loader
Foto

31 май – Қозоғистонда сиёсий қатағонлар қурбонларини хотирлаш куни

Сиёсий қатағонлар 1917 октябр инқилобидан сўнг бошланди. Қатағон ижтимоий белгилар асосида: собиқ полиция ходимлари, жандармалар, чор ҳукумати амалдорлари, руҳонийлар, тадбиркорларга қарши амалга оширилди. Фуқаролар уруши тугаганидан кейин сиёсий репрессиялар давом этди. 1920 йиллар охири ва 1930 йилларнинг бошида қишлоқ хўжалигини мажбурий коллективлаштириш ва жадал саноатлаштириш бошланиши билан оммавий характерга эга бўлди.

Янги ҳокимият томонидан қозоқларнинг оммавий қатағонларига айланган халқ ва миллий зиёлилар орасида ғазабланишнинг асосий сабаби кўплаб тарихчилар очарчилик бўлган деб ҳисоблашади. Унинг биринчи "босқичи" 1919-1922 г га тўғри келди, унинг натижасида ҳалок бўлганларнинг аниқ сони номаълум.

"Простор" адабий журналининг бош муҳаррири Валерий Михайлов ёзганидек:

"Биринчи очлик ҳам даҳшатли эди. У Жанубий минтақага дахл қилди, бироқ Қозоғистоннинг барча аҳолиси у ёки бу даражала зарар кўрди. Агар 30-йилларда турли ҳисоб-китобларга кўра, 1,5 миллиондан 2 миллионгача киши вафот этган бўлса, биринчи очликда - тахминан бир миллион киши ўлди. Шундай қилиб, қозоқлар қандайдир 10-15 йил давомида аҳолисининг қарийб ярмини йўқотди. Жаҳон тарихи бундай миқёсдаги фожеани билмайди. Ва ҳар бир қозоқ бу фожиани эслаб қолиши керак".

Жамоалаштириш, продразверстка ва/ёки ҳосил этишмаслиги СССРнинг барча халқларини «тенглаштирди». Бироқ, чўл зонасида жойлашган Қозоғистонда очликнинг сабаби кўчманчиларни анъанавий чорвачилик усулларидан воз кечишга мажбур қилган мажбурий чоралар эди.

Продразверстка «ҳарбий коммунизм» сиёсати деб номланадиган бир қатор тадбирларнинг бир қисми эди. 1919-20 йиллар хўжалик йилининг йиғим-терим кампаниясида продразверстка картошка, гўшт ва 1920 охирида барча қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига амал қила бошлади.

Мамлакатнинг турли минтақаларида экинлар этишмаслиги муносабати билан 1919 йил январда Советлар 1918 йио 13 майдан бошлаб «продразверстка» доирасида озиқ-овқат диктатураси амалга оширдилар. Лекин продразверстка бўйича  фақат ортиқча буғдой олиб қўйиларди, қозоқларда эса қорамол қоларди. Совет ҳокимиятининг дастлабки йилларида аграр, кўчманчи мамлакат сезиларли ўзгаришларга дуч келди. Оммавий саноатлаштириш ва шаҳарларнинг ўсиши деҳқонларнинг моддий ресурслари камайишига олиб келди.

Қозоғистонда нон кам бўлганлигини ҳисобга олсак, маҳаллий аҳолидан чорва молларини мусодара қилишга катта зиён етказди. Маҳаллий аҳоли томонидан бу усуллар талончилик сифатида қабул қилиниб, қуролли чиқишларга айланган норозиликнинг ошишига олиб келди.

Қозоғистонда очлик халқ орасида “ашаршылық” номини олди. Қозоғистон тарихидаги иккинчи очарчилик "голощекин очарчилиги"деб аталади. Қозоғистон Коммунистик партияси раҳбари Филипп Голощекин 1927 да "кичик октябр"курсини эълон қилди. Бу қозоқларни кўчманчи турмуш тарзидан ўтроқ турмуш тарзига ўтказиш ва коллективлаштиришни англатарди.

Ушбу чора-тадбирлар натижасида одамлардан чорва, мол-мулк олиб қўйилди ва милиция конвойи остида "жойлашиш нуқталари"га жўнатилди. Колхозларнинг эҳтиёжлари учун реквизиция қилинган қорамол жойида сўйиларди, чунки бир жойда тўпланган катта подаларни боқиш имкони йўқ эди. 1933 йилга келиб, 40 миллион бош қорамолидан тахминан ўндан бири қолди. Бундай ҳаракатлардан, биринчи навбатда, қозоқлар азоб чекишди, чунки чорва моллари уларнинг озиқ-овқатининг асосий ва кўпинча ягона манбаи эди.

Натижада, 1932-1933 йиллар оммавий очлик даврида Қозоғистонда бир ярим миллиондан ортиқ киши ҳалок бўлди. 600 мингдан ортиқ қозоқ мамлакат чегараларини тарк этди. Ҳукумат сиёсати қуролли чиқишларга олиб келарди ва улар шафқатсизлик билан бостириларди.

