loader
Foto

Эрдўған АҚШга қарши чиқиб, руслар томонига ўтмоқда

Вашингтон ва НАТО штаб-квартираси узоқ вақт давомида Туркия санкциялар билан таҳдид солиш ва босимларга дош беролмайди деб ҳисоблаб келишди. Лекин НАТО тизимлари билан мос келмайдиган» саналган Россия ҳарбий арсеналини етказиб бериш учун жавобгарликни ўз зиммасига олиб, альянс мавжудлигининг ўзини сўроқ белгиси остига қўйиб қўйган Ражаб Эрдўған ўзи учун «эркин ўқчи» имиджини шошма-шошарлик билан битмоқда. У шуни исботламоқдаки – туркларнинг кўпчилиги, бу уларга ёқадими, ёқмайдими, бу борада уни қўллаб-қувватлайди – мамлакат мустақиллиги ҳақида шиорларни ҳилпиратишга келганда у альянс мантиқи ва қоидаларини енгиб ўтишга қодир. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, у Москва томон ҳали унгача ҳеч бир турк етакчисида кузатилмаган даражада ўтмоқда", - қайд қилади мақола муаллифи.

"(...) Ҳарбий фитначилар пойтахтни бомбардимон қилган, армия эса содиқ қолган ва уларга қаттиқ қаршилик кўрсатган, 2016 йил 15 июлдаги муваффақиятсиз якун топган давлат тўнтариши Эрдоған учун ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимига эга бўлиш фавқулодда зарурлигини исботлайдиган тасдиқ бўлиб хизмат қилди. Дипломатик майдонда, Ғарб давлатлари сусткашлик қилганда - ёки буни у шундай қабул қилиб -Россия президенти Владимир Путин туркиялик ҳамкасбини қўллаб-қувватлаш учун дарҳол телефонга ёпишди. Бу ишни у биринчи бўлиб қилди ва Эрдоған буни унутмайди", - эслатади Le Figaro.

"Шу билан бирга, давлат бошлиғининг фикрларида, Америка Қўшма Штатлари тўнтаришда муҳим рол ўйнаганига ишонч кучайган. Охир-оқибат, тўнтариш уюштирувчиси сифатида маълум бўлган Фатҳуллоҳ Гюлен 1999 йилдан буён АҚШда тинчгина яшамаяптими? Нима учун Вашингтон уни Туркияга топширишни рад этяпти? Нима учун АҚШ Конгресси бир неча йиллар давомида Patriot зенит-ракета комплексини сотишни кечиктириш учун қўлидан келганича ҳаракат қилди?"- дейди нашр муаллифи.

Туркиянинг Европа Иттифоқи ва Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотидаги собиқ элчиси Улус Озюлкер бунда АҚШни айблайди. "Мен ўзимни ҳимоя қилишга мажбурман, эшигингизни тақиллатишга келдим, лекин сиз эшикни очмайсиз. Лекин агар мен ўзимни бошқа жойда таъминлаш ниятида бўлсам, мен жазоланиши керак бўлган ўгай фарзанд бўламан, - дейди Туркиянинг Ғарб томон ҳаракати тарафдори. - Шубҳасиз, руслар бизга С-400 етказиб беришни сабрсизлик билан кутган, чунки Туркия билан НАТО ўртасидаги муносабатлар қанчалик ёмон бўлса, Россия шунчалик ютади".

Сиёсатшунос Синан Юлгеннинг фикрига кўра, Анқара биринчи навбатда Ғарб лагери билан бўшлиқни белгилаш ўрнига ўз муносабатларини мувозанатлашни мақсад қилган бўлса-да, бу эпизод "Шимолий Атлантика Иттифоқининг фаолияти ва жисплигига таъсир қилади". Бироқ, бунга асосланган ҳолда, Туркиянинг ушбу хавфсизлик структураси доирасида пайи қирқилиши менинг фикримча, бир оз радикал талқин қилинади.

Манба: Le Figaro

Абу Муслим таржимаси