loader
Foto

29. Ал-Ҳакам

У мутлақ ҳоким ва ҳукмига бўйсуниладиган қозидирки, Унинг ҳукмини бирорта рад қилувчи бўлмас, қарорига бирор тафтипгчи топилмас.

Унинг бандалари ҳагргдаги баъзи ҳукмлари ушбудир:

Бас, (эй Муҳаммад!) Бизнинг эслатмамиздан юз ўгириб кетган ва фақат дунё ҳаётинигина истаган кимсалардан воз кечинг! Уларнинг «илм»дан етган жойлари мана шудир. Албатта, Роббингизнинг Узи Унинг йўлидан озган кимсаларни яхши билувчидир ва У ҳидоят топганни ҳам яхши билувчидир. («Нажм» сураси, 29 — 30-оятлар).

Албатта, яхшилар (мўминлар) неъмат (жаннат)дадирлар. Фожирлар (кофирлар) эса дўзахдадирлар. («Инфитор» сураси, 13 -14-оятлар).

Яхшининг бахтли ва ёмоннинг бахтсиз бўлиши яхшилик ва ёмонлик ўз соҳибини саодатга ва шаҳоватга — бахтсизликка олиб борувчи сабаб қилинмоғидир. Худди дори ва заҳар ўз истемолчисини шифо ва ҳалокатга элтувчи сабаб бўлга-нидек.

Ҳукм қилиш деганда сабабларни тартиблаш ва уларни сабабланувчиларга йўналтириш тушунилса, ҳукм мутлақ бўлади, чунки Аллоҳ таоло барча сабабларнинг мусаббиби - асл сабабкоридир.

Ҳукмдан: қазо ва қадар ҳам келиб чиқади. Демак, Унинг тадбири сабабланувчиларга етиб туриши учун асл сабабларни қўйиши ҳукми-дир.

Аслий, собит, зоил бўлмайдиган ва ўзгармайдиган умумий сабабларни қўйиши эса ҳукм қилиши - қазосидир. Масалан, Ер, етти қат осмон, фалак, юлдузларнинг доимий, бир-бирига мутаносиб бўлган, вақти-соати етмагунча ўзгармайдиган ҳаракати каби.

Бу хусусда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган:

Бас, икки кунда етти осмонни барпо қилди ва ҳар бир осмонга (унга буюрилган) иш (вазифаси)ни ваҳий қилди. Биз қуйи (Ерга яқин) осмонни чироқлар (юлдузлар) билан безадик ва (уни офатлардан) сақладик. Бу Қудратли ва Билимли (зот)нинг тақдири ўлчовидир («Фуссилат» сураси, 12-оят).

Ушбу сабаблардан дам сайин пайдо бўлувчи сабабланувчиларга сабабларнинг мутаносиб, чегараланган, тақдир қилинган, ҳисобланган ҳаракат ва йўналиши эса Аллоҳнинг қадаридир.

Шундай қилиб, ҳукм дастлабки умумий тадбир ва бир қарашда воқеъ бўлган илк амрдир. Қазо эса доимий умумий сабаблар учун куллий (умумий) тридадир. Қадар умумий сабабларнинг ўзаро ҳисобли, муқаддар ҳаракатлари билан ўзларининг ортиқ ва кам бўлмайдиган маълум ўлчовга солинган, саноқли сабабланувчиларига юзланишидир. Шунинг учун ҳам бирор нарса ўз қадари ва қазосидан чиқиб кетолмайди. Бу фикрларни мисол билангина тушуниш мумкин.

Эҳтимол, сен намоз вақтларини эслатувчи соат қутисини кўргандирсан. Агар кўрмаган бўлсанг, қисқача тушунтирайин. У узун қилиндр шаклидаги бир мослама бўлиб, бир томони ковак асбобда, бошқа тарафи сув идиш ичида.

Бу идиш бошқа бир ковак цилиндр устига ўрнатилган ва бу цилиндр ичида соққача бор, тагида эса бошқа бир тоғорача бор. Агар соққа тушиб кетса, тоғорачага тушади ва жаранги эшитилади. Кейин цилиндрли мосламанинг таги сал очилиб, оз-оз сув тўкилади. Сув пасайса, устидаги ғовак пўкак ҳам пасаяди ва унга боғланган ип чўзилади. Шунда сотдеа боғланган томон ҳам бир ҳаракат қилади ва ундан сотдеа думалаб чиқиб тоғорачага тушади ва ҳар соат охирида битта занг чалади.

