loader
Foto

7. Ал-Муъмин

У амн (хотиржамлик) ва амон (омонлик) сабабларини яратиш ва хавф-хатар йўлларини тўсиш нисбати бериладиган Зотдир.

Амният (хотиржамлик) хавф пайдо бўлган маҳалдагина тасаввур этилади. Иўқлик, нуҳсон, ҳалокат пайтидагина хавф бўлади. Мутлақ Муъмин амн ва амонлик Унинг сифатидан истифода этилгандагина мавжуд бўлиши мумкинлиги тасаввур фтлинадиган зот бўлиб, У ҳам бўлса фақат Аллоҳ таолодир.

Махфий эмаски, кўзи ожиз киши кўрмаслиги сабабидан ҳалокатга учрашидан қўрқади. Шунинг учун кўзойнаги унга ҳалокатдан омонлик беради. Қўли кесик эса фақат қўл билангина мудофаа этиладиган офатдан қўрқади. Демак, бу ҳолатда соғлом қўл омонлик берувчидир. Баданнинг барча сезги органлари ва нуқталари (аъзолари, туйғулари) ҳам шу каби бўлиб, ал-Муъмин уларнинг яратувчиси, сурат берувчиси, барпо этувчиси ва қувват ато этувчисидир.

Агар бир инсонни душманлари тақиб қилса, заифлигидан аъзолари ҳаракатга келмайди. Ҳаракат қилса ҳам, қуроли йўқ; қуроли бўлса ҳам, бир ўзи душманларига қарши тура олмайди. Унинг қўшини, аскарлари бўлса ҳам, қўшинининг мағлуб бўлишидан эмин бўлмайди ва чекиниб борадиган бирор қалъани ҳам топмайди. Шунда унинг заифлигига чора топадиган бир киши келиб қувват бўлса, қўшин ва қурол-аслаҳа билан таъминласа, атрофида ишончли қалъа қуриб берса, батаҳқиқ унга амният ва омонлик берган бўлади. Натижада бу киши «мўъмин» — «хотиржамлик берувчи» деб аталмогдеа лойиқ бўлади.

Банда, аслида, заиф яралган: ички томондан касалликларга чалиниш, очлик, чанқашга мубтало бўлса, тапгқи тарафидан ёндирувчи, ғарқ этувчи, жароҳат берувчи ва синдирувчи каби офатларга йўлиқиши мумкин.

Бандага ушбу хавф-хатар ўринларидан омонликни — касалликларини дафъ этувчи дориларни, очликни кетказувчи таомларни, чанқоғини босувчи ичимликларни, баданини мудофаа қилувчи аъзоларини ҳамда ҳалокатга яқин қолганда огоҳлантирувчи жосуслар бўлмиш сезгиларини тайёрлаб қўйган Зотгина беради.

Сўнгра банданинг энг катта хавфи - охират хавфидан «тавҳид» калимасигина қутқаради. Бу калимага йўлловчиси — ҳомийси, рағбатлантирувчиси Аллоҳ таолодир. Чунки У зот:

яъни «Ла илаҳа иллаллоҳ» - Менинг қўрғонимдир, кимки Менинг қўрғонимга кирса, муҳаққақ азобимдан эмин бўлади», — деб марҳамат қилган.

Бас, оламда Аллоҳ таолодан сабаб ўлароқ олинмаган бирор амн (хотиржамлик) йўқдир. У Зот сабабларни яратиш ва уларнинг истеъмолига йўллашда ҳам мутафаррид - яккаю ягонадир. У ҳар бир нарсанинг хилқатини бериб, сўнг ҳидоят қилди. Шунинг учун У, ҳақиқатан, мутлақ Мўъминдир.

Танбиҳ. Ушбу сифат зикридан банданинг оладиган насибаси барча махлутртнинг ундан эмин бўлмоғидир. Балки, ҳар бир қўрқувчи ўзининг диний ва дунёвий ишларидаги ҳалокатни ўзидан даф этишда мазкур бандага таянади. Чунончи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

Яъни: «Кимки Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, қўшнисига ташвишларидан хотиржам бўлишига ёрдам берсин».

Мўъмин исмига бандаларнинг энг ҳақлироғи Аллоҳнинг хайрият ва нажот йўлига иршод қилиш орали Аллоҳнинг азобидан халқнинг омон бўлишига сабабчи бўлган кишидир. Бу анбиёлар ва уламоларнинг одатидир. Шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Яъни: «Шубҳасиз, сизлар капалаклар каби дўзахга улотугириласизлар, шунда мен сизларни тутиб оламан», - дедилар.

Хаёл ва тпанбиҳ. Эҳтимол, сен айтарсан: «Ҳаьдпртда хавф Алло дан, шунинг учун Ундан ўзга бирор хавф солувчи йўқ. Бандаларини хавфга солган ҳам, хавф-хатар сабабларини яратган ҳам Удир. Хўш, қандай қилиб амният Ундан сабаб бўлади?»

Сенга жавоб қуйидагича:

Шубасиз, хавф ҳам, амн ҳам Ундан. Хавф ва амннинг сабабини яратувчи ҳам Удир. Унинг хавф солувчи бўлмоғи омонлик берувчи эканлигини ман қилмайди, худди Музилл (хор қилувчи) бўлмоғи Муъиз (азиз қилувчи) эканлигини ман қилмаганидек. У Муъиз ва Музиллдир. Яна Хофиз - (даражаларни) Пасайтирувчи бўлиши Рофиъ — кўтарувчи бўлмоғини ман қилмайди, балки У Хофизу Рофиъдир. Демак, шунга ўхшаш, У Мўъмин (омонлик берувчи) ҳам, Мухаввиф (қўрқитувчи) ҳамдир. Лекин Мўъмин исми хоссатан ворид бўлди (яъни Мўъмин Аллох, таолога сифат бўлди), Мухаввиф эмас.

Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг

"Аллоҳнинг гўзал исмлари" китобидан

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР