loader
Foto

Гитлернинг мўйлови

Мақолада айтилишча, гитлерча мўйлов «сиёсатчиларни бадном қилишнинг севимли воситасига айланган. Хусусан, Европа молиявий инқирози авжига чиққан паллада грек намойишчиларининг плакатлари ва итальян газеталарида кўпинча Ангела Меркелнинг шу образдаги карикатурасини кузатиш мумкин эди».

«Мустабид ҳукмдор мўйлови» қандай қилиб замонамизда золимлик рамзига айланиб қолганлигини ўрганиш биан шуғулланадиган маданиятшунос Фридрих Титьеннинг фикрига кўра, айнан шундай шаклда мўлов танлагани бежиз эмас. «Майн Кампф» китобида бугунги кунда фирма услуби деб аталадиган нарса Гитлер учун қанчалик муҳим бўлганлигини ўқиш мумкин. Бундай мулоҳазалар натижасида свастикали байроқ пайдо бўлиб, у туфайли, Титьеннинг айтишича, НСДАП «характерли имзо»га эга бўлди. Гитлер, афтидан, ўзининг образи ҳақида кўп фикрларди. Титьен ўз тадқиқотлардан келиб чиқиб, тахмин қиладики, нацистлар партияси етакчиси унинг ташқи қиёфасини, образини таниқли қиладиган нарсаларни истойдил излаган.

"Фюрер тўртбурчак мўйлов биринчи марта қачон қўйишни бошлагани аниқ эмас, бироқ бу тахминан Биринчи жаҳон урушидан сўнг содир бўлган", деб ёзади газета. Ғарбий фронтда олинагн фотосуратларда у ҳали шоп-мўйловли эди. 1919 йилдан 1923 йилгача бўлган даврда, Титьеннниг сўзларига кўра, унинг аниқ кўринадиган фотосурати йўқ. Кейин эса Гитлер биз уни танийдиган кўринишда намоён бўлди ва шу тариқа мутаассиб «аутсайдер»га айланди.

1920-йилларда, изоҳ беради нашр, қўнғи-мўйловга муносабат бир хилда эмасди. Хусусан, сартарошлар учун профессионал журналда «ёш эркаклар энди бу услубни афзал кўрмайди» деб ёзишарди. Бошқа бир газетада бундай мўйловлар умуман ёқимли эмас деб айтилган. Лекин шунга қарамай,, Гитлер ўз образига риоя қилишда давом этади.

«Йиллар давомида томмавий бўлиб келган учлари буралган мўйлов ёки «Кайзер Вильгельм мўйлови» каби бошқа вариантларили унга мос келмасди. Нацистга қандайдир қўпол, жиддий ва радикал кўринишдаги нарса керак эди», - дейилади мақолада.

Ҳукумат тепасига келганидан сўнг, Гитлернинг мўйлов қўйиш услуби ўзига хос «уйғониш»ни бошидан кечирди, деб ёзади Клеинхубберт. Маданиятшунос Титьен ўз тадқиқоти давомида қўнғиз-мўйловли юзлаб эркакларнинг расмини топди. «Бундай мўйлов ёрдамида Гитлер ҳар бир одамнинг қиёфасида пайдо бўлиши мумкин эди, - дейди тадқиқотчи.- Агар у ўқитувчи бўлса, у ҳолда фюрер нафақат деворда портрет сифатида, балки аслида синфда ҳам турарди".

Иккинчи жаҳон урушидан кейин қўнғиз-мўйловлар умуман йўқолиб кетди, худди Адольф исмли эркаклар каби, бундай мўйловли эркакларни учратишнинг ҳам умуман имкони йўқ эди. Германияда бундай мўйлов ҳаттоки компьютер ўйинидан ҳам ўчириб ташланган: 2017 йил Wolfenstein 2 ўйини немис бозорида мўлови қиритшлаб олинган диктатор образи билан пайдо бўлган.

«Қўнғиз-мўйлов свастика билан биргаликда энг таниқли рамзлардан ҳисобланади», - хулоса чиқаради Титьен. Улар шу қадар «қудратли»ки, уларнинг ёрдамида ҳамма нарсани, ҳатто уй ҳайвонларини ҳам нацистча қилиб қўйиш мумкин. Интернетда, деб ёзади Der Spiegel, гоҳи-гоҳида бурнининг тагида мўйлов каби қашқаси бўлган ит ва мушуклар расми пайдо бўлиб туради. «Гитлер ўлди, - дейди Титьен, - лекин унинг мўйлови ўлгани йўқ».