан мана шу шартлар инсоннинг адекват такомилининг асоси бўлиб хизмат қилади.
Олдинроқ маълум қилинганидай, турли мамлакатларнинг мусулмонлари томонидан эволюциянинг дарвин назарияси тобора кўп шубҳа остига олинаётганини эслатиб ўтамиз. Бундай хулосага Чарлз Дарвиннинг 200 йиллигига бағишлаб ўтказилган илмий конференция иштирокчилари келишган.