Черногорияда давлат хизматчиларининг кийим-бош стандартлари ва давлат хизматчисининг одоб-ахлоқ Кодекси, вазирликнинг қайд этишича, Европа амалиётига мос келади.
Бироқ, ҳисоботда қайд этилишича, ҳар бир муайян ҳокимият органи учун унинг раҳбари иш жойидаги кийимларга оид йўриқномани бериши мумкин. Давлат хизматчилари ёки фуқароларда давлат хизматчиларининг кийим-бош стандартлари бузилиши ҳақида шубҳалари бўлган тақдирда улар тегишли орган раҳбарига шикоят қилишлари мумкин.
Черногория Ислом жамияти раиси Рифат Фейзичнинг айтишича, жамоатчилик учун мусулмонларнинг диний мажбуриятлари ва диний рамзлари ўртасидаги фарқни тушуниш лозим:
«Бу, айтайлик, мусулмон киши ярим ой каби яққол кўзга ташланиб турадиган рамзлар билан юриши билан бир хил нарсани англатмайди... У мазкур рамзларсиз ҳам ишлаши мумкин. У мазкур рамзлар билан ҳам, уларсиз ҳам юриши мумкин, лекин асло мажбур эмас. Рўмол эса рамз эмас, бу диний мажбуриятдир (фарз)».
Раис эслатиб ўтадики, давлат муассасаларида иш жойида рўмол ўраш ислом жамияти ва давлат ўртасидаги битимларда тартибга солиниши лозим:
«Биз Черногория давлати ва Ислом жамияти ўртасидаги муносабатлар ҳақида битим имзоладик, унда мусулмон аёлларнинг диний мажбуриятлари туфайли рўмолда ишлашига рухсат этилиши кўрсатилган» - дейди Фейзич.
Шуниси қизиқарлики, мусулмон аёлларга иш жойида ҳижобда юришга рухсат этишга қарши бўлганлар Туркия тажрибасини мисол қилиб келтирадилар.
10 йил давомида Страсбургда судья лавозимида хизмат қилган Подгорица юридик факультети халқаро ҳуқуқ профессори Небойша Вучинич бу масала бўйича ЕИ ва Европа Кенгаши умумий консенсуси мавжуд эканлигини айтди. У Черногорияда манфаатдор томонларга Лайло Шахиннинг Туркияга қарши иши бўйича суд қарори билан танишиб чиқишни тавсия қилади.
«Туркияда Отатуркнинг ҳуқуқий анъаналарига, давлат ва черковнинг ажратилишига асосланган ҳолда университетда ҳижобда юриш тақиқлаган, чунки уларнинг фикрига кўра, бу секуляризм тамойилини бузади. Уларнинг позицияси Туркия Конституцион суди ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди томонидан қўллаб-қувватланди. Кўпчилик давлат университетида ҳижоб кийиб юришга рухсат берганида Туркия рухсат этилган чегарадан ошмаганлигини тан олди», - дейди профессор Вучинич.
Мана шунақа, Туркиянинг ўзида бу қарор бекор қилинди, лекин болқонлик секуляристлар ҳамон Туркия Конституцион суди ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судининг ўша пайтдаги қарорини ҳавола қилиб келтирган.
Эслатиб ўтамизки, Черногорияда охирги марта (2011 йил) ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, 118 477 нафар мусулмон яшайди. Бу кичик рақам бўлиб кўриниши мумкин, лекин аҳоли сони 620029 киши бўлган Черногория каби мамлакат миқёсида бу аҳолининг 20%и демакдир. Яъни Черногорияда ҳар беш кишидан биттаси – мусулмондир.