loader
Foto

Ижтимоий тармоқ ва кўз тегиш

Лекин шундан кейин ҳаётимизда нимадир бошқача рўй бераётганига ҳайрон қолиш керакмикан!? Аллоҳ таоло айтадики: «Ва ҳасад қилган ҳасадчининг ёмонлигидан, деб айт» (Фалақ сураси, 5).

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кўз тегиши ҳақдир», дедилар". (Бухорий)

Шахсий ҳаёт бу – шахсий иш бўлиб, бегоналар кўзидан яширин бўлиши керак. Бироқ ҳозири пайтда нафс (эго) ва шахсий ҳаёт тафсилотларини бутун дунё билан ўртоқлашиш хоҳишларини енгиш жуда қийин бўлиб қолди.

Аллоҳ таоло сизларни ёмон кўзлардан сақласин. Амин.

Одамлар турли мутахассисларга сеҳру-жодудан азият чекканликда жуда кўп шикоят билан мурожаат қилади, лекин ҳақиқатда уларнинг соғлиғи, оилавий фаровонлиги ёки мулки ёмон кўз оқибатида зиён кўрган бўлади. Одамлар кўпинча бепарво ва эътиборсиз бўлиб, уларни ва яқинларини ёмон кўздан асрайдиган зикр ва дуолар ўқишни эсдан чиқаради ва, асосийси – ўзининг хусусий ҳаёти тафсилотларини: ўзининг ёки фарзандларининг муваффақиятларини, янги харидлар ва сафарларни, тадбирлар ва окшомларни кўз-кўз қилади. Тушунинг, сиз ўз қувончларингиз билан бўлишадиган ҳар бир киши ҳам сизга яхшилик тилайвермайди ва сиз учун хурсанд бўлавермайди. Аксинча, сизнинг муваффақиятларингиз кимдадир ҳасад ва сизга зарар етказиш истагини уйғотади (эҳтимол, бу ғайриихтиёрий равишда бўлиши мумкин – ҳамманинг ҳам ҳаёти кўнгилдагидек эмас ва омади юришмаган кишиларнинг қалбида сизга нисбатан ёмон туйғулар пайдо бўлиши мумкин).

Мендан кўпинча сўрашади – нима ёмонроқ, сеҳр-жодуми ёки ёмон кўзми? Биз ҳадислардан билган нарсалардан келиб чиқиб, кўз тегиш – бу жуда хавфли нарса, унинг оқибатлари фалокатли бўлиши мумкин.

«Найлул-автор» соҳиби зикр қилишича, Баззор ҳасан санад билан Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Умматимдан вафот этадиган кишиларнинг аксарияти Аллоҳнинг қазо ва қадаридан сўнг нафаслар (яъни кўз) биландир», деганлар. (Ҳасан, Ас-силсилатус-саҳиҳа).

Шунингдек, «Қабрдагиларнинг учдан бири кўз тегишидан (ўлган)» деган маънода айтилган ҳадис ҳам бор, аммо бундай ҳадис борлигини жуда кўп муҳаддислар шубҳа остига олганлар.



Имом Аҳмад, Молик, Насоий, Ибн Ҳиббонлар Абу Умома ибн Саҳл ибн Ҳунайфдан ривоят қилишади, унга отаси (Саҳл ибн Ҳунайф) айтиб берган экан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (сафарга) чиқдилар ва Маккага қараб йўл олдилар. Жуҳфадаги Хаззор водийсида эканларида Саҳл ибн Ҳунайф ювинаётиб устки кийимини ечди, Омир ибн Рабиа унга қараб турган эди. Саҳл оппоқ, чиройли одам эди. Омир: «Бугунги кундагидек келинларга хос бундай терини кўрмаганман» деди. Саҳл ўша жойнинг ўзида касал бўлиб қолди ва беморлиги кучайиб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга унинг беморлиги ҳақида хабар берилди ва бошини кўтара олмаяпти, дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бунга ким айбдор деб ўйлайсизлар?» деб сўрадилар. «Омир ибн Рабиа назар солганди» дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни чақиртирдилар ва аччиқланиб унга: «Нега бировингиз ўз биродарини ўлдиради?! Сени ажаблантирган нарсани кўрган пайтингда баракот сўраб дуо қилсанг бўлмасмиди?! Энди у учун ювиниб бер» дедилар. Омир юз-қўлларини, билакларини, тиззаларини, оёқлари атрофини ва изори ичини бир ишидга ювиб берди, сўнг ўша сувни Саҳлнинг устидан қуйилди. Бир киши сувни унинг бошига ва орқа томонига қуярди. Шундай қилингач, Саҳл кечга бориб, ҳеч нарса бўлмагандек одамлар билан бирга йўлга чиқди. (Саҳиҳ Ибн Можа:).

Мусулмон киши ўзини шайтонлардан, инсу жинлардан Аллоҳга бўлган иймон қуввати, Унга суяниш ва Унгагина таваккул қилиш, Унга илтижо қилиб, паноҳ тилаш билан, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўргатганидек руқялар ўқиш, икки «Қул аъузу» ва «Қул ҳувалоҳу аҳад» сураларини, «Фотиҳа» сураси ва «Оятул курсий»ни, дуолардан эса қуйидагиларни:

(أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللَّهِ التَّامَّاتِ مِنْ شَرِّ ما خَلَقَ)

Яъни: «Аллоҳнинг мукаммал калималари билан У яратган махлуқотнинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман»,

(أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللَّهِ التَّامَّاتِ مِنْ غَضَبِهِ وَعِقَابِهِ، وَشَرِّ عِبَادِهِ، وَمِنْ هَمَزَاتِ الشَّيَاطِينِ، وَأَنْ يَحْضُرُونِ)

Яъни: «Аллоҳнинг мукаммал калималари билан Унинг ғазабидан, азобидан, бандаларининг ёмонлигидан, шайтонларнинг васвасаларидан ва уларнинг менга ҳозир бўлишларидан паноҳ тилайман» дуоларини ўқиш билан, яна Аллоҳ таолонинг: «Менга Аллоҳнинг Ўзи етарлидир! Ҳеч қандай барҳақ илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзигина барҳақдир! (Мен Унинг) Ўзига суяндим. У зот улуғ арш соҳибидир» (Тавба: 129) оятини ўқиш билан, шунингдек ундан бошқа шаръий дуо ва зикрлар билан паноҳланиши мумкин.

Абу Муслим тайёрлади