Қозоғистон АССР  маҳаллий аҳолининг 48 фоизи ҳалок бўлди ёки мамлакатни тарк этди. Қозоқларнинг бир қисми Қирғизистон, Хитой, Мўғулистон, Эрон ва Афғонистонга кўчиб ўтишга мажбур бўлди. Баъзи манбаларга кўра, бундай мажбурий миграцияни амалга оширган қозоқлар сони 1,030 миллиондан ортиқ деб баҳоланади.

Кўчманчиларни ўтроқ яшаш жойига кўчириш учун зўравонлик чоралари, асосан, маҳаллий аҳоли орасида катта қурбонликларга олиб келди.

Очлик ҳолати озиқ-овқат ва омон қолиш учун ягона манба бўлган барча чорва молларини ўғирлашни олдини олиш учун ҳар қандай уриниш қизил армия қисмлари томонидан  қаттиқ бостириш билан янада кучайган. Баъзи овуллар ва уруғлар (қабилалар) чорвани қутқаришга ҳаракат қилганда, қизил армия қўшинлари "босмачилар тўдасини" ҳибсга олиш ва йўқ қилиш учун юборилган.

Аслида, бу қўшни Хитой ҳудудларида қозоқ аҳолиси яшайдган ҳудудларида очликдан қочишга ҳаракат қилган оддий тинч одамлар эди, ёки очлик бўлмаган РСФСР минтақаларига кўчиш ниятида бўлган одамлар эди. Хитойга кўчиришни тўхтатишга уринишлар чегара қўшинлари томонидан фаол равишда амалга оширилди ва уларни пулемётлар ёрдамида тўхтатишга уринди. Шунга қарамай, юз минглаб қозоқлар (баъзан бутун овуллар) очликдан Хитойга қочишга муваффақ бўлишди.

1926 йил СССР умумиттифоқ аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, СССРда қозоқлар 3 968 289 кишини ташкил қиларди, 1939 йил рўйхатига кўра эса - фақат 3 100 949 миллион кишини. Ҳалок бўлганларнинг аниқ рақамларини аниқлаш мумкин эмас.

Қирғизистонда вафот этган қозоқларни қирғизлар дафн қиларди. Оқсоқол-қирғизларнинг сўзларига кўра, " қозоқлар кутилмаганда бизга келди. Оч ва кийимлари йиртилган одамлар оломони. Ҳар бир қирғиз, нимадир содир бўлганини тушуниб, нон билан ўртоқлашди ва вақтинчалик яшаш учун ўтовларини таклиф қилди. Кўплаб қозоқлар йўлларда ўлиб ётарди. Қозоқларнинг ўзи уларга эътибор бермасди ва фақат озиқ-овқат сўрашарди. Биз, қирғизлар, уларни кўмишимиз керак эди. Уларни қирғиз анъаналарига кўра кўмдик".

Қозоқлар 1926 йилдаги этник устунлик даражасини фақат 1970 йилга келиб тикладилар. 1932-1933-йиллар Қозоғистонда рўй берган очарчиликда этник жиҳатдан қозоқлар кўпчиликни ташкил қиларди, лекин фақат 1990 йиллар охирларига келиб улар республикада яна кўпчиликни ташкил қилди.

«Бўшаган» ерларга 1938-44 йиллар даврида депортация ва сургун қилинган халқлар: ингушлар, чеченлар, қрим татарлари, корейслар, болқорлар, курдлар, турклар, қорачойлар, немислар кўчирилди. Қозоғистон аҳолиси шунингдек, ГУЛАГ: КАРЛАГ, АЛЖИР маҳбуслари билан ҳам тўлдирилди, уларнинг бир қисми кейинчалик Қозоғистонда яшаш учун қолиб кетди.

Миллий зиёлилар, албатта, аввалбошдан партия раҳбарларини бутун бошли халқлар учун бундай фожиали воқеаларга олиб келди "хатолар ва ҳаддан ошишлар" учун танқид қилди. Совет ҳукумати фуқаролар уруши даврида миллий мустақилликка эришган кўплаб шахсларнинг иштироки ва "Алаш-Ўрда" ҳаракати фактини ҳисобга олди.

1928 йил 44 нафар "буржуа миллатчиси"ҳибсга олинган. Уларнинг баъзилари Россия ҳудудига Марказий-Чернозем вилоятига сургун қилинган. Маҳкумлар орасида совет сиёсатига қарши бўлган мамлакатнинг миллий мухолифати раҳбарлари бор эди. Уларнинг барчаси 1937-1938 йиллар ичида қатағон қилинган.

Шуни таъкидлаш керакки, 1986 йил декабр ойида СССРда ўтказилган намойишлар иштирокчилари мустақил Қозоғистонда ҳам сиёсий қатағон қурбонлари билан тенглаштирилган. 1993да Қозоғистонда "Оммавий сиёсий қатағон қурбонларини реабилитация қилиш тўғрисида"ги қонун қабул қилинди. Уни қабул қилишнинг мақсади адолатни тиклаш ва жабрланганлар кўрган зарарни қоплаш эди.

Интернетдан

Абу Муслим таржимаси