loader
Foto

Ҳамма кемаларни ёқиб юбориш

Аскарларнинг олдида фақат битта йўл қолганди: душманга қарши ҳужумга ўтиш ва қаҳрамонларча ҳалок бўлиш ёки ғолиб чиқиш.

Бундай оғир танловни қўрқоқ одам танлай олмасди. Фақат жасур, қаҳрамон ва ғалабага интилиш борасида иродаси кучли бўлган одамгина бу ишга қодир бўлиши мумкин эди. Ушбу ҳаракатни жасорат деб аташ мумкин.

Жангчининг дадиллиги ва журъати ғалаба қозониш учун мол-мулкини ва ҳаётини қурбон қилишга тайёрликда намоён бўлади.

Жангчи ўлимдан қўрқмаслиги тушунарли, албатта. Ўлим бу – инсонни Аллоҳга яқинлаштирадиган ва шу билан бир пайтда У ваъда қилган нарсаларни берадиган йўлдир. Гарчи улар ўлишга тайёр бўлсаларда, беҳудага ўлиб кетишни истамасди. Улар жангда ўз ҳаёти билан ўйнашишга имкон берадиган қўрқоқлар сифатида эмас, балки етук ва ҳар нарсага тайёр шахслар сифатида бирлашадилар. Бироқ, жангда жасорат фақат одамлар дуч келиши мумкин бўлган муаммоларга ечим топиш йўлини яхши ўрганиб олган тақдирдагина ўринли бўлади. Биз бу тушунчани Интеллект деб атаймиз.

Кемаларни ёқиб юборишга кўпчилик қарши чиққанди. Бу дегани, кураш қоидалар бўйича амалга оширилмаслигини англатарди, шундай эмасми? Уйга қандай қайтадилар? Тариқ бу саволларга шак-шубҳасиз жавоб берди: «Ер Аллоҳга тегишли. Демак, бу бизнинг еримиз». Жавоб қанчалик аниқ бўлса, шунчалик қисқа ҳам бўлди. У сўзлаган одамнинг ақл-идроки (интеллекти) қанчалик чуқурлигини кўрсатди.

Қаҳрамонлик асосида қурилган интеллектуализм барча қобилиятларини ишга солишга тайёр бўлган жангчиларни тарбиялайди. Бошқача қилиб айтганда, жасорат ва интеллект энг яхши натижаларга эришиш учун синергетик бирликни яратади. Буни биз Рақобат ҳолати деб атаймиз.

Мусобақа руҳи устунлик яратиш билан тавсифланади. У нимадан пайдо бўлади? Одамлар бунга тайёрлиги, етилганлиги сабабли. Испанияни забт этган пайтларда Ториқнинг одамлари сони 7000 дан ортиқ эмас эди. Шу билан бирга, весготлик саркарда Родеричнинг (710-711) қўлидаги аскарлар сони бундан анча кўп эди. Бироқ, Тариқ армияси ғалабага эришиш учун яхшироқ ҳафсалага эга эди. Унинг кемаларни ёқиб юбориш ҳақидаги қарори одамларни фақат олға томон ҳаракатланишга мажбур қилиб қўйди: ғалаба қозониш ёки ҳалок бўлиш – бундан бошқа йўл йўқ эди.

Мусобақалашув руҳининг яна бир муҳим жиҳати юқори самарадорлик фурсатини яратиш ҳисобланади. Самарадорлик кўпинча товарлар ва хизматлар нархини пасайтиришда маневр мавжудлигида намоён бўлади. Ториқ билан боғлиқ ҳолатда самарадорлик шунда намоён бўлдики, хизмат тақдим этиш унинг пайдо бўлиши мусобақада муваффақиятга боғлиқ бўлган катта номоддий бонучи (қўшимча қиймат) яратиш билан биргаликда кузатилди. Бошқача қилиб айтганда, жангчилар уларнинг бажариши лозим бўлган вазифа – адолат ўрнатиш ва золимликни йўқ қилиш, испанларни готлар зулмидан озод қилишдан иборат, фақат шуҳрат топишдан эмаслигига ишончи комил эди. Албатта, испанларнинг кўпчилиги насронийлар ва яҳудийлар эди, лекин улар Родерихни эмас, Ториқ қўшинларини қўллаб-қувватлади, чунки Ториқдан улар ҳимоя кутишган, Родерихдан эса улар учун фақат таҳдид кўринарди.

Тарихан шундай бўлиб чиқдики, Испанияни забт этиш Европада маърифат даври билан мос келди. Абдурраҳмон ад-Дохил (756-788) 756 йил Қурбада масжид қурдирди ва Андалусиянинг биринчи ҳукмдорига айланди. Абдурраҳмон II ҳукмронлиги даврида (822-852) Андалусия ғарбий Европада йирик таълим марказига айланди. 912 йил Абдурраҳмон III (912-929) Ан-Носир Андалусияда университет қурдириб, унинг кутубхонасида юз минглаб жилд китоблар бор эди. Исломнинг улуғворлиги ва Испаниянинг гуллаб-яшнаши Халифа Ҳакам II (961-976) ҳукмронлиги даврига тўғри келди. Кўплаб қўшни мамлакатлардан одамлар Испанияга ўқишга келарди. Европа тарихида зулмат даври якун топганди. Бокира билимлар шабнами ақидапарастликнинг кўр-кўрона таъсирини йўқотиб юборди.

Авлоддан авлодга – муваффақиятдан муваффақиятга. Биз буни тикланиш қобилияти, яъни маданий такрор ишлаб чиқариш ёки Регенерация деб атаймиз. Бу қобилиятнинг мавжудлиги мусобақалашувда устунлик қўллаб-қувватланиши ва у вақт бўйича нималар ҳисобига ўтилиши мумкинлигини кўрсатади.

Агар Ториқ озод қилувчи ролини ўйнаган бўлса, келгуси авлодларда бу рол маориф ва гуллаб-яшнаш учун шароитлар яратиш ҳисобига бажарилди. Минглаб талабалар, мусулмонлар, яҳудийлар ва насронийлар испан таъмир марказларига келарди. Испания қишлоқ хўжалиги ривожланди, чунки ирригация тизими жорий қилинганди. Жасорат – Интеллект – Рақобат – Регенерация консепциясида акс этган бу тўрт хислатнинг бир-бирига аралашиб кетиши бу даврни Ислом тарихида ҳам, Испания тарихида ҳам улуғвор қилиб қўйди.

Абу Муслим таржимаси