Электрон, ахборот ва коммуникация технологиялари ривожланиши «олиб юриладиган электроника» - одамлар имплантация қилиши ёки доимо ўзи билан олиб юриши мумкин бўлган қурилмалар яратишга имкон беради. Инсон ҳаётини енгиллаштирадиган бундай қурилмалар сони кўп: электрон функцияли, глюкоза монитроинг датчиклари исплантация қилинган ёки контакт линзаси ёки «ақлли кўзойнак»дан тортиб фалаж бўлган одамларга ҳаракат қилиш имконини тиклашга имкон берадиган экзоскелетларгача.
Олиб юриладиган электроника қурилмаларини ишлаб чиқишда шуниси муҳимки, улар бир томонидан, минимал инвизив (яъни организм табиий ташқи тўсиқлари орқали имкон қадар камроқ ўтадиган), леикн бунда соғлиқ ҳақида далолат берадиган маълумотлар – қон босими, глюкоза даражаси, юрак уриши тезлиги ва ҳ.к. ҳақида маълумотлар доимий мониторингини таъминлаши лозим.
Бу қарама-қаршиликнинг амалий ечимини ишлаб чиқувчилар одам терисига пластирь тури бўйича ёпиштириб қўйиладиган юпқа сенсонлар ёрдамида маҳкамлаб қўйилади. Бу ишдаги қийинчиликлар шу билан боғлиқки, бундай қурилмалар бир томонидан, жуда кичик бўлиши, бошқа томонидан тананинг исталган қисмига маҳкамлаб қўйиш мумкин бўлиши лозим. Бунинг учун олимлар эгилувчан юзада фойдаланиш мумкин бўлган полимер пленкадаги электрон қурилмалар ишлаб чиқилади. Бироқ сенсорлар ва улар ўртасидаги бирлашмалар, қоидага кўра, қаттиқ материалларидан тайёрланади. Шундай қилиб, муаммолардан бири юпқа, ингичка, ҳаракат пайти тери каби чўзиладиган, реакцияга олиб келмайдиган электрон материаллар яратишдан иборат.
Япон олимлари томонидан ишлаб чиқилган сунъий тери вариантида улардан эгилувчан рақамли дисплейда тасвир тузилиши мумкин бўлган кўк, қизил ва яшил полимер светидиодлар фойдаланилади. Оптик қурилмаларни амалга ошириш учун индий ва қалай чанглатилган оксидидан тайёрланган шаффоф электродлар фойдаланилган. Кўк рангли светодиодлар тайёрлашда тадқиқотчилар флуоресцент тарқатувчилардан фойдаланилади, яшил ва қизил светодиодлар учун – нур сочиб турган эмиттерлар фойдаланилади. Унинг калинлиги атиги уч микрометр бўлган қурилма пульсни ўлчаш ва қоннинг кислородга тўйинганлиги ҳақида маълумотларни экранга чиқариши мумкн.
Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, ишланма бевосита инсон танасига иккинчи қатлам тери сифатида бириктириб қўйиш мумкин бўлган эгилувчан датчик ва дисплейлар яратиш учун истиқболлар очиб беради. Сенсордан келиб тушадиган маълумотлар ўзгаришид дисплейга рангли сигнал чиқарилади. Бундай дисплейлар тананинг исталган қисмида – масалан, кафтнинг орқа томонида ўрнатилиши мумкин.