loader
Foto

Ҳажарул Асвад бўлаклари қайси масжидларда сақланади?

Исмоилийларнинг карматлар сектаси уни 930 йил ўғирлаб кетган ва орадан 20 йил ўтгачгина жойига қайтарган, деб ёзади Муртаза Озерен.

Қизиғи шундаки, бу тошнинг бир нечта бўлаги Истанбул масжидларида жойлашган. Турк султонлари Ҳижозни босиб олгач, Каъбани таъмирлаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Ушбу ишлар давомида Қора тош зарар кўрди ва ундан бир нечта бўлак ажралиб тушди. Шу ердан бўлган кимсалардан бири тош бўлакларини олиб, уларни Истанбулга олиб келди. Бир мунча вақт ўтгач, бу одам топилди ва жазоланди. Қора тошнинг қисмлари Маккага қайтарилиши керак эди, лекин машҳур Мимар Синан: "улар қолсин, ахир бизнинг фахрий меҳмонларимизку" деб қаршилик кўрсатди.

Шундай қилиб, тош бўлаклари Истанбулда қолди. Улардан тўрттаси Мимар Синан томонидан қурилган Сокуллу Меҳмет Пошо масжидига жойлаштирилган. Бир бўлак тош киришнинг юқорисида, иккинчиси Меҳрабнинг юқори қисмида, учинчиси минбар кираверишида, тўртинчиси эса минбарнинг юқори қисмида жойлашган.

Улардан бири Султон Сулаймон I қабри кираверишида жойлаштирилган.

Баъзи манбаларда Султанаҳмет масжидининг меҳробида қора тош парчалари борлиги айтилган бўлса-да, бу тўғри эмас. Меҳроб оддий қора тошлар билан безатилган.

Бундан ташқари, Эдирне шаҳридаги эски масжидда қора тошнинг бир қисми сақланганлиги айтилади, лекин бу Каъба деворининг бир қисми эканлиги эҳтимоли юқори. Баъзи манбаларда, ҳатто, бу Каъбанинг Яман бурчагидан тушган тош эканлигини ҳам таъкидлайди. Бундан ташқари, унга қараганда Қора тошнинг бошқа бўлакларидан фарқ қилиши кўриниб туради.