loader
Foto

Хамас тарихи

ХАМАС ҳаракатига 1988 йил – биринчи қўзғолон (Биринчи Фаластин интифадаси) даврида Ғазода асос солинган. Ҳаракат расман «Ислом қаршилик ҳаракати ковенанти» деб номланган ўз уставига — «ХАМАС Хартияси» ёки «ХАМАС Ковенанти»га эга бўлган. ХАМАС қуйидаги мақсадларни эълон қилган: «Ёлғон билан курашиш, уни тор-мор қилиш ва ғалаба қозониш учун, токи адолат қарор топсин, она ерлар қайтарилсин ва исломий давлат асосини эълон қиладиган масжидлардан муаззиннинг овози эшитилиб турсин, одамлар ва бошқалар ўз жойларига қайтишлари мумкин ва Аллоҳ бизнинг ёрдамчимиздир».

Ўша пайтда сионистларнинг асосий рақиби Фаластин Озодлик Ташкилотининг (ФОТ) асосий қисмини ташкил этган ФАТХ ташкилоти бўлиб, унинг раҳбари Ёсир Арофат эди. ФАТХ дунёвий ташкилот эди ва Совуқ уруш давридаги социалистик ҳаракатларнинг таъсири остида бўлган. Улар дунёнинг турли мамлакатларида америка империализмига қарши қўзғолон кўтарган партизан ҳаракатларидан бири эди.

Ғазо аввалроқ Камол Абдул Носирнинг дунёвий-миллатчи Миср ҳукумати назорати остида эди. Миср Ғазо устидан назоратни йўқотди, бу ҳудуд 1967 йилги араб-исроил урушидан кейин Исроил босиб олган, бу даврда сионистик давлат Иордан дарёсининг ғарбий соҳилини (Ғарбий Соҳил) ҳам қўлга киритган.

1966 йилда Носир "Мусулмон биродарлар" ҳаракатининг асосий мафкурачиларидан бири Саййид Қутбни қатл қилди. Қутбнинг Фаластин ҳудудларидаги издошлари, жумладан, Шайх Аҳмад Ясин раҳимаҳуллоҳ, Арафотнинг Фаластин ташкилотининг социалистик дунёвийлигига жиддий қарши курашувчи кучга айланди.

1967 йилда Мисрнинг Ғазо сектори устидан назоратни йўқотиши сионистик кучга жиддий муаммо туғдира оладиган исломий ҳаракатнинг пайдо бўлишига замин яратди. Натижаларини бугун кўряпмиз.

Қаршиликнинг кучайиши

Шайх Ясин раҳимаҳуллоҳ тезда мактаблар, поликлиникалар, кутубхоналар ва болалар боғчаларининг кенг тармоғини яратди. 1973 йилда у "Мужама ал-Исломия" гуруҳини ҳам тузди. 1978-йилда Ғазо ислом университетига асос солинган. Кейинчалик Аҳмад Ясин раҳимаҳуллоҳнинг "Мужама"си ХАМАСга айланди.

1984 йилда сионистлар масжидда яширин қуролларни топиб, Шайх Ясин раҳимаҳуллоҳни қамоққа ташладилар, шайх 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, бироқ бир йилдан кейин озодликка чиқди.

1993 йилда Осло келишуви имзолангандан сўнг сионистик давлат ФОТни расман тан олди ва бугунги кунда биз "тинчлик жараёни" деб атайдиган жараён бошланди. Бунинг эвазига ФОТ Исроилнинг мавжуд бўлиш ҳуқуқини тан олди ва қуролли қаршиликдан воз кечди. Хамас сионистик давлатни тан олмаган ҳолда бу шартларни қабул қилишдан бош тортди. Улар қуролли кураш ҳуқуқидан воз кечмадилар.

Шундан сўнг, Хамас Фаластиннинг сионистлар ишғолига қарши етакчи қаршилик ҳаракати бўлди ва бу уларнинг фаластинликлар орасида машҳурлигига ҳисса қўшди. Шайх Ёсин раҳимаҳуллоҳ 2004 йилда сионист террорчи Исроил давлати томонидан уюштирилган ҳаво ҳужумида ҳалок бўлган.

