loader
Foto

Муфтий Аляутдинов: Ҳижоб ва иш. Жамиятни маънавий чалғитувчи шайтонлар

Унинг сўзларига кўра, Шайтон таъсири остида ҳар янги авлод аҳлоқ – одоб доирасидан узоқлашиб кетмоқда. “Жамиятда қачонлардир таъқиқланган нарсалар, эндиликда одатий ҳолдай қабул қилинмоқда, ва аксинча, соғлом жамиятнинг гарови ва аҳлоқлилик кўрсаткичи деб ҳисобланганлар, аҳоли учун бегоналашиб, улардан воз кечилмоқда”, - дейилади, пойтахт муфтийлиги матбуот хизмати томонидан чоп этилган Алаутдиновнинг мурожаатида. Лекин ҳижоб муқаддас Қуръоннинг ўзгармас кўрсатмаси бўлиб қолмоқда, у мода нишонаси ёки диний эътиқодга мансубликни намойиш қилиш қуроли эмас. 

Муфтий Илдар Аляутдиновнинг Мордовияда ҳижоб кийиш атрофидаги вазиятга доир мурожаати

“Сен мўминаларга айт: Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, магар зоҳир бўлган зийнатлар бўлса (майли). Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар. Зийнатларини кўрсатмасинлар, магар эрларига ё оталарига ё эрларининг оталарига ё ўғилларига ё эрларининг ўғилларига ё ака-укаларига ё ака-укаларининг ўғилларига ё опа-сингилларининг ўғилларига ё аёлларига ё ўз қўлларида мулк бўлганларга ё (аёлларга) беҳожат эркак хизматчиларга ё аёллар авратининг фарқига бормаган ёш болаларга (бўлса майли). Махфий зийнатларини билдириш учун оёқларини (ерга) урмасинлар. Аллоҳга барчангиз тавба қилинг, эй мўминлар! Шоядки, нажот топсангизлар»” (Нур сураси, 31).

Охирги йилларда жамиятда “ҳижоб” сўзи эсга олинганда барқарор салбий тушунчалар қолипи шаклланиб қолди. Кўпинча ҳали ҳануз хотирадан ўчиб кетмаётган фожиали ҳодисалар туфайли. Бунда оммавий ахборот воситалари ҳам охирги ўринни эгаллагани йўқ. “Ҳижоб” – арабча сўз бўлиб, “қоплама, чойшаб” деб таржима қилинади. Ўйлайманки, воқеликда бизга бегона ва ўзида қандайдир ҳавфни яширган деган фикр уқтирилаётган  бўлса ҳам, рус атамаларига кўра “рўмол” сўзини ишлатиш ўринли.

Ҳар бир замонавий аёлнинг гардеробида рўмол ёки шарф каби аксессуарлар мавжуд. Ўтмишнинг ҳужжатли далилларига юзланадиган бўлсак, турли давларда аёллар ҳамма ерда бош кийими кийганлигини ёки рўмол ўраганлигини гувоҳи бўлишимиз мукин. Яланг бош билан юриш тақводор қиз ёки оила қурган аёл учун одобсизлик саналган. Аёллар модаси таъсирида қиёфа ва кийиниш тарзи ўзгарган. Ҳозирги кунда ҳам рўмол ўраган кимнидир камдан – кам учратиш мумкин, бу атрибут кўпроқ тақводор аёллар кийимида сақланиб қолган. Лекин ислом – бу мода эмас, рўмол эса – ҳар бир балоғатга етган қиз учун мажбурий кўрсатмадир. Шунинг учун ҳам, ёпиқроқ ва одмироқ кийиниш услубини танлаган қиз, аёлларни ҳуқуқини чеклаш мумкин эмас.

Россия таълим муассасаларида бир неча бор рўмол ўраш борасида тортишувлар аланга олди. Навбатдаги ана шундай ҳодисалар муносабати билан ВЦИОМ жуда ҳам актуал сўровнома ўтказди: унинг натижаларига кўра россияликларнинг ярми мактабларда рўмолда юришнинг муаммоли жиҳатини кўрмайди. Ишончсизлик ёки тушунмаслик даражасининг пасаяётганини кўриш, қувонарлидир. Жамият рўмол ўрашга нисбатан холис муносабатда бўла бошлади. Ҳақиқатда, ҳар бир муслима ҳамма билан бир қаторда жамиятнинг фаол аъзоси бўлишга, таълим олишга ва ўзи танлаган соҳада меҳнат қилишга ҳақли. Ташқи кўринишдаги рўмолнинг мавжудлиги юқорида санаб ўтилганларнинг барчасида на унга, на жамиятга ҳалал бермаслиги керак. Шуниси ажабланарлики, таълим соҳасида ва ёшларни тарбиялашда мавжуд бошқа муҳим муаммолар бўлгани ҳолда, диний эътиқоднинг кийимда намоён бўлишига кучли эътибор қаратишга уринишади.

Мамлакатимизнинг ноёб жиҳати шундаки, унда тарихдан кўплаб халқлар ва турли дин вакиллари қўшничилик қилади. Бизнинг ҳаммамиз бир хилда бўлишимиз, қандайдир стандартларга ва андозаларга мос келишимиз мумкин эмас. Гарчи аҳлоқ ва одоб қоидалари ҳақида сўз кетса, шубҳасиз, бу ерда умумэътироф этилган принциплар мавжуд.

Қуръони карим тафсирларида Нух пайғамбар ҳикояси келтирилади, унда Шайтон ҳар келгуси авлодни чалғитишга уринишига доир эслатма бор. Унга, ўзга тартибдаги махлуқ учун вақт ва макон тушунчаси бошқача, шунинг учун у инсонлар уят нима эканлигини, Аллоҳ таолони унутиб қўйиши учун тўхтамасдан “меҳнат қилади”. Кичкина вақт оралиғида бирданига қора оққа айланади, оқ эса – қорага. Бутун бир вақт қатламининг  алмашиши билан инсонлар идрок қилишининг ўзгариши, ажабланарлидир. Қачонлардир жамиятда уят деб ҳисобланган нарса, ҳозирда меъёр деб қабул қилинади, ва аксинча, соғлом жамият тамали ва адаб – икром белгиси бўлганлар, аҳоли учун бегоналашиб, улардан воз кечилади. Энг ачинарлиси, инсоният маънавий – аҳлоқий йўналишлар йўқолиб бораётганини сезмай қолади.

Мактабларда рўмолни кўришни ҳохламаслик, бу нарсанинг мамлакат вазири оғзидан эшитилиши, кўпчилик томонидан мусулмонлар ҳуқуқларини чегаралаш сифатида баҳоланиши мумкин. Шунингдек, шунинг натижасида ниҳоятда руҳлантирилган фуқаролар гуруҳлари радикализми учун баҳона бўлиш ҳавфи мавжуд. Мамлакатда мусулмончилик принципларига жавоб бера оладиган ҳаёт тарзини олиб бориш учун барча шароитлар мавжуд, унга миллионлаб исломга эътиқод қилувчилар амал қилишади. Рўмол ўраш масаласи ҳам, бошқа ҳар қандай масала сингари, қонунчилик доирасида ҳал қилиниши лозим.

Москва мусулмонлари диний бошқармаси раиси

Муфтий ҳазрат Илдар Аляутдинов