loader
Foto

«Иш Қозоғистоннинг босиб олиниши билан тугаши мумкин»

Евгения Ким: Биринчи президент Нурсултан Назарбаев ва унинг вориси Қосим Жўмарт Тўқаев даврида Қозоғистон ташқи сиёсати қанчалик фарқ қилади?

Дмитрий Верхотуров: Қозоғистоннинг янги раҳбари икки сабабга кўра кўп йўналишли ташқи сиёсат юритади.

Биринчидан, унинг ўзи биринчи президент Нурсултан Назарбаевнинг йўналишини давом эттиришини бир неча марта айтганди.

Иккинчидан, у тажрибали дипломат бўлиб, Қозоғистон Россия бўладими, Хитой ёки Европа бўладими, битта ташқи кучга қараб йўналиш танлаши мумкин эмаслигини яхши тушунади. Мамлакат у ёки бу даражада барча ташқи ҳамкорларига боғлиқ, шу сабабли президент бутун бошли муносабатлар тизимини йўлга қўяди.



Евгения Ким: Москва ва Нур-Султан ўртасидаги муносабатларда бир қатор ҳал этилмаган масалалар бор. Масалан, Қозоғистоннинг Қрим бўйича позицияси охиригача тушунарли эмас. Бу жиҳатлар суҳбатни давом эттириш учун қанчалик муҳим?

Дмитрий Верхотуров: Янги президентга Москванинг «тилаклари»га келадиган бўлсак, бу масалани бир неча қисмга ажратишни таклиф қиламан.

Биринчи қисм Қрим ва Қозоғистон позицияси билан боғлиқ. Табиийки, Москванинг фикрига кўра, Нур-Султан энг яқин иттифоқчи сифатида яриморолни Россияники деб тан олиши керак. Ҳозиргача бундай қилинмагани Кремлдаги маълум бир гуруҳ шахсларни хавотирга солмаслиги мумкин эмас.

Шу муносабат билан табиий бир савол туғилади: агар ўзаро муносабатлар жиддий тарзда ёмонлашадиган бўлса, Қозоғистон ким тарафида бўлади? Ахир Қрим билан боғлиқ вазиятда ЕОИҲ, ЖХШТ ва ШҲТ сукут сақлашни маъқул топди. У ўз мажбуриятларини бажарадими ёки бошқа мажбуриятлар билан ниқобланиб, четда қолишни афзал кўрадими?

Москва ва Нур-Султан ўртасидаги муносабатларда тушунмовчилик мавжуд. Табиийки, Россия раҳбарияти ўзи учун Қозоғистон ҳукумати позициясини ойдинлаштиришга ҳаракат қилади.

Бошқа масалаларга – 30-йиллардаги очарчилик ва Қозоғистонда латин алифбосига ўтишга келадиган бўлсак, бу ерда Украинадаги воқеалар билан ўхшашлик кузатилмоқда. Киевдаги майдон ҳам 2000-йиллардан бошлаб қўзғаб келинган ва ўн йилдан кейин энг авжига чиққан «голодомор» мавзусидан бошланган. Бу мавзу кейинчалик «майдон»га айланиш учун мафкуравий асос бўлди.

Москвада барча вариантлар кўриб чиқилмоқда ва Қозоғистонда украинача «майдон» ёки шунга ўхшаш нарса бошланиши мумкинлиги энг ноқулай сценарийлардан бири деб ҳисобланади.

Латин алифбосига ўтишга келадиган бўлсак, бу кўпроқ ички жиҳатдир. Гарчи бу ҳам, умумий қадоқтош каби, Қозоғистон ҳукумати Россия билан иттифоқни қўллаб-қувватлашни истамайди деган таассуротни кучайтиради.



Евгения Ким: Москва ва Нур-Султан ўртасидаги муносабатлар ўзгариши қандай аломатлар бўйича кўзга ташланади?

Дмитрий Верхотуров: Ахборот маконида Қозоғистон ва Россия ўртасидаги муносабатларга алоқадор кайфиятлар ва режаларни қисман акс эттирадиган бир нечта мавзу бор.

Бу – Қрим, Суриядаги уруш, «голодомор», латин алифбосига ўтиш. Ушбу мавзулар билан боғлиқ маълумотларни ёритиш кандай юзага келаётганига қараб, Москва қисман шундай хулоса чиқариши мумкинки, Қозоғистон ҳал қилувчи фурсатда иттифоқ сифатида четга чиқиши мумкин. Бу автоматик равишда Нур-Султан ишончсиз ҳамкор бўлиб қолишини англатади.



Евгения Ким: Қозоғистоннинг бундай позицияси Россиянинг манфаатларига ёки жорий муносабатларга қандайдир муайян зиён етказадими?

Дмитрий Верхотуров: Жиддий айтганда – йўқ. Лекин жорий муносабатларда ёқимсиз из қолдириши мумкин.



Евгения Ким: Қозоғистоннинг янги президенти бу масалалар бўйича аниқлик кирита оладими?

Дмитрий Верхотуров: Агар истаса. У ақлли дипломат ва келишиб олишни билади. Ваҳоланки мен унинг аниқ нима дейиши ёки қилишини башорат қилишни ўз зиммамга олмайман.