Соққачанинг тушишлари оралиғидаги миқдор сувнинг чиқиши ва пасайиши миқдори билан ўлчанади. Бу эса сув чиқарадиган тешикнинг кенглиги ўлчовига боғлиқ бўлиб, бу махсус ҳисоб билан билинади.

Демак, сувнинг маълум миқдорда тушиши тешикнинг маълум миқцорда кенгайишига сабаб бўлади. Сув сатҳининг пасайиши ҳам ана шу миқдорга қараб бўлади. Пўкакнинг пасайиши ҳам, ипнинг тортилиши ҳам шунга боғлиқ. Натижада шарик бор томонда ҳам ҳаракат пайдо бўлади. Буларнинг барчаси камаймайдиган ва отрмайдиган бир сабабнинг миқдори билан ўлчанади.

Шарнинг тоғорачага тушишини ҳам боппр бир ҳаракат учун сабаб қилиб олса бўлади. Бу бошқа ҳаракат учинчи бир ҳаракат учун сабаб бўлади. Шу тарзда ҳаракат даражалари ортиб кетаверади ва ажойиб ўлчовли ҳаракатлар тизими юзага келадики, барчасининг дастлабки сабаби маълум миқдорда сувнинг тушиши эди.

Мазкур манзарани тасаввур қилган бўлсанг, билгилки, уни ихтиро қилувчи шахс учта ишга муугож бўлади.

Биринчиси, тадбир, яъни ҳукм бўлиб, бу ҳосил бўлмоғи лозим бўлган нарсанинг ҳосил бўлиши-га олиб бориши учун асбобу ҳаракатларнинг заруриятидир. Айнан шунга ҳукм дейилади. Иккинчиси, асос ҳисобланмиш асбоб — қурилмалардан фойдаланиш. Бу асбоблар: сув турадиган цилиндр, пўкак, соққа, ип, соода тушадиган тоғора. Булар эса қазодир.

Учинчиси эса ўлчовли, ҳисобли, чегараланган бир сабабни қўйиш бўлиб, бу сув тушиши учун қилинган тешикдир, у сувнинг бир миқдорда тушишини таъминлайди. Сўнг пўкак ҳаракатланади, кейин ип, сўнгра соққа солинган идиш, кейин сотдеа ва унинг тоғорачага урилиши ва булардан ҳосил бўлган занг.

Бу занг соат яқинида бўлганларни огҳлантиради ва улар бир соат ўтганини билиб намозга ва ишларига машғул бўладилар. Булар маълум ўлчов асосида бўлиб, ҳаммасининг сабаби илк ҳаракатнинг миқдоридир. Бу илк ҳаракат эса сувнинг ҳаракатидир.

Мазкур асбоблар учун ҳаракат лозимлигини ва бу ҳаракат учун маълум ўлчов зарурлигини англаган бўлсанг ўз вақтидан (яъни сабаби ҳозир бўлганда) олдин ҳам бўлмайдиган, ортда ҳам қолмайдиган ҳодисалардаги тацдирни ҳам тушуниб ет! Бунинг ҳаммаси маълум бир ўлчов асосидадир.

Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло ўз амрини етказгувчидир. Чунки Аллоҳ ҳар бир нарса учун ўлчов-тақдирни белгилаган Зотдир.

Фалак, юлдузлар, Ер, денгиз, ҳаво сингари буюк жисмлар ютррида эслатилган асбоблар кабидир. Фалак, юлдузлар, қуёш ва ойни ҳаракатлантирувчи сабаб ҳам келтирилган мисолдаги сув тушадиган тешикка ўхшаш маълум бир ўлчов - тақцир остидадир. Қуёш, Ой ва юлдузлар ҳаракатининг Ердаги ҳодисаларнинг ҳосил бўлишига қилган таъсири бир соат ўтганини билдирувчи соққанинг тушишига олиб келувчи мазкур ҳаракатларнинг таъсир қилгани кабидир. Осмондаги ҳаракат ердаги ўзгаришларга сабаб бўлади. Жумладан, Қуёш машриқа етганида олам ёришиб кетади ва одамлар кўришнинг осонлашиши сабабидан машғулотларига тарқаладилар. Қуёш ботганида бу ишлар уларга узрли бўлиб трлади ва масканларига қайтадилар. Қуёш экваторга келганида ҳаво қизийди ва жазирамада мевалар пишади. Қуёш экватордан узоқлашса, қиш бўлади, совуқ кучаяди; ўртача масофага келса, мўътадиллик ҳосил бўлиб, баҳор бошланади, Ер юзини кўклам қоплайди! Шу зайлда машҳур ҳодисалардан биладиганларингни ғаройиб ҳодисалардан билмаганларингга қиёс қил.

