loader
Foto

Россиянинг жинояти исботланди

Le Monde (Франция): МН17 рейсининг қулаши. Нидерландия уч нафар россиялик ва бир украиналикни қотилликда айбламоқда

Россиялик махсус хизматлар билан боғлиқ айбланувчилар 2020 йил март ойига белгиланган жараён учун Россия томонидан берилмаслиги ҳам мумкин.

Улар Нидерландияда 2014 йил Украина осмонида учиб ўтаётган, Malaysia Airlines компаниясининг 283 та йўловчи, шундан 196 таси нидерландиялик бўлган самолетни уриб туширганликда айбланмоқда

Учта россиялик ва битта украин. 2014 йил Украинанинг айирмачи шарқий вилоятлари устидан учиб ўтаётган ва Россия ракетаси билан уриб туширилган МН17 рейсининг ҳалокати сабабларини тергов қилиш билан шуғулланган Нидерландия бошчилигидаги халқаро терговчилар гуруҳи чоршанба куни тўрт нафар гумон қилинувчининг исмини эълон қилди.

Булар россиялик Сергей Дубинский, Игорь Гиркин ва Олег Пулатов, шунингдек, украиналик Леонид Харченко эди. Нидерландия прокуратура уларга қарши айблов эълон қилди ва 2020 йил 9 мартда суд бўлиб ўтиши режалаштирилган.

«Бугун биз уларга қарши айбловлар эълон қилинган илк гумон қилинувчиларни ҳибсга олишга халқаро ордер берамиз. Айнан шу сабабли уларнинг тўлиқ исми-шарифини келтирмоқдамиз ва фотосуратларини жойламоқдамиз», — деди матбуот анжуманида Нидерландия полицияси бошлиғи Вильберт Паулиссен (Wilbert Paulissen).

Қарийб 2300 киши ҳалок бўлган

Нидерландия прокурори Фред Вестербек (Fred Westerbeke) фикрига кўра, «тўртта гумон қилинувчи Украина шарқига «Бук» комплекси жўнатишда айбланмоқда, терговчиларнинг таъкидлашича, айнан шу комплексдан 2017 йил 17 июлда Украинанинг айирмачи шарқида қуролли низолар ҳудуди устидан учиб ўтаётган Malaysia Airlines компаниясининг Boeing самолетини уриб туширган ракета учирилган. 283 та йўловчи (шундан 196 таси нидерланд) ва 15 нафар экипаж аъзоси ҳалок бўлган.

«Тўрт нафар гумон қилинувчи биринчи навбатда барча йўловчилар ўлимига олиб келган самолетнинг қулаши учун жавобгарликка тортилади. Иккинчи навбатда, улар самолетнинг 298 наар йўловчисини ўлдирганликда жавбгарликка тортилади», — қўшимча қилди прокурор.

Халқаро терговчиларнинг аниқлаштиришича, улар гумон қилинувчи шахсларнинг экстрадиция қилинишига уринмайди, чунки икки мамлакат конституциялари бунга имкон бермайди. «Дастлабки паллада биз Россиядан унинг ҳудудида бўлган гамон қилинувчиларни судга топширишни сўраймиз», — изоҳ берди Фред Вестербеке.

Гумон қилинувчилардан бири, ҳалокат рўй берган пайтда айирмачилар етакчилари қаторига кирган россиялик Игорь Гиркин уларнинг фалокатга алоқадор эканлигини инкор қилди: «Фақат шуни айтишим мумкинки, кўнгиллилар қўшини Boeing ни уриб туширмаган». Бундан ташқари, у мазкур иш бўйича кўрсатма бериш ниятида эмаслигини таъкидлади.

«Бу бошланиши»

Ўғли ва келинини йўқотган Силен Фредрикс (Silene Fredriksz) «ва ниҳоят жараён бошланган»идан хурсандчилик билдирди. «Бу бошланиши. Мен мамнунман», — қўшимча қилди у, «асосий жавобгарлик» Россия президенти Владимир Путинда эканлигини айтиб.

Нидерландия томонидан бошқарилаётган, шунингдек, Австралия, Бельгия, Малайзия ва Украинадан терговчиларни ўз ичига олган комиссия 2018 йилнинг май ойида маълум қилишича, самолетни уриб туширган ракета Курскда жойлашган 53-зенит ракета бригадасига тегишли бўлган.

Халқаро гуруҳнинг бу хабарларидан сўнг Нидерландия ва Австралия (қурбонлар орасида 38 киши австралиялик бўлган) Россияни бу одамларнинг ўлимида очиқчасига айблади. Шунда жавобгарлик илк бора Москвага юкланди, лекин у ўзининг алоқадорлигини рад этиб, айбни Киевга ағдарди.

«Ишонарли» хулосалар

МН17 ҳалокати 2014 йил Москва томонидан Қримнинг босиб олинишидан кейин ва Украинанинг айирмачилар билан низолари бошланган (Россия айирмачиларни қўллаб-қувватлашда айбланмоқда, у эса, албатта, барча айбловларни рад этмоқда) пайтдан шундоқ ҳам ҳавас қилиб бўлмайдиган ҳолатда бўлган Россия ва ғарб мамлакатлари ўртасидаги муносабатларни янада кескинлаштириб юборди.

Ракетанинг келиб чиқиши Россия билан боғлиқ эканлиги ҳақида терговчилар хабарларидан кейин Европа Иттифоқи ва НАТО Москвадан ўз «жавобгарлиги»ни тан олишни талаб қилди. Сўнгра Катта еттилик мамлакатлари вазирлари июлда Россияни бу ишдаги «ролини тан олиш»га чақирдилар ва тергов унинг алоқадорлиги ҳақида «ишонарли» ва «чуқур хавотирли» хулосалар тақдим этилганини таъкидлади.

Абу Муслим таржимаси