Нима бўлганда ҳам, тушуниш керакки, Қрим масаласи – икки тарафлама масала. Бир томондан, Россиянинг Қрим бўйича позицияси Москванинг иттифоқчиси бўлган Қозоғистонга очиқчасига қарши қўйилиши – фойдасиздир. Бошқа томондан, агар Нур-Султан Россияни қўллаб-қувватлайдиган бўлса – у АҚШ ва Европа Иттифоқи мамлакатлари «санкциялари» остига тушиши мумкин.

Бундай масалаларда оралиқ ҳолатни эгаллаш жуда қийин. Агар Қосим -Жўмарт Тўқаев бу масалани кўтарадиган бўлса, ундан Қозоғистон позициясини барча томонлар учун мақбул келадиган тарзда тушунтириш ва бунда жиддий йўқотишларга дуч келмаслик учун катта дипломатик маҳорат талаб қилинади.



Евгения Ким: Қозоғистон президенти хизмат бурчи бўйича Хитой билан узоқ вақт ишлаган, бу ҳолат мамлакатнинг ХХР билан ҳамкорлигида қандай акс этади?

Дмитрий Верхотуров: Ҳа, Қозоғистон Тўқаев даврида Хитой томон жиддий бурилишни амалга оширади. Бу нафақат президентнинг шахсий нуқтаи назаридан, балки айрим объектив жиҳатлардан келиб чиқади. Масалан, савдо-иқтисодий сектордаги кўрсаткичларнинг ўсиши муҳим аҳамият касб этади.



Евгения Ким: Бундай яқинлашув Москванинг асабини қўзғатадиган қўшимча восита бўлмайдими?

Дмитрий Верхотуров: Қозоғистон ва Хитойнинг яқинлашувидан оғзаки айтилган норозилик, албатта, ўринга эга бўлиши мумкин. Лекин, умуман олганда, Россия бундай масалаларга оқилона ёндашади ва биринчидан, бу – мажбурий яқинлашуви эканини, иккинчидан эса – Россия ва Хитой ушбу босқичда иттифоқчи эканлиги ва дунёдаги вазиятнинг кескинлашуви уларнинг яқинлашувига хизмат қилишини яхши тушунади.

Гарчи бу иттифоқ ҳақида ҳали расман эълон килинган бўлмаса-жа, амалда у мавжуд. Шу сабабли Хитойга нисбатан Қозоғистон сиёсати тушунган ҳолда қабул қилинади.



Евгения Ким: Қандай ҳолатда Москва Қозоғистон бўйича қатъийроқ позиция эгаллаши мумкин?

Дмитрий Верхотуров: Агар Қозоғистон муносабатларни узиб, қарама-қарши томонга буриладиган, фақат АҚШ ва ғарб мамлакатлари билан ҳамкорлик қиладиган бўлса. Россия ва Хитойга қасддан.

Бундай вариантда ҳамма нарса ҳамма учун ҳам яхши якун топмаслиги мумкин. Ҳарбий босқинга қадар. Бу эса хавфли.

Фақат ғарб билан яқинлашиш тарафдори бўлган миллатчи-ватанпарварлар – қанчалик юқори кучланишли ток ўтадиган симни ушлаб олаётганини билмайди. Гап ахир Қозоғистоннинг Россия ва Хитой қўшинлари томонидан босиб олиниши билан якун топиши мумкин.

Нима учун бунчалик қатъият, кескинлик деб савол берасизми? Чунки Туркманистондан Хитойга борадиган асосий газопровод («Марказий Осиё – Хитой» газ магистрали уч бўғимдан иборат бўлиб, Туркманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон орқали ўтади — изоҳ ИА REGNUM). Мос равишда, агар Қозоғистонда америкаликлар ва америка қўшинлари пайдо бўладиган бўлса – бу Россия ва Хитой хавфсизлигига берилган зарба бўлади. Москва ва Пекиннинг жавоби ҳам тегишлича бўлади.

Бу ҳарбий-сиёсий таҳлил ҳақида гапириш қабул қилинмаган, лекин уни эътибордан қолдирмаслик лозим.

Шу сабабли латин алифбоси билан ўйнашиш ва бунда бошқа ҳарфлар билан ёзишда уларни «ғарбчилар» деб ҳисоблашади деб ўйлаш – кулгили. Энг ёмон сценарийда бу Россия ва Хитой томонидан босиб олинишга олиб келиши мумкин.

Таъкидлайманки, бу кўнгилсиз вариант Қозоғистон ташқи сиёсати йўналиши кескин ўзгарган ҳолатда рўй бериши мумкин. Шунда Россия ва Қозоғистоннинг ҳозирги иттифоқчиси Россия ва Хитойнинг танк ғилдиракларидан бирини танлаши керак бўлади. қайси бири уларга кўпроқ ёқиши мумкин, хаёлимга ҳам келтира олмайман.

------

Верхотуров Дмитрий Николаевич — тарихчи, 20 дан ортиқ китоб ва кўплаб мақолалар муаллифи. XX асрнинг режали ва ҳарбий иқтисодиётига ихтисослашган. Айрим асарлари: «Ашаршылык. Буюк очарчилик тарихи», «Сталинча индустриализация», «Сталинча жамавийлаштириш. Нон учун кураш», «Уинчи Рейхнинг ерости заводлари», «Германиядаги совет қўшинлари гуруҳи. 50 йил атом уруши ёқасида». Замонавий халқаро сиёсатнинг ҳарбий-сиёсий таҳлили билан шуғулланади. Энг йирик иши: «Россия НАТОга қарши: эҳтимолий уруш таҳлили».

Абу Муслим таржимаси