Фаслларнинг алмашиши маълум ўлчов асосида Қуёш ва Ойнинг ҳаракатига боғлиқдир.

Ютрридаги мисолдаги асбоб, ип, совданинг ҳаракати соатни ихтиро қилувчи шахснинг ихтиёридан ташқари бўлмаганидек, оламдаги яхши-ёмон, фойда-зарарли ҳодисалар Аллоҳ таолонинг хоҳишидан ташқарида эмас. Балки булар Аллоҳ таоло ирода қилган ишлар бўлиб, уларнинг сабабларини тадбир қилиб қўйган ва шунинг учун яратган.

Илоҳий ишларни урфий мисоллар билан тушунтириш қийин, лекин мисоллардан мурод ташбиҳдир. Сен мисолни қўйгин-да, мақсадни англа! Ташбиҳ ва мисол келтиришда эҳтиёт бўл!

Танбиу. Мазкур мисолдан ҳикмат, тадбир, қазо, трдарга банданинг нечоғлик чораси борлигини тушунган бўлсанг керак. Бу осон, албатта. Қийини эса дину дунёнинг ислоҳига ундовчи риёзат, мушоҳада ва сиёсий ўлчовларни тушунишдир. Шунинг учун Аллоҳ таоло бандалари-ни ер юзида халифа қилди ва қандай амал қилишларини кўриш учун умр берди.

Ал-Ҳакам сифатидан олинадиган диний насиба ҳеч бир иш ундан фориғ эмаслигини билмоғингдир.

Бу хусусда кўп ва хўп сўз юритиш мумкин. Сабаблар ҳаёт-мамот масаласида сабабланувчиларга йўналтирилганлиги заруриятдир. Демак, банда ўз ризқи талабида хотиржам бўлиши, изтиробга тушмаслиги лозим ...

Аммо тақдирда бори бўлади дея амалу ибодатни ташлаб қўйган бузуқ эътиқодли кишиларга ушбу ҳадис билан жавоб берилади.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом:

«Амал қилинглар, чунки ҳар бир киши яралган нарсасига муяссар бўлувчидир», - дедилар.

Ҳадиси шарифнинг маъноси шулки, кимга саодат тақдир қилинган бўлса, сабаби билан тақдир қилинган бўлади ва сабаблари унга осон

- муяссар бўлади. Сабаблар эса тоат-ибодатдир.

Кимга шаҳоват — бахтсизлик тақдир қилинган бўлса, сабаби билан тақдир қилинган бўлади. Бу сабаб баъзида банданинг хотиридан «Мен бахтли бўлганимда, тоат, амал қилишимга эҳтиёж трлмасди. Агар бадбахт бўлсам, амал менга фойда келтирмайди» деган фикр ўтади. Бу нодонликдир.

Бунинг мисоли фақиҳ, имом бўлишни орзу қилган кишига ўхшайди. Агар унга илм ўрган, ғайрат қил дейилса, у: «Агар менга имомат тақдир қилинган бўлса, барибир, бўламан, аксинча бўлса, саъй-ҳаракат менга фойда келтирмайди»,

— дейди. Унга айтамизки, агар сенда шундай фикр бўлса, сенга нодонлик тақдир қилинганлишга далилдир.

Албатта, кимга азалда имомлик тақдир қилинган бўлса, сабаблари билан тақдир қилинган бўлади ва дангасаликка олиб борувчи фикру хаёллар ундан кетказилади. Ҳаракат қилмаган киши имоматга ноил бўлолмайди, имомат сабаблари муяссар қилинган киши эса унга етади.

Шунга ўхшаш, тушунмоқ лозимки, саодатга Аллоҳ таоло ҳузурига қалби салим билан келган кишигина етади.

Қалби салим ҳаракат (касб) қилиб топиладиган сифат бўлиб, мисолдаги имоматга ўхшашдир.

Тўғри, бандалар ал-Ҳакам сифатини мушоҳада этишда ҳар хил даражада бўлади. Кимки хотимасига боқса, ўтмишига назар солса, у энг олий даражададир. Чунки хотима ўтмишга эргашади.

Кимки ўтмиш ва келажакни тарк қилса, у айни лаҳзаларининг «ўғли»дир, у Аллоҳ таолонинг тақцирига ва зоҳир бўладиган ҳодисаларга розидир. Бу банда аввалгисидан ҳам олийроқ даражададир.

Кимки ўтмиш, келажак ва ҳозирги ҳолини ҳам унутиб, қалбан ҳикматларга ғарқ бўлса, мушоҳадани лозим тутса, у энг олий даражададир.

Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг

"Аллоҳнинг гўзал исмлари" китобидан