2007 йилда, Хамас қонуний сайловларда ғалаба қозонганидан сўнг (бу Ғарбни ҳам, ФАТХни ҳам қаттиқ хафа қилди), Ғазо устидан назоратни ўз қўлига олди. Бу сионистларнинг қаттиқ блокадасига ва Ғазога доимий ҳужумларга олиб келди, улар ўшандан бери такрорланади.

ХЎШ, ЭНДИ-ЧИ?

Айнан 17 йилдан ортиқ давом этган Ғазо блокадаси ва қамалига ҳозир Хамас жавоб бериб, ўзининг ҳозирги Al-Aqsa Flood (ал-Ақсо тошқини) операциясини Исроилнинг сон-саноқсиз жиноятларига стратегик жавоб деб атамоқда.

Натижа қандай бўлишидан қатъий назар, мусулмонлар жамияти чорраҳада қолгани ҳеч кимга сир эмас. Хамас кўп йиллардан буён Исроил ишғолига қарши тикон бўлиб келмоқда. Бу Исроилга ракета отишга қодир бўлган сўнгги қуролли ҳаракат ва сионистларнинг "Буюк Исроил"ни яратиш режалари, қаршилик кўрсатишда давом этаётган одамлар бор экан, муваффақиятга эриша олмайди.

Эҳтимол, Исроил Хамаснинг ҳужумларини баҳона қилиб, ҳаракатни бутунлай йўқ қилишга уринмоқда. Муваффақиятга эришадими ёки йўқми, мужоҳидларга ва охир-оқибат Аллоҳнинг иродасига боғлиқ. Бироқ, бир нарса аниқ: халқ ҳаракатини ҳарбий куч билан йўқ қилиш шунчаки мумкин эмас. Мусулмон ерларининг сионистлар томонидан босиб олинишига қарши туриш ҳар биримизнинг ичимизда яшайдиган нарсадир.

Исроил уруш ноғораларини чалмоқда ва кун тартибини ўз фойдасига бошқаришга ва ўзгартиришга, Ғарб аҳолиси орасида Исроилга ҳамдардлик ва қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилмоқда. Бу, агар ҳамма ҳақиқатни билса, Ғазода кенг кўламли этник тозалаш, шубҳасиз, келтириб чиқарадиган ғазабни тўхтатиш учун қилинган. Шу боис, ҳарбий жинниликни қўллаб-қувватлашга нисбатан жамоатчилик кайфиятини ўзгартириш учун Ҳамасга қарши кўплаб ёлғон ҳикоялар ва ҳар хил ваҳшийликларда асоссиз айбловлар қўйилмоқда.

Агар улар Фаластин аҳолисини бутунлай инсонийликдан чиқаришга ва уларнинг аҳволини кузатувчиларни етарлича эсанкиратишга эриша олишса, унда содир этилаётган даҳшатли жиноятларга нисбатан ҳеч қандай ғазаб бўлмайди.

Бу мусулмонлар учун бирлашиш ва зулмга қарши туриш вақти. Бу мазлумлар билан золимлар ўртасидаги курашдир. Бу аҳли иймон ва аҳли куфр ўртасидаги жанг бўлиб, уларнинг орасида аросат бўлиши мумкин эмас.

Мусулмонларнинг бирлашиши ва жипслашиши учун сабаб бўлса, бу айнан шудир. Агар сиз Фаластин халқи, ал-Ақсо масжиди ва муқаддас қадамжоларимиз ҳақида қайғурмасангиз, унда сиз ҳақиқатан ҳам қалбингизни ва иймонингизни текшириб кўришингиз керак.

Аллоҳ фаластинлик биродарлар ва опа-сингилларимизнинг ҳаётини осонлаштирсин, уларнинг қалбларини бирлаштирсин ва Муқаддас ерларни Ғарб истилосидан тозалаш учун келаётган ҳафталар, ойлар ва йиллардаги курашларни енгиб ўтишларига ёрдам берсин. Омин.



«Бас, албатта, қийинчилик билан осончилик бордир. Албатта, қийинчилик билан осончилик бордир. Фориғ бўлсанг, (ибодатга) урингин. Ва фақат Роббингга рағбат қилгин». (Шарҳ, 5-8)

Манба: muslimskeptic.com

Абу Муслим тайёрлади