Metro нашри Peninsula (Буюк Британия) кадрларга маслаҳат бериш бўлимида консалтинг бўйича директор муовини Кейт Палмернинг сўзларидан иқтибос келтиради: «Айрим иш берувчилар жисмоний алоқани умуман тақиқлаб қўйиши мумкин. Унинг қанчалик узоқ бориши бу савол, чунки бу контекстга боғлиқ. Қўл бериб кўришиш унчалик узоққа бориш эмасмикан?». Улар оддийгина «ҳеч қандай жисмоний алоқа» деб айтиши мумкин, бунда ҳеч қандай ортиқча савол бўлмайди. Бу ишни соддалаштиради, лекин яқинликдан халос қилмайди, бу эса қайсидир маънода қайғулидир».
Кейт Палмернинг сўзларига қараганда, жинсий шилқимликларга қарши қаратилган #MeToo ҳаракати иш берувчиларни қандай килиб бундай шилқимликларнинг олдини олиш ҳақида ўйлашга мажбур қилди. Кўп ҳолатларда улар муаммони тубдан кеескин ҳал қилиши – эркаклар ва аёллар ўртасида алоқаларни тўлиқ чегаралашни афзал кўрмоқда.
Палмернинг айтишича, унга ҳозирча иш берувчиларнинг қўл бериб кўришиш тақиқлагани ҳақидаги ҳолатлар маълум эмас, бироқ ҳозирда кўплаб компаниялар қўл бериб кўришиш (қоидага кўра, офисда ходимлар ўртасида энг тарқалган жисмоний алоқа тури) «ҳаддан ташқари яқин» бўлмаслиги ҳақида тавсиялар бермоқда.
Биз эса эслатиб ўтамизки, эркаклар ва аёллар ўртасида қўл сиқишув ҳозиргача ҳал қилувчи «маданиятли» омил ва секуляр маданиятнинг ажралмас қисми бўлиб, ундан воз кечиш, масалан, фуқаролик бермаслик учун сабаб бўлиши мумкин. Лекин шунга қарамай, машъум «шариатлаштириш» уни асло кутишмаган жойдан – прогрессив феминистик мулоҳазалардан келиб чиқади.